XX-асрнинг бошларида Tуркия халифалиги охирги кунларини яшаётган эди. Kуфр ҳукуматлари дунёни қайта тақсим қилиш учун, 1-жаҳон уришига киришди. Kетма-кет мусулмон ўлкалари, куфр тоғутлари томонидан мустамлака қила бошланди. Ислом уммати қора булутлар ичида қолиб кетди.
1911-йил Италия ҳам Ислом ҳудудларини талашда, ўз ҳиссасини юлиб олиш учун, Ливияга бостириб кирди. Ливиянинг урта ер денгизидаги иккита шаҳри - "Tриполи" ва "Венгази" Италия учун ҳадафга айланди.
1922-йил Италияда катта ўзгаришлар содир бўлди. "Бенито Mуссолини" ҳукумат тепасига келди ва у билан бирга фашизм бош кўтарди.