Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши майдонга чиқиб 2:1 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди. Ушбу ғалаба вакилларимизга Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини берди. Биз ушбу ғалаба билан барча юртдошларимизни муборакбод этиб қоламиз! Энди ёшларимиздан Осиё ғолиблигини кутиб қоламиз. Ҳа айтганча, ярим финалда Австралия билан баҳс олиб борамиз. ЎЗБЕКИСТОН 2-1 СУРИЯ Голлар: Аббосбек Махсталиев 36, Темур Ҳакимов (83) – Ҳуссам Омр 62 Огоҳлантиришлар: Равшанжон Ҳайдаров 24 – Васим Набҳон 50, Аҳмад ал Салим 72, Абд ал Хфеан 75 ЎЗБЕКИСТОН: Ғанишер Холмуродов, Сардор Раҳмонов, Равшанжон Ҳайдаров, Асилжон Мансуров, Жавлон Мирабдуллаев, Аббосбек Махсталиев (с), Азизбек Муротов (Забихилло Ўринбоев, 69), Сардор Собирхўжаев, Бобур Давлатов (Азамат Абдуллаев, 87), Муҳаммаджон Абдуллаев, Темур Ҳакимов (Жасур Ҳакимов 90+2). СУРИЯ: Шаҳир ал Шокир, Умро ал Миданий, Шариф Сабоий (Айҳоб ал Ҳусний, 46 ), Амир Хаж Ҳошим, Валат Ҳамадий (Абд ал Хфеан, 46), Васим Набҳон, Умар Ҳарбин, Бадриддин Шокир, Абдулраҳмон Сабоҳ, Аҳмад ал Салим (Ҳусайн Али, 85), Ҳуссам Омр. Ҳакамлар: Ли Мин Ху (Жанубий Корея), Канг До Жун (Жанубий Корея), Моҳд Сабри бин Мат Дауд (Малайзия)Абдуллоҳ дор Муҳаммад Балидеҳ (Қатар).
|