"Saodat asri qissalari" МАХСУС БИР ДУО, ҲАБАШИСТОН САРИ
Муқаррар жанжалнинг олди олинди. Абу Жаҳл Ҳамзага қарши ломмим демади, айбдор эканлигини тан олди. Абу Жаҳлга керакли сабоқни бердим, деган фикр билан Ҳамза у ерни тарк этди. Унчамунча одамлар тарқалгандан кейингина Абу Жаҳл ниқобини олиб ташлади: — Ҳамза жаҳл устида бориб Муҳаммадга қўшилмасин тағин, деб қўркдим. Қўяверинглар, бир марта ургани билан ҳеч нарса бўлиб қолмайди... Масаланинг асл моҳияти мана шунда эди. Ҳамза уйига келди. Қалбини қандайдир ажиб бир ҳузурҳаловат қоплаган. Ҳатто бегона бир чўрининг виждонини азоблаган бу жирканч ҳодисага яхшигина бир жавоб билан барҳам бергани, Абу Жаҳлга жазосини ўз қавми ва қабиласининг кўзи ўнгида бергани айниқса кўнгилдагидай иш бўлди. Аммо жаҳл устида айтиб юборган сўзларичи? Нимадан дарак беради у? «Мен ҳам унинг динидаман!» деди. Ҳолбуки, шу бугунга қадар бу Ҳақда ҳали ҳеч жиддий бош қотириб кўрмаган. Жиянига бўлган ишончи чексиз эди. Тўғри сўзли, одобли инсон. Модомики, у шундай даъво билан майДонга чиққан экан, албатта, нияти холис бўлади; одамлар айтаётганидек, бир можаро чиқариш орзуида бошламаган бу ишларни — Ҳамзанинг қаноати шундай эди. Бадахлоқ акаси Абу Лаҳаб сингари, унга душман ҳам бўлмади, аммо ота-боболаридан мерос бўлиб келаётган динини ўзгартириш заруратини ҳам ҳозирча ҳис этгани йўқ эди... Шайтон Ҳамзани китиқлар, Абдулмутталибнинг динини тарк этишига ҳеч рози бўлмас эди. Мияси худди бир жанг майдонига айландиқолди. «Ўлим ҳам инсонга динидан воз кечишдан кўра яхширокдир. Неча йиллардан бери қошларида бош эгганинг илоҳлар юзига қандай қарайсан? Хубал, Лот, Уззо, Манот, Исоф, 184 Ноила... булар нима бўлади? Ҳаммаларидан воз кечасанми?» «Аммо жиянинг инсонларни ёмонликка чақираётгани йўқ. Тошлар ва ёғочларга қул бўлиш жаҳолатидан кутулишга, ёлғиз Ҳаққа қул бўлишга чақирмокда. Ҳаққа ҳурматда, тоатибодатда бўлишга чорламокда». Ҳамзанинг зеҳни гоҳо шайтоннинг васвасалари, гоҳо қалбидан, ақлидан юксалаётган фарёдлар мунозарасидан алғовдалғов бўлди. Тонггача мижжа қоқмади. Қуёш чиқа бошлади, аммо Ҳамза ҳали ҳам ухламаган эди. Ҳануз юқоридаги икки қарамақарши фикрнинг кураши билан банд эди хаёли. «Тур! Яхшиси жиянингнинг каломини тингла! Дардингни бориб унга айт!» Тўсатдан пайдо бўлган бу фикр хаёлидан япшн тезлигида ўтди. Энг мақбул чора шу эди. Дарҳол ўрнидан турди, жиянининг ҳузурига борди. Унга чўри билан учрашган дақиқадан тортиб шу пайтгача бўлган воқеаларни ва хаёлидан ўтган фикрларни баён қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга Ислом дини ҳақида маълумот бердилар. Жаннат ва жаҳаннам, неъмат ва азобни ёдига солдилар. Ниҳоят, Оллоҳ таолонинг ҳам ёрдами етишди. Васваса булутлари биринкетин тарқалиб кетди. Лотлар, уззолар том маънода бир тош сифатида акс эта бошлади. Шаҳодат калималарини келтирди ва мусулмон бўлди. Расулуллоҳ (с.