Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2010 » Yanvar » 8 » "Saodat sari qissalari"1-kitob ОЧИҚ ДАЪВАТ САРИ ИЛК ОДИМ
"Saodat sari qissalari"1-kitob ОЧИҚ ДАЪВАТ САРИ ИЛК ОДИМ
19:55



ОЧИҚ ДАЪВАТ САРИ ИЛК ОДИМ
Яқин қариндошлар
Ҳиро тоғидаги ғорда илк бор фариштанинг келгани ва «Ўқи!» деган амр берилганидан
буён уч йилга яқин вақт ўтди. Атрофдан тоза руҳли инсонлар пухта бир танлов асосида ушбу
динга даъват этилди, анча-мунча муваффақият ҳам қозонилди. Даъват қилинганлар орасида
куллар ва озод кишилар, аёллар ва эркаклар, бойлар ва камбағаллар бор эди.
Оллоҳ таоло «Собиқуни аввалин» деб атаган бу шарафли инсонлар бутларнинг қошида
бош эгиш ҳақоратидан қутулиб, Оллоҳнинг ҳузурида сажда қилиш саодатига эришган эдилар.
Бир куни Расулуллоҳга (с. а. в.) ушбу мухим амр келди:
«Энг яқин қариндош^уруғларингизни (Оллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг! Ўзингизга
эргашган мўмин кишилар учун қанотингизни паст тутинг (яъни, уларга хушхулқ билан
138
камтарона муомалада бўлинг)! Бас, агар улар итоатсизлик қилсалар, у ҳолда: «Албатта, мен
сизнинг амалингиздан поқдирман», деб айтинг. Ғолиб ва меҳрибон (Оллоҳ)га таваккул қилинг!
У сизни ўзингиз (намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам, сажда қилгувчилар орасида ҳам,
(имом бўлган ҳолингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаётган (вақтингизда
ҳам) кўриб турур. Шакшубҳасиз, у эшитгувчи, билгучи зотдир».(Шуаро сураси, 214-220.)
Келгуси машаққатли кунларга қараб илк одим шу йўсинда қўйилди. Энди дин
мусулмонликни қабул қилмаган тақдирда хам уни сир саклайдиган ишончли кишилар
доирасидан ташқарига чиқаётган, илк одим яқин қариндошлардан бошланаётган эди.
Жаноби пайғамбаримиз мехмон бўлиб келган аммаларига аҳволини баён этдилар. Зиёфат
бериб, қариндошларини динга даъват қилиш фикрида эканликларини гапирдилар.
— Истасанг, шундай бир зиёфат уюштир. Аммо зинҳор Абдул Уззони (Абу Лаҳабни)
таклиф этма. Чунки у сенинг даъватингни бирибир қабул этмайди, — дейишди аммалар.
Улар укалари Абу Лаҳабнинг феълини яхши билишарди. Сувни орқага оқизишга ҳам
қурби етиши, ўта ўжарлиги яхшигина маълум эди. Аммо «яқин қариндошлар» ичида Абу Лаҳаб
ҳам бор эди, амакилари эди. Буюк девондан келган амрни ўзгартириш ёки кечиктириш мумкин
эмасди. Бир кишигина тўядиган миқдорда гўшт пиширилди.
Яна, бир кишига лойиқ сут тайёрланди. Амакилар, аммалар ва улардан ташқари бошқа
яқин қариндошлар таклиф этилди. Дастурхонга тортилган гўштдан аввал Ҳазрати
пайғамбаримиз олдилар. Сўнгра меҳмонларга: «Марҳамат!» дейилди. Ҳамма тўйгунича еди.
Аммо гўшт ҳамон ҳеч тегилмагандай ҳолда қолган эди.
Навбат сутга келди. Набийи Акмал жанобимиз бошлаб озгина ичдилар. Кейин меҳмонлар
ича бошладилар. Ҳамма ичгандан кейин ҳам сут сира камаймади.
Энди Пайғамбари Замон жаноблари мақсадни сўзламоқчи эдилар. Аммо шу пайт Абу
Лаҳаб дик этиб ўрнидан турди. Афтиангори ўзгариб:
— Худо ҳаққи, бу одам бизни сеҳрлади! — деб бақирди.
Азбаройи.асабийлашганидан, портлагудай аҳволда эди, бақирибчақирарди. Машваратнинг
бу тарзда давом этишидан яхшилик кутиб бўлмасди. Меҳмонлар биринкетин тарқалдилар.
Эртаси куни яна зиёфат чақирилди. Абу Лаҳаб яна бир қилик чиқармасин деб энди у
таклиф этилмади. Аммо Бани Ҳошимнинг такрор йиғилганларини эшитиб, таклифсиз келди.
«Сен таклиф этилмаган эдингку, нсга келдинг?» дейилмади.
Меҳмондорчилик сўнггида бир кун олдинги разиллигини такрорлади. Оғзига келган
гапларни қайтармади. Сўзларини:
— Қариндошларига сен каби ёмонлик қилган кимса ҳали ҳаётда бўлган эмас, — деб
тугатди.
Кайфият яна бузилди. Асл мақсад ойдинлашмасдан, меҳмонлар яна тарқалиб кетдилар.
Хўш, Абу Лаҳабнинг нияти нима эди? Нега жанжал чиқариш пайида бўлди? Қирқ йилдан
бери ҳамманинг такдиру таҳсинига сазовор бўлиб келган жиянини ноқулай аҳволга солишдан
нима учун бунчалик хушланарди?
Бунинг ягона сабаби қуйидаги воқеа эди:
Бир куни Абу Лаҳаб укаси Абу Толиб билан жанжаллашиб қолиб, уни ётқизиб олдида,
бўға бошлади. Воқеа устига мазкур жияни етиб келди ва Абу Толибнинг тарафини олди. Абу
Лаҳабни унинг устидан итариб, йиқитиб юборди. Шундан кейин калтаклаш навбати Абу
Толибга ўтди.
Абу Лаҳаб мана шу воқеадан кейин жиянига душман бўлиб қолган. «Буни ҳеч қачон
унутмайман!» деган эди.
Абу Лахаб кек сақловчи одам эди. Ҳасадгўйлик ил236
лати бор эди унда. Ичидан ёндираётган бу кек ва ҳасад унинг ҳаққа борадиган йўлини
тақатақ беркитган, сўз эшитадиган, сўз тушунадиган ҳолатда эмас эди.
