Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Qilich, ABDULLOX, Floricienta  
Намоз китоби
SULTON
Sana: Shanba, 29-Ноября-2008, 18:57 | Xatlari # 1
PKM
Ism:
[sultan]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[10067]
Xulqi: +
[492] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Соединенные Штаты]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Намоз ўқийдиганларнинг фазилатлари

Намоз ўқишнинг фазилатларини баён қилувчи ва уларга бериладиган савоблардан суюнчилар берувчи ҳадиси шарифлар беҳисобдир. Абдулҳақ бин Сайфуддин Деҳлавий ҳазратларининг “Ашиъот-ул-ламаъот” исмли китобларида намознинг аҳамиятини билдирувчи ҳадиси шарифлар нақл қилинган бўлиб, уларда бундай деб марҳамат қилинган:

1. Абу Ҳурайра «родияллоҳу анҳ» ривоят қиладилар. Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” айтдиларки: «Беш вақт намоз ва Жума намози келажак Жумагача бўладиган гуноҳларга; Рамазон рўзаси эса келажак Рамазонгача қилинадиган гуноҳларга каффоратдир. Бу ибодат, катта гуноҳдан тийиладиган кимсаларнинг кичик гуноҳларининг кечирилишига сабаб бўлади». Бу ибодатлар орасида қилинган гуноҳлар ичида қул ҳаққи бўлмаганлари, ўша ибодатларнинг ҳурматига ювилиб кетади. Кичик гуноҳлари ювилиб бўлгач, катта гуноҳларга бериладиган азобларнинг енгиллатилишига сабаб бўлади. Катта гуноҳларнинг кечирилиши учун алоҳида тавба қилиш ҳам керак. Катта гуноҳлари бўлмаса, унда бу ибодатлар унинг даражасининг ортишига сабаб бўлади. Бу ҳадиси шариф “Саҳиҳи Муслим”да билдирилган. Беш вақт намози қусурли бўлганларнинг кечирилишига, Жума намозлари сабаб бўлади. Жума намозлари ҳам қусурли бўлганларниг кечирилиши эса, Рамазон рўзасига боғланади.

2. Абдуллоҳ ибни Масъуд “родияллоҳу анҳ” баён қиладилар, Аллоҳу таолонинг энг кўп қайси амални ёқтиришини Расулуллоҳдан сўрадим. «Ўз вақтида ўқилган намоз», - деб жавоб бердилар. Баъзи ҳадиси шарифларда эса: «Вақтнинг аввалида ўқилган намозни ёқтиради», - деб марҳамат қилганлар. Ундан кейин қайси амални ёқтиришини сўрадим. «Ота-онага яхшилик қилишни», - дедилар. Ундан кейин-чи? деб сўраганимда, «Аллоҳ йўлида қилинган жиҳодни», - деб марҳамат қилдилар. Бу ҳадиси шариф, икки саҳиҳ китоб бўлмиш “Бухорий” ва “Муслим”да келтирилган. Бошқа бир ҳадиси шарифда: «Амалларнинг энг яхшиси таом едирмоқдир» - дейилди. Бошқа биттасида эса: «Салом беришни ёйиш». Яна бошқасида: «Кечаси ҳамма ухлаётганда намоз ўқиш». Бошқа бир ҳадиси шарифда эса, «Энг қийматли амал, қўлингдан ва тилингдан ҳеч кимнинг озор кўрмаслигидир» - дейилди. Яна бир неча ҳадиси шарифда: «Энг қийматли амал жиҳоддир», «Аллоҳу таолони зикр этмоқдир», «Давомли бўлган амалдир» ва «Энг қийматли амал ҳажжи мабрурдир», - деганлар, яъни гуноҳ аралаштирмасдан бажо келтирилган ҳаждир, деганлар. Албатта бу ҳадиси шарифлар турли маконларда, турли хил инсонларнинг саволларига ёки замонларига уйғун тарзда берилган жавоблардир. Масалан, Исломиятнинг бошларида энг қийматли амал жиҳод бўлган. [Замонамизда, амалларнинг энг афзали - ёзув билан, нашриёт билан кофирларга, мазҳабсизларга тегишли жавоблар бериш ва Аҳли суннат эътиқодини ёйиш бўлиб ҳисобланади. Мана шу йўл билан жиҳод қилаётганларга пул билан, бадан билан, хайр дуолари билан ёрдам берадиганлар, савобларга шерик бўлишади. Ояти карималар, ҳадиси шарифлар, намознинг закотдан ва садақадан устунроқ эканлигини исботлаб турибди. Лекин, ўлим тўшагида ётган кимсага бирон нарса бериб, уни ўлимдан қутқариш намоздан ҳам устунроқдир. Демакки, шартларига ва ҳолларига қараб амалларнинг бир-биридан устунлик даражаси ўзгариб турар экан].

3. Убода бин Сомитнинг “родияллоҳу анҳ” хабар беришларича, Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” айтдиларки: «Аллоҳу таоло беш вақт намоз ўқишни амр этди. Бир кимса, яхшилаб таҳорат олиб, бу намозларни вақтида рукуъларига ва хушуъларига риоя қилган ҳолда адо этса, Аллоҳу таоло ўша кимсани афв этишга ваъда берди. Намозларини тарк этадиганларга ҳеч қанақа ваъда берилмади. Уларни Аллоҳу таоло хоҳласа кечиради, хоҳласа озорлайди». Бу ҳадиси шарифни Имоми Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ҳазратлари билдирганлар. Кўриниб турибдики, намознинг шартларига рукуъ ва саждаларига риоя қилиш жудаям муҳимдир. Аллоҳу таоло ваъдасида тургувчидир. Тўғри намоз ўқийдиганларни албатта кечиради.

4. Асҳоби киромнинг машҳурларидан Бурайда Асламийнинг “родияллоҳу анҳ” хабар беришича, Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” айтдиларки: «Менинг сиз билан қилган аҳдномам - намоздир. Намозни тарк этадиган кимса, кофир бўлади.» Бундан намоз ўқийдиганларнинг мусулмон эканликлари маълум. Намозга аҳамият бермайдиган, намозни биринчи вазифа сифатида қабул қилмагани учун адо этмайдиган кимса, кофир бўлади. Бу ҳадиси шарифни Имоми Аҳмад, Термизий, Насоий ва Ибни Можа ҳазратлари билдирганлар.

5. Абу Зар Ғифорий ривоят қиладилар, куз кунларининг бирида Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” билан кўчага чиқдик. Япроқлар тўкилаётган мавсум эди. Пайғамбаримиз дарахтдан иккита новдани узиб олгандилар, барглари тўкилиб кетди. Бунга қараб «Ё Або Зар! Бир мусулмон, Аллоҳ ризосини кўзлаб намоз ўқиса, гуноҳлари мана шу япроқ мисоли тўкилади.», - деб марҳамат қилдилар. Бу ҳадиси шарифни Имоми Аҳмад ҳазратлари хабар берганлар.

6. Зайд бин Холид Жуҳаний ривоят қиладилар. Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” айтдиларки: «Бир мусулмон хушуъ билан икки ракъат намоз ўқиса, қилган гуноҳлари афв қилинур». Яъни Аллоҳу таоло унинг жами кичик гуноҳларини кечиради. Бу ҳадиси шарифни ҳам Имоми Аҳмад ҳазратлари билдарганлар.

7. Абдуллоҳ бин Амр ибни Ос бундай дейди: Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” айтдиларки: «Бир кимса, намозини адо этса, бу намоз Қиёмат куни нур ва бурҳон бўлур ва Жаҳаннамдан озод бўлишига сабаб бўлур. Намозини муҳофаза қилмаса, нур ва бурҳон бўлмайди ва нажот ҳам бўлмайди. Қиёматда эса Фир’авн, Қорун, Ҳомон ва Убай бин Халаф билан бирга бўлади».

Бундан кўриниб турибдики, бир кимса намозни фарзларига, вожибларига, суннатларига ва адабларига риоя қилган ҳолда адо этса, бу намоз қиёматда унинг нур ичида бўлишига сабаб бўлади. Мана шундай намоз ўқишга давом этмаса, қиёматда ҳадисда билдирилган кофирлар сафида бўлади. Яъни Жаҳаннамда шиддатли азобга маъруз қолади. Убай бин Халаф, Макка кофирларининг ашаддийларидан эди. Уҳуд жангида Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” муборак қўллари билан уни Жаҳаннамга юбордилар. Бу ҳадиси шарифни Имоми Аҳмад ва Доримий ҳазратлари билдирганлар. Байҳакий деган олим ҳам бу маълумотларни “Шуаъбул-иймон” исмли китобларида билдирганлар.

Тобеъиннинг буюкларидан бўлмиш Абдуллоҳ бин Шақиқ ҳазратлари айтадиларки: «Асҳоби киром “родияллоҳу анҳум” ибодатлар ичида фақатгина намознинг таркидан куфр содир бўлишини билдирдилар». Буни Термизий ҳазратлари билдирганлар. Абдуллоҳ бин Шақиқ Умар, Усмон, Али ва Оиша ҳазратларидан “родияллоҳу анҳум” кўпгина ҳадиси шариф ривоят этган бўлиб, ҳижратнинг юз саксонинчи йилида вафот этганлар.

