Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2010 » Yanvar » 14 » "Saodat asri qissalari"ЭСКИЛАРДАН ҚОЛГАН БИР АФСОНА, ҲОЖИЛАРГА НИМА ДЕЙМИЗ?, ЖАҲАННАМНИ ҚЎРИҚЛАЙДИГАН ЎН ТЎҚҚИЗ МАЛАК
"Saodat asri qissalari"ЭСКИЛАРДАН ҚОЛГАН БИР АФСОНА, ҲОЖИЛАРГА НИМА ДЕЙМИЗ?, ЖАҲАННАМНИ ҚЎРИҚЛАЙДИГАН ЎН ТЎҚҚИЗ МАЛАК
20:43



«ЭСКИЛАРДАН ҚОЛГАН БИР АФСОНА»
Мўминларга қарши жабру ситамлар билан бир қаторда истеҳзою киноялар ҳам кенг ўрин
ола бошлади. Имон келтирганларнинг асосий кўпчилиги заиф, фақир ва қуллар табақасига
мансуб кишилар бўлгани боис, дуч келган жойда мазах қилишар, алоҳида бир киноя ва
кесатиққа мавзу бўлар эдилар.
Имон келтирганларнинг жаннатга, гумроҳларнинг эса, жаҳаннамга дохил бўлишлари
ҳақидаги ҳукм уларни, айниқса, ажаблантирди. Қанақасига қуллар жаннатга кирар эмишу,
уларнинг хўжайинлари бўлмиш бу аслзодалар жаҳаннамда шатиршутир ёнармиш... Бу ҳукм
қуруқ сафсатадек туюларди кофирларга. Уларнинг фикрича, бунақа бўлишига ақл бовар қилмас
эмиш...
Доруннадвада йиғилган мажлис аҳллари ушбу мавзудан гап бошлади:
Муҳаммадга ишонганлар охиратда роҳатфароғатда бўлармиш. Билол, Аммор, Ёсир
кабилар жаннатга кириши муқаррармиш.
Уқба ибн Абу Муойт гапга аралашди: Муҳтарам амакига ҳам икки таклифнома чиқарилди,
хабарларинг борми?
— Қанақа таклифнома экан у?
— Жаҳаннамга — оловлар ичида кабоб бўлишга чақиришяпти. Абу Лаҳабни у ерда сихга
тортиб, кабоб қилар эмишлар. — Сўнгра Абу Суфёнга ўгирилди:
— Қара, Абу Суфён, қандай вафодор поччанг бора? Жаҳаннамга ҳам хотинисиз кетмас
эмиш бу одам.
Абу Суфён лабларини буриштирди:
—Эй азиз биродарлар, ахир жаннат ҳам, жаҳаннам ҳам шунчаки бир афсонаку.
—Нималар деяпсан? Ҳеч ҳам афсона эмасда, қолаверса, Умму Жамилнинг бўйнига арқон
ҳам осилган бўлармиш.
Абу Жаҳл илиб кетди:
— Абу Лаҳаб ғирт тўнғиз экан, билмай юрганаканмиз. У ерда ҳам озмикўпми даромад
келтирадиган бир иш топган эмиш, хотинига ўтин ташитиб, рўзғорини бутлар эмиш, — деди ва
кўз қирини Абу Лаҳабга ташлаб давом этди: — Бизнинг жиянимиз ҳам пайғамбар бўлга
нида, биз ҳам бир гулханга ташланармидик. Афсуски, бизга толе ёр бўлмадида.
Абу Лаҳаб ортиқ чидай олмади:
—Толсимизнинг баланд бўлгани қаергача борди? Кўриб турганингиздек, жиянимиз бизни
оловга ташламоқчи. — Шундан кейин кулимсираб давом этди: — Бизга ҳамроҳ бўладиган мард
бордир ичларингда? Бизни у ерда соғинтириб қўйсаларинг, инсофдан бўладими? Сизларсиз биз
нима қиламиз жаҳаннамда?..
—Сен менга ҳам ёнингдан жой ажратиб қўй. Бу кетишда у ёкда бошпанасиз қолишимиз
ҳам ҳеч гап эмас.
Уқба яна илиб кетди:
— Менга қара, ҳой Амр, янги исмингни биласанми ўзинг?
— Йўға, ҳеч нарсадан хабарим йўқ.
— Сенинг янги отинг «Абу Жаҳл» бўлган. Ҳа, ҳа, «Абу Жаҳл».
Нодир ибн Ҳорис қаҳқаҳа отиб кулиб юборди:
— Ота-онангга қирқ йил ёлворсанг ҳам, сенга бундай лақаб беришни хаёлларига келтира
олмасдилар. Ҳа ҳа ҳа...
Абу Суфён унинг сўзини кесди:
174
—Азизлар, қўйинглар энди 6у ҳазилларни. Бўладиган гаплардан гаплашайлик.
—Бу дин ҳақида «бўладиган гаплар»нинг ўзи шуда,— деди Абу Жаҳл. — Тўғри, дуруст,
хайрли бир дин
бўлса, бу қуллар биздан олдин ҳаракатга тушармидилар? Демак, энди Хаббоб жаннатга
киради. Мозорда аллақачон ўлиги чириб бўлган Ёсир билан Сумаййа жаннатга кирармишда,
ўшандай қуллардан қирқтасини сотиб олишга қурби етадиган Уқба жаҳаннамга кирармиш.
«Пайғамбар»нинг муҳтарам амакиси оловлар ичида жизғанак бўлармиш... Иўқ, бунақаси
кетмайди!.. — Сўнгра атрофдагиларни бирбир кўздан кечирдида: — Балки орангларда уни
қабул этганлар бордир? — деб сўради. Ҳеч кимдан садо чиқмади.
—Хўш, унинг ғаройиб каломига нима дейсан, Абул Ҳаким?
—Нима дердим, эй Уқба, нодонларнинг саволини беряпсан. Ҳаммаси эскилардан қолган
бир афсонада.
Нодир ибн Ҳорис қўшимча қилди:
— Мен сизларга ундан ҳам қизиқроқ афсоналарни айтиб беришим мумкин.
Айни шу дамда Жаброили Амин галдаги ваҳийни келтириб, Расулуллоҳнинг (с.а.в.)
қалбларига сингдирилаётган эди: «Кофир бўлган кимсалар имон келтирган зотлар ҳақида:
«Агар (бу Қуръон) яхши бўлганида (анави ялангоёқлар) унга бизлардан илгари бормаган бўлур
эдилар», дедилар. Улар ўзлари у (Қуръон) билан ҳидоят топишмагач: «Бу эски уйдирмадир»,
дедилар. У (Қуръон)дан илгари Мусонинг пешво ва раҳмати бўлган Китоби (Таврот) бор эди.