а.в.) амакиларининг мусулмон бўлгани боис чексиз севиндилар. Абу Жаҳлнинг ҳақоратлари берган дил оғриғининг ўрнини қатқат мамнуният ҳислари қоплади. Абу Жаҳл ҳам ушбу кечани беҳаловат ўтказди. «Ҳамза жоҳиллик қилиб Муҳаммадга эргашиб кетсая?» деган савол эрталабгача унга тинчлик бермади. «У имон келтирадиган бўлса, шунча йилдан бери индамай юрармиди?! Жиянини сендан кўра юз чандон, минг чандон яхшироқ билади, сен сира ҳам ташвишланма». Абу Жаҳл баъзан мана шундай ўйхаёллар оғушида енгил тортгандек бўларди. Олдидаги қадаҳни қайтақайта тўлдириб бўшатар экан, ичаётган шаробидан ҳам кўнглига бир тасалли ахтарарди. Аммо бундай осойишталик дамлари ўткинчи эди, бир неча дақиқадан сўнг ўтардикетарди. «Одамларга асло ишониб бўлмайди. Эртага Валиднинг, Нодирнинг, Уқбанинг, ҳатто Абу Лаҳабнинг ҳам мусулмон бўлганини эшитасан, ўшанда зинҳор ўзингни йўкотиб қўймагин», деган бир шивиршивирни қалбининг тубтубидан ҳис этарди. Абу Жаҳл бир неча марта: «Э борэ, бир Ҳамзанинг мусулмон бўлгани билан бу иш бошланмайди ҳам, битмайди ҳам. Бўлар иш бўлар», дея ўзини юпатишга уринди, бўлмади. Аммо кўнгил деб қўйибдилар буни: на сўзни тушунади ва на фармонни бажаради! Туриб у ёқбу ёққа юрди, бўлмади, ўтириб шароб ичди, бўлмади. Бориб чўрилари билан кўнгилхушлик қилмоқчи бўлди ҳамки, қалби таскин топмади. Хуллас, у ҳам Ҳамза каби кечани уйкусиз ўтказди... Айланибайланиб хаёли яна боши берк кўчага кириб қолаверди. Бир чора тониш керак, Ҳамзанинг кўнглини овлаш, бир амаллаб уни ўз динида қолдириш даркор... Эрта тонгда тўғри Абу Лаҳабникига йўл олди. Унга дардини айтмоқчи, укасига панднасиҳат қилишини сўрамоқчи эди. Ҳаяжон ичида бораркан, бир «совуқ» хабар уни буткул саросимага солиб қўйди. Йўлдаёқ эшитдики, «Ҳамза мусулмон бўлибди!» Абу Жаҳл янгиликни илк бор маълум қилган одамнинг ёқасига ёпишиб, кўйлагини йиртиб юборай дейди: — Ҳазиллашма мен билан, жиддий гапиряпсанми?! —деди. — Албатта, жиддий. Салгина олдин ўзидан эшитдим. Қўлини пешонасига қўйди. Бу хабар унинг кўксига наштар ургандай бўлди. Бир неча сония кўзи юмуқ Ҳолда туриб қолди, сўнгра лаблари бужмайиб, худди илон заҳар сочаётгандай вишиллаб шундай деди: — Шошмай тур, Ҳамза!.. Сени ҳам йўқ қилмасам, отимни бошқа қўяман! 185 МАХСУС БИР ДУО — Оллоҳим, бу динга ё Умар билан, ё Амр билан қувват бер... Мўминлар орасира Расулуллоҳнинг (с.а.