8. Абуддардо “родияллоҳу анҳ” айтдиларки, жонимдан ҳам кўп яхши кўрадиган инсоним “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” менга буюрдиларки: «Қийма-қийма бўлсанг ҳам, ўтда ёқилсанг ҳам Аллоҳу таолога ҳеч нарсани шерик қўшма! Фарз намозларини тарк этма! Фарз намозларини билиб туриб тарк этган кимса, мусулмонликдан чиқади. Шароб ичма! Шароб бутун ёмонликлапрнинг онасидир!» Бу ҳадиси шарифни Ибни Можа ҳазратлари билдирганлар. Кўриниб турганидек фарзларга эътибор бермасдан тарк этган кимса, кофир бўлади. Танбаллик қилиб тарк этадиган кимса, кофир бўлмаса ҳам катта гуноҳ қилган бўлади. Намозни Исломият билдирган бешта узрдан бири бўлсагина фавт [тарк, кечиктириш] этиш гуноҳ бўлмайди. Шароб ва спиртли ичимликларнинг барчаси ақлни кетказади. Ақлсиздан ҳар нарса кутиш мумкин.

9. Абдуллоҳ ибни Умар “родияллоҳу анҳ” хабар бердилар. Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” айтдиларки: «Намозларини, вақтлар кирганда тезда ўқийдиганлардан Аллоҳу таоло рози бўлади. Вақтининг охирида ўқийдаганларни эса кечиради». Бу ҳадиси шарифни Термизий ҳазратлари билдирганлар.

10. Умми Фарва “родияллоҳу анҳо” хабар берадилар: Расулуллоҳдан “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” қайси амалнинг афзал эканлиги ҳақида сўралди. «Амалларнинг афзали вақтнинг бошида ўқиладиган намоздир» - деб жавоб бердилар. Бу ҳадиси шарифни имоми Аҳмад Термизий ва Абу Довуд ҳазратлари билдирганлар. Намоз ибодатларнинг энг устунидир. Вақти кирар-кирмас адо этилганида, устунлиги янаям ортмоқда. Ҳазрати Оиша “родияллоҳу анҳо” айтдиларки: “Расулуллоҳнинг, намозларини вақтининг охирида ўқиганларини икки марта қайта кўрмадим.” Яъни бутун умрлари бўйича намозларини атиги бир марта вақтининг охирида ўқиганлар.

11. Оиша “родияллоҳу анҳо” хабар бердиларки, «Расулуллоҳнинг “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” ҳеч тарк этмасдан давом этадиган нофила ибодатлари, бомдод намозининг суннати эди». Бу хабар ҳам “Бухорий”да, ҳамда “Муслим”да билдирилган. Бундан кўриниб турибдики, Оиша “родияллоҳу анҳо” беш вақт намознинг фарзлари ёнида бирга ўқиладиган суннат намозларига ҳам нофила намози демоқдалар.

Буюк Ислом олими, Аллоҳ ошиқларининг етакчиси, бидъатчиларга, мазҳабсизларга қарши Аҳли суннатнинг энг қувватли ҳомийси, Аллоҳу таолонинг севадиган динини бутун оламга ёйган, бидъатларни ва хурофаларни йўқ этган улуғ мужоҳид Имоми Раббоний мужаддиди алфи соний Аҳмад бин Абдул-Аҳад Форуқий Сарҳандий “раҳматуллоҳи алайҳ” ҳазратлари, Ислом динида мисли йўқ «Мактубот» исмли китобларининг 1-жилд, 29-мактубларида айтадиларки:

Аллоҳу таолонинг ризосига сабаб бўлгучи ишлар - фарзлар ва нофилалардир. Фарзлар ёнида нофилаларнинг ҳеч қандай қийматлари йўқдир. Бир фарзни ўз вақтида адо этмоқ, минг йил тинмасдан нофила ибодат қилмоқдан қийматлироқдир. Намоз, закот, зикр ва фикр каби ибодатларнинг нофилалари ҳам мана шу ҳукмга тобеъдир. Ҳатто, бир фарз ибодатни бажо келтираётганда, таркибидаги суннат ва адабларидан бирортасини ишлаш ҳам, бошқа нофилаларни адо этишдан юзларча марта афзалроқдир. Амирул-мўминин Умар-ул-Форуқ “родияллоҳу анҳ” бир куни бомдод намозларини ўқитганларида, жамоат ичида бир кимсани учрата олмадилар. У кишининг қаердалигини сўраганларида, “У ҳар кеча нофила ибодат билан машғул бўлади. Балки ухлаб қолиб жамоатга кела олмагандир,”- деган жавоб олдилар. Буни эшитган Умар-ул-Форуқ ҳазратлари: «Кошки, бутун кеча ухлаб, бомдод намозини жамоат билан ўқиса эди, қандай яхши бўлар эди», - дедилар. Кўриниб турибдики, бир фарзни адо этаркан, унинг ичидаги суннат ва адабларидан бирортасини бажо келтириш ва бир макруҳдан тийилиш, зикр, фикр ва муроқабадан ҳам афзалроқдир. Ҳа, бу нофила ибодатлар ўша адабларга риоя қилиш ва макруҳлардан тийилиш каби амаллар билан бирга адо этилса, албаттаки жудаям қийматли бўлади. Акси ҳолда, яъни фарзлар ва фарз ичидаги суннат ва адабларга риоя қилинмаган ҳолда нофила билан машғул бўлинса, унинг ҳеч қанақа қиймати бўлмайди. Шунинг учун, бир тийин закот бериш, мингларча сўм нофила садақа беришдан устун ва яхшироқдир. Закот сифатида берилган ўша бир тийинни бериш асносида, униг адабларига риоя қилиш, масалан яқин қариндош-уруғлардан бирига бериш амали ҳам, ҳалиги мингларча сўм нофила садақадан қат-қат даража устундир.

[Таҳажжуд намози ўқишни ният қилган кимсанинг кечаси қазо нияти билан қарз намоз ўқишининг афзалроқ эканлиги, бу мисолдан ҳам очиқча англашилмоқда]. «Мактубот» китоби форисийдир. Имоми Раббоний ҳазратлари 1034 [м.1624] йилда Ҳиндистоннинг Сарҳанд шаҳрида вафот этганлар. Ҳол таржималари “Ҳақ сўзнинг васиқалари”, “Саодат-и Абадийя” ва “Асҳоби Киром” ва форисий “Баракот” исмли мўтабар китобларда батафсил ёритилган.

Намознинг ҳақиқати

Буюк ислом олими Абдуллоҳ Деҳлавий “раҳматуллоҳу алайҳи” “Макотиби шарифа” китобининг 85-мактубида бундай демоқдалар:

«Намозни жамоат бирлан “Тумонийнат”иға, рукуъ сўнграси “Қавма”сига ва икки сажда орасидаги “Жалса”сига риоя қилғон ҳолда ўқимоқ, бизларга Аллоҳу таолонинг Пайғамбари тарафидин билдирилди. Қавма ва жалсанинг аҳамиятига биноан, унга “фарз”- деган олимлар ҳам бўлғон. Ҳанафий мазҳабининг азиз муфтийларидан бўлмиш Қодихон(Қозихон)ҳазратлари, бу иккаласининг вожиб эканлигини; намозда унутғонда, саждаи саҳвқилмоқ ва қасддан тарк этилғонида эрса, намозни янгидан ўқимоқ кераклигини билдирмишдур. Муаккад суннат бўлғонини сўйлаган олимлар ҳам буни, “вожибга яқин суннат”- деб таъриф қилмишлар. Суннатни менсинмасдан тарк этиш куфрдир. Намознинг қиёми, рукуъи, қавмаси, жалсаси, саждалри-ю ташаҳҳудида, руҳга ҳузур бергучи, алоҳида алоҳида ва ўзгача кайфиятлар, ҳоллар ҳосил бўлур. Бутун ибодатлар, намоз ичинда жамланмишдир. Қуръони карим ўқимоқ, тасбиҳ айтмоқ, саловат келтирмоқ, гуноҳларга тавба истиғфор қилмоқ, ва эҳтиёжларни ёлғиз Аллоҳу таборак ва таолодин истайиб, фақат Анга дуо қилмоқ каби ибодатлар ҳам намозда жам қилинмишдур. Табиатда дарахтлар ва ўт-ўланлар, худди қиёмдагидек тик турубдирлар. Ҳайвонлар рукуъ ҳолинда, жонсизлар эрса намознинг қаъдасида ўтирғон янглиғ ерга узанмишлар. Намоздаги мўмин эрса, уларнинг жами ҳаракатларини, намозда мужассам қилиб, адо этмоқда.

