|
|
Hayvonot bog'i va ular haqida azgina Tushuncha
| | | | Sana: Payshanba, 01-Мая-2008, 11:35 | Xatlari # 1 |
Ism:
| [_-ЕдиНсТвЕнНыЙ-_]
| Maqomi:
| [Forum Moderator]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [3293]
| Xulqi: +
| [68] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Hayvonlar tug'risida nima bilasiz?
| |
|
| | | Sana: Payshanba, 01-Мая-2008, 11:42 | Xatlari # 2 |
Ism:
| [_-ЕдиНсТвЕнНыЙ-_]
| Maqomi:
| [Forum Moderator]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [3293]
| Xulqi: +
| [68] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Ipak qurti!!! Ipak qurti buyi 1 yoshi boshida 3-4 mm,85-88 mmga: Vazni 0,0004 gramdan 3,5-5 gramgacha yetadi! Bitta qurt hayotida 20-25 gram barg(75-80%ini 5 yoshida)yeydi!!!
| |
|
| | | | Sana: Shanba, 03-Мая-2008, 03:46 | Xatlari # 4 |
Ism:
| [Rapper_Asalya]
| Maqomi:
| [Super Moderator]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [4910]
| Xulqi: +
| [261] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Ayol]
| |
| Quote (monika) Rapper_Asalya, woy naga? O'zim ham bilmiman
 | |
|
| | | Sana: Dushanba, 05-Мая-2008, 22:44 | Xatlari # 5 |
Ism:
| [SyncMaster]
| Maqomi:
| [USER]
| Guruxi:
| [Faollashmoqda]
| Postlari:
| [112]
| Xulqi: +
| [3] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| ДАВЛАТ ЭКОЛОГИЯ НАЗОРАТИ – атроф табиий мухитни мухофаза килиш, табиий ресурслардан окилона фойдаланиш ва ахолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш коида-талабларини барча вазирлик, давлат кумиталари, идоралар, юридик шахслар, мансабдор шахслар ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши юзасидан махсус ваколатли органларнинг текшириш ва чораларни куриш билан боглик фаолиятини уз ичига олади. Давлат геология кумитаси узига юклатилган илмий, маданий, эстетик ва бошка ахамиятга эга булган алохида курикланадиган геологик объектлар (илмий ва укув полигонлари, геология курикхоналари, заказниклар, нодир геологик тог жинслари, горлар ва бошкалар) худудларида илмий тадкикот ишлари олиб борилишини мувофиклаштиради, янги геология курикхоналари, заказниклар ташкил этиш тугрисида хулосалар беради ва таклифлар киритади. ДАВЛАТ ЕР КАДАСТРИ – Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий кисми хисобланиб, у ерларнинг табиий, хужалик, хукукий холати, тоифалари, сифат хусусиятлари ва киммати, ер участкаларининг урни ва улчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар уртасидаги таксимоти тугрисидаги маълумотлар хамда хужжат-лар тизимидир (Давлат ер кадастри тугрисидаги конуннинг 3-моддаси). Давлат ер кадастрининг максади – Давлат ер кадастри тугрисидаги конуннинг 1-моддасига биноан иктисодиётни ривожлантириш, ер участ-каларига булган хукукларнинг кафолатларини таъминлаш, ердан окилона фойдаланиш, уларни кайта тиклаш ва мухофаза килиш учун кадастр маълумотларидан фойдаланишнинг хукукий асосларини белгилашдан иборат. Давлат ер кадастрининг хукукий-меъёрий асосларини 1998 йил 28 августда кабул килинган "Давлат ер кадастри тугрисида"ги конун, Вазир-лар Махкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги "Узбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тугрисида"ги 543-сонли карори ва унга илова килинган "Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тугрисидаги Низом" ва бошка конун хужжатлари ташкил этади. Давлат кадастрини юритувчи органлар, ов килиш ва балик овлаш хужалигини юритувчи, хайвонларни табиий мухитдан ажратиб олиб хамда ажратиб олмасдан илмий, маданий-маърифий, укув ва тайёрлаш максадларида хайвонот дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар хайвонот дунёси давлат какдастрининг субъектлари хисобланади. Давлат кадастрини юритувчи органлар, усимлик дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар: кишлок хужалигида банд булган ерларда кишлок хужалиги корхоналари, муассасалар ва ташкилотлар; давлат урмон фонди ерларида урмон хужалиги корхоналари; захиралардаги ерларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жойлардаги давлат хокимиятининг ваколатли органлари: усимликларнинг камёб ва йуколиб бораётган, доривор озикбоп ва манзарали турлари буйича республиканинг бутун худудида Узбекистон Республикаси Фанлар академияси усимлик дунёси объектларининг давлат кадастри субъектлари хисобланадилар. Давлат реестри – махсус ваколатли давлат бошкарув органлари (Ер ресурслари давлат кумитаси ва унинг булинмалари) томонидан олиб бориладиган ердан фойдаланувчилар руйхати ва уларнинг ер участкалари хакидаги ахборотловчи маълумотлари. ДЕНДРОЛОГИЯ БОГИ -(грекчада. «dendrо»-дарахт,«lоgоs»-таълимот) – дам олиш, рекреация ва шунга ухшаш маърифий, маданий максадларни тезкор равишда фойдаланишни амалга ошириш имконини берувчи алохида мухофаза этиладиган табиий худуд. Умумдавлат ахамиятидаги Тошкент дендрология боги куп миллионлик шахар ахолисининг кундалик хордигини чикариш учун яратилган дарахт ва буталар композициясидан иборат булган худуддир. Миллий конунчиликка мувофик дендрология боги турли мулкчилик шаклда ташкил этилиши мумкин. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ -бу ихтисослаштирилган эксперт булинмалари Узбекистон Республикаси Давлат табиатни мухофаза килиш кумитаси органлари томонидан амалга ошириладиган экологик экспертиза туридир. куйидагилар: прогноз килинаётган, мулжалланаётган ёки амалга оширилаётган хужалик ва бошка хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиклигини; атроф мухитнинг холатига ва фукаролар соглигига зарарли таъсир курсатиши мумкин булган ёки зарарли таъсир курсатаётган мулжалланаётган ва амалга оширилаётган хужалик хамда бошка хил фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини; атроф мухитни мухофаза килиш ва табиий ресурслардан окилона фойдаланиш буйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини аниклаш экологик экспертизанинг максади хисобланади. ДАРАХТ ВА БУТАЛАРНИ КЕСИШ -Урмон фонди ерларида дарахт ва буталарни кесиш конун хужжатларида белгиланган тартибда бериладиган рухсатномалар буйича амалга оширилади. Дарахт ва бутазорларни кесиш - усимлик дунёси объектларидан фойдаланишнинг туридир. Урмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга факат санитария хамда бинолар, иншоотлар ва коммуникациялар курилиши билан боглик кесишлар тартибида махаллий давлат хокимияти органларининг Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси билан келишилган асосан йул куйилади. ДЕГУМИФИКАЦИЯ – тупрок таркибидаги органик модда(гумус)нинг жадал суръатларда парчаланиши (минерализациялашуви) жараёни натижасида усимликларга озука була олмайдиган минерал бирикмаларнинг хосил булиши. Бунинг окибатида тупрок таркиби ва тузилиши хамда унинг агрономик курсаткичлари (намланиши, сув утказувчанлиги, иссиклик ушлаб туриши ва шунга ухшаш физик, кимёвий ва биологик хосса ва хусусиятлари) салбий узгаради. Республикамиздаги сугориладиган ерларнинг 40 фоиздан ортик майдони гумус билан паст ва жуда паст даражада таъминланган. Кейинги 25-30 йил давомида гумус микдори энг куп таркалган буз тупрокларда 1/3 кисмга камайган. Бунинг олдини олиш учун эса алмашлаб экишни йулга куйиш, органик угитларни ерга куплаб солиш сингари чораларни куллаш керак. Дипломатия ваколатхоналари ва халкаро ташкилотларнинг ер участкаларига нисбатан мулк хукуки ваколатхона сифатида фойдаланаётган иморат ва иморатнинг кисмлари, шунингдек ваколатхона бошлигининг кароргохи, улар жойлашган ер участкалари билан бирга, шунингдек мазкур ваколатхоналарнинг имо-ратларини куриш учун берилган ер участкалари
| | |
|