в.) шундай дуо қилаётганларини эшитиб қолишар, «Омин» (дуоимизни қабул айла, ё Робб) дейишар эди. Бу дуонинг албатта қабул бўлишини билишар, аммо ҳидояти Роббонийга қайси бири эришиши уларга қоронғи эди. Қоятошдан ҳам қаттиқ бу юракларнинг юмшаши осон эмасди. Мусулмонларга доимо совуққина тикилишга одатланган бу нигоҳлар, бу дафъа уларга илиққина, мархамат билан қарай олармикан? Тоғлар ўрнидан қўзғалиб, дунё остинустин бўлиб кетганда ҳам, бу одамларни ҳидоят йўлида кўришни ҳеч ким тасаввур қила олмасди. Аммо Оллоҳнинг раҳмати, ҳидояти чексиз, чегарасиз эканлиги ҳам айни ҳақиқатдир. Бу иккисидан бирига илоҳий назар бир йўналса дарҳол ўзгариш юз бериб, музлар эриши, тош юраклар мумдек эриши турган гап. Ҳа, Умар ибн Хаттоб билан Амр ибн Ҳишом (Абу Жаҳл) Макканинг энг сўзи ўткир икки одами... Бири билак кучи, жасорати ва довюраклиги, мардлиги ва уддабуронлиги билан шуҳрат қозонган, иккинчиси қавми орасидаги кучқудрати, шайтонларга ҳам нанд берадиган ярамаслиги билан шуҳрат топган, ҳар иккаласи ҳам зако зинапоясининг сўнгги поғонасигача кўтарилган кимсалар эди. * * * Ҳаж мавсуми. Бу сафарги ҳожилар орасида мусулмонликни қабул этган биронта ҳам киши йўқ. Чунки хар томондан имонга олиб борувчи йўллар тўсиб қўйилган, келган ҳар бир карвонга «янги ва уйдирма» бир диннинг ўртага чиқарилгани уқтирилган, динни келтирган киши эса, сеҳргар деб билдирилган эди. Гўёки «бу сеҳргар юз йиллардан бери ота-боболаридан қолиб келаётган динларини хуш кўрмас» эмиш. Қурайшга кирадиган ҳамма қабилаларни жоҳил ва нодонга чиқариб қўйган, баобрў кишиларни аҳмоқ дер, илоҳларга тил теккизар, одамларни ота-онаси, қариндошуруғи, қабиласидан совутар, фитна уруғини сочар» эмиш. Энг ёмон томони — «унинг ёнига учрашиш учун бир борган киши ўзини унинг сеҳридан халос эта олмас»миш. Келганларга, агар ақллари жойида бўлса, Валид, Утба сингари тажрибали, муҳтарам зотларнинг насиҳатларини тинглаш, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ билан учрашишдан қочиш фикри сингдирилди. Бу йўлда зўр ғайрат билан қилинган ташвиқотлар ўз таъсирини кўрсатди. Бутун Араб ярим оролида донг таратган, ўзини тан олдирган бир қабиланинг каттаю кичиги «бу сеҳргарнинг ёмонлиги» ҳақида гапириб турса, ишонмай бўладими, ахир. Қани, шахсан ўзим бориб кўрайинчи, дейиш бошга бало орттириш демак эди. Шундай бўлсада, Набийи Акрам (с.а.в.) ҳожиларнинг орасида юрардилар, улар билан суҳбатлашишни, Ислом динининг устивор асослари ҳақида сўзлаб беришни истардилар, аммо ким ҳам у кишига қулоқ соларди дейсиз. Устига устак, қизғиш соқолли, қизғиш юзли бир одам орқаларидан соядек эргашиб, қучоғига тўлдириб олган тошларни У зотга қарата бирбир отиб бораркан: — Зинҳор алданманглар, қурайшларнинг тинчини бузган сеҳргар худди мана шу кишидир. Уни яқиндан танийман, чунки у менинг жиянимдир, — дерди. Ҳали шаҳарга кирмаслариданоқ «Зинҳор гапларига ишонманглар», деб огоҳлантирилган бу нур юзли инсонни ҳожилар кўрар, покиза қалб эгасига ўхгаатсаларда, «зиёни тегмасин яна», деган ўйда ўзларини олиб қочар эдилар. — Қавминг сени биздан кўра яхшироқ билади. Шунинг учун кел, бизни ўз ҳолимизга қўй, — дея қайрилиб кетардилар. Шу тариқа бу ҳаж мавсумида мушрикларнинг ғайрати ўзлари кутган самарани берди. 