Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2010 » Yanvar » 14 » "Saodat asri qissalari"АМР ИБН ҲИШОМ АБУ ЖАҲЛ,ЭСЛИҲУШЛИ ҚАРИЯ
"Saodat asri qissalari"АМР ИБН ҲИШОМ АБУ ЖАҲЛ,ЭСЛИҲУШЛИ ҚАРИЯ
20:42



АМР ИБН ҲИШОМ АБУ ЖАҲЛ
Бир куни Масжиди Ҳарамда ўтирганларнинг юзида шайтон кулги зоҳир бўлди.
Ораларидан биттаси ломмим демай қўллари билан Расулуллоҳни (с.а.в.) кўрсатди. Бу ишора
баҳона бўлдию учқун аланга олди. Амр биродарларининг бирон нима дейишини кутиб ҳам
ўтирмай ўрнидан турди ва коинот фахри бўлмиш Пайғамбар томон қадам ташлади. Ўтирганлар
ортдан уни зўр ҳаяжон билан кузата бошладилар. Ҳаммани битта масала қизиқтираётган эди:
Амрнинг бу ташаббуси қандай натижа келтирар экан?
—Ўйлашимча, Амр Абу Толибнинг жиянини бу сафар аяб ўтирмаса керак, — деди бирови.
—Менимча эса, иш бу билан битмайди, — деди бошқаси.
Булар шу тариқа баҳслашар экан, Амр Каъба қаршисида намоз ўқиб ўтирган Расулуллоҳга
(с.а.в.) яқин бораверди. Сўнг...
Бу ёкдан кузатиб ўтирганлар Амрнинг бирданига ортта тисарилганини, қаттиқ қўрқув
ичида чекина бошлаганини кўрдилар. Ҳеч ким бу ҳолатга бир маъно бера олмади.
Бир неча одим илгариламоқчи бўлган Амр яна туйқус ортига кайтди. Ниҳоят, юзлари
сарғайиб кетган бир алиозда биродарларининг ёнига келди.
— Ё Абул Ҳаким, сенга нима бўлди? — деб сўрашди ҳангоматалаб ошналари.
Ҳақиқатни яширишга ҳам Амрнинг ҳоли йўқ эди. Асабий ва титроқ бир овозда воқеани
тушунтира кетди:
—Ёнига яқинлашганимни биламан, бирдан ўртамизда ичи оловга тўла бир чуқур очилиб
келаётганини кўриб қолдим. Умримда бунчалик ловуллаб ёнаёттан оловни кўрган эмасман.
Ўша чуқурга тушиб кетмаслик учун орқага чекинишга мажбур бўлдим, — деди.
—Бошингдан офтоб ўтиб кетибди, Абул Ҳаким. Хаёлга берилибсан...
— Мен хаёлга бериладиган одамманми?
— Тўғрикуя, аммо бу ерда ўтирган шунча одамнинг кўзи кўр бўлмаса керак?!
Амр кулгига қолишни сира истамас эди.
—Ловуллаб олов ёниб турган ўша чуқурни ўз кўзларим билан кўрдим, ахир. Сал бўлмаса,
юзларим куяр эди...
—Хўш, унда сен айтаётган ўша чуқур энди қаёққа ғойиб бўлди?
Амр нима дейишини билмай қолди. Бояги жойга қайтиб борди, диққат билан разм солди.
Аммо ўртада на чуқур бор эди, на олов.
— Ҳая, — дея пўнғиллади, — мени сеҳрлаган бўлса керак.
— Қўрққанингдан кўзингга кўринган бўлмасин тағин, эй Амр? — дейишда шериклари
кинояомуз оҳангда.
— Мен ҳеч кимдан қўрқмайман!
— Аммо биз аввалига сенга борма дедик, огоҳлантирдик, ўзинг қулоқ солмадинг.
Амр ўрнидан турди. Уйида бир оз дам олмаса, бу ҳаяжонини ҳаливери тўхтата
олмаслигига амин бўлган эди.
Қурайшларнинг оқсоқоллари йиғилишиб Абу Толибнинг уйига борганларидан буён ҳам,
мана, бирикки ой ўтиб қолди, аммо Пайғамбарнинг (с.а.в.) даъватлари асло сусаймади.
Валид ибн Муғийра Амр ибн Ҳишомни кечки пайт уйида қабул қилди. Утириб, роса
суҳбатлашдилар, кун сайин кескинлашаётган вазият тўғрисида фикр алмашдилар.
Ҳошимийларнинг етакчиси билан яна бир учрашишга қарор қилдилар.
Эртаси куни яна Абу Толибнинг уйига келдилар. Келасолиб, дағдаға қила бошладилар:
164
— Ё уни бу даъвосидан қайтарасан, ёхуд бизнинг қаҳрғазабимиздан муҳофаза этишдан воз
кечасан! —деб масалани кўндаланг қўйдилар.
Абу Толиб жиянининг фазилатларини, устунликларини уқтиришга уринса ҳамки, фойдаси
бўлмади.
Биламиз. Биз ҳам уни ёлғончи деяётганимиз йўқ. Ёмон ҳам демаймиз. Аммо бизнинг
илоҳларимизга тил теккизишини асло истамаймиз. Бу таклифимизга рози бўлса, унга ҳар қанча
ёрдам беришга тайёрмиз.
Абу Толиб икки ўт орасида қолган эди.
— Сўзларингизни унга уқтиришга уриниб кўраман, бу масалани ҳал қилишга қўлимдан
келганича ғайрат қиламан, — дея олди, холос.
Улар чиқиб кетганларидан сўнг бошини қўлларининг орасига олиб, узоқ вақт ўйланиб
қолди. Пастга тупурай деса, соқолига, баландга тупурай деса, мўйловига тегади...
Жияни «ҳеч қанақа фойдаси ҳам йўқ, зарари ҳам» деган бутларга улкан Макка халқи
катори Абу Толиб ҳам сиғинар эди. Шу эътиқод билан қанчақанча ақли расо кишилар яшабўтиб
кетган эди Маккада.
Аммо ҳар жиҳатдан фазилат намунаси бўлган жиянига бирон нарса ҳам дея олмасди.
