Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2011 » May » 22 » Санъатда ўзлигимиз унутилиб кетмаяптими?
Санъатда ўзлигимиз унутилиб кетмаяптими?
13:00



Ўзбек санъати ўзининг бой мероси, бетакрор мусиқий дунёси билан жаҳонни лол қолдирган. Бу заминда яралган оҳанг диллар ноласи бўлиб жаранглайди, бу маконда янграган қўшиқ қалбларга ором бахш этади. Мусиқа санъатимизнинг йўналишлари, йўллари кўп. Шулардан бири – халқимиз санъатининг ўзига хослигини кўрсатиб турувчи жанр – лапардир.

Лапар миллий мусиқа санъатимизда муҳим йўналиш ҳисобланади. У азалдан халқ орасида машҳур бўлган ва аҳоли тўй-тантаналарда ижро этган. Шундан у байрамлар, тантаналар ва шод-хуррамлик тимсоли саналган.


Бу йўлда Муҳиддин Қориёқубов ва Тамарахоним оммабоп намуналарни тақдим этган. Улардан сўнг ҳам бир вақтда қўшиқ куйлаб, рақсга тушган санъаткорлар кўп бўлган. Ўз вақтида машҳур бўлган «Хива дутори», «Диғажон», «Додарам», «Пардевол», «Ўзбекистон диёрим», «Қизгина» каби лапарларни Хоразм шевасида эл орасида машҳур бўлишда кўплаб санъаткорларнинг хизмати катта. Минг афсуски бугун бу каби серқирра ижодкорларни на саҳналарда ва на телеэкранларда учратяпмиз. Бу йўлда ўқуви борлар йўналишни ривожлантириш илинжида маълум ишларни амалга оширмоқда. Бироқ бир вақтнинг ўзида ҳам рақсга тушиб қўшиқ айтиш ва актёрлик маҳоратини кўрсатиш барчанинг қўлидан келаверадиган вазифа эмас. Лекин, тарихий илдизи халқимиз санъати ва ижодиётининг сеҳрли суви билан суғорилган юртимиз ижодкорлари буни уддасидан чиқа олади.


Демак, бу йўналишда қўшиқ, рақс ва актёрлик бирламчи бўлиши лозим. Лапар деганда кўз олдимизга енгил, арзимасдек туюлган ижод йўли келиши мумкин. Бироқ унинг машаққатли ва залворли йўли борасида билганлар ва у билан шуғулланганларгина ҳақ гапни айта олади.

Ўзбекистон халқ артисти Камуна Исмоилова:

— Лапар - халқ ижоди. Халқ орасидан чиққан ҳаваскорлар лапар яратиб қўйганини баъзан ўзи ҳам сезмаган. Хоразм куйлари жуда гўзал, шу боис лапарнинг дилбар намуналари айнан Хоразмдан чиққан, деб айта оламан. Истатхон, Тўхтаой исмли таниқли лапарчилар ўз даврида машҳур бўлган. Лекин асосий лапарчилар Ўғилой опа, Раҳима опа ва мен эдик.

Ўзим ижро этган лапарлардан олтитасини Маданият коллежидаги фольклор йўналишида ўқиётган талабаларга ўргатяпман. Тамарахоним эса кўпроқ Фарғона йўлидаги лапарларни қойилмақом ижро қилардилар.


«Пардевол» деган лапарни илк бор ўзим ижро этиб, сўнг Ҳулкар Абдуллаевага ўргатганман. Олдинги лапарчилар ичида Анабия қори деган кўзи ожиз аёл ҳам бўлган. Асосан хон саройида аёлларга қўшиқ ўргатган.


Лапарларнинг барчасини қоғозга тушириб қўйганман. Кимга керак бўлса, келиб олади. Шунинг учун лапарни бугун менчалик биладиган йўқ.

Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева:

— Лапар, менимча, икки кишининг ҳазиломуз айтишуви, унда албатта ҳазил-мутойиба ва актёрлик маҳорати намоён бўлиши керак. Ўша пайтда ҳам бу жанр жуда машҳур эмасди, бугун эса бу йўналишга эътибор янада сусайган. Санъатда қайси йўналишнинг оқими кучли ва керакли бўлса халқ шунга талпинади.