139
Ҳолбуки, Набийи Акрам (с. а. в.) орадаги бу совуқчиликни бартараф этиш учун икки
нуридийдалари, севикли қизлари Руқаййа билан Умму Гулсумни Абу Лахабнинг икки ўғлига
унаштириб, яхши ниятда яқинлашишни истаган эдилар. Аммо бу тадбир ҳам Абу Лаҳабнинг
ичини ёндираётган туйғуларини сўндирмади.
* * *
Орадан анчамунча ғамгин кунлар ўтди. Жаброили Амин келиб юқорида келтирилган
амрни яна такрорлади. Амр адо этилмаса, азоб келиши ҳақида хабар берди.
Жаноби пайғамбаримиз қариндошларини яна таклиф этдилар. Овқат ейилди, сут ичилди,
сал кейин Расулуллоҳ (с. а. в.) дарҳол ўринларидан туриб, шундай сўз бошладилар:
— Мард йигит оила аъзоларига ёлғон гапирмайди. Мен эса, ҳаммага ёлғон гаиирган
тақдиримда ҳам, сизларга сўйламайман. Жами инсонларни алдасам ҳам, сизларни алдай
олмайман. Шундай экан, эй Абдулмутталиб авлоди! Қасам ичиб айтаманки, мен келтирган
нарсадан ҳам шарафли ва фойдали бир нарсани ҳали ҳеч бир инсон ўз қавмига келтирган эмас!
Мен сизларга дунё ва охиратнинг саодат ва шарафини келтирдим. Оллоҳ таоло менга сизларни
ушбу динга даъват этишимни буюрди. Ўзидан бошқа ҳеч бир маъбуд бўлмаган Оллоҳ номидан
қасам ичиб айтманки, мен Унинг бутун инсониятга ва хусусан сизларга юборган
пайғамбариман!.. Сизлар худди уйқуга кетгандай бир куни келиб ўлишингиз, уйқудан
тургандай қайта тирилишингиз муқаррардир. Шундан кейин қилган амалларингизнинг
ҳисобини берасизлар. Яхшиликларингизга жавобан яхшилик кўрасизлар, ёмонликларингизнинг
жазосини тортасизлар. Жаннат ҳам, жаҳаннам ҳам абадийдир. Орангизда менга акаукалик
қилиб, қайси бирларингиз ёрдамчи бўласиз?
Расулуллоҳ (с. а. в) сўзларини шу тарзда якунладилар. Аммо бирон кишидан садо чиқмади.
Ҳамма бирбирига қаради, бошларини эгди. Орага оғир сукунат чўкди. Ниҳоят, ҳали балоғатга
етмаган Али оёққа турди.
— Ораларингда энг кичиги ва заифи менман. Аммо мен Сизга бажонидил ёрдамчи
бўламан, — деди.
Алининг бу хаттиҳаракати у ердагиларни кулдирди. Айримлар Абу Толибга қаради.
Абу Лаҳаб яна жанжал чиқаришга уринарди:
— Агар унинг бу сўзларини бошқа араблар ҳам эшитиб оёққа турсалар, ўзимизни қутқара
олмаймиз, бизни лақиллатяпти бу, — дер, у ердагиларнинг кўнглига вахима солишга уринар
эди.
Абу Толибнинт жаҳли чиқди:
— Ҳей кўрқоқ! Нималар деяпсан ўзи? Токи биз тирик эканмиз, худо номи билан қасам
ичамаики, Муҳаммадга ёрдамчи бўламиз, қўриқлаймиз! — деди.
Машваратда Абу Лаҳабнинг фикрини қувватлайдиган бирон киши ҳам чиқмади. Имон
йўлига кирилмасада, Абу Лаҳаб сингари очикданочиқ Муҳаммадга қарши чиққан бирон кимса
бўлмаганининг ўзи ҳам яхши бир натижа эди.
* * *
Даъват йўлида яна бир одим қўйилди. Жанобимиз:
«Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!»
(Хижр сураси, 94.) амрини олдилар.
Энди ишни яширинча юритиш даври тугаган эди. Яқинузоқ, танишнотаниш ҳамма
кишилар бу даъватдан бохабар бўлиши керак эди.
Набийи Акрам жанобимиз мақсадларини амалга ошириш учун маккаликлар энг муҳим
ишларни бажаришда тутадиган йўлни тутдилар. Каъба яқинидаги Сафо тепалигига чикдилар,
қўлларини қулоқларита қўйдилар ва бор овозлари билан:
— Ё сабахах, ё сабахах!.. — деб бақирдилар. Муҳим бир муаммо юзага чиққани ҳаммага
маълум бўлди. Маккаликлар Каъба атрофига тўилана бошладилар. Кела олмаганлар одам
140
жўнатишди.
Расулуллоҳ (с. а. в.) атрофларини ўраб олган оммага хитобан:
— Эй қурайшликлар, сизларга шу тоғнинг этакларида бир суворий қўшини ҳужум қилишга
тайёр турганини айтсам, менга ишонасизларми? — дедилар.
Тараддудланмай жавоб беришдики:
— Сенинг ёлғон гапирганингни ҳали шу пайтгачаэшитмадик, ё Амин! Албатта, ишонамиз!
— У ҳолда, маълумингиз бўлсинким, мен сизларга буюк, оғир ва машаққатли азобнинг
келишидан олдин етишган бир хабарчиман. Сизларни Оллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуднинг
йўқлигига ва мен Унинг Расули эканлигимни қабул этишга даъват қиламан. Агар қабул
этсаларингиз, жаннатга киришингизга тўла кафолат бераман. Қабул этмасангизлар, сизларга бу
дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда беролмайман! (Имом Муслим. 4/1877.)
Шу он унинг сўзи бўлинди. Энг олдинги қаторлардан бирида турган соқолли одам ердан
бир тош олиб, унга қарата отди:
— Лаънат сенга, қўлларинг акашак бўлгур, бизни шунинг учун бу ерга тўпладингми?! —
деб ҳайқирди.
Ким бўлди бу одам? Ким бўларди? Пайғамбаримизнинг амакилари, яна ўша Абу Лаҳабда.
Амакилирики шундай муносабат билдираркан, бегона кишилардан нима ҳам кутиб бўларди?
