Таржимаи ҳол Гулнора Каримова
Таржимаи ҳол
Гулнора Каримова 1972 йил 8 июль куни Фарғонада таваллуд топган, Тошкент шаҳрида вояга етган. Икки фарзанднинг онаси. Маълумоти 1988 | Ёшлар математика академияси, Тошкент шаҳри | 1989 — 1994 |
Тошкент давлат университети, Тошкент шаҳри бакалавр
илмий даражаси (фалсафа-иқтисодиёт факультетининг халқаро иқтисодиёт
бўлими) | 1992 |
Нью-Йорк университети NYU, LC даражаси, Нью-Йорк
модалар технологияси институти (FIT), АҚШ | Сент.1994 — март 1996 |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси,
Иқтисодиёт институти, Тошкент шаҳри, Магистратура | Сент.1998 — июнь 2000 |
Гарвард университети, Санъат ва илм-фан факультети,
Дэвис Маркази, АҚШ, магистр илмий даражаси (минтақавий
тадқиқотлар) | Дек.1999 — сент. 2001 | Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент шаҳри, сиёсий фанлар доктори | 2003 — 2006 |
Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент
шаҳри, телекоммуникация соҳаси бакалаври | 2009 | Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент шаҳри, профессор | Меҳнат фаолияти 1987 | Ўзбекистон Статистика Бош боқармаси (девонхона) | 1990 | Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (таржимон) | Июнь 1994 — июль 1995 |
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
(Тошкент шаҳри), сиёсатшунослик кафедраси, ўқитувчи |
Июнь 1995 — июнь 1996 | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Сиёсий таҳлил ва истиқболни белгилаш бошқармаси. Президент Девони ва Хавфсизлик Кенгаши учун таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш | Июнь 1996 — сент. 1997 | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Вазир маслаҳатчиси. 1997 йилда Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд ташкил этиш ғоясининг институционаллаштирилишида катта аҳамиятга эга бўлган «Марказий Осиё - Ядро қуролидан ҳоли ҳудуд» Тошкент халқаро конференциясини ташкил этиш ва ўтказилишида фаол иштирок этган, ушбу анжуман натижаси бўйича қабул қилинган Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг Тошкент баённомаси лойиҳаси, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари томонидан БМТ Бош ассамблеясининг Биринчи қўмитасида тақдим этилган тегишли хужжатни тайёрлаш борасида иш олиб борган ("Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд ташкил этиш” сарлавҳаси остидаги 52/38S рақамли хужжат). Мазкур хужжат асосида минтақада ЯҚХҲ ташкил этиш борасида дастлабки қарор қабул қилинган. | Апр. 1998 — авг. 1998 | Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонаси, Маслаҳатчи, Нью-Йорк, АҚШ | Сент. 1998 — июнь 2000 | Академик таътил | Сент. 2000 — сент. 2003 | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Вазир маслаҳатчиси. (Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд ташкил этиш тўғрисидаги Битимни имзолаш устида иш олиб борган, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган) | Сент. 2003 — апр. 2005 | Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси, Маслаҳатчи вакил | 2005 — 2008 | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Вазир маслаҳатчиси | Февр. 2008 — сент. 2008 |
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги,
Маданий ва гуманитар алоқалар масалалари бўйича вазир
