mohidil Assalamu alaykum! savoliz juda ham o'rinli bo'pti Alloh rozi bo'lsin! Javob: Аёлларнинг маҳрамлари
1. Эр. Эр хотинининг барча жойларига, бутун вужудига қараши мубоҳдир. Оятда истисно этилган аъзолардан ташқари барча аъзолардан манфаатланиши мумкин.
Қуртубий шундай дедилар: “Аёлнинг эри ва жориянинг хўжайини унинг бутун вужудига боқиши мумкин бўлганидек, бир истиснодан ташқари барча аъзоларидан ҳам фойдалана олади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло аёл зийнатларини кўрсатиши мумкин бўлган эркаклар саноғини эр билан бошлагандир”.
2. Ота ва боболар. Аёлнинг ота ва она томонидан оталари айни ҳукмдадир.
3. Эрнинг отаси.
4. Аёлнинг ўз ўғиллари, эрнинг ўғиллари ва набиралари.
5. Аёлнинг қариндоши (ака-ука, опа-сингил)лари. Хоҳ ота-онаси бир, хоҳ фақат она ёки ота бир қариндоши бўлсин, фарқи йўқ.
6. Қариндош (ака-ука, опа-сингил)ларнинг ўғиллари.
Саналганларнинг бари аёлга маҳрамдирлар. Булар олдида зийнатларини очиш мубоҳдир.
Аллоҳ таоло бу оятда амаки ва тоғаларига оид ҳукмни баён этмаган. Барча фақиҳларга кўра амаки ва тоғаларнинг ҳукмлари ҳам маҳрамият жиҳатидан яқинлик даражалари саналган кишилар билан бирдир. Амаки ва тоғалар ота ҳукмида бўлгани учун оятда алоҳида саналмаган.
Оятда саналган насаб йўли билан қариндош эркаклар аёлнинг маҳрами бўлгани каби бир онанинг сутини эмганлар ҳам аёлнинг маҳрамлари ҳисобланади. Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в.) “Уйланиши насаб йўли сабабли ҳаром бўлган аёллар ва сут эмишганлар ҳам бир-бирларига ҳаромдирлар”, дея марҳамат қилганлар.
Мусулмон аёлларнинг ғайридин аёлларга нисбатан аврати. Фақиҳлар бу хусусда ихтилоф этганлар. Баъзи олимларга кўра, оятдаги “ўз аёллари” дан мурод “мусулмон аёллар”дир. Салафнинг кўпчилиги шу фикрда.
Қуртубий шундай дедилар: “Оятдаги “ўз аёллари”дан мақсад “мусулмон аёллар”дир. Шундай бўлса, мўмин аёл мушрик, зиммий ва кофир аёл қаршисида вужудининг бирор жойини очиши ҳалол эмасдир. Фақат жориялар ҳукми мустаснодир”.
Баъзи олимлар фикрига кўра, насоро (христиан) бир аёлнинг мусулмон бир аёлни ўпиши ёки мусулмон бир аёлнинг мушрик бир аёлга аврат жойидан ташқари ерларини (ўринларини) кўрсатиши макруҳдир.
23. Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш ҳаром қилинди) — агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларга уйлансангиз) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига (уйланишингиз) ҳамда опа-сингил-алмашларингиз (яъни бирини талоқ қилмай туриб бошқасига уйланишларингиз ҳаром қилинди). Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ афв этар). Албатта Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир.
24. Яна эрлик аёллар (ҳам ҳаром қилинди). Магар (уруш-жангларда) эга бўлган чўриларингиз ҳалолдир.
И з о ҳ . Ўша даврнинг одатига кўра урушда асир тушган эркаклар қулга, аёллар эса чўрига айлантирилар эди. Бу оятда гарчи асира бўлган аёлнинг ўз ватанида эри қолган бўлса-да, маълум муддат идда сақлагач, ҳожаси учун ҳалол бўлиб қолиши уқтирилмоқда.
(Бу ҳукмларни) Аллоҳ зиммангизга фарз қилиб қўйди. Мана шулардан бошқа аёлларга зино қилувчи бўлмаган ҳолингизда молларингизни маҳр қилиб бериш билан уйланишга ҳаракат қилиш сизлар учун ҳалол қилинди. Улар билан никоҳ орқали яқинлик қилишингиз билан белгиланган маҳрларини берингиз! Маҳр белгиланганидан кейин ўзларингиз келишиб олишингизда (яъни улар ўз ихтиёрлари билан ҳаққи маҳрларидан кечиб юборишларида) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Албатта Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир.
("Niso" surasi, 23-24-oyatlar. Tarjimon Alouddin Mansur.)
Manba: http://muslimaat.uz/content/view/256/51/ va forum.islom.uz sayti