| | | Sana: Dushanba, 05-Мая-2008, 22:45 | Xatlari # 6 |
Ism:
| [SyncMaster]
| Maqomi:
| [USER]
| Guruxi:
| [Faollashmoqda]
| Postlari:
| [112]
| Xulqi: +
| [3] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| ФАУНАНИ МУХОФАЗА КИЛИШ ХАКИДАГИ КОНУНЛАРНИ БУЗИШ БИЛАН БОГЛИК БУЛГАН ФУКАРОЛИК ИШЛАРИ БУЙИЧА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ УНДИРИШНИНГ УЗИГА ХОС ЖИХАТЛАРИ Атроф-табиий мухитни асраш, табиат бойликларидан окилона фойдаланиш умуммиллий вазифа хисобланади ва бу экология тизимини, табиат объектларининг мухофазасини таъминлашга, фукароларнинг кулай атроф мухитга эга булиш хукукини кафолатлашга каратилган. Шу сабабли, конунга хилоф равишда сув хавзалари ва хавонинг ифлосланиши, ерлардан хужасизларча фойдаланиш, урмон кесиш, ов килиш ва балик овлаш коидаларини бузиш ва экология сохасидаги бошка хукукбузарлик ишлар буйича суд амалиётини тугри ва самарали амалга ошириш катта ахамиятга эга. Фаунани мухофаза килиш хакидаги конунчиликда моддий ва процессуал нормалар мужассамлиги нуктаи-назаридан дастлабки атрофлича тахлилий фикр бериш максадга мувофикдир. Фауна конунчилигида моддий нормалар бу мулк шаллари, мулкка эгалик килиш, ундан фойдаланиш, тасарруф этиш, мулкни олиш ва сотиш, давлат бошкаруви сохасидаги муносабатлар, фукароларнинг хукук ва мажбуриятларининг амалга оширилиши билан боглик холда вужудга келади. Фауна конунчилигида процессуал нормалар бу-хайвонот оламини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш борасидаги турли низоларни хал этиш, келишмовчиликларни бартараф этиш, иш куриш тамойили, ташкилий масалалари тартибга солинади. Яъни хайвонот олами объектларидан фойдаланиш хукуки берилиши борасидаги табиатни мухофаза килиш идораларининг хатти-харакатлари, шунингдек, хайвонот олами объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома бериш каби катор масалаларни уз нормаларида мустахкамлайди. Узбекистон Республикасининг «Хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисида»ги конуни 26 декабр 1997 йил (мазкур конунга УзР 26.05.2000 йил 82-II-сон конунига мувофик узгартиришлар киритилган), ушбу конуннинг 9-моддасига мувофик, Хайвонот дунёси объектларини ва уларнинг яшаш мухитини кузатиб бориш, уларнинг холати тугрисидаги маълумотларни туплаш, умумлаштириш ва тахлил этиш атроф табиий мухит давлат мониторинги ягона тизими буйича конун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Ушбу нормаларнинг амалда таъминланишнинг процессуал жихатлари белгиланган булиши лозим. Акс холда умумэътироф этилган хайвонот олами мониторинги тугрисидаги юридик норма харакатсиз, улик коидага айланади. «Узбекистон Республикасида хайвонот олами мониторинги тугрисида»ги Низом ишлаб чикиладиган булса унда куйидагилар курсатилиши лозим. Яъни, хайвонот олами мониторинги фаунадаги узгаришларни уз вактида аниклаш, хайвонот олами объектларига бахо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва окибатларини тугатиш максадида унинг холатини кузатиб бориш тизимидан иборат булиши, мониторинг фаунадан фойдаланиш максадини хисобга олган холда олиб борилади, фауна мониторингии куйидаги кичик тизимларга булиниши лозим: - ов килиш мониторинги; балик овлаш мониторинги, мониторингининг асосий вазифалари, худудий камраб олинишига кура республика, минтакавий ва махаллий мониторинги амалга оширилиши, фауна мониторинг сохасида давлат бошкарувини Узбекистон Республикаси давлат табиатни мухофаза килиш кумитаси томонидан, Узбекистон Республикаси Кишлок ва сув хужалиги вазирлиги, Узбекистон Республикасининг бошка манфаатдор вазирликлари ва идоралар иштирокида амалга оширилиши лозим. Вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиклаштириш, фауна мониторинги маълумотларини умумлаштириш Узбекистон Республикаси табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси томонидан амалга оширилиши лозим. Фауна мониторингини юритиш буйича ишлар давлат бюджети маблаглари хисобига амалга оширилишига оид процессуал муносабатлар тартибга солиниши лозим. Хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан окилона фойдаланиш тугрисидаги конунларга катьий амал килиш энг мухим вазифалардан биридир. Шунингдек, бу вазифа иктисодий ва ижтимоий характерга хам эга булиб хисобланади. Чунончи, хайвонот дунёсига етказилган зарар моддий хисобланади. Бу борада жавобгарлик масаласини хал килишда фукаровий-хукукий жавобгарлик мухим урин тутади. Бу юридик жавобгарлик хайвонот дунёсини хукукий экологик мухофаза килишда катта ахамиятга эга, у асосида еткизилган зарар тула копланади." Хайвонот дунёсига оид хукукий асослар, фойдаланиш коидаларини бузиш оркали етказилганда уларни коплаш лозимлигини белгилайди. Чунончи, Узбекистон Республикасининг "Хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисида"ги конунига кура, хайвонот дунёсидан фойдаланувчиларнинг хукукларини бузиш оркали етказилган зарар тула хажмда копланиши керак. Шу конунда курсатилишича, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фукаролар Узбекистон Республикасининг хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисидаги нормативларни бажармасликлари туфайли етказилган зарарнинг урнини коплашга мажбурдирлар. Хайвонот дунёсидан фойдаланувчиларга етказилган мулкий зарарни ундиришда фукаролик конунларига мурожаат этишнинг бош асоси, фукаролик конунлари меъёрларининг хайвонот дунёсига оид хукукбузарликка нисбатан жорий килинишининг сабаби, биринчидан, фукаролик конунлари билан тартибга солинадиган мулкий муносабатларнинг бир хиллиги, ухшашлиги булса, иккинчидан, хайвонот дунёсига оид конунларда хайвонот дунёсидан фойдаланувчиларга етказилган мулкий зарарни коплашнинг тула тартибга солинмаганлигидир. Узбекистон Республикаси Фукаролик Кодексининг мажбуриятларни бажармасликдан келиб чикадиган жавобгарликка багишланган умумий коидаларини бевосита хайвонот дунёсидан фойдаланишда етказилган зарарни ундиришда хам куллаш мумкин. Фукаролик конунчилигини умум эътироф этилган коидалари хукукбузарликлар натижасида етказилган мулкий зарарни ундиришда айбдорларни моддий жавобгарликка тортишга хам бевосита тааллуклидир. "Хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисида"ги конуннинг 39-41-моддаларида мустахкамланган. Уларга кура хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисидаги конун хужжатларини бузганликда айбдор булган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. "Юридик ва жисмоний шахслар хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисидаги конун хужжатларини бузиш туфайли етказилган зарарни фукаролик конун хужжатларида белгиланган тартибда коплашлари шарт." Демак, хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисидаги конун хужжатларини бузиш билан боглик булган фукаролик даъволарни куришда зарарни тулик коплашни кузда тутишдан келиб чикишлари керак. Шуни алохида таъкидлаш уринлики, зарарни ундириш микдорини камайтириш хам мумкин булиб хисобланади, яъни алохида холларда суд томонидан аникланган хукукбузарнинг мулкий ахволига караб, гараз ниятда содир этилмаган такдирда, йул куйилади ва бу холат суднинг хал килув карорида асослантирилади. Фукаролик даъво ишлари курилишида ушбу хукукбузарлик хайвонот дунёсидан фойдаланишнинг кайси турида содир этилганлигини хам билиб олиш лозим булади. Жумладан, хайвонот дунёсидан фойдаланиш турлари куйидагилардан иборат: ов килиш; балик овлаш; хайвонот дунёсидан илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик максадларда фойдаланиш; хайвонлар фаолиятининг фойдали хусусиятларидан фойдаланиш; хайвонлардан уларнинг фаолияти махсулотларини олиш