21.12.2010 Сарвар Усмон 10 инчидан 20 декабргача бўлган 10 кунни юрак ҳовучлаб ўтказган ўшликлар кечадан бошлаб яна ваҳимада: шаҳарда яна тўполон бўлармиш, деган миш-миш тарқалди. Оддий ўшликлардан олинган бу хабарни қирғиз ҳуқуқ фаоли тасдиқласа¸ Қирғизистон Ички ишлар вазири ўринбосари Мелис Турғанбаев миш-мишларда асос йўқ, дея инкор қилди. 10-инчидан 20 декабргача ўшликларни юрак ҳовучлаб ўтиришга шаҳар мэри Мелис Мирзақматов мажбур қилди.
KGinform сайти 15 декабр куни "Мелис Мирзақматов ўшлик ўзбеклар вакиллари билан 13 декабр кунги учрашуви чоғида 10-инчи билан 20 декабр орасида шаҳарда террористик ҳужумлар бўлади деди", деб хабар берган эди.
Тилга олинган сайт ва Қирғизистондаги бошқа ахборот агентликлари 15 декабр куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи Кенешбек Душебаевнинг Мирзақматов баёноти юзасидан айтганларини эълон қилган эди.
Суҳбатдошимиз айтиб берган воқеа - Черемушкидаги сил касалликлари диспансерида даволанаётган қирғиз беморларнинг касалхона атрофида яшайдиган ўзбекларга таҳдид қилгани тўғрисидаги хабарни Ўшдаги бошқа ишончли манбалар ҳам тасдиқлади.
Қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азиза Абдурасулова шу кунда Ўшда. У ҳам оддий ўшлик йигит айтган гапни айтди: "Шаҳардаги вазият жуда оғир".
- Ўшдаги вазият оғир, одамлар кўчага чиқишдан ҳам, бозорга бориб савдо қилиб келишдан ҳам қўрқади, деди Азиза Абдурасулова.
У ўтган 10 кун ичида Мирзақматов башорат қилган террор ҳужуми содир этилмаганини қониқиш билан эътироф этар экан,
- Бугун 21-инчи, энди 25-инчида тўполон бўлади, дейишмоқда, бундай гаплар аҳоли қўрқиб қолганидан ҳамда расмийлар ана ўшандай миш-мишлар чиқишининг олдини олиш устида иш олиб бормаётгани сабабли чиқмоқда, деди.
Мақоламиз бошида ўшандай миш-мишларнинг тарқалишига шаҳар мэрининг баёнотлари ҳам сабаб бўлаётганини, уни баёнотлари учун Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи қоралаганини айтдик.
Озодлик қирғиз хизмати мухбири Мэлис Мирзақматовнинг ўзига ҳам 21 декабр куни микрофон тутди.
Мухбирнинг "Ўшликлар бизга қўнғироқ қилиб, 25 декабрда яна тўполон бўлар экан, деб сўрашмоқда, сиз нима деб жавоб берган бўлардингиз?" деган саволига Мирзақматов
- Халқни ваҳимага соладиган бундай хабарлар телефон орқали, интернет орқали кунига 5-6 мартадан пайдо бўлиб туради. Хавфсирашга асос йўқ, деб ҳисоблайман, деб жавоб берди.
Лекин унинг бутун Ўш биладиган жиноятларни "бўлмаган" дейиши ўйлантиради.
Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбирининг кейинги ойларда бир неча ўзбек келини номаълум шахслар томонидан опқочиб кетилиб, зўрлангани тўғрисидаги саволига Мирзақматов бундай жавоб берди:
- (Хотин-қизларнинг) ўғирлаб кетилгани, куч ишлатилгани, зўрлангани фактлари йўқ. Қўшнисиникига, дугонаси ёки отасиникига бориб қайтган хотин-қизлар тўғрисидаям шундай миш-мишлар тарқатишаяпти. Бу "Самарқандда сомон учди", деса, "Самарқандга ўт кетди", деб тушунилганга ўхшаш гап холос, деди Мирзақматов.
Материалимизни Қирғизистон Ички ишлар вазири ўринбосари Мелис Турғанбаевнинг гапи билан якунлаймиз:
- Қорақўлдагина эмас, Ўшда ҳам, Тўқмоқда ҳам "Сартларга ўлим” деган ёзувлар пайдо бўлаяпти. Албатта, бундай ёзувлар пайдо бўлишига туртки бўлаётган шахслар бор. Аммо "миллатлараро низо бошланар экан” қабилидаги миш-мишларда асос йўқ, деди Ички ишлар вазирлиги расмийси Турғанбаев.
OLLOX OSHDAGI O'ZBEKLARGA TASHQARIDA YURGAN OTA ONASIDA YORI BIRODARIDAN UZOQDA YURGA O'ZBEKLARGA OLLOX O'ZING SABR BER AL QASOSI MINAL XAQ QASOS OLLOXDAN FAQAT OLLOXDAN SO'RAYLIK BULARGA XAM INSOF BERSIN
eeeheey Ozbegim sro4na hoz (kowok.it@mail.ru)ga kirib yangi montaj suratlarni korib otsenka va koment qoldirib qoyilar yoqadi degan umitdaman eee Topon baranlar senlar ham koriwin mumkin ogzinga ewwakni qo.agi kirib ketgurlar...!
har bir holatga ALLOH kifoya bulsin bundae insonlar qiyomat kuni qandae qilib muminman deb bir safta turadi nafaqat uzbeklar balki butun dunyo mumin musirmonlari bir safda turishsayu ular qaesi safda turishar ekan voh ajab yaratganni uzigagina ayon bu holat.................
Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!
Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.