186 ҲАБАШИСТОН САРИ Дўқпўписа, зиёнзаҳмат ва зулмларнинг аксариси, одатда, ҳеч кими йўқ, мадад берувчи бир ҳимоячиси ҳам бўлмаган мўминларга нисбатан қилинарди. Масалан, Ҳамзага биров бир нарса демасди. Аммо заиф, ожиз, чорночор қуллар озодликка эришган бўлсаларда, мушрикларнинг дағдағаю азиятларидан қутулмаган эдилар. Кунданкунга авж олаётган бу ҳодисалар мўминларнинг сабркосасини тўлдираёзди. Мусулмонларга қилинаётган бу зулмларни бартараф эта олмаслик Расулуллоҳни (с.а.в.) жуда ҳам хафа қилар, аммо ҳеч маъқул бир чора топа олмай, ҳайрон эдилар. Ниҳоят, бир куни уларга: — Ҳозирча Ҳабашистонга бориб туринглар. У ерда бир хукмдор бор, унинг ҳокимияти остидагиларга асло зулм қилинмайди, унинг паноҳида яшовчилар хузурҳаловатда, эмин яшайдилар. Умид қиламанки, Жаноби Ҳақ у ерда сизларга осойишталик беради, дедилар. Мўминлар бирбирлари билан шу масалани муҳокама қилиб, бир қарорга келдилар, сўнгра йўлга ҳозирлик кўра бошладилар. Кетишга аҳд қилган кишилар аниқланди, қайси куни йўлга чиқиш белгиланди. Сафар тадоригини кўраётганлар орасида Расулуллоҳнинг (с.а.в.) нуридийдалари — эндигина келин бўлган Руқаййа билан унинг умр йўлдоши Усмон ибн Аффон ҳам бор эдилар. Машҳур Утба ибн Робианинг ўғли Абу Ҳузайфа ва унинг хотини Сахло, Абу Салама ибн Абдул Асад ва хотини Умму Салама, Амир ибн Робиа ва рафиқаси Лайло... Булар эрхотин бўлиб кетаётганлар. Булардан ташқари, яна яккаякка кетаётганлар ҳам анчамунча эди. Зубайр ибн Аввом, Мусъаб ибн Умайр, Абдураҳмои ибн Авф, Усмон ибн Мазъун, Сухайл ибн Байда, Абу Сабра ибн Абу Руҳм, Хотиб ибн Амр ва Абдуллоҳ ибн Масъуд ва бошқалар... Тайёргарлик яширин равишда борди ва қисқа муддат давом этди. Бир куни тонг саҳарда Набийлар Сарварининг суюкли қизлари Руқаййа бир эшакка минган ҳолда, ёнида эри билан, Маккани тарк этдилар. Жуда ҳам ғамгин бир айрилик бўлди бу. Балки энди бир неча йилгача ота-онаси, опасингилларини кўрмаслиги ҳам мумкин эди. Аммо бу сафар давомида доимо уларнинг ёди билан яшаши аниқ. Чунки кўнгиллар бир, мақсад бир. Ота улар борадиган жойда ҳокимият тепасида адолатли бир ҳукмдор турганини айтган эдилар... Аммо бу ерда қолаётганларнинг ҳоли нима кечади? Бу зулм, жабру ситамлар шу билан тўхтармикан, ниҳоясига етармикан бу истеҳзо ва камситишлар?.. * * * Амир ибн Робианинг хотини Лайло майдачуйда кийимкечакларни йиғиштириб, эшагига юклар экан, бирдан чўчиб тушди. — Йўл бўлсин,. эй Абдуллоҳнинг онаси, бирон сафарга отландингми, деймана? Ким эканлигини билиш учун Лайло бошини ўгиришига ҳожат йўқ, кимлиги маълум эди. Шунинг учун бутун жасоратини йиғдида, хотиржам жавоб қилди: Ҳа, ё Умар, Оллоҳнинг даргоҳи кенг, эркин нафас олишимиз мумкин бўлган бир юрт қидириб йўлга тушмоқчимиз. Ахир, сизлар бизни оғир аҳволга солиб