максадида фойдаланиш. Узбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Атроф мухитни мухофаза килиш ва табиатдан фойдаланиш сохасидаги жиноятлар ва бошка хукукбузарликлар тугрисидаги ишлар буйича суд амалиёти хакида»ги карорида юкорида таъкидланган ов килиш ва балик овлаш коидаларини бузиш тушунчасига хам тариф бериб утган: «Ов килиш ва балик тутиш коидаларини бузиш деганда, овни тегишли рухсатномасиз ёхуд ёввойи кушлар ёки баликларни рухсатномада курсатилган микдордан ортик овлаш, шунингдек овни такикланган вактда ёки рухсат берилмаган жойларда ёхуд рухсат этилмаган курол, восита ва усуллар билан амалга оширилиш тушинилади». Ов килиш ва балик тутиш коидаларни бузиш билан боглик ишларни куриш жараёнида суд ушбу тушунчадан келиб чиккан холда хукукбузарга жазо белгилайди. Шунингдек, суд органлари шундай хукукбузарлик ишларни куриш жараёнида Олий Кенгашнинг 1993 йил 3 сентябрдаги «Кимматли ва йуколиб бораётган усимликлар хамда хайвонлар турларини мухофаза этишни кучайтириш хамда улардан фойдаланишни тартибга солиш тугрисида»ги карорларидан хам келиб чиккан холда иш куради. Узбекистон Республикасининг "Хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисида"ги конуни ва бошка амалдаги конунларга биноан конунга хилоф равишда кулга киритилган махсулот (ёввойи хайвон, парранда, балик, дарахт, муйна, ва бошкалар) хукукбузардан олиб куйилиши лозим. Агарда бундай махсулот хукукбузардан олиб куйилган ва иш судда курилгунга кадар сотилган булса, суд хал килув карорида тушган маблагни тегишли табиатни мухофаза килиш жамгармаларининг хисобига утказишни курсатиши зарур. Конунга хилоф равишда кулга киритилган махсулотни олиб куйиш имконияти булмаса (хукукбузар томонидан фойдаланилган, сотилган, яроксиз холга келган ва хокозолар), суд хукукбузардан унинг белгиланган нархлар хисобланган кийматини ундириш тугрисидаги масалани хал килиши лозим булиб хисобланади. Фаунани мухофаза килиш хакидаги конунларни бузиш билан боглик булган ишлар курилишида келтирилган зарар окибатида тушадиган маблаглар давлат бюджетига утказилмаслиги лозим. Яъни, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Табиатни мухофаза килиш жамгармалари тугрисида”ги Низомига мувофик табиатни мухофаза килиш конунларини бузиш натижасида етказилган зарарни коплаш суммаси, агар амалдаги конунларда бошкача назарда тутилмаган булса, табиатни мухофаза килиш махаллий (5-банд) ва республика (8-банд) жамгармалари хисобига ундирилади. Шу уринда таъкидлаш лозимки, конунга хилоф равишда ов килиш, гайриконуний равишда баликларни, хамда бошка сув хайвонларини овлаш ва йук килиш окибатида етказилган зарарни коплаш суммаси Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси хузуридаги биология назорати хисобига утказилади. Агарда хукукбузарлик давлат курикхонаси ёки миллий табиат боги худудида содир этилган булса жаримани тулашдан тушган барча маблаг давлат курикхонаси ёки миллий табиат богининг хисобига ундирилади. Узбекистон Республикасининг «Давлат божи тугрисида»ги конуни 9 декабр 1992 йил (Мазкур конунга куйидагиларга мувофик узгартиришлар киритилган Узбекистон Республикаси 25 апрел 2003 йил 482-II-сон конун) ушбу конуннинг 4 – моддасига мувофик, давлат божи буйича имтиёзлар белгиланган, Узбекистон Республикаси Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси ва унинг жойлардаги идоралари – баликчилик ва балик захираларини мухофаза килиш коидаларини бузиш муносабати билан балик хужалигига; атроф мухитни ифлослантириш ва табиий ресурслардан окилона фойдаланмаслик окибатида овчилик хужалигига ва давлат овчилик фондига етказилган зарар урнини коплаш тугрисидаги даъволар юзасидан давлат божлари ундирилмайди. Юкоридагилардан келиб чикиб, шундай хулосага келиш мумкинки, фаунани мухофаза килиш хакидаги конунларни бузиш билан боглик булган фукаролик ишлари буйича етказилган зарарни ундиришнинг узига хос хусусияти, зарарни тула коплаш билан богликдир. Бу принципни атроф табиий мухитга нисбатан амалга ошириш катор макбул воситаларни топишни талаб этади. Бунинг учун, биринчидан, хайвонот дунёсига етказилган зарани коплаш услуби (такса) ишлаб чикилиши; иккинчидан, ушбу табиат ресурснинг хусусияти, яъни унинг тикланиши хусусияти хисобга олиниши керак. Экология конунчилиги бу холатларни аник ифодалаши лозим.
| | |
|
| | | Sana: Dushanba, 05-Мая-2008, 22:47 | Xatlari # 7 |
Ism:
| [SyncMaster]
| Maqomi:
| [USER]
| Guruxi:
| [Faollashmoqda]
| Postlari:
| [112]
| Xulqi: +
| [3] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| ХАЙВОНОТ ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ КИЛИШНИНГ ХУКУКИЙ АСОСЛАРИ Хозирги даврда жамиятни демократлаштириш ва табиатни мухофаза килиш сохасидаги конунчилик такомиллашиб бормокда. Бунинг натижасида ушбу сохадаги халкаро хамкорлик уйгунлашиб, жамоатчиликнинг экологик муаммоларга булган кизикиши ва кайгуриши ортиб бормокда. Улар ахоли орасида экологик тафаккурни шакллантириш, хамда ёввоий табиатни саклаб колиш борасида давлат муассасалари билан фаол хамкорлик килмокдалар. «Табиатни мухофаза килиш тугрисида» (1992), «Хайвонот оламини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисида» (1997) каби конунларнинг кабул килиниши, Олий Мажлиснинг «Ноёб ва йук булиб кетаётган усимлик ва хайвон турларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тугрисида» (1993), «Узбекистон Республикасига йирткич кушлар олиб келинишини ва уларнинг четга чикарилишини тартибга солиш тугрисида»ги (1996) фармойиши, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 28.10.2004 йил 508-сонли «Биология ресурсларидан окилона фойдаланиш, уларни Узбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташкарисига олиб чикиш устидан назоратни кучайтириш тугрисида»ги карори ва бошка конунчилик хужжатларининг чикарилиши республикамиз табиатни мухофаза килиш ва унинг устидан назоратни амалга ошириш учун гоят мухим ахамиятга эга булди. Республикада биологик хилма-хилликни хисобга олиш жараёни Вазирлар Махкамаси томонидан тасдикланган (17.07.1996 й. № 225 ва 05.09.2000 й. №343) тегишли мувофиклаштирувчи хужжатлар асосида олиб бориладиган Узбекистон Республикаси хайвонот олами давлат кадастрини юритиш жараёнида амалга оширилади. Юкорида курсатилган хукукий асослар хайвонот оламини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш сохасидаги муносабатларни тартибга солиш билан бирга шу сохадаги давлат назоратининг хам норматив-хукукий базаси хисобланади. Жумладан: Табиатни мухофаза килиш тугрисидаги конуннинг 31-моддаси «Табиатни мухофаза килиш сохасидаги давлат назорати»га багишланган булиб, Табиатни мухофаза килиш сохасидаги давлат назорати давлат хокимияти ва бошкарув идоралари, махсус ваколатли давлат табиатни мухофаза килиш идоралари томонидан амалга оширилади. Куйидагилар: Узбекистон Республикаси Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси; Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги; Узбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат килиш давлат инспекцияси; Узбекистон Республикаси Кишлок ва сув хужалиги вазирлиги; (УзР 25.12.1998 й. 729-1-сон Конуни тахриридаги хат боши), Узбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри буйича давлат кумитаси, назорат органлари хисобланади. Махсус ваколатли давлат табиатни мухофаза килиш идоралари табиатни мухофаза килиш сохасидаги давлат назоратини амалга оширишда катнашишга идоравий экологик хизмат булинмаларини белгиланган тартибда жалб этишлари мумкин. Фауна сохасида махсус ваколатни амалга оширадиган ва назоратни олиб борадиган органлар