Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Rapper_Asalya, MoniKa, Andi_JoN  
Haqiqiy Go'zallik
MoNiKa
Sana: Yakshanba, 31-Мая-2009, 12:24 | Xatlari # 1
๑۩Miss Forum۩๑
Ism:
[UyGuRKa]
Maqomi:
[Miss Forum]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[34081]
Xulqi: +
[2672] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Нидерланды]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

Эндигина кўзи ёриган она ўзита келар-келмас «Болажонимни кўрсатинг», дея интиқлик билан атрофидагилардан илтимос қилди. Чунки у энди она бўлган, она деган улуг мақомга эришган, оналик бахтидан сармаст эди. Тўққиз ой қорнида эҳтиётлаб кўтариб юрган вужудининг бир парчасини кўришни ҳаяжон билан кутарди. Қучогига йўргакланган чақалоқни тутишди. Бахтиёр она фарзандининг жажжигина юзини кўриш учун унинг юзига ёпилган йўргакни кўтарди. Аммо бирданига ранги оқариб, тили калимага келмай қолди, юзида бир оз аввалги бахтиёрликдан асар ҳам қолмаганди. Она ва болани кузатиб турган доктор орқасини ўгириб, тезда хонадан чиқиб кетди. Чунки... чақалоқнинг қулоқлари йўқ эди...

Ўтказилган тиббий текширувлар натижасида боланинг эшитиш қобилияти нуқсонсиз экани, фақатгина кўринишини бузиб турувчи қулоқларсиз тугилгани маълум бўлди.
Орадан йиллар ўтди, болакай улгайиб, мактабга чиқди. У дарсларни жуда яхши ўзлаштирар, фақат аъло баҳоларга ўқир, ўртоқлари ҳам уни ҳурмат қилишарди. Аммо кимдир ачиниб, кимдир унинг муваффақиятларини кўролмай баъзан орқаваротдан, баъзан эса юзига нуқсонли эканини айтишар, бу гапдан бола жуда ўкинарди, ўксинарди. Шу сабабли ҳам одамларга қўшила олмасди, доимо ўзини олиб қочарди. У тақдирнинг берган «туҳфа»сига сабр-бардош билан улғайса-да, юзида ҳечам кулгу кўринмасди, доимо маҳзун юрарди.
Ўглини ҳар кўрганда юрак-багри эзилиб кетадиган онаси унга доимо «Мундоқ одамларга қўшилсанг-чи, сен ҳам ўйнаб, кулсанг-чи ахир», деб ёлворар, аммо айни вақтда дардига яна дард қўшиларди. Бир куни дадаси болани умид билан машҳур бир доктор ҳузурига олиб борди ва ўглини бу ҳолатдан қутқариш учун бирон чора топишини сўради. Доктор агар бир жуфт қулоқ топилса, амалиёт орқали бу муаммони ҳал қилиш мумкинлигини айтди. Юраклари дарддан эзилиб кетган ота-онада умид учқуни пайдо бўлиб, ҳар томонга бош уриб кўришди. Аммо ким ҳам ўзининг қулоқларини фидо қилгиси келади, дейсиз. Чет элларда бор, деб эшитишди, лекин унинг нархини умр бўйи ишлаб ҳам тўлай олмасдилар. Шундай бўлса ҳам ота-она икки йил давомида бутун куч-ғайратларини шу ишга сарфлашди.
Ва ниҳоят бир куни дадаси унга «Операцияга тайёргарлик кўр, сенга қулоқларини сотадиган бир кишини топдик, фақат унутма, бу инсоннинг кимлиги сир», деди. Амалиёт пойтахтдаги номи чиққан клиникада таниқли докторлар томонидан муваффақиятли ниҳояланди. Бола тамоман янги бир инсонга айланган эди. Ташқи кўриниши билан бирга руҳияти ҳам ўзгарган йигитча мактабни аъло баҳоларга битирди, жамиятда ҳам ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди, жуда катта муваффақиятларга эришди. Университетни қизил дипломга тугатиб, дипломат бўлди, уйланди, бола-чақа орттирди. Бир куни у аввалги ҳаётини хо-тирлаб, отасининг ҳоли-жонига қўймай сўради:
- Менга бу қадар яхшилик қилган инсон ким ўзи, гарчи унинг яхшилигини бутун умримни багишлаб ҳам қайтаролмасам-да, ўни бир кўрсам, миннатдорлик билдирсам...
Отаси эса унга «Албатта, у одамнинг яхшилигини ҳеч қачон қайтаролмайсан, аммо биз келишганмиз, бу сир сақланиши керак, бир кун вақти келиб билиб оларсан», деди.
Оиланинг бутун аъзолари бу сирни - у фидокор одамнинг ким эканини узоқ йиллар давомида сақлашди. Аммо бу дунёдаги ҳамма нарсанинг ҳам охири бўлганидек, бир куни бу сирнинг ҳам ошкор қилиш вақти етиб келди.
Шу кунгача фарзандини оқ ювиб, оқ тараб келган онанинг умр сармояси тугаб, бу дунёни тарк этди. Жанозадан аввал отаси йигитни онаси ётган хонага чақирди ва қўллари билан аста онасининг кумушдек товланаётган оқ сочларини кўтарди - унинг қулоқлари йўқ эди. «Жафокаш онанг доимо рўмол ўраб, ёпинчиқ ичида юргани учун бу ишидан ҳеч қачон пушаймон бўлмади, аксинча, у жуда бахтиёр яшади», дея шивирлади отаси. «Ва ҳеч ким онангнинг гўзаллигида ҳеч қандай нуқсон, камчилик сезмади, шундай эмасми? Ҳақиқий гўзаллик инсоннинг ташқи кўринишида эмас, балки унинг қалбидадир! Ҳақиқий бахт кўрган нарсангда эмас, балки кўринмаган жойда... Ҳақиқий сев-ги қилингани маълум нарсада эмас, балки қилингани ҳолда билинмайдиган, кўринмайдиган жойдадир!».



Agar mulking Misr, yo Rum yoki Chin,
Yo hukmingda butun yer yuzin tutgin,
Oxir bu boylikdan olar hissang, bil:
O'n gaz kafan bilan ikki gaz zamin.
MulloSunatullo
Sana: Chorshanba, 09-Декабря-2009, 23:05 | Xatlari # 2
Ism:
[MulloSunatillo]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Ashaddiy Forumchi]
Postlari:
[1504]
Xulqi: +
[145] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

raxmat

  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2025