қўйдингизку? Аёвсиз эзиб, хўрладиларингиз. Ўз ватанимизда осойишта яшашимизга қўймадиларингиз. Умид қиламизки, Оллоҳ бизга ҳам бир бошпана бериб қолар. Жуда соз. Оллоҳ йўлдошингиз бўлсин... Лайло Умарнинг овозида қандайдир маъюслик, ачиниш оҳангларини сезди. Аслида, у жуда ғамгин эди, ичи ёнарди, ҳўнграб йиғлаб юбормаслик учун тўхтовсиз равишда лабларини тишлар эди. Уйини, гўшасини, туғилиб ўсган ватанини тарк этиш осонми? Балки мана шу ғамгинлик боис Умарнинг овозида маъюслик бордек туюлгандир. Ёки Умар чиндан ҳам унга ачиндими? Бир оздан кейин эри Амир келгач, унга бор гапни сўзлаб берди. Амир хотинининг кузатишларига унчалик аҳамият бермади. 187 — Нима, Умар мусулмон бўлади деб ўйлаяпсанми?! —Ҳа, нимагадир кўнглимда шунақа фикр уйғонди. Қилган зулмларига пушаймонлик ҳисси бор эди, назаримда. —Ақлим бовар қилмайди, — деди Амир. — Хаттобнинг эшаги ҳам мусулмон бўлмагунча, Умар мусулмон бўлмайди. Суҳбат асносида тайёргарлик ҳам тугади. Жондан азиз ватанларини тарк этар эканлар, олдиндаги эшакка «Чуҳ!» дедилар. Бошқабошқа вақтларда, гўё бирбирларидан бехабар каби йўлга чиққан хотин ва эркаклардан иборат ўн беш кишини Жидда йўли бирлаштирди. Ўн биттаси эркак, тўрттаси аёл эдилар. Бирлашганларидан сўнг, мабодо орқамиздан хабар топиб яна таъқиб этиб юрмасинлар, деган ўйда тезтез юриб кетдилар. Жиддада энди йўлга отланиб турган бир кеманинг устидан чиқиб қолдилар. Дарҳол йўлкира келишилди. Одам бошига ярим динордан тўғри келди. Кемага ўтирдилар. Вақтни йўқотмай, кема тез йўлга чиқди. Мушриклар бу сафар тўғрисида кечроқ бўлсада, хабар топиб, ўша заҳоти орқаларидан таъқиб эта бошладилар. Жидда сохилига келдилар, аммо улгурмадилар. Узоқдан қораси тобора кичиклашиб бораётган кемага биттаси ишора қилиб: — Ана улар, ҳув анави кемада кетяптилар, — деди. Кема соҳилдан анчамунча узоқлашиб кетган эди, орқага курук қайтишдан ўзга чора қолмади уларга. * * * Ҳабаш ўлкасининг багри кенг эди. Кемада келган шунча йўловчини сиғдирган, 6у ўн беш киши билан торайиб қолмасди. Борига қаноат қиладиган, аҳволларидан шикоят этмайдиган бу кишилар тезда Ҳабаш юртига ўрнашиб олдилар. Улар тинчхотиржам тоатибодат қила бошладилар. Ҳеч ким таэйиқ этмайди. Маккадаги ҳаётнинг буткул акси. Осойишта кунлар бошланди. Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб, Умар ибн Хаттоблар бу ерда йўқ. Аммо Макканинг доғиҳасрати, Расулуллоҳнинг (с.а.в.), Каъбанинг, у ерда қолган мўминларнинг соғинчи бор эди бу кўнгилларда. Бу ердаги одамларни биров танимайди. Ораларида биронта ҳам мусулмон йўқ. Шундай бўлса ҳам, ҳабашистонликлар уларни қучоқ очиб кутиб олдилар, оғирларини енгил қилиб, кўмакчи бўлдилар. Тоатибодатларига эса, аралашмас эдилар. * * * Макка... Расулуллоҳни (с.а.