Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Qilich, ABDULLOX, Floricienta  
"Ojiza"likmi Yoki "Aziza"lik?
Amatullah
Sana: Dushanba, 21-Января-2008, 00:39 | Xatlari # 1
Ism:
[Amatulloh]
Maqomi:
[Smotritel Forum]
Guruxi:
[Chaqqon Forumchi]
Postlari:
[1485]
Xulqi: +
[123] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Швеция]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

Қарангки, айрим ривожланган мамлакатлардаги баъзи корхоналар раҳбарлари ҳайз кўраётган, ҳомиладор ёхуд климаксни бошидан кечираётган аёллар учун махсус хоналарни ажратиб, уларнинг иш ҳажмини анча енгиллаштириб ҳам беришаётган экан. Ана ғамхўрлик, мана ибрат!

"47 ёшдаман. Касбим ҳамшира. Раҳматлик эрим билан шифохонада топишганимизда, эндигина йигирмадан ошгандим. Шифокор эрим билан ўн олти йил яшаб; уч нафар кизли бўлгандик. Шафқатсиз кисмат уни дардга йўликтириб, багримиздан юлиб кетди. "Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ"лигини эндигина англаб етаётгандайман.
Ҳозир икки кизим турмушга чиққан, Куёвларимда хўжайинимга хос хислашларни тополмай ҳалакман. Пешонам саждага бориб, ибодат ҳаловатини топгач, болаларимнинг отаси қандай асл инсон бўлганлигини кеч бўлса-да, тушундим.
Эсимда, эндигина турмуш қурган пайтимизда, эр - хотиннинг "тенгҳуҳуқлиги" борасида оғиз кўпиртиришни хуш кўрардим. Унинг жимгина жилмайиб туришини, таслим бўлганликка йўйиб, аёлларнинг "ожизалар" эмас, ўз ҳусни-жамоли билан эркакларни "ожиз колдирувчи жинс вакилалари" эканликларини таъкидлаганим-таъкидлаган эди. У эса мени "ожизам" дея эркалаганига ҳам пушаймон бўлиб, аёлларни "ожиза" дейиш камситиш эмас, аслида замирида катта маъно ётувчи "унвон" эканлигини тушинтиришга ҳаракат киларди.
Эрим аёлига зулм киладиган, рафиқасига оғир ишлар қилдирадиганларни ёмон кўрар эди. Уят бўлса-да айтай, ҳар ойда бўладиган ҳайз жараёни тугаш кунига албатта гўшт, сара ҳўлмевалар олиб келишга одатланганлигини, ўша кунлар ичида соғиниб қолганлигига йўярдим..
Бу меҳрибончиликлар ҳикматини, мен нодон, тўнғич қизим ой кўриб бошлагандан сўнггина англадим. Хўжайиним қизидаги физиологик жараён тугаган кунда ҳам бозор-ўчар килишни канда этмасди.
Қизларда ҳайз бошланишидан бир неча кун олдин уларнинг жиззаки, ғазабнок бўлиб қолишлари табиий ҳол эканлигини, шу пайтда уларни тушиниш, оғир жисмоний меҳнат килдирмаслик лозимлигини ҳам эримдан уққанман. Эрим билан гапим қочса, "ой кўриш вақтингиз яқинми, дейман?" дея савол беришларининг маъносини энди англадим. Қизларим ва ўзим бошқа аёллар каби камқонлик хасталигига гирифтор бўлмаганлигимизга ҳам эрим сабабчи экан. У кийимларнинг одми, арзонларини олиб бериб, бизларни зебу зийнатларга кўмиб ташламаса-да, озуқаларга алоҳида аҳамият бериши бежиз эмас экан.
Хўжайинимдан айрилгач, тирикчиликнинг залвори менинг бўйнимга тушди. Ёшим ўтиб бораётганлиги боисми, климаксга хос ўзгаришлар сеза бошладим. Асабий, тушкун кайфиятда бўлганим учунми, ўзимни идора кила олмай, ишхонамнинг кўрс раҳбарига гап қайтарган эканман, шартта паттамни қўлимга тутқазишди. Энди ишсизман. Бефаросат раҳбардан ранжиб, яна марҳум эримни эсладим. Улар тирик бўлсалар, бошқаларга ибрат бўлиши учун ўзимни Азиза эмас, "ожиза" деб аташларини сўрардим". Азиза