бу-Узбекистон Республикаси-нинг «Хайвонот оламини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисида»ги конунига кура, хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш устидан давлат назорати махаллий давлат хокимияти органлари, Узбекистон Республикаси Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси томонидан конун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Махаллий вакиллик давлат органлари табиий ресурс-лардан фойдаланиш ва уларни мухофаза килиш юзасидан тегишли ваколатларга эгадирлар. Булар; уз худудида табиатни мухофаза килишнинг асосий йуналишларини белгилаш, минтаканинг экология дастурини тасдиклаш, табиий ресурс-ларни хисобга олиш, уларнинг ахволига бахо бериш, экологик жихатдан зарарли булган объектларни руйхатга олиш; таби-атни мухофаза килишга доир тадбирларни моддий-техник жихатдан таъминлаш; табиий ресурслардан фойдаланиш хукукини берувчи, саноат чикиндиларини ёки руз¦ор чикин-диларини туплаш ёки кумиб ташлашга рухсатномани бел-гиланган тартибда бериш ёки уларни бекор килиш, табиий ресурслардан фойдаланганлик учун туловларни ундириш; табиатни мухофаза килиш устидан назорат урнатиш, атроф мухитга зарар етказаётган махаллий ахамиятга молик объектлар фаолиятини вактинча ёки бутунлай тухтатиш ва кайта ихтисослаштириш ту¦рисида карор кабул килишдан иборатдир. Бундан ташкари махаллий вакиллик давлат органлари уз худудидаги Узбекистон Республикаси Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси жойлардаги булинмаларининг ишини вакти-вакти билан сессияларда куриб туради хамда назорат килиб боради. Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси хайвонот оламини мухофаза килиш ва ундан фойдаланишда махсус ваколатли орган сифатида фаолият олиб боради. Табиатни мухофаза килиш Давлат кумитаси хузурида махсус орган борки ушбу орган хайвонот оламининг мухофаза килиниши ва улардан фойдаланишнинг хажмларини хисобга олинишини амалга оширади. Чунончи, Узбекистон Республикаси Давлат табиатни мухофаза килиш кумитаси кадастр хизмати республика даражасида: хайвонот дунёсининг давлат кадастри юритилишини мувофиклаштиради; меъёрий-услубий хужжатларни ишлаб чикади; кадастр юритилиши устидан назорат килади. Хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш устидан назорат тизими куйидаги таркиблардан иборат:1) Идоравий назорат; 2) Ишлаб чикариш назорати; 3) Жамоатчилик назорати. Ёввойи хайвонларнинг давлат томонидан курикланиши ва идоравий куриклаш устидан давлат назоратини Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси хузуридаги давлат биология назорати амалга оширади. Хайвонот дунёсидан фойдаланиш хамда овчилик ва балик овлаш хужалигини юритиш устидан идоравий назорат тасарруфида овчилик ва балик овлаш хужаликлари мавжуд булган давлат органлари томонидан амалга оширилади. Хайвонот дунёсидан фойдаланиш хамда овчилик ва балик овлаш хужалигини юритиш устидан ишлаб чикариш назорати овчилик ва балик овлаш хужалигини юритувчи корхоналар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Хайвонот дунёсидан фойдаланиш хамда овчилик ва балик овлаш хужалигини юритиш устидан жамоатчилик назорати овчилар ва балик овловчиларнинг жамоат ташкилотлари томонидан - уларга бириктирилган ер майдонларида ва фукаролар томонидан амалга оширилади. Демак, жамоатчилик назорати-фукаролар ва жамоат бирлашмалари томонидан амалга оширилиб, унда хайвонот дунёси, унинг яшаш мухитини мухофаза килиш максадида олиб борилган текшириш натижалари тавсия ахамиятига эга булади. Шуни алохида таъкидлаш керакки, хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш сохасида идоравий, ишлаб чикариш ва жамоатчилик назоратини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари конун хужжатларига мувофик олиб куйилган хужжатларнинг материалларини (баённомалар, конунни бузишлар ту?рисидаги далолатномалар), шунингдек олиб куйилган курол-яро?ларни ва ноконуний овлаш ва балик овлаш махсулотларини, жиноят белгилари мавжуд булган такдирда, маъмурий хукукни бузишлар ту?рисидаги ишларни куриб чикиш ваколатига эга булган органларга ёки хукукни мухофаза килиш органларига беришлари керак. «Хайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Узбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташкарисига олиб чикиш хамда овчилик-балик овлаш хужалигини юритиш тартиби тугрисида»ги Низомга мувофик, табиатни мухофаза килиш давлат инспекторлари назоратни амалга оширишда куйидаги хукукларга эга: хайвонот дунёсидан фойдаланиш хукукини берадиган хужжатларни текшириш, тайёрланган овчилик-баликчилик махсулотларини, урмончилар ва ёлланган овчиларнинг коровулхонасини, мухофаза килинадиган табиий худудларнинг коровулхоналари ва биноларини, омборлар ва бошка иморатларни текшириш, шунингдек транспорт воситаларининг барча турларини куздан кечириш ва ушлаб туриш; хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва уларни купайтириш буйича фойдаланувчилар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни назорат килиш ва х.з. Шунингдек, давлат ветеринария хизмати органи ва давлат санитария-эпидемиология хизмати органи хайвонот дунёси объектларининг касалликлари пайдо булиши ва таркалиши устидан текширув ва назоратни амалга оширадилар, хайвонот дунёси объектлари касалликка чалинишининг барча аникланган холларини руйхатга оладилар ва касалликлар пайдо булиши ва таркалишининг олдини олиш хамда уларни тугатиш юзасидан зарур чоралар курадилар. Узбекистоннинг хайвонот ва усимлик дунёси объектларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирларини кучайтириш хамда улардан окилона фойдаланиш максадида хукумат «Биология ресурсларидан окилона фойдаланиш, уларни узбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташкарисига олиб чикиш устидан назоратни кучайтириш ту?рисида» карор кабул килди. Бу республикада фауна ва флора сохасидаги давлат сиёсатини хам белилаб берди. Ушбу карор хорижий фукароларнинг ов килиши Узбекистон Республикаси Давлат табиатни мухофаза килиш кумитаси назорати остида амалга оширилишини мустахкамлаган. Йук булиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халкаро савдо ту?рисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига кирувчи хайвонлар турлари намуналарини Узбекистон худудидан олиб чикиш ва Узбекистон худудига олиб кириш учун белгиланган намунадаги рухсатнома юридик ва жисмоний шахсларга CITESнинг Узбекистон Республикасидаги Маъмурий органи (Давлат табиатни мухофаза килиш кумитасининг Давлат биология назорати) томонидан берилиши курсатилган. Узбекистон Республикасининг Кизил китобига киритилган ва питомникларда устирилган ёввойи хайвонлардан фойдаланиш Узбекистон Республикаси Давлат табиатни мухофаза килиш кумитасининг назорати остида амалга оширилади. Ноконуний ов килиш ёки балик тутишнинг аникланган махсулоти олиб куйилади ва конун бузилишини аниклаган шахсларда такдирлаш сифатида колдирилади (купи билан бир бош туёкли хайвон гушти, умумий о?ирлиги 5 килограммдан ортик булмаган микдордаги ёввойи куш, балик), тайёрлов ташкилотларига топширилиши шарт булган муйна бундан мустасно. Туёкли хайвонларнинг бошка гушти ва балик тайёрлов ва савдо ташкилотларига, болалар уйларига, кексалар уйларига, мактаблар ва касалхоналарга белгиланган тартибда топширилади. Шу уринда таъкилаш лозимки, ов килиш ёки балик тутишнинг аникланган махсулоти олиб куйилса, яъни махсулот узлаштирилиб юборилса, кейинчалик эса ов ва балик тутиш конуний тартибда амалга оширилганлиги исботланса унда кандай хукукий холат юзага келади. Бу холат Низомда белгиланиши лозим деб хисоблаймиз.
