| Sana: Juma, 22-Июня-2012, 15:45 | Xatlari # 46 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [USER]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [714]
| Xulqi: +
| [101] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Очилган сочилган бўстонда Таърифи бетакрор ғазалсан Юлдузлар сиғмаган осмонда Рўмолда жуда ҳам гўзалсан
Пойингда йиғлагум шеър битиб Ҳаëтим маънисин қанд этиб Ҳаëлим тўрини банд этиб Рўмолда жуда ҳам гўзалсан
Айланай тенги йўқ мулкингдан Ўзгалар тутолмас илгингдан Сирларга кўмилган кулгингдан Рўмолда жуда ҳам гўзалсан
Сержилва аëлдан қўрқаман Ножоиз ҳаëлдан қўрқаман Ўралмас рўмолдан қўрқаман Рўмолда жуда ҳам гўзалсан
Юрагим гуноҳга булғонмас Тўлғонган сочларга тўлғонмас Чўчимай ишон бу ëлғонмас Рўмолда жуда ҳам гўзалсан
Ëлғончи ишқларни ўйлама Ўзгалар урфига бўйлама Ëтларга сен тақлид айлама Рўмолда жуда ҳам гўзалсан
Ўзга қалб забт этмас еримсан Биров ëд олмаган шеъримсан Онанг ҳам билмаган сиримсан Рўмолда жуда ҳам гўзалсан
(Ҳайруллоҳ Ҳамидов )
Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56).
| |
|
|