Намоз, меърож кечасинда фарз қилинди ким, ўшал кеча меърожға чиқмоқ шарафига муяссар бўлғон Аллоҳнинг севгили Пайғамбариға эргашмоқни ният қилиб, намоз ўқиғон бир мусулмон, ўшал буюк Пайғамбардек, Аллоҳга яқлаштиргучи мақомларга юксалур. Аллоҳу таоло ва Унинг севгили Пайғамбарига қарши адаб бирлан, хушуъ бирлан намоз ўқигучи кимасналар, бу мартабаларга юксалмиш бўлғонларини ҳис қилгайдурлар. Аллоҳу таборак ва таоло ва Пайғамбари, бу умматға раҳм қилиб, намозни фарз қилмишлар. Анинг учун Раббимизга ҳамд ва шукурлар бўлсин! Унинг севгили Пайғамбарига салавот, таҳийёт ва дуолар бўлсин! Намоз ўқиётганда ҳосил бўладурғон сафо ва ҳузурнинг қаршисинда ҳайрон қолмасликни ҳеч иложи йўқ. Устодим Мазҳари Жон-и Жонон ҳазратлари айтғонларки: “Намозда Аллоҳу таолони кўриш мумкин бўлмаса-да, худди Ани кўраётган каби бир ҳолат ҳосил бўлмоқдадур.” Бу ҳолнинг ҳақиқат эканлигини тасаввуф улуғлари иттифоқ бирлан билдирмишдур.

Исломиятнинг бошларинда, намоз Қуддус тарафға қараб ўқилур эрди. Байтул-муқаддас (Қуддус)ни қўюб, Иброҳийм алайҳиссаломни қибласига (Каъба) ўгирилмоқ амр қилинғон пайтда, Мадинада яҳудийлар ғазаб қилдилар: “Байтул-Муқаддасга қараб ўқиғон намозларинг эмди нечук бўлғай?” Бақара сурасининг 143-ояти каримаси келубон: «Аллоҳу таоло иймонларингизни зое қилмас», - деб намозларнинг савобсиз қолмаслиги билдирилди. Ушбу ояти каримада намоз, «Иймон» калимаси бирлан таъбир қилинди ким, мундин «Намозларни суннатлариға риоят қилмасдан ўқимоқ, Иймонни зое қилмоқ турур», маъниси англашилмиш бўлди. Расулуллоҳ жанобимиз “саллаллоҳу алайҳи ва саллам”: «Кўзимнинг нури ва лаззати намоздадур»,- дебон марҳамат қилғонлар. Бу ҳадиси шариф, «Аллоҳу таоло, намозда зоҳир ва мушоҳада бўлинур. Андоқ бўлғоч, кўзимға роҳатлик келмоқда.» маъносиға келур. Бир ҳадиси шарифда: «Ё Билол! Мени бир роҳатлантир»,- дебон марҳамат қилмишлар. Бу эрса, «Эй Билол, Азон ўқиб, иқомат келтуриб менинг кўнглимни шод айлагил»-маъносини англатур. Намоздин ўзга нимарсаларда ҳузур-ҳаловат ахтарғон киши, мақбул қул эрмас. Намозни зое қилғон, қўлдан бой берган кимасна, бошқа бутун ибодатларини, тағи дин ишларини ҳам бой бермиш, ҳароб қилмиш саналур».

Намоз улуғ амрдир

Одам алайҳиссаломдан бери, бутун самовий динларда вақт намозлари бор эди. Буларнинг ҳаммаси тўпланиб, Муҳаммад алайҳиссалом умматига фарз қилинди. Намоз ўқимоқ, иймоннинг шарти эмас. Лекин, намознинг фарз эканлигига ишониш иймоннинг шартидир.

Намоз, диннинг устунидир. Намозларини ҳеч тарк этмасдан, тўғри ва дуруст ўқишга давом этадиган мўмин, Ислом биносини қуриб, динини мустаҳкамлаб, уни оёқда тик тутган бўлади. Намозини ўқимайдиганлар эса, динини бузиб, Ислом биносини йиқитган бўлади. Пайғамбаримиз “саллаллоҳу алайҳи ва саллам”: «Динимизнинг боши намоздир»- деганлар. Бошсиз инсон бўлмаганидек, намозсиз дин ҳам бўлмайди.

Намоз, Ислом динида иймондан кейин фарз қилинган биринчи амрдир. Аллоҳу таоло қулларининг фақат Унга ибодат этишлари учун намозни фарз қилди. Қуръони каримнинг юздан кўп оятида “Намоз ўқингиз!”- деб такрорланмоқда. Ҳадиси шарифда: «Аллоҳу таоло, ҳар куни беш вақт намоз ўқишни фарз қилди. Бунга эътибор берган ҳолда, бутун шартларини бажо келтириб, қусурсиз ҳар куни беш вақт намоз ўқийдиган кимсани жаннатга киргазишини ваъда қилди.»- дейилди.

Намоз, динимизда бажарилиши амр қилинган жамиъ ибодатлар ичра энг қийматлисидир. Бир ҳадиси шарифда: «Намоз ўқимайдиганларнинг, Исломдан ҳеч насиби йўқдир!»- дейилди. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса:«Мўмин билан кофирни ажратиб турувчи фарқ - намоздир.»- дейилди. Яъни мўмин намоз ўқийди, кофир эса ўқимайди. Мунофиқлар эса баъзан ўқийди, баъзан эса йўқ. Мунофиқлар дўзахда (Жаҳаннам) кўп азоб чекишади. Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” айтдиларки:«Намоз ўқимаганлар, қиёмат куни Аллоҳу таолони дарғазаб ҳолида кўрадилар.»

Намоз ўқиш, Аллоҳу таолонинг буюклигини ўйлаб, Унинг қаршисида ўзининг қанчалик заиф эканлигини тушуниб етмоқдир. Буни тушунган одам, ҳамма вақт яхшилик қилишга ҳаракат қилади. Ҳеч қачон ёмонлик қилолмайди. Ҳар куни беш марта Аллоҳнинг ҳузурига чиқишни ният қилган кимсанинг қалби, ихлос билан тўлади. Намозда бажарилиши буюрилган ҳар бир ҳаракат, қалбга ва баданга фойда келтирмоқда.

Масжидларда жамоат билан намоз ўқиш, мусулмонларнинг қалбини бир бирига боғлайди. Ораларида меҳр-оқибат туйғуларининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бир-бирларига қардош ва биродар эканликларини англатади. Катталар кичикларга раҳмдил, кичиклар катталарга ҳурматкор бўлишади. Бойлар камбағалларга ва соғлом кимсалар беморларга ёрдам этадиган бўлишади. Соғлом кимсалар, касал бўлганларни масжидда учрата олмаганлари сабаб, хабар олиш учун уйларига йўқлаб борадилар. Зиёрат қилиш учун сўраб суриштирадилар. «Дин қардошининг ёрдамига чопадиганларнинг ёрдамчиси Аллоҳу таолодир.»ҳадиси шарифидаги суюнчига муяссар бўлиш учун яришадилар.

Намоз, инсонларни ёмон, чиркин, ифлос ва таъқиқланган тубан нарсалардан узоқ тутади. Гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади. Ҳадиси шарифда: «Беш вақт намоз, уйларингиз ёнидан оқадиган ариқ кабидир. Бир кимса, ўша ариқда ҳар куни беш марта чўмилса, баданида кир қолмаганидек, беш вақт намоз ўқиганнинг ҳам кичик гуноҳлари ювилади.»- деб марҳамат қилинди.

Намоз, Аллоҳу таолога ва Расулига иймондан кейин бутун амал ва ибодатларнинг энг устунидир. Шунинг учун намозларни фарз, вожиб, суннат ва мустаҳабларига риоя қилган ҳолда адо этиш керак. Пайғамбаримиз “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” бир ҳадиси шарифларида бундай дедилар:

«Эй уммат ва асҳобим! Шартларига бутунлай риоя қилиб ўқиладиган намоз, Аллоҳ ёқтирадиган бутун амаллардан устундир. Бундай намоз, Пайғамбарларнинг суннатидир. Малакларнинг яхши кўрадиган нарсасидир. Маърифатнинг, ер ва осмоннинг нуридир. Баданнинг қуввати, ризқларнинг баракотидир. Дуонинг қабул бўлишига воситадир. Ўлим малагига қарши ҳимоячидир. Қабрда ҳимоячидир. Мункар ва Накир (деган сўроққилувчи малаклар)га жавобдир. Қиёмат куни тепасида саябон. Дўзах(жаҳаннам) ўтидан сақловчи девор. Сирот кўпригидан яшин каби ўтказиб қўйгучидир.