ўринбосари | Cент. 2008 — ҳ.в.қ | Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили, Фавқулодда ва Мухтор Элчи | Янв. 2010 — ҳ.в.қ | Испания Қироллигида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси | Йирик жамоат ташаббуслари 1993 | Амалий санъат музейи базасида Миллий санъат марказини ташкил этди. Марказ илк маротаба жамоатчилик ҳукмига чармдаги миниатюра, локли миниатюра, наққошлик, "риштон" ва "ғиждувон" кулолчилиги сингари санъатнинг анъанавий турларини тақдим этган қатор кўргазма ва ижодий лойиҳаларни ўтказган, шунингдек, Япония, Россия ҳамда Европанинг қатор давлатларида халқаро кўргазмалар ташкил этилган. | Март 2004 | "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” (www.fondforum.uz) жамғармасини ташкил этди. Айни дамда Васийлик Кенгаши раиси сифатида уни бошқармоқда. Бугунги кунга келиб Фонд Форум фаол халқаро фаолият юритиб келаётган Ўзбекистондаги энг йирик, кўпқиррали жамоат ташкилоти ҳисобланади. Фонднинг офислари Тошкент, Москва, Пекин, Токио, Париж, Женева, Венада мавжуд. Россия, Египет, ХХР, Япония, Франция, Люксембург, Бельгия, Австрия, Германия, Швейцария ва бошқа давлатлар билан маданий алоқалар ўрнатилган. Англашув ва ҳамкорлик меморандуми ЮНЕСКО, Британия Кенгаши, Швейцария ҳамкорлик бюроси, Хитойнинг Сун Цинлинь фонди, Австрия пенсионерлари уюшмаси, Корея Миллий музейи, Бутунхитой халқаро дўстликни ривожлантириш уюшмаси, Самуэль Это`О фонди билан имзоланган. Ўзининг фаолияти давомида Фонд Форум 3 миллион нафар иштирокчиларни қамраб олган. | 2004 | "Янги авлод” Болалар ижодиёти фестивалининг ташаббускори бўлган. Ушбу фестиваль кейинчалик давлат мақомини олган бўлиб, бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳар йили Фонд Форум бошчилигида ўтказилади. | Июль 2004 | "Меҳр нури”ҳайрия жамғармасига асос солган (www.mehrnuri.uz). Айни дамда жамғармани Жамоатчилик Кенгаши раиси сифатида бошқариб келмоқда. Ўз фаолияти мобайнида жамғарма 470 мингга яқин инсонлар тақдири билан туташ келган. | Февр. 2005 | "Аёллар Кенгаши” Жамоат бирлашмасига асос солган (www.women.uz). Айни дамда бирлашмани Ташкилий Кенгаш қўмитаси раиси сифатида бошқармоқда. Мазкур жамоат бирлашмаси базасида «Ҳаёт учун» аёллар ҳамжамиятини ташкил этиш ғояси билан чиққан. Бирлашма фаолияти мобайнида 75 минг нафар лойиҳа иштирокчиларини қамраб олган. | Апр. 2005 | Сиёсий тадқиқотлар марказини бир тизимга солиб, унинг фаолиятини ривожлантирди. Маҳаллий таҳлилий сиёсатшуносликнинг илк шаклланиши пиллапоясида турар экан, у Ўзбекистондаги биринчи мустақил "сиёсат асоси” ни ташкил этиб, унинг доирасида мутлақо янги ахборот ва таҳлилий фаолият тизимини яратдики, у Европа, Осиё ва АҚШнинг етакчи илмий институтлари ҳамда таҳлил марказлари билан ҳамкорлик қила бошлади. Маҳаллий энергетика ва транзит муаммолари бўйича йирик халқаро анжуманлар ва давра суҳбатлари уюштиришни ташкил этди. СТМ томонидан нашр этилувчи «Uzbekistan & Central Asia» ахборот-таҳлилий журналининг бош муҳаррири ҳисобланади. | 2005 | "Келажак овози” республика иқтидорли ёшлар танловининг ташаббускорига айланди. Танлов орадан икки йил ўтиб, давлат мақомига эга бўлди ҳамда Ўз.Рнинг Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказиладиган бўлди. 2009 йили «Келажак овози»да 63 мингга яқин иштирокчи қатнашди. | 2005 | «Guli» дизайнерлик брендини яратди, унинг доирасида заргарлик буюмлари ва либосларнинг муаллифлик тўпламини тақдим этди. Шунингдек, Chopard заргарлик уйи билан ҳамкорликда ҳайрия мақсадида тўплам яратди. | 2006 г. | "Келажак овози” Ёшлар ташаббуслари марказини ташкил этиш ғояси билан чиқди. Марказ Таълим грантлари дастури, Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мамлакатимиздаги энг йирик лойиҳа "Келажак овози” танлови сингари Фонд Форумнинг ёшларга мўлжалланган турли лойиҳалари ғолибларини бирлаштиради. Бугунги кунга келиб ЁТМ бутун мамлакатимиз бўйлаб ўз-ўзини бошқарувчи бўлимларига эга бўлиб, уларда тўрт йўналиш бўйича ёшларни ривожлантириш соҳасида таълим лойиҳалари амалга оширилади. Марказ шу вақтга қадар 162 мингдан ортиқ иштирокчиларни қамраб олган. | 2006 г. | Ўзбекистоннинг йиллик art-лойиҳаси - Style.Uz Санъат ҳафталигини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Унга бутун жаҳондан меҳмонлар таклиф этилади, жумладан, Dsquared2, Guy Laroche, Pascal Morabito, Inès de la Fressange Fashion Houses, Takada Kenzo сингари мода уйлари ва фахрий меҳмонларни айтиб ўтиш мумкин. | Октябрь 2006 - ҳ.в.қ | Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди (ИТҚҚФ) (www.sisf.uz)ни ташкил этди. Унда айни дамда Васийлик Кенгаши раиси сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. ИТҚҚФ доирасида маҳаллий ва халқаро ННТ, бизнес ва давлат тузилмалари вакилларини бирлаштирди. Айни кунларгача ташкилот соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий кўмак, ижтимоий инфратузилма ҳамда экология соҳалари бўйича йирик ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, "Инклюзив таълим” лойиҳаси 6000 нафар имконияти чекланган болаларга оддий умумтаълим мактабларида тахсил олиш имконини берди. Ёки, «Тоза сув» лойиҳаси экологик носоғлом Орол бўйи ҳудудида амалга оширилди. Ушбу фондни ташкил этиш фуқаролик жамиятини қуришни жадаллаштиришдаги муҳим қадамлардан бири саналади. ИТҚҚФ ўз фаолияти мобайнида 105 минг нафар инсонларга кўмак берган. | 2006 йилдан бошлаб | Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси базасида қатор лойиҳаларни амалга оширган: 2007 й. – ноёб медиалойиҳа «Ёшлар телестудиялари» нинг муаллифига айланди. Унинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида бутун мамлакат бўйлаб махсус телестудиялар ташкил этилган бўлиб, уларда ёшлар (аний дамда 300 нафар ёшлар) таълим олади, шунингдек, ўз лойиҳаларини тайёрлайди. 2007 йилдан бошлаб ушбу нодавлат телестанцияларга грантлар ажратилган. 2008 йили бутун мамлакат бўйлаб 11 та ёшлар радиостанцияларини ташкил этди. 2006 йилдан ҳозирги пайтгача мамлакатда ижтимоий фаол журналистика йўналишини ривожлантирмоқда. | Дек. 2007 | Ўзбекистонда 45 иштирокчидан иборат Муаллифлар ва ижрочилар гильдиясини ташкил этиш ғояси билан чиқди. Муаллифлар ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг мулкий ҳуқуқларини жамоа тарзида ҳимоя қилиш бўйича илк ташкилотдир. Ушбу ташкилот бевосита муаллифлар, бастакор ва ижрочилар томонидан тузилган. | Қизиқишлари Бир қанча нуфузли ўқув юртлари (жумладан ғарбда)да тахсил олган Гулнора (турли мутахассислик: сиёсий ва ижтимоий фанлар, ахборот технологиялари, халқаро муносабатлар, аксессуарлар ҳамда заргарлик буюмлари дизайнери), ўзининг шахсий ижодий лойиҳалари билан танилган: Guli бренди яратувчиси, шеър ва қўшиқлар муаллифи, шунингдек, фото- ва тасвирий санъат-дизайнери. Гулнора Каримованинг унвонлари
— Cercle Diplomatique de Geneve Фаҳрий аъзоси
унвони — ЖРДИХУ Фаҳрий профессори унвони —
Россия Ижтимоий Фанлар Академияси академиги
унвони — Маданиятни ривожлантириш, ижод аҳлига кўрсатаётган доимий кўмак ҳамда халқаро маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган улкан ҳиссаси учун Пушкин номидаги олтин медаль.
|