Шу соатларда шаҳар кўчаларини бронетранспортёрлар ва сув отувчи оғир машиналар назорат қилмоқда.
Ҳарбийларнинг асосий кучлари Ўшнинг вазият кескинлигича қолаётган Фурқат, Черемушки, Ўш ва Зайнобидинов мавзеларига жойлаштирилмоқда.
15.50. Ўш шаҳрининг "Черемушки” мавзесига кескинлашиб бораётган вазиятни юмшатиш мақсадида қўшимча ҳарбий кучлар киритилган. Бу ердаги ҳарбийлар гуруҳи бир неча жойда тўпланаётган оламонни тарқатишга кучсиз бўлиб қолган. Шу муносабат билан "Черемушки” мавзеси аҳолиси ҳукуматдан бу жойга қўшимча кучларни киритишни талаб қилган.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, айни пайтда турли жароҳатлар билан касалхоналарга мурожаат қилганлар сони 307 кишига етган.
Ҳозир Ўшда бўлган Қирғизистон муваққат ҳукумати аъзоси Ўмурбек Текебаев бугун кечга қадар шаҳарда тартиб ўрнатилиши ҳақида баёнот берди.
/>
14.50. Ўш шаҳри яқинидаги Фурқат қишлоғида юз берган тўқнашув натижасида Ўш шаҳар кенгаши депутати Асқар Шокиров ўлдирилгани хабар қилинмоқда.
Ўш шаҳар мэрининг илтимоси билан шаҳардаги "Ўш Тв”, "Мезон”, "Пирамида” ва "ДДД” телеканаллари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган.
Ўш шаҳрига атрофдаги туман ва шаҳарлардан одамлар кела бошлагани ҳақида маълумотлар бор. Бироқ Ўш шаҳрига кириш йўлларини назорат қилаётган ҳарбийлар уларни шаҳарга киритмаяптилар.
Айни пайтда воқеа жойида гуруҳлар ўртасида кичик тўқнашувлар содир бўлаётгани ва вақти-вақти билан ўқ овозлари эшитилиб тургани ҳақида хабарлар бор.
13.17. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Ўшдаги тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етганини маълум қилди.
Шу соатгача Ўш касалхоналарига тан жароҳати олган 201 киши мурожаат қилган. Улардан 109 киши касалхонага ётқизилган. 75 кишига тез тиббий хизмат кўрсатилган. 43 кишининг аҳволи ўта оғир.
12.15. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга таяниб, айрим ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Ўшдаги тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. 148 киши турли жароҳатлар билан касалхоналарга мурожаат қилган. Улардан 94 нафари касалхонага ётқизилган, 54 кишига биринчи тез ёрдам кўрсатилган. 29 кишининг аҳволи ўта оғир.
Бундан олдинроқ Ўшдаги қирғиз-ўзбек университети олдида ёшлар гуруҳи ўртасида тўқнашув содир бўлиб, 3 киши тан жароҳати олгани хабар қилинди. Тўқнашаётган гуруҳлар кучишлатар тизимлар томонидан тарқатиб юборилган. Яраланганлар касалхонага етказилган.
Йиғилишда шаҳарни назорат қилаётган ҳарбийларни Ўшнинг турли ҳудудларига жойлаштириш ва шаҳарга кириш-чиқиш йўлларини ҳарбийлар назоратига бериш масаласи ҳал этилган.
Ўш шаҳар коменданти Курсант Алиевнинг билдиришича, айни пайтда шаҳардаги вазият нисбатан барқарорлашмоқда. Ҳозирча ҳеч ким қўлга олинган эмас. Шаҳарнинг турли бурчакларида тўпланган одамлар орасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўш вилоят расмийси Кушбак Тезекбаевнинг журналистларга маълум қилишича, Ўш яқинидаги Фурқат қишлоғида юзлаб ёшлар тўпланган. Улар орасида тўқнашувларга йўл қўймаслик оқибатида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўш шаҳрида эса табиий газ берилиши тўхтатилган.
9.00. Қирғизистон Ўт ўчириш агентлиги хабарига кўра, Ўшда давлат филармонияси, аптека, Ўш ўзбек академик театри, "Ўш Тв” телекомпанияси, "Меркурий” ва "Алфаиз” кафелари, "Олой” меҳмонхонаси, босмахона ва "Мукаррам” савдо марказларида ёнғин чиққан.
8.00. 10 июндан 11 июнга ўтар кечаси Ўш шаҳрида содир бўлган тартибсизликлардан сўнг Қирғизистон муваққат ҳукумати томонидан Ўш ва Ўзган шаҳарлари ҳамда Қорасув ва Аравон туманларида тунги соат иккидан бошлаб коммендантлик соати жорий қилинди.
Бу ҳақда Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева давлатга қарашли Миллий телерадиоканал эфирида маълум қилди.
