Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Qilich, ABDULLOX, Floricienta  
Ҳидоятимизга сабаб бўлгани учун 11 сентябрга ташаккурлар!
SULTON
Sana: Shanba, 29-Ноября-2008, 19:09 | Xatlari # 1
PKM
Ism:
[sultan]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[10067]
Xulqi: +
[492] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Соединенные Штаты]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

"Улар Оллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Оллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламасаларда, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди". Тавба сураси, 32 оят.

Жаноби Ҳақ қулларига зулм этмас. Бошимизга етган қийинчиликларни зоҳирига боқсак, бизга ёмонлик каби кўринади. Банда имтиҳонларга сабр қилиб, ризо ҳолига етгунча, зоҳирнинг ботин қисми, яъни сирлар секин­аста юзага чиқади.

Бугун дунёдаги мусулмонларнинг ҳоли ва чекаётган азоб­уқубатлари... ҳаёт тарзлари ачинарлидир. Яқин Шарқда мусулмонлар эзилиб, ҳар куни юзларча маъсум гўдаклар ўлдирилиб, мусулмон аҳоли камаймоқда. Бу бизни ташвишга солади. Аммо ишнинг бошқа томони кимнинг ҳақиқий дўст, кимнинг душман эканини ёдга солади.

Лекин, уларнинг бундай беаёв ёвузликлари виждонларни зирқиратган ваҳшийлиги, Европа ва бутун дунёда инсонларни Исломга йўналтириб яқинлаштирмоқда. Ўз маданият ва ҳаёт тарзларида тополмаган ҳузур ва саодатни Исломдан топаётганларнинг саноғи кун сайин ортиб бормоқда.

Ғарб маданияти муайян режа асосида Ислом ва мусулмонларни қанчалик ёмонласа ёмонласин, уларга турли­туман туҳмат ва бўҳтонлар чапламасин, барибир бу нарсалар инсонларнинг Исломга бўлган қизиқишини ортиряпти. Жаноби Ҳақ мутлоқ куч ва ҳикмат соҳиби... Золимларнинг қўли билан динига ёрдам бериб, уларнинг режаларини бошларидан айлантиради.

Улар қўлларидаги қўрқинч ва мислсиз матбуот ва ташвиқот имконлари билан Исломга балчиқ отишга ҳаракат қилишса ҳам, Исломни ҳеч ўйламаганларни ўйлантириб, қизиқишига шавқ ортиряптилар. 11­сентябр ҳодисаси, кетма­кет уюштирилган террор хужумлари ва пайғамбаримиз ҳақида оғизга олиб бўлмайдиган ҳақоратлар... ваҳоказо. Исломга қарши олиб борилаётган маккорона фаолиятларнинг оқибати ҳам хайрли бўлади деб умид қиламиз. Энди сизни бундай ҳодисаларнинг жонли шоҳидлари билан юзма­юз қиламиз.

- Қисқача қилиб ўзингизни таништирсангиз?

­- Исмим Латира Говео. 28 ёшдаман. Электр муҳандисиман. Қуёш энергияси устида ишламоқдаман. Бразилиянинг Минас Гераис шаҳрида яшайман. 3 йил олдин мусулмон бўлдим.

­- Ҳидоят йўлчилигингиз қандай бошланди?

­- Исломни биринчи марта телевизордан, 11­сентябр ҳодисасидан кейин билдим. "Ким бу дунёни қонга булғамоқни истаган террористлар? Ҳамма булардан нега бунчалик қўрқади?", дея қизиқдим. 11­сентябр воқеаси акам ва янгамнинг ҳам диққатини тортганди. Улар ҳам имконлари борича Исломни ўрганишга изланишган. Зотан, улар мендан олдин мусулмон бўлдилар. Аввал янгам, бир йил кейин акам... Ниҳоят, мен ҳам Исломни тадқиқ қилишга киришдим. Мана, Исломга илк йўлчилигим ана шундай қизиқиш билан бошланди. Зотан, ҳар иш қизиқишдан бошланади­ку.

­- Оилангизни танита оласизми? Ота­онангиз бирор динга мансубмиди?

­- Ота-­онам католикдирлар. Отамнинг оиласи эса атеист. Онамнинг онаси тақводор насроний эди. Кичиклигимиздан бизга дин қоидаларини ўргатарди. Бизга Аллоҳ туйғусини бувимиз уқтирганди. Оиламиз билан тўпланардик, биз билан суҳбатлашарди. Онам динга майли бўлгани учун бизни ҳам эътиқодли қилиб ўстирди. Одоб­ахлоққа жуда аҳамият берарди. Бизга сахийликни, ёрдамсеварликни ўргатди. "Бу дунёдаги ҳеч бир нарса бизга оид эмас, ҳаммаси Аллоҳники" дерди.