Одамларни даъват этаётган динининг, уларга буюраётган ибодат ва ахлоқнинг ҳеч бир нуқсони
йўқ эди. Камчилик топиш учун виждонсиз одам бўлиш керак. Ҳолбуки, Абу Толиб инсофу
тавфиқли, виждонли бир инсон эди.
Миясида чувалашган минг хил ўйфикрлар ила курашаётган Абу Толиб бирмунча вақт
ўтгандан кейин болаларидан бирига буюрди:
Менга Муҳаммадни чақириб кел.
* * *
— Мени чақирдингизми, амаки?
Абу Толиб ақли расо, вазмин бир киши эди:
Кел, ўғлим, ёнимга ўтир, деди меҳрибонлик ила. Сўнгра бўлган воқеани батафсил гапириб
берди ва охирида: — Ўғлим, кўриб турганингдай, энди мен ҳам анча кексайиб қолдим. Мени
кучим етмайдиган бир ишга аралаштирма, болам, — деди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) бу сўзларни эшитиб, кўнгиллари ғашланди. Ажабо, бу сўзлар: «Энди
мен сени ҳимоя қила олмайман», деганимикан? Ёшли кўзларини амакиларига қаратдилар:
— Амаки, мен бу ишга ўз бошимча билан қўл ураётганим йўқ. Қасам ичиб айтаманки, бу
даъватдан воз кечиш учун ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни қўйсалар ёки мени икки дунё
подшоҳи қилсалар ҳам, бу вазифамни тарк эта олмайман. Ёки бу йўлда ўлиб кета
ман! — дедилар қатъий.
Кейин ўринларидан турдилар. Ғамгин алпозда чиқиб кетдилар.
Абу Толиб жиянининг ёшли кўзларини кўриб, дили вайрон бўлди. Умр бўйи уни хафа
қилмаслик учун неча марталаб фидокорлик қилган эди. Энди унинг бу аҳволига рози бўла
олармиди?
— Суюкли жияним!.. — деб чақирди ортларидан. Пайғамбаримиз қайтдилар. Абу Толиб
дилидаги гапни айтди:
— Хўп, сен вазифангни бамайлихотир бажаравер. Қасамлар бўлсинки, токи мен тирик
эканман, сенга ҳеч ким зарар етказа олмайди, — деди.
ЭСЛИҲУШЛИ ҚАРИЯ
Утба ибн Робиа
Масжиди Ҳарамда суҳбатлашиб ўтирган кимсалардан бири биродарларига янги бир
таклифни киритди:
165
— Менга қаранглар, дўстлар. Кўриб турибсизларки, шаҳримизда юзага келган вазият
тобора кескинлашмоқда. Кечаги кунга қадар ҳаммамиз учун энг суюкли, ишончли бир одам
бўлган Ал-Амин бугун энди майдонга чиқиб, тангриларимизни рад этди, ақлли, обрўли киши
ларни ғофиллик ва гумроҳликда айблади.
— Ҳа, ҳа, худди шундай бўлди.
—Менимча, Муҳаммаднинг ҳузурига бориб, унинг асл мақсадини билишимиз керак. Шу
энг маъқул тадбир, деб ўйлайман. Шояд шунда муаммонинг ечими ҳам осон бўлса.
—Рост айтасан, эй Абул Валид, унинг ҳузурига бориб гаплашгин.
Бу пайтда Расули Мукаррам (с.а.в) жанобимиз Масжиди Ҳарамнинг бир бурчагида ўтирган
эдилар. Абул Валид У зотнинг ёнларига келди, саломлашди, ҳолаҳвол сўради. Сўнгра шундай
деб гап бошлади:
— Эй жиян, сен орамизда наслнасаби улуғ, аслзода бир оиланниг фарзандисан. Ҳаммамиз
сени ҳурмат қиламиз. Аммо... сен йўқ ердан бир масала чиқардинг у, қавмингни нотинч
қилдинг, жамоамизни тарқатдинг. Ўй фикрларини хато дединг, хаттихаракатларини аҳмоқликка
санадинг. Маъбудларини, динларини бемаъни дединг. Ота-боболаримиз, сенингча, куфрона
ҳаёт кечирган бўлиб чиқдилар... Энди, менга яхшилаб қулоқ сол, сенга бир қанча таклифларни
арз этаман, бири бўлмаса, бошқаси маъқул бўлар.
— Гапир, эй Абул Валид, қулоғим сенда.
Утба биринкетин таклифларини баён эта бошлади:
— Эй қардошимнинг ўғли, агар сен молмулк орттириш учун ушбу даъво билан чиққан
бўлсанг, давлатимиздан бир қисмини сенга берайлик, ичимизда энг бой бадавлат одам сен
бўласан. Агар шоншараф, обрўэъти бор, мартаба учун бу ишга қўл урган бўлсанг, сени ўзи
мизга бошлиқ қилиб қўяйлик. Шунда сендан сўрамай бирон иш ҳам қилинмайди. Шох бўлиш
орзуида бўлсанг, сени ўзимизга подшоҳ қилайлик. Агар кўзингга аллам бало жину шайтонлар
кўриниб васвасага солишаётган бўлса, борйўғимизни сарфлаб бўлса ҳам, сени зўр табибларга
кўрсатиб даволатайлик. Чиндан ҳам баъзан одамларда шундай ҳолат бўлиб туради,
даволанмагунча жинлардан халос бўлолмайдилар...
Утба, бир қараганда, ҳақли эди. Кечаги кунга қадар ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган бир
ишни ўртага қўйган ва уни юритиш учун зўр ғайрат кўрсатаётган инсоннинг асл нияти, унингча,
юкорида санаб ўтилган мақсадлардан бири бўлиши мумкин эди. Аммо чуқурроқ разм солинса,
бу масалага Утба юзаки ёндашгани равшанлашади. Чунки бу вазифа Муҳаммад Аминнинг
шахсий ташаббуси эмас, балки илоҳий бир вазифа эди. Даъват этилган дин ва яшаш тарзи ҳам
ўзига хос, мукаммал бир воқеликдир.