Ўтунбаевага кўра, коммендантлик соати 20.00 дан тонгги 6.00 гача этиб белгиланган ва фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудлар комменданти этиб Қирғизистон ички ишлар вазирининг ўринбосари Бақит Алимбеков тайинланган. Комендантлик соати 20 июнгача жорий этилган. Бақит Алимбековга комендантлик соати муддати якунлангунча фуқаролар ҳуқуқларини чекловчи қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган.
Айни пайтда Қирғизистон муваққат ҳукуматининг бир неча вакили, жумладан, куч ишлатар тузилмалар мувофиқлаштирувчиси Азимбек Бекназаров ва бошқалар Қирғизистон жанубий пойтахтига етиб келди.
Ички ишлар вазирлигига кўра, тартибсизликларни уюштирганликда гумон қилинган 5 киши қамоққа олинган.
Ўшдан олинган сўнгги маълумотларга кўра, шаҳарнинг турли бурчакларида отишма овозлари эшитилиб турибди. Маълум бўлишича, ҳарбийлар одамлар тўпланаётган ҳудудларга бориб, уларни тарқатиш учун ҳавога қарата ўқ отмоқдалар.
Ўшда 10 июн куни соат 23 ларга яқин бошланган тартибсизликларга қирғиз ва ўзбек ёшлари ўртасида чиққан низо сабаб бўлгани айтилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, тунги тартибсизликлар чоғида 7 киши ҳалок бўлган, 40 чоғли одам яраланган. Аммо бу рақам, муваққат ҳукумат вакили Азимбек Бекназаровга кўра, яна ўзгариши мумкин.
Шунингдек, тартибсизлик пайтида кўплаб биноларга шикаст етказилиб, бир неча автомашина ёқиб юборилган.
Низо ўчоқлари Ўш шаҳридаги Олой меҳмонхонаси атрофи, Масалиев (собиқ Қирғизистон) кўчасидаги 8-гимназия мактаби ҳамда Фрунзе бозори тевараги бўлгани айтилмоқда.
Коммендантлик соати жорий этилганидан кейин Ўшга махсус зирҳли техника ва аскарлар киритилган. Улар тунги соат 2 дан кейин турли воситаларини қўллаб, жумладан, осмонга огоҳлантирувчи ўқ отиб, йиғилганларни тарқатгани хабар қилинмоқда.
Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева 11 июн куни эрталаб соат 7 да Қирғизистон Миллий телерадиоканали орқали қилган чиқишида Ўшдаги тартибсизликлар ким томонидан уюштирилганини текширув ҳал қилишини айтаркан, бу айни референдум арафасида эски ҳокимият (Қурмонбек Бакиев ҳокимияти назарда тутилмоқда – таҳр.) ёқловчилари томонидан уюштирилган бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.
oshli ozbeklar boshida kirgizlarni abjagini chkarishdi kegin kirgizlarga kimdir aruja tarkatdi undan kegin ozbklarni ota boshladi cheromushka degan joyd 350 ozbek birlashdi kalelin kochadan 20 yuzdan ortik uzbek bor edi lekin militsa ylarni tarkatib yubordi urushishka karshi keldi hato 100 metir naryogda kirgizlar ozbeklarga karab aftamat otayotganda militsa uzbeklarni ustiga yurushdi yani fakat ozbeklarga karshi turdi kirgizlar bemalol yurushdi LEKİN OLLOH BUYUKDUR H BU KUNLAR HAM OTİB KETADİ MYLİ BİZ OZOD VATANDAMİZ DEB YURORİLAR TOGRİZDA SİZNİ MİLATİZNİ OLDİRSAHAM TYRORİLARCHİ .........
avalom bor asalomu alaykum hurmatli ozbeklar iltimos DİKAT BİLAN OKİLAR OSHDA OLGANLAR SONİ 250 OSHİK FAKAT OZBEKLAR YOSHLARİ 15 DA 30 BOLGANLAR EN KOP OZBEK DOKONLARİ .MASHİNALAİ YONGAN KİRGİZLAR UNCHALİK KOP EMAS OSHDA OZBEKLAR SONİ KİRGİZLARGA KARGANDAKOPROK OZBEKİSTONLİ OZBEKLARDAN İLTİMOS OSHLİK OZBEKLARGA OZGİNA OLLOH RİZOSİ UCHUN YORDAM BERİLAR ULARDA VİJDON YOK ECH BOLMASA VİJDON BİZDA BOLSİN HOZİR MİNLAGAN OZBEKLAR OZBEKİSTONLİ OZBEKLARDAN YORDAM KUTYAPTİ ONALAAR YOSH BOLAR KOCHAD 48 SOATDAN BER TURİSHİBDİ OZGİNA YORDAM BERİLAR HECH BOLMASA OZBEKMAN DEGAN GURURİLAR HURMATİ
o'zbelar!!!!!!!!ozini o'zbeman deganlar o'shli oz'belardi qirg'izlar qira boshlashdi ehudoim o'zin insof ber o'zin saqla o'zbekistonliklar yordam berilar ahvol juda og'ir
Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!
Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.