Жаннат калити ва жаннатда бошига тождир. Аллоҳу таоло, мўминларга Намоздан ҳам улуғроқ, аҳамиятлироқ нарса бермаган. Агар намоздан ҳам қийматлироқ ибодат бўлса эди, аввало ўшани берарди.Зеро, малакларнинг баъзилари тик турган ҳолда, давомли қиёмдалар, баъзиси рукуъда, баъзиси саждада, баъзилари эса ташаҳҳудда ўтирибдилар. Аллоҳу таоло буларни бир ракъат намозда тўплаб, мўминларга ҳадя этди. Зеро, намоз иймоннинг боши, диннинг устуни, Исломнинг қавли ва мўминнинг меърожидир. Осмоннинг нури ва жаҳаннамдан қутқаргучидир.»

Бир куни ҳазрати Алининг “карамаллоҳу важҳаҳ” аср намозлари ўтиб кетган эди. Бундан шунчалик изтироб чекдиларки, ўзларини тошларга уриб, йиғлаб фарёд этдилар. Расулуллоҳ жанобимиз, унинг бу ҳолидан хабар топган заҳоти, асҳоблари билан у кишининг ёнига келдилар. Аҳволларини кўргач, коинотнинг сарвари бўлган Пайғамбаримиз ҳам йиғлай бошладилар. Аллоҳга ёлвориб дуо этдилар. Бу аснода, қуёш қайтадан кўтарилди. Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи ва саллам”: «Ё Али! Бошингни кўтаргин, қара қуёш ҳали ботмабди.»дедилар. Ҳазрати Али “родияллоҳу анҳ” бунга жудаям севиндилар ва намозларини адо этдилар.

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ “родияллоҳу анҳ” бир кеча кўп ибодат этганларидан уйқу босиб, витр намозлари ўтиб кетган эди. Бомдод намозида Пайғамбаримизнинг орқаларидан масжидга келиб, фарёд қилдилар: «Ё Расулуллоҳ! Фарёдимга етишинг, витр намозим ўтиб кетди»,- деб йиғлаб ёлвордилар. Расулуллоҳ жанобимиз ҳам бу ҳолга ачиниб, йиғлай бошладилар. Бу пайтда Жаброил “алайҳиссалом” келиб: «Ё Расулaллоҳ! Сиддиққа айтинг, Аллоҳу таоло уни кечирди.»- деди.

Авлиёнинг буюкларидан Боязиди Бистомий “қуддиса сирруҳ” ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона олмадилар. Кейин пушаймон бўлиб шунчалик кўп йиғладиларки, ғойибдан бир овоз: «Эй Боязид! Бу қусурингни кечирдим. Бу тавбанг туфайли сенга яна етмиш минг намоз савобини бердим.»- деди. Бир неча ойдан кейин, бомдод вақтида яна уйқу бостирган эди. Шайтон келиб муборак оёқларидан туртиб уйғотди ва “Тур, намоз вақтинг ўтиб кетади.”- деди.



SULTON
Sana: Shanba, 29-Ноября-2008, 18:59 | Xatlari # 2
PKM
Ism:
[sultan]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[10067]
Xulqi: +
[492] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Соединенные Штаты]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Боязид Бистомий ҳазратлари ҳайратланиб сўрадилар: “Эй малъун, сен қачондан бери хайрли ишга қўл урадиган бўлдинг? Ҳамманинг намоз вақти ўтиб кетишини хоҳлардинг-ку. Мени нега уйғотдинг?” Шайтон: “Сен бомдод намозини ўтказиб юборган кунинг шунчалик йиғладингки, эвазига етмиш минг намоз савоби олдинг. Мен шуни ўйлаб, сени намозга турғаздим, токи бир намоздан ортиқ савоб олмагайсан. Йўқса яна етмиш минг намоз савобини олардинг!”- деб жавоб берди.

Буюк авлиё Жунайди Бағдодий ҳазратлари буюрдиларки: “Дунёнинг бир соати қиёматнинг минг йилидан афзалдир. Зеро бу бир соатда яхши, солиҳ, мақбул ва савобли амал қилса бўлади, аммо қиёматнинг ўша минг йилида ҳеч нарса қилиб бўлмайди”.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” дедиларки: «Бир кимса, бир намозни билиб туриб кейинги намоз вақти билан бирлаштирса, жаҳаннамда саксон ҳуқба ёнади.» Бир ҳуқба саксон охират йилига, охиратнинг бир куни эса, дунёнинг минг йилига тенг.

Шундай экан эй дин қардошим! Вақтингни бўш ва фойдасиз ишлар билан ўтказмагин, вақтнинг қийматини билгин. Вақтингни энг яхши, энг фойдали ишларга сарфлагин. Пайғамбаримиз “соллаллоҳу алайҳи ва саллам”: «Мусибатларнинг энг каттаси, вақтни фойдасиз нарсалар билан ўтказишдир»,- деганлар. Намозларингни кечиктирмай ўз вақтида ўқигинки, қиёмат куни пушаймон бўлмагайсан ва катта савобларга қовушгайсан! Ҳадиси шарифда бундай дейилди: «Бир намозни вақтида ўқимай қазога қолдирган кимса, ўша намозини қазо этмасдан аввал вафот этса, у кимсанинг қабрига жаҳаннамдан етмиш дарча очилиб қиёматгача азоб чекади». Бир намозни билиб туриб вақтида ўқимаган, яъни намоз вақти бўш ўтаётганига хафа бўлмаган кимса, диндан чиқади ёки ўлаётганида муртад бўлади, яъни иймонсиз кетади. Иймонсиз кетган кимсанинг тириклигида қилган бутун ибодатлари йўқ бўлади. Ўзи эса, кофирлар каби абадий дўзахда қолади. У ҳолда, намоз ўқиш ҳаёлига ҳам кириб чиқмайдиган, ҳар инсонга намоз ўқиш фарз эканлигига аҳамият бермайдиган ва “менинг кўнглим тоза”- деб, намозни ўзига вазифа билмайдиган бадбахтларнинг аҳволи нима кечади? Намозга аҳамият бермайдиган, уни вазифа деб билмайдиган кимсанинг «Муртад», яъни кофир бўлишини тўрт мазҳабнинг барча олимлари иттифоқ-ла билдирганлар. Намозни атайлаб ўқимайдиган, уни қазо этишни ҳам ўйлаб кўрмайдиган ва бунинг оқибатида азоб чекишдан қўрқмайдиган кимсанинг “муртад”, яъни кофир бўлиши, Абдулғани Ноблусий ҳазратларига оид “Ҳадиқат-ун-надия” китоби “Тилнинг офатлари” бўлимида очиқча билдирилган.

(Тафсир-и Муғний)да айтиладики, (Буюклардан бири шайтонга дедики, сен сингари малъун бўлишни хоҳлайман, бунинг учун нима қилишим керак? Шунда шайтон севиниб, сен мен сингари бўлмоқчи бўлсанг, намозга аҳамият берма, тўғри-ёлғон, ҳар бир нарсага қасам ич, яъни жуда кўп қасамлар ичавер, деди. У буюк киши ҳам, ҳеч бир намозни ташламайман ва бошқа қасам ҳам ичмайман, деди).

Ҳанбалий мазҳабида бирор намозни узрсиз ўқимаган киши мурдат каби қатл қилинади, ювилмайди, кафанланмайди ва жаноза намози ҳам ўқилмайди ҳамда мусулмонларнинг мазорига кўмилмайди. Унинг мазори белгиланмайди. Тоғда бир чуқурга ташланади. Шофий мазҳабида намоз ўқимасликда исрор қилган киши, мурдат бўлмаса ҳам жазоси қатлдир. Моликий мазҳабида ҳам бу масала шофийидаги каби эканлиги, (Ибни Обидин)да ва (Милал-ниҳол) таржимаси, олтмиш учинчи саҳифасида мазкурдирю. Ҳанафий мазҳабида эса, намозни бошлаганига қадар қамоққа ташланади ёки баданидан қон чиққанича урилади.



SULTON
Sana: Shanba, 29-Ноября-2008, 19:00 | Xatlari # 3
PKM
Ism:
[sultan]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[10067]
Xulqi: +
[492] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Соединенные Штаты]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Намоз турлари

Мусулмонларга ўқишлари амр қилинган намозлар уч турли бўлиб, булар: Фарз, Вожиб ва Нофила намозларидир.

1. ФАРЗ намозлари: Беш вақт намознинг фарзлари, Жума намозининг икки ракъат фарзи ва Жаноза намозидир. (Жаноза намози фарзи кифоядир).

2. ВОЖИБ намозлари: Витр намози, байрам (xайит) намозлари, аталган яъни бирон нарса учун ният ва назр қилинган намозлардир. Бошланиб, ярмида чала қолган намозни битириш ёки бошқатдан ўқиш вожибдир. Kазога қолган Витр намозининг қазосини ўқиш xам вожибдир.

