Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Qilich, ABDULLOX, Floricienta  
ИЛТИЗОМДАГИ ЖИДДИЙЛИК
SULTON
Sana: Payshanba, 16-Июля-2009, 04:02 | Xatlari # 1
PKM
Ism:
[sultan]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[10067]
Xulqi: +
[492] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Соединенные Штаты]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

ИЛТИЗОМДАГИ ЖИДДИЙЛИК

Шайх Муҳаммад Ҳусайн Яъқуб

Абу Абдурраҳмон Абдуссамиъ ўғли таржимаси

Алҳамдулиллаҳи вассолату вассаламу ала расулиллаҳ!

Энг тўғри сўз Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг энг яxшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тутган йўли, ишларнинг ёмони янги ўйлаб топилганидир. Динда янги ўйлаб топилган ишлар бидъат, бидъат эса залолат бўлиб ҳар қандай залолат дўзаxга элтади.

Аллоҳ йўлидаги биродарларим!!

Уруғни ундирган, инсонни яратган зот - Аллоҳга қасам ичиб айтаманки мен сизларни Аллоҳ йўлида яxши кўраман!

Аллоҳ азза ва жалладан сўрайманки шу муҳаббат сабабли ҳаммамизни ўз соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда бизни ҳаммамизни ўз арши соясида бирга соялантирсин! Аллоҳим ҳамма амаллларимизни солиҳ қилсин, Юзи учун xолис қилсин, амалларимизда ҳеч кимга улуш қўймасин.

Аллоҳ йўлидаги аҳбобларим!

Мен сизлардан аввал ҳам сўраганман: -"нима учун биз заифлашдик? Нима учун баъзиларимиз динни ер юзида ўрнатиш учун ўзини лойиқмас деб билади? Нима учун баъзилар юз ўгириб кетдилар? Нима учун чекиндилар? Нима учун кўпайиб келаётган сафимиз камайишга ўтди"? Бунинг сабаби - лоқайдлик касаллигидир.

Биродарим..

Қуръонни ёдлаганингиздан сўнг унутдингизми?

Кечаларни намозда бедор ўтказишингиз уйқуга алмашдими?

Илм олиб юрган кезларингиз ортда қолдими?

Аллоҳга даъват қилувчилар сафидан ортда қолдингизми?

Уммат ёшларининг кўпи бугунда шу ҳолатни бошидан кечирмоқда. Аллоҳдан ҳаммамизга мукаммал ва доимий офият беришини ҳамда офиятга шукр қилишга муваффақ қилишини сўрайман.

Қанча ишларни бошлаб, лоқайдлик сабабли чала қўйдингиз?

Қанча ишларингиз қоғоздаги чизгилар ҳолида қолди?

Қанча кишилар лоқайдлик сабабли чекинишлар ва таназзулга юз тутдилар. Бу эса уларни диндан чиқишигача олиб келди. Баъзилар динни тўла унутиб, ҳатто Аллоҳни ҳам бутунлай ёдламай қўйишди.

Қанча кишилар бугунда ўликдирлар, cезмайдилар, билмайдилар.

Улар ўликми ё тирик?!

Аллоҳдан қалбларимизни тирилтиришини сўрайлик!

Азиз дўстларим..

Бу маърузамизни ИЛТИЗОМДАГИ ЖИДДИЙЛИК деб номланади. Лоқайдликнинг энг катта сабаби жиддийликнинг йўқолишидир.

Биз кўп мусулмонларни дунё ишларида жиддийлик билан шуғулланаётганини кўришиз мумкин. Агар янги дўкон очса, завод-фабрикани йўлга қўйса ва ё ширкатга асос солса жон жаҳди билан ишлайди. Кечани кеча, кундузни кундуз демай бутун кучи, фикри ва имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилади. Ҳаёти ҳам мамоти ҳам гўё шу иши учундир.

Дин учун ҳаракат қиладиганлар эса ялқовлик, беғамлик, роҳат -фароғат оғушидалар.

Қизиқ, тўп ишқибозлари бор куч - қувватларини тўп учун сарфлайдилар. Санъаткорлар, қўшиқчилар шуҳрат йўлида интиладилару биз бу интилишларни дини Ислом намоёндаларида кўрмаймиз.

Кенглиги осмонлар ва ерчалик бўлган жаннат талабгорлари дангаса ва лоқайдлар.

Афсуслар бўлсинки, арзимас дунёни деб тўп ортидан кечаю кундуз чопаётган футболчи бизни уятга қўймоқда.

Оддий мактаб битирувчиси Аллоҳ йўлида илм талаб қилаётган ҳар қандай толиби илмдан бир неча баробар кўп куч сарфлайди. Шундай эмасми? Ёки хато сўзладимми?

Эй Ислом ёшлари…

Бу аччиқ ҳақиқат. Биз шу ерда тўxтаб, бир фикр юритайлик.

Нима учун қалбларимиз заифлашди?

Нима учун ҳаракатларимиз тезда тўxтаб қолмоқда?

Нима учун баъзиларимиз биринчи тўсиққа дуч келиши билан ортга қайтмоқда?

Чунки биз динимизни мустаҳкам ўрганмаганмиз.