в.) жинни бўлиб қолибди, деган миш-мишлар тарқатилди. У ербу ерда гап очилса, уни шайтон васвасага солиб қўйган, деб гаииришар эди. Ҳатто ҳузурларига келиб, у кишига очиқойдин: — Сен жиннисан, — деганлар ҳам бўлди. — Ахир, гапларинг тўғри бўлса, бизга далил қилиб фаришталарни кўрсат, — дердилар. Гап эшитадиган, гап уқадиган аҳволда эмас эди улар. Аслида, гап уқиш учун келмаган эдилар. — Ёнингда фаришталар бўлмаса, биз билан гаплашма, эҳтиёт бўл... — дердилар. Ҳар ким оғзига келганини қайтармас эди. Бу сўзлар ғофил бандаларнинг, гумроҳ кимсаларнинг истеҳзо, кинояларидан иборат эди. Расулуллоҳни (с.а.в.) телба деб миш-миш тарқатганлар ўзлари ҳам телба эмас эди. Ақли жойида, эсҳушли одамлар эди. Тижорат соҳасида илоннинг ёғини ялаган, муғамбир, айёр кипшлар бор эди ораларида. Уларни алдаб, қўлларидаги молни олиб қўйиш амримаҳол эди. Ҳаж мавсуми яқинлашган сари, бўлғуси ташвиқотларда бир ёқадан бош чиқариб иш тутайлик, акс ҳолда, мусофирлар 188 шубҳаланиб қоладилар, деб келишиб олишлари уларнинг етарли даражада ақллари бор эканлигини кўрсатмайдими?! Расули Акрамнинг (с.а.в.) эсхушлари жойидамийўкми эканини ажрата оладиган лаёқатли кимсалар эди улар. Неча йиллар у зот билан маслаҳатлашиб, у кишининг ўгитларидан ўрнак олиб иш тутган ва ниҳоят «Ал-Амин» деб исм берганлар ҳам ўша гумроҳлардир. Бу сифат инсонларга берилиши мумкин бўлган энг яхши, энг улуғ бир ном эди. Буюк Оллоҳ хам ўз ҳабибини «Амин» деб сифатлаган, ахир. Улар бу миш-мишлар билан мусофирлар тугул, ўзларини ҳам алдай олмай гаранг бўлиб юрганларида, Расулуллоҳни (с.а.в.) навбатдаги ваҳий иси қамраб олди. Муборак қалбларига илоҳий калом ушбу оятларни ёза бошлади: «Нун. Валкалами ва ма йастурун...» — Нун... Қалам ва (у билан фаришталар) битадиган битикларга қасамки, сиз — Парвардигорингизнинг марҳамати билан — мажнун эмасдирсиз. Албатта, сиз учун (кофирларнинг бундай озорларига сабртоқат қилганингиз сабабли) битмастуганмас ажрмукофот бордир. Албатта, сиз улуғ Хулқ устидадирсиз. Яқинда қайсиларингиз (яъни, сизми ёки уларми) мажнун эканликларингизни сиз ҳали кўражаксиз, улар ҳам кўражаклар. Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билгувчидир ва У ҳидоят топгувчиларни ҳам жуда яхши билгувчидир. Бас, сизнинг ҳақ пайғамбарлигингизни ва Қуръонни «ёлғон» дегувчи кимсаларга итоат этманг! Улар сизнинг кўнгилчанлик — муроса қилишингизни истарлар, шунда улар ҳам кўнгилчанлик қилурлар. Яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчию гап ташувчи, яхшиликни ман қилгувчи — 6ахил, тажовузкор, гуноҳга ботган, қўпол ва булардан ташқари, бенасабҳароми кимсага итоат этманг! У молмулк ва ўғиллар эгаси бўлгани учун (ўзидан кетиб) қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса: «Булар аввалгиларнинг афсоналарику!» дер. Яқинда биз уни тумшуғидан тамғалаб қўяжакмиз!» (Қалам сураси, 1-16.) Бу оятлар мушрикларга ўқиб берилганда, улар портлагудай дарғазаб бўлдилар. Телба деб миш-миш тарқатганлари 6у одамнинг нимаси телба? Қайси иши, қайси сўзи жинниларнинг сўзи ва ишларига ўхшайди?.. Оятларда таъкидланган «Улуғ бир хулқ устида» эканлиги тўғрисидаги ҳақиқатни қайси виждонли одам инкор эта олади? Бутун ўжарликларига қарамай, қалбларидан суғура олмаган ҳақиқат — Расулуллоҳнинг (с.