Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[5427]


[2733]


[2244]


[1937]


[1539]


[1500]


[1355]


[1279]


[1263]


[1179]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling

Bosh Saxifa » 2011 » Yanvar » 28 » Yana mag'lubiyat: O'zbekiston 2-3 Korea
Yana mag'lubiyat: O'zbekiston 2-3 Korea
21:17



Бундан тўрт кун аввал, терма жамоамиз Австралиядан йирик ҳисобда мағлубиятга учраганда, учинчи ўрин учун Жанубий Корея билан бўладиган учрашувни ўтказилмаслигига ҳам рози бўлиб қолган эдим. Ўйлашимча, Сиз ҳам шундай аҳволга тушгандирсиз.  Аммо,..



Бронза медал учун бахс бошланишига  бир неча соат қолганда кўнгил қурғур яна типирчилай бошлади.  Сизда ҳам шундай бўлгандир. Нима бўлганда ҳам, терма жамоа, терма жамоа экан-да...

Ҳаяжонланаётган бир биз эмас эканмиз. Ўйин бошланиши олдидан, рақиб бош мураббийи Чо Кванг Рэ ҳам у ёқдан, бу ёққа асабийлашиб, юриб турган экан. Ҳа, улар ҳам осон учрашув кутмаяпти шекилли...

 Учрашув худди ярим финалда бўлгани каби бошланди. Яна бизникилар илк дақиқалардан ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилдилар. Биринчи дақиқанинг ўзидаёқ дарвоза томон зарба беришга ҳам, бурчак тўпи тепишга ҳам улгурдик.  Олдинги ўйинда ҳам худди шундай бўлганди. Ишқилиб охири баҳайр бўлсин.



Бежизга хавотирланмаган эканман. Ўша "кенгуру”лар билан бўлган ўйиндаги сингари орадан бир дақиқа ўтмасдан, корейслар ҳам дарвозамиз томон зарба бердилар. Фақат бу сафар рақиб хато қилганди.

Аммо кейинги ҳужумларда адашмадилар. Бизникилар  адашдилар. Одил Аҳмедовнинг марказий ҳимоячи сифатида яхши ўйин кўрсатаётганини биламиз. Лекин, у ҳам хатолардан суғурта қилиб қўйилмаган. Унинг адашиши жуда аламли бўлди. 19-дақиқада Нестеров биан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Жи Донг Вон осонгина гол киритишга муваффақ бўлди.



28-дақиқада ўтказилган иккинчи голда эса Одил Аҳмедовнинг айби у қадар катта эмасди. Бунга унинг ишончли ҳаракат қилгани эмас, бутун ҳимоя чизиғининг даҳшатли ўйини сабаб қилиб кўрсатишимиз мумкин. Кўпчилик хато қилганда, биргина футболчининг айби у қадар кўзга ташланмайди.

Учинчи голни калладан урдилар...

Қандай ҳолатга тушганингизни тушуниб турибман. Ўзим ундан-да баттарроқ аҳволда эдим. Ишонинг, Сиздан кўра, менга қийинроқ эди. Мана шу шарҳни ёзишим сабабли,  барчасига қўл силтаб қўя олмасдим. Куйиниб, жаҳл билан ўзимни у ёқ, бу ёққа ура олмасдим. Лекин, шуниси ҳам яхши бўлган экан.



Қора тун аро ярқ этган хира ёғду 43-дақиқада кўринди. Гарчанд бизникилар яна бесамар ҳужум уюштираётгандек, корейслар вазиятни тўлкиқ назорат қилиб тургандек кўринган бўлса-да, улар адашдилар. Жанубий Корея терма жамоаси футболчилари темир эмасликларини исботладилар. Олим Навкаровни йиқитган кореялик футболчилар бизга пеналтидан ҳисобни қисқартириш имконини бердилар. Бу имкониятдан Александр Гейнрих ажойиб тарзда фойдалана олди. Биринчи зарбадан урилган гол ҳисобланмаган бўлса-да, Саша руҳан синиб қолмади ва иккинчи уринишни ҳам хотиржамлик билан ниҳоясига етказди.

Биринчи бўлим шу билан ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлим буткул ўзгача бошланди. Биз бу мусобақада жамоамиз фақат ташаббусни ўзида сақлаб қолишига ўрганиб қолган эканмиз. Ҳатто, Австралиядан олтита гол ўтказиб юборган ўйинимизда ҳам, фақат тўпни ўзимизда сақлаб турган эдик. Жанубий Корея терма жамоасига қарши иккинчи бўлимда майдонга тушган йигитларимиз, кутилмаганда ташаббусни рақибга бериб, қарши ҳужумда ўйнашни таклиф қилдилар.



Бу услуб фойда берди. Ўз жарима майдонларидан марказ сари силжиган Корея ҳимоясида дарз кетган жойлар кўзга ташлана бошлади. Корейслар ҳимоясидаги мана шундай нозик жойни энг аввало Гейнрих кўрсата олди. Шиддат билан ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум натижасида тўп маҳоратли ҳужумчимизга етказиб берилди. Қолганига Сашанинг маҳоратига бахо бериш қолганди фақат. 3-2.

76-дақиқада Олим Новкаров алмаштирилди. .. Майдонга Шавкат Саломов туширилди. Олимга раҳмат айтишимиз керак. У бугунги ўйинда бор кучи билан ҳаракат қилди. Биринчи голга сабабчи бўлди.