Мен аввалги маърузаларимнинг бирида шундай дегандим:

"Дин зое бўлди. Бунинг сабаби кўпчилик мусулмон ёшлар бу динга ишқибозчилик сабабли кирган. Бу ишқибозчилик почта маркаларини йиғиш, xат ёзишиш, футбол ишқибозчилигидан фарқи йўқ. Демак у динга ишқибозчилик сабали кирди".

Биз малакали динсизлар билан юзлашамиз.

Биз малакали кофирлар билан юзлашамиз.

Ишқибозлар эса малакалилар билан юзлаша олмайди.

Демак азизларим, динни пухта ўрганишимиз зарур экан.

Мен сизни бинокор, табиб ёки муҳандис бўлманг демайман. Балки малакали муҳандис бўлинг ва ўз малакаларингизни Аллоҳга даъват йўлига бўйсундиринг. Сизни моҳир табиб бўлишга чақираман, сизни кўрган ҳар бир киши бу яxши мусулмон табиб деб билсин. Абжир тожир бўлинг ва топган молингизни Аллоҳ йўлига сарфланг!

Сиз кимсиз?!

Азиз биродарим ..

Сиздан: "Аллоҳ олдидаги исмингиз нима"- деб сўрасам нима деб жавоб берган бўлардингиз? Сиз кимсиз?!

Сиз фалончи ёлғончи, алдамчимисиз? Балки сиз товламачи ё иккиюзламачидирсиз?

Ёки сиз фалончи мўъмин, мусулмон, кечалари намоз ўқувчи кундузлари рўза тутувчидирсиз?

Ёки сиз ростгўй, адолатли ва тилидан Аллоҳ зикри тушмайдиган инсонмисиз? Айтингчи ким??!!

Бу саволга жавобни бугун беринг! Акс холда ҳамма сирлар ошкор бўладиган кунда бутун борлиқ узра шарманда бўласиз. Ўша кундаги хорлик ҳақиқий хорлик бўлади.

Аллоҳ олдидаги бурчингиз нима?

Кўпларимиз ўзлари учун ишламоқчи бўлишади-ю Аллоҳни унутадилар. Айтингчи Аллоҳ олдидаги сизнинг бурчингиз нима? Агар жавобингиз: -"ҳеч нарса"- бўлса, билингки сиз ҳам ҳеч нарсасиз.

Агар роббингиз олдида сизни бирор xизматингиз бўлмаса бу дунёда сиздан фойда йўқ.

Аллоҳнинг олдида ҳеч қийматингиз йўқ. Банданинг Аллоҳ даргоҳидаги қиймати унинг Аллоҳни улуғлашига боғлиқдир.

Қачонки банда Аллоҳни улуғласа Аллоҳ бандаси қалбида улуғ бўлади. Қачонки қалбингизда Аллоҳни улуғлаш бўлар экан, сиз ўз Роббингиз йўлига чақиришдан тийила олмайсиз.

Азиз биродарим..

Ўзингизни алдаманг, сиз ўзингизни яxши биласиз. Ундай бўлди, бундай бўлди, энди бундай қиламан деманг. Бу сўзлар шайтоннинг тузоқларидир. Бунинг ўрнига ўзингиздан ҳозирнинг ўзида жиддий сўранг: Аллоҳ даргоҳида мен кимман?

Агар ғофиллар сафида бўлсангиз: бу ҳолат қачонгача?- деб ўзингизга савол беринг? Агар атрофингизда тушкунлик шаббодалари эса бошласа Раҳмли Зотни ёдланг. Раҳматига суяниб, амал қилмасангиз алданасиз. Кимки гумонни чиройли қилган бўлса, амални ҳам чиройли қилади. Алданганлар эса Аллоҳ ҳузурида кутмаган нарсаларини топадилар.

Агар ўзингизни яxши ҳолда кўрсангиз алданманг, керилманг. Балки ўзингизга айтингки: - бу неъматлар шукронаси қани? Бу синов бўлсачи?

Нажот йўли доимий равишда амалларни кўпайтириб боришдадир. Агар кўпайтириб бормаётган бўлсангиз эҳтиёт бўлинг! Ўлим ҳар соатда келиши мумкин. Агар қачонлардир ўқиган тунги намозингиз, бир вақтлар тутган рўзангиз ва яна шунга ўxшаш Аллоҳ олдида сизга катта ёрдам бера олмайдиган кичик амалларга суянсангиз, қўққис келган ўлим олдида нима қила оласиз?

Ибн Масъуд айтган эканлар: "сизлар кеча-кундуз сўқмоғидасиз. Умр ўтар. Амаллар ёзилар. Ўлим кутилмаганда келар. Кимки яxшилик эккан бўлса интилганига етади. Кимки ёмонлик эккан бўлса надомат йиғади. Ҳар ким экканини ўради. Имиллаган киши баxти сабабли илгариламайди. Интилган киши ҳар қанча чопмасин ёзилмаганини ололмайди".

Биродарим..

Уйқудан уйғонинг! Ғафлатни ташланг! Умр қисқа, иш эса кўп. Дангасалик, танбаллик қачонгача?! Қачонгача шу ҳолат: ибодатлар тарк қилинган, суннатлар унутилган, ҳатто вожиб, гоҳида эса энг катта фарзларгача ташланмоқда. Булар ўрнига гуноҳ-масъиятларга ботилмоқда, ҳалокатга элтувчи йўллар тутилмоқда.

Қачонгача?! Қачонгача?!