Келганлар, бошлари эгик ҳолда, тарқалдилар. Ҳолбуки, ораларидан мард бир йигит чиқиши
керак эди, ва:
⎯ Дарҳақиқат, сендан ҳеч маҳал ёлғон гап эшитмадик. Аммо бу дафъа абадий саодатга
эришиш ёки ундан маҳрум бўлишдай бир муаммо қаршисида турибмиз. Оллоҳнинг пайғамбари
эканлигингни қандай исбот қиласан? — дейиши керак эди.
Қаерга бошласа, ўша томонга кетаверадиган оломон эмас, нима қилаётганини, нималар
қилиши лозимлигини биладиган, билишни истайдиган инсонлар жамоаси эканликларини
кўрсатишлари, жавоб ва исбот талаб этишлари керак эди. Қисқаси, Абу Лаҳабнинг бу
хаттиҳаракати бу йиғиннинг тарқалиб кетишига сабаб бўлмаслиги даркор эди.
Буюк Пайғамбаримиз (с.а.в.) у ерни ўта ғамгин равишда тарк этдилар.
* * *
Абу Лаҳаб Сафо тепалигидан қайтаркан, зиммасига тушган вазифани адо этганига амин
эди. Бир неча кунгина аввал қариндошлари орасида кўрсатган сеҳржодулари етмагандай,
устигаустак, бутун Қурайш қабиласини ўзига жалб этишга киришганига бефарқ қарай олмасди.
Акс ҳолда, бу ишнинг натижаси муваффақиятли тугар ва Муҳаммад Амин улкан шуҳрат
соҳиби бўлар, Абу Лаҳабдай бир кишини сояда қолдиражак мавқеларга эришар эди...
Мукаммал ўйланган бир совуқ уруш йўлини тутишдан бошқа чора йўқ, деган фикрга келди
у. Муҳаммадни ёлғизлатиб қўйиш ҳамда муваффақиятсизликка учратиш учун қўлидан нима
келса, орқага сурмасдан ўшани қилишга аҳд этди. Хотини Умму Жамил ҳам унга ҳамфикр эди.
* * *
Шу кундан эътиборан ҳатто дарвозаси ҳам бир бўлган қўшнининг, яъни Муҳаммад
Аминнинг уйларига девор ортидан тошлар келиб ту!на бошлади. Эрта саҳарда уйдан
чиққанларида, эшик тагига ташланган ахлатга дуч келдилар. Оёғига ботсин, деган ниятда
йўлакка ёйиб ташланган тиканларни кўрдилар. Ахлоқсизларча 6у хаттиҳаракатлар жоҳил
эрхотин ўртасида худди мусобакалашаётгандай улкан ғайрат билан давом эттирилди.
Абу Суфённинг синглиси ва Абу Лахабнинг умр йўлдоши бўлган Умму Жамил
Расулуллоҳ (с а. в) жанобимизга рўбарў келиб қолганда баъзан:
—Шайтонингдан қандай хабарлар бор? — деб киноя қилар, баъзан қовоғини солиб олар,
яна гоҳида:
—Не хабар кўкларда?.. Кўрайликчи, бугун қандай сафсаталар билан миллатни алдар
экансан? — дея минғирлаб, у зотни безовта қилар эди.
141
Натижада Жаброили Амин илоҳий девондан қатъийлашган, ўзгармас бир ҳукмни
Расулуллоҳга (с. а. в.) етказди:
«Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай (ҳалок бўлгай)! Аниқки) у қуриди (ҳалок бўлди)!
Молмулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ! Яқинда унинг ўзи ҳам, унинг
ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан, эшилган арқони бўлган хотини хам (ловуллаб турган)
алангали дўзахга киражак!» (Масад сураси, 1—5. 240)
Олий бир ҳақиқат ва адолат бор эди бу сурада. Пайғамбарнинг амакилари бўлса ҳам, Ҳаққа
бўйин эгмаган, Мавлойи Зулжалолга итоат этмаган киши ўз бошини ейиши, жазосини тортиши
муқаррар эди.
Бу сура айланиб, Абу Лаҳабнинг қулоғига ҳам етиб борди. Қаттиқ ғазабланиб кетди:
— Мана кўрасан, эй Муҳаммад, ҳақиқий уруш энди бошланади. Кимнинг қўли қуриши,
ким мағлубият азобини тортиши аслида энди ойдин бўлади! — деб ғўлдиради.
Шундан кейин девордан ахлат ташлашлар янада авж олди ва Расулуллоҳнинг ҳовлилари
юриб бўлмас ҳолатга келтирилди. Жаноби пайғамбаримиз эса, бу разилликларга жавобан:
— Эй Абду Маноф ўғиллари, бу қандай қариндошлик, ахир?! Бу қандай қўшничилик? —
дердилар. Ҳар куни алоҳида бир сабртоқат, алоҳида бир сабот билан бу азиятларга нисбатан
юракларини кенг қилдилар.
Пайғамбар жанобимиз эшикдан чиқишлари билан дуч келадиган фожиавий манзарага
орасира бир нодон хотиннинг қаҳқаҳаси ҳам қўшиладиган бўлди. Бу хотин ўзини тия олмай:
— Амр этгинда, шайтонинг келиб ҳовлингни тозалаб кетсин, — деб бақирар эди.
Бир куни Абу Лаҳаб ғалати бир ҳолга дучор бўлди. Ҳар кунги одатини килиб, ахлатларни
бир ифлос челакка солиб, Муҳаммаднинг ҳовлисига тўкиш учун кетаётган эди. Энди тўкаман
деб турганида, аллақандай бақувват қўллар орқасига чанг солганини ҳис этди. Ўгирилиб
қаради. Қаршисида укаси Ҳамза турарди.
— Нима қиляпсан?.. — деди Абу Лаҳаб довдираганча. Ҳамза ортиқ кутиб турмади:
— Менга бер челакни! — дея шартта олдида, бир ҳамла билан акасининг бошидан тўкиб
юборди. Сочсоқоли расво бўлган, юз-кўзидан ювиндилар оқаётган Абу Лаҳаб руҳи сингари
жирканч бир овоз билан чинқирди:
— Аҳмоқ, динсиз!
Ҳамза ғурур билан, расвойи жаҳон бўлган акасига тикилиб турар, енгил кулимсирар эди.
