Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2010 » Aprel » 3 » РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЁТ КЕЧИРИШЛАРИ ҲАҚИДАГИ ВОҚЕАЛАР
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЁТ КЕЧИРИШЛАРИ ҲАҚИДАГИ ВОҚЕАЛАР
16:54



РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЁТ КЕЧИРИШЛАРИ ҲАҚИДАГИ ВОҚЕАЛАР


289. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Бизлар Аҳли ва Авлоди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам комил бир ойга қадар уйимизда ўт ёқмас эдик. Фақат хурмо ва сув билан ўтар эдик. Яъни, емак учун хурмодан бошқа бир неъмат хонаи саодатда бўлмас эди. Хурмо ҳам кифоят қилмаганлигида сув билан қорин тўйғазар эдик.

290. Абу Талха розияллоҳу анҳу дедилар: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ниҳоятда оч қолганлигимиздан шикоят қилдик ва қоринларимизга боғлаб олган бир-бир тошларимизни кўрсатдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзни эшитиб, ўзларининг муборак қоринларини очдилар. Қарасак, Жаноб қоринларига икки тош боғлаб олибдилар.

291. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бир вақтда уйдан ташқарига чиқдилар, одат шарифалари у вақтда кўчага чиқмас эдилар. Ва хеч бир одам у вақтда ҳузурларига хозир бўлмас эди. Жаноб кўчага чиққан замонлари рўбарўларидан Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Жаноб савол қилдилар: Эй Абу Бакр нима учун бевақт келиб қолдингиз? Абу Бакр дедилар: Жамоли муборакларини соғиндим. Салом бергим келди (Ҳақиқатда у зотга очлик пайдо бўлган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ранжимасинлар деб, изхор қилмадилар). Бироздан кейин Умар розияллоҳу анҳу ҳам келиб қолдилар. Жаноб соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зотга ҳам юқоридаги саволни қилдилар. Лекин Умар дедилар: Ё, Расулаллоҳ, мени очлик бу ерга келтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: Очлик менга ҳам бироз маълум бўлиб турибди. Кейин бу уч зот Абу Ҳайсам Ансорий деган бир зотнинг маконларига бордилар. Абу Ҳайсам мадиналик саҳобаларнинг бойларидан бўлиб, катта бир хурмозор боғлари бор эди. Эчкилари ҳам кўп эди. Лекин хизматчилари йўқ эди. Унинг учун уй ишларини ўзлари қилар эдилар. Бу уйларига борганларида уйдариларга ширин сув олиб келмоқ учун ўзлари кетган эдилар. Жаноб хотинларидан сўраганларида шундай жавоб бердилар. Кейин бироз вақт ўтмай, келиб қолдилар. Мешиларини сувга тўлдириб келибдилар. Кўрдиларки, Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва икки асҳоби мухтарам бу зот хоналарига даъватсиз ташриф қилибдилар. Бу ҳолни кўргач, югуриб келиб Сарвари олам саллолоҳу алайҳи васалламни қучоқлаб олиб, дедилар: Ота-онам фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ, хуш келибдилар.

Кейин у зотларни бошлаб, боғларига кирдилар. Ва улар учун бисотлар тўшадилар. Ўтирғизиб қўйиб, ўзлари хурмо келтирмоқ учун бордилар. Бир бош тўда хурмони келтириб, қошларига қўйдилар. У шоҳда пишган ва пишмаган ҳар турли хурмолар бор эди. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат килдилар: "Нима учун бутун бир бошни келтирдингиз? Бунда хомлари ҳам бор экан. Бекор қолади. Пишганларини олиб келсангиз бўлмасмиди?” Абу Хайсам дедилар: "Мен шу ниятда келтирдимки, Жаноб хохлаганларидан тановул қилсинлар. Хохласинлар пишганидан, хохласинлар ғурасидан есинлар”. Кейин ҳар уч мехмон мукаррам хурмодан едилар. Ва сувдан ичдилар. Ва Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бугунги бу неъмат ўша неъматлардандирки қиёмат кунида ундан савол қилинасизлар”. (Яъни, бу уч неъматки – оромлик, соя ва ширин янги хурмо ва муздек совуқ сув). Кейин Абу Хайсам мехмонларга таом хозирламоқ учун ўринларидан туриб юриб қолдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Эй, биродар, бизлар учун жондор сўймоқчи бўлсангиз, сут бериб турган нарсани сўйманг. Кейин Абу Хайсам розияллоҳу анху бир эчкининг боласини сўйиб, ниҳоятда тезлик билан таом хозирлаб келдилар. Ҳаммалари у таомдан тановул қилдилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Эй, Абу Хайсам, ходимингиз борми? Абу Хайсам дедилар: ходимим йўқ. Жаноб дедилар: Качон бизга бир тарафдин ғуломлар келса, ёдимизга солинг, хожатингизни раво қиламиз. Иттифоқо, бир тарафдин икки ададгина ғулом келиб қолди. Абу Хайсам розияллоҳу анҳу ваъдаларини ёдга солмоқ учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига келдилар.