Опахонимизнинг мактубларидан ҳақиқатда ҳам оламжаҳон маъноларни ўқиш мумкин. Дарҳакиқат, ҳанузгача айрим аёллар мусулмончилик даъвосидаги эркакларнинг рафиқаларига нисбатан "заифа" тарзида муносабатда бўлишларини тенгҳукукдикнинг поймол этилиши, яъни камситилиш дея хато тушунадилар. Зеро, жаҳоннинг барча мамлакатларида ҳам аёл сўзи маъноси шундай талкин этилади.
Ваҳоланки, аёлларнинг "заифа"ликлариулар вужудидаги ўзига хос физиологик жиҳатлар билан боғлиқ. Зеро, аёл организмининг мунтазам тарзда заифлашувига олиб келадиган талайгина сабаблар мавжуд. Мисол учун, ҳар ойда муттасил тарзда қон йўкотиш, яъни ҳайз жараёни шулар жумласидандир. Маълумингизким, танадаги жамики аъзолар фаолияти учун зарур бўлган барча моддалар ва кислород тўқималарга қон орқали етиб боради. Ҳар ойда муттасил йўқотиладиган 60-80 мл қон ҳам салмокдигина кувват манбаи йўқотилиши демакдир. Ҳайз, нифос, туғруқ ёхуд аборт каби жараёнларда йўқотиладиган қоннингўрни ўз пайтида тўлдирилмаслиги, камқонлик келиб чиқишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатда эркаклар юқоридаги мактуб муаллифининг хўжайини каби оқилона тадбир қўлласалар мақсадга мувофиқ бўларди. Келинг, яхшиси юқоридаги мактубдан ҳикматлар уқишга уринайлик.
Биринчидан, аҳли аёллари ҳайз кўриб, тинка мадори қуриётган пайтда камқонликни бартараф қилишда қўл келадиган оззгқалар, айниқса, гўшт ва сара ҳўл мевалар билан уларни таъминлашга аҳамият бериш ҳақиқий эрларга хос хислатдир. Айниқса, шу пайтда оғир жисмоний меҳнат қилиш йўқотилаётган қон ҳажмини бир неча баробарга кўпайтириши билан хатарлидир. Тасаввур қилинг, шундай кезда елкасига пахта тўла фартукни орқалаган теримчи сингилларимиз ёхуд оғир юкни ортқилаб ипподромга ошиқаётган опаларимиз не кўйга тушишади?!
Иккинчидан, шу жараён ўтгач, аёлда дармондорили озуқаларга эҳтиёжмандлик туғилади. Чойхонадаги ишратга сарфланадиган харажатнинг бир қисмини рафиқалар оззлқасига харж этиш тўғри эмасмикин?
Қолаверса, пгундоғам ёвғон пгўрва қайнатиб, ичидаги яккам-дуккам гўшт бурдаларини болалари ва ширакайф эрининг идишига солишни одат қилган, заҳматкаш ўзбек аёли камқонлик каби дардларга гирифтор бўлмай нетсин, ахир.
Учинчидан, кўпчилик эркаклар аёлларнинг ҳайз жараёии бошланиши арафасида ғазабнок тусга кириши меъёрий физиологик ҳолат зканлигидан бехабардилар. Тиббиётда "ҳайз олди синдроми" дея аталувчи бу ҳолатни бошдан кечираётган аёллар кўз қарашларида "тажовузкор шер" нигоҳини илғаш ҳам мутмкин экан. Афсуски, айнан шундай пайтда қайнона-келин, эр-хотин можаролари кескин тус олади. Гоҳида эр аёлини тушуниш ўрнига, ойда бир "айниб" қоладиган рафиқаси баҳридан ўтиб қўя қолиши мумкин. Демак, бундай ҳолатларда эр ва қайноналарда сабр бўлса, бас, ажралишларнинг олди олинади.
Тўртинчидан, аҳли аёлига зебу зийнатлар эмас, оддий либослару сифатли озуқалар олиб беришга одатланган эр хатти ҳаракати ҳам таҳсинга сазовордир. Зеро, ҳозирги кун қизларининг кўпчилиги, айниқса, талабалар ота-оналари кундалик овқатланишга берадиган пулларини ҳам емай-ичмай, кийим-кечак, зебу зийнат олишмоқда. Натижада, шундоғам заифлашган организмлари касалликларга мойил бўлиб қолмоқда.
Бешинчидан, 45-50 ёшлардаги аёллар эркакларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлиб қолишади. Климакс жараёнини бошдан кечираётган опамизнинг ҳолатини "эрсираш" эмас, оқил эр кишининг далдаларига маҳталлик дея тушиниш лозим. Айрим, қўрсроқ раҳбарлар бундай кезларда ўзлари ҳам аёлдан туғилганлигини эслаб қўйсалар, яхши бўларди.
Қарангки, айрим ривожланган мамлакатлардаги баъзи корхоналар раҳбарлари ҳайз кўраётган, ҳомиладор ёхуд климаксни бошидан кечираётган аёллар учун махсус хоналарни ажратиб, уларнинг иш ҳажмини анча енгиллаштириб ҳам беришаётган экан. Ана ғамхўрлик, мана ибрат!
Уламоларнинг фикрича, мусулмончиликда "ожиза"лик аслида "азиза"ликка менгзалса бўладиган тушунча экан. Ҳақиқий аёл фароғати ва бахти ҳақида қайғуриш Исломга хосдир, Чунки "ожиза, заифа каби атамаларни мусулмон эркаклар кундалик эҳтиёжларда аёлига нисбатан деярли ишлатишмайди. Улар бу атамаларни ишлатишганида ҳам аслида эркакларнинг аёллар учун маъсуллигини эслатиб, уларнинг елкасига турмушнинг оғир юкларини ортмасликлари учун аёлларнинг “заифа”лигидан огоҳ этадилар.
Умуман олганда, Аллоҳнинг мўъжизаларидан бири бўлган аёлларимиз, “ожиза” аталсаларда, аслида кўкларга кўтариб ардоқлашимиз бўлган азизаларимиздир.