Абу Лаҳаб ғўлдиради:
— Уялмайсанми шундай қилишга?
Бу ҳали ҳолва эди. Чунончи, Ҳамза дедики:
— Йўқ, сира ҳам уялмайман. Қайтага, жуда мамнунман. Сен ўзинг ҳар куни укангнинг
ўғлига шундай ифлосликни қилганда, нега уялмадинг? Бу ишни бошқалар қилса, олдини олиш
ўрнига, сенинг бу қадар пасткашлик қилишинг айб эмасми?
Абу Лаҳаб Масад сурасини ўкиди:
— Хўш, бунга нима дейсан? Одам ўз амакисини ҳам дўзахи қиладими?
Сен шунга лойиқ бўлдинг, ё Абу Лаҳаб. Қани айтчи, унга бу даражада телбаларча
разиллик қилган ёки қилаётган яна ким бор? Олдин сен унга қарши душманларча ҳаракатга
киришдингми ёки у сенга бекорданбекорга шу сўзларни айтдими? Нега бошқа амакилари
ҳақида бундай демадию, сен ҳақингда шундай гапирди? Мен қўрқаманки, эй Абу Лаҳаб,
укангнинг ўғли томонидан берилган бу хабар, бежиз эмасдир...
Абу Лаҳаб асабийлашган тарзда тезтез юриб, уйига кириб кетди.
* * *
Бир томондан амакилари Абу Лаҳабнинг битмастуганмас одобсизликлари, иккинчи
томондан эса, бошқа қўшни Уқба ибн Абу Муойтнинг худди Абу Лаҳаб билан рақобат
қилаётгандай кўрсатаётган азиятлари натижаси Расулуллоҳ (с.а.в.) Каъбага яқин бир жойда
142
истиқомат қилувчи Арқамнинг уйига кўчдилар.
Бутун оила кўчдими ёки фақат пайгамбаримизнинг ўзлари тонг саҳарда кетиб, оқшомда
қайтиб келардиларми?
Бизнингча, иккинчи тахмин ҳақиқатга яқинроқ бўлса керак. Эҳтимол пайғамбаримиз
(с.а.в.) эрталабдан кечгача у ерда бўлгандирлар. Ҳатто баъзан кечалари ҳам ўша ерда ётиб
қолгандирлар ва шу йўсинда хотинларию қизларини қўшниларининг безовта қилишларидан
халос этган бўлсалар, ажаб эмас.
Заифа аёлларга қарши уюштириладиган бундай ҳаракатларни араблар ўта чиркин иш деб
баҳолардилар. Айниқса, буидай ҳаракатларни Ҳазрати Хадича шахсига йўналтиришни
қўшнилари ният қилмаганлар. Мана шу сабабларга кўра, уйдан вақтинча чиқиш билан
пайғамбаримиз жаноблари оила аъзоларини тинчликхотиржамликка эриштирдилар. Шу
воқелик иккинчи тахминнинг ҳақиқатга яқинроқ эканлигини тасдиқлайди.
* * *
Абу Лаҳаб ва унинг хотини Умму Жамил ўзларини дўзахи деб эълон қилган
Расулуллоҳдан (с.а.в) ўч олиш учун яна бир ишга қўл урдилар. Ўғиллари Утба билан
Муаттибга:
— Муҳаммаднинг қизларини рад этасизлар. Ё бизни, ё уларни танланглар, — дедилар.
Натижа шу бўлдики, бир хабар жўнатилиб, унаштириш ришталари узилгани билдирилди.
Баъзи ривоятларга кўра, бу унаштириш эмас, никох ришталари эди.
Ўларнинг фикрича, бу ҳаракат Расули Аминдан (с.а.в) олинган ажойиб бир интиқом эди.
Ичичларидан хурсанд бўлишди. Ифлос отапг билан ёнган ва ёнажак юраклари бир оз тинчиди
гўё.
Ҳикмати чексиз Мавло шу васила билан Ҳабиби Адибини оғир бир юкдан халос этганини
унинг хали ўн гулидан бири очилмаган қизларини бундай шарафсиз бир оиланинг келинлари
бўлиш ҳақоратидан узоқ тутганини улар тушуна оладиган даражада фаросатли эмас эдилар.
НИЗО ВА ҚИЙНОҚЛАР
Бир куни оқшомга яқин Абу Дубб водийидан ўтаётганлар бир қанча ёшларнинг ғаройиб
хаттиҳаракатлар билан машғул эканликларини кўриб қолдилар. Тўхтаб, кузата бошладилар. Бу
орада ёшлар намоз ўқиб бўлдилар. Ахнас ибн Шарик исмли йўловчи уларга мурожаат этди:
— Нималар билан шуғулланганингизни сўрасам бўладими?
—Кўриб турганингдай, ибодат қилаётирмиз.
—Ғаройиб ҳодиса.. санамингиз қани?
—Қанақа санам?
— Биродар, «қанақа санам»инг нимаси? Одатдаги санамда.
—Биз оддий санамларга сиғинмаймиз.
Абу Суфён суҳбатта аралашди:
—Яъни, буюк Хубал каби, Лот ва Уззо каби санам демоқчи.
—Улар ҳам боягибояги тош эмасми? Бошқа тошлардан нима фарқи бор уларнинг?
Баҳс шу йўсинда қизиб кетди. Келганлар ҳалиги мусулмон ёшларнинг устидан кула
бошладилар. Вазият тобора кескинлашар эди. Саъд тезда асабийлашди.
—Ҳозироқ даф бўлинглар бу ердан! — дея шиддатланди.
—Войвой, кўрқиб кетдик. Нима, бизни қувиб юбормоқчимисан? — дея мазах қилишди
улар.
— Албатта! Тез йўқолинглар бу ердан!
— Маълум бўлдики, сен калтак егинг келяпти экан, эй Саъд. Сени бир оз тарбиялаб
қўймасак бўлмайдиганга ўхшайди, токи тилингни ҳадеб узайтиравермагин.
143
Юқорироқда бир калла суяги турарди. Саъд уни олмоқчи бўлиб чўзилди. Олдию энг
олдинда турган йигитнинг бошига тушириб юборди. Суяк қаттиқ тушиб, ҳалиги йигитнинг
бошини ёрди, юзи қора қонга беланди. Пичоқ суякка бориб қадалган, бўлар иш бўлган эди. Шу
боис иккинчи кишининг ҳам адабини бермоқчи бўлди. Аммо энди ўзи таъзирини еб қолиши ҳам
мумкин эди. Шуни сезиб, дарҳол орқага чекинди. Қоча бошладилар.