Бу (Қуръон) арабий лисондаги (ўзидан аввал нозил бўлган барча илоҳий Китобларни)
тасдиқлагувчи бир Китобдир. У золимкофир бўлган кимсаларни (охират азобидан)
огоҳлантириш учун ва чиройли амал қилгувчиларга (жаннат ҳақида) хушхабар бўлиш учун
(нозил қилингандир). Албатта, «Парвардигоримиз Оллоҳдир» деган, сўнгра (Тўғри йўлда)
устувор бўлган зотлар учун хавфу хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар. Ана ўшалар жаннат
эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар. (Бу) улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир ».
(Аҳқоф сураси, 11-14.)
ҲОЖИЛАРГА НИМА ДЕЙМИЗ?
Ҳаж мавсуми яқин қолди. Бу пайтда ҳар томондан ҳаж зиёратини адо этиш учун кўплаб
инсонлар Маккага оқиб келади.
Қўйиб берса, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (с.а.в.) уларни ҳам ўз динига даъват қилиши турган
гап. Бунинг олдини олиш ҳар нарсадан ҳам зарур. Бепарво бўлиш — кейин пушаймон
қилдирадиган бир қатор воқеалар оқимига ҳозирданоқ таслим бўлиш демак эди. Бугунги
кунгача қурайшларнинг орасида мартабаси улуғ, сўзи ўтадиган кўпгина кишиларнинг обрўйи
бир пул бўлиши мумкин эди.
Бу муаммони атрофлича мухокама этиш ва бир қарорга келиш учун мушрикларнинг
улуғлари Доруннадвада йиғилиб, машварат ўтказди.
Тўрда Валид ўтирибди. Унинг икки ёнидан Абу Жаҳл ва Нодир ўрин олишди. Абу Суфён,
Абу Лаҳаб, Укба, Мунаббиҳ, Набих, Умар, машҳур полвон Рукона, Ос, Умаййа, укаси Убайй,
Асвад, Утба, Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа, Шайба, Абу Ухайҳа... каби қавмларининг оқсоқоллари
мажлисдаги жойларини эгалладилар. Ҳошимийлардан бирортаси бу мажлисга чақирилмади.
Гарчи Абу Лаҳаб ҳошимийлардан бўлса ҳам, унинг эътиқоди ва дунёқараши бу ердагиларга
кундек равшан эди.
Мажлисни Валид ибн Муғийра очди.
Ҳаж мавсумининг яқинлашгани ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳга қарши бошланиши керак
бўлган кураш бугунги мажлиснинг бош масаласи эканлигини маълум қилгач, сўзини шундай
давом эттирди:
175
— Мукаммал бир ташвиқот юритишимиз даркор, бу масалада бир ёқадан бош чиқармасак,
мағлубиятга учрашимиз муқаррардир. Ҳар ким ўзбошимчалик қилиб, би
римиз иккинчимизнинг сўзимизни тингламасак, мусофирлар биздан шубҳаланадилар. Энди ҳар
ким ўз фикрини билдирсин. Мухаммадни ким деб, қанақа қилиб таништиришимиз маъқулроқ
бўлади? Уни шундай тасвирлайликки, келган ҳожилар ундан ўзларини олиб қочсинлар.
— Қулоғимиз сенда, эй Абдушшамс!..
— Қайси йўлдан юришни маъқул десанг, ҳаммамиз шунга рози бўламиз.
— Мен олдин сизларнинг фикрингизни билмоқчиман. Ўз фикримни ҳаммангиздан кейин
айтаман. Балки меникидан ҳам кўра маъқулроқ фикр чиқиб қолар.
—Ҳақлисан, эй Валид. Биринчи таклиф билдирилди:
—Уни ёлғончи деб танитайлик. Валид бошини чайқади.
— Орамизда қирқ йилдан бери яшаб келаётган бу одамнинг бирон марта бўлса ҳам ёлғон
гапирганини эшитган киши борми? Бу сўзга ҳеч ким ишонмайди, ҳатто ўзимиз ҳам.
— Телба десак, қандай бўларкан?
— Қанақасига жинни бўлсин? Ҳеч телбаларни кўрмаганмисизлар ўзи? Муҳаммаднинг
гапсўзи, хатти-ҳаракати телбаларникига ўхшайдими? Телбаларда кузатиладиган чираниш,
депсиниш, васвасалар, тутруқсиз гапсўз ва ҳаракатлар борми унда? Биз шундай чора
топишимиз керакки, унга нафақат бегоналар, балки ўзимиз ҳам ишонайлик.
— Фолбин дейлик, мана шу нарса унга ярашади.
— Биз бугунгача кўпгина фолбинларни кўрдик, уларнинг бемаъни гапларини эшитдик.
Аммо унинг сўзлари билан фолбинлик орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Қолаверса,
Муҳаммадни кўпдан бери танийсизлар, унинг ҳеч фолбинларга иши тушганини
кўрганмисизлар?
— Энг тўғриси — уни шоир деб танитайлик, — деди яна бири.
— Азизим, биз шеърни ҳис этмайдиган, шеър ўқимайдиган одамлар бўлсак ҳам, бошқа гап
эди. Шеърнинг ҳамма турини биламиз. Қасам ичаманки, бу ўтирганлар ичида шеьриятни
мендан яхширок биладиган киши йўқ. Аммо унинг каломи шсър эмас. Бундай десак, бизга ҳеч
ким ишонмайди.
— Жодугар дейлик бўлмаса.
— Ҳечамда. Унинг жодуга алоқадор иши йўқ. Куф-суф қилмаса, ичида бир нималарни
бидирламаса, қанақасига жодугар бўлсин?
Валид таклифларни шу тариқа рад этди. Бирон кимса: «Ахир, ҳақиқатни кўрабилатуриб
инкор этишдан нима фойда?» деёлмас эди.
—У ҳолда энди гап яна ўзингда қолди, эй Абдушшамс. Бизнинг ҳамма таклифларимизни
рад этдинг. Сен нима деб ўйлайсан. Нима дейишимизни истайсан, қани,
гапир.
Валид боши эгик холда бирмунча жим бўлиб қолди. Қайси томонга юрса хам, охири берк
кўчага бориб тақалиши аён эди. Ё туҳмат қилиш, ё мағлубиятга рози бўлиш керак. Учинчи йўл
ҳам бор эди: Оллоҳ Расулининг байроғи остига тўпланиш, абадий саодат тожини кийиш.