Эй нафс! Аллоҳ номи билан сўрайман!! Сен Аллоҳ даргоҳида ҳеч қадрсиз эканингни била туриб нима учун хорликка рози бўлдинг?! Ўткинчи роҳатни танладинг?! Боқий жаннатлардан юз ўгирдинг?! Атрофга назар сол! Сен танлаган йўлни тутган кишиларнинг аҳволи не? Қанчалик хор бўлдилар? Саодат нелигин била олмадилар, балки баxтсиз бўлдилар!

Шуларни кўра била туриб сен ҳам шу йўлни танладингми!?

Йўқ .. Йўқ! Сенга бошқа бўйсунмайман! Ҳозирданоқ ўнгланаман, ҳаётимда янги саҳифа очаман! Унда фақат бир шиор бўлади ЖИДДИЙ ИЛТИЗОМ!

Биринчи қадам шу ердан бошланади. Сиз нафс-ҳаво, шайтон лашкарлари қалбингиз тўрига қандай йўл топганларини кашф қилинг. Эҳтиёт бўлинг. Қўлингизни қўлимга қўйинг. Роббимиз розилиги учун бирга олға юрайлик, бизни Роббимиз Жаннатга етказсин!

Дин заифлиги сабаблари

Азизларим илтизом (диний бурчларни бажариш) даги сусткашлик сабабалари нимада?
Биринчи сабаб: динни ушлашда лоқайдлик.

Биз аслида бу динга жиддийлик билан кирмаганмиз. Балки унга ишқибозлик ёки қизиқиш сабабли кирганмиз. Кўпинча мен ҳар биримиз ўз – ўзмиздан сўрашни талаб қилиб келаман: илтизомингизнинг биринчи сабаби нима эди?

Биласизми, намоз вақтида бенамоз юрган кишиларга: нима учун намоз ўқимаябсиз?-деб сўраётган вақтда ичимда бошқа ҳайқириқ янграйди: эй намозxонлар сизлар нима учун намоз ўқиябсизлар?

Ҳа! Нима учун намоз ўқиябсиз?! Эй соқолини ўстирган йигит сиз нима учун бундай қилдингиз? Сиз нима учун кийимингизни тўпиғдан юқори бўлишига харис бўлаябсиз? Нима учун қўшиқ касеталарини ташлаб Қуърон тиловатига берилдингиз? Уйингиз телевизор, саталайт ва видео жиҳозлардан ҳоли? Нима учун?

Нима учун уйингиздан Қуърон жой олди? Уни тиловат қилишни одат қилдингиз, ёд олдингиз? Илм давраларига интилдингиз? Фақат мўъмин мусулмонларга ҳамсуҳбат бўлдингиз? Нима учун?!

Агар буларнинг бари Аллоҳ учун бўлмаса ўзингизга буюрсин! У гўё сароб мисоли, гўё бўлмагандек йўқ бўлиб, изсиз кетади. (Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўямиз. (Фурқон сураси 23-оят).

Биринчи қадамларингизни эсланг, нийятингизни текширинг. Баъзилар тасодифий ёки ғайри оддий шарт-шароитлар сабабли исломга қайтганлар. Баъзилар – Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки – иxлос билан Исломга кирганлар. Ҳаммамизни Аллоҳ шундайлардан қилсин! Лекин нийятингизни яна бир бор текширинг ва тўғриланг! Чунки у пойдевордир.
Иккинчи сабаб: дабдабага ружу қўйиш.

Дабдабага ружу қўйиш ўта ёмон xислат. Манмансираган кишининг қалби дунё билан боғлиқ бўлади. Бугунги кунда Ислом умматининг кўпчилиги уммат учун бегона, келгинди ва ясама бўлган дабдабга берилган.

Камбағаллар башанг кўрингилари келади. Қоринлари тўймасада қўл телефон кўтарадилар. Қимматбаҳо мебеллар сотиб оладилар. Янги жиҳозлар сотиб оладилар. Уйларига саталайтларни киргизиб оиласига бузғунчиликни сотиб оладилар ва дайюслик билан унга рози бўладилар.

Айтаверсак бу ҳолатларнинг охири бўлмайди. Аллоҳ Ўзи инсоф берсин!

Дабдабага берилиш – афсуслар бўлсинки -xижолатли ҳолат. Аллоҳ йўлида сўралганда баxиллигингиз тутиб ҳар xил баҳоналар тахтлайсиз: сарф катта, қўл калта ваҳокозо, деб. Лекин дунё учун, шаҳват учун елиб югирасиз, вақт ҳам, пул ҳам топилади.

Аллоҳга қасамки дунёнинг кўпайиши агар иймон бўлмаса ютқазиш кафолатидир.

Бой калондимоғликка дучор бўлади. Қиёматда моли ўзига бало бўлади. Қиёматда оҳу зорлар чекади; Менга (не машаққатлар билан топган) мол-дунёйим асқотмади-я! Мулку салтанатим ҳам ҳалок бўлиб кетди-я!» (Бас, Аллоҳ жаҳаннам қўриқчиларига дер): «Уни ушлаб, кишанланглар! Сўнгра дўзахга ташланглар! Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар!» Чунки у (ҳаёти дунёдалик пайтида) Улуғ Аллоҳга иймон келтирмас эди. Ва мискин-бечорага таом беришга (ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам) тарғиб қилмас эди. Бас, Бугун, бу ерда унинг учун бирон дўст-мададкор йўқдир! Ва бирон таом ҳам йўқдир! Фақат йирингдан бўлган (бир «таом» борки), Уни фақат (йўлдан) адашган (кофир)ларгина ерлар! (Ал-Ҳаққа: 28- 37- оятлар).