Илоҳий ваҳий келганидан бери мушриклар билан илк бор юз берган тўқнашув мана
шундай содир бўлди. Бу йўлда биринчи марта қон Саъд ибн Абу Ваққос томонидан оқизилди.
* * *
Саъд ибн Абу Ваққос юқорида баён қилинган жанжалдан сўнг ортиқ яширинишнинг
фойдаси йўқлигини биларди. Маккада бу жанжал ҳақида эшитмаган кимса қолмади ҳисоб.
Шунчаки бир жанжал бўлса, балки бирикки жойда гагшрилиб, тезда унутилиб кетарди.
Аммо бу фавқулодда ҳодиса бўлиб, ҳали кўпларга номаълум бўлган дин йўлидаги кураш эди.
Шу боис узоқяқиндан жуда кўп кишиларнинг диққатини тортди.
Саъднинг онаси Ҳамна воқеани энг охирги бўлиб эшитганлардан бири эди. Зотан, Саъд
ҳам эндиликда уйиинг бир бурчагига биқиниб олиб, намозини шу ерда ўқий бошлаган эди. Кун
ботмасдан (яъни, аср вақти) икки ракат ва бомдод вақти (кун чиқмасдан) икки ракат
намозларинигина ўқиётган эди. Шундай бўлса ҳам, уйда ўқиётган бу намозларни узоқ вақт
онасидан яшириб юриш имконсиз эди.
— Ўғлим, бу нима қилганинг? — деб сўради бир куни онаси.
— Намоз ўқияпман, севимли онажоним.
Яъни, ҳалиги жанжалнинг чиқишига сабаб бўлган намозми бу?
⎯Йўқ, онажон. Жанжалга бу намоз сабаб бўлмади. Уларнинг одобсизликлари, бизнинг
устимиздан кулишлари, ёмон сўзларни айтишлари сабаб бўлди.
—Хўп, шундай дейлик, эшитишимча, сен Абдулмутталибнинг неварасига қўшилган
эмишсан? Унинг динига кирибсан?
—Тўғри, онажон, унинг динига кирдим. Бутларга куллик қилишдан қутулдим. Осмону
фалак ва ерни яратган буюк Оллоҳнинг ҳузурига бошимни қўйиб сажда қилиш саодатига
сазовор бўлдим.
— Муҳаммад сенга нималарни амр этади?
—Улар бизга бутлардан юз ўгиришни, яккаю ёлғиз Оллоҳга ишонишни, фақат Унгагина
сажда қилиб, намоз ўқишни, қариндошларга, барча одамларга нисбатан яхши муомалада
бўлишни буюрадилар.
—Хўш, ота-она қариндошлар ичида энг яқини эмасми?
— Албатта, шундай, онажон.
— У ҳолда мен сендан, дарҳол Муҳаммад билан алоқангни узишни талаб этаман.
— Бу иш қўлимдан келмайди, онажон.
Ҳамна ҳар нима эвазига бўлса ҳам, ўғлини ўзининг эски динида кўришни истарди.
— Менга қара, ўғлим, мени яхши кўрсанг, бу диндан қайтасан. Яхши кўрмасанг, у ҳолда
билганингни қил.
— Онажон, сени нақадар яхши кўришимни ўзинг биласан. Аммо мен кирган бу йўл
йўлларнинг энг тўғриси, динларнинг энг гўзалидир. Улсам ҳам, бу йўлдан тоймайман, ортиқ
тортишиб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Она бу сафар сўнгги чорани ишлатмоқчи бўлди.
У ҳолда шуни яхши билгинки, эй Саъд, сен бу диндан воз кечгунингга қадар, қасам ичиб
айтаманки, ҳеч нарса емайман ҳам, ичмайман ҳам. Ё эски динингга қайтасан, ёхуд онангнинг
қотилига айланасан. Оқибатда номинг нафрату лаънатлар билан тилга олинадиган бўлади,
ўғилгинам.
Шундай сўзларни айтиб, уйдан чикди. Сафога, Марвага борди. Уша теналикларга
ўрнатилган Исоф ва Ноила бутларига қўлини сурди ва уйига қайтди. Шу йўсинда ўлим
144
рўзасини тута бошлади.
Кеч бўлди. Кун ботиб туи чўкди. Тонг отди. Аёл ҳамон сўзида турар, емас ҳам, ичмас ҳам
эди.
Саъднинг орасира бу бемаъни исёндан кайтариш учун қилган хаттиҳаракатлари зое кетди.
Аёл унга фақат: «Қайтасанми?» дер, истаган жавобни ололмагач, гапсўзни ҳам йиғиштирар эди.
Емай, ичмай, Саъд билан гаплашмай давом эттирилган ўлим рўзаси туфайли учинчи куннинг
оқшомига бориб онанинг дармони қолмади. Хўрозлар тонг отганидан хабар берганларида, аёл
хам ҳушидан кетган эди.
Иккинчи ўғли Умора уни ҳушига келтириш учун юзига сув сепди. Ўзига келиши билан:
—Саъд нима қилди? — деб босинқиради.
—Шу ердаман, онажон.
— Қайтдингми?.. Ота-боболарингнинг динига қайтдингми?..
— Йўқ, энди қайтолмайман, онажон.
Она яиа хушидан кетди. Сув ичиришга уриндилар. Оғзини чўп билан очиб, зўрлаб овқат
қуйдилар. Аёл бир зумга яна ўзига келди ва қўлига илинган бир калтак билан Саъднинг бурнига
урди. У ҳадеб лаънатлар ёғдирар, дуойибад қилар эди.
Саъднинг бурни яраланди... Ўлгунига қадар ўша яранинг изи яхшиёмон кунларидан бир
хотира ўлароқ қолди.
Саъд бурнидан оқаётган қонга қарамай, онасининг қаршисида тиз чўкди.
— Севикли онажоним, — деди, — сени жуда яхши кўришимни биласан. Лекин шуни ҳам
яхши билгинки, юзта жонинг бўлса, кўз ўнгимда юз марта ўлсанг ҳам, мен бу диндан воз
кечолмайман. Энди истасанг, бу бемаъни ўжарликка барҳам бер ва овқатингни е, истамасанг,
ема...