Уруш йиллари фронтда концерт дастурлари билан иштирок этган лапарчи ансамбллар билан бирга мен ҳам турли миллат қўшиқларини ижро этиб, рақсга тушардим. Бугунги ёшларга лапар санъати ўргатилмоқда, бироқ улар бу санъатни негадир маҳкам тутмаяпти.

Мени бир ҳолат доим ўйлантиради. Лапарга кўпроқ эътибор қаратилиши учун балки бунга шоирларни жалб қилиш керакдир, яъни бугунги шароитимизга мослаб лапарлар яратилиши лозимдир.


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулшод Отабоева:

— 1930 йилдан ўзбек санъати оммавий саҳнага чиққач, ўз талаблари ҳам пайдо бўлган. Шунда саҳнага биринчилардан бўлиб Муҳиддин Қориёқубов билан Тамарахоним ўз айтишувлари билан чиқишган. Кейинчалик айтишувлар «лапар» деб аталган. Табиийки, бугунги ёшларнинг аксари бу санъатни билмайди. Ўтган асрда лапарчилар кўп эди. Битта лапарни саҳнага олиб чиқиш учун алоҳида либос тиктириш керак, мос равишда мусиқа ва ҳаракатларни уддалаш лозим. Бугун фаолият олиб бораётган «Ўзбекистон ашула ва рақс ансамбли» аслида рақс билан биргаликда қўшиқ ҳам куйлаши керак. Минг афсуски, хозирга келиб мазкур ансамб фақатгина рақс билан чекланиб қолган. Бир гал лапар ансамблини ташкил этишимни буюришиб, уни ичига Қўқондаги «Омон ёр ансамбли»ни ҳам қўшиб олишимни айтишган. У ердаги аёллар қирқ ёшдан саксон ёшгача бўлса, қандай қилиб уларнинг иштирокида янги гуруҳ очишим мумкин. Мени Янги гуруҳ очишим учун ўн олти-ўн етти ёшли қизлар керак. Бу эса ёш санъаткорларга бироз қийинчилик туғдиряпти назаримда. Бир лапар тайёрлагунча бир-неча қўшиқ куйлаб ёки рақс саҳналаштирса бўлади-да!

«Тамарахоним» уй музейи директори Зубайда Музаффарова:

— Лапарни биров махсус ёзмайди, уни халқ ижод қилади. Афсуски, бугун мазкур санъат турига санъаткорлар томонидан эътибор суст. Яқинда бир-неча хаваскор қизлар келиб, Тамарахоним ижро этган лапарлардан сўрашди ва қайта сайқал бериб ижро этиш ниятлари борлигини айтишди. Тўғриси лапарларни уларга эшитиб кўриш учун ҳам бермадим. Чунки бу хоҳлаган куйингизга солиб, қайта-қайта ижро этаверадиган жанр эмас. Бугун жанрни қайта тиклаш осон эмас.


Эстрада хонандалари лапар хақида…

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Қозиева:

Лапар бу фақат ўйнаб бериш дегани эмас, қўшиқни сўзларини қўл ҳаракатлари ва юз мимикаси билан ўйнаб кўрсатиб бериш. Машҳур лапарчилардан Гулшод Отабоева биринчи марта саҳнага чиқиб лапар айтганимда: «Худо хоҳласа сен бизнинг издошимиз бўласан», деб дуо қилганлар. Мен ҳар бир қўшиғимни қўл ҳаракатлари ва юз мимикалари Билан халққа етказиб беришга ҳаракат қиламан. Миллий лапарларимизни куйламаётган бўлсам-да, фолклор йўналдишида ижод қилиб келяпман, бу лапардан узақлашмадим дегани. Кейинги пайтда лапар жанрининг тарғиб этилмаётганига мутасадди ўртоқларимизнинг бунга эътибори камлигидадир. Чиқаётган ёш хонандаларимиз ўртасида шу жанр бўйича танлов ўтказилса, лапар унут бўлиб кетмайди.

Хонанда Хилола Хамидова:

Лапар асосан водийда ва дуторда ижро этиладиган қўшиқ жанри хисобланади. Хозирга келиб ҳам лапарлар ижро этилаяпди. Бироқ, замонавийлашган сайқал натижасида уни лапар эканлиги сезилмаяпди. Лапар асосан кичик давраларда ижро этилганлиги сабаб ҳам бугунга келиб оммалашиб кетмаяпди. Айни дамда бастакорларимиз яратаётган мусиқаларни синчиклаб эшитадиган бўлсангиз унда тарихий лапарларимиз оҳанги сезилиб туради. Ўзимнинг ижройимдаги қўшиқларда ҳам лапарлардан кўп фойдаланганман.