Утба ва унинг каби ўйлайдиганлар янги динга кирсалар, нималарини йўқотадилар, эски
яшаш тарзларини сақлаб қолсалар, нимага эришадилар?
Бир қарашда тўғри гапираётгандек бўлган Утбанинг зиммасига тушган масъулият шу
кунгача кечириб келган ҳаёт тарзларини атрофлича муҳокама этиши ва уни янги дин келтирган
хукмлар билан солиштириш, орадаги фарқларни кўрсатиб, агар ўзиники яхшию янги дин ёмон
бўлса, ўшандагина: «Бизни зарарга етаклайдиган, ахлоқсизликни ташвиқ этадиган, инсонлардай
яшаш ҳуқуқимиздан махрум қиладиган... йўлга чақиришдан мақсадинг нима, эй Муҳаммад?!»
дейиши ксрак эмасмиди?
«Сен бизнинг шоҳларимизни ерга урдинг, ақлли одамларимизни беақл дединг..» каби
умумий гаплар қайси дардга даво, қайси ярага малҳам бўла оларди?! Ўз навбатида, Расулуллоҳ
ҳам ўртага чиқиб бутларга мадҳиялар ёғдириб, арабларнинг жоҳилона ҳаётини мақтай олмас
эдилар... «Зинонинг, фаҳшнинг ҳар турини мукаммал тарзда ижро этасизлар, сизлар билан
фахрлансак арзийди», ҳам дея олмасдилар. «Қулларингизни итларингизчалик хам
қадрламайсиз, бу жуда ҳам тўғри. Уларга озодлик берсангиз, лаънатланасиз», дея олмасдилар,
ахир. Сарвари Анбиё (с.а.в.) Утба Валиднинг сўзларини диккат билан тингладилар. Ниҳоят:
166
—Гапинг тугадими, эй Абул Валид? — дедилар.
—Ҳа, тамом қилдим.
—У ҳолда энди сен ҳам менга қулоқ сол. Расулуллоҳ (с.а.в.) аввал «Бисмиллаҳир
роҳманир роҳийм» дедилар. Сўнгра Сажда сурасини ўкий бошладилар:
«Алиф, Лам, Мим. Бу китобнинг (яъни Қуръоннинг) нозил қилиниши, ҳеч шакшубҳасиз,
барча оламларнинг Парвардигори томонидандир. Боиси: «Уни (Муҳаммадиинг ўзи) тўқиб
олган» дерлар?! Йўқ, у (яъни, Қуръон) сиздан илгари бирон огоҳлантирувчи келмаган қавмни
(охират азобидан) огоҳлантиришингиз учун Парвардигорингиз томонидан (нозил қилинган)
ҳақиқатдир. Шояд улар ҳидоят топсалар. Оллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги
бор нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллаган Зотдир. Сизлар учун Ундан ўзга
бирон дўст ва оқловчи йўқдир. Ахир, эслатмаибрат олмайсизларми?! У осмондан ергача бўлган
барча ишни тадбир қилиб — бошқариб турур, сўнгра (6у ишларнинг барчаси) сизларнинг
ҳисобингизда минг йилга тенг бўладиган бир кунда (яъни, қиёматда) Унинг Ўзига қайтарилур.
Мана шу (Оллоҳ) ғойиб ва ҳозирни билувчи, қудратли ва меҳрибондир. У барча нарсани
чиройли қилиб яратган Зотдир. У инсонни (яъни, Одам атони) даставвал лойдан яратди. Сўнгра
унинг насли авлодини ҳақир бир сувдан иборат бўлган нутфадан пайдо қилди. Сўнгра уни
ростлаб, ичига Ўз (даргоҳидаги) жондан киритди. У Зот сизлар учун қулоқ, кўз, дилларни найдо
қилди. Сизлар эса камданкам шукр қилурсизлар»...
Расулуллоҳ (с.а.в.) шу ерда тўхтаб ўринларидан турдилар ва «Оллоҳу акбар» деб яна
саждага эгилдилар, муборак пешоналарини Роббининг ҳузурида тупроққа қўйдилар. «Буюк
Роббимни ҳар турли нуқсон ва қусурлардан пок деб биламан», дедилар. Буни уч марта
такрорладилар, сўнгра яна «Оллоҳу акбар» дея ўринларидан турдилар.
Утба ибн Робиа қўлларини орқасига қилиб олган, хиёл энгашган ҳолда У зотнинг
сўзларини тинглар ва хаттиҳаракатларини кузатар эди.
Расулуллоҳнинг яна давом эттиришга оғиз жуфтлаётганларини кўриб, қўли билан «етар»
ишораси кўрсатди ва:
— Бўлди қил, орамиздаги қариндошчилик ҳурмати, бўлди қил, ё Амин!.. — деди.
Ушбу дамда Набий Акрам (с.а.в.):
— Сен .ҳам айтганларимни эшитган бўлдинг, эй Абул Валид. Мана, эшитганинг калом,
мана — сен, — дедилар.
Утба ўрнидан турди. Сандироқлабсандироқлаб, иши унмаган одамдек бир ҳолатда бу
ердан узоқлашди.
Утбанинг аҳволи ўтирганлар ўртасида муҳокамага сабаб бўлди:
— Худо ҳаққи, Утбанинг келиши бошқача...
Худди калтак еган одамга ўхшайди.. Йиқилган паҳлавонга ўхшаб, чайқалибчайқалиб
келмоқда... — деганлар бўлди.
Бу орада Утба ҳам дўстларининг снига етиб келди.
—Нима гаплар бўлди, эй Утба?! — дея сўради Умаййа ибн Халаф.
—Бир сўз эшитдим... Худо ҳаққи, бундай сўзларни ҳали умримда ҳеч эшитмаганман!