Ўктам Муҳаммад Мурод

Muslimaat.uz saytidan olindi!



Agar mulking Misr, yo Rum yoki Chin,
Yo hukmingda butun yer yuzin tutgin,
Oxir bu boylikdan olar hissang, bil:
O'n gaz kafan bilan ikki gaz zamin.


Umar Hayyom...
Malikabonu
Sana: Payshanba, 21-Февраля-2008, 00:24 | Xatlari # 2
Ism:
[Malikabonu]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Mehmon]
Postlari:
[80]
Xulqi: +
[1] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

Amatullah, rahmat sizlaga umrizdan baraka toping Huyoim rozi bo'lsin



Andi_JoN
Sana: Seshanba, 19-Января-2010, 02:07 | Xatlari # 3
CHAT MODER
Ism:
["Ziyo"]
Maqomi:
[Forum Moderator]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[5526]
Xulqi: +
[761] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

rahmat :)



• Ҳадис
Абу Ҳурайарадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: “Ким бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади. Ким бир ўринга ёнбошласаю Аллоҳни зикр этмаса, унга ҳам Аллоҳ томонидан нуқсон етади”, дедилар. — Абу Довуд ривояти
xolida86
Sana: Seshanba, 19-Января-2010, 04:38 | Xatlari # 4
Ism:
[***ROBIYA***]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Tezkor Forumchi]
Postlari:
[209]
Xulqi: +
[107] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Соединенные Штаты]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

rahmat OLLOH rozi bo'sin sizdan



QILGAN GUNOHLARINGIZNI YASHIRGANINGIZ KABI, YAXSHILIKLARINGIZNIYAM YASHIRIHG.... ''YO RABBIM QILGAN GUNOHLARIMIZNI MAG'FIRAT ET''
MoNiKa
Sana: Shanba, 23-Января-2010, 13:15 | Xatlari # 5
๑۩Miss Forum۩๑
Ism:
[UyGuRKa]
Maqomi:
[Miss Forum]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[34081]
Xulqi: +
[2672] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Нидерланды]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

O'qimagan ekanman, rahmat, juda ham foydalik maslahat va juda achinarlik hikoya ekan. :(



Agar mulking Misr, yo Rum yoki Chin,
Yo hukmingda butun yer yuzin tutgin,
Oxir bu boylikdan olar hissang, bil:
O'n gaz kafan bilan ikki gaz zamin.
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2025