а.в.) тўғри сўз, ишончли инсон эканликлари эди. Бу оятларга карши «Э, борэ, буларнинг ҳаммаси ғирт бўҳтон... Орамизда бу жирканч иллатларни ўзида жамлаган кимса йўқ...» дейишга журъат эта олишмас эди, чунки худди шундай сифатларга эга киши ораларида борлигини ҳеч ким инкор қила олмасди. Ҳар ким ўзича бу ҳакда бош қотирар, таниқли ва баобрў, мол-дунёси ҳамда ўғиллари кўп бўлган кишиларни бирмабир ақл сузгичидан ўтказар эди. Ахнас ибн Шариқ, Валид ибн Муғийра, Абу Жаҳл Амр ибн Ҳишом ва шу кабилар бу оятлар ўзлари ҳақида эканлигига ишонч ҳосил қилдилар. Аммо ҳаммани ўйлатиб ва ажаблантириб қўйган бир сифат бор эдики, бу ҳам бўлса, ҳалиги кишининг «бенасабҳароми» (яъни, зинодан туғилган) фарзанд эканлиги эди... Ожиз банда ўзининг қандай йўл билан она қорнига тушганини қаердан ҳам билсин? * * * — Онажон, Муҳаммад мени бир қатор жирканчиллатлар билан сифатлаб танитди. Ўйлабўйлаб, чиндан ҳам уларнинг баъзилари менда борлигини инкор эта олмадим. Аммо бир жиҳат мени жуда ажаблантириб қўйдики, уни ҳеч миямдан чиқара олмаяпман. Бу жиҳатни фақат сен тушунтириб, изоҳлаб беришинг мумкин. — Хўш, нима гап экан, ўғлим? 189 — Бенасабҳароми деб таъкидламокда. Буни сендан бошқа ким ҳам биларди? Энди тўғрисини айт, мен зино йўли билан туғилганманми? Она оғир аҳволга тушиб қолган эди. Ўғли ўжарлик қилиб туриб олгач, очиғини айтишга мажбур бўлди: — Уғлим, сенга ҳозир бир ҳақиқатни очиқойдин сўзлаб бераман. Тўғри ёки нотўғри иш қилганимни яхшилаб ўйлаб кўр. Сўнгра, агар истасанг, мени ўлдириб юборсанг ҳам майли. Бирикки сония чукур нафас олди. Ҳаяжонини босиб олгандан сўнг, ҳақиқатни оча бошлади: — Отанг бой, аммо жисмонан заиф, ҳезалак бир одам эди, ҳеч бола бўлмади. Молмулки бегоналарга қолмасин, деб бир чўпон билан қўшилдим. Шундан кейин сен туғилдинг... * * * Бу суҳбат Валид ибн Муғийра билан онаси орасида бўлиб ўтганлигини тасдиқловчи ривоятлар бор. Аммо бу унчалик аниқ маълумот эмас. Чунки жоҳилия даврида зино жуда кенг тарқалган, шу йўл билан туғилган болалар ҳам оз эмас эди. * * * Қалам сурасининг кейинги оятларида эса, маккаликларнинг Ҳаққа бўйин эгмайдигаи, ўз кучидан бошқа кучни тан олмайдиган тоифасига ибрат бўлсин, деб бир мисол келтирилади: Маккадан унча узоқ бўлмаган Яман диёрида жуда катта мевали боғнинг бир эгаси бўлган экан. Ҳар йили ҳосил пишганида, камбағалмискинларнинг ҳақулушларини ажратиб берар экан. Лекин у киши вафот этгач, мевазор боғга эга бўлиб қолган фарзандлари бошқа йўлни тутадилар. Қуйидаги оятларда Оллоҳ таоло ўша ҳодиса ҳақида ҳикоя қилади: «...