Қасам ичиб айтаманки, бу сўзлар шеър ҳам эмас, коҳинларнинг сўзи ҳам эмас, аммо жуда
ғаройибдир! — Утба мажлисдагиларга кўз қири билан бир қараб қўйиб, яна давом этди: —
Худо ҳаққи курайшликлар, ушбу сўзларни эшитсаларингиз, сизлар ҳам ўйланиб қоласизлар. Бу
одамни, яхшиси, ўз ҳолига қўяйлик. Қасамлар бўлсинки, у келтирган бу калом ҳадемай уфқлар
оша бутун жаҳонга ёйилиб, катта шоншухрат қозонади. Агар араблар уни мағлуб этсалар,
сизлар ҳам мақсадларингизга эришасиз. Агар, аксинча, у арабларни тиз чўктирса, билингларки,
унинг ғалабаси ва шарафига сизлар ҳам шерик бўласизлар ва ўшанда инсонларнинг энг масъул,
энг бахтиёр қавмига айланасизлар.
Ёл алҳазар! Эй Утба, у сени сеҳрлаб қўйибдику! Утба гапни чўзишнинг энди фойдаси
167
бўлмаслигини сезди. Утба келган хулосага келишлари учун улар ҳам камида ушбу каломни
тинглашлари керак эди. Хайрлашар экан:
— Мен ўз қарашимни билдирдим. Сизлар қандай ўйлайсизлар, ихтиёрларингиз, — деди.
* * *
Утба бир неча кунгача уйидан ташқарига чиқмай ётди. Бир куни кимдир йўқлаб келди.
— Ҳой, Утба, бормисан?
Чақирган одам Амр ибн Ҳишом эди.
— Кел, киравер, Абул Ҳаким, — дея Утба уни уйига таклиф этди.
Ўтирдилар. Ҳолаҳвол сўрашилгандан сўнг Амр:
— Келишимнинг сабаби шуки, гўё сен ҳам динингдан қайтган эмишсан. Эшитишимга
қараганда, Муҳаммадни ва унинг динини жуда ҳам ёқтириб қолганмишсан. Унинг сафига
қўшилмоқчи экансан. Халқ ҳозир сенга ёрдам уюштириш билан машғул.
— Кўп валдирама, эй Амр.
— Валдираётганим йўқ. Агар Муҳаммад берадиган икки луқма овқати учун динингни
ўзгартираётган бўлсанг, биз сенга мол-дунё йиғиб берайлик, бойбадавлат қилайлик, деган
ҳаракатдамиз.
Утба асабийлашди:
—Худо ҳаққи, шу бугундан бошлаб Муҳаммад билан бошқа гаплашмайман! Жуда яхши
биласизларки, қурайшларнинг орасида мендан бойроқ киши йўқ. Аммо шуниси ҳам айни
ҳақиқатки, мен ундан ҳали ҳеч ким эшитмаган ғаройиб сўзларни эшитдим. У сўзлар менга
шундай қаттиқ таъсир қилдики, ахийри чидай олмай қолдим ва унга «жим бўл!» дедим. Худди у
ўқиган каломда хабар берилган азобуқубатлар менинг бошимга ёғилаётгандай бўлиб
туюлаверди.
—Биз ҳам шу қўрқув туфайли динини ўзгартирган бўлса керак, деб ўйладик, ё Утба...
* * *
Тун ярмидан оққан. Қандайдир бир ёлғиз шарпа Муҳаммад Амин (с.а.в.) уйлари томон
пусиб яқинлашар эди. Кўчада ундан бошқа ҳеч зоғ йўқ. Аслида у ҳам ҳеч кимга кўринмаслик
учун шундай пайтни танлаганга ўхшарди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) уйларига келганлари ҳамон дўсту биродарлари — саҳобалар ўраб
олишди. Ҳалиги шарпа ичкаридагиларнинг суҳбати бемалол эшитиладиган панароқ бир жой
танлаб, ўша ерга яширинди.
Унинг орқасидан кетмакет, аммо бирбиридан хабарсиз, яна икки шарпа келган эди.
Учинчи бўлиб келган киши олдинги иккитасининг келганидан бехабар, иккинчи шарпа
ҳам биринчисидан бехабар эди.
Амр ибн Ҳишом бошқа пайт ва бошқа жой бўлганида «Ҳой, кимсизлар? Қани, бу ёққа
чиқинглар?!» деб дўқ қилар эди. Аммо ҳозир дўқиўписанинг мавриди эмасди. Улар ҳам ўзи
сингари Муҳаммад Аминнинг каломини тинглашга келганликларини пайқади.
Учаласини ҳам бир савол қизиқтирар эди: «Хўш, қанақа калом экан у, Утбадай бир улуғ
зотни хаёлга толишга мажбур қилган?» Аммо Муҳамад Ал-Аминнинг ёнларига кириб: «Қани,
менга ҳам Утбага ўқиган нарсаларингни ўқичи?» дейишга ғурури йўл қўймасди. Чунки агар У
зотнинг ҳузурларига кирса ва Утбанинг гаплари рост бўлиб чиқса, бу даргоҳдан паришон
чиқиши турган гап эди.
Шунинг учун ҳеч кимга билдирмай, яширинча келиб қулоқ солишни энг эҳтиёткорона
чора деб топди. Тун ярмидан оққанда келишни афзал кўргани шунда. Аммо худди уни таъқиб
қилаётгандай келиб бир бурчакка яширинган ва ичкарига кўз тиккан бу икки одам ким бўлди
экан?
Амрнинг бутун вужуди қулоққа айланиб, ичкарида ўқилаётган Қуръонни тинглашга
бсрилиб кетди. Угба каби, купиакундузи очиқчасига келиб эшитмай тўғри қилганини англади.
168
Чунки ҳақиқатан ҳам бу калом жуда ғаройиб, илоҳий таъсирга эга эди.
Тонг отиб, хўрозлар қичқира бошлади. Амр ва унинг номаълум икки ҳамроҳи бу ерни
дарҳол тарк этишлари лозимлигини билдилар. Амр ўрнидан туриб, олдинга юрди. Бир неча
одимдан кейин бирдан тўхтаб қолди:
— Абу Суфён?.. Демак, сен хам келибсанда?!
— Ҳаҳа, тўғри тоидинг. Хўш, сен ўзинг нима қилиб юрибсан бу ерда, эй Амр?!
Бу орада учинчи шарпа ҳам уларга яқинлашди. Ахнас ибн Шариқ экан.
— Дархол бу ердан кетишимиз керак, — деди Абу Суфён. — Бирон кимса ҳам бизни бу
ерда кўрмасин.
