Ўзбекистондаги "Майданак" расадхонаси ходимлари томонидан кашф этилган янги фазовий жисм "Самарқанд" деб номланган.
Уни Ўзбекистон Фанлар академиясининг олимлари Алексей Сергеев ва Баҳодир Ҳафизовлар 2007 йил октябрида кашф этганлар.
Кейин маълумотлар Ҳарварддаги Кичик сайёралар марказига жўнатилган. Аввалига у ердан бундай объект каталогларда йўқлиги ҳақидаги жавоб келган.
Маълум муддат олиб борилган узлуксиз кузатувлар ортидан эса, сайёра Кичик планеталар халқаро каталогига доимий 210271 (210271 Samarkand 2007 TU2) номи билан киритилган.
|