Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Qilich, ABDULLOX, Floricienta  
Мағфират омиллари
aysha
Sana: Shanba, 16-Мая-2009, 22:44 | Xatlari # 1
Ism:
[aa]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Mehmon]
Postlari:
[14]
Xulqi: +
[4] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

Мағфират омиллари

Хатиб: Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Хутбанинг асл сарлавҳаси: أسباب المغفرة

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг ...

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон эрта (Қиёмат Куни) учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Ҳашр: 18).

Ҳой одамлар, «Одам фарзандининг ҳар бири кўп хато қилгувчидир. Кўп хато қилганларнинг энг яхшироғи эса, кўп тавба қилганларидир» (Имом Аҳмад 12576, Термизий 2423, Ибн Можа 4251, Доримий 2727).

Ҳой одамлар, биз инсонлар хато ва ёмонликлар содир бўладиган махлуқлармиз. Ҳой Аллоҳнинг қули, мен ва сиз гуноҳлар ва ҳиссиётлар омонат қўйилган бандалармиз. Бизларни бу дунё ўз зийнатлари, дунёдаги шаҳват ва майлликлар билан алдади. Алданишимизга ёмонликларни қилишга шай бўлган нафс ҳамда солиҳ амаллар дарвозаси олдида қаршилик қилиб, гуноҳ ва маъсият дарвозалари олдида рағбатлантириб ўтирган Аллоҳнинг раҳмат даргоҳидан қувилган шайтон кўмакчи бўлди. (Ҳолбуки шайтон Аллоҳ таолога шундай деган эди):

«У айтди: «Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтираман. Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздираман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан»» (Аъроф, 16, 17).

Ҳой одамлар, кўпларимизнинг ҳолати гуноҳ ва исёнга муккасидан кетиш ва тоат ва эҳсонни тарк қилиш бўлиб қолди!

«Гарчи сиз (барча одамларнинг иймон келтиришларини) жуда истасангиз-да, одамларнинг кўплари мўмин бўлмайдилар» (Юсуф: 103).

Иннаа лиллааҳ ва иннаа илайҳи рожиъувн!

Паноҳ, борар жой ва ёлбориш – Аллоҳнинг авфи, раҳмати, мағфирати ва эҳсонигадир:

«Бас, Аллоҳга (иймон келтириш учун) чопинглар-шошинглар!» (Зориёт: 50).

Аллоҳнинг қуллари! Роббингиз – кечирувчи, жўмард ва меҳрибондир. Аллоҳ таоло айтди:

«Аллоҳ сизлардан (юкингизни) енгиллатишни истайди. (Зотан), инсон ожиз қилиб яратилгандир» (Нисо: 28). Ҳа, инсон яратилиши ва танасида, раъйи ва иродасида заиф қилиб яратилгандир. Юкимизни енгиллатиши эса, Аллоҳнинг бизга бўлган меҳрибонлигидандир.

У – Афувдир, афви қамрар инсонларни,

Гар афви бўлмасайди, Ер ютарди инсонларни!

«Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилишни истайди, ҳою ҳавасга берилган кимсалар эса (ҳақ йўлдан) бутунлай оғиб кетишингизни истайдилар» (Нисо: 27). Ҳа, Роббимиз ўта меҳрибон ва ўта раҳмлидир.

Ҳой, мўъминлар!

Аллоҳ мағфирати ва раҳмати кенг бўлган Зотки, «Роббимиз, Ўзинг раҳмат-меҳрибонлик ва илм жиҳатидан барча нарсадан кенгдирсан» (Ғофир: 7).

Аллоҳ таоло айтди: «Албатга, Роббингиз мағфирати кенг зотдир» (Нажм: 32).

Аллоҳ жалла жалолуҳ ҳануз гуноҳларни афв қилмоқда, марҳаматларини сизларни ҳурматлаб жўмардча ато этмоқда. Ўзининг эҳсони, афви, мағфирати ва жўмардилигидан талаб қилишингизни истаб, шундай демоқда:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилади. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир» (Зумар: 53).

Аллоҳ субонаҳу ва таоло илми, ҳикмати, фазли ва раҳмати билан Ўзининг афви ва мағфиратига эришиш учун хилмахил ва сонсиз омиллар қилиб қўйди. Бас, сизлар афв ва мағфират омилларига риоя қилинглар! Чунки гуноҳ ва маъсиятлар гуноҳларни қилган банданинг бўйнига боғланган занжир ва кишанлар бўлиб, уни Аллоҳнинг афви ва мағфиратигина еча олади. Шунинг учун ҳам, ҳой Аллоҳнинг қуллари, Аллоҳ сизларни гуноҳларингизни мағфират қилишга чақириб, Аллоҳ сари катта ва шошилинч одимлар отишга буюрди:

«Ва Роббингиз томонидан бўлғувси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган (эни осмонлар ва Ер баробарида бўлган) жаннатга шошилингиз!» (Оли Имрон: 133).

Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг «Саҳиҳ»ларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ривоят бордир: «Роббимиз, ҳар кеча кечанинг охирги учдан бири қолганида қуйи осмонга тушади ва: Менга дуо қилган борми ижобат қилсам? Мендан сўраган борми, унга берсам? Мендан мағфират сўраган борми, уни мағфират қилсам?,– дейди» (Имом Бухорий 1077, 5846, 6940; Имом Муслим: 1261).

Мен ҳалимлиги, афви ва раҳмати Само ва Ер аҳлидан кенг бўлган Аллоҳни мушриклар сифатлаётган ножўя сифатлардан поклайман!

Ҳой, одамлар!

Кечикканлар қоларлар мудом орқада,

Ожизлигу танбалликда йўқдир ирода!

Аллоҳнинг қуллари!

Вақтни қўлдан бой беришдан илгари афв ва мағфират омилларини маҳкам ушланглар!

Мағфиратли ва Меҳрибон Аллоҳнинг гуноҳларингизни афв этишини хоҳламайсизларми?!

Ҳой, мўъминлар!

Бандага Аллоҳнинг мағфирати ва афвини насиб қиладиган омилларнинг энг каттаси – тавба ва истиғфорнинг кўп қилинишидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бунга барча мўъминларни амр қилган:

«Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар» (Нур: 31).

Аллоҳ таоло тавба қилганларга тавбаларининг қабул бўлишидан ваъда берди:

«У бандаларидан тавба-тазарруъ қабул қиладиган, ёмонликларни афв этадиган (ва қиладиган ишларингизни биладиган) зотдир» (Шўро: 25).

Ҳой Аллоҳнинг қуллари, чин юракдан тавба қилишга шошилингиз! Чунки тавба, ўзидан аввалги гуноҳларни қуритади. Аллоҳ тавба билан гуноҳларни йўқотиб, ёмонликларни афв этади.

Ҳой Аллоҳнинг қуллари, шуни билингларки, самимий тавба гуноҳ қилишдан воз кечиш, қилинган хатога пушаймон бўлиш, разилликни қилмасликка аҳд бериш, мазлумнинг ҳаққини қайтариб, ундан розилик олиш билан бўлади. Зеро дунёнинг азоби, охират азоби олдида ҳеч нарса эмас.

Ҳой мўъмин, агар сиз шундай қилган бўлсангиз, хурсанд бўлинг. Чунки сиз – Аллоҳнинг ҳабибидирсиз. Чунки Аллоҳ тавба қилган ва покланганларни суяди.

Ҳой Аллоҳнинг қуллари, Аллоҳ қуйидагича тавсифлаганидек бўлинглар:

«(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган. — Ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, — билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир» (Оли Имрон: 135).

Ҳой Аллоҳнинг бандалари, тавба ва истиғфорни кўп айтингиз! Аллоҳ таоло ҳадис қудсийда шундай дейди: «Ҳой бандаларим! Сизлар кеча ва кундуз хато қиласизлар, Мен эса уларнинг барчасини мағфират қиламан! Шундай экан, Мендан (гуноҳларнинг) кечирилишини сўранглар ва Мен сизларни мағфират қилай!» (Имом Муслим: 4674).

Ҳой мўъминлар, хатоларга каффорот бўладиган ва ёмонликларнинг мағфиратини қўлга киритадиган нарсалардан бири – солиҳ амаллардир. Аллоҳ таоло айтди:

«Ва мен тавба қилган, ҳамда иймон келтириб яхши амаллар қилган, сўнгра Тўғри йўлга юрган кишиларни мағфират қилгувчидирман» (Тоҳа: 80).

Қилинган яхшилик ва солиҳ амаллар хато ва гуноҳларга каффорот бўлади. «Саҳиҳ»да шундай ривоят бор: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурдарига келди ва: Ё Расулуллоҳ, мен Мадинанинг четида бир аёлни қучоқлаб қўйдим. Бироқ у билан қовушмадим. Менга хоҳлаган ҳукмингизни ижро қилинг!,– деди. Унга Умар разияллоҳу анҳу: Ўзингни яширсанг, Аллоҳ сени яширар эди!,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам индамадилар. Ҳалиги киши ўрнидан туриб кета бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг кетидан бир одамни юбориб, (чақиртирдилар ва) шундай тиловат қилдилар:

«Кундузнинг ҳар икки тарафида ва кечадан бир бўлагида намозни тўкис адо қилинг! Албатта, яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказади. Бу, қулоқ тутгувчилар учун эслатмадир» (Ҳуд: 114).