Қолганлар ҳам айни шу фикрда эдилар, жўнаб қолишди.
Орадан йигирма тўрт соат ўтиб, кейинги куннинг тонги энди ёриша бошлаганда, бу уч
маслакдош яна шу ерда учрашиб қолдилар.
— Бу ерга бошқа келмайман демаганмидинг, эй Амр?— дея ҳайратланди Абу Суфён.
— Ўзингчи, сен ҳам шундай девдинг, шекилли? Ахнас бу баҳсга чек қўйди:
— Учаламизнинг ҳам юзимиз бирбирларимизнинг олдимизда шувут бўлди. Энди тезда бу
ердан қорамизни ўчирайлик.
Учинчи тонгда ҳам худди ўша воқеа такрорланди. Учаласи ҳам бирбирларига бу ерга
бошқа келмаслик тўғрисида яна ваъда бердилар.
Энди бугунгиси айғоқчилигимизнинг сўнгги куни бўлсин, биродарлар, — деди Абу
Суфён. Биз бошқаларни зўравоилик қилиб бўлса ҳам бу диндан қайтаришга уринсагу, ўзимиз бу
ерда биқиниб олиб гап пойласак... Бу ҳолатимизни одамлар кўриб қолса, яхши иш бўлмайди.
Чиндан ҳам бу уларнинг сўнгги айғоқчилиги бўлди.
* * *
Ўша куниёқ туш пайти Ахнас Абу Суфённинг ҳузурига йўл олди. Бориб эшигини
тақиллатди. Абу Суфён уни худди кутиб ўтиргандай эди.
— Хуш келибсан, ё Ахнас... — деб ичкарига таклиф этди.
Ахнас ҳассасини бир чеккага қўйиб, ўтирди.
Мана, Муҳаммаднинг каломини ҳам эшитдинг, эй Абу Хандала, булар ҳақида нима
дейсан? Абу Суфён бошини эгди.
— Эй Абу Саълаба, сенга нима десам экана? Биласанми, мен унинг баъзи бир сўзларининг
маъносини тушундим, ниятини ҳам англадим, аммо баъзиларининг на маъносини, на мақсадини
илғадим.
Ахнас:
— Мен ҳам худди шундай аҳволдаман, эй Абу Суфён, дедида, ҳассасига таяниб чиқиб
кетди.
Сўнгра Амр ибн Ҳишомнинг уйига борди.
— Эй Абул Ҳаким, — деди, — Муҳаммаднинг каломи ҳақида қандай фикрдасан?
Амр бирданига портлаб кетди:
— Нима ҳам дердим? Биз Абдуманоф ўғиллари билан шараф мусобақасига чиққанмиз.
Улар мусофирларга иззатикром кўрсатадилар. Биз ҳам меҳмондўстлик қиламиз. Фақирларга
кўмак берадилар. Биз ҳам уларнинг оғирини енгил қиламиз. Улар эҳсон этадилар, биз ҳам эҳсон
қиламиз. Ҳар жиҳатдан улар билан тенг бўлиб турганимизда, энди улар бизнинг пайғамбаримиз
бор, унга кўкдан ваҳий келмокда, дея бошладилар. Бу даъво билан биз асло келиша олмаймиз.
Қасам ичаманки, унга қулоқ ҳам солмаймиз, тасдиқ хам этмаймиз. Бугун ҳам, эртага ҳам,
умуман ҳеч качон!..
Ахнас бу ердан ҳам ноаниқ бир кайфиятда чиқиб кетди.
Орадан бир неча кун ўтди. Муғийра ибн Шуъба Амр ибн Ҳишом билан биргаликда
Маккада айланиб юришган эди. Муғийра Расулуллоҳни (с.а.в.) танимас эди. Бир пайт
169
қаршиларидан нур юзли бир киши чиқиб қолди.
— Эй Абул Ҳаким, сени Оллоҳ ва Расулига даъват этаман. Кел, бу даъватни қабул эт, —
деди у.
Амр ибн Ҳишомнинг қовоқтумшуғи осилиб кетди. Ё Мухаммад, сен бизнинг
илоҳларимизга тил теккизишдан воз кечасанми ёки йўқми? Сен бу вазифани адо этаётганингни
тасдиқловчи шоҳидларни қидиряпсанми? Мана, биз шоҳидмиз. Бўлди, етар энди. Қасам
ичаманки, агар сенинг сўзларинг ҳақ ва тўғри эканлигига ишонганимда, бир дақиқа ҳам
иккиланиб ўтирмай, даъватингни қабул этардим, — деди.
Расулуллоҳ уларни холи қолдириб, йўлларида давом этдилар.
Амр ибн Ҳишом Муғийрага ўгирилди:
— Аслида, унинг сўзлари ҳақ ва тўғри эканлигини биламан. Аммо менинг олдимда битта
катта тўсиқ бор,—деди.
Қанақа тўсиқ экан у, эй Абул Ҳаким?
— Қусайб ўғиллари Каъбанинг ҳижобат (устини ёпиш) хизмати бизга оиддир, дедилар.
Хўп, дедик. Икоя (ибодат) хизмати бизники, дедилар. Қаршилик кўрсатмадик. Нодва бизнинг
қўл остимизда бўлади, дедилар. Қабул этдик. Янво (байроқ) бизникидир, дейишди. Бунга ҳам
кўндик. Улар етимесирларга зиёфат беришди. Биз ҳам уларни тўйдирдик. Энди бўлса, бизнинг
бир пайғамбаримиз ҳам бор, дейишмокда. Мана шунисига асло чидаёлмайман, рози ҳам
бўлолмайман. Ғурурим йўл қўймайди.
Ҳазрати Абу Бакр сотиб олиб озодликка чиқарган қуллар, расман азобуқубатлардан халос
бўлган бўлсалар ҳам, дуч келинган жойда ҳақорат этилиш хавфидан ёки мушрикларнинг
кутилмаган ҳужумларидан батамом қутулмаган эдилар.