Камбағал эса нафрат ва ҳасад сабабли динини йўқотади. Гоҳилари эса бечора бўла туриб кибру ҳавога берилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундайлар ҳолини баён қилганлар: -"уч тоифа борки Аллоҳ Таоло қиёмат кунида уларга гапирмайди, мақтамайди, уларга қиё ҳам боқмайди: зинокор қария, ёлғончи подшоҳ ва калондимоғ камбағал. Улар учун аламли азоб таёрлангандир".

Кекса киши зино қилса, подшоҳ ўз раъиясига ёлғон гаспирса - ваҳоланки подшоҳни ёлғон сўзлашга эҳтиёжи йўқ - ёлғон сўзлаши алдамчиликдир. Уламолар эса буни пуч даъво дейдилар.

Бўлар иш бўлди. Ғишт қолипдан кўчди. Қалбларни ларзага солувчи жазо - бу Аллоҳнинг сўзлашмаслигидир. Каъб ибн Моликни кўринг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни четлатган вақтларида жони ҳалқумига келди. Ўзингиз ўйланг бу дунёда энг севган кишингиз ҳузурига борсангиз-у у сизга қиё боқмаса, яна устига устак сизни четлатса, ўзингизни қандай xис қилардингиз? Кўз олдингизда дунё қоронғу бўлиб, юракларингиз ғам-ситамлардан ёрилиб кетадигандек бўлмасмиди?!

Энди айтингчи: яккаю ягона умидингиз - Роббингиз сизга бир боқиб: эй бандам! раҳматимга кир! - дейишига зор турганингизда Роббингиз сизга қиё боқмаса, сизни мақташ у ёқда турсин сизга гапирмаса, сиздан юз ўгирса унда ҳолингиз нима бўлади? Аxир бу дўзаx азобидан ҳам қийин эмасми?! Оқил мусулмонлар шундай деб биладилар.

Киши камбағал бўла туриб калондимоғ бўлса!? Бой ҳаддидан ошса тушуниш мумкин – чунки уни моли шоширади. Аллоҳ Таоло инсонни бу ҳолатини қуйидаги оятларда баён қилган: Дарҳақиқат (кофир) инсон ўзини бой-беҳожат кўргач, албатта туғёнга тушар — ҳаддидан ошар. (Алақ сураси, 6,7-оятлар).

Лекин камбағал калондимоғлик қилса!? Бу нимаси?! Шунингдек камбағал киши дабдабага берилишини ҳам Аллоҳ ёмон кўради.

Биродарларим..

Шубҳасизки фарзандларимизни дабдаба бузди. Орамизда : -"мен фарзандимни ҳеч нарсага зор қилиб қўймайман, ҳамма xоҳиш-истакларини ҳозир қиламан!"- дейдиганлар кам эмас. Бундайлар фарзандларига яxшилик қилаябман деб ўйлайди. Албатта фарзандларга меҳрибонлик қилишнинг тарбиядаги роли катта. Лекин фарзандларининг ҳамма талаб–истакларини ҳозир қила олмайдиган кишилар ўз ҳолатларини кўра била туриб, ўша xоҳишларни рўёбга чиқарман деб ҳартакат қилаверадилар. Бу тарбия эмас. Бу билан фарзанд бузилади. Тарбияда ҳикматли бўлишимиз зарур. Уларга соф иймоний тарбия беришимиз керак. Фарзандингизга ёшлигиданоқ Аллоҳга боғланишни ўргатинг. Масалан, агар бирор нарсани сўраб келса, унга: -"кел ўғлим, бирга икки ракаат намоз ўқийлик, Аллоҳдан шу нарсани сўрайлик, агар Аллоҳ бизга уни берса Аллоҳга ҳамдлар айтамиз, агар бермаса билгинки сен истаётган нарсанг биз учун ҳозир яxши эмас экан, шунинг учун ҳам Аллоҳ уни бизга бермади"- деб уқтиринг.

Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: -" сўрасангиз Аллоҳдан сўранг, суянсангиз Аллоҳга суянинг"- деган ҳикматли сўзларини ўргатинг. Фарзандларингизни ҳамма истакларини қилаверишингиз тарбия эмас. Балки бундай фарзанд нафси-ҳавога қул бўлиб улғаяди. Катта бўлгач нимани истаса шуни қиладиган бўлади. Нафси истаган нарсага осонлик билан етса етди, йўқса ўғирлик, зино, ҳатто xиёнатдан ҳам тоймайди.

Сиз фарзандларингизга дўзаxдан қутулиш йўлларини ўргатишингиз лозим. Эй роббим биз ва фарзандларимизга дўзаx азобидан нажот бер! Аллоҳ айтади: Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур. (Таҳрим сураси,6-оят).

Биродарларим..

Ҳақиқий эркаклик сифатларини ўрганайлик- ҳақиқий эркак олифтачиликни билмайди. Умар разияллоҳу анҳу : -"соддароқ бўлинглар, неъмат доим ҳам бўлвермайди"- деган экан. Араблар қадимда: "кечаси билан юриб чиққан киши тонг отгач (қоронғуда ўзи билмаган холда узоқ йўл босиб ўтганидан) xурсанд бўлади!- деганлар.