Аммо...
Бошлар эгилган, миялар ғувиллар эди. Валиднинг башараси дамбадам бужмая бошлади.
Ишонтирса бўладиган чора топишга уринарди у. Лекин нимани ўйласа, барибир тўғри келтира
олмасди. Ниҳоят, бошини кўтарди.
— Худо ҳаққи, унинг сўзларида ўзгача бир жозиба, ўзгача бир софлик ва таъсирчанлик
бор. Меваси сархил бир дарахт гўёки... Худо ҳаққи, унга қарши айтиладиган ҳар қандай гап
бемаъни бўлиб чиқиши аниқдир.
Бирон кимсадан садо чиқмасди. Абу Жаҳл ҳам ўйга толди: «Бўлмаса, ҳой қария, сен бизни
айланибўргилиб мағлубият сари етакламокчимисан?!» дейишдан ўзини зўрға тийди.
176
Сукунат узоқ давом этмади. Абу Жаҳл энди сўз бошлай деб турганида, яна Валид гаиириб
кетди:
— Энг яхшиси — уни сеҳргар деймиз. Ахир, у бегуноҳ одамларни динидан қайтармоқда,
отасидан, хотинидан, укасидан, қабиласидан кўнглини совутмоқда.
Ниҳоят масала ҳал бўлди. Мақсадлари Муҳаммад алайҳиссаломга бир лақаб бериш, ҳамма
жойда уни шу лақаб билан аташ эди, шунга эришдилар. Энди Расулуллоҳни (с.а.в.) ҳожиларга
сеҳргар деб таништиришга, «Зинҳор унга яқинлашманглар, акс ҳолда, кейин ҳеч ҳам ўзларингга
келолмайсизлар», деб туҳмат қилишга келишиб олдилар.
ЖАҲАННАМНИ ҚЎРИҚЛАЙДИГАН ЎН ТЎҚҚИЗ МАЛАК
Расулуллоҳ (с.а.в.) бу бўлиб ўтган мажлис ҳақида бошқа тарафдан хабардор қилиндилар.
Ҳамма нарсани кўриббилиб турадиган Буюк Оллоҳ ваҳий фариштасини жўнатиб, Доруннадвада
тўпланган иттифоқчиларга алоқадор ушбу оятларни туширди: «Чунки қачон (қиёмат қойим
бўлгани ҳақида хабар бериб) бурғу чалинганида, ана ўша кун қийин кундир! Кофирларга осон
бўлмаган (кундир)! Мен сўққабош ҳолида яратган кимсани ўзимга қўйиб беринг! Мен унга
кенгмўл молдавлат ва ҳозиру нозир ўғилларни (ато) қилдим. Яна унга (ҳаётнинг барча
неъматларини) қулайосон қилиб қўйдим. Сўнгра у яна зиёда қилишимни тама қилур. Йўқ
(унинг тамаси беҳудадир)! Чунки у бизнинг оятларимизга қаршилик қилувчидир. Яқинда Мен
уни бир харсангтошга дучор қиламан. Чунки у (Қуръонни эшитгач, бу илоҳий Китобга қандай
туҳмат қилиш тўғрисида) ўйлади, режа тузди. Ҳалок қилингур, қандай режа туздия?! Яна ҳалок
қилингур, қандай режа туздия?! Сўнгра у (ўйлаган режаларига) қаради. Сўнгра (Қуръондан
бирон айб топа олмагач, пешонасини) тириштирди ва (афтини) буриштирди. Сўнгра (Ҳакдан)
юз ўгирди ва кибрҳаво қилди. Бас, у: «Бу (Қуръон Оллоҳнинг сўзи эмас, балки) фақат
(аввалгилардан) нақл қилинаётган бир сеҳрдир. Бу фақат башарнинг сўзидир», деди. Яқинда
мен уни Сақарга (жаҳаннамга) киритажакман. Сақарнинг нима эканлигини сиз қаердан ҳам
билар эдингиз. У (бирон кофирни) қолдирмасқўймас (У беш юз йиллик масофадан) инсонларга
яққол кўриниб тургувчидир. Унинг устида (ўн тўққиз фаришта қўриқчилик — эгалик қилур).
(Муддассир сураси, 8 — 30.)
Қавми орасида битта деб ҳисобланадиган, тенги ва тимсоли йўқ улуғ зот сифатида
танилган Валид учун беқиёс бир таҳдид, улкан бир азоб хабари эди бу. Мазкур оятларни
мўминлар бирбирларига ўқиб бердилар. Хотини мусулмон бўлганларку уйларида ҳам бу
оятларни такрорладилар. Ниҳоят, бир куни бу оятлар мушрикларнинг ҳам қулоқларига етиб
борди.
—Бу диннинг сафсата эканлиги мана энди аниқ бўлди, — деди Уқба. — Шуҳрати Шомдан
Яманга қадар тарқалган Валиддек бир одам жаҳаннамга тушармишу, қаёкдаги ялангоёқлар
жаннатга киритилармиш... Мен бунга қойил эмасман.
—Хўш, унда «ўн тўққизта» деган рақамга нима дейсиз? Муҳаммад уқтирган жаҳаннамда
ўн тўққизта азоб фариштаси бор эмиш.
— У ҳолда дўзах унчалик катта жой эмас эканда.
Абу Жаҳл бировнинг сўзини эшитадиган ҳолатда эмас эди.
— Агар ўртага чиқиб жар солсам, ундай ўн тўққизлардан қанчақанчасини атрофимга
тўплайман. Қаранг, Ибн Абу Кабша сизларни ўн тўққиз киши билан қўрқитмоқчи. Сизлар эса,
улкан бир жамоасиз. Ўнтаўнта бўлиб бирлашганда ҳам бир кишига бас келолмайсизларми?
Абу Асвад Жумоҳий қаҳқаҳа отди:
— Ташвишланманглар, мен ўнг елкамга ўнтасини, чап елкамга қолган тўққизтасини олиб
авраб тураман, сизлар солланасоллана жаннатга кириб оласизлар.
Суҳбат ана шундай ҳажв оҳангида давом этар экан, Валиднинг кўнгли ҳеч тинчланмас эди.
177
Юракюрагидан чиқаётган бир нидо унинг бутун вужудини титратар, «Сен Муҳаммаднинг
беҳуда, ёлғон гапирганини ҳеч эшитганмисан? Вақтисоатинг яқин энди, тайёргарлигингни
кўравер, эй Валид!» дея ҳайқирар эди.
