"Saodat asri qissalari" ФАВҚУЛОДДА БИР ТАКЛИФ, ҲАБАШИСТОН САРИ ЯНА БИР САФАР, ҲАҚЛИ БЎЛИШ ЕТАРЛИМИ?
ФАВҚУЛОДДА БИР ТАКЛИФ Абу Толибга қилинган иккинчи таклиф ҳам беҳуда бўлган, аксинча, жиянини ҳимоя қилишда давом этаётган эди. Кунлардан бир куни Абу Толибнинг эшигини тақиллатиб, мушрикларнинг оқсоқоллари учинчи ва сўнгги дафъа келдилар. — Эй Абу Толиб, — дедилар. — Биз олдин ҳам сенинг ҳузурингга бош уриб келдик, аҳволимизни баён этдик. Сен қулоқ солмадинг. Бу кетишда орамизни қилич билан очиқ қилишга тўғри келадиганга ўхшайди. Бу сафар энди сўнгги марта, аммо янги бир таклиф билан келдик. — Қанақа таклиф экан у? — Умора ибн Валид ибн Муғийрани сенга таклиф қиламиз. — Хўш, нима қилибди Уморага? — Жуда яхши биласанки, эй Абу Толиб, Умора қурайший ёшлар ичида кучқувват ва ақл жиҳатидан биринчи ўринда туради. Ёшлар ичида ундан ёқимлиги йўқ. Ишбилармон бир йигит. Уни сенга берамиз, эвазига сен Муҳаммадни бизнинг ихтиёримизга топширасан. Шу билан муаммо ҳал бўлади. — Жуда соз. Сизлар менинг жиянимни нима қиласизлар? — Ўлдирамиз. Абу Толиб қулоқларига ишонмади. —Жиддий сўзлаяпсизларми? —Албатта. — Демак, сизлар менинг ўғлимни олиб, ўлдирасизлар, бунинг эвазига мен сизларнинг ўғлингизни тарбиялайман, шундайми?! Сизларнинг бу таклифларингизга ҳатто туя ҳам рози бўлмаса керак. Ҳайвонга ҳам тўғри келмайдиган ишга қандай қилиб мени кўндирмоқчи бўлдиларингиза? Истасаларингиз, олдин ўғилларингизни менга беринглар, мен уни ўлдирайин, шундан кейин ўғлимни сизларга бераман. — Майли, аммо бизнинг ўғлимиз сенинг ўғлинг қилаётган ишларни қилаётгани йўқ. Сенинг ўғлинг бизнинг илоҳларимизни ҳақорат қиляпти, бизларни гумроҳликда айблаяпти, жамоамизни тарқатяпти, қариндошни қариндошдан совутиб, душманга айлантиряпти. Абу Толиб жавоб берди: — Худо ҳаққи, менинг ўғлим сизларнинг ўғлингиздан хайрлироқдир. Инсонларни ҳам хайрли ишларга ва фазилатга даъват этяпти... Мунозара бирмунча вақт давом этди. Хайрлашаётган чоқларида мушриклар сўнгги сўзларини ифода этдилар: — Шуни билгинки, эй Абу Толиб, муаммо очиқлигича қолди. Ё жиянингни тийиб қўясан, ё бу масалани ҳал этгунча ва ёхуд икки томондан бири йўқ бўлгунгача сен билан курашамиз! Қайси бирини истасанг, шуни танла, — дедилар ва тезтез юриб чиқиб кетдилар. * * * Бир иш билан Маккадан ташқарида айланиб юрган Нодир «Ҳожун» қабристонининг ёнидаги тепаликда ўтирган одамни кўрган заҳоти, қувонганидан ёрилиб кетаёзди. Чунки у ерда 191 Расулуллоҳ ўтирар эдилар. У кишини бундай ёлғиз ҳолатда ҳеч учратмаган эди. «Ҳозир уни бир ёқлик қилишнинг айни фурсатидир» — буни Нодирнинг ичидаги иккинчи шахс пичирлагандай бўлди гуё. Уни севинчдан ўзини йўқотар ҳолатга солган мана шу вазият эди. Нима қилиб бўлмасин, бу яккамаякка олишувда енгмоғи даркор эди. Чунки Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳам қараб ўтирмаслиги аниқ. Ўзини ўлдириш ниятида орқасидан пусиб келган одамга дарҳол таслим бўлиб, «Марҳамат, азизим, нима қилмоқчи бўлсанг, қилавер. Аммо орқага чекинсанг, сендан кўнглим қолади», демайди, албатта. Секинаста яқинлашар экан, мияси ҳамон қулай бир режа тузиш билан банд эди. Пусиб бориб, бирданига устига ташланиш, илк зарбани шу тариқа бериш энг оқилона йўл эди. Яна бир неча қадам юрган Нодир бирдан тўхтаб қолди, кўзларини ишқалади, яна синчиклаб қаради. Йўқ, кўраётганлари туш эмас эди. Ажабки, жимгина, овоз