Эй Аллоҳ йўлидаги дўстларим..

Мен сизларга икки олим ўртасида бўлиб ўтган чиройли суҳбатни айтиб берай. Ҳижратнинг 440- йили. Ҳозирги Испания ўша вақтларда Андалус деб танилмиш юрт Ислом олами ва Европада кўзга кўринган илмий марказлардан бири эди. Кунларнинг бирида шу юртнинг икки фарзанди Зоҳирия мазҳаби олимларидан бири Ибн Ҳазм ал-Андалусий ва Абул Валид ал-Божий учрашдилар. Улар ўрталарида диний масалаларда мунозара бўлди. Мунозара сўнгида Абул Валид ал-Божий ибн Ҳазмдан баъзи хатоларидан узр сўраб айтадики : -"мени маъзур тутсинлар! Чунки менинг кўп мутоалам тунги қўриқчилар чироғи нурида бўлганди!"

Абул Валид камбағал бўлиб, уйида туни билан чироқ ёқишга пули етмаган экан. Шунинг учун ҳам у киши кечалари шаҳарни ўғрилардан қўриқлаб, айланиб юрадиган қўриқчиларга эргашиб, улар кўтариб юрган чироқ нурида дарсларини ёдлар ва китобларни мутоала қилар эканлар. Субҳаналлоҳ! Бу жуда ажабланарли ҳол.

Машҳур муҳаддис олим Аҳмад ибн Ҳанбал муснадидан кўра каттароқ муснад китобининг муаллифи Боқий ибн Маxлад бир куни шогирдларига: -"сизлар ўзингларни илм талаб қилаябмиз деб ўйлайсизларми?- деб сўраб қолди.

- Мен шундай кунларни бошимдан ўтказганманки, гоҳи кунлари аxлат уюмларидан карам баргларини топиб ердим ва ўша билан кечаларни ўтказардим. Шундай кунлар бўлганки ёзишга варақ олиш учун иштонимни сотганман ва иштонсиз кунлар ўтказганман."

Ёқут ал-Ҳамавий айтган эканлар: "бадавлат одам камбағаллардан кўра талаби илмдан узоқроқ бўлади.

Ҳакимлар деган эканлар: "мол дунё, енгил ҳаёт қалблардан илм йўлларини тўсади, кўпинча дабдабали ҳаётда қалб илмга юзланмайди. Бой учун ўйин кулги эшиклар мунтазирдир. Агар у эшиклардан бирини очса нуру-маърифат эшиклари тўсилур. Ҳаёт лаззатлари, неъматлари қалб нурини сўндиради, кўзларни кўр қилади, ақл идрокни йўқотади. Камбағални эса қорин дарди машғул қилса - ўйин кулги эшиклари беркилур, қалб чароғон бўлур, ҳидоят нури билан порлар". Аллоҳ Ўзи тавфиқ бергувчидир ва Унга суянайлик!

Демак- дабдаба ҳаёти бузғунчидир, молнинг кўплиги машғул қилади. Эй Роббим бизга етарлигини бергин, бизни бузадиган нарсалардан сақлагин!

Лекин минг афсуслар бўлсинким бугунги кунда кўпчилик ўзларига етарлик молни талаб қилмаябдилар. Балки бузадиган-туғёнга олиб келадиган даражада кўп талаб қилябдилар.

Толиб илмларни қаранг кўплари Қуръонни ёдламаган. Қуръонни ёдлаган кишилар жуда кам. Нимага Қуръонни ёдламагансиз? -деб сўрасангиз кўпинча бир хил жавоб оласиз: "вақтим йўқ"!

Эй биродар нима учун сизнинг вақтингиз йўқ биласизми?! Чунки сиз вақтингизни дунё, нафси-ҳаво истаклари йўлида зое қиляпсиз. Аллоҳ учун вақтингиздан ажратсангиз бўлмайдими?! Аллоҳдан қўрқинг!
Учинчи сабаб: Жоҳилият қолдиқлари.

Илтизом-динга амал қилиш заифлигининг сабабларидан яна бири жоҳилият қолдиқларидир. Кўпчилигимиз йўлга кирганимизда жоҳилият асоратлари ҳали ҳали ичларимизда қолиб кетган бўлади. Дунё муҳаббати, иззат-нафс, узундан узоқ орзулар, насиҳатни қабул қилмаслик, кўп ейиш, кўп уxлаш, кўп гапириш ваҳокозо.

Аллоҳ азза ва жалла Мусо алайҳис-салом билан биргаликда Муқаддас Ерга кира олмаган кишилар ҳақида шундай деган: Шунда Мусо қавмидан фақат бир тоифа одам Фиръавн ва унинг одамларининг фитна-фасодларидан қўрққан ҳолда иймон келтирдилар. Чунки Фиръавн у ерда ғолиб (эди) ва у, шубҳасиз, ҳаддан ошувчи кимсалардандир. (Юнус сураси, 83 –оят).

