Анвар Собиров ва Наргиза Абдуллаева жуфтлиги "Бегона баҳор” фильмида жуда яхши қарши олинган эди. Гарчи улар фильм сўнгида ажралиб, бир-бирларига бегона бўлиб кетишса-да, томошабинлар барибир уларни жуфтлик деб қабул қилган эди. Орадан бир неча йил ўтиб, бу жуфтликни экранда яна бирга кўриш имконияти туғилди. Бу гал ғам режиссёр Иброҳим Расуловнинг асарида.
Телеэкранларда намойиш қилинган "Жийда гули” томошабинларни бефарқ қолдирмади, албатта. Жуда қисқа-қисқа қисмлардан иборат бўлган бу сериалнинг биринчи фасли телеэкранда намойиш этилди, лекин бош қаҳрамонларнинг тақдири жумбоқлигича қолди.
— Биласизми, менга "Жийда гули” сериали билан боғлиқ саволларни бераётганлар жуда кўп. Ҳаммаси Мурод билан Мадинанинг тақдири нима бўлади энди, деб сўрайди, — деди Анвар Собиров у билан боғланганимизда. — Уларни хурсанд қиладиган гапни айтишим мумкин. "Жийда гули”нинг иккинчи фасли тез кунларда катта экранларда намойиш қилинади. Телевидениеда ҳам берилади, лекин аввал катта экранларда кетади. Шунинг учун мухлислар қаҳрамонларнинг тақдири қоронғи бўлиб қолди деб ўйлашмасин.
Демак, тез кунларда "Жийда” гулининг иккинчи фасли — катта экранларда