чиқармай, сокин ўтирган Муҳаммаднинг атрофида бир нечта арслон айланиб юрарди. Нодир қўлини чимчилади. Қўрққанидан шундай кўриндими? Йўқ, у унчамунчага қўрқмайди. Зеро, қўрққанида эди, ғанимини кўрган заҳоти ўлдиришга чоғланармиди, ҳатто ёлғиз учратиб қолганидан қувониб кетармиди? Аммо кўраётганлари чин эди. Яна бирикки одим ташламоқчи бўлди. Бу дафъа арслонлар ҳам унга қараб юра бошладилар. Оғзиларини даҳшатли равигада очиб келаётган бу арслонларга беҳудага ем бўлишни ким истарди?! Орқага қайтиш ёки уларга ем бўлиш... Нодир: «Жонимни бозордан сотиб олганим йўқ», деди ўзига ўзи ва фурсат борида жуфтакни ростлаб қолди. * * * Бу пайтда Марям сураси тушаётган эди. Бу муборак сура Закариё, Яҳё, Марям, Исо, Иброҳим, Мусо ва Идрис пайғамбарлар (алайҳиссалом) ҳақидаги қиссаларнинг зикридан иборат эди: «Ушбу китобда Иброҳим (қиссаси)ни ҳам зикр қилинг! Дарҳақиқат, у жуда ростгўй пайғамбар эди. Эсланг, у отасига: «Эй ота, нега сен эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон фойда етказа олмайдиган бутга ибодат қилурсан? Эй ота, дарҳақиқат, сенга келмагани илммаърифат менга келди. Бас, сен менга эргашгин, ссни ҳақ йўлга ҳидоят қилурман. Эй ота, сен шайтонга ибодат — қуллиқ қилмагин. Чунки шайтон Раҳмонга осий бўлгандир. Эй ота, ҳақиқатан, мен сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга дўстяқин бўлиб қолишингдан қўрқурман», деганида (отаси) айтди: «Сен менинг худоларимдан юз ўгирувчимисан, эй Иброҳим?! Қасамки, агар сен тўхтамасанг, албатта сени тошбўрон қилурман ва (ёки) мени бутунлай тарк эт!» (Иброҳим) деди: «Омон бўл. Энди Парвардигоримдан сени мағфират қилишини сўрарман. Шакшубҳасиз, у менга меҳрибон бўлган Зотдир. Мен сизлардан ҳам, сизлар Оллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутларингиздан ҳам четланурман ва (ёлғиз) Парвардигоримга илтижо қилурман. Парвардигоримга илтижо қилганим шарофатидан (сизлар каби) бадбахт бўлиб қолмасман, деб умид қилурман». «Бас, қачонки (Иброҳим) улардан ва улар Оллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларидан четлангач, биз унга (фарзандлари) Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик ва барчаларини пайғамбар қилдик. Шунингдек, уларга Ўз фазлу марҳаматимиздан инъом этдик. Ва улар учун рост ва юксак мақтовларни барқарор қилдик» (41-50). Бир пайтлар буюк Пайғамбар Ҳазрати Иброҳим (с.а.в.) отаси Озарга шу сўзларни айтган ва отаси унга қарши чиққан. Бугун Оллоҳнинг сўнгги пайғамбари ҳам қавмини, қабиласини бутлардан узоқ тутиш, бутларга қулликдан қутқариш учун айни даъватни қилаётган ва айни натижани олаётган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу оятлар билан боғлиқ равишда шундай маълумот бердилар: «Қиёмат куни Пайғамбар Иброҳим (с.а.в.) Озар билан учрашади. Озар юз-кўзи чанг- тўзонга беланган, паришон бир аҳволда бўлади. Иброҳим (с.а.в.) унга дейдики: 192 — Мен сенга фоний дунёда «Менга қарши исён қилма, сўзимга кир», демаганмидим? Мана, қандай аҳволга тушганингни энди ўзинг ҳам кўриб турибсан. Отаси шундай жавоб қилади: — Бугун ортиқ сенга қаршилик кўрсатмайман. Нима десанг, шуни бажо келтираман. Ҳазрати Иброҳим (с.а.