3. НОФИЛА намозлари: Беш вақт намознинг суннатлари*, таровиx намози ва савоб учун ўқиладиган таxажжуд, таxиятул-масжид, ишроқ, дуxа, аввобин, истиxора, тасбиx каби намозларни ўқиш нофила ибодат xисобланади. Яъни буларни ўқиш мажбурий вазифа эмас. Фарз ва вожиб туридан бўлган намозлардан қарзи бўлмаган инсоннинг нофила намозларига xам савоб берилади.
--------
*Бу ҳақида машҳур ҳазрати Оиша онамизнинг Пайғамбаримизнинг саллаллоҳу алайҳи васаллам умрларида энг кўп давом этган нофилалари бомдоднинг суннати эканлиги ҳақидаги хадис хотирлансин.

Намоз ўқиш

Динимизда иймондан кейин энг мухим бўлган ибодат намоз бўлиб, беш вакт намоз диннинг таянчидир. Намоз - ибодатларнинг энг устуни ва Исломнинг иккинчи шартидир. Арабчада намозга «Салот» дейилади. Салот аслида, дуо, рахмлилик ва истигфор маъносида бўлиб, намозда ўша учта маъно жам бўлгани учун, салот дейилган.

Аллоҳу таолонинг энг кўп ёктирадиган ва кайта-кайта амр этган буйруги, беш вакт намоздир. Аллоҳу таолонинг, инсонларга иймондан кейинги энг мухим амри бўлган намоз, динимизда фарз килинган илк ибодатлардан бўлиб хисобланади. Киёматда хам иймондан кейин биринчи бўлиб намоздан сўрок килинади. Беш вакт намознинг хисобини тўлик берган бахтиёр кимса, бошка бутун ташвишу имтихонлардан осон кутилиб, абадий саодатга эришади. Жаханнам оташидан нажот топиб, Жаннатга муяссар бўлиш, намозларни тўгри ва кусурсиз адо этишга боглик. Комил намоз учун, аввало бенуксон тахорат олиш ва кечиктирмасдан намозга туриш керак. Намоздаги хар бир харакатни энг мукаммал тарзда бажо келтиришга тиришиш керак.

Барча ибодатларни ўзида мужассам килган ва инсонни Аллоҳу таолога энг зиёда якинлаштирадиган хайрли амал - намоздир. Севгили Пайгамбаримиз “саллАллоҳу таоло алайхи ва саллам” мархамат килиб айтдиларки: «Намоз диннинг таянчидир. Намоз ўкийдиган кимса, динини кувватлантирган, ўкимайдиган эса динини вайрон килган бўлади». Намозини тўгри адо этишга мушарраф бўлган кимса, чиркин ва ёмон нарсалардан сакланган бўлади. Чунки Анкобут сурасининг 45-оятида маъолан: «Тўгри ўкиладиган намоз, инсонни фахшадан (чиркин, ифлос ва ман килинган нарсалардан) асрайди» дейилган. Инсонни ёмонликлардан кайтара олмайдиган намоз, тўгри ва хакикий эмас, балки факат кўринишдагина намоз бўлиб хисобланади. Шундай бўлса хам, тўгри ва хакикийсини ўкишга муваффак бўлгунга кадар, кўринишда бўлса-да намозни кўлдан чикариб кўймаслик керак. Ислом олимлари: «Бир ишнинг тамоми бажарила олмаса, колганидан хам ажралиб колмаслик керак» деб танбех килганлар. Чексиз эхсонлар сохиби бўлган Раббимиз, кўринишни хам мархамати ила хакикат хисобида кабул килиши мумкин. Шунинг учун, чала ўкилаётган намоз эгаларига «Унака, пала-партиш ўкигандан кўра ўкимай кўя колганинг тузукрок!»- дейишнинг ўрнига, «Намозни токайгача чала ўкиймиз, келинг кам жойларини тамомлайлик!»- дейиш лозим. Хатоларини тузатишга ёрдамлашиш керак.

Намозларни жамоат билан ўкишга ғайрат қилиш жуда муҳимдир. Намозда барча аъзоларимиз тавозеъ кўрсатиб туриши, қалбларимиз ҳам Аллоҳдан бироз кўркув вазиятида бўлиши керак. Инсонни дунёда ва охиратда ташвишу фалокатлардан куткарадиган ягона амал - намоздир. Аллоҳу таоло Муъминун сурасининг бошларида маъолан: «Мўминлар албатта нажот топишади. Улар намозларини хушуъ билан адо этувчилардир.» - деб буюрган. Тахлика, хавф-хатар бўлган жойларда адо этиладиган ибодатларнинг савоби хам кўп бўлади. Душман хужум килган пайтда, аскарнинг уларга карши кичкина каршилик кўрсатиши канчалик кийматли бўлса, ёшларнинг ибодат билан машгул бўлиб, хар хил шахвоний истак, бемаъни ўйин кулги ва харомлардан тийилиши хам шунчалик катта кийматга эга. Чунки, нафсларининг зарарли, шайтоний истакларини жиловлаб, унга карши курашган бўладилар.

Навкирон ёшлик даврида инсонга мусаллат бўладиган уч хил душман, унинг ибодат килишига каттик тўскинлик килади. Булар: шайтон, нафс ва ёмон дўстдир. Ёш ўсмирлар ўша душманлардан келадиган ёмон истакларга бўйин эгмасдан намозларини ўкиб, хеч тарк этмасдан юрса, бу амалларининг киймати шунчалик ошадики, эвазига карияларнинг айни ибодат учун олган савобидан хам кўпрок савобга ноил бўлишади. Яъни, озгина ибодатлари учун жуда бисёр савоб олишади.

«Зод-ул-муқвийн» китобида дейиладики:
(Эски олимлар ёзганларки, беш нарсани қилмаган, бешта нарсадан маxрум бўлади:

* Молининг закотини бермаган, молининг хайрини кўролмайди.
* Ушрини бермаганнинг, деxқончилигида, топганида барака бўлмайди.
* Садақа бермаганнинг, вужуди сиxат бўлмайди.
* Дуо қилмаган, орзусига ериша олмайди.
* Намоз ватқи киргандан намоз ўқишни истамаган, сўнгги нафаси чиқиши вақтида калимаи шаxодат келтира олмайди. (Намоз ўқиш биринчи вазифалигига ишонгани ҳолда, танбаллик қилиб, уни ўқимаган киши фосиқдир. Ундай киши солиҳа қизнинг қуфи-тенгги бўла олмайди. Яъни ундай кимса, солиҳа қизга лойиқ ва уйғун эмас).

Бундан кўринаяптики, фарз намозини вақтида ўқимаслик кишининг иймонсиз кетишига сабаб бўлмоқда. Намозни давомли ўқиш, қалбнинг нурланишига ва саодати абадийяга етишишга василадир. Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) "Намоз нурдир", дея марҳамат қилдилар. Яъни бу дунёда қалбни порлатади, Охиратда сиротни ойдинлатади. Биласизми, тушуна оласизми, Оллоҳнинг дўстларига, намозда нималар бўлади, улар намоз вақтида қандай муродлару лаззатларга эришадилар...?

Овоз бериб муаззин, турди қомат айлади,
Каъбага ўгирди юзин, ҳам-да ният айлади.
Эшитиб аҳли иймон, ҳурмат билан тинглади,
Сўнгра намозга туриб, ҳаққа қуллик айлади.

Сура ва дуоларни бошқа алифбо билан ёзса бўладими?

Сураларни ва дуоларни лотин ва кирил ҳарфларида тўғри ёза олиш учун ҳар қанча ҳаракат қилинса ҳам асл маҳражларини ифодалаб бўлмайди. Лотин ёки кирил ҳарфларига қанақа ишорат қўйишдан қатъи назар, сура ва дуоларни ўзи бўйича тўғри ўқиш, ҳеч ҳам мумкин эмас. Буларни Қуръон-и Каримдаги ҳарфлардай ўқий олиш учун, биладиган одамнинг ўқитиши ва қайта-қайта такрорлатиб тилни кўниктириш, ўргатиш керак. Бу кўниктириш иши албатта шарт бўлганига кўра, биладиган одам учун, ўқувчига тўғридан-тўғри Қуръони Карим ҳарфларини танитиш ва ўргатиш имкони ва неъмати туғилади. Бу неъматнинг аҳамиятини, дунёдаги ва охиратдаги фойдаларини ҳадиси шарифлар ва фиқҳ китоблари узун-узун изоҳ этиб, савобининг кўплигини билдирмоқдалар.

У ҳолда, ҳар бир мусулмон фарзандини масжидларга, қуръон-и карим дарсларига юбориши лозим, фарзандларга қуръони карим ҳарфларини ва буларнинг қандай ўқилишини яхшилаб ўргатишлари ва ўша катта савобга эга бўлиш учун ҳаракат қилишлари керак. Бир ҳадиси шарифда: «Фарзандларига Қуръони Карим ўргатадиганларга ёхуд Қуръони Карим муаллимига юборадиганларга, ўргатилган Қуръонининг ҳар бир ҳарфи учун, ўн марта Каъбаи муаззама зиёратининг савоби берилади ва қиёмат куни бошига давлат тожи кийдирилади. Бутун инсонлар кўриб ҳавас қилишади.», - деб марҳамат қилинди. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Фарзандларига динини ўргатмайдиганлар албатта жаҳаннамга кетишади», - дейилди.