Аллоҳнинг қуллари, Аллоҳдан тақво қилинглар ва таҳорат, намоз, садақа, рўза, ҳажни кўп қилиб, курашинглар ва булардан бошқа яхшилик дарвозалари ва эзгулик йўлларини қилинглар!

Ҳой мўъминлар! Бир гуноҳни кечириш Аллоҳга қийин эмасдир. Балки, катта ва кичик гуноҳларга муккасидан кетган одамларни мағфират қилиш, Унинг жўмардлиги, карами, эҳсони ва меҳрибонлигидандир:

«Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир» (Зумра: 53).

Ўйлаб кўрсам, гуноҳларим кўп экан бирам,

Сенинг мағфиратинг ундан, кўп экан ҳар дам!

Аллоҳим, Сен – кечиришни суйган кечиргувчисан! Шундай экан, мени афв эт!

Иккинчи хутба

Афви ва мағфиратининг кенглиги олдида гуноҳлар озайиб, йўқ бўладиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Мен Унга Унинг ҳалимлиги, буюк жўмардлиги ва карами учун ҳамду санолар айтаман ҳамда меҳрибон ва саховат эгаси бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман.

Ҳой одамлар, Меҳрибон ва Кечирувчи Зотнинг мағфиратига, махлуқотларга яхшилик қилиш билан ҳам эришилади. Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ)нинг «Саҳиҳ»ида шундай ривоят бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир одам йўлда кетар экан қаттиқ чанқади. Қудуқни кўриб унга тушди ва (сув) ичди. Сўнгра (қудуқдан) чиқди ва баногоҳ чанқоқдан тиллари осилиб, тупроқни ялаётган итни кўрди. У одам: Чанқоқлик бу итда, менда етган даражага етибди, деб қудуққа тушди. Ковушига сув тўлдириб, оғзида тишлади ва юқорига кўтарилиб, итни суғорди. Аллоҳ ундан миннатдор бўлиб, гуноҳларини мағфират қилди»– дедилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, ҳайвонларга (яхшилик қилишимизда ҳам) бизга савоб борми?,– деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир тирик жонда ажр бордир»– дея жавоб бердилар» (Имом Бухорий 5550, Имом Муслим 4162).

Сиз Аллоҳ таолонинг бир итни суғоргани учун мағфират қилганига қаранг! «Яхшилик қилинглар! Албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни севади» (Бақара: 195).

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Мен бир одамнинг йўл устида турган ва мусулмонларга зарар берган дарахтни кесиб ташлагани учун жаннатда яйраб юрганини кўрдим» (Имом Муслим 4745).

Аллоҳнинг бандалари, махлуқотларга яхшилик қилиш учун бел боғланглар ва ҳеч бир яхшиликни кам кўрманглар!

Аллоҳ таоло айтди:

«Аллоҳ сизларни нега азобласин?! Ахир Аллоҳ (бандаларининг тоат-ибодатларига. савоб ато этиш билан) шукр қилгувчи ва билгувчи бўлган зот-ку?!» (Нисо: 147);

«Зотан, Аллоҳ яхшилик қилгувчиларнинг амалларини зое қилмас» (Тавба: 120);

«Биз чиройли амаллар қилган кишиларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз» (Каҳф: 30).

У – Шакурдир, амалларни зое қилмас ҳеч қачон,

Билъакс, кўпайтирар савобларни, ҳисобсиз ҳар он!

Ҳой Аллоҳнинг қули, солиҳ амаллар қилишдан ўзингизга қурумсоқлик қилманг! Чунки:

«(Иймон келтирган зотлар): «Албатта зиён кўргувчилар (гарчи дунё неъматларидан фойдаланиб ўтган бўлсалар-да) ва Қиёмат Кунида ўзларига, аҳли-оилаларига зиён қилган кимсалардир», дедилар». Огоҳ бўлингизким, у золимлар мангу азобдадирлар» (Шўро: 45);

«Ким тавба қилмаса бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидирлар» (Ҳужурот: 11).



aa
BaNNeD
Sana: Shanba, 09-Января-2010, 18:46 | Xatlari # 2
Ism:
[BaNNeD]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Tezkor Forumchi]
Postlari:
[267]
Xulqi: +
[294] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

dostlik1 0b



السلام عليكم ورحمة اللة وبركاتة
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2025