в.) Жаноби Ҳаққа илтижо килади: — Ё Робб, сен менга инсонлар қайта тириладиган ушбу кунда мени ғамгин қилмасликка ваъда берган эдинг. Сенинг раҳматингдан жудо бўлган отамни паришон бир ҳолатда кўришдан ортиқ ғамқайғу борми менга?! Лутфан уни менга бағишла, Роббим!.. Оллоҳ таоло шундай буюради: — Мен жаннатни кофирларга ҳаром қилдим. — Шундан кейин яна Иброҳимга мурожаат этилади: — Эй Иброҳим, бир қара, оёқларингнинг остидаги нарса нима?! Қараса, қонга беланган бир сиртлон ётибди. Шундай аҳволга солинган отаси Озар буюк Пайғамбарнинг кўзлари олдида оёқлари остидан олиниб, жаҳаннамга улоқтирилади». Бу сўзларни тинглаган мусулмонларнинг бошлари эгилди, кўзлари намланди. Бир пайғамбар, қолаверса, найғамбарларнинг отаси ҳисобланувчи буюк пайғамбар Иброҳим (с.а.в.) ҳам отасини жаҳаннам азобидан қутқаришга ожиздир, дегани эди бу. Юраклар кўрқувга тўлди, нафаслар сиқилди. Чеҳраларни ғамгинлик эгаллади. Қиёмат кунининг даҳшатлари кўз олдиларида намоён бўлгандек эди. Қалблар Буюк Оллоҳга йўналди. Қиёмат кунининг даҳшатли дақиқаларида Набийи Акрамдан узокда қолдирмасликка, у зотнинг шарафли байроқлари остидан ўрин олишга изн беришини сўраб илтижо қилдилар. * * * Ос бин Воил бошини кўтариб, қаршисида турган одамга мағрурона қаради: —Нима истайсан? — деди. —Ҳақимни, — деди у одам. —Азизим, ахир, киши ҳақини ҳадеб сўрайверадими?.. Устигаустак, сен мендек бир мўътабар одамни шу арзимаган нарсаларни деб безовта қиляпсан, уялмайсанми?! —Илк келганимдаёқ қарзингни узганингда, иккинчи дафъа ёнингга келмасдим. Ос қарзини бериш ниятида эмасди. — Менга қара, Хаббоб, — деди, — сенга қарзимни ҳозироқ тўлашим мумкин. Аммо бир шартим бор. — Қанақа шарт? — Муҳаммадни инкор этасан. Ўшанда дарҳол пулингни олиб кетаверасан. Хаббоб бошини чайқади: — Асло! Сен ўлиб қайта тирилгунингча ҳам қарзингни беришингни кутишга тайёрман, аммо уни инкор этмайман! — деди. Ос кесатиқ аралаш сўради: — Демак, мен ўлгандан кейин қайта тириламан, шундайми? Сен бунга чиндан ҳам ишонасанми? — Албатта, чин юракдан ишонаман. — У ҳолда менинг ёқамни қўйиб юбор, эй Хаббоб. Модомики ўлгандан сўнг қайта тирилсам, ўшанда ҳаммолмулким бўлади, мен сенга қарзингни ортиғи билан тўлайман. — Хаббобга қаттиқ тикилиб: — Сўз бераман, Хаббоб, ўшанда ортиғи билан тўлайман! — деб такрорлади. Хаббоб қаттиқ хафа бўлди. Энди карзини бу дунёда ололмаслигига ишонч ҳосил қилган эди. «Оллоҳим, ҳақимни Ўзингга ҳавола этаман», деб Оллоҳга ёлворди. Унинг бу фарёди юрагидан самимий чиқаётган эди. Кўп ўтмай Буюк Оллоҳ Расули Акрамнинг муборак қалбига Хаббобнинг мазкур фарёди 193 билан алоқадор ушбу оятларни сингдирди: «(Эй Муҳаммад) Бизнинг оятларимизга кофир бўлган ва: «Қасамки, албатта, (охиратда ҳам) менга молмулк ва болачақа ато этилур», деган кимсани кўрдингизми? У ғойибдан хабардор бўлдимикин ёки Раҳмон даргоҳидан аҳду паймон олдимикин?! Йўқ! Албатта, Биз унинг айтаётган сўзини ёзиб қўюрмиз ва унинг учун азобни зиёда қилурмиз. У айтаётган (мол-дунё)га Биз меросхўр бўлурмиз ва у ҳузуримизга ёлғиз ҳолда келур». (Марям сураси, 77-80.) Расулуллоҳ ушбу оятларни ўқиганларида Хаббобнинг ёнаётган юрагига муздек сув сепилгандай таъсир этиб, у яна хотиржам бўлди. Бу мавзуда саҳобалар Расулуллоҳнинг ширин суханларидан қуйидаги ҳодисани тингладилар: Исроил ўғилларидан бир одам бошқа биридан минг динор қарз бериб туришни сўради. У одам пулни шоҳидларнинг ҳузурида бериш истагини билдирганда, қарз сўраган одам: «Оллоҳ таоло шоҳиддир, шунинг ўзи кифоя», деди. «У ҳолда менга кафолат келтир», деб сўради. «Оллоҳ таолонинг кафиллиги кифоя қилур», деган жавобни олди. «Гапинг тўғри. Оллоҳ таоло ҳам кафил, ҳам шоҳиддир», деди ва минг динорни санаб берди. Қайтариб бериладиган муддат, ой кун ва вақти, жойи белгиланди. У одам пулни олгач, денгизда кемага ўтириб кетди. Қарзни тўлаш вақти яқинлашгач, ваъдага биноан, соҳилга келди. Бир кемага ўтириб аҳдлашган жойга етиб бориши керак эди. Аммо ҳали кемадан дарак йўқ. Ўйлаб-ўйлаб, қўлига бир ёғоч бўлагини олди. Орасини ўйиб очди, минг динорни жойлаштирди, қисқа қилиб: «Бу фалон одамга тсгишлидир», деб ёзди, сўнгра ёрган жойини маҳкамлаб беркитиб, денгизнинг қирғоғига келди: «Оллоҳим, ўзинг биласанки, мен фалон кишидан минг динор қарз олган эдим. Мендан кафолат сўради. «Оллоҳ таолонинг кафиллиги етар», деб жавоб қилдим. Шоҳид сўради. «Оллоҳ таолонинг шоҳидлиги етар», дедим. Сенинг кафиллигингга ва шоҳидлигингга рози бўлди. Аммо, мана бугун — қарзимни тўлашим керак бўлган кунда денгизнинг у томонига сузиб ўтишим учун кема топа олмадим. Бу пулларни энди Ўзингга омонат қилиб топшираман», деди ва ёғочни денгизга отиб, қайтиб кетди. Денгизнинг у томонида қарз берган одам ҳам соҳилга чиққан, бирон кема келиб қолса, мендан қарз олган одам пулимни олиб келар, дсб кутар эди. Ҳеч ким келмади. Бирмунча кутди, сўнгра сув юзасида қалқиб турган йўғонгина бир ғўлага кўзи тушди. Қизиқсиниб, сувдан олди. Ўтин қиларман, деган ўйда уйига олиб келди. Ёриб кўрса, ичидан пул ва мактуб чиқди... Орадан бир неча кун ўтиб, қарздор келди, минг динорни чиқариб, қарз берганнинг олдига қўйди. «Худо ҳаққи, сенга қарзимни ўз вақтида тўлаш учун роса кема пойладим, аммо кема келмади. Қасам ичиб айтаманки, олдинроқ келишга ҳаракат қилдим, лекин уддасидан чиқа олмадим», деб узрини айтди. «Жуда соз. Сен менга бир нарса жўнатганмидинг?» «Айтдимку, вақтида бу ёққа ўтадиган кема тополмадим...» «Аммо Оллоҳ таоло сенинг ғўла ичига солиб жўнатган пулларингни менга етказди ва қарзингни тўлади. Энди мана бу пулларингни қайтиб олгинда, саломат бўл», деди. ҲАБАШИСТОН САРИ ЯНА БИР САФАР Ҳабаш ўлкасига илк ҳижрат қилганлар Маккада қолганлар учун яхши бир имконият яратган, халос эшигини очган эдилар. Энди Маккадаги мўминлар уларнинг орқасидан боришлари мумкин эди ёки шу ерда қолиб, узлуксиздавомли зўравонлик ва хўрликларга бардош беришлари лозим эди. Ҳар кунги ҳақоратлар сабр косаларини тобора тўлдириб борди. Ҳеч қачон ортга 194 қайтмаслик шарти билан куфрдан воз кечган бу инсонларнинг асл мақсадлари — бундан бу ёғига куфроний ҳаётдан абадий узоқ бўлиш ва имонларини давом эттириш эди. Ниҳоят, Абу Толибнинг ўғли Жаъсрар ҳам кетишга қарор қилди. Хотини Асмо бинти Умайс билан биргаликда йўлга чикди. Унинг ортидан Ҳабаш сафарига отланганларнинг сони ортди. Иккинчи муҳожирлар қофиласи саксон икки эркак, ўн аёл Маккани тарк этдилар. Бу гал йўлга чиққанлар орасида Жаъфардан ташқари, Амр ибн Саид, Холид ибн Саид ва ҳар иккаласининг хотинлари, Убайдуллоҳ ибн Жахш ва унинг хотини Умму Ҳабиба, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Микдод ибн Амр, Абу Убайда ибн Жарроҳ каби таниқли инсонлар бор эди. * * * Абу Ухайҳа ўша кунларда оғир дардга чалинган эди. Беҳол эди, ўрнидан туришга ҳам мажоли йўқ эди. Аммо ҳанузгача ўғли Холид, келини Умайна ва иккинчи ўғли Амрдан дарғазаб эди, уларни ҳеч кечира олмас эди. — Худо хоҳласа, касалликдан туриб яна