Ҳолимдан хабар олгувчи йўқЭркин микрофоннинг
аввалги сонларидан бирида Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида яшовчи 43 ёшли Зулфия Бегалиева етти йилдан буён тўшакка михланиб қолгани ва моддий ёрдамга муҳтожлиги ҳақида гапирган эди.
26 ноябр куни Зулфия Бегалиева яна Озодлик билан боғланиб, ўзининг соғлиги ёмонлашаётгани ва бирор кимса ёрдам қўлини чўзмаётганидан нолиди.
- Ëтибман. Ëтган еримда гаплашаяпман. Ҳеч бўлмаса мени ногиронлар уйига ëтқизинг¸ деяëтган эдимда. Аҳволим яхши эмас. Оғриқ қолдирадиган дорини аптекадан олдираман нафақа олганда. Аҳволим яхши эмас. Оғриққа чидай олмайман. Ҳеч қаердан менга натижа бўлмаяпти, дейди Зулфия Бегалиева.
Қўлимиздан келганча ёрдам берамизЎзбекистон Ногиронлар жамияти раиси ўринбосари Ҳусанбой Бурҳонов Озодлик билан суҳбатда Зулфия Бегалиеванинг аҳволидан хабардорлиги, унга маълум миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш ниятида эканини маълум қилди.
- Ҳақиқатан¸ бу кишининг оғир ҳолидан хабаримиз бор. Бу кишини операция қилиш керак. Соппа-соғ инсон бўлганлар. Кейин ҳаëт тақдири билан тазо бедренный сустав дейилади, ўша ердаги нималари ейилиб кетган. Қуриб кетган. Шунинг учун ҳаракат қилсалар қийналадилар. У ëққа махсус металлический шарик қўйиш керак эдида. У оëқнинг бир томонига 3000 доллар, иккинчи томонига 3000 доллар. 6000 долларлик деталда. Биз нодавлат нотижорат ташкилоти бўлганлигимиз учун¸ тўғрисини айтсам¸ маблағ томондан сал қийинроқ бўлиб турибди. Кеча менга ҳам телефон қилдилар. Мен заметкага олдим. Уларнинг шахсий ҳисоб рақамлари очилган эдида. Мана шу кеча-кундузда имкон қадар уларга биз кўп бўлмаса ҳам 200 минг сўм ўтказиб беришни режалаштирганмиз. У ҳақида ҳам ҳозир суҳбатлашиб нима қилдик. Ҳеч бўлмаса мана шуда. Имкониятларимиз анча чекланган. Сабаби¸ маблағ жалб қилишлар ҳозир сал муаммороқ бўлиб турибди. Тем более¸ биз ҳозир уларнинг Жўқорғи Кенгесига келаëтган 3 декабр Ногиронлар куни муносабати билан қандайдир эътиборни кучайтириш тўғрисида хат жўнатиб юборамиз, дейди Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси ўринбосари Ҳусанбой Бурҳонов.
Ўқитувчилар яна ҳашардаСурхондарёнинг Денов туманидан қўнғироқ қилган Абдулла Азимовга кўра, сурхондарёлик ўқитувчилар яна мажбурий ҳашарга жалб қилинган.
- 2011 йил май ойида Термизда "Баркамол авлод" бўлади. Шунга ўқитувчиларимизни ҳашарга олиб кетаяпти. Термиздаги бирорта коллежда дарс бўлмаяпти экан. Ҳаммаси ҳашарда экан. Бундан ташқари¸ ноябр ойлигини кесиб олаяпти экан. Мусобақа бўлиши керак экан. Мусобақага ҳаммасини сафарбар қилган. Мактаб ўқитувчиларидан бир кунлигиними кесиб олар экан. Сурхондарëда бўлаëтган воқеа бу. Ўқитувчиларни 10 кунга ишлатгани олиб кетаяпти.
Озодлик: Нима қилишади улар бориб?
- Стадионларни тозаларкан, мусобақага жой тайëрлаяпти экан.
Озодлик: Тозалаш ишларида қатнашишадими?
- Ҳа. Шунга мажбурий олиб кетаяпти экан. Бормаса бўлмас экан, дейди Сурхондарёнинг Денов туманидан қўнғироқ қилган Абдулла Азимов.
Фоҳиша иқрориОзодликка қўнғироқ қилган асли тошкентлик ва айни пайтда Хитойда яшаётган 28 ёшли Раънохон
"Қурултой" эшиттиришида кўтарилган чет элга келин бўлаётган ўзбек қизлари ҳақидаги мавзуга ўз муносабатини билдиради.
- Мен ўзи асли Тошкентданман. Ҳозир Хитойдаман. "Қурултой"да ўзбек қизларининг чет элга турмушга чиққанларини эшитиб, унга ўзбек йигитларининг қаршилигини эшитиб жуда хафа бўлдим. Мен ўзим Ўзбекистонда ўзбек йигитига турмушга чиққанман. Турмушимдан ажраб, икки-уч йилдан бери чет элда ишлайман. Тўғриси¸ мен қилаëтган ишимни айтишга уяламан.