—Нималарни ўйлаб қолдинг, амаки? Валид дудуқланиб:
—Ўзим... шундай... ҳеч нима, — деди.
—Жуда ўйчан бўлиб қолдинг, очиғини гапиравер.
—Шу, Муҳаммаднинг сўнгги каломи борку... Абу Жаҳл кулди:
— Қўйэ, амаки, дунёга куруқ сафсатанинг устида бош қотиришга келибмизми биз?!
* * *
Мушрикларга янги мавзу топилган эди. Дуч келган жойда мусулмонларни мазах қила
бошлашди.
— Ўн тўққиз киши бор эмиша? Ҳар бирини жаханнамнинг бир бурчагига боғлаб чиқамиз.
Сўнгра у ерда ҳам ҳокимият бизники бўлади...
Куч ишлатишга тўғри келадиган бўлса, паҳлавон Рукона ўзини кўрсата бошларди. Дуч
келган мусулмонни туртибсуриб:
— Нима гаплар бор сизларнинг ўн тўққиз фариштангиз томонларда? Худо ҳаққи,
ҳаммасининг адабини, мана, ўзим бераман! — дер, сўнгра каршисидаги мусулмон билан енгил
синов намойишига киришар эди.
Ҳамма ерда ўн тўққиз фариштанинг жаҳаннамдан вазифа олиши ҳақидаги гап!
Шу аснода Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қалблари ушбу мавзуни ёритиб берадиган оятлар билан
йўғрилди:
«...ва биз фақат кофир бўлган кимсаларни синаш учун у (фаришта)ларнинг саноғини (ўн
тўққизта) қилдик. Токи китоб берилган кимсалар (яъни, яхудий ва насронийлар ўзларининг
илоҳий китоблари бўлмиш Таврот ва Инжилда ҳам дўзах қўриқчилари бўлган фаришталарнинг
саноғи ўн тўққизта эканлиги айтилганини кўриб, Қуръоннинг Оллоҳ томонидан нозил қилинган
Ҳақ Китоб эканлигини) аниқ билгайлар ва имон келтирган зотларнинг имони янада зиёда
бўлгай ва Китоб берилган кимсалар ҳам, мўминлар ҳам (дўзах қўриқчиларининг
саноғи тўғрисида) шакшубҳа қилмайдилар. Ва токи дилларида мараз бўлган кимсалар ва
кофирлар: «Буни мисол қилиш билан Оллоҳ нима демоқчи?» дегайлар. Оллоҳ ўзи хоҳлаган
кимсаларни мана шундай йўлдан оздириб қўюр ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур.
Парвардигорингизнинг қўшинларини (яъни, фаришталарнинг қанча адади ва қандай сифатда
эканликларини) ёлғиз Унинг Ўзигина билур. У (ушбу оятларда таърифланган жаҳаннам) фақат
инсонлар учун эслатмадир». (Муддассир сураси, 31.)
ЎЛИМДАН КЕЙИНГА ДОИР
Жаннат ва жаҳаннам дунё ҳаёти тугагандан сўнг бошланадиган абадий ҳаёт билан боғлиқ
манзиллардир. Ҳолбуки, арабларнинг баъзилари ўлгандан сўнг қайта тирилишига ишонса ҳам,
кўплари ҳамма нарса фақат 6у дунёдаги ҳаётдан иборат, деб ишонар эди.
Абу Жаҳл Пайғамбарга (а.с.) туширилган сўнгги оятлар таъсирида ларзага келган Валид
ибн Муғийрага тасалли берар экан, бўлмайдиган курук сафсатадан иборат у дунё учун
қайғуриш бемаъниликдир, деб уқтирмоқчи бўларди.
Нағсадар бехуда, асоссиз гап... Инсон ўлади, тупроқ остида чирийди, юзларча, мингларча
инсонларнинг ўлик вужуди, чириган суяклари тупроқнинг остида бирбирига қўшилибаралашиб
кетади. Шамоллар уларни ҳар томонга учириб кетади, оқар сувлар бу тупроқларни
қаерларгадир оқизиб кетади, денгиз тўлқинлари эса, денгизларга чўкиб ўлганларнинг жасадини
ҳар томонга сочиб юборади; балиқларга, йиртқич ҳайвонларга ем бўлганлар, ёнғинларда жон
бериб куллари кўкка совурилганлар, қуруқ чўлларнинг қумлари орасида йўқ бўлиб кетганлар...
178
Демак, улар бир кун келиб қайта тирилар эканда... Эртаклар ҳам бунчалик уйдирма
бўлмас! Бундан мингларча йил олдин яшаганлар, мингларча йил кейин яшайдиганлар... ҳа, ҳа,
уларнинг ҳаммаси кайта ва янги ҳаётга қовушадилар эмиш.
Бу тупроқлар яна гўшт ва суяк бўлади, уларга яна қайта жон бахш этилади ва у беҳисоб
инсонлар ҳисобкитоб қилинади, ажрмукофот олади ёки азобга учратилади... Бўлиши мумкинми
шунақаси?..
Оллоҳнинг чексиз қудратига ишонмаган инсон қиёматда содир бўладиган ҳодисаларга
қайдан ҳам ишонарди? Иккита туя сўйилиб, суяклари бирбирига аралаштирилса, энг ақли расо
инсон ҳам бу суякларни ажрата олмайди. Ҳолбуки, ер юзида каттакичик мингларча тур
жонивор бор эди. Уларнинг ҳар бир навидан нечанеча миллёнмилярдлари яшаб, ўлиб кетган.
Шу дамда оёқлари остидаги тупроқ, ким билади, қанча ҳайвонлар, қанча инсонларнинг гўшти
ва суякларидан ҳосил бўлган экан?
Ким буни билиб беради?! Хуллас, бундай бўлиши асло мумкин эмас!
Дархақиқат, инсоннинг қўлидан бу иш келмайди. Инсон онги шу ерга келганда таққа
тўхтайди, бундан ортиғини тасаввур ҳам қила олмайди. Икки туянинг суякларини бирбиридан
ажрата олмаган инсон ақли икки юз туя, икки юз от, икки юз инсоннинг суякларини қандай
қилиб ҳам ажратади?
Доруннадвада «ақл ўйини» қилаётганлар шундай қарорга келдилар: ўлгандан кейин қайта
тирилиш йўқдир, чунки бу имконсиздир, дедилар.
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қўшниларидан Одийй ибн Робиа у кишининг ёнларига келиб:
— Қани, гапир, сен қиёмат деб атаётган кунинг қачон келади, қанақа бўлади, нималар
бўлади? — деб сўради.