дармонга кирсам, Ибнул Кабшанинг (Расулуллоҳнинг) таъзирини ўзим бераман. Маккада унинг Тангрисига ибодат қилинмайди! дер эди. Ичида сўнмас бир қасос ўти бор эди. Тобора алангаланаётган, тобора кучаяётган бир олов... Холид ибн Саид Маккани тарк этиш арафасида отасининг қандай қасам ичганини эшитиб колди ва қўлларини кўтариб: — Оллоҳим, уни бу касалликдан қутқарма! — деб дуоибад қилди. Шундан кейин хотини билан йўлга тушди. * * * Маккада мўминларнинг сони тобора камаяр эди. Биттадан, иккитадан бўлиб шаҳарни тарк этаётганлар хатто ҳеч ким билан хайрлашмадилар. Чунки уларнинг йўлга отланаётганликларини мушриклар эшитиб қолгудай бўлса, тўсқинлик қилишга уринишлари муқаррар эди. Кейингилар олдин борган биродарларини топдилар. Уларнинг ёнига ўрнашдилар. Қ1у йўсинда Ҳашабистонда мусулмонларнинг маҳалласи вужудга келди. Аҳолиси аёл-эркак ҳаммаси бўлиб юз кишидан кўпроқ бўлган кичик бир маҳалла... Бу ерда осойишта турмуш кечира бошладилар. Ҳеч ким улардан нима учун «ёлғиз Оллоҳга» ибодат қиляпсизлар, деб суриштирмас эди. Улар ҳам, ўз навбатида, маҳаллий халқнинг динига аралашмадилар. Ҳабашликларга даъват қилингани ё улардан биронбир кишининг бу даъват ва тушунтиришлар туфайли мусулмон бўлгани тўғрисида маълумот йўқ. Эҳтимол, «Бегона юртдан келиб бизни динимиздан қайтардилар», деган маънода фитна қўзғалишидан, ўрталаридаги муносабат бузилиб қолишидан, натижада Маккадаги каби оғир аҳвол юзага келишидан андиша қилган бўлсалар ажаб эмас. Ахир, ҳабашликлар ҳам уларга душман бўлиб қолсалар, бутунлай охирги бошпана ҳам қўлдан кетиши турган гап эди. Қолаверса, илк муҳожирлар орасида Макка ҳасратида ёниб адойи тамом бўлаёзганлар ҳам йўқ эмас эди. Жаъфар ибн Абу Толиб ва унинг биродарлари Ҳабашистонга кўчиб келгандан бери Маккадан илк хабар келди. «У ёқда аҳвол қандай экан?» деб илҳақ эдилар, ҳаммани қизиқтириб турган савол жавобини топди. Абу Жаҳлнинг ҳамон «Абу Жаҳл», Абу Лаҳабнинг «Абу Лаҳаб» бўлиб қолгани англашилди. «Демак, ҳануз эски ҳаммом, эски тос эканда», деб ўйладилар. Расулуллоҳдан (с.а.в.) келган салом кўнгилларга ҳузур бағишлади. Мижжалар намланди, кўзлар ёшга тўлди. Буюклар буюгининг саломини олиб йиғлаб юборганлар орасида кўзларидан нур доналарини оқизган Руқаййа ҳам бор эди. Айниқса, унинг соғинчи икки ҳисса эди: ҳам ота сифатида, ҳам Саййидул Анбиё ўлароқ... Онаси Ҳазрати Хадича, сингиллари Умму Гулсум, Зайнаб ва Фотима кўз ўнгидан кетмас, бир кун улар билан қайта кўришишни, бўйинларига осилиб, тўйиб-тўйиб ўпишни жуда-жуда истар эди. 195 * * * Мусулмонлар ими-жимида Маккани тарк этдилар, ҳеч кимга билдирмай йўлларида давом қилдилар, аммо Маккада ҳувиллаб қолган уйлари нима бўлади, деган савол туғилиши табиийдир. Бир эмас, ўн эмас, юздан ортиқ маккалик она ватанини тарк этиб кетадию, у ердагилар бундан бехабар қолаверадими? Бир неча кунгача уларнинг эшиклари очилмади, азбаройи безовта қилиш учунгина қидирилганда, топишмади — шунинг ўзиёқ янги бир ҳижрат амалга оширилганини кўрсатди. Бу дафъа қурайшликлар орасида саросима бошланди. Ҳижрат нима мақсадда қилингани устида тоза бош қотиришди. Турлитуман тахминлар ўртага ташланди. Ниҳоят, Ҳабашистон нажожийсига (подшоҳига) икки кишилик бир ҳайъат жўнатишга қарор қилишди. Ос ибн Воилнинг ўғли Амр билан Абдуллоҳ ибн Абу Робиага ушбу вазифа топширилди. Амр ибн Ос араблар орасида тан олинган