Onaizorning Qotili...
| | | Sana: Shanba, 07-Марта-2009, 05:03 | Xatlari # 1 |
Ism:
| [Ca Ca]
| Maqomi:
| [Miss Forum]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [575]
| Xulqi: +
| [780] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Ayol]
| |
| Зебо эри билан иноқ-тотув яшашарди. Муроду мақсадимизга етайлик дейишиб, ўғилчаларига Мурод деб исм қўйишганди. Зебо иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлгач, эрининг боши яна кўкка етди. Эри навбатдаги хизмат сафари билан Наманганга кетгач, ҳали вақт борлигига қарамай, Зебони тўлғоқ тутди. Кўзи ёриб, ўғилли бўлди. Бола бироз эртароқ туғилган бўлса-да, саломатлиги анча яхши эди. Аммо орадан 10 кун ўтса-да, эридан хабар бўлавермагач, Зебо бетоқатланди, қайнонаси билан маслаҳатлашиб, боласига Саид деб исм қўйишиб, туғруқхонадан чиқишди. Янги меҳмон шарафига сочқилар сочилиб, қайнонаси ирим-сиримини қилиб, болага исириқ тутатаётганда... Дарвозадан 5-6 чоғли эркак эрининг жасадини кўтариб кириб келишди ва... Келганларнинг айтишича, эри куни кеча уйга қайтиш тадоригини кўрган, сўнг дарёга чўмилишга кетган. Аммо фалокатни қарангки, сувга тушиб кетган бир қизалоқни қутқараман деб, ўзи оқиб кетибди. Шериклари унинг мурдасини қоронғу тушгандагина топа олишибди... Зебо чирқираганча қора кийиб, бева бўлиб қолаверди. Сочлари оқарди, қалбидаги куйик ич-этини еб битирди. Шунга қарамай синмади. Икки боласига ҳам ота, ҳам она бўлиб, ҳеч нарсага зориқтирмай ўстирди. Икки ака-ука ёшлигидан бир-бирларига жуда меҳрибон бўлиб улғайишди. Она ўғилларини меҳнатга ўргатди, уларнинг кийимларини доим тоза тутар, соатлаб китоблар ўқиб берарди. Кечагина ўқишга чиқишганди, бугун эса... Мурод вилоят марказидаги институтда ўқиди, инженер бўлди. Саидни эса мактабни битиргач пойтахтга жўнатишди. Мурод ўша ерда ўқишга тайёрланасан, деб укасини яна пойтахтга жўнатди-ю, уйдаги мол-ҳолларни сотиб, минг хижолат билан онасига бериб қўйган маошларини (буни онаси тўй харажати учун тўплаётган эди) қайтиб олиб, етмаганига қарз-ҳавола қилиб, укасининг ўқишини гаплашиб келди. Саид ҳуқуқшунослик институтининг талабасига айланди. Саид талабалик йилларидан бошлаб ўқишдан кейин судда у-бу ишларни қилиб юриб, серҳаракатлиги билан кўпчиликнинг назарига тушди. Ўқишни битириб, бир-икки йил котиб бўлиб ишлагач, ижрочиликка ўтди. Акасининг тўйига ҳам совға-салом билан борди. Зебо аянинг эса келин олиб, бағри тўлиб қолди. Келини шу қишлоқдан. Ишчан, соддагина қиз. Кўп ўтмай Зебохон иккинчи келинлик ҳам бўлди. Тўнғичи Мурод онаси топган қизни кўришга ҳам унамай: "Сизга ёққан бўлса бўлди-да", - деб уйланаверган эди. Саид бундай қилмади. Ишлаётган жойидаги Умида исмли қизга кўнгил қўйибди. У қиз ҳақиқий шаҳарлик, отаси катта лавозимда ишларкан. Улар қизларининг раъйига қараб, Умида ёлғиз фарзанд бўлгани учун Саидни ичкуёв қилишга рози бўлишди. Тўй харажатларининг барчасини Умиданинг отаси кўтараётгани учун Саид тўйни қишлоқда қилиш ҳақида оғиз ҳам очолмади.