Пайғамбар (с.а.в.) тушунтирдилар, у тинглади. Шундан кейин Одийй бундай деди:
Ё Муҳаммад, сенинг бу гапларинг ғирт уйдирмадир. Сен гапираётган нарсаларни ўз
кўзларим билан кўрсам ҳам ишонмайман, тасдиқламайман. Демак, Оллоҳ бу тарқалиб кетган
суякларни бир жойга йиғади, шундайми?! Бу ақлга сиғмайдиган нарса, ахир...
Расулуллоҳ (с.а.в.) уни ташлаб чиқиб кетдилар.
— Оллоҳим, бу нодон қўшниларим Одийй ибн Робиа ва Ахнас ибн Шариққа қарши мени
кучли, сабрли қил, —дея дуо ўқий бошладилар.
Набийи Акрам (с.а.в.) қайтиб уйларига келганларида ваҳийнинг иси у зотнинг
вужудларини қамраб ола бошлади. Қиёмат сурасининг илк оятлари покиза қалбларига ёзилар
эди:
«Мен қиёмат кунига қасам ичурман. Ва мен маломатгўй нафсга қасам ичурманки, (ҳеч
шакшубҳасиз, қайта тирилиб ҳисобкитоб қилинурсизлар)! Инсон бизни унинг (чириб, тупроққа
айланиб кетган) суякларини ҳаргиз тўплай олмас, деб гумон қилурми?! Иўқ. Биз унинг
бармоқларини (ҳам) тиклаб жойига келтиришга қодир бўлган Зотдирмиз! Балки инсон келгуси
ҳаётида (ҳам) фисқфужур (гуноҳ амалларни) қилмоқни истаб: «Қиёмат куни қачон ўзи?» деб
сўрар?! Бас, (кўрган даҳшатларидан) кўз қамашиб, (осмондаги) ой ҳам тутилган ҳолда, куёш ва
ой бирлаштирилган вақтда — ана ўша Кунда у инсон: «(Бу балоофатлардан) қаерга қочиб
қутулиш мумкин?» деб қолур. Иўқ! (Эй инсон, Оллоҳнинг ғазабидан қочиб қутуладиган) бирон
бопшана йўкдир! У Кунда ёлғиз Парвардигоринг (ҳукм қилган жой)га қарор топишгина бордир.
У Кунда инсонга (ҳаёти дунёдалик чоғида) қилиб ўтган ва (ўзидан кейин) қолдирган (барча)
нарсаларнинг (яъни, яхшиёмон амалларнинг) хабари берилур. Балки (у Кунда) инсон — гарчи
ўз узрбахоналарини (ўртага) ташласакелтирсада — (унинг барча аъзолари) ўзининг зиёнига
гувоҳлик бергувчидир!» (Қиёмат сураси, 1-15.)
Бу оятлар мушрикларга ўқиб берилганида, улар бу теран маъноли, сермазмун каломни
тушунишни, ҳатто бу ҳақда бош қотиришни ҳам истамадилар. Чунки бу тўғрида қанчалик кўп
ўйласалар, шунчалик таъсирланар, ақллари қабул этаётган ҳақиқатдан қочиб қутулишга жой
179
тополмай қолар эдилар.
Энг осони — мутлақо эътибор бермаслик, тингламаслик, «Э, борэ», деб қўл силтаб кетиш
эди.
Аммо суякларнинг йиғилиши у ёқда турсин, бармоқ учларининг ҳам тасдиқ этилишига
нима дейсиз? Юз йиллар ўтиб, инсонларнинг бармоқ учларидаги ақл бовар қилмас сирлар юзага
чиққанида, ҳайратдан бармоқларини тишлайдиган кунлар келиши муқаррар. Бир инсоннинг
бармоғи учларидаги изларнинг бошқа бир инсонда бўлмаслиги... буни инсоният тарихи
давомида ҳар бир инсон учун алоҳидаалоҳида тасдиқ этган Буюк Қудрат, бутун оламларни
йўкдан бор қилган Қудрат, албатта, уларни иккинчи марта қайта яратиши, қайта хаёт бериши
муқаррардир.
Аммо буни тушунишни истамаган кишига уқтиришдан, ишонмасликка олдиндан қарор
қилиб қўйган кишини ишонтиришдан, ёки бўлмаса, ишонмаса ҳам, «ишондим» дейишга
мажбур этишдан кимга нима фойда?
Шуниси бешакки, мўминлар ушбу ҳақиқатни тан олганликлари учун эзилар, ҳақоратланар,
мазах қилинар эдилар. Ҳузуридан паноҳ топиб, дардини айтиб енгил тортадиган, жиддийлик
билан ҳаёт ҳақиқатлари тўғрисида баҳс юритадиган мард кишини тополмай гаранг эдилар.
Имон келтирганларнинг ичида бойлардан битта Абу Бакр бор эди, холос. Битта Хадича
бор эди. Қолганлар кўпи фақир, заиф, камбағалбечоралар...
Ёнатрофда эса, ҳамма кофир, душман, инсофсиз... Ташқарида қуёшнинг ҳароратидан ҳам
баланд, ёндирибкуйдирувчи, қўрқинчли бир муҳит ҳукмрон, шуниси кишининг юрагини сиқар,
безовта қилар эди. «Мен мўминман» дейиш хавфли, оламларни яратган Буюк Оллоҳга ибодат
қилиш тақиқланган; устига қўнган пашшаларни ҳам қўрий олмайдиган бутларни: «Булар бир
тошдир», дейиш айб...
Бундай муҳитдан бўғилган мўминлар ҳузурҳаловатни фақат Набийи Акмалнинг (с.а.в.)
машваратларида топар, руҳларга ором берувчи, кўнгилларни покловчи сухбатларидан енгил
нафас олар эдилар.
Ўн тўрт кунлик тўлин ой чиққан бир кеча эди. Расулуллоҳдан (с.а.в.) Қиёмат сурасининг:
«У кунда мўминларнинг юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб тургувчидир» (22 — 23)
оятларининг мазмунини изоҳлаб берингни сўрадилар. Шу маънода:
— Ё Набийаллоҳ, биз Қиёматда Роббимизни кўрамизми? дедилар. Фахри Олам (с.а.в.)
жаноблари кўкдаги ойга қарадилар. Осмонда битта ҳам булут парчаси йўқ эди. Ой худди унга
қараганларнинг юзларини нурлантирадигандек ёрқин порлаб турарди.