ўта айёр ва муғамбир тўрт даҳрийдан бири эди. Қанча яшаган бўлса, шунча пайт унинг бу хислати ўзига қўл келган. Ҳабашистон хукмдори бошлиқ сарой амирамалдорларию черков ходимларига қимматбаҳо совғасаломлар тайёрланди. Катта умидлар билан йўлга чиқилди. Ҳабашистонга етиб боргач, аввал ҳукумат арконини зиёрат қилдилар. Уларга совғасаломлар тақдим этилди. Ҳукмдорга арз этилмоқчи бўлган масалада ёрдам беришлари сўралди. Сўнгра хукмдорнинг хузурига қабул қилиндилар. Ҳабашликларнинг одатига кўра, ергача эгилиб сажда қилдилар ва салом бердилар. Олиб келинган совғаларни топширдилар. Ҳукмдор: —Бу ерга нима мақсадда келдингиз? — деб сўради. Амр ибн Ос сўз бошлади: —Эй ҳукмдор, биз Маккадек бир жойдан узоқ масофани босиб сенинг юртингга келдик. Орамизда ўз ўрнини билмаган ялангоёқларнинг бир гуруҳи динини ўзгартирди, ота- боболарининг динидан қайтди. Ота-онаси, қариндошуруғларига қарши чиқди. Кечаги кунга қадар топинаётган илоҳларига тил теккиздилар. Биз уларни йўлга солмоқчи бўлдик. Аммо бунга муваффақ бўла олмадик. Улар ўртага чиқарган динни биз хам билмаймиз, сен ҳам... Бизнинг динимизга қайтмадилар, сенинг динингга кирмаганликлари ҳам аниқ. Биз улар Маккада бошлаган фисқу фасодни бу ерда ҳам чиқариб, сизларнинг бошингизга битган бало бўлмасинлар, деб хавотирдамиз. Шуларни назарда тутиб, қавмимизнинг улуғлари бизни сенинг ҳузурингга жўнатдилар. Бу ерда ҳам бир кўнгилсизлик чиқаришларидан олдин уларни бизнинг ихтиёримизга топширсанг. Маккага қайтариб олиб кетардик, шу тариқа сизлар ҳам кутилмаган можаро, корҳолдан эмин бўлар эдиларингиз. Ҳукмдорга бу сў.злар ёқмади. Навбат сарой аҳлига келди: — Эй хукмдор, биз у одамларнинг ким эканлигини билмаймиз. Уларни ҳаммадан кўпроқ ўз қавмининг ва киллари яхши биладилар. Энг тўғриси — Маккадан жўнатилган бу одамларнинг сўзларига ишониб иш тутишдир. Агар улар яхши одамлар бўлганида, ўз юртларини, қариндошуруғларини ташлаб бу ерга келмас эдилар. Ҳукмдор уларнинг сўзларини бўлди: — Юртимга келиб мендан панох сўраган мусофирларни ҳе йўқбе йўқ тўсатдан бировларнинг ихтиёригатопшира олмайман. Уларни ҳузуримга чақиртириб, сўзла рини эшитайлик, шундан кейингина узилкесил қарорга келаман. Менга уларни топиб келинглар. Дарҳол чопар жўнатилди. Чопар мусулмонларни топиб: — Сизларни ҳукмдоримиз ҳузурига чорламоқда, —деди. Жаъфар ва унинг дўстлари бу таклифнинг маъносини тушунмадилар. — У бизларни нима мақсадда чақиртирди? — деб сўрадилар хавотирланиб. Чопар вазиятни тушунтирди: уларни истаб келганларнинг ҳам, ҳукмдорнинг ҳам сўзларини батафсил ҳикоя қилиб берди. Бу хабар мўминларнинг дилларини сиёҳ қилди. Неча 196 вақтлардан бери зулм кўравериб безиллаб қолган, аммо Ҳабашистонда эндигина ором ола бошлаган қалбларини яна хавотирлик чулғаб олди: «Бу ерда ҳам бизни топишибдида», деган саросимали ўй бор эди ҳар бирининг юз ифодасида. Тез орада ҳукмдорнинг ҳузурига етиб бордилар. Уларни кутиб олган сарой хизматчилари ичкарида қандай муомалада бўлишлари кераклигини тушунтирдилар: —Кирган заҳоти сажда қилиб, ерни ўпиб салом беришларинг керак, — дедилар. —Биз фақат ёлғиз Оллоҳга сажда қиламиз, бандасига сажда қилмаймиз, — деб жавоб қилишди мўминлар. — Нима учун? — Динимизнинг, Пайғамбаримизнинг амри шудир. Ичкарига кирдилар, салом бердилар. Амр ибн Ос бир чеккада турар эди. Гап бошлади: — Салгина олдин сизга