САВОЛ: Ҳаммамиз биламизки, барча ўзбек оилаларида эркак киши устун саналади. Унинг айтганлари сўзсиз бажарилиши лозим. Бу ҳодиса фақат ўзбек оилаларида эмас, балки барча исломий оилаларда кўзатилиши мумкин. Бизнинг саволимиз, нима учун эркак киши оилада бошлиқ, аёллардан устун саналади? ЖАВОБ: Сизлардан келган саволларга мамнуният билан жавоб берамиз ва бу ишда Аллоҳ таолодангина мадад сўраймиз. Шариатда аввало оила маъносида эркак кишининг масъулияти улуғ ва катта. Шунинг учун ҳам шаръий китобларимизда доимий равишда эркак ва аёлларнинг ҳақ ҳуқуқлари тўғрисида гап кетганда, биринчи эрдан бошланади. Энди бир тасаввур қилайлик: туй бўлиб, никоҳ ўқилиб, янги келин-куёв бирга оила бўлиб яшашни бошлайдилар. Икки кишидан ташкил топган янги кичик бир жамият юзага келади. Бу жамиятдаги шахсларнинг алоқалари дунёдаги энг инсоний алоқа эканини доим айтиб ўтилган. Инсон қай ҳолатда яшамасин, ўзгалар билан муомала қилиши, алоқада бўлиши табиий ҳол. Хўш, оила деб аталган, катта инсоний жамиятнинг бир ҳужайраси бўлган, инсон жамияти биносининг бир ғишти бўлган эру хотиннинг ўзаро муносабатлари қандай бўлиши керак? Эр киму ва унинг қандай мажбуриятлари бор? Хотин киму ва унинг қандай мажбуриятлари бор? Шариатимизда ушбу ва шунга ўхшаш саволларнинг барчасига жавоб берилган. Бошқаларга ўхшаб “ўзингиз келишиб оласиз” ёки “иккалангиз ҳам тенг ҳуқуқлисиз” деб келишмовчилик эшиги кенг очиб қўйилган эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтганки: “Эркаклар Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан фазллик қилгани ва ўз молларидан инфоқ қилганлари учун аёлларга қоввам, бошлиқдир” деган. Ушбу ояти карима ҳукми ила Исломда эркак киши оила бошлиғи қилиб тайинланган. Бу бошлиқлик масъулиятдан иборатдир. Бошлиқ деганда оилада ўзи ҳоҳлаган нарсани қилиб, ҳаммани ўз ҳоҳишига буйсундириш ҳаққига эга бўлиш дегани эмас. Балки оиланинг масъулиятини шариат кўрсатган амрлар буйича олиб боришни зиммасига олишдир. Ояти каримада эркак кишига икки сабаб туфайли оила бошлиғи масъулияти юкланганлигини баён қилинмоқда. Биринчиси Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан фазлли қилигани учун эркак кишининг яратилишини ўзи оила бошлиғи оғирлигини кўтаришга мослангандир. Жисмонан эркак аёлдан бақувват бўлиши, куч-қувват, шижоат, турли қийинчиликларни кўтара олиш ва бошқа қобилиятлар ҳеч кимга сир эмас. Оилага бошлиқ бўлган шахс оилани ҳамма томонлама таъминлаши, ҳавфу хатардан химоялаши ва бошқа томондан ҳам масъулиятларни ўз зиммасига олиши лозим. Бунчалик қийин ва машаққатли ишни фақат эркак киши бажара олиши мумкин. Унинг биологик, психологик ва бошқа имкониятлари ҳам Аллоҳ томонидан шу нарсаларга мос қилинган. Оилада аёл кишига тамоман бошқа вазифалар юклатилиши кўзда тутилганлиги учун хотинлик, оналик, ўйни ички тартибига жавобгарлик масъулиятини ўз зиммасига аёл киши олиши керак бўлганлиги учун эркак кишидан ҳам биологик, ҳам психологик, ҳам бошқа жиҳатлардан тамоман бошқача қилиб яратилгандир аёл. Зоткан ҳамма ҳалқлар, худосизлар ҳам эркакни оила бошлиғи бўлишини инкор этмаганлар. Иккинчиси эркаклар ўз молларидан инфоқ қилганлари учун аёлларга қаввом, яъни бошлиқдирлар. Оила қуриш ва уни бошқариш учун зарур барча молиявий харажатлар Ислом шариати томонидан эркак зиммасига юклатилган. Шунинг учун ҳам эркак кишига оила бошлиғи масъулияти юклатилган. Бу қоидага ҳамма ҳалқлар амал қиладилар. Катта кичикдир ҳар бир жамиат, муассаса, ишхона ва тузумларга ҳам молиявий таъминотни ўз зиммасига олган томон раҳбарлик қилади. Исломда оила қуриш учун асосий ҳаракат эр томонидан бўлади. Совчи қуйган, розилик сўраган, ялиниб ёлворган ҳам эр, аёлга, унинг ақроболарига совға тақдим қилган, совчилик борди келди ҳаражатларини кўтарган ҳам эр, турар жой, туй ҳаражатлари қилган ҳам эр. Аёл кишидан бир тайинли ҳаражат ёки бирор нарсалик ҳаракат талаб қилинмайди, шунинг учун ҳам эрга оиланинг бошлиқлиги топширилган. Бундан эса оиланинг мустаҳкамлиги кўзда тутилган, чунки шунчалик қийинчилик билан оила қурган одам унинг бошлиғи сифатида оиланинг бузилмаслиги учун жон жаҳди билан ҳаракат қилиши турган гап. Бу ҳақиқатни ўзини билган ҳар бир эр ҳар бир аёл тўғри тушиниб етишларига ҳеч шубҳа йўқ.