| | |
|
| | | Sana: Dushanba, 05-Мая-2008, 22:47 | Xatlari # 8 |
Ism:
| [SyncMaster]
| Maqomi:
| [USER]
| Guruxi:
| [Faollashmoqda]
| Postlari:
| [112]
| Xulqi: +
| [3] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| ХАЙВОНОТ ДУНЁСИНИНГ ХАЛКАРО-ХУКУКИЙ МУХОФАЗАСИ Тирик организмлар билан боглик масалалар инсон билан чамбарчас боглик булганлиги учун, инсонлар бу масалага анча аввалдан кизика бошлаган. Энг дастлабки давлатларнинг хукукий фаолияти айнан ёввойи хайвонларни мухофаза килиш билан боглик булган. Халкаро муносабатларда ёввойи хайвонларни мухофаза килиш аввалги юз йилликда бошланган эди. Хозирги кунгача юзга якин шартномалар, келишувлар, конвенциялар кабул килинган. Бу хужжатлар глобал, регионал, субрегионал йуналишларга каратилган булиб, хайвонот оламини ёки бу жихатларни мухофаза килишга багишланган. Давлатларнинг экологик хавфсизлиги, А.Р.Рахмановнинг фикрига кура нафакат миллий ва минтакавий (регионал), балки халкаро, жахоншумул ахамиятга молик масала булиб, у давлатлар, халкаро жамиятлар, фукаролар, нодавлат ташкилотларининг биргаликдаги харакати туфайлигина амалга оширилиши кераклигини илмий тарзда асослаб берди. Бунинг учун эса, дейди уз монографик илмий ишида Г.А.Маткаримова, халкаро хукук нормалари билан миллий конунчиликни узвий боглаш керак булади. Шуни хам таъкидлаш лозики, хозирги кунда ёввойи хайвонларни мухофаза килиш хар бир давлатнинг ички фаолияти билан тартибга солинади. Биз буни давлатларни овчилик, баликчилик, кишлок хужалиги юритиш, урмончилик ва бошка сохаларидан хам билиб олишимиз мумкин. Ёввойи хайвонларни катта кисми давлатларнинг миллий-табиий ресурслари таркибига кириб, давлатнинг суверенитети остидадир. Шундан келиб чикиб, давлатлар уз юрисдикцияси остидаги барча хайвонларни мухофаза килишга доир чора-тадбирларни амалга оширмокда. Курукликдаги хайвонот дунёсини мухофаза килиш юзасидан давлатлар миллий конунчиликни янада ривожлантирмокда. Масалан, хайвонот дунёсини мухофаза килиш юзасидан бир канча хужжатлар ишлаб чикилган. Бир катор давлатларда “Овчилик тугрисида”ги конунлар кабул килинди. Жумладан, 1938 йилда Швецияда, 1951 йилда Норвегияда, 1966 йилда Исландияда, 1967 йилда Данияда овчилик муносабатларини тартибга солишга каратилган норматив-хукукий хужжатлар кабул килинган эди. Охирги пайтларда хайвонот дунёсини мухофаза килишга доир умумий нормаларнинг роли анча ошди. Охирги йилларда хам бир канча халкаро хужжатлар кабул килиниди, Ёввойи хайвонларни мухофаза килиш уларни хаёт кечиришига боглик шароит яратиб бериш билан богликдир. Шу масалага багишланган Ремсарда (Эронда) утказилган 1971 йил 2 февралдаги халкаро Конвенция мисол булади, бунда сув ва боткоклик тугрисида Конвенция кабул килинди. Бу конвенция асосан сувда сузувчи кушларга багишланган булиб, унда 23 та давлат иштирок этди. Бунга кура бу конвенцияда иштирок этувчи давлатлар сув ва боткокликда яшовчи жонзотлар руйхатини яъни халкаро ахамиятга эга булган жонзотларни руйхатини тузиб чикди. Хамда табиат ва табиий ресурсларни мухофаза килиш халкаро Иттифокига такдим этди. Хар бир давлат руйхатга киритилган сув ва боткоклик жонзотларини мухофаза килиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш юзасидан барча чора-тадбирларни куриши шарт, шунингдек бунинг учун курикхоналар очиш ва бошкалар оркали. 1981 йилда “Хайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уни мухофаза килиш тугрисида”ги конун кабул килинди.Унда хайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уни мухофаза килиш, давлат бошкаруви билан боглик муносабатлар тартибга солинган эди. Шуни алохида таъкидлаш лозимки, бу конуннинг кабул килиниши жамиятда фаунага оид муносатлар тула тартибга сола олмади окибатда эса ижроси таминланмади. Собик иттифок даврида хайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уни мухофаза килишни тартибга солишга каратилган конун хужжтлар камлигига карамасдан, халкаро хукук нормаларига яъни конвенциялар, шартномалар, битимларга хам кушилмади. Чунончи, “Йуколиб кетиш хавфи остидаги ёввойи флора ва фауна турларининг халкаро савдоси тугрисида”ги конвенция (CITES) 1973 йил, “Ёввойи турдаги кучиб юрувчи хайвонларни саклаб колиш хакида”ги конфенция, “Асосан сувда сузувчи кушларнинг яшаш жойи сифатида халкаро ахамиятга молик сув-боткок майдонлари тугрисида”ги конвенцияларга кушилмади окибатда хайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уни хукукий мухофазасига етарли эътибор берилмади. Бунинг натижасида эса хайвонот дунёси объектларидан толон-тарожлик билан фойдаланилди. Минтаканинг ёввойи табиатини йук килинишдан химоя килиш буйича давлатларнинг саъй-харакатларини интеграциялашнинг гоятда зарурлигини, келгуси авлодлар учун унинг нодир турларини саклаб колишнинг мухимлигини англаган Узбекистон 1997 йилда “Йуколиб кетиш хавфи остидаги ёввойи флора ва фауна турларининг халкаро савдоси тугрисида”ги конвенция (CITES)га кушилди, шу тарика уларни саклаш хамда браконьерлар ва контрабандачилардан химоя килиш буйича мажбуриятларини ихтиёрий равишда уз зиммасига олди. Ушбу халкаро хужжатга кура Конвенция татбик этиладиган хайвонот ва усимлик дунёсининг вакиллари божхона чегараси оркали факат CITES миллий маъмурий органи берган махсус CITES сертификати мавжуд булганидагина олиб утилиши мумкин. Йуколиб кетиш хавфи остидаги ёввойи флора ва фауна турларининг халкаро савдоси тугрисидаги конвенция (CITES) 1973 йилда Вашингтонда имзоланиб, 1975 йилда кучга кирган. Хозирги вактда 166 давлат унинг иштирокчилари хисобланади. CITES биологик ранг-барангликни ва, айникса, унинг энг заиф бугини - хайвон ва усимликларнинг нодир ва йуколиб бораётган турларини саклаб колиш бобида энг таъсирчан хужжатдир. Конвенцияга кушилган мамлакатлар уз зиммаларига жиддий, шу жумладан миллий конунчиликни CITES талабларига мувофиклаштириш буйича хам мажбуриятларни оладилар. Интерполнинг бахолашига кура, ёввойи флора ва фауна турларининг контрабандаси унга куйилган маблагларнинг хажмига кура наркотиклар контрабандасидан сунг иккинчи уринни эгаллайди, Конвенция эса мавжуд булишига хаддан ортик жахон савдоси тахдид солаётган хайвон ва усимликларнинг экспорти, реэкспорти ва импорти устидан самарали назорат килиш дастагидир. Ушбу турлар алохида руйхатлар - Конвенция коидаларига киритилган. Хайвон ва усимликларни, уларнинг кисмлари ва улардан тайёрланган махсулотлар (дериватлар)ни олиб чикиш хамда олиб киришга факат CITES миллий илмий органи билан маслахатлашилганидан кейин CITES миллий маъмурий органи берадиган махсус рухсатномаларга кура йул куйилади. Йуколиб кетиш хавфи остидаги ёввойи флора ва фауна турларининг халкаро савдоси тугрисидаги конвенция (CITES)нинг уч иловасида зарурий химоя даражасига караб объектлар саналган. Бу норматив-хукукий хужжатларнинг асосий вазифаси хайвонот дунёсининг яшаш шароитларини таъминлаш уларнинг хилма-хил турларини хамда табиий галаларининг бутлигини ва яшаш мухитини саклаш максадида хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш, уни тиклаш ва такрор етиштириш сохасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш сохасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий конуний хужжат Узбекистон Республикаси Конституцияси хисобланади. Конституцияда жамият ривожининг асосий тамойиллари мустахкамланган булиб, унда табиий объектларга мулкчилик хукуклари, фукаролар ва юридик шахсларнинг табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф табиий мухитни саклаш буйича хукук ва мажбуриятлари белгиланган. Конституциянинг 55-моддасига мувофик ер, ер ости бойликлари, сув, усимлик ва хайвонот дунёси хамда бошка табиий захиралар умуммиллий бойлик булиб, улардан окилона фойдаланиш зарур ва уларни давлат хукукий жихатдан мухофаза этилишини кафолатлайди. Шуни алохида таъкидлаш керакки, мамлакатимиз иктисодиётининг шаклланиши, ривожланиши ва янада такомиллашувида табиий ресурсларнинг урни бекиёсдир. Айникса, ер, ер ости бойликлари, усимлик ва хайвонот дунёси ва бошка табиий бойликлар иктисодиётнинг устувор тармогини ривожлантиришда мухим ахамият касб этади. Чунки, биринчидан табиий ресурслар (хайвонот ва усимлик дунёси ва х.