уларнинг аҳволи ҳақида гапириб берган эдим, эй ҳукмдор. Мана, ўзингиз хам кўриб турганингиздек, гапларим тўғри чиқди. Булар осий, итоатсиз кишилардир, — деди. Ҳукмдор унга жавоб бермади, ҳузурига келган одамларга қаради. — Қани, айтингларчи, юртимизга нима мақсадда келдиларинг? Бу одамлар нима учун орқаларингдан қидириб келибди? — дея сўради. Жаъфар ибн Абу Толиб сўз олди: — Ижозат берсангиз, дўстларимнинг номидан мен гапирсам. — Марҳамат, ганиравер. — Бу одамлардан сўраб кўрингчи, эй ҳукмдор, бизасир тушган қуллармидик, бизларни зўрлаб олиб кетишни истасалар? Ҳукмдор Амр ибн Осга ўгирилди: — Хўш, бунга нима дейсан? — Йўқ, улар қул эмаслар. — Яна сўранг, эй ҳукмдор, биз нохақ қон тўккан ёхуд одам ўлдирган жиноятчилармидикки, бизни ўзларининг ихтиёрига топширишингизни талаб этсалар?! —Қани бунисига нима дейсизлар? Булар қотилми? Ёхуд бошқа бирон айблари борлигидан қидиряпсизларми? —Йўқ, улар қотил эмаслар. Ноҳақ қон тўкмадилар,— деб жавоб қилишди келганлар. —Сўнгги марта сўрангчи, хукмдорим, биз бирон кишининг молини олиб пулини тўламаган, омонатига хиёнат қилган кимсалармизми? Бизда ҳақлари бормикан? — Хўш, эй Амр? Амр бу саволга ҳам ростини жавоб қилди: — Йўқ, бу одамлар ҳеч кимдан қарздор эмаслар! Ҳукмдор ушбу саволжавобдан сўнг Амр ибн Осга қайрилди: — У ҳолда, эй Амр, бу одамларни нима учун, қандай ҳақ билан ихтиёрингизга топширилишини истайсан? Менга буни очиқ баён қилиб бер. Амр ҳеч кутилмаган бу савол қаршисида ўзини йўқотиб қўйди. — Булар бизнинг динимиздан воз кечдилар, Муҳаммадга қўшилиб, унинг динига кирдилар, — деди. Ҳукмдор яна Жаъфарга қаради: — Эски динингизни нима учун тарк этдиларинг? У диндан чиққан бўлсаларинг, менинг динимга ҳам кирмасаларинг, у ҳолда сизларнинг динингизнинг асл моҳияти ва асоси нимадан иборат, шуни менга тушунтиринглар? Жаъфар дедики: — Эй олампаноҳ, биз жоҳил бир миллат эдик, бутларга топинардик, ўлимтикларнинг 197 гўштини ердик, ахлоқсизлик қилардик, қўшниларимизнинг дилига озор етказардик. Кучлиларимиз заифларимизни эзар эди. Оллоҳ таоло бизга аввалдан орномусли, аслзода, ишончли, олижаноб инсон сифатида маълум бўлган кишини Пайғамбар қилиб жўнатгунга қадар бизнинг аҳволимиз шундай эди. У пайғамбар бизни Оллоҳга ва Унинг ёлғиз экан лигига, Унга ибодат қилишга, оталаримиз ва бизлар топинаётган тош хамда бутларни қалбимиздан улоқтириб ташлашга даъват этди. Тўғрисўз бўлишни, омонатга садоқатни, қариндошуруғчилик муносабатларига хурмат билан қарашни, қўниқўшнилар билан аҳил яшашни, ҳаром нарсалардан ва қон тўкишдан чекинишни буюрди. Ахлоқсизликдан, ёлғон сўзлашдан, етимнинг молини ейишдан, номусли аёлларга туҳмат қилишдан ман этди. Ёлғиз Оллоҳга сиғинишни, Унга шерик қилмасликни, намоз ўқишни, садақа бериб молмулкимизни ҳалоллашни, рўза тутишни тавсия қилди... Биз унинг пайғамбар лигини тан олдик, тасдиқладик. Унга имон келтирдик. Оллоҳдан келтирган ҳар бир хукмни қабул этиш шарти билан унга бўйсундик. Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилдик. Унга ҳеч нарсани шерик қилмадик. Бизга ҳаром деган нарсаларни ҳаром деб, ҳалол деганларини ҳалол деб қабул этдик. Аммо жоҳил қавмимиз бизга душманлик қилиб, бениҳоя азоб-уқубат, жабру ситам кўрсатди. Динимиздан воз кечишга, Оллоҳга ибодатдан ман этиб, бутларга бош эгишга мажбур қила бошлади. Жирканч хаттихаракатларни яна ҳалол ва тўғри деб ҳисоблашга зўрладилар. Биздан устун келиб, зулм қилиб, оғир аҳволга солишгач, биз билан динимиз орасига киргач, сизларнинг юртингизга бошпана ахтариб келдик, сени бошқалардан афзал кўрдик, сенинг дўстлигингга ишондик ва, эй олампанох, сенинг паноҳингда осойишта турмуш кечиришга умид қилиб келдик. — Жуда соз, энди нега менинг ҳузуримда эгилиб, ер ўпмаганингизни изохлаб беринг. —Бизнинг динимизда Оллоҳдан ўзга ҳеч кимсага сажда қилинмайди. Пайғамбаримизнинг бизга ўргатган салом шакли шундайдир. Биз бирбиримизга ва ҳатто Оллоҳнинг Расули бўлган пайғамбаримизга ҳам мана шундай салом берамиз. Ҳукмдор Амр ибн Осга ўгирилди: Мендан паноҳ истаб келган ва мен ҳақимда яхши фикрда бўлган бу одамларни юртимдан ҳайдаб чиқариш ёки сизларнинг ихтиёрингизга топшириш учун бирон сабаб кўрмадим, — деди. Жаъфар ва унинг биродарларига рухсат берилди, чиқиб кетдилар. Юзларида севинч ёғдулари порлар эди. * * * Ўта айёр ва муғамбир бўлган Амр шунчалик осонгина мағлуб бўлишни сира хам истамасди. — Эртага уларнинг бошига шундай бир кулфат солайинки, сен ҳам ҳайрону лол қолгин, — деди шеригига. Абдуллоҳнинг эти увишиб кетди. — Амр, кел, уларни ўз ҳолига қўяйлик. Нима бўлганда ҳам улар ўз қавмимиздан, қолаверса, қариндошларимиз. Юртларидан, молмулкидан жудо бўлдилар. Кел, қўй, билганларича яшайверсинлар. Амр унинг гапларига қулоқ ҳам солмади: Эртага кўрасан, зўр можаро бўлади, деди. Кўзлаган режасини амалга оширмай қўймаслигига қасам ҳам ичди. * * * Эртаси куни мўминларнинг қошига яна чопар келди. — Ҳукмдоримиз йўқлаяптилар, — деди. Кўнгилларини яна ташвиш, ҳисҳаяжон қамраб олди. Хавотир тўла нигоҳлар яна бирбирларига қадалди. Бу қарашлар жуда ғамгин эди. 198 Жаъфар дўстларига тасалли бсрди: — Қани, кетдик, — деди. Оллоҳнинг буюргани бўлади. — Бу сафар ҳам сен гапир, эй Жаъфар, — дейишди шериклари. Бу дафъа ҳукмдорнинг мажлиси янада гавжум эди. Қиёфаларидан дин арбоблари эканлиги аниқ бўлган одамлар ҳам келган, қўлларида китоблар... Ҳукмдор мажлис аҳлига бирмабир қараб чикди. — Мана бу одамларнинг даъво қилишларича, сизлар Ҳазрати Исо (а.с.) ҳақида ёмон сўзлар айтар эмишсизлар. Қани, ўз оғизларингиз билан айтингларчи, Исо (с.а.в) ҳакида нималарни биласизлар? Масала ойдинлашди. Амр Ҳазрати Исони «Оллоҳ» деб билувчи ва ишонувчи насронийларга таъсир қилиш учун ҳийла йўлига ўтган эди. Жаъфар сўз олди ва шундай деди: — Эй оламианоҳ, Ҳазрати Исо Оллоҳнинг бандаси ва расулидир. Покиза, маъсум ва бокира бўлган Марямга Оллоҳнинг юборган калимаси ва руҳидир. Биз у ҳакда мана шундай маълумотга эгамиз. — Жуда соз, сиз Пайғамбарингиздан нималарни ўргандингиз? — Биз Пайғамбаримиздан Оллоҳ ваҳий этиб туширган Қуръон оятларини ўргандик. — Қани, шулардан менга ўқиб берчи бўлмаса! Жаъфар Марям сурасидан ўқий бошлади: — (Эй Муҳаммад) ушбу китобда Марямни зикр қилдинг: У ўз аҳли оиласидан четга — кун чиқар томонга бориб, улардан беркиниб олган пайтида, Биз унга ўз руҳимизни (яъни, Жаброилни) юбордик. Бас, у (Марямга) бусбутун (рўйрост) одам бўлиб кўринди. (Марям унга); «Мен Раҳмонга (яъни, Оллоҳга) сиғиниб, сендан паноҳ беришни илтижо қилурман. Агар (Оллоҳдан) қўрқувчи бўлсанг (менга зиён етказмагин)», деди. (Жаброил) айтди: «(Қўрқмагин) мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун (келган) Парвардигорингнинг элчисидирман, холос». (Марям) деди: «Менга одамзод
|