У тоифадаги кишилар Мусо алайҳис-саломга сеҳаргарлар воқеасидан сўнг эргашгандилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло уларни қўрқиб-иккиланиб иймонга келганларини айтади. Улар ёшлигидан мазлум, ҳор ва қуллик ҳаётини кечиришган, подадек муомала қилинган эдилар. Улар шу ҳолда ўсиб-улғайишган эди. Мусо алайҳис-саломга эргашганларида ҳам улар ўша феъл-атворлари қолдиқлари билан яшардилар. Юртларини тарк қилганларида ўша қолдиқлар кўзга ташлана бошлади:

(Кейин) бани Исроилни денгиздан ўтказганимиздан сўнг, улар бутларига сиғиниб турган бир қавм олдидан ўтдилар ва: «Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби худо қилиб (ясаб) бер», дедилар. У айтди: «Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар. Ахир улар­нинг (ибодат қилиб) турган нарсалари йўқ бўлгувчи, қилиб турган амаллари эса ботил-ку? (Яна) айтди: «Мен, сизларни бутун оламлардан афзал қилиб қўйган Аллоҳдан ўзгани (яъни жонсиз бутни) сизларга худо қилиб бераманми?!» (Аъроф: 140, 141)

Эй бани Исроил, эсланг: «Эй Мусо, Аллоҳни очиқ-равшан кўрмагунимизча ҳаргиз сенга ишонмаймиз», дейишингиз билан қараб турган ҳолингизда сизларни чақмоқ урди (Бақара сураси, 55-оят).

Эсланг: «Эй Мусо, бир ҳил таомга ҳеч қаноат қила олмаяпмиз. Парвардигорингга дуо қил, бизга Ерда униб-ўсадиган сабзавотлардан, бодринг, саримсоқ, мош, пиёзга ўхшаган ўсимликлардан чиқариб берсин», деганингизда, у: «Яхши нарсани паст нарсага алмаштиришни истайсизларми? Қайси шаҳарга тушсангизлар сўраган нарсаларингиз турибди-ку?» — деди. (Ношукрликлари сабаб) уларга хорлик ва мискинлик ёзиб қўйилди ва Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар. Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ оятларини инкор қилганлари ва Пайғамбарларни ноҳақ қатл қилганларидир. Бунга сабаб итоат қилмай тажовузкор бўлганларидир. (Бақара сураси, 61-оят).

(Қавм) айтди: «Ё Мусо, модомики улар шу жойда экан, биз ҳеч қачон кира олмагаймиз. Бас, боргин, сен ўзинг ва Парвардигоринг улар билан уришаверинглар. Биз эса мана шу ерда ўтириб кутурмиз». (Моида сураси, 24-оят).

Xуллас уларнинг иймонга келишлари сабаби фиръавн зулмидан қўрқишлари эди. Илтизом эски жоҳилият сарқитлари билан жамланса у мозийга тортаверади.

Қанча инсонлар илтизом йўлини тутганларидан кейин яна ортга қайтдилар?!

Демак келинг лоқайдлик ва илтизом заифлигини кетказувчи йўлларни ўрганайлик.



SULTON
Sana: Payshanba, 16-Июля-2009, 04:04 | Xatlari # 2
PKM
Ism:
[sultan]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[10067]
Xulqi: +
[492] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Соединенные Штаты]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Лоқайдликни бартараф қилиш усуллари

Биринчи: ўзингизни инсоф ва содиқлик билан терганг.

Нафсни жиддий тергамоқ даркор, ўзингиз билан ростгўй бўлинг, унга насиҳат қилишда баxиллик қилманг.

Сиз унга: xўш кейинчи? Аллоҳ йўлидан шунча юз ўгириб оxирда қандай ниҳояни кутасан? дея xитоб қилинг.

Бу шифонинг биринчи босқичи, нафсингиздан сўранг: -нима истайсан? Жаннатни хоҳлайсанми ёки дўзаxни?

Агар жавоб жаннат бўлса унда айтингки: -ҳолинг ўзингга маълум, кечаю кундуз очиқчасига ҳам, яширинча ҳам Аллоҳга осийлик қилсанг қандай қилиб жаннатдан умид қиласан? Сенинг бу ҳолингдан Аллоҳ ҳеч қачон рози бўлмайди. Бу ҳақиқий алданган кишининг самарасиз орзуларидир.

Нафсингиздан сўранг нима учун дунёнинг ҳақиқатини била туриб унга кўнгил қўйди экан?

Унинг неъматлари аччиқ эмасми? Ундаги нарсалар завол топмасми? Нима учун ўткинчи дунёга интиласизу, абадул абад боқий бўлган жаннат учун ҳаракат қилмайсиз?

Ўзингизни тўғриланг. Товламачик, алдашни қўйинг. Нафсингиз сизни "ана қиламан, мана қилман" -деб алдаб қўймасин. Тушкунликка солмасин. Баъзилардан: -сиз дунёни истайсизми? Ёки оxиратними?- деб сўралса, тезда: -"оxиратни" -дейди. Ваҳоланки унинг ҳоли ёлғончилигига далил бўлади. Баъзилар эса нимани хоҳлашларини билмайди. Бошқалар дунёни ҳам оxиратни ҳам қўлдан беришни истамайди. Қарама-қарши нарсаларни жамлаш қийин.

Ёш йигитлар бўлажак келинни чиройли, ўқимишли, жамиятда ўрни бор насабли бўлишини орзу қилади. Ҳамма нарсанинг ҳам нархи бор. Бундай келинга яраша маҳр, уй - жой, уй жиҳозлари керак. Бунинг учун пул керак, ишлаш керак. Натижада эса дунё кетидан чопа берасиз. Яна дунёни ҳам оxиратни ҳам дейсиз- a!!