з)нинг узи табиат тизимида жойлашган, иккинчидан, махсулотларни тугридан-тугри табиий ресурслардан фойдаланиш, ишлаб чикариш асосида амалга оширилади. Хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан окилона фойдаланиш тугрисидаги конунларда конкрет ижтимоий муносабат турини тартибга солиш колипини, аник хукук ва бурчларни ифода этиш урнига бошка ижроия ва идоравий хукукий актларга хаволалар куп учрайди. Масалан, Узбекистон Республикаси «Хайвонот оламини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисида»ги конунда жами 41та модда булса, шундан 16 та моддада хавола этувчи нормалар мавжуд. Бу конуннинг хурмати ва таъсирчанлигига жиддий зарар етказади. Хайвонот дунёсига оид Узбекистон Республикаси конунчилигида тугридан-тугри таъсир курсатмайдиган, яъни хаволаки нормалар жуда куп. Бу нарса камчилик булмаслиги мумкин эди, агарда бошка норматив-хукукий актларда бу саволлар уз жавобини топганда. Умуман олганда, хайвонот дунёсига оид амалдаги Республика конунчилигини такомиллаштириш юзасидан бир канча йуналишларда фикр юритиш мумкин. Хозирда хайвонот дунёсидан окилона фойдаланиш ва уни хукукий мухофаза этишга каратилган халкаро-хукукий механизм ишлаб турибди. Лекин бу хали етарли эмас. Бунинг учун хар бир давлатда, унинг хар бир фукароси онгида табиат ресурслардан самарали фойдаланишга булган бепарволик хислатини улар онгидан чикариб ташлаш лозимдир
| | |
|
| | | Sana: Dushanba, 05-Мая-2008, 22:49 | Xatlari # 9 |
Ism:
| [SyncMaster]
| Maqomi:
| [USER]
| Guruxi:
| [Faollashmoqda]
| Postlari:
| [112]
| Xulqi: +
| [3] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| ХАЙВОНОТ ОЛАМИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ДАВЛАТ БОШКАРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ Кейинги ун йилликлар ичида давлатнинг асосий функциялари каторига табиат ва атроф-мухитни мухофаза килиш функцияси хам кушилди. Бу албатта, бежиз эмас. Атроф-мухитга нисбатан экстенсив ишлаб чикариш инсон ва унинг соглигига нисбатан хам агрессив холатни юзага келтирди. Шу боис хам давлатлар мазкур фаолият билан шугилланишга мажбур булмокдалар. Давлат овчилик-балик овлаш фондидан фойдаланиш ва уни мухофаза килиш, купайтириш тартиби Узбекистон Республикаси конунлари, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси карорлари, Узбекистон Президенти фармонлари ва фармойишлари билан хамда Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси чикарган йурикномалар, Низомлар билан хайвонот оламини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш буйича бошка норматив-хукукий хужжатлар билан тартибга солинади. Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси экология сохасидаги давлат бошкарувининг марказий бугини хисобланади. Унга мамлакатимиздаги бутун экологик фаолиятни комплекс бошкариш хамда хайвонот олами объектларини мухофаза килиш ва улар устидан фойдаланишда давлат назоратини амалга ошириш ваколатлари юклатилган. Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси томонидан чикарилган буйруклар, курсатмалар, жойлардаги ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ахамиятга эгадир. Шу уринда таъкидлаш лозимки, хайвонот оламини мухофаза килиш ва ундан фойдаланишда давлат кадастрининг юритилишида кумита шахсан масъулдир. Бу борада Узбекистон Республикаси Фанлар Академияси хайвонот оламининг давлат кадастрини юритиш буйича маслахат органи хисобланади. Хайвонот оламини мухофаза килиш ва ундан фойдаланишда хайвонот олами мониторингининг урни бекиёсдир. Хайвонот олами объектларини ва уларнинг яшаш мухитини кузатиб бориш, уларнинг холати тугрисидаги маълумотларни туплаш, умумлаштириш ва тахлил этиш атроф табиий мухит давлат мониторинги ягона тизими буйича конунда курсатилган тартибда амалга оширилади. Узбекистон Республикаси Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси куйидагилар устидан давлат назоратини олиб боради; а) Экология тизимлари, табиий генофонд, биологик мувозанатни атмосфера хавосини, ер усти ва ер ости сувларини, тупрокни ифлослантирувчи манбааларни усимлик олами ва биологик сув объектларини, ёввойи хайвонлар яшаш мухитининг холати, яъни: - юридик ва жисмоний шахслар томонидан конун хужжатларининг бажарилишини; - янги ва кайта курилган корхоналар хамда бошка объектларни жойлаштириш, лойихалаш, куриш ва ишга тушуришда экологик нормативлар, стандартлар ва талабларга; - усимликларни химоя килиш воситаларини, уларнинг усишини тезлаштирувчи моддаларни, минерал угитларни бошка кимёвий моддалар ва дориларни ташиш, саклаш ва куллаш чогида атроф мухитни мухофаза килиш талабларига; - баликчилик, балик захираларини мухофаза этиш, улардан фойдаланиш хамда уларни урчитиш, баликчиликни рагбатлантириш коидаларига; б) ер, сув, хайвонот ва усимлик олами кадастрини юритиш, в)табиий ресурслардан фойдаланувчиларнинг табиий мухитига ифлослантирувчи моддалар саноат чикиндилари ва маиший чикиндиларни чикариб ташлаш ва окизишнинг хамда бошка зарарли таъсирларнинг (жисмоний таъсирдан ташкари) дастлабки хисобини юритиш, шунингдек, Узбекистон Республикаси макроиктисодиёт ва статестика вазирлиги билан биргаликда табиатни мухофаза килиш ва табиий ресурслардан фойдаланишга доир давлат статестика хисоботлари тугри булишига риоя этилиши; г) сувдан фойдаланишнинг белгиланган нормалари, коидалари ва тартиботига риоя этилиши, ер усти ва ер ости сувларининг ифлосланиши, булганиш ва куриб колишидан мухофаза килиниши, шунингдек сув объектларининг киргок буйлари (зоналарида) сувни мухофаза килиш чора тадбирларининг бажарилиши; д) урмон ресурсларининг кимматли табиий ландшафтларининг, шунингдек, урмон усимликларининг сувни мухофаза килиш сувни бошкариб туриш, экин майдонларини химоя килиш ва бошка химоя вазифалари сакланишини таъминлаш; е) курикхона ишларини юритиш, алохида мухофаза этиладиган табиий худудлар тартиботини таъминлаш; ж) давлат овчилик фондини мухофаза этиш ов ва овчилик хужалигини юритиш коидаларига риоя этилиши; Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси хайвонот оламини мухофаза килиш ва ундан фойдаланишда махсус ваколатли орган сифатида фаолият олиб боради. Табиатни мухофаза килиш Давлат кумитаси хузурида махсус орган борки ушбу орган хайвонот оламининг мухофаза килиниши ва улардан фойдаланишнинг хажмларини хисобга олинишини амалга оширади. Хайвонот олами объекти турларини бир жойдан бошка жойга кучириш иклимга мослашиш ва чатиштириш масаласига