* * *
— Сизлар худди шу ойни кўриб турганингиздек, Роббингизни ҳам тиниқравшан
кўрасизлар, — дедилар ва қўншмча қилдилар: Агар қуёш чиқмай туриб ва ботмасдан олдин
намоз ўқишга кучингиз етса, зинҳор бунга бепарво бўлмангиз.
Ҳабиби Акмалнинг (с.а.в) намоз масаласида билдирган фикрлари атрофларини ўраб олган
мўминларга янги бир ҳаяжон, янги бир завқшавқ берди. Бугун Роббини кўрмаса ҳам, худди
кўриб тургандай самимият ва хоксорлик билан намоз ўқиганлар, эртага уни кўриш шарафига
муяссар бўладилар! Бугуннинг мукофотини эртага у ерда оладилар!
Ичлари ҳузурхаловатга тўлиқ ҳолда Пайғамбаримиз (а.с.) билан хайрлашдилар.
ВАҲИЙНИНГ БИР МУДДАТ ТЎХТАБ ҚОЛИШИ
Тушаётган ҳар янги оят мўминларга қувват бағишлар, мушрикларни эса, қутуртиргандан
қутуртирар эди. Рисолат кела бошлаганидан буён салкам беш йил ўтган, унинг уч йилида
яширин, кейинги икки йилда очиқ даъват қилина бошлаган эди. Аммо бу йиллар зўр
машакқатлар ичида ўтди.
180
Мушриклар мўминларнинг овозини ўчириш, Ислом туғилган кунларидаёқ бўғиб ташлаш
учун бутун кучқудратларини ишга солдилар, ғайратларини сира ҳам аямадилар, ҳар куни янги
бир разиллик, янги бир зулмни тадбиқ этдилар.
Шу кунларгача тезтез келиб турган Жаброили Аминдан учтўрт кун кетмакет дарак бўлмай
қолди. Яна бир неча кун ўтди, Жаброил алайҳиссалом ҳамон келмасдилар. Мўминлар ташвишга
тушиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) сиқила бошладилар.
Жаброили Аминнинг келиши Набийи Акрамнинг (с.а.в.) енгил тортишлари демак эди. У
келди дегунча, қалблари ором ола бошлар, кўзларида табассум яшнар, завқланар,
мушрикларнинг қилаётган зулмлари, етказаётган озорларига қарши янада сабрлироқ бўлиб
қолар эдилар.
Бу узилишнинг уч кун давом этганини нақл қилувчи ривоятлар ҳам бор бўлсада,
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) шикоят қилишларига ҳамда ваҳий келмай қолганидан мушриклар ҳам
хабардор бўлиши даражасига етганига қараганда, орадан анчамунча вақт ўтгани муқаррардир.
Шунга кўра, бу узилиш уч эмас, ўн уч ёки йигирма уч кун давом этган бўлиши эҳтимолдан холи
эмас. Чунки ўша кунларда Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил фурсат топди дегунча
Расулуллоҳга учраб:
— Мана энди шайтонни ҳам чарчатибсан. Қара, сени ташлаб кетди, — деб бақирган эди.
Ҳолбуки, бундай бўлиши асло мумкин эмас. Оллоҳ таоло Ҳабиби Адибидан безмас,
кўнгли қолмас, уни тарк этмас. Тарк этадиган, безадиган бандасига пайғамбар ўлароқ, Сарвари
Анбиё ўлароқ масъулият юклармиди?
Бинобарин, ўша куни Набийи Акмал (с.а.в.) чеҳраларида табассум пайдо бўлди. Чунки
Жаброили Амин бу сафар бутун бир сура билан тушган эдилар.
Мўминлар ниҳоят енгил тортдилар. Қоғоз, қалам кел тирилди. Шундан кейин Жаноби
Пайғамбаримиз ваҳийни донадона қилиб ўқий бошладилар: «Ваззуҳа, валлайли иза сажа...»
«Чошгоҳ вақтига қасам. (Ўз зулмати билан чоратрофни) қоплаб ўраб олган кечага қасамки,
Парвардигорингиз сизни тарк этгани ҳам, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқ. Албатта, охират сиз
учун дунёдан яхшироқдир. Яқинда Парвардигорингиз сизга (шундай неъматлар) ато этурки, сиз
(у илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз. Сизни етим ҳолда топгач, бошпана бермадими? У
Зот сизни гумроҳғофил ҳолда топиб, (Ҳақ йўлига) ҳидоят қилиб қўйдику! У Зот сизни
камбалғал ҳолда топиб, бой қилиб қўйдику! Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг! Сўровчи
гадони эса, ҳайдаманг! Парвардигорингизнинг (сизга ато этган пайғамбарлик ва бошка барча)
неъмати ҳақида бўлса, сўзланг». (Ваз-Зуҳа сураси)
Бу сура Расулуллоҳни (с.а.в.) болалик чоғларидан қолган хотиралар сари етаклади. Етим
бир гўдак бўлганларини, аввал боболари, сўнгра амакиларининг қучоғида ота-онасиз кечирган
кунларини эсладилар. Рисолатдан аввалги ҳаётлари ҳам покиза эди. Энди эса, энг покиза
зотларга ҳам намуна бўлдилар. Ўзлари етимликда ўсмаган такдирда ҳам, бир етимни
хўрлашлари, қалбига озор беришлари, ранжитишлари асло мумкин эмас эди.
Аммо шу ўринда нозик бир жиҳат бор. Буюк Оллоҳ етимга шахсан ўзи меҳршафкат
кўрсатади. Буюклар буюги Расулига ҳам уни хафа қилиш, озор бериш ҳуқуқини бермаслигини
очиқойдин баён этади, шу тариқа бирон кимсанинг етимга қарши бўлишини ўйлашига ҳам рози
бўлмаслигини уқтиради.
Отаси ёки онаси ажал ўқига нишон бўлган бир гўдакнинг илоҳий такдир тақозоси билан
юраги ёнишининг устига яна мушт туширган кишига илоҳий бир жазо берилиши, маънавий бир
мушт туширилиши шу йўсин маълум қилинди.
Хўш, етимнинг бошини силаган, кўз ёшини артган кишининг мукофоти қандай бўлади?
Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзларига жимгина қараб турган биродарларига ўрта бармоқлари билан
кўрсаткич бармокларини ёнмаён қилиб кўрсатдилар:
— Етимга кафил бўлган киши билан мен жаннатда мана шу икки бармоғим сингари
181
баробар бўламиз, —дедилар.