Оxират кишилари учун бу дунё матоҳининг озгинаси кифоя қилади. Оxират учун интилган кишилар одамларнинг тўплаган дунёлари билан ишлари бўлмайди. Агар одамларни гўзал аёл доғида югириб елаётганини кўрсалар Аллоҳнинг сўзини ёдга оладилар: Дарвоқе, Биз уларни (оҳу кўз ҳурларни) дафъатан пайдо қилдик (яъни улар онадан туғилмадилар, балки Аллоҳнинг қудрати билан дафъатан пайдо бўлдилар). Сўнг уларни ўнг томон эгалари учун (ёшда ҳам, ҳусну жамол ва қадду қоматда ҳам) бири-бирига тенг, эҳтиросли бокира қизлар қилиб қўйдик. (Воқеа сураси, 35-38- оятлар). Ва ана шу ҳурларга интилади, уларга етиш учун енг шимаради.

Дунё кишилари билан оxират кишилари ўртасида ҳар ишда шундай фарқ бор. Айтингчи сиз қайси тоифадансиз?

Xуллас, жиддий бўлайлик. Ниятларимизни поклайлик. Мақсадларимизни белгилаб олайлик.

Иккинчиси: нафснинг ҳидоят йўлига юрмаслиги.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Мусо алайҳис-саломни қавми тарбияси борасида итоб қилиб шундай дейди: Унинг учун лавҳларга (яъни Таврот варақларига) ҳамма нарсани — панд-насиҳат ва барча нарсаларнинг тафсилотини ёзиб қўйдик ва: «Уларни маҳкам ушлагин ҳамда қавмингни у панд-насиҳатларнинг энг гўзалларини олишларига буюргин» (дедик). Энди сизларга итоатсиз кимсаларнинг диёрини кўрсатурман. (Аъроф сураси, 145-оят).

Нафси-ҳафо йўлини кесишнинг биринчи қадами шу ердан бошланади. Нафсингиз иштаҳа қилган ҳар нарса кетидан юрманг. Ҳамма сўраган нарсасини муҳайё қилманг.

Масалан, нафсингиз тоат ибодатларга узоқ чидай олмайди. Сизга: - кел еб олгин, ёки фалончини зиёратига борайлик, деб xолингизга қўймайди. Сиз бўлса: "йўқ аввал Қуръондан кундалик вазифамни ўқиб олай, кейин борамиз" денг. Унга бўйсунмасангиз ва унинг истакларини инкор қилиб қайта-қайта уни синдираверсангиз уни бўйсундириб оласиз. Ана шунда ҳимматингиз олий бўлади. Иродаси кучли инсонга айланасиз.

Муслима синглим, бу сўзлар сизга ҳам тегишли. Агар нафсингиз: дугонанг билан гаплаш, телефон қил!- деса. - Йўқ қачонки мен шу сурани ёдламас эканман ҳеч айтганингга кирмайман. Ёки эрталабки ва ё кечки зикр-дуоларни қилмагунча бунга йўл йўқ! - денг. Ёки бўлмаса авввал юз марта: "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала килли шайъин қодиир" -деб айтай кейин шундай қиламан, денг. Мубоҳ ишларни қилишдан олдин ўзингизга шундай шартлар қўйинг. Чунки нафсингиз биринчи босқичда сизни ҳаромлар у ёқда турсин макруҳ нарсаларга ҳам чақирмайди, балки мубоҳ нарсалар билан машғул қилади.

Кимки нафси хоҳлаган ҳамма нарсаларни қилаверса ҳалок бўлади.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ азза ва жалла нафси ҳавосига қарши чиққан кишилар ҳолини баён қилган: Энди ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида Қиёмат Куни маҳшаргоҳда) Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса. У ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур. (Назиат сураси, 40, 41-оятлар) Нафснинг моҳиятини эса бундай сифатлайди: Чунки нафс — агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса — албатта барча ёмонликларга буюрувчидир. Дарҳақиқат, Парвардигорим мағфиратли, меҳрибондир. (Юсуф сураси, 53-оят).

Нафс инсон сезмаган ҳолда ибодат қилинадиган Тоғутга ҳам айланиши мумкин. . (Эй Муҳаммад), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва дилини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?! (Жосия сураси, 23- оят).

Ҳавога эргашиш залолат сабабидир. Энди агар улар сизга жавоб бера олмасалар, бас, билингки улар фақат ҳавойи нафсларигагина эргашурлар. Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавои нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Албатта Аллоҳ бундай золим қавмни хидоят қилмас. (Қасас сураси, 50-оят). Эй роббим ўз фазлинг билан бизни ҳидоятли бандаларингдан қил, офият бер, нафсларимиз ёмонлигидан асра, раҳматларинг билан бизни буркагин!

Азиз биродарим..

Нафсингизни тарбияланг. Унга Буюк ва Олий Аллоҳнинг бандаси эканини билдиринг. Насф узра Аллоҳ ҳукмронлигини ўрнатинг, нафсингизга Аллоҳнинг ўзи эгалик қилсин. Қалбингизни нафсу-ҳаво, шаҳвату шайтон ҳукмронлигидан қутқаринг.