келганимизда бу борада, ёввойи хайвонларни янги яшаш жойларига кучиришга фауна учун янги булган ёввойи хайвон турларини иклимга мослашишга, шунингдек, ёввойи хайвонларни чатиштириш тадбирларини утказишга Узбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг хулосасини хисобга олган холда Узбекистон Республикаси Табиатни мухофаза килиш давлат кумитасининг рухсатномаси буйича илмий-тадкикот ва хужалик максадларида йул куйилади. Ёввойи хайвонларни узбошимчалик билан бошка жойга кучириш, иклимга мослаштириш ва чатиштириш конунга кура катъий таъкикланади. Юридик шахслар томонидан зоология коллекцияларини яратиш ва уларни тулдириб бориш максадида хайвонларни улар яшайдиган мухитдан ажратиб олиш йули билан хайвонот оламидан фойдаланиш белгиланган коидаларга мувофик амалга оширилади. Зоология коллекцияларини яратиш уларни тулдириб бориш, асраш улардан фойдаланиш ва уларни хисобга олиш тартиби зоология коллекциялари билан савдо килиш коидалари, шунингдек зоология коллекциялари объектларини Узбекистон Республикаси худудидан ташкарига жунатиш ва олиб чикиш коидалари конун хужжатлари билан белгилаб куйилади. Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси хузуридаги хайвонот ва усимликлар оламини мухофаза килиш ва ундан окилона фойдаланиш буйича давлат инспекцияси тасдиклайдиган хайвонот, усимлик оламини мухофаза килиш ва ундан фойдаланишни бошкариш буйича йурикномалар барча вазирликлар, давлат кумиталари, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек фукаролар томонидан бажарилиши мажбурий хисобланади. Балик овлаш хужалигини юритиш хукуки Узбекистон Республикаси Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси хузуридаги махсус орган давлат биология назорати томонидан белгиланади. Узбекистондаги барча овчилик ва баликчилик жойлари, улар жойлашган мазкур худуд кимнинг ихтиёрида эканлигидан катъий назар, улар табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси хузуридаги давлат биология назорати тасарруфида булади. Куйидагилар овчилик ва баликчилик жойларига кирмайди, буни Табиатни мухофаза килиш кумитаси такдимига кура Вазирлар Махкамаси белгилаган. Чунончи; - ахоли истикомат ерлари (шахарлар, шахар посёлкалари, кишлок ахолиси истикомат ерлари); - табиатни куриклаш, согломлаштириш, рекрацион ва тарихий маданий вазифаларни бажарувчи ерлар; - шахарлар, мехнаткашларнинг истирохат жойлари атрофидаги яшил ихотазорлар, оромгохларнинг худудлари; - саноат корхоналарининг санитария-химоя зоналари; - сув олиш иншоотларининг химоя зоналари; - аэродромлар ва аэродром атрофи зоналари; - чегара полосалари; - кишлок хужалиги максадларида фойдаланиладиган ерлар; - тугонлар, сув куприклар, балик питомниклари, ховуз ва бошка маданий баликчилик хужаликлари чегараларидаги 500 метрли полоса; - кулларни узаро ва дарё билан бирлаштирувчи ирмоклар ва жилгалар, дарёлар ва каналлар куйиладиган жойлардаги 100 метрли масофадаги участкалар. Юридик шахслар (корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар) узларига бириктирилган овчилик, баликчилик жойларида хайвонот олами объекти турларини купайтириш ва уларнинг яшаш мухитини мухофаза килиш буйича чора-тадбирларни амалга оширадилар колаверса бу конун томонидан урнатилган мажбурият хамдир. Ёввойи хайвонларнинг давлат томонидан курикланиши ва идоравий куриклаш устидан давлат назоратини Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси хузуридаги давлат биология назорати амалга оширади. Идоравий куриклашни урмон хужаликлари, давлат овчилик хужаликлари, давлат курикхоналари, давлат заказниклари, миллий боглар,овчилик баликчилик хужаликларининг урмончилик ва ёлланган овчилар хизматлари амалга оширади. Ички ишлар органлари, табиатни мухофаза килиш буйича жамоатчи инспекторлари, Узбекистон Табиатни мухофаза килиш жамияти ва бошка хайвонот оламидан фойдаланувчилар хайвонот оламини мухофаза килишга кумаклашадилар. Балик ресурсларининг талон-тарож килиниши, бу давлатга келтирилаётган мулкий зарар хисобланади. Бу эса энг биринчи навбатда давлатнинг мулк хукукини бузади. Иккинчидан эса, табиий ресурс хисобланган баликларнинг кимматбахо кам учрайдиган турларининг йук булиб кетишига сабабчи булиши мумкин. “Балик хужалигидаги хукукбузарликлар учун “такса” жавобгарлигини шакллантириш лозим.” Зеро, бу борада кирилиб бораётган балик турлари толон-тарож булиши, угринча овланиши, камёб учрайдиган баликлар Республикамиздаги балик захиралари мухофаза этилиши ва улардан окилона фойдаланишда ахамиятли хисобланади. Шунингдек, давлат табиатни мухофаза килиш идоралари ва хукукни мухофаза килувчи органлар учун “такса” усулидаги хукукий санкцияни куллаш балик захирасига етказилган зарар учун ундириладиган моддий жавобгарлик микдорини хисоблашда кул келади деб хисоблаймиз. Дархакикат, усимлик дунёсига етказилган зарарни ундириш учун “такса” жавобгарлигини белгилаб берувчи хукукий коида ишлаб чикилгандир. Очик таъкидлаш керакки, табиатни мухофаза килувчи органлар томонидан ов жониворларининг купайишига шароит тулик яратиб берилмаяпти. Овчилик жамияти органлари юкорида ишлаб чикилган коида буйича карийиб хамма ов турларига лицензия (рухсатнома) талаб килади. Бу эса хар доим хам ижобий натижа бермаслиги мумкин. Масалан, улжанинг камайиб кетиши, браконъерларнинг эса купайишига сабаб булиш мумкин. Буни куйидаги таъсниф буйича куриб чиксак. Хайвонот олами объекти турлари хисобланган хамда овчилик объекти, яъни жониворлар маъмурий чегараланишни тан олмайди. Шу сабабли бир хил жониворлар яшайдиган майда овчилик хужаликларидан келиб тушаётган маълумотлар узгарувчан ва аник эмас. "Ов мавсумигача ва ов мавсумидан кейин туёкли жониворлар сони хакидаги келиб тушаётган маълумотлар умуман бир-бирига тугри келмайди." Бундан куриниб турибдики, табиатни мухофаза килувчи органлар томонидан белгиланган ов жониворларини хисобга олиш, уларни назорат килиш ва кузатиш тугрисидаги коидаларни кайтадан куриб чикиш лозим. Ёввойи ов хайвонлари давлат ов фондини ташкил килади. Уларни мухофаза килиш, назоратга олиш давлат бюджети томонидан маблаг билан таъминланади. Уз навбатида овчилар хам умумдавлат солигини тулайди. Юкоридагилардан келиб чикиб ушбу масала буйича хам фикр ва мулохазаларимзни баён килмокчимиз. Биринчидан: мамлакатдаги шарт-шароитларнинг узгарганлиги сабабли овчилик жамиятлари хакидаги норматив коидаларни узгартириш вакти келди. Масалан: ов жониворларидан фойдаланишда узок муддатли лицензияларни бериш хакидаги коидаларни олиб ташлаш лозим. Иккинчидан, овчилик ресурслари мухофаза килиш ва ривожлантириш тушунчалари хайвон кушлар микдори билан чегараланиб колмаслиги керак. Учинчидан, овчилик хужаликларида хар ун йилда бир марта жихозлаш ва таъмирлаш ишларини утказиш тажрибасига таяниш керак. Таъкидлаш лозимки, валютага оид муносабатлар доирасидаги яъни валютали овни тартибга солиш вакти келди. Мазкур овдан тушган даромад ва ов хужалиги рахбарларининг шахсий манфаатларига эмас, балки, овчилик органлари фаолиятига сарфланиши керак. Хайвонот оламини мухофаза килиш ва ундан самарали фойдаланиш Узбекистон Республикаси “Давлатбионазорат” инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги, Кишлок ва сув хужалиги вазирлиги, Табиатни мухофаза килиш кумитасининг асосий функцияларидан бири булиб колади.