Бундай лўнда, бундай аниқ ифода бўлиши мумкин эмас. Бундай мукофотга сазовор бўлган
кишининг «Мен яна бошқа нарса ҳам истайман», дейишига ўрин қолмаган эди.
Набийи Акрам (с.а.в.) ҳузурларидагилар орзиқиб кутилган ваҳийга қовушишдек бахтдан
маст ҳолда тарқалдилар...
* * *
Мўминлар ҳар куни, имкон топилди дегунча, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнига тўпланишар,
келган оятларни эшитиб ёд олишар, ёд олган оят ва сураларни бирбирларига ўқиб беришар,
оятларнинг мазмуни ҳақида ўзаро баҳс юритишар ёки Расулуллоҳдан уларнинг изоҳини
тинглашар эди.
Шундай кунлардан бирида ВалФажр сураси туширилди. Суранинг бир қисми инсон
табиатини таърифлашга бағишланган эди:
«Бас, энди инсон қачон Парвардигори уни имтиҳон қилиб, азиз қилиб қўйса ва унга неъмат
ато этса, дарҳол: «Парвардигорим мени азиз қилди», дер. Энди қачон уни имтиҳон қилиб,
ризқини танг қилиб қўйса, дарҳол: «Парвардигорим мени хор қилди», дер. Йўқ (сизлар гумон
қилганларингиздек, иззатикром бойлик билан, хорзор қилиш камбағаллик билан бўлмас)! Йўқ,
сизлар етимни иззатикром қилмассизлар! Мискинбечораларга таом беришга ҳам
бирбирларингизни тарғиб қилмассизлар. Меросни эса, (ўз улушларингизга ўзгаларникини ҳам)
қўшиб ейиш билан еяверурсизлар! Яна, мол-дунёни қаттиқ муҳаббат билан яхши кўрурсизлар!»
(15 — 20).
Инсонга Робби хиёнат қиладими?
Инсонни инсон қилиб яратган Робби ҳақида бу сўзларни инсонлигини унутганларгина
айтиши мумкин.
Бу ерда Рисолат тахтининг султони ушбу муборак сўзларни баён этдилар:
«Мусулмонларнинг ичида энг хайрли уй — ичида етим паноҳ топган уйдир.
Мусулмонларнинг энг ёмон уйи эса — ичида бор етимга ёмон муомала қилинган уйдир».
Сўнгра муборак бармоқларидан иккитасини жуфтлаб, ёнларида ўтирганларга кўрсатдилар
ва: «Мен билан етимнинг кафили бўлганлар жаннатда мана шундай бир бўламиз», дедилар,
ВалФажр сураси ўша куни мўминларга ўзгача тарзда қаттиқ таъсир қилди, борлиқларини
эритиб юборди. Қалблари ўзгаргандай, руҳлари покланиб, қайта туғилгандай бўлдилар.
«Йўқ, (бундай кирдикорларингиздан қайтингиз!) қачон ер (зилзилага тушиб, барча нарса)
чилнарчин қилинганда, Парвардигорингиз(нинг ҳукми) ва фаришталар сафсаф бўлиб келганда,
ўша кунда жаҳаннамни ҳам (яқин) келтириб қўйилганда, ана ўша Кунда инсон (бу
кўрганларидан) эслатмаибрат олур. (Аммо у Кунда) бу эслатмаибрат(нинг фойдаси) қаёқдан
тегсин?! У: «Эх, кошки эди мен ҳаёт вақтимда (солиҳ амаллар) қилиб ўтган бўлсам», деб қолур!
У Кундаги (Оллоҳнинг) азоби каби ҳеч ким азоблай олмас, ва у Зотнинг (кишан ва занжирлар
билан) боғлаши каби ҳеч ким боғлай олмас. (У Кунда ҳаёти дунёдан Оллоҳ таолонинг ваъдасига
ишониб имон ва эзгу амаллар билан ўтган мўминларга хитоб қилиб, дейилур): «Эй хотиржам,
сокин жон, сен (Оллоҳ ато этган неъматлардан) рози бўлган (ва Оллоҳ таоло томонидан сенинг
амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури)га қайт! Бас, (солиҳ) бандаларим
қаторига киргин ва менинг жаннатимга киргин!» (21—29 оятлар).
Бу оятлар, айниқса, Ҳазрати Абу Бакрни маст қилди. Кўзларида шундай оқибатга эришиш,
шундай бахтсаодатга етишишнинг умид учқунлари иорламаган кимса йўқ эди. Бу саодатга
эришиш, бу чексиз маънавий завкни тотиш кимга насиб бўлади? Буни ёлғиз Оллоҳнинг ўзи
билади.
— Ё Набийаллоҳ, — деди Абу Бакр, — бу қандай гўзал, қандай ажиб бир мукофот.
Расулуллоҳ (с.а.в.) нигоҳларини унга йўлладилар:
Ё Абу Бакр, Буюк Оллоҳ сен ўлаётганингда худди мана шу сўзларни баён этади, —
182
дедилар.
Ҳазрати Абу Бакр бу хушхабарни эшитиб, худди ҳозирнинг ўзидаёқ ушбу мукофотга
сазовор бўлаётгандай, дунёда яшаяптими ёки охиратдами — билмай қолди.
ВИЖДОН АЗОБИ ВА ОВЧИ ЙИГИТ
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир куни Сафо тепалигида ўтирган эдилар. Бемисл кофир Абу Жаҳл,
ёнида бириккита ҳамтовоқлари билан, ўша ердан ўтиб қолди. Расули Зишонни (с.а.в.) кўргани
ҳамон тепа сочи тикка бўлди. Ўзўзидан сўкиниб кетди. Пайғамбар (с.а.в.) сир бой бермай,
жавоб ҳам қилмай ўтиравердилар.
Сўкинишларига ҳеч қандай жавоб бўлмаган сари Абу Жаҳл баттар асабийлашди. Оғзига
келганини қайтармай ҳақорат қила бошлади. Устига устак, ҳамтовоқлари билан бир бўлиб, У
зотга қарата тош, тезак ҳам отишга тушди.
Пайғамбар жанобимиз яна жавоб қилмадилар. Ўринларидан туриб, индамай у ердан кетиб
қолдилар. Қўркканларидан эмас, у баттолни Оллоҳга ҳавола этганлари учун ҳам ломмим
демаган эдилар.
Абу Жаҳл эса, ҳамон орқадан сўкинарди. Бу жирканч ҳодисага ташқаридан икки зотгина
гувоҳ бўлди. Бири — ҳамма нарсани кўриббилиб турувчи Буюк Оллоҳ бўлса, иккинчиси —
Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг бир чўриси эди... Бу аёл ушбу дамда бақувват бир эркак бўлишни,
сапчиб туриб бориб Амр ибн Ҳишом ва унинг ҳамтовоқларига яхшигина сабоқ бериб қўйишни
истар эди...
