Бизга Рамазон ойи рўзасини фарз қилиб, унда минг ойдан афзал бўлган
Лайлатул қадр неъматини ато этган ва тақводорлардан бўлишга чақирган
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин!
Рамазон ойининг
тунларини хатми Қуръон ила таровеҳ намозини қоим қилишни бизларга
муборак суннат этиб қолдирган ҳабибимиз ҳазрати Муҳаммад Мустафога
мунаввар ва муаттар дуруду салавотларимиз бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ, Шаъбон ойи кириб келиб, орзиқиб кутилган муборак Рамазон ойи бошимизга соябон бўлиб келмоқда!
Ушбу
қувончли дамларда порталимиз мухлисларини кириб келаётган моҳи Рамазон
билан чин қалбдан қутлаб, бу ғанимат фурсатни муносиб қаршилаш ва уни
икки дунёмиз саодати учун заҳирага айлантириш мақсадида мўлжаллаган
режаларимиз билан таништириб ўтмоқчимиз. Аллоҳ таолодан хайрли
ниятларимизни рўёбга чиқаришини ва уларни холис амаллардан қилиб, ажру
мукофотларини кўпайтириб беришини ёлвориб сўраймиз.
Ислом.Уз
портали ходимлари кўп йилллик анъаналарга кўра кириб келаётган Рамазон
ойига бағишланган кўпгина тадбирларни режалаштирмоқдалар. Сиз
азизларнинг дуоларингиз ва бевосита иштирокингиз билан уларни гўзал ва
мукаммал суратда амалга оширамиз, иншааллоҳ.
Рамазон ойи режаларимиз:
1. «Рамазонни қаршилаб» (туркум мақолалар)
2. «Рамазон фазилатлари» (туркум мақолалар)
3. «Рамазон ва саломатлик» (ҳозиқ табиб маслаҳатлари)
4. «Рамазонга оид савол-жавоблар» (рўза ва унга боғлиқ фиқҳий масалалар)
5. «Рамазонда закот ва садақа» (закот ва фитр садақасига оид фиқҳий мақолалар)
6. «Рамазоннинг уч неъмати» (Раҳмат, мағфират ва дўзахдан қутулиш ўн кунликларига оид мақолалар)
7. «Моҳи Рамазон туҳфаси» (Рамазонга оид ижодий намуналар)
8. «Наврўз» радиоси орқали узатилган кундалик маърузалар (МР3 форматда)
9. «Рамазон суҳбатлари» Пойтахтимиз масжидлардан видеорепортажлар, онлайн маърузалар (аудио ва видео форматларда).
10. «Зикр аҳлидан сўранг» бўлимида янги «Рамазон-1432» саҳифаси (Ҳафтанинг ва ойнинг энг яхши саволи танлови).
11. Инфо.Ислом.Уз сайтида Рамазонга оид кундалик янгиликлар тасмаси.
Муҳтарам
порталимиз мухлислари! Рамазон ойини янада фойдали ва самарали ўтказиш,
севимли порталингизни янада мазмунли ва файзли қилиш, уни гўзал ва
ёрқин маълумотлар билан бойитиш учун таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса,
биз билан баҳам кўринг. Бу саъй-ҳаракатларимиз ибодатларимизнинг
мукаммал ва мақбул бўлиши учун муҳим омил бўлади, иншааллоҳ.