Сафарда намоз

Ҳанафий мазҳабида бўлган бир кимса, ўн беш кундан оз қолиш нияти билан 104 (юз тўрт) километр ёки ундан ҳам узоқроқ бир манзилга сафар қилса, мусофир, яъни “сафарий” бўлади. Сафарий ёки мусофир, йўловчи демакдир. Сафарий бўлган кимса, тўрт ракъатлик фарзларни икки ракъат қилиб ўқийди. Муқим (сафарий бўлмаган) имомга иқтидо қилса, яна тўрт ракъат қилиб ўқийди. Сафарий имом бўлса, икки ракъатдан кейин салом бериб намоздан чиқади. Унга иқтидо қилган муқим жамоат эса, уч ва тўртинчи ракъатларни ўқиб, тўртга тамомлайди.

Сафарий, маҳси устига уч кеча-кундуз масҳ торта олади. Рўзасини буза олади. Лекин сафарда қийналмаётган бўлса, рўзасини бузмаган афзалроқдир. Сафарийга қурбонлик сўйиш вожиб эмас. Жума намозини ўқиш ҳам фарз бўлмайди.

Тўрт ракъатлик намоз вақтининг охирида сафарга чиққан кимса, ҳали намозини ўқимаган бўлса, икки ракъат қилиб ўқийди. Бироқ намоз вақтининг охирида ватанига қайтган сафарий, ўша намозини йўлда ўқимаган бўлса, ватанига киргани учун тўрт ракъат қилиб тўлиқ ўқийди.

«Неъмати ислом» деган мўтабар китобда: «Нофила намозларини оёқда ўқишга қурби етган ҳолда, ўтириб ўқиш, ҳамма вақт ва ҳамма жойда жоиздир. Ўтириб ўқиётганда рукуъ учун гавдани эгиш, сажда учун эса, бошни ерга қўйиш керак. Лекин ҳеч қандай узри бўлмаган кимса, нофилаларни ўтириб ўқиса, оёқда ўқиганларга нисбатан икки баравар кам савоб олади. Беш вақт намознинг суннатлари ва таровиҳ намози ҳам нофила намоздир. Йўлда, яъни шаҳардан ва қишлоқдан ташқарида нофила намозларни улов устида ўқиш, жоиздир. Қиблага ўгирилиш, рукуъ ва сажда қилишнинг ҳожати йўқ. Имо билан ўқилади. Яъни рукуъ учун бироз эгилиб, сажда учун эса рукуъдагидан кўпроқ эгилади. Уловининг устида ёки ўз баданида кўпроқ нажосат бўлиши намозга монеълик қилмайди. Ерда нофила ўқиётган кимса, чарчаса ёки мажолсизлашса, ҳассага, деворга, ҳамроҳига суяниб ўқиши жоиздир. Пиёда юриб кетаётиб, намоз ўқиш саҳиҳ эмас.»

Фарз ва вожиб намозларини зарурат бўлмагунча, улов устида ўқиш жоиз эмас. Фақат, узрли ҳоллардагина ўқилиши мумкин. Зарурат бўлган узрлар:

* Жони, моли ва улови учун қандайдир бир хавф туғилса;
* Уловдан тушган тақдирда йўлдошларининг уни кутмасдан кетиб қолиш хавфи бўлса;
* Уловдан тушган тақдирда уловининг йўқолиш, уловдаги ашёнинг ёки ёнидаги молнинг ўғирланиш хавфи бўлса;
* Касалманд бўлсаю, уловдан тушиш-миниш касаллигини орттирадиган бўлса;
* Тушгандан кейин уловига қайтадан минолмайдиган бўлса;
* Ҳамма тараф лой, ёмғир бўлиб, ҳеч намоз ўқийдиган жой тополмаса;
* Душман хавфи бўлса, узрли бўлиб ҳисобланади.

Юқоридаги сабаблардан бири билан намозини улов устида ўқишга мажбур бўлган кимса, иложи бўлса, уловини қиблага қаратиб тўхтатиб қўйиб ўқиши керак. Иложи бўлмаса, қайси тарафга кетаётган бўлса, ўша тарафга қараб ўқийди. Улов устига ортилган катта сандиқ каби маҳмил дейиладиган катта қутилар устида намоз ўқиётганда ҳам юқоридаги шартларга риоя ва қулайликлардан истифода қилинади. Улов тўхтатилиб ҳалиги маҳмил дейиладиган сандиқнинг тагига тирак қўйиладиган бўлса, супа ёки стол ҳукмига ўтади ва устида ўқиладиган намоз, ерда ўқилган бўлиб ҳисобланади. Бу шартларда қиблага қараб, оёқда ўқилиши керак. Уловидан туша оладиган кимса, фарз намозларини маҳмилда ўқиши жоиз эмас.

Жаъфар тайёр ҳазратлари ҳабашистонга кетаётганларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратларидан кемада намоз ўқиш хусусида қуйидагиларни ўрганган эдилар:
Ҳаракат ҳолидаги кемада фарз ҳам, вожиб ҳам тарк этилмасдан ўқилади. Кемада жамоат билан ўқилса ҳам бўлади. Сузиб кетаётган кемада имо-ишорат билан намоз ўқиш жоиз эмас. Ҳар намознинг рукуъ ва саждаси тўлиқ бажарилиши, қиблага қараб ўқилиши шарт. Намоз бошида қиблага қаралиб турилади. Намоз давомида кема қибла истиқоматидан буриладиган бўлса, намозхон ҳам намоз ичида аста секин қибла тарафга бурилади. Кемада нажосатдан таҳорат ҳам албатта лозим. Имоми аъзам абу ҳанифа ҳазратларига кўра, ҳаракат ҳолидаги кемада фарз намозларни узрсиз бўлганда ҳам, ўтириб адо этиш жоиз.

Денгиз ўртасида тўхтаб турган кема кўп чайқалаётган бўлса, ҳаракат ҳолидаги кема ҳукмида бўлади. Билинар-билинмас чайқалаётган бўлса, соҳилда тўхтаб турган кема ҳукмида бўлади. Соҳилда турган кемада эса фарз намозларини ўтириб ўқиш асло жоиз бўлмайди. Агар қуруқликка чиқиш имкони мавжуд бўлса, фарзларини оёқда ўқиш ҳам саҳиҳ бўлмайди. Қуруқликка чиқиб ўқиш шарт бўлади. Моли, жони ёки кеманинг кетиб қолиш хавфи бўлса, кемада тик туриб ўқиш, жоиз бўлади.

Ибни Обидин ҳазратлари айтадиларки: «икки ғилдиракли бўлиб, уловга боғланмагунча текис туролмайдиган аравалар ҳам улов бўлиб ҳисобланади. Бу араваларда тўхтаб турганда ҳам, кетаётганда ҳам намоз ўқишнинг ҳукми, улов устида ўқиш кабидир. Тўрт ғилдиракли арава тўхтаб турганида супа ёки стол ҳукмидадир. Ҳаракат ҳолида эса, улов учун керакли юқорида билдирилган узрлар бўлгандагина, фарз ўқилиши мумкин. Бу шартларда аравани тўхтатиб қўйиб, қиблага қараб ўқийди. Тўхтатолмаса, сузаётган кемадагидек қилиб ўқийди.» ҳаракат пайтида қиблага қараб туролмайдиган мўмин, шофиъий мазҳабини тақлид қилиб, икки намозини жам (бир вақтда бирлаштириб) қилиб ўқийди. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, истиқболи қибла (қиблага ўгирилиш) фарзи соқит бўлади. Стулда, креслода, ўриндиқ ва шунга ўхшаш ўтиришга мосланган нарсаларда ўтириб, имо-ишорат билан намоз ўқиш ҳеч кимга жоиз эмас. Автобусда, учоқда (тайёра), автомобилда намоз ўқиш, аравада ўқиш деганидир. Демак, аравада намоз ўқиш учун қанақа рухсат ва енгиллик берилган бўлса, автобус, поезд, учоқ ва енгил автомобилда ҳам ўша шартларга риоя қилиш керак. Ўша воситаларда юқоридаги шартларга риоя қилиб, яъни тик туриб ўқишнинг имкони бўлмаслиги, ўтириб ўқишни ҳеч қачон ва ҳеч кимга жоиз қилмайди, ўтириб ўқишга баҳона бўлолмайди.

Фарз ва вожиб намозларини сафарда иложи борича уловда; восита (транспорт)да ўқимаслик керак. Зарурат бўлган пайтда воситаларни тўхтатиб, қиблага қарши тик туриб ўқиш керак бўлади. Шунинг учун воситага минмасдан аввал керакли тадбирларни олиш, керакли инсонлар билан келишиб олиш даркор.