Шундан кейин маҳзун бир аҳволда, кўзларидан аччиқаччиқ ёшлар оқиб, ўрнидан турди.
Дардини енгиллатишни истади.
Она дунёда энг севимли жигаргўшасига қандай қилиб бу тарз муносабатда бўлади, уни
куфрга қайтариш учун қанақасига бу нодонликка боради? Бундан буён онасига қандай
муносабатда бўлсин? Орада бир ип узилди, энди уни қандай қилиб қайтадан тугунсиз боғлаш
мумкин, ахир?
Шулар ҳақида Пайғамбардан (с.а.в.) сўрамоқчи, У зотнинг муборак тилларидан
эшитадиган сўзлари билан кўнглига таскин бермоқчи эди. Аммо булар ҳақида сўрашга фурсат
бўлмади. Чунки малаклар оламидан келган янги бир илоҳий ҳукм ер юзига таралаётган,
пайғамбаримиз у ваҳийни қабул қилиш билан овора эдилар.
Саъд қалби тўла ҳурмат туйғулари билан набийлар тожининг сўнгги соҳиби бўлмиш
Буюклар Буюгининг ҳузурига кирганида, У зотнинг муборак юзларида ҳали ҳам ваҳийнинг
таъсири сезилиб турар эди.
Саъд бир неча сония бу муборак чеҳрага тикилиб қолди. Диққат билан, ўта синчковлик
билан қаради. Қўрқиладиган, ташвишланадиган биронта ҳам нуқтачизги йўқ эди бу чеҳрада.
Гўёки вужудларидаги юрак ёритаётган эди бу юзларни. Ў юрак қанчалар соф бўлса, бу юз ҳам
шунчалар пок, шунчалар пурзиё эди. Юракда йўқ нарса, юзларида ҳам йўқ эди. Бу муборак юзга
қараган зийрак киши: «Шубҳаланаман, бу юз менда ишонч туғдирмади», дейиши асло мумкин
эмас эди. Ҳеч кимсага нисбатан ёмонлик қилишни раво кўрмаган бу нуроний чехра
ишончлиликнинг хамма белгиларини ўзига жо этган эди.
Бир дақиқадан сўнг ёзув тахтаси сифатида келтирилган курак суягига Набийи Акмалнинг
(с.а.в.) оғизларидан «тўкилган» ваҳий калималари нақш этилди:
«Биз инсонга ота-онасини (яъни, уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга
ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни, қорнидаги хомила каттарган сари
онанинг ҳоли қуриб заифлаша борур), уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келур).
145
(Биз инсонга буюрдикки) «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга кайтажаксан!»
Агар улар сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга
итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсаларда) дунёда энг яхши муомалада бўлгин ва ўзинг
Менга ижобаттавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин! Сўнгра Ўзимга қайтурсизлар, бас,
Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман». (Луқмон сураси, 14-15)
Саъд ортиқ саволга ўрин қолмаганини ҳис этди. Сўрамаса ҳам, миясини ғовлатаётган
саволларга жавоб топган эди.
Ер юзида фақат икки инсон орасида бўлиб ўтган, аммо ҳақиқатан ҳам улкан аҳамиятга эга
бу воқеа малаклар оламидан хусусий бир фармон келишига сабаб бўлган, токи ер юзида она ва
ўғил бор экан, доимо ўтимли бўлажак бир ҳукм келган эди.
Аёл ҳам ўз навбатида ўлим рўзасига барҳам берди... (Ибн Касир. Тафсир.)
Зубайр ибн Аввомнинг онаси Сафиййа Жаноби пайғамбарнинг аммалари эди. Отаси
Аввом эса, Фижор жангида ҳалок бўлган.
Зубайрнинг мусулмон бўлганини амакиси эшитиб, юзи буришиб кетди. Жиянининг бу
ишидан асло хурсанд бўлмаган эди у.
— Эшитганларим ростми, эй Зубайр? — деб сўради жаҳлдан ўзини зўрға тийиб.
— Қайсиниси, амаки?
— Яъни, сабий (юлдузларга сиғинувчилардан) бўлганмишсан?
—Асло, амакижон. Ҳеч качон сабий бўлолмайман, — деб жавоб киди Зубайр. Унинг тўғри
сўзли эканини амакиси биларди.
—Демак, туҳмат қилишибдида... —. деди ва суҳбат шу билан тугади.
Орадан ўтган бир неча кун давомида амаки бу хақда бошқа ўйламади. Аммо тасодифан
уни намоз ўкиётганда кўриб колиб, фиғони кўкка кўтарилди.
— Сен тунов куни менга ёлғон сўзлабсанда, Зубайр?— деди.
Мен ёлғон гаиирмадим. Ундай ниятим хам йўқ, амакижон!
—Яъни, Муҳаммаднинг даъватига юриб, унинг динига кирганингни инкор киласанми?
—Йўқ, ҳеч қачон инкор қилмайман. Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг динига кирганим рост,
аммо у сабий эмас, мен ҳам. Ҳозир ҳам Яратганга сажда қилаётган эдим.
—Масала энди ойдинлашди, — деди амакиси. — У ҳолда, амакинг сифатида дарҳол эски
динингга, отанг Аввомнинг ва менинг динимга қайтишингни талаб этаман.
— Бундай қилолмайман, амакижон. Жиддий гапиряпсанми, Зубайр?!
Амакисининг бундай дейиши ўта табиий бир ҳол эди. Чунки тушида ҳам Зубайрнинг
бунақа жавоб беришига ишонмасди. Ҳайрат ва ғазаб ичида берилган саволга Зубайр ғоят
хотиржамлик билан:
—Албатта, амакижон, жиддий гапирянман, ~ деб жавоб қилди.
—Мен сени амакига қарши чиқадиган бола бўласан деб сира кутмаган эдим. Шу кунгача
бундай хаттиҳаракатни кўрмадим. Демак, энди бутунлай ўзгарибсанда?!
Зубайр анчагача панднасиҳат тинглади. Аммо булар фойда бермади. Насиҳатлар кор
қилмагач, қўлоёғи боғланди. Бир хонага қамаб қўйилди.
Орадан йигирма тўрт соат ўтди. Бу жазо етарли бўлиши керак эди. Тонг саҳарда амакиси
Зубайрнинг қўлоёғини бўшатиш учун ёнига кирди.
