23 июль куни эрталаб соат 11дан Шахзода Матчанова "Ўзбекфильм" павильонига хонанда Шахзоданинг "Қора кўзларинг" қўшиғига клип суратга олинаётган майдончага келди.
Кечқурун соат 21-00ларда келганимда Шахзода бир ахволда ўтирарди. юзи, қўл ва оёқларидаги кўкаришларни кўриб аввалига грим деб ўйладим...
Маълум бўлишича клип сценарийси тақозо этгани боис актер Азиз Раметов билан Шахзода росмана уришишлари керак бўлган. Шахзода биринчи калтакланишдан аввалига шокка тушиб Азиздан сал секинроқ уришини илтимос қилади. Азиз Раметов ўз ўрнида юклатилган вазифа шуни тақозо этиши ва у шунда хам энг секин зарбадан фойдаланаётганини айтади. Гарчан Шахзода буни хаммасини тушуниб турсада кейинги сахнадан чидай олмайди. Четга ўтиб хўнграб йиғлаб юборади.
Бироз ўзига келгач эса кейинги сахнада аламларини Азиздан олади. Лекин барибир кўкаришлар Шахзодани безайди.
Шахзода Матчанова:- Зарбалар устига етмагандек диванга итариб юборадиган сахналари бор, одамларга диван юмшоқдек туюлар, лекин аслида бу диван фойдаланишга эмас, декорация сифатида ясалгани боис юмшоқ эмас, хаммаёғи тахта бўлиб ётибди. Тасаввур қиляпсизми дубль кетидан дубль билан унга урилишни? Рольни тушуниб турибман, хаққоний чиқиши кераклигини хам, лекин умримда калтакланмаганимга аввалига чидолмадим. Хозир эса хаммаёғим қақшаётганига қарамай биз ролларимизни яхши уддаладик деб ўйлайман. Хозир уйга келиб отамни кўзига кўринмасликка харакат қиламан, кўкарган баданимни кўрса борми, умуман шоу-бизнесдан ажратиб оладилар(кулади).
Шахзодани уйига элтувчи мошина келгач у билан хайрлашаётган гример аёл Шахзоданинг иситмаси хам баланд эканини сезади.
Қўйида сизларга Шахзода Матчанова ва Азиз Раметовларнинг кураш сахналаридан видеолавхани тақдим этамиз. Видеолавханинг сўнгги онларида Шахзодага яхшигина шапат тушганини хам кўрасиз, хеч қандай монтажсиз, хаммаси росмана!!!
Росмана курашдан бахраманд бўлинг!
Мазкур клип суратга олиш ишлари хамон давомланмоқда, яқин кунлар бошқа сахна ва албатта хонанда Шахзоданинг трекларидан хам лавхалар тақдим этамиз.
Хозирча Шахзода Матчановани росмана калтакланганлиги видеолавхаси: