Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2010 » Yanvar » 27 » Тасаввур қил бир куни
Тасаввур қил бир куни
18:58



Тасаввур қил бир куни…
 
Суюкли дўстим!
Тасаввур қил, бироздан сўнг ҳузурингга Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кириб келадилар…
Сен ҳеч хаёлингга келтирмаган ташриф...
Нима қилган бўлардинг?

Ахир у зот бу ер устида юрганларнинг энг яхшиси… Бу оламда ўтган жамики ҳукмдорлару донишмандларнинг энг афзали… Раҳмоннинг суюкли Халили соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар…
Ана ўша зот сенинг эшигинг остонасида турибдилар… Сени зиёрат қилмоқчилар…
Сен аввал ўйлаб кўр…
Ҳозир нима қиласан?
Бугун ҳаётимдаги энг бахтиёр куним, ахир кимсан пайғамбаримиз бизникига келдилар деганингча, унутилмас бўлган ушбу дамларда кўзларингдан ҳаяжон ва хурсандчилик ёшлари билан у зотга пешвоз чиқарсан?
Ёки бироз тараддудланиб қолиб, жавонингда қалашиб ётган турли туман чет эл қўшиқчиларининг хонишлари ёзилган кассеталар ўрнига Қуръони Карим тиловати, фойдали мавъизалар ёзилган кассеталарини териб қўйиш учун югуриб қоласанми?
Беҳаё, зулму- зўравонликни тарғиб қилувчи, мазмунсиз видео кассеталарингни ҳам яширарсан?
Хонанг деворларини тўлдириб ётган беҳаё суратларни-чи?
Уларни ҳам кўчириб, улоқтириб ташлайсанми?
Ахир Росулулллох саллоллоху алайхи ва саллам бу манзарани кўрсалар кўпам хурсанд бўлмасалар керак!!!
Ювиниш хонасидаги тиш чўткаларинг ёнига пайғамбаримиз суннатларига эргашаётганингни билдириш ва у зотга эҳтиромингни зоҳир қилиш учун мисвокни ҳам қўйиб қўясанми?

Сенчи, муслима синглим!!!
Қандай кутиб оласан Росулуллоҳни ?!
Балки неча йиллардан бери ўзингга ор билиб, қарор қилолмай юрганинг шаръий либосингни ўшанда ўраб чиқарсан?
Ё шундай аҳволингда, сочларинг бир алфозда турмакланган, эгнингда тор кийимлар, юзингга турли бўёқлар чапланганича қарши оласанми у зотни?
Сени бундай ҳолатда топсалар уй соҳибаси муслима қиз эканлигини билармиканлар?
Ёки исломий одоб - ахлоқни энг оддий кўринишларидан ҳам бенасиб бўлган овруполик бир актрисани эшигини қоқибман шекилли, деган гумонга борармикинлар?
Ота –онангга ҳам эҳтиром ва улар ёқтирган сўзлар ила муомалада бўласанми?
Уларни ҳар бир айтган юмушларига сўзсиз итоат этасанми?
Ёки уларга Росулуллоҳни зиёратларидан олдин бўлганинг каби уларга бақириб, қўрслик қилиб, уларнинг буйруқларига итоатсизлик қилишда давом этасанми?
Ва бу ишларинг билан Аллоҳ ва Росулини кўрсатмаларига осийлик қиласанми?
Агар Сарвари коинот сендан: Мен сендан бамдод намози, жамоат намозлари, тунги намозларида қоим бўлиш ҳақида сўрамайман, чунки, шубҳасиз, булар сенинг ҳаётингда муҳим ўрин тутган ишлардир, шундай эмасми? деб сўраб қолсалар нима деб жавоб қилар экансан?
Ўша вақтда нимани ҳис қиласан?… Уятми? Хижолатми? Афсусланишми?…
Ёки буларнинг барига мунофиққа ўхшаб бепарволарча тиржайиб тураверасанми?
Сени неча ойлардан бери бамдод намозини адо этмаётганингни билиб қолсаларми…
Умринг бино бўлиб атиги бир марта Қуръонни қўлингга олиб ўқиганинг ҳақида дўстларингга мақтаниб юрганинг ҳақида хабар топсалар нима дер эканлар…
Сенга қараб: -Қойил, сен Ислом ва мусулмонларнинг фахрисан, дермикинлар ёки ғазабдан юзлари қизарганича уйингни ташлаб чиқиб кетармикинлар…
Нима деб уйлайсан?
Саййидимиз билан нима ҳақида суҳбат қурасан?
Мусулмонларни бугунги кунда олам узра чекаётган аламлари, зулму-жафолари ҳақидами?…
Ёки дин илмлари… Мусулмонлар тарихи… Умматни келажаги, диний ва дунёвий, илмий ва амалий ривожланиши, тараққиёти ҳақидами?
Ё сен ҳозиргина телефонда гаплашган, доим бирга концертлару клубларга борадиган дўстинг ҳақида сўзлаб берасанми?
Ёки Россиядаги қўшиқчилар гуруҳи ҳақидаги охирги миш-мишларни… Ҳиндистонлик кино юлдузи… Италиялик ўйинчининг сочи ҳақидаги қиссани айтиб берарсан…
Балки футбол бўйича охирги натижаларни…
Ресторанлардаги турли таомлар, ичимликлар тури ҳақида ҳикоя қиларсан…