«Кечиринг, амакижон, мендан хато ўтди, пушаймонман...»
Зубайрдан шу гапни эшитиш, уни бағрига босиш, кўзларидан ўпиб, ўзининг афсусларини
ҳам айтишни истарди. Ҳали ўн олтиўн етти ёшларда бўлган, яхшиёмонни фарқламайдиган
жиянига оталик қилиш унинг вазифаси эди, ахир.
—Қалайсан, ё Зубайр?!
—Кўриб турганингдай, амакижон.
—Яъни, пушаймон бўлмадингми?..
146
Шундай деркан, олиб кирган бутини Зубайрнниг олдига қўйди.
— Қани, бунга сажда қилгинда, у ҳам ўз навбатида сени афв этсин.
Зубайр аччиқаччик кулди:
Бир тошнинг қошида қандай қилиб эгилиб сажда қиламан, ахир?
Амакисининг кўзи қонга тўлди:
— Ақлдан оздингми, Зубайр? Нималар деётганингни биласанми? Неча йиллардан бери мен
унга сиғиниб келаман. Сенинг отанг, онанг, боболаринг ҳам ҳаммаси унинг қошида сажда
килганлар! — Шундан кейин бутга ўгирилди ва йиғламокдан бери бўлиб: — Афв эт уни, нима
қилаётганини билмайдиган бир бечора, алданибди, ҳали жуда ёш у... — дея ёлворди. Сўнг яна
Зубайрга ўгирилди: — Тушундим, энди сени яхшилик билан йўлга сололмас эканман, — дея
ҳурмат билан бутни олиб, ташқарига чиқиб кетди.
Бир оздан сўнг эшикнинг тагига ўтин каланди. Олов ёқилди. Хона тутунга тўла бошлади.
Зубайр димоқни бўғувчи бир туман оғушида колган эди. Тинмай аксирар, нафас олиши
оғирлашар, кўзлари, томоғи ўт каби ёнар эди.
Шу онда Набийи Акрамнинг (с.а.в.) ушбу муборак сўзлари қулоқлари остида жаранглай
бошлади:
«Уч нарса бордир, кимки мана шу уч нарсага эга бўлса, комил бир имон соҳиби демакдир:
1) Оллоҳ таоло ва Расулини бошқа ҳар қандай борлиқдан кўра ортиқ севиш; 2) бир инсонни
фақат Оллоҳнинг розилиги учун яхши кўриш; 3) такрор куфрона хаётга қайтишдан оловга
ташлангандай қўрқиш ва нафратланиш». (Имом Бухорий. 1/9. 250)
Зубайр зўрғазўрға нафас олар, кўзлари ва бурнидан тинимсиз ёшу сув оқар, чаккалари
лўқиллаб оғрир эди. Хонага тўлган тутун орасида «Оллоҳим, сабр бер...» тарзида илтижо қилар,
унинг сўзлари бешак олий девонгача юксалаётган эди.
Ниҳоят, оғироғир нафас олишу бетўхтов аксиришлар сўнгги бор «Оллоҳим!» деган сўз
билан тўхтади. Зубайрнинг ерга йиқилгани маълум бўлди. Олов ўчирилди, эшик очилди.
Хонадаги тутун ташқарига чиқиб, ўрнига тоза ҳаво кирди. Зубайрни ташқарига олиб чиқдилар.
Юзига совуқ сув сепиб ҳушига келтирдилар. Кўзларини очганда, тепасида амакиси турарди.
Аммо ҳамон бошини кўтаришга мажоли йўқ эди. Қайтақайта сув сепилди. Амакиси ёнидаги
бутга ишора қилди. Зубайр нигоҳлари билан жавоб беришга уринди: «Ўлсам ўламан, аммо унга
қул бўлмайман», дейишни истарди.
— Демак, фикрингда собитсан, шундайми, Зубайр?! Зубайр пичирлаб жавоб берди:
— Ўлиш бу жонсиз тошга сажда қилишдан яхшироқдир.
—Сўнгги сўзингми шу?
—Йўқ, бугина эмас.
—У ҳолда сендан сўнгги сўзингни сўзлашингни кутяпман.
—Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ. Мана, менинг сўнгги сўзим. Доимо шу
бўлажак.
Зубайрнинг юзига шиддатли бир мушт келиб тушди. Кейин яна ўт ёқилди, хона яна
бўғувчи тутунга тўла бошлади. Такрор узуқюлуқ, давомли аксиришлар бошланди. Кўп ўтмай
Зубайр ҳушидан кетди.
Бу зулм бир неча бор такрорланди. Натижа ўзгармади. Ҳаммасида қайтиш таклиф этилди,
ҳаммасида бу таклиф рад этилди. Ахийри, амакиси «Одам бўлмайди» деб ҳукм чиқарди ва
қўйиб юборди.
Зубайр ибн Аввомнинг онаси Сафиййа Жаиоби пайғамбаримизнинг аммалари эди. Ўғлига
берилган бу қийноқларга унинг муносабати қандай бўлди? Рози бўлдими ёки рози бўлмаса ҳам,
қаршилик кўрсатишга журъат эта олмадими? Ёхуд унинг норозилиги ҳеч кимга
билдирилмадими? Бу саволларнинг жавоби тарих зулматларига кўмилгандир.
147
* * *
Усмон ибн Аффон мусулмон бўлган кунларда ўттиз ёшлар чамаси бир қирчиллама йигит
эди. Ўрта бўйли, буғдойранг танли, гўзал юзли, серсоқол эди. Тозаликни яхши кўрар, доим
озода кийиниб юрар эди.
Мусулмон бўлган кунгача ҳам оғзига ичкилик олмаган. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) аммалари
бўлмиш Умму Ҳаким Байзонинг қиз томондан невараси эди.
Маълум бир пайтгача унинг мусулмон бўлганини ҳеч ким билмади.
Ҳаким ибн Абул Ос бир куни жияни Усмон ибн Аффонни намоз ўқиётганида, худди
жиноят устида ушлаб олгандек, кўриб қодди.
— Нималар бўляпти, Усмон? Нималар қилаётирсан
ўзи?
Усмон юмшоқ овоз билан жавоб берди:
—Намоз ўқияпман, амакижон.