-­ Яна сизга қайтсак, сизни динга яқинлаштирган нарса онангизни ушбу талқинлари бўлган эдими?

-­ Бу саволингизга тўла маънода ҳа дея олмайман. Бувим мени мукаммал бир христиан бўлиб етишишимни истар эди. Зотан, динларнинг тахриф бўлмасдан, яъни, бузилмасдан олдинги ҳолатлари бир хил эмасмиди?!

- Мен ёшлигимдан Аллоҳга ишонардим, лекин бирорта динга мансуб эмасдим. Динларни ўрганардим, лекин излаганимни тополмасдим. Изланишларимда Ислом динига оид ҳеч бир нарса учратмагандим. Бу пайтда ёшлигим Ғарбнинг жозибали дунёси ичида ўтарди. Ҳеч бир нарсада ҳузур тополмасдим. Бу муҳит шунчалик жонимга теккан эдики, ўзимни бу дунёга бегонадек ҳис этардим. Бир томондан изланишларимни давом этардим. Динларни, мазҳабларни ўргандим. Динлар билан Инжил орасида, ҳазрати Исо билан алоқадор зиддиятлар бор эдики, ҳақиқатни улардан қидириш хато эди. Ҳамма нарсани қабул қилсам­да, ҳазрати Исонинг "Худонинг ўғли" эканини ҳеч қабул қилолмасдим. "Тангрининг қандай ўғли бўлсин у инсон бўлмаса" дер эдим. Тангрини инсондек фикрлаш ва тасаввур этиш мен учун сафсата эди. Бразилия аҳолисининг кўпи христиан. Инончларидаги зиддиятни уларга англатиб, зеҳнларига жойлашган эътиқодларини саволга тутишларини истардим.

Сўнгра университетда ўқий бошладим. Ўқишим билан бўлиб, динларга алоқали изланишларимни четга суриб қўйдим. Орадан 6 йил ўтди. Электр муҳандислиги дипломини олдим. Кейин 11­сентябр ҳодисаси бўлди. Бу ҳодиса ичимга бир олов туширди ва Исломни, террорист дейилганларнинг динини ўрганишга қарор қилдим. Ичимдаги қизиқиш олови мени қовурарди.

Имперализмдан безор бўлгандим. Шунинг учун исломиятга боғлиқ маълумотлар ва китоблар қидира бошладим. Интернетдан Исломият ҳақида айтилган ҳар нарсани текширдим. Ва изланишларим натижасида шуни кўрдим: Европанинг бир "олтин даври" бор, кашфиётлар қилингани, билимнинг илғорлангани ва қитъаларнинг ошиб ўтилганлиги... Бу даврнинг тайёрланишида хизмат кўрсатганларнинг ҳаммаси мусулмонлар эканини фарқладим. Математикада, тиббиётда, фалсафада биринчи топилмалар ва илк кашфиётларни мусулмонлар қилганлар. Бундан жуда таъсирландим. Изланишларим 2 йил давом этди.

Тўғрисини айтганда, мен рационал инсонман ва ҳамма нарсани аввало ақлим билан англаб етишга ҳаракат қиламан. Шу боис айтишим керакки, изланишларимда Исломда ақл ва мантиққа тескари ҳеч бир нарса кўрмадим. Қуръони каримни ўқиб ўргандим ва тадқиқ этдим. Унда ҳеч қандай зиддият йўқ. Гўё ҳар нарса бир­бирини тўлдиради. Бир бутуннинг парчалари каби, ҳаммаси жой­жойига ўрнашган эди. Бу эса инсонга ҳузур берарди.

Узоқ изланишларим Исломнинг Аллоҳдан келган "Ҳақ дин" эканлигини англаб етишга кифоя қилди. Интернет орқали шаҳримиздаги бошқа мусулмонлар билан танишишга эришдим.

Мусулмон бўлмасимдан олдин дунёнинг ишларидан жуда умидсиз эдим. Европанинг дунёдаги заиф ўлкаларни эзишидан ва қийновларидан жирканардим. Ва "Бу дунё интизоми асло ўзгармайди" деб ўйлар эдим. Мусулмон биродарларим билан танишгач, фикрим тамоман ўзгарди. Мусулмонларнинг аслида террорист эмасликлари, аксинча инсониятнинг бахт­саодати учун қайғуриб саъй­ҳаракат қилувчи ва ҳаммага яхшилик тилаб дуо қилувчи кишилар эканини кўрдим. Исломнинг инсонга боқиши шу қадар гўзал ва марҳаматлики!.. Қўшнинг билан ҳам яхши муомала қилишга мажбурсан. Пайғамбаримиз айтадиларки: "Қўшниси оч бўла туриб, ўзи тўқ ётган биздан эмасдир". Эшигимиздаги оч мушукка ҳам масъулиятлимиз. Исломнинг ҳар нарсага боқиши марҳаматга тўла... Булар ҳаммаси мен истаган, лекин қидириб топа олмаганим ҳаёт бир тарзи ва туйғу дунёси эди.

Ҳолбуки, матбуот Исломни ва мусулмонликни ҳақиқатга зид равишда "террорист" тамғаси билан танитар эди. Бундай пок инсонларнинг дини қандай қилиб терроризм бўлсин. Матбуотнинг Исломни бундай янглиш танитишининг асосий сабабларидан бири, Исломни капитализмга зид бўлган бир дин бўлишидир. Кўнгилларга Ислом ҳоким бўлгач, инсонлар хоҳлаганлари каби мустамлака қила олмайдилар. Чунки Ислом ҳаддан ташқари ҳирсни, исрофни, инсонларни бераҳмларча бир­бирларини эксплутация қилишни таъқиқлаган. Капитализм эса, бутунлай аксига бу асослар устига қурилган.

Исломни тадқиқ қилаётган пайтларим тўрт сурани ёдлагандим. Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос суралари. Қуръони каримнинг таржимасини ўқирдим. Ҳатто китобларга қараб­қараб намоз ўқирдим. Лекин ҳануз мусулмон бўлмаган эдим. Оиламнинг жавобидан қўрқардим. Бир жума тонги уйғондим. Ичимда бир овоз шундай дерди: "Сен жуда ёмонсан, ширк қўшяпсан!". "Ҳа", дедим. Ширк ичида эдим. Ҳақиқатни топдим, фақат оиламдан қўрқаним учун уларга қулоқ солардим. Оилам Аллоҳдан устун бўлолмайди, мен уларни устун қўйиб очиқчасига "ширк" қўшардим.

Ичимга бир титроқ кирди. Онамнинг столи устидаги ёпинчиғини олиб бошимга ўрадим ва шундоғимча масжидга кетдим. У ердаги домла билан танишдим. Мусулмон бўлишимни айтдим. У киши менга: "Сен уйингга қайт, яхшилаб ўйлаб кўр! Ислом, машаққатли диндир. Кўника олмайсан", деди ва шаҳодат келтиришимга йўл қўймади. Масжидга тўрт марта бордим, лекин ҳар гал домла мени орқага қайтарарди. У ҳар доим "Ўйла" дер эди. Охирги боришимда қизишиб, бақира кетдим: "Мендан нима истайсиз, яхшилаб ўргандим, бўлди етар!", дедим. Сўнгра домлани гапиришига йўл қўймай, бақира-­бақира шаҳодат калимасини келтирдим. Бу ҳодиса эркаклар орасида бўлган эди. Масжиддаги эркаклар севинч билан: "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!" дея такбир келтирдилар.

Бразилияда мана шундай аҳвол. У ерда исломга етишиш жуда қийин. Ислом билан баҳраманд бўлгандан кейин эса (мазкур домлага ўхшаш) жоҳил инсонлар туфайли Ислом қўлдан кетади. Шу боис у ерда Исломни ҳақиқий маънода билган ва унга амал қиладиган даъватчиларга жуда катта эҳтиёж бор.

Кейинчалик билдимки, бир масжидга бориб имомнинг ҳузурида калимаи шаҳодат келтиришга зарурат йўқ экан, кишининг ўзи шаҳодат бериши етарли экан.

-­ Кейин нималар бўлди?

-­ Мусулмон бўлиб уйга қайтдим. Бошимдаги стол ёпинчиғини ҳеч ечмадим. Бир ҳафтадан кейин ўзимга рўмол сотиб олдим. Рўмолни ҳеч уялмай, қийналмай ўраб юрдим. Чунки бу Аллоҳнинг амри эди.
­ Оилангиз мусулмон бўлганингизни қандай қаршилашди?

