Сиз Қуръонни камдан кам очадиган инсонлардан биримисиз? Ёки сиз уни хар куни
ўқийсиз, аммо унинг таъсирини ўзингизда хис қилмаяпсизми? Нима бўлганида хам,
қуйидаги маслахатлар Қуръон билан мулоқот қилишда сизга кўмакдош бўлади.
1. Қуръонни очишдан аввал, қалбингизга назар солинг. Қуръондан
хақиқатда манфаатдор бўлиш учун Аллохнинг китобини ўқишдан олдин қалбингизни
текширинг. Ўзингизга савол беринг, самимий, нима учун сиз уни ўқимоқчисиз?
Озгина маълумот олгандан кейин, уни узоқроқ жойга улоқтириш учунми? Қуръон
хақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) аёллари нима деганини эсланг: "Қуръон – сиз уни
билмайсизми? У Расулаллохдир.” Зеро Пайғамбар алайхиссалом уни шунчаки ўқиб хатм
қилмаганлар, балки у зот Қуръон билан, Қуръонга мувофиқ яшаганлар.
2. Тахорат олинг. Тахорат қилиш сиз оддий бир китоб ўқиш учун
кетмаётганингизни эслатиш учун яхши жисмоний ва рухий тайёргарлик хисобланади.
Сиз Аллох билан ўзаро алоқага киришасиз, шунинг учун У билан мулоқот қилганда
поклик мухим ахамиятга эга.
3. Аввалига бир кунда фақат 5 дақиқа ўқинг. Кейинчалик,
мунтазам ўқийдиган бўлсак ўйлаймизки, камида 1 соат ўқишимиз керак. Агар сизни
мунтазам ўқиш одатингиз бўлмаса, у холда 1 соат кўплик қилади. Биринчи қадамни
қўйсангиз, иншаалах, 5 дақиқа 10 бўлганини, кейин ярим соат, кейин 1 соат ва
ундан кўп бўлганини сезасиз.
4. Ўқиётганингизни тушунишга харакат қилинг. Қуръонни 5 дақиқа
Араб тилида ўқиш яхши, албатта, аммо сиз нима ўқиётганингизни тушунишингиз
керак. Сиз яхши тушунадиган тилда Қуръон маъноларининг яхши таржимасига эга
бўлсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Доим араб тилида ўқиган оятларингизни
таржимасини хам ўқишга харакат қилинг.
5. Унутманг, Қуръон CD дисклардан кўра қизиқарлироқдир.
Интерактив CD-Romлар ва компьютер дастурлари асрида, қатор инсонлар китоблар
пассив ва зерикарли деб ўйлайди. Лекин Қуръон ундоқ эмас. Қуръон ўқиганингизда
Аллох билан алоқага киришингизни эсланг. У сизга гапирмоқда, шунинг учун қунт
билан эшитинг!
6. Ўқишдан ташқари, Қуръонни тингланг. Хозирда, жуда кўп аудио
кассета ва Дискларни олиш мумкин, кўпларида қўшимча сифатида таржималари хам
бор. Шундай кассетани Walkmanда, ёки дискни CD playerда, ёки автомобильда уйга
кетаётганингизда ва қайтаётганингизда тинглаш қандоқ яхши! Булардан кундалик
Қуръон ўқишингизни ўрнига эмас, балки унга қўшимча сифатида фойдаланинг.
7. Дуо қилинг. Аллохдан Қуръон ўқишингизда мададкор бўлишини
сўранг. Сизнинг мақсадингиз – самимий, Аллохга бўлган мухаббат учун, Унинг
муқаддас сўзларини ўқиш, тушуниш ва амал қилиш орқали У билан ўзаро алоқада
бўлиш. Буни амалга ошириш учун Аллохдан ёрдам сўраб дуо қилиш энг яхши йўлдир.
"Биз Китоб ато этган зотлар (орасида) уни тўғри тиловат
қиладиган қишилар (ҳам бор)дирки, ана ўшалар
(Қуръонга) иймон келтирурлар. Ва кимда-ким унга (Қуръонга)
кофир бўлса, ўшалар зиён кўргувчилардир” (Бақара,
121).
Абу Умомадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон ўқинглар. Чунки у (Қуръон) Қиёмат кунида ўқигувчиларига шафеъ
бўлади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, (номаи аъмолига) битта яхшилик
ёзилади. Ҳар бир яхшилигингиз ўн баробар мислича қилиб берилади. Мен «Алиф, лом
мим»ни бир ҳарф демайман. Балки «алиф» бир ҳарф, «лом» бир ҳарф ва «мим» бир
ҳарфдир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.
Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!
Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.