Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2011 » Aprel » 22 » "ТИТАНИК". 99 ЙИЛДАН БЕРИ СИРЛИ САВОЛЛАР?
"ТИТАНИК". 99 ЙИЛДАН БЕРИ СИРЛИ САВОЛЛАР?
18:11


"ТИТАНИК". 99 ЙИЛДАН БЕРИ СИРЛИ САВОЛЛАР?

                                                                                                                                         
                                                                                                                                             
                                                                                                                                          
                                                                                                                                         
                                                                                                                                  
                   


Дунё тарихида бир фожеа борки, неча йилларки, инсоният қалбини ларзага солади. Бу сувликдаги шундай фалокатки, унинг атрофида жумбоқли саволлар тўла... Бу шундай аянчли ва даҳшатли воқеаки, у ҳақда яратилган картина дунё тарихида энг кассабоп ва энг кўп маротаба намойиш этилган! Ҳа, тўғри англадингиз, "Титаник”. "Океан қироличаси” номини олган, "ҳеч қачон чўкмас” дея ишонилган улкан кеманинг илк сафари чоғидаёқ океан тубига ғаройиб тарзда чўкиши... 99 йил бўлибди, қаранг! Шунча йилдан саволлар гир айланади. Жавоб эса йўқ... 

14 апрел 1912 йил Атлантика океанидаги энг йирик фожеа. Саутгемптон йўли бўйлаб Буюк Британиядан АҚШ томонга сузган "Титаник” айсбергга тўқнашдию, иккига бўлиниб, океан тубига ғарқ бўлди. Буни тилда айтиш жуда осон! Бироқ, воқеа кечмишини тасаввур қилиб, этинг жунжикади! Пассажир лайнеридаги 1500 инсон ҳалок бўлиб, фақат 700 инсоннинг жони омон қолди. 

Энди жумбоқли саволларга ўтамиз: 


-Сўнгги дақиқаларда 50 дан ортиқ пассажирлар ушбу ҳашаматли кемадаги роҳатбахш сафардан нега бош тортишди? Энг қизиғи, рад этганлар орасида шахсан улкан кеманинг соҳиби, эгаси бўлмиш Пирсон Морган ҳам бор эди! 

-Нега икки қопламами ости бўлганига (сувўтказмайдиган 19 қаватли) қарамай ва энг замонавий техника ускуналар билан ясалган бу кема чўкиб кетди? 


-Нега кема капитани Эдвард Джон Смит ўзини худди ҳеч нарса бўлмагандай тутган: 

-Айсберг ҳақида 5 та огоҳлантирувчи сигналларга нега эътиборсиз бўлган? Аксинча, бу ҳақда била туриб, хавфсизлик чораларини кўриш ўрнига тезликни оширишга буйруғ берган; 

-Ҳатто кема шикаст кўргандан кейин ҳам, ўртача тезликда қолишга буйруқ бергани кема чўкишини тезлаштиришга сабаб бўлган; 

-Кема яратувчиси Эндрюсдан "Титаник”нинг чўкиши ҳақидаги якуний хулосани олишига қарамай, "SOS" сигналини бермаган? 

-Нега 3300 кишига мўлжалланган кемада 1178 киши учун 20 та қутқарув қайиқлари бор эди?



Ана шунақа гаплар. Энг ачинарлиси, энг олий табақали британияликлар ва задогонлар, шахснинг табақасига қараб гаплашадиган оқбилагойимлар, не-не орзулар ила улкан кемадаги саёҳатга отланган бошқа кимсалар ярим тун қўйнида муз сувнинг бағрига бахтсиз ё айнан сирли тасодиф туфайли ўзларни топширдилар! Кемага ортилган сон-саноқсиз бойликлар, қимматбаҳо картиналардан тортиб автомашинаю йирик олмос тақинчоқларигача тубсиз океан қўйнидан жой топишди! Бу бойликларни изламаган океаншунослар қолдимикан?! Энг уддабурони Жеймс Кэмерон чиқди. Шартта ажойиб сценарий асосида фильм суратга олдию, дунё кинематографияси тарихида энг қиммат режиссёрга айланди, кинокартинаси эса Ер шарини забт этди! 14 апрел куни биз эса орадан 99 йил ўтган шу фожеа ҳақида эслаб ёзишни маъқул топдик. Сизда ҳам бошқа фактлар бўлса, бўлишарсиз а, азиз мухлислар!?

 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Статья / Maqola| Ko'rildi: 6655 | Joyladi: M_A_T_X_X_X| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:5

5. JASKA007 (10:44 Dushanba)
:( shok

4. DADA (12:12 Shanba)
bir insonga vahiy keladi sen kemada suvga cho'kib olamdan bu o'tasan deb shu inson xech kemaga chiqmaydi kunlarni birida kemaga chiqishga majbur bo'ladi va shunda vahiy keladi seni kuning bitti deb shunda bir o'zimni deb shuncha insonni jonini olsanmi .... bularni kuni xam taqtirida shu yozilga kemada cho'kib o'lim topish bundan qoshish umuman iloji yo'q

3. abdulloh77 (05:28 Shanba)
:v 20 20 20

2. zukhra1225 (21:10 Juma)
Man bu TITANIC kemasini tarixini o'qiganman. Bu kemani cho'kib ketishi Allahning g'azabi dib o'liman. Kema ishlab bitirilgandan keyin korabl kapitani Thomas Endrewsdan intervyu olinganda u nutqida: Bunaqangi kotta kemani Xudoni o'zi ham cho'ktiromidi dib etadi. Allah hamma narsaga qodir Zot!!!

1. Betty (19:30 Juma)
xa juda qiziq shunday katta va yangi kema birinchi yulga chiqandayoq yuq buldi juda qiziq 39 39 39 57
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Aprel 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2025 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.