Ҳолбуки, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (с.а.в.) унинг қариндоши эмасди. Қолаверса, ўзи ҳам
мусулмон бўлмаган. Аммо унда инсонийлик, мурувват туйғуси баланд эди. Бегуноҳ бир
кишининг ҳақоратланаётганини кўрабилатуриб ломмим демаслик, менга деса ўлиб кетмайдими
қабилида бефарк бўлиш одамга эмас, ҳайвонга муносиб бир туйғу бўларди. Ҳолбуки, озод аёл
ҳам эмас эди. Аммо ҳурфикрли, оқила эди. Унинг ўзига хос бир ҳақ туйғуси, адолат туйғуси,
виждони бор эди. Ва шу онда бу виждони ўзининг динида бўлмиш Абу Жаҳлни ҳақсиз ва золим
деб топган, айблаётган эди.
Кўзи очиқ ва инсоф ўлчовларини йўқотмаган ҳар бир одам: «Бундай чеҳрали инсон ёмон
бўлиши мумкин эмас», дея тан оладиган Инсон шундай ҳақоратланса, шундай хўрланса!... Боз
устига, бу каби ишларни Абу Жаҳлдек бир нурсиз, юзидан ёмонлик ёғилиб турадиган одам
қилса, қандай тоқат этиб бўлади?
Бу фикрлар чўрига ҳеч тинчлик бермай қўйди. Шу пайт ёнидан Пайғамбарнинг (а.с.)
амакилари Ҳамза ўтиб бораётганини кўриб қолди. Шошапиша:
—Е Ҳамза! Е Ҳамза! — деб ортидан чақирди. Ҳамза тўхтади. Қараса, бир чўри.
—Нима дейсан, эй чўри? — дея сўради.
— Сенга бир дардимни айтмоқчиман. Аммо, аслида, у менинг дардим эмас.
— Тушунтириброқ гапирсангчи.
— Бирикки соат олдин шу ерда бўлганингда, менайтмоқчи бўлган воқеани ўз кўзинг билан
кўрган бўлардинг.
— Яна ҳеч нарсани тушунмадим. Очиқроқ гапир! Чўри бўлиб ўтган воқеани батафсил
айтиб берди.
Сўнгра сўзларини шундай давом эттирди:
— Абдулмутталибнинг мард ўғли Ҳамза ов овлаб юраверсинда, бу ерда Амр ибн Ҳишом
унинг жиянини тошбўрон қилсин, устига ёмғирдек ҳақорат ёғдирсин!.. Аҳвол шундай бўлса
ҳам, сен йўлингдан қолма, эй Ҳамза, овингнинг кетидан қолма. Аммо шуни ҳам яхши билиб
қўйгинки, қадри йўқ мендек бир чўрининг ҳам виждони бу воқеани кўриб ларзага тушди,
паришон бўлди. Энди боравер...
183
Ҳамза ниҳоятда дарғазаб бўлди. Имон келтирмаган эди, аммо суюкли жиянини Амр ибн
Ҳишомнинг ҳақоратлашига ҳам индамай кетолмас эди. Шунингдек, чўрининг наштардек ўткир
ва кинояли сўзлари Ҳамзанинг жонжонидан ўтиб кетди. Каъба томонга шаҳдам йўл олди.
Ҳамза ҳар куни овга чиқар, шу тариқа кўнгилхушлик қилар эди. Овдан қайтаётганда
Каъбани тавоф этар, дўстлари билан бир оз суҳбат куриб, сўнгра уйига қайтар эди.
Масжиди Ҳарамга борганида, бир даврада ўтирган Абу Жаҳлни кўриб қолди. Тўғри
устиларига бостириб бораверди ва ҳеч нарса демай, қўлидаги ёйни отиб, Абу Жахлнинг бошини
яралади. Абу Жаҳлнинг бошидан қон оқа бошлади. Бу воқеа шу қадар тез рўй бердики, ҳеч ким
ҳеч нарсани тушуна олмай қолди. Сўнгра бирдан хушларига келиб, сапчиб турдилар ва Ҳамзага
ҳужум қилишга шайландилар.
— Нима гап, эй Ҳамза? Ёки даҳрий бўлдингми? Ҳамза кўзларини Абу Жаҳлдан узмас эди.
—Жиянимни бекорданбекорга ҳақорат қилиш мард йигитнинг иши эмас! — деб ҳайқирди.
— Мана, мен ҳам унинг динидаман, унинг йўлидан юрмоқдаман, мард бўлсанг, майдонга чиқ!
Ҳамзанинг бу гулдурос овози бутун Масжиди Ҳарамдагиларга улкан бир янгиликни
баралла эълон этган эди. Бу сўзларга жавобан қандай ҳам йўл тутиб бўларди?!
Ёнатрофдагилар мазкур воқеани муҳокама қилишга тушдилар. Абу Жаҳл бир қўли билан
бошидаги ярасини силай бошлади. Қон унинг афтибашарасини жирканч бир ҳолга солган эди.
Дўстлари ҳануз унга қараб туришар, бир ишорасини кутишар эди.
Абу Жаҳл уларга ўгирилди:
— Абу Умора (Ҳамза) ҳақлидир. Мен бугун унинг жиянини бекорга ранжитдим. Ўз
навбатида у мендан жиянининг Ал-Амини олди, — деди.
Воқеанинг бундай ечим топишини ҳеч ким кутмаган эди. Чунки бунақа адолат,
инсонийлик туйғуси Абу Жаҳлга хос эмас эди. Тушда ҳам Абу Жаҳл бу даражада ҳақпарвар
бўла олмасди, ахир. Қолаверса, ёнида дўстлари бор, боплаб Ҳамзанинг таъзирини бериши
мумкин эди. Бошидан қонлар оқаоқа, Ҳамзани жазолай олиши мумкинлигини билатуриб,
бундай муомала қилиш ҳар қандай мард йигитнинг ҳам қўлидан келавермайди.
Муқаррар жанжалнинг олди олинди.

DAVOMI BOR...
 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Статья / Maqola| Ko'rildi: 1861 | Joyladi: UmmuMustafo| Reytingi: 5.0/1 |
 
 
Barcha Izoxlar:1

1. abdurahmon1960 (11:57 Dushanba)
rahmat olloh rozi bo'lsin
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Yanvar 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.