-­ Оилам мусулмон бўлишимга қарши чиқди. Чунки матбуотлардан мусулмон эркакларини террорист деб билишарди. Бу террорист эркаклар аёлларини ҳам қийнаб азоблайди, деб ўйлардилар. Рўмол ўраганим учун баттар жаҳллари чиқди ва: "Сен ҳақиқий фанатик бўлдинг", дейишди. Онам билан жуда тортишдик. Йиғладилар, бақирдилар. Икки соатдан кейин ёнимга келиб: "Хоҳлаганингни қил! Сенинг йўлингга ғов бўлмайман", деди.

2 йилгача оилам мени бошқа қариндошларим билан кўриштирмади. Чунки мендан уялишарди. Мен ҳам бунга рози бўлдим. Бир кун отамнинг онаси (бувим) хасталанди. Кўргани боришимга рухсат беришмади. "Буни қабул қилолмайман" деб бувимни зиёратига кетдим. Борганимда бувим ухлаб ётарди. Бир муддат сўнгра кўзларини очди. Мени рўмолда кўргач: "Бу қандай ҳол? Бошингдаги рўмол нимаси?", дедилар. "Мусулмон бўлдим!", дейишим билан, бошини ўгирди ва: "Менинг отам ҳам мусулмон эди", дедилар.

Шу пайтгача ҳеч кимимиз буни билмасдик. Қарангки, оталари Ливанда яшаган, кейинчалик бувимлар у ердан кўчиб кетган эканлар. Ҳолбуки, биз отамнинг сулоласини атеист деб ўйлардик.

-­ Атрофингиздагилар, ўртоғларингиз мусулмон бўлишингизга қандай қарадилар? Улар ҳам оилангиз каби ранжидиларми?

-­ Дугоналарим ҳам мусулмон бўлишимдан таъсирландилар. 2 дугонам ҳам Ислом билан танишиб ва ўрганиб мусулмон бўлишга қарор қилдилар. Бразилиядаги инсонлар, 11­сентябр воқеасидан кейин гўёки Америкага қасдма­қасд мусулмон бўлмоқдалар. Уларнинг ташлаган бу қадамлари ва Америка ваҳшатига бўлган душманлиги улар учун ижобий эшиклар очяпти, Исломни ўрганиб ҳузур ҳаловатга эришмоқлари учун сабаб бўлмоқда. Яъни, Американинг 11­сентябр ўйини, Бразилияга Исломни ва ҳузур ҳаловатни келтирди, деб айта оламан. Ояти каримада айтилганидек: "........" (Бақара, 216).

-­ Мусулмон бўлишингиз иш жойингизда муаммога сабаб бўлдими?

-­ Ишлаган жойимда рўмолли бўлишим ва намоз ўқишим табиийки муаммо бўлди. Бошлиғим мусулмон бўлишимдан жуда аччиқланди. 1 йил ишсиз қолдим. Табиийки булар кичик имтиҳонлар. Зотан Анкабут сураси 2-­оятида ҳам буюриладики: "Одамлар: "Иймон келтирдик", дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида қўйиб қўйишларини ўйлайдиларми?"

1 йилдан кейин Аллоҳ янада хайрли эшиклар очди. Диний тоат­ибодатларимни бемалол қила оладиган ва ўз касбимни ҳам ижро эта оладиган бир яхши иш топдим, қуёш қуввати устида ишлай бошладим.

Кўчаларда менга ажабланиб қарардилар. Мен эса: "Бирор нарса сўрамоқчимисиз", дер эдим. Кимдир қочарди, кимдир Ислом ҳақида саволлар берарди. Таъсирланиб, телефон рақамимни сўраб олишарди. Исломни ўрганиш учун тавсия китоблар хоҳлаб масжидга ҳам қидириб борардилар.

Бу ерда аҳамиятлиси шуки, дуч келган машаққатларга эътибор қилмай, ғоя ва мақсад йўлида бардавом бўлиш ва исломни энг гўзал шаклда яшашдир. Ана шунда тўсиқлар ўз­ўзидан бартараф бўлади.

Ҳа, Бразилияда инсонлар исломга муҳтож!.. Иншооллоҳ бу ерда (Туркияда) динимни яхшилаб ўрганиб қайтгач, биродарларимга ёрдам бераман. Иншаоллоҳ ҳидоятларига васила бўламан. Чунки Бразилиянинг эҳтиёжи: маърифатли, исломни гўзал яшаган мусулмонлардир!... Бундайлар оз бўлгани учун у ерда узоқ яшамайдилар ва бемалол яшашлари учун мусулмон ўлкаларга кўчиб кетадилар. Шу билан қайтиб келмайдилар. Менинг жиҳодим эса у ерда! Исломни ўргатишим учун дуо қилинглар.