| | |
|
| | Sana: Shanba, 07-Марта-2009, 05:03 | Xatlari # 2 |
Ism:
| [Ca Ca]
| Maqomi:
| [Miss Forum]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [575]
| Xulqi: +
| [780] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Ayol]
| |
| Бу хабарни онаси ва акасига айтиш учун вақт топиб қишлоққа йўл олди. Унинг кўзига қишлоқ анча ўзгаргандек кўринди. Онасининг сочига оқ оралабди, кўзлари ҳам салқиган (соғинчдан бўлса керак). Акаси фарзандли бўлибди. Кеннойиси... Кеннойисини Умида билан солиштирган чоғи Саидга у бироз ғалати, чарчаган, сўлғиндек туюлди. Саид маслаҳатсиз бошлаб қўйилган тўй ҳақида қандай гап бошлашни билмай роса каловланди. Охири бор гапни айтганида эса ҳаммалари ёқа ушлашди. - Бу қанақаси, болам? Отанг бўлмаса, мана мен борман, аканг бор. Тўйни бошлаб қўйиб ҳам хабар берасанми? Ақалли совчиликка борардим. - Совчиликнинг кимга кераги бор, ойи? Ёшлар бир-бирига ёқса бўлди-да, - чўрт кесди Саид. - Ў-ў, фикрлашинг ҳам шаҳарликларникидек бўлиб кетибдими? - деди Мурод. Сўнг вазиятни юмшатиш учун ҳазиллашди. - Қўяверинг ойи, тўғри қилади, мана мен келинингизни кўрмасдан олганим учун ҳали ҳам афсусланаман. - Ҳа, майли, охири бахайр бўлса бўлгани. Тўй яқин деяпсан, ҳовлимизни бироз эпақага келтириб, келин учун уй тайёрлаб қўяйлик бўлмаса... - Кераги йўқ, ойи! Тўй Тошкентда бўлади. Ундан кейин, мен ўша ерда яшайман. Қизнинг уйида. - Нималар деяпсан? Кетган кунингдан кутдим, энди ўлгунимча кутаманми? Бир-икки йил шаҳарда ишимни йўлга қўйиб олсам, бутунлай қишлоққа келаман, буёғига ёнингизда бўламан, деб кўнглимни пуч ёнғоққа тўлдирган экансан-да? - Тушунинг, Тошкентда қолмоқчи эканимнинг сабаби фақат бу эмас. У ерда яхши ишга жойлашганман. Бошқа бундай жойни тополмайман. Мен ҳам сизлар билан яшашни хоҳлардим, сизлар ҳам мен билан бирга шаҳарда яшай қолинглар. - Йўқ, болам. Мен отанг ўтган жойни чироғини ўчиқ ташлаб кетолмайман. Мурод нима дейишини билмас, асаблари таранглашган эди. Ҳовлига чиқиб тамаки тутатди.
| | |
|
| | Sana: Shanba, 07-Марта-2009, 05:03 | Xatlari # 3 |
Ism:
| [Ca Ca]
| Maqomi:
| [Miss Forum]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [575]
| Xulqi: +
| [780] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Ayol]
| |
| Тўй жуда дабдабали ўтди. Қишлоқдан келганларнинг ҳаммасини оғзи очилиб қолди. Зебо холанинг иккита кўрпачаю, тўртта кўрпаси кўзга ҳам кўринмай кетди. Тўйдан сўнг Зебо хола ва унинг ўғли Мурод қишлоққа қайтишди. Янги келин-куёв эса шаҳарда яшай бошлашди. Саид янги қариндошлар орттиргани шарофати билан обрў, мансаби ҳам ошгандай бўлди. Туғилганидан бери шаҳар тупроғини ялаб келаётган тошкентликлар ҳам унинг соясига салом берарди. Саиднинг мансаби ўзгариши баробарида табиати ҳам ўзгача тус олди. У одамларга буйруқ беришни, мағрурликни ўрганди. Фақат уйидаги "иккинчи ота-онаси" ва Умидага эҳтиёт бўлиб муомала қиларди. Уйланганига икки-уч ой бўлиб қолди-ю, лекин ҳали бирор марта қишлоққа боргани йўқ. У ерда қариндош-уруғлари, қўни-қўшнилари бор, келинни кўрсатиш керак ахир. Умидани қишлоққа боришга аранг кўндирди. Ўшанда Мурод Саид қишлоққа келгач, биринчи унинг оёғи тагига қўй сўйди. "Сарой"га ўрганиб қолган Умида эса кўзига кулбачадек кўринган қишлоқдаги уйларга ажабланиб қарашдан