—Яъни, ибодат қилаётирсан, шундайми?
—Ҳа.
—Хўш, санаминг қани? У каерда?
— Мен санамга сиғинмайман. У бир тош бўлаги, холос, — деди Усмон ва оламларни ёлғиз
Оллоҳ яратганини, Ундан бошка ҳеч бир илоҳ йўқлигини сўзлади. Ҳаким бу гапларни эшитган
ҳамон тепа сочи тикка бўлди.
—Сен буларни қаердан ва кимдан ўргандинг? — деди дарғазаб бўлиб.
—Муҳаммад Аминдан ўргандим. Ҳақиқат эканлигига бутун қалбим билан ишонаман.
—Кўзингни оч, Усмон, сенинг уятчан бир йигит эканлигингдан фойдаланиб, йўлдан
оздираётган бўлмасинлар, тағин.
—Йўқ, амаки, мен васвасага солинмадим, ишондим. Шу бутлар илоҳ эканлигини қабул
этсам, ана унда йўлдан озган бўламан.
— Бу жиддий гап эмас, Усмон!
Орасира дўқпўписали, баъзан насиҳатомуз давом этган узоқ баҳслашувдан кейин Усмон
арқонлар билан боғланди. Қамок муддати бир неча кун давом этди. Аммо Ҳаким жиянининг бу
мавзуда ўта самимий эканлигига ишонч ҳосил қилди. Келиб арқонни бўшатди ва хоҳлаган
ишини килишга изн берди.
Абу Ухайха Абдулмутталибнинг невараси Мухаммад Аминдан бирон нуқсон топмасада,
сўнгги пайтларда у чиқарган дин муаммосидан хурсанд эмас эди.
Чор атрофда кўплаб ёшларнинг Муҳаммадга қўшилаётганини эшитиб, хушёр туриш ва
тадбиркор бўлиш лозимлигини хис этди. Чунки ўғилларини ҳам васвасага солиб, йўлдан
оздириш эҳтимоли бор эди.
Биринчи чора сифатида ўғилларига Ҳазрати Мухаммад ва у зотга имон келтирганлар
билан учрашишни тақиқлаб қўйди. Анъанавий ҳаёт тарзларининт ўзгаришини, кечираётган
ширин турмушларининг бузилишини сира ҳам истамас эди у.
Бир куни қулоғига етиб келган хабардан ларзага тушди. Одамлар ўғли Холиднинг
Маккадан ташқаридаги бир водийда намоз ўқиётганини кўришибди.
Дарҳол бошқа ўғилларини ўша ерга жўнатди. Уни ушлаб олиб кслишни буюрди. Бориб
қарасалар, ҳақиқатдан хам намоз ўқиётган экан. Холид отаси Абу Ухайҳа Саид ибн Оснинг
ҳузурига келтирилди.
—Сен қавмингнинг бутларига тил теккизишганини била туриб ҳам Муҳаммаднинг динига
кирдингми? — дея Абу Ухайҳа ўғлини бу девоналикдан воз кечиришга уринди. Аммо
Холиддан:
—Мен девона бўлганим йўқ. Ўз ақлим билан эътиқод этиб Муҳаммаднинг динига кирдим.
148
У бизга тўғри йўлни кўрсатди. Ўлсам ўламан, лекин бу йўлдан асло тоймайман! — деган
жавобни олди.
Абу Ухайха ўрнидан сапчиб туриб, қўлидаги хивчинни бор кучи билан Холиднинг бошига
туширди. Шу тариқа иккиуч марта қаттиқ савалади. Тиним билмай, нафас олмай саваларди у,
Ниҳоят, хивчин синди. Ҳолбуки, Абу^ Ухайҳа хали хумордан чиқмаган эди.
Йўқол кўзимдан, нодон! — дея ҳайқирди. — Бугундан бошлаб сенинг ризқингни қияман!
Холид бир аҳволда бўлишига қарамай, бошини зўрға кўтариб, деди:
— Ҳар кимнинг ризқини Оллоҳ беради. Сиз ризқимни кессангиз хам мен очдан ўлмайман.
Холид уйнинг бир хилват бурчагига қамаб қўйилди. Қўлоёғи боғланган, сув ва овқатдан
махрум этилган эди. Ота:
— Агар биронтангиз Холид билан гаплашсангиз, Холидга берганимдан кўра ҳам оғирроқ
жазо бераман! деб таҳдид қилди оила аъзоларига.
Холиднинг қамалганига уч кундан ошганида, Абу Ухайҳа эшиқдан бошини суқди:
—Эсҳушингни йиғиб олдингми? — деб сўради.
—Ҳа.
— У ҳолда Муҳаммад ва унинг дини ҳақида менга нималарни гапирмоқчи бўлсанг,
марҳамат.
Холид чуқур нафас олди ва гап бошлади:
— Муҳаммад Оллоҳнинг расулидир. У даъват этаётган дин эса, Ҳақ диндир. Энг тўғри йўл
Унинг йўлидир.
Абу Ухайҳа ўзини йўқотиб қўйди:
— Эй ахлоқсиз, нодон, ҳозиргина эсҳушимни йиғиб олдим, деган сен эмасмидинг?!
Холид ожиз бир овоз билан жавоб берди:
— Эсҳушим жойида бўлгани учун ҳам тошларни маъбуд деб қабул қилмайман, ахир... —
деди.
Абу Ухайҳа бошқа ўғилларига буюрди: Холидни кўтардилар ва бошини муздай сувга
тиқдилар. Неча кундан бери очликдан ва сувсизликдан дармони қуриган Холид бирпасда
ҳушидан кстди. Буни кўриб сувдан чиқардилар. Бир неча дақиқа шундай ётди. Ўзига келган
заҳоти яна сувга туширилди. Қаршилик кўрсатишга кучи қолмаган Холид яна ҳушини йўқотди.
Бу қийноқ уч марта такрорланди, кейин тўхтатдилар. Олиб бориб яна қамаб қўйдилар.
Кечаси секин эшик очилиб, умр йўлдоши Умайна кирди. У эрига овқат олиб келган эди.
— Сенга хушхабар келтирдим, эй Холид, — д
 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Статья / Maqola| Ko'rildi: 2148 | Joyladi: UmmuMustafo| Reytingi: 5.0/1 |
 
 
Barcha Izoxlar:0
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Yanvar 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.