-­ Бу репортажни ўқиган биродарларимизга айтадиган гапингиз ва қандай тилакларингиз бор?

­- Мени энг севган ибодатим намоз. Ундан жуда ҳузур топаман! Кунда беш марта Аллоҳнинг ҳузурига чиқиш қандай гўзал. Намоздаги ҳаракатлар, баданнинг олти нуқтасининг ерга тегиши инсонга қувват беради. Биз инсонмиз хатолар қиламиз. Намоз ёмонликлардан узоқлаштиради. Анкабут сурасининг 45­оятида ҳам: "Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур" дейилади.

Эстрада музикасини тинглашни жуда севардим. Эстрадани ва сигаретни тарк этиш қийин кечди. Менга намоз ва сабр ёрдам берди. Исломни ўрганиб, ўқимоқ ҳам кифоя қилмайди. Исломни қалбга жойлаштирмоқ лозим. Қалбдан тафаккур этмоқ даркор. Шунда секин­аста ҳикмат эшиклари очилади.

Оналар болаларига кичиклигиданоқ исломий тарбия беришлари керак. Аммо болаларни телевизор тарбия қилса, диндан узоқлашадилар.

Жаноби Ҳақ бизга муҳтож эмас! Биз Унга муҳтожмиз. Бизни ҳар доим кўриб туради. Мусулмон ҳар холига диққат қилиши керак. Чунки у бошқаларга ўрнак бўлиши лозим.

-­ Бизга вақт ажратганингиз ва бошингиздан ўтганларни самимий айтганларингиз учун сизга самимий ташаккурларимизни изҳор этамиз.

Туркиядаги "Шабнам" журналидан таржима қилинди

http://www.uzislam.com/News/article/sid=31.html



NeLya
Sana: Shanba, 29-Ноября-2008, 19:43 | Xatlari # 2
Ism:
[NeLLi]
Maqomi:
[Miss Forum]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[17142]
Xulqi: +
[1793] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Нидерланды]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

baraka toping ukam..



SULTON
Sana: Shanba, 29-Ноября-2008, 19:59 | Xatlari # 3
PKM
Ism:
[sultan]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[10067]
Xulqi: +
[492] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Соединенные Штаты]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

:'( wink wink



salsabil
Sana: Juma, 05-Декабря-2008, 11:28 | Xatlari # 4
Ism:
[salsabilahon]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[Ashaddiy Forumchi]
Postlari:
[2454]
Xulqi: +
[197] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

rahmat michigan, muslmonlani safikupayursin ilohim .



MoNiKa
Sana: Juma, 12-Декабря-2008, 07:51 | Xatlari # 5
๑۩Miss Forum۩๑
Ism:
[UyGuRKa]
Maqomi:
[Miss Forum]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[34081]
Xulqi: +
[2672] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Нидерланды]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

michigan, RAHMAT, Alloh rozi bo'lsin sizdan ukam. Dindoshlarimiz ko'payaversinlar.



Agar mulking Misr, yo Rum yoki Chin,
Yo hukmingda butun yer yuzin tutgin,
Oxir bu boylikdan olar hissang, bil:
O'n gaz kafan bilan ikki gaz zamin.
saidat
Sana: Seshanba, 23-Декабря-2008, 11:13 | Xatlari # 6
Ism:
[MusLimA_FaTa]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Chaqqon Forumchi]
Postlari:
[1004]
Xulqi: +
[81] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

michigan, jazakallohu



Beck
Sana: Seshanba, 29-Декабря-2009, 13:29 | Xatlari # 7
"FUQARO"...
Ism:
[¯¨`*·~-..(\☻/)..-~*´¨¯]
Maqomi:
[Заблокированные]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[1188]
Xulqi: +
[118] ±
Xulqi: -
[40%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Антарктика]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

:)



Bir_qizcha
Sana: Dushanba, 27-Сентября-2010, 08:52 | Xatlari # 8
Ism:
[O'zbek qiz.]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Kuzatuvchi]
Postlari:
[49]
Xulqi: +
[7] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

0:) ,ALLOH ROZI BOLSIN!



DUNYONING SAFOSI-QAYG'U,SEVINCHI-ZARAR,
HUZURI-TAHLIKA,NURI-ZULMAT,YOSHLIGI-QARILIK,
ROHATI-XASTALIK,ZAVQI-NADOMAT
VA BORLIG'I-YO'QLIKDIR!

  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2024