ўзини тиёлмасди. Дастурхонга ўтирганда ҳам бирор нарсага қўл урмас, молларнинг узун-қисқа маърашлари қулоғини қоматга келтирарди. Овсини чопиб-чопиб хизмат қилаётганда, у бирор ишга аралашмади (балки буни билмагандир ҳам). Умида қишлоқ ҳаётига ўрганолмади. Бир кун ўтгач "кетамиз", деб туриб олди. Саиднинг бошқа иложи қолмай, қишлоқдагилар билан хайрлашиб ортга қайтишга мажбур бўлди. Кетиш олдидан "йўқ" дейишларига қарамай "ишлатиб турарсизлар", деб онаси ва акасига озроқ пул берди. - Қишлоқ ёқмадими, Умида? - сўради Саид шаҳарга келгач. - Нега энди? Ёқди. Жуда ёқди. Сизга ҳам отамнинг орқасидан топган пулларингизни қўшқўллаб онангизга тутқазиш ёқса керак-а? Ўзингиз меҳнат қилиб топган бўлсангиз экан, саҳоватпешалик қилсангиз. - Қачон отангни орқасидан пул топибман? Мен ҳамма нарсага ўзим эришганман. - Ўзингизни билмаганга олманг. Отам бўлмасалар, қаерда эди сизга шунча иззат-икром? Мансаб, машина. Тағин ўзим эришганман, эмиш. Аввалги юришингиз билан қишлоғингизда эшак-арава ҳам ололмасдингиз. Саид ўйланиб қолди. Ростдан ҳам у ўзгалар орқасидан кун кўраяптими? Яқин кунлардаги эришган ютуқлари, охирги пайтларда бировга бурнидан баланд гапирса, жавоб қайтариб улгурмасдан, атрофда пичир-пичир бошланиши, ортиқча гап айтган одамни "Одилхон аканинг куёвлари" деб огоҳлантириб қўйишлари, умуман ўз исми одамлар орасида байрам кийимларидек камдан-кам ишлатилиши ва янги "унвон" ҳаммани эсанкиратиб қўйгани бир-бир кўз олдидан ўтди. Ҳаммасига ўз кучим билан эришаяпман деган ўйи пучга чиққанлигини англаган Саид шу онда шаҳардан бош олиб чиқиб кетгиси келди. Лекин бу ердаги осуда ҳаёт, яхши шарт-шароит, ишхонадаги обрў-эътиборни қишлоқни чангитиб, иш тугамайдиган туғилган уйида тер тўкиб юришига алмаштира олармиди? Саиднинг ёдига ўсмир ёшларида онаси жуда кўп айтадиган сўз тушди: "Йигит кишига омад бир маротаба келади. Агар қўлдан бой берса, бошқа қайтиб келмайди".
| | |
|
| | Sana: Shanba, 07-Марта-2009, 05:04 | Xatlari # 4 |
Ism:
| [Ca Ca]
| Maqomi:
| [Miss Forum]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [575]
| Xulqi: +
| [780] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Ayol]
| |
| У сохта обрўни омад ҳисоблаб, маҳкам тутди. Озгина вақтга келиб кетган ўғлини тушида кўргандек бўлган онаизор унинг кейинги келишини кутишга маҳтал бўлди. Бир ҳафта-ўн кун ўтгач, Муродга укасини кўриб келишини айтди. Муроднинг хотини Ноила ҳам тили бурроликда овсинидан қолишмас экан. Муродни укаси олдига бориб келмоқчилигини эшитиб, у ҳам нағмасини бошлади: - Сиз ёш боламисиз? Нега унинг кетидан югуришингиз керак? Ўзи шу ерда яшасин эди. Хотинини қаранг, келди-ю кетди. Менам юрган эканман-да, уйингларга жонимни фидо қилиб. - Сен ундан ўрнак олма. - Мен ундан ўрнак олмайманку-я, лекин сиз укангиздан ўрнак олсангиз бўларди. Саид хотинининг қўлини совуқ сувга урдирмасдан тўғри қилади. Ҳамма сизга ўхшаган эмас. Сиз ким нимани буюрса ўйлаб ҳам ўтирмай бажараверасиз. Майли, бу сафар ҳам онангизни айтганига кириб укангизга қуллуқ қилаверинг-чи, охири нима бўлар экан? "Аёл макри - қирқ туяга юк бўлар", деганларидек, Мурод хотинининг заҳар томадиган гапларини мутлақо тўғри деб ҳисоблади. Эрталаб нонушта устида Зебо хола яна Муроддан укасини кўриб келишини