Автобусда, поездда, тайёрада, тўлқинли денгиздаги кемада намоз ўқиётган кимсанинг кўкраги қибла томондан ўгирилса, намози бузилади. Шунинг учун бу кимса, сажда жойининг ёнига компас қўйиши ва шунга қараб қибла тарафига ўгирилиб туриши керак. Булар фарз ва вожиб намозларига тегишли ҳукмлардир. Автобусда, поездда, автомобиль ва тўлқинли денгизда қиблага ўгирила олмайдиганларнинг фарз намозлари жоиз бўлмагани учун булар сафар давомида қиблага қараб ўқиш имконини топган вақтларда шофиъий мазҳабини тақлид қилган ҳолда, пешин билан асрни алоҳида ва шом билан хуфтонни алоҳида жам этиб ўқишлари мумкин. Яъни сафарда бу икки жуфт намозни, ўз жуфти билан кетма-кет ўқишлари мумкин. Чунки, шофиъий мазҳабида, 80 кмдан узоқ давом этадиган сафарларда, асрни пешин намози вақтига хуфтонни шом намози вақтига тақдим қилиб (илгари олиб) ўқиш, ёхуд пешинни аср вақтига, шомни хуфтон вақтига та’хир қилиб (кейинга олиб) ўқиш жоиз. Шунинг учун ҳанафий мазҳабида бўлган кимса, йўлда қиблага ўгирила олмайдиган бўлса, йўлга чиққач кундуз бирон жойга тўхтаганларида пешин вақтида пешин намозини ўқиб бўлгач, дарров аср намозини ҳам ўқиши керак. Кечаси тўхтаганида эса, хуфтон вақтида аввал шомни кейин хуфтонни ўқиб олади. Бу тўртта намозга ният қиларкан: «шофиъий мазҳабини тақлид қилиб адо этишга, ўқишга...» - деб қалбидан ўтказади. Йўлга чиқмасдан аввал ёки сафардан кейин икки намозни бир вақтга жамлаш жоиз эмас.

Хасталикда намоз

Таҳоратни бузадиган нарсалардан бирортаси давомли равишда содир бўлиб турса, бунга "узр" дейилади. Бавл, ич суриши, ел тутолмаслик, бурун қонаши ва ярадан қон, сариқ сув оқиши, шишдан, оғриқдан кўз ёши оқиши каби ҳолатлар бир намоз вақтида тўхтовсиз бўлиб турса, ўша кимса ва истиҳоза қони оқаётган аёл, узрли бўлишади. Устини беркитиш билан, дори-дармон билан ёки намозини ўтириб ёхуд имо билан ўқиш орқали юқоридаги узр ҳолини кетказиш керак. Бавлини (сийдик) тутолмайдиган эр киши, бавл йўлига арпадек пахтани юмалоқлаб тиқади. Бу пахта кам сизаётган бавлни шимиб олиб бадандан ташқарига чиқишига тўсқинлик қилади. Шу йўсин таҳорат бузилмайди. Тиқилган пахта хожатга борганда чиқиб кетади. Агар бавл кўп сизаётган бўлса, ортиғи пахтадан ўтиб, ташқарига сизади ва таҳорат бузилади. Пахтадан сизаётган бавл, ич кийимни кирлатмаслиги лозим. Аёллар олдиларига китобларда курсуф деб юритиладиган бирон латта қўйишлари лозим. Бавл сизишини тўхтата олмасалар, ҳарбир намоз учун алоҳида таҳорат олиб, намозларини шундай адо этишади. Узрли кимса, бу таҳорат билан вақт чиққунча қуръони карим ушлаши, фарз, нофила ва қазо ўқиши мумкин. Намоз вақти чиққанида таҳорат ўзлигидан бузилади. Вақт чиқмасдан аввал, узрдан бошқа, бирон таҳорат бузувчи ҳодиса рўй берса, таҳорат бузилади. Масалан: бурун тешикларининг биридан қон оқаётгани баҳона қилиниб узр билан таҳорат олингандан кейин иккинчи тешикдан ҳам қон кела бошласа, таҳорат бузилади. Чунки, биринчи тешикдан келаётган қон узр сифатида қабул қилинган эди. Иккинчи тешикдан оққан қон эса узр ташқарисида, ўзга таҳорат бузувчи ҳодисадир. Узр соҳиби бўлиш учун таҳорат бузувчи бир ҳодиса, бир намоз вақти бўйича тўхтамасдан содир бўлиб туриши керак. Таҳорат олиб, ўша вақтнинг фарзини ўқишга етадиган маълум вақт қадар сақлай оладиган кимса, узрли ҳисобланмайди. Моликий мазҳабининг бир қавлига кўра, таҳорат бузувчи ҳодисалардан битта томчи оқса ҳам узрли бўлишга кифоя қилади. Узрли бўлгач, яъни таҳорат бузадиган сабаблардан бири, намоз вақти давомида ҳеч узликсиз такрорланиб турган кимса, кейинги намоз вақти ичида узр жойидан бир томчи бўлса ҳам оққанини кўрса, узр ҳоли ҳамон давом этаётган бўлади. Бу кимса, узрлилар учун билдирилган қулайликлардан бемалол фойдаланиши мумкин. Бир намоз вақти давомида ҳалиги жойидан ҳеч қанақа томчи чиқмаса, узр ҳоли тугаган бўлиб ҳисобланади. Узрдан оққан нажосат, кийимга бир дирҳам миқдоридан кўпроқ юқса ва яна юқишининг олди олиниши мумкин бўлса, ҳалиги нажосат теккан жойни ювиш керак бўлади.

Ғусл олганида, хасталанишдан ёки касалининг оғирлашишидан ёхуд соғайиш муддати узайиб кетишидан хавотирланган кимса, таяммум қилади. Бу хавфсираш, кишининг ўз тажрибаси билан ёки мусулмон, ишонарли докторнинг кўрсатмаси бўлгандагина, эътиборга олинади. Фисқи, гуноҳи ва алдамчилиги овоза бўлмаган доктор ёки табибнинг кўрсатмалари ҳам инобатга олинади. Совуқ бўлиб, турар жойи, бош-панаси бўлмаслик, сув иситадиган имконларга эга бўлмаслик ва шаҳарда ҳаммом учун пул тополмаслик каби хусуслар хасталанишга сабаб бўлиши мумкин. Ҳанафий мазҳабида бир марта қилинган таяммум билан хоҳлаганча фарз намози ўқилиши мумкин. Шофиъий ва моликийда эса, ҳар бир фарз намози учун аоҳида таяммум қилиш керак.

Таҳорат аъзоларидан ярми яра бўлган кимса, таяммум олади. Яра, таҳорат аъзоларининг ярмидан камроғини қоплаган бўлса, у ҳолда соғлом аъзолар ювилиб, яралар устига масҳ тортилади. Ғуслда бутун бадан битта аъзо бўлиб ҳисоблангани учун, бутун баданнинг ярми яра ва жароҳат бўлган тақдирдагина, таяммум олинади. Яра жой баданнинг ярмидан кам бўлса, соғлом аъзолар ювилади ва яра устига масҳ тортилади. Масҳ ҳам ярага зарар берадиган бўлса, яра боғланиб, бинт устига масҳ тортилади. У ҳам зарарли бўлса, масҳ тарк қилинади. Таҳоратда ва ғуслда бошни масҳ қилиш зарар берса, бошга масҳ тортилмайди. Қўлсиз бўлгани ёки шол бўлгани учун сув ишлата олмайдиганлар, таяммум олишади. Юзини, қўлларини ерга ёки [оҳакли, тупроқли, тошли деворга] суришади. Қўл-оёғи бўлмаган кишининг юзи ҳам яра бўлса, намозини таҳоратсиз ўқийди. Таҳорат олишга ёрдамчи тополмаган кимса ҳам таяммум қилади. Бу кимсага фарзанди, хизматкори ва ёллаган одами таҳорат олдиришга мажбурдир. Бошқа инсонларни ҳам ёрдамга чақириши мумкин, лекин улар ёрдам беришга мажбур эмас. Эр-хотин ҳам бирбирларига таҳорат олдиришга мажбур эмаслар.

Қон олдириш ёки зулукка сўрдириш натижасида ҳосил бўлган ярага дока, мато боғланса ёки малҳам қўйилса; бу ярага совуқ сув ҳам, иссиқ сув ҳам текказиш мумкин бўлмаса ёки масҳ тортиш мумкин бўлмаса, таҳорат ва ғуслда ўша жойнинг ярмидан кўпроғига масҳ тортилади. Яра устидаги бинтни очиш зарарли бўлса, тагида қолган соғлом жойлар ювилмайди. Ўралган бинт орасидан кўриниб турган соғлом жойларга масҳ тортилади. Бинт ўрашдан аввал таҳорат олиш шарт эмас. Масҳ тортилгандан кейин бинт алмаштирилгудек бўлса, ёки устидан янгиси боғланса, янгиси устига масҳ тортиш ҳам шарт эмас.