Айни чокда мусулмонлар сафига энди қўшилаётганларга ҳам мушриклар азобуқубат
бераётган эдилар. Масалан, Умар ибн Хаттоб билан Амр ибн Ҳишом Зиннура исмли бир чўрини
гоҳ биргалашиб, гоҳо эса, галмагал қийнашар, чарчагунларича калтаклашар эди. Шунингдек,
Умму Убайс исмли бир аёл ва унинг чўри қизи ҳам мана шунақа мусибатларга маъруз қилинган
эдилар.
Умму Убайсни оч ва сувсиз қолдириб, бутунлай силласи қуриганида калтаклай бошлар
эдилар. Ниҳоят, бир куни Умму Убайс бу жабру ситамларга ортиқ бардош беролмади ва:
—Лотт ва Уззо тангрими? — деб сўраганларида:
—Ҳа, — деб жавоб қилди.
Унга ўша атрофда турган бир исқирт бутни кўрсатиб:
—Бу ҳам тангрими? — дедилар.
—Ҳа.
—Офарин, мана энди ақлинг кирибди. Гумроҳлар муродига етган эдилар. Оллоҳга имон
кел
тиришдан бўлак ҳеч қандай айби йўқ бегуноҳ аёлни қўлларидан келганича азоблаб, унинг
оғзидан ношаръий сўзларни эшитиш бахтига муяссар бўлдилар.
Умму Убайс эҳтимол Амморга берилган рухсатни эшитиб, ҳаёт билан ўлим бирбирига
жуда яқинлашган бир дамда ушбу рухсатдан фойдалангандир. Эҳтимол, бир инсон бардоши
сўнгги нуқтага етгач «Оллоҳим, ўзинг кечир», дея қалби имондан ором олгани ҳолда шу
сўзларни мажбуран сўзлагандир. Чунки унинг қалби мустаҳкам имон нури билан суғорилган
эди. Акс ҳолда, оч, чанқоқ қолса ҳам, қамчи остида, ураётган киши чарчагунга қадар кунлаб
калтак ейишига ҳожат қолмасди, талаб этилган куфрона сўзларни ўша заҳоти айтиб,
азобУКубатлардан қутулиб қўяқоларди.
Умму Убайс билан қизи ҳам буюк Абу Бакрнинг олижаноблиги туфайли сотиб олиндилар
ва озодликка эришдилар.
Кунлардан бир куни Расулуллоҳ (с.а.в) Масжиди Ҳарамда намоз ўқиб ўтирганларида,
170
қўшнилари ва ашаддий душманлари бўлган Уқба ибн Абу Муойт келиб қолди ва эгнидаги
пешбандини (қийиқчасини) ечиб, туйқус Набийи Акрамнинг (с.а.в.) бўйниларига солди ва бор
кучи билан бўға бошлади. Шунинг устига Ҳазрати Абу Бакр келиб қолди ва ўша заҳоти Уқбага
ёпишди. Уни Пайғамбар (а.с.) устларидан нари итариб юбордида:
Роббим Оллоҳдир дегани учунгина бир бегуноҳ одамни ўлдирмоқчимисан?! — деб
ҳайқирди.
Аммо бу билан жанжал тўхтамади, аксинча, баттар авж олди. Бу уртўполон чоғи Абу Бакр
бир неча енгил жароҳат олди.
Орадан кунлар ўтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) яна Масжиди Ҳарамга келдилар. Роббиларининг
ҳузурида турдилар. У зотнинг бу ерда намоз ўқиётганларидан аввал ҳам дарғазаб бўлган бир
гуруҳ мушриклар олдинига ўзаро маънолимаъноли қараб олишди. Мунча ҳам ўжар бўлмаса,
деган маънодаги 6у қарашлар уларнинг Расулуллоҳдан ғоят норози эканликларини билдирар
эди.
— Бу риекорни қаранглар!.. Кани, орангизда мард борми? Ким фалон куни сўйилган
туянинг қорнини олиб келиб, унинг устига ёпа олади? — деди кимдир.
Эҳтимол, бу сўзларни Амр ибн Ҳишом айтгандир. Нима бўлганда ҳам бадбахт ва гумроҳ
биттаси ўрнидан сапчиб туриб, дарров туянинг эшини олиб келди. Бу одам Расулуллоҳнинг
қўшнилари Уқба ибн Абу Муойт эди. Шу онда Расули Муҳтарам (с.а.в.) сажда ҳолатида эдилар.
Уқба эшни олиб келиб, у зотнинг устларига ташлади.
Шундай бир қаҳқаҳа кўтарилдики, Масжиди Ҳарамнинг деворлари ларзага келди. «Биз
ғолиб бўлдик», деганлари эди бу.
Расулуллоҳ (с.а.в.) сажда ҳолатида узоқ қолдилар, бирон кишининг келиб қоринни
устларидан олиб ташлашини кутдилар. Аммо ҳеч ким журъат этиб келиб, у кишини бу ҳолатдан
қутқаза олмади.
Мусулмонлардан бири чопиб Набийи Акрамнинг (с.а.в) уйларига борди ва юз берган
воқеани баён қилди. Кичкина Фотима буни эшитган заҳоти Масжиди Ҳарам томонга югурди.
Отасининг қошига етиб келганида қорин ҳамон у кишининг устларида эди. Либослари ифлос
бўлиб, батамом расвоси чиқибди. Мушриклар қаҳқаҳа отиб кулишар, бирбирлари билан
ҳазиллашиб, Расулуллоҳни мазах қилишар эди. Фотима уларни қарғайқарғай қоринни олиб
ташлади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўринларидан турдилар. Қабиҳона завқшавқ билан томоша
қилаётган бадбахтларга тикилдилар. Сўнгра Каъбага ўгирилиб, қўлларини кўтардилар:
— Оллоҳим, қурайшларни сенга ҳавола этаман. Оллоҳим, қурайшларни сенга хавола
этаман. Оллоҳим, қурайшларни сенга ҳавола этаман. Оллоҳим, Абу Жаҳл Амр ибн Ҳишомни,
Утба ибн Робиани, Шайба ибн Робиани, Валид ибн Утбани, Умаййа ибн Халафни, Уқба ибн
Абу Муойтни, Умора ибн Валидни сенга ҳавола этаман! — дедилар.