сўради. - Тошкент яқин жой эмас, ойи. Мениям бу ерда ишларим қалашиб ётибди. - Уни соғиндим, нуқул тушимга киради. Мен боролмайман, сен хабар олиб, аҳволини менга айтсанг, бироз кўнглим тинчирмиди дегандим. - Ўзи нега кетишига рози бўлгансиз? Бошидаёқ "йўқ" дейиш керак эди унга. Мен ҳам ахмоқ эмасман, ҳа деб кетидан борадиган. - Сен каттасан, ўғлим. - Доим шунақа дейсиз. У ҳам ёш бола эмас-ку. Зебо хола кўзидан шашқатор оқиб тушаётган ёшларининг енгининг учи билан артди. Буни кўрган Мурод: - Ойи, барибир кўндиролмайсиз. Мен ҳеч қачон катта бошимни кичкина қилиб, унинг олдига бормайман. Онаизорнинг кутишдан бошқа иложи қолмади. Бу орада она шўрлик касал бўлиб, тўшакка михланиб қолди. Уч-тўрт ойдан кейин Саид келди. Ишдан чиқиб келаётгани учун кўриниши олдингидан ўзгача эди. Эгнига хорижнинг қимматбаҳо кастюм-шимини кийиб олган, бўйнида антиқа бўйинбоғ. Оёғидаги учи ялтироқ туфлисига чанг юқтирмаслик учун қаердан юришни билмай ҳалак. Йўлдалигида гугурт қутисидек келадиган чўнтак телефонига бир неча бора сим қоқишгани учун келиши биланоқ уйидагиларга: "Икки соатдан кейин кетаман", - деб қўйди. Зебо хола ўғли келганини кўриб, бетоблигини ҳам унутди. Севинганидан ўғлига деб, ўзи дастурхон тузади. Бир пиёла чой устида у ёқ - бу ёқдан суҳбатлашиб ўтиришди. Бироқ ака-уканинг суҳбатида олдингидек самимийлик сезилмасди. Бироз ўтгач Зебо хола гап бошлади: - Отанг вафот этганида биринг ҳали ёш бола, биринг эса чақалоқ эдинг. Отанг тирик бўлганида сенларни ўзи тарбиялаган, ҳозирги кунингни кўриб суюнаётган бўларди, раҳматли. Отангни руҳини шод этиш мақсадида одамларни тўплаб, худойи ўтказишни анчадан бери кўнглимга тугиб юрардим-у, ҳеч имкон топилмасди. Шароитларинг кўтарса, шу ишга бел боғласак дегандим. Мениям нафақадан йиғиб қўйганим бор. Саиднинг ёдига пулни қайнотаси орқали топаётгани, буларнинг ўз ўлчами борлиги тушди ва онасига юзланиб: - Нафақангиз нима бўларди? Ҳаммасини сен қилиб бер, деб очиқ айтиб қўя қолинг. Менам айтиб қўяй, шаҳарда яшашни ўз қаричинглар билан ўлчаманглар. У ерда ўйнаб юрганим йўқ, пул оқиб келмаяпти сизларга чиқариб бераверсам. Муроднинг ғазаби қайнаб кетди: - Ким эди сени одам қилган? Энди берган уч-тўрт сўмингни миннат қилаяпсанми? Сен менга нима қилиб қўйдинг? - Нима қилишим керак эди? Қарзим борми сенлардан? Ёки мен сенларга қайнар хумчаманми? Умрида бир-бирига қаттиқ сўз айтмаган ака-укаларнинг етти маҳаллага эшитиладиган қилиб уришаётганларини кўриб Зебо холанинг касали хуруж қилиб қолди. Бирданига ранги оқариб, кўз олди қоронғулаша бошлади. Фарзандлари унинг аҳволини пайқашмади ҳам. Улар ҳали ҳам гап талашиш билан овора эди. Унинг аҳволини келини кўриб қолиб, югуриб олдига борди. Зебо холанинг киприклари нам, очиқ кўзлари бир нуқтага қадалган, лабларидан бирор нарса айтишга тараддудлангану айтишга улгурмай қолганини пайқаш қийин эмасди. - Ойи, ойижон, ўзингизга келсангиз-чи, ойи... Тонгни кўриш Зебо аяга насиб қилмади. Ҳаётидаги иккинчи қора тонгни кўриш...
| | |
|
| | Sana: Payshanba, 10-Декабря-2009, 00:36 | Xatlari # 5 |
Ism:
| [MulloSunatillo]
| Maqomi:
| [USER]
| Guruxi:
| [Ashaddiy Forumchi]
| Postlari:
| [1504]
| Xulqi: +
| [145] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| astofurillo | |
|
|
|