Жаноб дедилар: Бу икки адад ғуломдан қайси бири хизматга муносиб кўрилса, олиб боринг. Абу Хайсам дедилар: Мавломиз ўзлари менга бирини хохлаб берсинлар. Жаноб дедилар: Мушаввара сўралган инсон амин бўлади. Мана бу ғуломни олинг, уни намоз ўқиб турганини кўрдим. Лекин менинг бу ғулом хусусида сизга тавсиям шуки, бунинг ҳақида хайрихох бўлинг. Кейин Абу Хайсам розияллоху анҳу ғуломни олиб уйларига бордилар. Бўлган воқеани ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларини хотинларига баён қилдилар. Хотинлари дедилар: Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларининг ҳақини адо қила олмассиз. Муносиби шуки, бу ғуломни озод қилиб юборинг, шояд ризоларини топсангиз. Абу Хайсам розияллоҳу анҳу ўзларига ниҳоятда зарур бўлган бир ғуломни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хушнудликлари учун Аллоҳ Таоло йўлида озод қилиб юбордилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу воқеа маълум бўлган эди, ҳар иккиларидан хуш бўлиб дедиларки: Аллоҳ Таоло ҳар набий ва унинг халифаси учун икки ботиний маслахат бергувчи ва далолат қилгувчини пайдо қилган. Улардан бирлари яхшиликка далолат қилади, ва тарғиб беради ва ёмонликдан ман қилади. Иккинчиси, барбод бўлмоғи ва халокати учун ҳамиша кўшиш қилади, ва бу хусусда хеч сустлик қилмайди. Ҳар ким ёмон йўлларга далолат этгувчи рафиқдан сақланиб қолса, у одам тамоми ёмонлик ва халокатдан саломат қолибди.

292. Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу дедилар: Уммати исломияда ҳаммадан аввал Худо йўлида қон тўккан зот менман. Ва ҳаммадан аввал Худо йўлида ўқ отган одам ҳам менман. Саҳобаи киромнинг бир жамоалари билан бир замонларда шундай ҳолда уруш қилар эдикки, у кунларда дарахтлар барги ва тиканли дарахтлар мевасидан бошқа бир нарсани емас эдик. Бора-бора оғизларимизнинг ичлари яра бўлиб кетди. Қайси биримиз тахорат ушатсак, қуй каби ё туя каби ушатар эдик. Мен шундай кунларни кўриб кечирган бўлсам, бу кун Бани Асад қабиласи менинг диним ҳақида менга танбеҳ берурларми? У ҳолда менинг тамоми амалларим зое бўлиб, ўзим зиёнкор ва ноумид бўлган бўлурман.

И з о ҳ. Бу ҳадисда саҳобаи киром розияллоҳу анҳумнинг аввали Исломдаги ҳолатларидан бир намуна кўрсатилгандир. Бу узун бир хадиснинг бир қисмидир.

293. Холид ибн Умайр ва Шувайс иккилари дедилар: Умар розияллоҳу анҳу Утба ибн Ғазавонга буюрдилар: сен барча йулдошларинг билан бирга илгарига қадам қўй. Бора-бора Араб мамлакатининг охирига ва Ажам мамлакатининг аввалига етасан. Булар хукмга бўйсунган ҳолда илгари юрдилар. Бора-бора Басранинг Мирбади, яъни, хурмо жам қилиб қуритадиган ерига етдилар, у ерда юмшоқ тошларни кўрдилар. Дедилар: Бу нима? Баъзилари дедилар: Бу Басрадур: Басра деб, оққа мойил бўлган оқни айтилур. Кейин яна юрдилар. Бора-бора Дажла дарёсининг кичик кўпригининг яқинига етдилар. Кейин дедиларки, Умар розияллоҳу анҳу турмоқ учун сизларга амр берган ер шу ердир. Кейин шу ерга тушдилар, ва унда қарор олдилар, деб ровийлар ҳадисни тамомини баён қилдилар.

Шу хадис охирида Утба розияллоҳу анҳунинг хутбалари бордир, унда дейилади: Бир кунлар шундай холатларни кўрдикки, мен етти нафарнинг еттинчилари эдим. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Емакларимиз дарахтларнинг барглари эди. Баргларни еб-еб оғизларимизнинг ичлари яра бўлиб кетди. Ўша кунларда мен ердан бир чодир топиб олдим. Унинг ярмини Саъдга бердим: бизлар аввали Исломда шундай кулфатлар кўрган эдик. Бу кунлар ўша етти киши ҳаммамиз бир-бир катта шаҳарда амирмиз. Лекин Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлларидамиз. Лекин сизлар оз кунда бошқа амирларни ҳам кўрасизлар.

294. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Мен Аллоҳ таолонинг йўлидан у замон қўрқитилдимки, ҳеч ким қўрқмас эди. Ва у замон азият берилдимки, хеч кимга азият берилмас эди. Ва менинг бошимдан шундай ўттиз кеча ва кундуз ўтдики, мен билан Билол иккимиз учун жонвор ейдиган бир таом йўқ эди. Магар шунчалик бир нарса бўлар эдики, уни Билол ўз қўлтиғида сақлар эди.

И з о ҳ. Бу ҳадисдан тушунарли бўладики, Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ва ҳаммадан аввал Ислом динига мушарраф бўлган собиқин аввалин розияллоҳу анҳум аввали Исломда инсон кўрмаган жафо ва азиятларни кўргандилар. Худони якка ва ягона эътиқод қилганликлари учун мушриклар қўлларидан хар турли озор берилдилар. Улар ўлдирамиз, деб қўрқитдилар. Бутун дунё халқи ҳар хил рохат ва амниятда бўлган бир замонда улар учун кенг жахон игнанинг кўзи каби тор бўлди. Лекин бу имтиҳонларда сабр қилган зотларга дунёнинг ўзида ҳам Аллоҳ Таоло буюк мукофотлар ато қилди. Охиратдагиси иншооллоҳ алоҳида турибди.

295. Анас розияллоҳу анху дедилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг на эрталабки таомларида ва на кечки таомларида нон ва гўшт иккиси жам бўлган эмас эди. Балки бири бўлса, иккинчиси бўлмас эди. Магар қачон бир мехмон мажлиси бўлиб қолса, у ҳолда, албатта, нон ва гўшт ҳам жам қилинар эди. (Яъни, Жаноб ўзлари ва хонадонлари танҳо бўлсалар – меҳмон бўлмаса – у ҳолда гўшт бўлсин ё нон бўлсин ўзини тановул қилар эдилар. Такаллуф қилиб ўтирмас эдилар).

296. Навфал ибн Иёс дедилар: Абдураҳмон ибн Авф бизларга ҳамнишин эдилар. Ва ниҳоятда яхши бир ҳамнишин эдилар. Бир кун бизлар билан баробар бир ердан қайтдилар ва ўзларининг уйларига бизни олиб бордилар. Борган замонлари ғусл қилдилар. Кейин қошимизга чиқдилар. Ҳузурларига катта бир табоқда гўшт ва нон келтирилди. Абдураҳмон ибн Авф уни кўриб йиғладилар. Мен сўрадим: Нима учун йиғлаяпсиз? Абдураҳмон дедилар: Жаноби Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёдан риҳлат қилдилар. Ва ҳаётларининг охиригача на ўзлари ва на хонадонлари арпа унидан бўлган ноннинг ўзидан
қоринлари тўймайди. Менинг хаёлим шуки, Жанобдан кейин бизларнинг бу надар неъматларга ғарқ бўлишимиз бизлар учун яхши бўлмаса керак.

297. Муҳаммад ибн Сайрин рахимаҳуллоҳ дедилар: Бир куни бизлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг хузурларида ўтирган эдик. Баданларида икки адад қизил рангли либослари бор эди. Улардан бирига бурунларини тозаладилар, кейин дедилар: ажаб-ажаб бу кун Абу Ҳурайра канап либосга бурнини тозалар. Мен бир куни ўзимни шундай ҳолда кўрганманки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари билан Оиша розияллоҳу анҳо ҳужраларининг ўртасида бехуш бўлиб йиқилиб ётар эдим. Ўткинчи одам келиб, оёғини бўйнимга қўяр эди. Ва гумон қилар эдики, мен жинни бўлган бўлсам, ҳолбуки, мен жинни эмас эдим. Очликкина мени шу ҳолга солиб қўйган эди (Араблар бехуш одам ҳушига келсин деб, буйнига оёқларини қўяди).

298. Молик бин Данбор розияллоҳу анҳу дедилар: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хеч бир вақт нонга ва гўштса ҳам муборак қоринлари тўйган эмас. Магар, муборак хоналарига мехмон келиб қолса, у холда мехмонларга едирмак учун ва уларга илтифотлар қилиб туюлса, мумкин эди.

Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий, "Шамоили Муҳаммадийя”

UzIslam

 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Ислам / Islomiy| Ko'rildi: 3058 | Joyladi: Parvizjon| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:2

2. mumtoza (22:47 Shanba)
ALLOH rozi bålsin

1. Parvizjon (20:17 Shanba)
Mansha'allah bu men qushdim dustlar.
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Aprel 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.