| | |
|
| | | Sana: Dushanba, 05-Мая-2008, 22:50 | Xatlari # 10 |
Ism:
| [SyncMaster]
| Maqomi:
| [USER]
| Guruxi:
| [Faollashmoqda]
| Postlari:
| [112]
| Xulqi: +
| [3] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| O`zbekiston Respublikasi «Qizil kitobi» ning zarurligi Yer kurrasida hozirgi vaqtda 670 ming (shundan 500 mingi gulli o`simliklar) o`simliklar va 1,5 million hayvon turlari mavjud bo`lib, ularning 93% uchun quruqlik va 7% i uchun suv yashash muhiti hisoblanadi. Turlarning hosil bo`lishi va ularning yo`qolib ketishi sababi evolyutsion taraqqiyot jarayoni bo`lib, yerda geologik sharoitlarning o`zgarishiga ham bog`liqdir. Ammo odamning kelib chiqishi natijasida bu tabiiy jarayon buzila boshladi, hayvon va o`simliklarning antropogen (inson faoliyati) ta'sirlari natijasida yo`qolib borish jarayoni tezlasha boshladi. Odam tomonidan yangi yerlarning, orollarning va kontinentlarning o`zlashtirilishi natijasida butun sayyora masshtabida fauna va floraning xilma-xilligi tobora kamayib borish jarayoni kuzatilmoqda. Turlarning qirilishi qadim zamonlardayoq boshlangan edi. O`n minglab yillar ilgari ovchilar tomonidan mamontlar, qalin junli karkidonlar, gigant bug`ular, g`or arsloni va ayiqlari, o`rta asrlarda Yevropa turi, Steller sigiri qirilib ketdi. Hozirgi biz yashab turgan davrda turlarning yo`qolib ketish jarayoni juda jadallik bilan davom etmoqda. 1600 yildan 1875 yilgacha sut emizuvchilarning 63-turi, qushlarning 74 turi yo`qolib ketdi. Keyingi yillarda har yili 1 dan 10 gacha hayvon va 1 tadan o`simlik turlari yo`qolib ketmoqda. Hozirgi vaqtda umurtqali hayvonlarning 600 ga yaqin turi, juda ko`p o`simliklar turlari butunlay yo`qolib ketish xavfi ostida turibdi. O`simlik va hayvon turlarining tobora yo`qolib borish xavfi mamlakatlar va butun dunyo miqyosida zarur chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish ehtiyojini tug`dirmoqda. 1948 yilda tabiatni va tabiiy resurslarni muhofaza qilish Xalqaro Ittifoqi tuzildi. Bu tashkilot flora va faunani muhofaza qilishga qaratilgan hamma ishlarni birlashtiradi. Mazkur xalqaro uyushma 1973 yilda «qora ro`yxat»ni chop etdi, unda batamom yo`qolib ketgan hayvonot turlari ro`yxati keltirilgan. Jahon «Qizil kitobi» 1979 yilgacha chop etildi, shuningdek sobiq SSSR da ham «Qizil kitob» 1979 yilda chop etildi. «Qizil kitob» xavf xatar belgisi. Bu kitobga kam va yo`qolib ketayotgan o`simlik va hayvonlarning turlari to`g`risida ma'lumotlar berilgan. O`zbekiston o`simlik va hayvon turlari soni 27000 dan ortiq bo`lib, ulardan hayvon turlari 15000 dan ortiq, o`simliklar, zamburug`lar va suvo`tlari esa 11000 atrofida. O`zbekiston Respublikasi hududida hozirgi kunda 4500 ga yaqin gulli o`simlik turlari mavjud. Ular orasida jiddiy muhofazaga muhtoj ko`pgina kamyob, endem va relikt turlar mavjud. Bunday turlarning soni 400 atrofida bo`lib, ular O`zbekiston florasining 10-12% ini tashkil qiladi. Zarafshon vohasining florasi 2600 tur, Samarqand viloyatining 1700 tur, undan 201 tur dorivor o`simliklardir. O`zbekiston florasining yo`qolib ketish xavfi ostida turgan 163 tur «Qizil kitob»ning 1984 yilgi nashriga kiritilgan, yangi «Qizil kitob»da esa (1998) kiritilgan o`simlik turlarining soni 301 taga yetdi. O`zbekiston faunasida umurtqasiz hayvonlarning 677 turi (sut emizuvchilar-108, qushlar-432, sudralib yuruvchilar-58, amfibiyalar-2 va balig`lar-77) mavjud, umurtqasiz hayvonlar turlari esa 15 mingdan ortiq. O`zbekistonning birinchi «Qizil kitob»i 1983 yilda nashr qilingan bo`lib, unga umurtqali hayvonlarning 63 turi kiritilgan edi. Yangi «Qizil kitob» (2003) birinchi bor davlat tilida yozilgan bo`lib, ikkinchi tomida sut emizuvchilarning 23 turi, qushlarning 48 turi, sudralib yuruvchilarning 16 turi, balig`larning 17 turi, xalqasimon chuvalchanglarning 3 turi, molluskalarning 14 turi va bo`g`imoyoqlilarning 61 turi kiritildi. Ta'kidlash lozimki, «Qizil kitob»ga kiritilgan o`simliklar va hayvonlar ro`yxati yildan-yilga aniqrog` bo`lmoqda va biz ularning yangi nashrlariga guvoh bo`lamiz. O`zbekiston Respublikasi «Qizil kitob»ida o`simlik va hayvonot turi, oilasi, avlodi, turkumi tartibida alfavit bo`yicha ro`yxatga olingan va har bir o`simlik ko`rgazmali tarzda suratlari keltirilgan. Bu o`z navbatida noyob va yo`qolib borayotgan o`simlik va hayvonot turlari to`g`risida keng omma tomonidan aniq tasavvurga ega bo`lishlariga yordam beradi. «Qizil kitob» muhofaza choralarini kuchaytirish, qo`riqxona va buyurtma hududlarini kengaytirish, yovvoyi o`simliklar bilan savdo-sotiqni tartibga solishda litsenziyalar tizimini joriy qilish kabi bir talay muhim tadbirlarni kun tartibiga qo`yadi. Umuman, bu kitob barcha o`simlik va hayvonot muhofaza qilish borasida qonun asoslariga tayangan muhim hujjat hisoblanadi. Kitobga kiritilgan o`simlik turlari 4 kategoriyaga bqlingan: «0» maqomi berilgan o`simlik turlari yo`qolgan yoki yo`qolish arafasida turgan o`simliklardir. «1» maqomidagi o`simliklar turlari esa yo`qolib borayotgan turlardir. Bunga yo`qolib ketish xavfi ostida turgan, saqlab qolish uchun maxsus muhofaza qilishni talab etadigan o`simlik turlari kiritilgan. «2» maqomidagi turlar esa noyob turlardir. Bu guruhga ma'lum kichik maydonlarda o`ziga xos sharoitlarda saqlanib qolgan, tez yo`qolib ketishi mumkin bo`lgan va ularning saqlanishini ta'minlash uchun jiddiy nazoratni talab etuvchi turlar kiradi. «3» maqomidagi o`simlik turlari kamayib borayotgan o`simliklardir. Bu guruhga kiritilgan o`simlik turlari ma'lum vaqt ichida soni va tarqalish maydonlari tabiiy sabablarga yoki anropogen omillari ta'siri ostida qisqarib ketayotgan turlar kiradi. Mazkur risolaga Samarqand viloyati hududida uchraydigan va O`zbekiston Respublikasi «Qizil kitobi»ga kiritilgan noyob va yo`qolib borayotgan, inson muhofazasiga muhtoj o`simlik va hayvon turlari to`g`risidagi ma'lumotlar matnlari o`zgartirishlarsiz kiritildi. Tabiat rang-barangligi konvensiyasi 1992 yilda 156 davlat tomonidan Rio-dye Janeyro BMT anjumanida qabul qilingan, 1995 yilda O`zbekiston shu konvensiyani ratifikatsiya qilib, o`zining zimmasiga Respublika biologik xilma-xilligini asrashni oldi. Respublikaning 10% yer maydoni muhofaza qilinadigan hududlar (milliy bog`, qo`riqxona, buyurtmaxona, ekomarkaz, botanika bog`lari, hayvonot bog`i) bo`lishi lozim, hozirgi kunda esa bu hudud 2% ni tashkil qiladi, xolos. O`zbekistonning tabiiy sharoitlari rang-barang (har xil tipdagi cho`llar, adirlar, o`rmonlar, madaniy landshaftlar) bo`lganligi tufayli o`simlik va hayvonot olami ham xilma-xildir. 1997 yilning 26 dekabrida O`zbekiston Oliy Majlisi tomonidan «O`simlik dunyosini muhofaza qilish va undan ratsional foydalanish» va «Hayvonlar dunyosini muhofaza qilish va undan ratsional foydalanish» qonunlari qabul qilindi. 2005 yil Prezidentimiz I.Karimovning taklifi bilan sihat-salomatlik yili deb e'lon qilindi, shunday ekan tabiat ham sihat-salomatlik bo`lishi shart, chunki inson ham tabiatning mahsulidir va usiz yashay olmaydi. Tabiat sog`lom bo`lsa, albatta odamlar ham sog`lom hayot kechiradilar. Tabiiy xilma-xillikni asrash dastlab uni chuqur bilishdan boshlanadi. Shunday ekan, Samarqand viloyatida uchraydigan va O`zbekiston Respublikasi «Qizil kitobi»ga kiritilgan o`simlik va hayvon turlari to`g`risidagi ma'lumotlar ko`pchilik tabiatni sevuvchi yurtdoshlarimizni albatta qiziqtirishi shubhasiz.
| | |
|
| | | Sana: Chorshanba, 25-Июня-2008, 05:20 | Xatlari # 11 |
Ism:
| [sultan]
| Maqomi:
| [Super User]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [10067]
| Xulqi: +
| [492] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Соединенные Штаты]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| sync master voybo nimala yozdiz..man hayvonlar haqida hich narsa bilmimanu.lekin bilganimmi shuki.. hayvonlr qiyomatta dozahgayam jannatgayam kirishmidi.yani azobdan ozodirla..yana it(kuchuk) bor uyga farishta umuman kirmasligini hadis kitoplardan oqiganman...
| |
|
| | | Sana: Payshanba, 10-Декабря-2009, 01:00 | Xatlari # 12 |
Ism:
| [MulloSunatillo]
| Maqomi:
| [USER]
| Guruxi:
| [Ashaddiy Forumchi]
| Postlari:
| [1504]
| Xulqi: +
| [145] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| hayvonla yaxshi narsala | |
|
|
|