Каҳқаҳалар бирдан тинди. Ёниқ бир юракдан юксалган бу дуонинг қаерларгача етиб
боришини бу гумроҳлар ҳам савҳи табиий ила сездилар.
Расулуллоҳнинг диллари оғритилган, зулм этилган ва ҳақорат қилинган эдилар. Шундай
аҳволда у зотнинг муборак ва мунаввар қалбларидан отилиб чиққан мазкур дуоибад Даргоҳи
Иззатга юксалиб, орқага курук қайтарилиши мумкинмиди?! Буюк Оллоҳнинг ҳузурида у
кишининг тилаги қабул этилмаса, кимники қабул этилади? Қолаверса, Оллоҳ таоло зулм кўрган
кишининг, агарки у кофир бўлса ҳам, дуосини қайтармайдиган Зотдир. Ҳолбуки, мушриклар
безовта қилишга уринган бу қалб эгаси Роббул Оламин учун бутун коинотдан ҳам
қимматлироқдир. Анча йиллар олдин Жаброил ва Микоил сингари икки улуғ фаришта
юборилиб, бу қалб соҳиби илоҳий бир амалиёт сари йўналтирилган эди. Сарвари Коинот бўлиб
етишиши учун махсус тарзда тарбия этилган, ҳозирланган эди. Бу қалбга буюк Оллоҳ ўзига
номаъқул биронта ҳам тушунчани, ҳистуйғуни сингдирмаган. Оллоҳнинг оламларга бўлган
раҳмати ушбу Қалбдан таралар эди. Шундай экан, бу дуо орқага курук Қайтарилиши ҳам
171
мумкин эмасди. Чунончи, «Албатта, Оллоҳга ва Унинг пайғамбарига озор берадиган
кимсаларни Оллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлагандир ва улар учун хор килувчи азобни
тайёрлаб қўйгандир» (Аҳзоб сураси, 57.)
Ҳукми қабоҳатга берилган мана шу кимсаларнинг бўйнига абадий осиб қўйилган эди.
Расулини ҳар қандай қадр
қимматдан хам устун қўядиган Мавлонинг ўзгармас ва узилкесил ҳукми эди бу.
Набийи Акрам (с.а.в.) дарҳол у ердан узоқлашдилар. Ваҳийнинг илк кунларидаёқ
Мавлонинг «Либосингни пок тут!» деб берган амрини бажаришга шошилдилар.
Қачонки бир мўмин банданинг оёғига тикан кирса, битта гуноҳидан фориғ этилар экан, бу
ҳодисадан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) қай даражада эъзозланишлари ва юксакларга
кўтарилишларини тасаввур этиш унчалик қийин бўлмаса керак.
Ҳар куни биронбир ярамас қилиқ кўрсатиб, пайғамбаримизнинг (с.а.в.) қалбларига озор
етказишга уринадиган ёки бошқаларни шунга ташвиқ этадиган Махзум қабиласидан бўлмиш
Амр ибн Ҳишом шу тариқа абадулабад лаънатланишга лойиқ лақаб олди: Абу Жаҳл... Бу
сўзнинг маъноси ўта даражада ахлоқи бузуқ, беодоб дегани эди. Одобсизлик, ахлоқсизликнинг
асл ўзак меваси бўлган «бадбахт» маъносига ҳам тўғри келар эди. Бу даврнинг номи «жоҳилия
даври» эди. Абу Жаҳл эса, ушбу даврнинг энг мукаммал вакили, том маънода ўта даражада
орсиз, жоҳил, нодон ва бадбахт бир одами эди. У бундан кейин ҳам ўзининг ушбу лақабга ҳар
жиҳатдан лойиқ эканини кўрсатди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга «Абу Жаҳл» деб лақаб қўйганларида
нақадар ҳақли бўлганларини у ўзининг феъли билан исботлади.
Бундан олдин, намоз ўқиётганларида Абу Жаҳл у кишини безовта қилмокчи бўлганида,
унинг қаршисида оловдан бир жарликни пайдо қилган ва уни қўрқувга солган Буюк Оллоҳ нима
учун бу чиркин хаттиҳаракатнинг олдини олмади — буниси фақат Унинг Ўзигагина аёндир.
* * *
Яна бир кун Расулуллоҳ (с.а.в.) Каъбанинг соясида ўтирган чоқларида ёнларига динга
киргани учун ёниб турган гулхан устига ётқизилган Хаббоб ибн Аратт яқин келди. Умму Анмор
берган бу азобдан ҳоли жуда паришон эди. Бир неча кишининг даврасида ўтирган
Расулуллоҳнинг рўбарўларига ўтди. Кимдир:
— Ё Набийаллоҳ, биз учун ёрдам сўраб дуо қилмайсизми? — деди.
Расулуллоҳ дедилар:
— Сизлардан аввалгиларни чуқур қазиб ичига туширар, сўнгра арра билан уни тириклайин
иккига бўлиб ташлар эдилар, шундай қийноқлар ҳам уни диндан қайтара олмасди. Темир тароқ
олиб, суякларигача ботириб тарашлашарди, аммо, уни динидан воз кечира олишмасди. Қасам
ичаманки, Оллоҳ таолонинг ўзи бу ишларнинг якунини хайрли қилади. Иншооллоҳ, шундай кун
келадики, агар бир йўловчи Санъодан чиқиб Хадрамутгача бормоқчи бўлса, бутун сафар
давомида фақат Оллоҳдан ва қўйларига ҳужум қилиши мумкин бўлган бўрилардангина
қўрқади. Аммо сизлар бир оз шошқалоқлик қилянсизлар, азизларим, — дедилар.
— Ё Набийаллоҳ, бўлмаса, ўзимизга ўлим тилаб ётаверарканмизда?.. Замона зўрники, деб
Умму Анморга ўхшаганлар, Хаббобга ўхшаганларни шундай кўйга солса ҳам, индамай
кетаверайликми?
— Йўқ!.. — дедилар Расулуллоҳ қатъий оҳангда.
— Аянчли аҳволга тушиб қоляпмиз, ахир. Сабртоқатимиз тугаяпти.