Оёғида туролмайдиган даражада касал бўлган ёки тик турганида касаллигининг ортишидан ёхуд соғайиш муддатининг узайишидан хавфсираган кимса, намозини ўтириб ўқийди. Рукуъ учун бироз эгилади. Кейин қоматини тиклаб олиб, сўнгра сажда қилади. Шунақа узрли одамлар ўтиришда, ўзларига қулайроқ бўлганини танглашади. Чўккалаб ўтириш, болдиш қуриш, иҳтибо, яъни думбаси билан ўтириб тиззаларини юқорига кўтариб, қўллари билан қучиб ўтириш жоиздир. Бош, тизза ва кўз оғриғи ҳам, хасталик ҳисобланади. Тик турганида душманга кўриниб қолиш хавфи ҳам узр ҳисобланади. Оёқда намоз ўқиганида рўзаси ёки таҳорати бузиладиган узрли кимса, намозини ўтириб ўқийди. Бирор нарсага суянган тақдирдагина оёқда тура оладиган одам, намозини суянган ҳолда оёқда ўқийди. Яъни рукуъ учун бироз, сажда учун рукуъдагидан кўпроқ эгилади. Баданини энгаштиролмайдиган намозхон, ёлғиз бошини эгади. Бирор нарсанинг устига сажда қилиш дуруст эмас. Агар бирор баландроқ нарса устига сажда қилса ва сажда учун рукуъдагидан кўпроқ эгилса, намоз саҳиҳ бўлади, лекин макруҳдир. Суяниб ўтиришга қудрати етган ҳолда, ётиб имо қилиш жоиз эмас. Пайғамбаримиз «саллаллоҳу алайҳи ва саллам», бир касални зиёрат қилдилар. Касалнинг ёстиқни кўтариб, устига сажда қилганини кўриб, ёстиқни олдилар. Касал олдига тахта қўйиб устига сажда қилди. Уни ҳам олдилар ва «Агар кучингиз етадиган бўлса, ерга сажда қилинг! Кучингиз етмаса, имо қилинг ва сажда учун рукуъдан кўпроқ эгилинг! Ерга энгашолмасангиз, олдингизга бирор нарса қўйиб, устига сажда қилманг!»,- деб буюрдилар.

«Бахр-ур-роиқ» китобида билдирилганидек, Оли Имрон сураси 191-ояти каримасида маъолан: «Намозни кучи етадиганлар оёқда, ожизлар ўтириб ўқишади. Ундан ҳам ожиз бўлганлар эса, ётиб ўқишади» дейилган. Имрон бин Ҳусан хаста бўлганларида Расулуллоҳ «саллаллоҳу алайҳи ва саллам» у кишига «Намозингизни туриб ўқинг! Кучингиз етмаса, ўтириб ўқинг! Унга ҳам мажолингиз етмаса, ён ёки чалқанча ётиб ўқинг!» – деб, буюрдилар. Бундан кўриниб турибдики, тик туролмайдиган хаста ўтириб ўқийди, ўтиролмайдиган эса ётиб ўқийди. Лекин стулда, курсида, ўриндиқда ўтириб намоз ўқишга рухсат берилмаган. Хаста одамнинг ёки автобус, поезд, тайёра ва автомобилда кетаётган одамнинг стулда, курсида, ўриндиқда ўтириб намоз ўқиши Исломиятга уйғун эмас. Масжидга борадиган бўлса, ҳолдан тойиб намозини тик туриб ўқий олмайдиган кимса, масжидга бормай уйда намозини тик туриб адо этади.

Қуйидаги 20та шартдан бирининг кам бўлиши жамоатга ёки масжидга бормаслик учун узр ҳисобланади:

Ёмғир; қаттиқ совуқ ва иссиқ; жонига ёки молига ҳужум қиладиган душман хавфи; йўлдошларидан ажралиб ёлғиз қолиш хавфи; жудаям қоронғу бўлиш; камбағал қарздорнинг ҳибсга олиниш хавфи; кўрлик; шол бўлиш; бир оёғи кесик бўлиш; касалликка; оёқ ва қўлнинг қувватсиз бўлиши; йўлнинг батқоқ бўлиши; ўзи юра олмаслик узри; юролмайдиган даражада қария бўлиш; муҳим ва кам насиб бўладиган фиқҳ дарсини ўтказиб юбориш хавфи; яхши кўрган таомига кўз қиёлмаслик; сафарга отланиш; ёлғиз ташлаб кетишнинг иложи бўлмайдиган оғир касалга қаровчи одамнинг ўрнига қўйиб кетиш учун ёрдамчи тополмаслиги; қаттиқ шамол бўлиши (хуфтон ва бомдодда); ҳожати қистаб туриш.

Касаллигининг ортишидан ёки соғайиш муддатининг узайишидан хавфсираган кимсалар; дармонсизликдан ёки қариликдан юриши қийин бўлган кимсалар Жума намозига бормасликлари мумкин. Юқорида саналган 20 та сабаб ҳам, Жума намозига бормаслик учун узр ҳисобланади.

Жамоатга ёки масжидга пиёда бориб-келиш, воситада бориб келишдан афзалдир. Масжидда курсида, стулда ўтириб имо билан ўқиш жоиз эмас. Исломда билдирилмаган ёки рухсат берилмаган тарзда ибодат қилиш “бидъат”дир. Бидъат аралаштириб ибодат қилишнинг не чоғли катта гуноҳ эканлиги бутун фиқҳ китобларида очиқча билдирилган.

Бирор нарсага суяниб ўтиролмайдиган касал, чалқанча ётган ҳолда; чалқанча ёта олмаса, ўнг тарафи билан ётиб, боши ила имо қилиб ўқийди. Қиблага ўгирила олмайдиган кимса, қайси тарафга ўгирилиши осон бўлса, ўша тарафга қараб ўқийди. Чалқанча ётган одамнинг боши тагига бирон нарса қўйиб, юзини Қиблага қаратиш керак. Ўша кимсанинг, оёқларини Қиблага узатиб ётмаслик учун тиззаларини букиб ётиши яхшироқ бўлади. Бошини қимирлатиб имо қилолмайдиган касалнинг намозларини кўзи билан имо қилиб ўқиши мумкин эмас. У кимса намозини қазога қолдиради. Намоз ўқиётганда касал бўлиб оғирлашиб қолган намозхон кучи етган тарзда намозини давом эттиради. Ўтириб ўқиётган хаста, намозда ўзини яхши ҳис қилгудек бўлса, ўрнидан туриб давом этади. Ақли шуури, хуши кетган кимса, намоз ўқимайди. Бешта намоз вақти ўтмасдан аввал ўзига келса, намозларининг қазосини ўқийди. Агар хушдан кетганидан ёки ақлдан, шуурдан озганидан кейин олтита намоз вақти ўтсаю сўнгра ўзига келса, қазога қолган намозларини ўқимайди. Уламодан кўпчилиги: «Қазо намози бўлганларга, қазоларини имо билан (бўлса-да) тезда ўташлари фарздир. Қазолари тугамасдан аввал ўлим ҳоли муқаррор бўлиб қолса, қарз намозларининг исқоти (соқит бўлиши) учун ўз молидан фидя берилишини васият қилиши вожиб бўлади. Васият қилмаса, меросхўри ёки хатто бегона одам ҳам ўз молидан исқот қилиши жоиз бўлади»- дейишган.

Ҳасан Ёвош
Намоз китоби, Ҳақиқат китоб уйи, 1998



YaYa
Sana: Shanba, 29-Ноября-2008, 19:03 | Xatlari # 4
Ism:
[YaYa]
Maqomi:
[Foydalanuvchi]
Guruxi:
[Mehmon]
Postlari:
[0]
Xulqi: +
[0] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Эквадор]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

michigan, Alloh rozi bo'lsin sizdan. Inshoalloh vaqt topib o'qib chiqaman.

NeLya
Sana: Shanba, 29-Ноября-2008, 19:06 | Xatlari # 5
Ism:
[NeLLi]
Maqomi:
[Miss Forum]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[17142]
Xulqi: +
[1793] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Нидерланды]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

michigan, yahshi maqolalar topipsiz bularni utiriiiib uqishga endi vaqt kerey...inshoollo topamiz.. smile



SULTON
Sana: Shanba, 29-Ноября-2008, 19:10 | Xatlari # 6
PKM
Ism:
[sultan]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[10067]
Xulqi: +
[492] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Соединенные Штаты]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

rahmat opalarim,man oqivoman mandan hafa bomela faqat ok....nme bekorchilafa kirmyopti dip..lein oqila judayam ajoip va hayotta kere bogan hikoyala... wink wink



Beck
Sana: Seshanba, 29-Декабря-2009, 13:13 | Xatlari # 7
"FUQARO"...
Ism:
[¯¨`*·~-..(\☻/)..-~*´¨¯]
Maqomi:
[Заблокированные]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[1188]
Xulqi: +
[118] ±
Xulqi: -
[40%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Антарктика]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

:)



  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2025