Хонанда Сурайё Қосимова:

Болалигимиздан лапарларни эшитиб катта бўлганмиз. Санъатга иштиёқ ҳам лапарларни тинглаш мобайнида пайдо бўлган. Чунки, даб-дурусдан катта ашулаларни айтиб кетолмасдик. Менимча аёллар жўрлигида ижро этилган лапарлдар чиройли эшитилади. Турсуной Мамедова, Раҳима Мазоҳидова ижро этган лапарлар болалигимдан қулоғимга ўрнашиб қолган. Бугун лапарга эътибор камайган бўлиши мумкин, лекин лапарчиларни чека-чекка қишлоқлардан топса бўлади. Улар хозиргача миллий шодиёналаримизда янгидан-янги лапарларимизни куйлаб келишаяпди.


Хонанда Гулшан:

Лапар жанри мени болалигимдан мафтун этган. Бу йўналишда куйланган қўшиқларнинг деярли барчаси халқ орасида машҳур бўлиб кетган. «Боғим бор» лапарини Муҳаббат Шамаева ижросида эшитиб, ёд олганман. Санъатга илк қадамларимни қўйганим заҳоти, шу қўшиқни куйлашга аҳд қилдим. Куйлаш мобайнида лапар оммабоп бўлиши учун унга авж қўшдик, ўртасида эса рэп ўқилган. Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг мақом йўналишини тамомлаганлигим боис, халқона қўшиқларга меҳрим бўлакча. Келажакдаги орзуларим устозлар томонидан ижро этилган лапарларга замонавий тус бериб, аммо асл шакл-шамойилини сақлаб қолган ҳолда мухлисларга етказиб бориш.

Юқоридаги мулоҳазалардан англаганларимиз шу бўлдики ўзбек халқи миллий санъатининг узвий бўлаги, маънавий бойлигимиз - лапарчилик бугун ёш санъаткорлар назаридан бироз четда қолаётгандай гўё. Бунинг бор-йўқ сабаби лапарчилик биз эшитиб юрган оҳанглардан кўпроқ меҳнат ва меҳр талаб этадиган мусиқий жанрдир.

Маълумот учун!


Лапар – мусиқий фольклор жанри; воқеаллиги ва куй тузилиши жиҳатидан унча мураккаб бўлмаган тор диапазонли, нақаротсиз, чолғу жўрлигисиз айтиладиган қўшиқларга яқин. Икки тури мавжуд: 1. тўй маросими, халқ сайли, ҳашар каби йиғинларда йигит ва қизлар томонидан тарафма-тараф бўлиб диалог шаклида ижро этиладиган лапар.

Маросим лапарларнинг куйлари, кўпинча, эпик тусда, нутқдош ёки куйчан оҳангларда бўлади.

Тўртлик шаклидаги термалардан иборат бўлган лапаранинг бу тури, асосан, Тошкент вилоятида кенг тарқалган:

2. Ўйин лапари – Хоразм халфалари, Бухоро созандалари орасида «лабидан», «лаби учидан» айтиладиган енгил характердаги қўшиқларга нисбатан берилган. Одатда икки киши галма-галдан рақс тушиб ижро этади. Куйлари енгил, ўйноқи, жозибали бўлади. Якка қўшиқчи томонидан чолғу жўрлигида ҳасм рақс Билан айтилади. Халқ орасида «Қора соч», «Ойижон», «Қилпиллама», «Билак узук», «Наҳору нашта» каби лапарлар оммалашиб кетган.

Фарғона йўлида ижро этилиб, эл ичра машҳур бўлган «Айлама», «Омонёр», «Ҳой бола», «Яллама ёр», «Олмача», «Даврон сўрайлик», «Чаманкорингдан», «Дейдиё», «Наҳори нашта» каби лапарларни Тамарахоним ва Раҳима Мазоҳидовалар ижро этган. Оммавийлашган даври уруш йилларига тўғри келган лапарлар фронт майдонида хам намойиш этилган.

Озод Равшан

Манба: darakchi.uz

 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Разное / Har hil| Ko'rildi: 3327 | Joyladi: M_A_T_X_X_X| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:0
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  May 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2025 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.