— Биронтангиз ҳам бошингизга мусибат тушса, ўзингизга ўлимни тиламанг. Агар шундай
бир аҳволга тушиб қолсаларингиз, жуда бўлмаса: «Оллоҳим, ҳаётда қолиш мен учун хайрли
бўлган муддат давомида ўзинг паноҳингда асра, ўлиш мен учун хайрлироқ бўлган дамда
ўлдирсанг ҳам розиман», денглар.
Хаббоб ва унинг яқин биродарлари бу ҳадиси шарифни ўзларига тамойил қилиб олдилар.
Сабрларининг сўнгги даражасигача чидашга, бардошлари сўнгги нуқтага етгандан кейин ҳам
172
сабртоқат этишга, аммо асло ўлимни танламасликка қарор қилдилар.
Тоққа чиқиб бораётган одам бир чўққига тирмашиб юқорига интилар экан, «Мана шуниси
сўнггиси бўлса керак», деб ўйлайди. Бу чўққини забт этиб, иккинчисига дуч келганида, яна
айни фикр ўтади хаёлидан. Аммо уни ошиб ўтиш учун ҳам ўзида куч топади. Сўнгра учинчи
чўққи келади ва ҳоказо...
Ҳақиқатга эришиш машаққати ҳам шунга ўхшайди. Буни билганлар олдиндан тайёргарлик
кўриб қўядилар. Хаббоб ва унинг дўстларига ҳам ушбу йўл кўрсатилган эди. Яъни, бу
азиятларнинг орқасида ҳали яна баттар азоблар ҳам борлигини ва улар ҳали охирги эмаслигини
ўйлаб сабр этиш кераклиги ёдга солинган эди. Аммо бу азобуқубатлар вақтисоати келиб
ниҳоясига етиши, тўкилган терлар, чекилган меҳнатлардан сўнг осойишта ва ҳузурҳаловатли
кунлар келиши ҳам муқаррар эди.
Тишлар яна ғижирлади, билаклар яна куч-қувватга тўлди. Ҳар қандай зулмга нисбатан:
«Бундан ҳам даҳшатлироқ бўлиши мумкин эди», деган тушунча остига ва: «Ҳали Оллоҳ мени
бу тортган жабру ситамларим учун албатта муносиб тарзда мукофотлайди», деган ишонч билан
кўкраклар керилди.
Бинобарин, орадан кўп йиллар ўтиб, Хаббобнинг хаёлига ҳам келмаган саодатли дамлар
бошланганида, зулм учун эмас, балки шифо учун, яъни оғир касалини даволатиш учун қорнини
етти марта куйдирганларида Хаббоб сабртоқатнинг ажойиб намунасини яна бир бор намойиш
этди ва Расулуллоҳга бўлган садоқатини қуйидаги жумлаларда ифода қилди: «Агар Расулуллоҳ
(с.а.в.) ўшанда ўлимни танлашни тақиқламаганларида, албатта, у зулмларга дош беролмай
ўлимни афзал кўрган бўлардим...»
...Ниҳоят Умму Анмор Хаббобга ортиқ зулм қилишнинг бефойда эканлигига кўзи етди ва
хоҳлаган динида қолишига рози бўлиб, уни қўйиб юборди.
Хаббоб туширилган Қуръон оятларини зўр ихлос билан ёд олар, бошқа мўъминларга ҳам
ўргатишни ўзининг муқаддас бурчи деб ҳисоблар эди. Шу жиҳатдан у илк Қуръон ўргатувчилар
қаторидан ўрин олди.
* * *
Набийи Акрам (с.а.в.) хонадонларида яна бир бахтиёр оила курилди. Кунлардан бир куни
Расулуллоҳ (с.а.в.):
— Жаинати аёл билан турмуш қуришни истаган мард бўлса, Умму Айманга уйлансин,—
деб марҳамат қилдилар.
Умму Айманни оналаридек яхши кўрардилар. Кичик ёшдан бошлаб ундан кўпгина
яхшиликлар кўрган, онасиз қолган кунларнинг Ал-Амини унинг қучоғида унутган эдилар.
Бу ишга иккинчи бир яхши кўрганлари, асранди фарзандлари Зайд хоҳиш билдирди.
⎯ Мен унга уйланаман, ё Расулуллоҳ.
Бу иайтларда у йигирма ёшли қирчиллама йигит бўлган эди.
Шундай қилиб, Зайд билан Умму Айман Фахрул мурсалин (с.а.в.) томонидан ўқилган
никоҳдан сўнг эрхотин бўлдилар. Бу пайтда Ўмму Айман эллик ёшлардан ошган эди.
Ҳар иккаласи ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) яқин кишилари эдилар.
Расулуллоҳнинг икки балоғатга етган қизлари — Руқаййа билан Умму Гулсум Абу
Лаҳабнинг икки ўғли томонидан рад этилган эдилар. Яна ҳам тўғрироғи — Буюк Оллоҳ
пайғамбарининг икки суюкли қизини дўзахилар оиласига келин бўлишдан халос этган эди.
Руқаййяни илк мусулмонлардан бўлган Усмон ибн Аффонга никоҳлаб бердилар. Шу йўсинда
Усмон мусулмонлик билан бирга, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) куёви бўлишдек, хаёлига ҳам
келтирмаган шарафга муяссар бўлди. Шу жиҳатдан унга «ЗинНур» (Нур соҳиби) лақаби жуда
ҳам ярашиб тушди. Уни шундай атай бошладилар.
Пайғамбаримиз олдинроқ қизлари Зайнабни холаларининг ўғли Абул Осга берган эдилар.
Абул Ос ҳазрати Хадичанинг синглисининг жигарбанди эди. Мусулмонликка кирмаган эди.
173
Аммо Зайнабга нисбатан доимо хурматда бўлди, асло дилини оғритмади.
Ҳазрати Хадича тўй хотираси сифатида қизига анчамунча совғасалом, сарполар жўнатган
эди.

DAVOMI BOR..
 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Статья / Maqola| Ko'rildi: 1674 | Joyladi: UmmuMustafo| Reytingi: 5.0/1 |
 
 
Barcha Izoxlar:0
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Yanvar 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.