Азиз дўстим!
Сен буларни кўз олдингга келтириб кўрдингми?
Ёки ушбу калималарга фақатгина эътиборсизлик билан кўз югуртириб қўйдингми?
Ўтган умрга озгина бўлсада надомат чекдингми?
Сен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир зумлик зиёратларига ҳали тайёр эмаслигингни ҳис этдингми?
Бундан ҳам кўра Аллоҳ таолони ҳар лаҳза, туну-кун сени кузатиб турганини, лекин шу билан бирга кундузги гуноҳларни кечаси, кечаси қилинган гуноҳларни кундузи кечириш учун тавба эшикларини очиб қўйганини ёдингдан чиқардингми?.
Ул зот туннинг иккинчи ярмида сўраганга ато этувчи, мағфират сўраганнинг тавбасини қабул этгувчидир.

Сенга нима бўлдики, қалбинг қотиб қолибди… Кўнглинг қорайиб кетибди… Сендан қочаётган дунёнинг ортидан қувиб юрибсан…
Аллоҳ таъоло сенга ҳар куни очаётган минглаб тавба ва муножот эшикларидан эса юз ўгириб қочмоқдасан…

Азиз дўстим!
Ҳеч шубҳасиз, сен Қиёмат куни ушбу рисолани эслайсан. У кунда сен икки кишининг бири бўласан:

Ё рисолани ўқигач, ҳаётини яхшилик тарафига ўзгаришига сабаб қилгани учун Аллоҳга ҳамд айтган саодатли кишига айланасан...
Ёки ўқиган бўлсада унга амал қилмаган, оқибатда ушбу рисола Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида унинг зарарига ҳужжат бўлиб қолгани сабаб қаттиқ надоматга учраган бахтсиз кишига айланасан…

Азиз дўстим! Муҳтарама синглим!

Вақтлар ўтиб қолмасдан аввал тавбага шошилгин, Аллоҳ сендан рози бўлсин.

islom.uz © 2010

 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Ислам / Islomiy| Ko'rildi: 3055 | Joyladi: Arabicgirl| Reytingi: 5.0/3 |
 
 
Barcha Izoxlar:2

2. alptim (12:14 Juma)
Katta rahmat. Alloh ikki dunyoda ham yuzimizni yorug' qilsin.

1. sahobiy (02:04 Payshanba)
Assalomu alaykum!Alloh rozi bolsin,har bir musulmon o`qib qo`ysin,ozi uchun va ohirati uchun,oqib hulosa ham chiqarsin,barchalarimizni alloh taolo o`zi hidoyatga boshlasin,alhamdulillah.
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Yanvar 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2024 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.