Дарҳакиқат. Биз уларни (Макка аҳлини очарчилик ва қаҳатчилик билан) балоладик. Биз (илгари) боғ эгаларини ҳам худди шундай (маҳрумлик билан) балолаган эдик. Ўшанда улар албатта уни (яъни, боғнинг ҳосилини) эртатонгда (камбағалмискинларга ҳақулуш) ажратмаган ҳолларида узиб олигига қасам ичган эдилар. Бас, (тунда) улар уйқуда бўлган чоғларида у (боғ)нинг устида Парвардигорингиз томонидан бўлган айлангувчи (балоолов) бир айландию, у (боғнинг ҳосили) узилгандек бўлдиқолди. Улар эса, эрта тонгда туришиб, «Агар (ҳосилни) узмоқчи бўлсангизлар, зироатгоҳларингизга юра қолинглар», (деб) бирбирларини чақирдилар. Сўнг: «Бугун у (боғда ҳосил узаётган вақтда) устларингизга бирон мискин келиб қолмасинда», (дейишиб) бирбирларига пичирлашган ҳолларида жўнаб кетдилар. Улар тонгсаҳарлаб бордилар. Энди қачонки, уни (яъни, куйиб кулга айланган боғларни) кўришгач, (аввал): «Шакшубҳасиз бизлар йўлдан адашиб қолдик», дедилар, сўнг бу ўзларининг боғлари эканини билишгач: «Йўқ, бизлар (боғимиздан) маҳрум бўлибмиз», дедилар. Уларнинг инсофлилари: «Мен сизларга (Оллоҳга) тасбеҳ айтиб шукр қилмайсизларми, демаганмидим?» деган эди. Улар (энди вақт ўтгач): «Парвардигоримизни поклаймиз. Дарҳақиқат, бизлар ўзимизга зулм қилгувчи бўлдик», дедилар. Сўнг улар бирбирларига боқиб, маломат қилиша бошладилар. Улар дедилар: «Эй, ўлим бўлсин бизларга! Дарҳақиқат, бизлар ҳаддан ошгувчи бўлдик. Шоядки, Парвардигоримиз бизларга у (боғ)дан ҳам яхшироғига алмаштириб берса. Бизлар, албатта, ёлғиз Парвардигоримизга интилгучидирмиз». (Оллоҳнинг амридан четга чиққан кимсалар учун) мана шундай азоб бордир. Агар билсалар, охират азоби, шакшубҳасиз, янада каттарокдир. Албатта, тақводор зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида нознеъмат боғлари бордир. Ахир, Биз мусулмонларни жиноятчикофир кимсаларга баробар қилурмизми?» (Қалам сураси, 17-35.) Ҳақиқий адолат шундай эмасми? Золимга ҳам мукофот, мазлумга хам мукофот тамойили татбиқ этилса, тўғри бўладими, ахир? Меҳнаткаш билан дангаса бир бўлсин, эзгулик қилувчи киши билан ғаразгўй, бахил кимсалар тенг бўлсин, бир хил муомала кўрсин... Соғлом фикрлайдиган киши асло бунга рози бўлолмасди. Шу сабабдан бўлса керак, Оллоҳ таоло: «Оллоҳга таслим бўлган итоатгўй мўминларни бош кўтариб инкор этувчи кофирлар 190 билан тенг қўймайман» мазмунида хабар берди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Жаброилдан олган саломларини эгасига етказдилар: — Эй Хадича, Жаброил сенга Оллоҳнинг саломини келтирди, — дедилар. Адаб ва фазилат намунаси бўлган буюк Хадича намли кўзларини артиб, жавоб берди: — Салом Оллоҳ таолодир. Ҳар қандай салом ундан дир. Жаброилга ҳам салому салавот бўлсин.
|