Шавкат Саломов майдонга тушгандан сўнг ҳам йигитларимиздаги шиддат яна-да кучайса, кучайдики, асло пасайгани йўқ.Терма жамоамиз қайта ва қайта ҳужумга зўр берарди. Аммо, шундан сўнг бошқа гол кўрмадик. Гарчанд йигитларимиз роса ҳаракат қилган бўлсалар-да, бошқасига кучимиз етмади. Бронза медал ҳам қўлдан кетди. Лекин, яхши мағлубиятга учрадик.

Мағлубиятнинг ҳам яхшиси бўларкан...

Биз учун Осиё Кубоги тугади. Албатта унда кўнгилсиз вазиятлар ҳам бўлди. Аммо, эътибор беринг, 1994 йилдан буён илк марта ўзимиз қатнашган мусобақада охирига қадар қолдик. Бу сафар эрта қайтмадик. Йигитларимиз бизга уч ҳафта давомида ҳақиқий байрам уюштириб бердилар. Гарчанд ярим финал баҳсида даҳшатли мағлубиятга учраб, шокка тушиб қолган бўлсак-да, охирги ўйинда ўша аламли мағлубият айби, бошқа бир муносиб мағлубият билан ювилди. Қизиқ, шунақаси ҳам бўларкан...

Нима бўлган тақдирда ҳам, йигитларимиздан миннатдор бўлишимиз керак. Ҳали улар бизни кўп хурсанд қиладилар. Бунга ишонамиз. Шундай бўлишига умид қиламиз. Футболдан узоқлашманг...

Зафар ҚОСИМОВ


uff.uz
 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Спорт / Sport| Ko'rildi: 8150 | Joyladi: M_A_T_X_X_X| Reytingi: 5.0/1 |
 
 
Barcha Izoxlar:14

14. zoronik (13:01 Yakshanba)
0b 0b 0b

13. leader (18:15 Shanba)
O'ZBEK DEGAN YURTNING O'N BIR O'G'LONI
OSIYODIR FAQAT O'YNAB KO'RGONI
QACHON BU YULDUZ DAVR SURGONI
TO'P TEPISHNI BILMAS O'ZBEK O'G'LONI!
DO'STIM ENDI SIZGA DARDIMNI YORSAM
JAVOBIM OLIBLAR ISHIMDAN QOLSAM
SEVINIB XAR SAFAR O'YINGA BORSAM
TO'P TEPISHNI BILMAS O'ZBEK O'G'LONI!
ALAMDAN ULARNI TANQID QILAMIZ
JAXONGA CHIQA OLMAYDI BUNI BILAMIZ
KEYINGI SAFAR DEB "LAG'MON" ILAMIZ
TO'P TEPISHNI BILMAS O'ZBEK O'G'LONI!
TOJIEV,GEYNRIXLAR "TERAKDIR" ENDI
ARABLARNI YUTISH "ERTAKDIR" ENDI
YURTGA "ALPOMISH' KERAKDIR EDNI
TO'P TEPISHNI BILMAS O'ZBEK O'G'LONI!
"OR-NOMUS" NELIGIN BILISHMAYDIMI?
YOKI "O'ZBEKLIGIN"BILISHMAYDIMI?
"LANATDAN" SIRA BEZISHMAYDIMI?
TO'P TEPISHNI BILMAS O'ZBEK O'G'LONI!
"O'ZBEKNI" G'URURIN ERGA TO'KMASDAN
O'YNAGIN "YAPONDAN" SIRA QO'RQMASDAN
FANATLAR "OTANGNI" YAXSHILAB SO'KMASDAN
TO'P TEPISHNI O'RGAN "O'ZBEK" O'G'LONI!

12. memati-pusu (18:15 Shanba)
eeeeeeeeeeee pazo'r yana mag'lubiyat karislardi oldida sharmanda yaxshisi bular o'zi stadiondi o'tini orib yurishorsin angry2 angry2

11. nazirjon86 (12:20 Shanba)
wink wink wink wink wink

10. nazirjon86 (12:19 Shanba)
SHUNISIGAXAM SHUKUR

9. umida8710 (05:53 Shanba)
juda yahshi uynashdi dostlik1 wink

8. sheksber (04:32 Shanba)
angry2 angry2 angry2 cry mad mad mad mad

7. malik0707 (03:53 Shanba)
Yana shu ahvolda .! bularni o'yini Qo'shrabotti o'yiniga o'hshaydi .!! kim dur yozgan edi borib ketmon chop deb shu gap to'g'ri .!!

6. alibek1551 (01:22 Shanba)
Lekin oyinni ikkinchi yarmida yahshi oyin b-di .O'zi futbolga qiziqmimanku lekin etibor b-n kordim..Manimcha bizdagi qarib qolgan futbolchilarni ornia yosh va tez yuguradigan futbolchilarni qoyish k-k...Manimcha shunda yahshi b-di ..karslani pochti hammasi yosh bollar ekan...

5. Andi_JoN (00:42 Shanba)
yana mag'lubiyatmi?
:(

4. O_L_I_G_A_R_X (23:11 Juma)
it's over and **** up ............

3. mehmon (21:50 Juma)
3;0 bolmaganiga shukur qilaylik :)

2. terri (21:39 Juma)
Attang, yutsak juda ham zo'r bo'lar edi-da!!! Bu kengurularga yutqazgandan keyin odam ancha hafa bo'lgan edi. Shu Koreani yutganimizda yaralarimiz anchagina bitar edi.

1. shoh22 (21:29 Juma)
I thought we would be on 3rd place, anyway it`s over
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin
[ BIR DAQIQADA RO'YXATDAN O'TISH | KIRISH ]
 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  Yanvar 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2025 |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.