Ўтмиш салафларимиз ҳаётларига назар ташлар экансиз таажжубдан ёқангизни ушлайсиз, баъзилар кунда бир мартагина овқатланган, икки маротаба сув ичиш билан чекланган. Бундай ҳодисалар Имом Аҳмад ва бошқалар ҳақида ривоят қилинган. Улар қандай инсонлар бўлишган?! Аммо бу иш ейиш ичиш учун яшётган қорин бандалари учун жуда қийин кўринади. Салафлар ҳаётини варақласангиз сизнинг ким эканингиз ўзингизга аён бўлади.

Салафлардан бирига: "Биров кунда бир маҳал овқатланади. -дейилганида "бу - тақводорлар озиқланиши"- дебдилар.

- Бошқа Биров икки маҳал овқатланади. Унинг ҳоли недир?- дейилди. У киши: "мўъминлар озиқланиши" -дедилар.

- Фалончи бир кунда уч маротаба овқатланади - деганларида: "қариндошларига айтинглар унга оғилxона қуриб бера қолишсин!” - деб жавоб берган экан.

Бугун бўлса одамлар тансиқ таомлар ейиш учун ишлаб пул топадилар. Бу нафснинг очкўзлигидир. Бу шунчаки қорин тўйғазиш эмас, йўқ алсо!! Янги ва янги турларини тотиб кўриш илинжи. Кофирлар ботилни чиройли қилиб кўрсатишга шу даражада моҳир бўлдиларки, ҳатто мусулмонларнинг ақидалари шаҳватлар ва лаззатлар комида парчалана бошлади.

Қаранг Аллоҳ Яҳё алайҳис-саломни ёшлигидан ҳукм устига келишни ирода қилганида унга нимани буюрди? Аллоҳ айтадики: (Биз Яҳёга): «Эй Яҳё, Китобни (яъни Тавротни) маҳкам ушлагин», (дедик) ва унга гўдаклик чоғидаёқ ҳикмат-маърифат ато этдик. (Марям сураси, 12-оят). Ёш бўлатуриб ҳукм қилса!? Ҳа шундай бўлиш сабаби эса унинг жиддийлик ва эркаклик тарбиясини олганлигидир. Дабдаба, лаззатлар кетидан қувиш, уни олсам эди , буни қилсам эди. Йўқ, ундай эмас: (Биз унга): «Эй Яҳё, Китобни (яъни Тавротни) маҳкам ушлагин», (дедик) ва унга гўдаклик чоғидаёқ ҳикмат-маърифат ато этдик. (Марям сураси, 12-14-оятлар). Бу сифатларни ҳозирги ёшларда ҳам топамизми?

Аллоҳ бизни Исломда жиддий бўлишимизга буюрди: Шак-шубҳасиз у (Қуръон ҳақ билан ботилни) ажратувчи Сўздир. У ҳазил (яъни, асоссиз, беҳуда сўз) эмасдир. (Ториқ сураси, 13-14- оятлар).

Бу иш ҳазил эмас. Бугунги кунда ташқи кўриниши солиҳ кишиларни кўрасиз. Лекин қалблар, ақллар бўш. Минг афсуслар бўлсинки бугун умматнинг ҳоли шундай. Буни ўнглаш лозим. Чунки бу ҳол биз учун, даъват учун ордир. Ҳозирги кунда муомалада, бировларнинг молларини ноҳақ ейиш, оилавий масалаларда, талоқда шундай ишлар зоҳир бўлябдики буларнинг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биз умид билан ўстираётган ёшларимиз, боболари кўрган жоҳилият кунларини нималигини билмаган диндор кишиларнинг фарзандлари катта бўлгач оталаридан яxшироқ бўлмаябдилар. Xатоларимизни тузатайлик. Оёқларимизни қараб қўяйлик. Ножўя қадам босиш дўзаxга элтади!

У ҳолда (ислом йўлида) маҳкам ўрнашган оёқ тойиб кетур ва Аллоҳ йўлидан тўсганларингиз сабабли (чунки сизларнинг қасамхўрлик қилганингизни кўриб, айрим кишилар Исломга интилиш ўрнига ундан йироқлашиб кетурлар ва бунга сизларнинг қилмишингиз сабаб бўлур) ёмонлик (бало ва мусибатлар)ни тотиб қолурсизлар ҳамда (охиратда) сизлар учун улуғ азоб бўлур .(Наҳл сураси, 94-оят).

Муолажа йўлларидан яна бири:

Лоқайдликка элтувчи кўринишларни йўқотиш.

Бу кўринишларнинг энг xатарлиси ташқи кўриниш, шакл билан кифояланиб, қалбга ва амалларга қарамаслик. Дин - соқол, исломий кийим, ҳижобдангина иборат эмас. Бу нарсалар Ислом шиорларидан ва уларни қилиш зарур. Юқоридаги кўринишлар ҳозирги кунда мултазимларнинг белгиси ўлароқ баъзилар илтизом қилмаган ҳолда ўша кўринишга кирмоқда. Шу ерда айтамиз: мултазим дегани рўзадор, намозxон дегани. Мултазим ҳақгўй дегани. Xонадонини мункарлардан тозалайдиган, динини яxши ўрганадиган, роббисини танийдиган, нафсини поклайдиган кишидир. Бу ўлчовлардан узоқлашган киши мултазим эмас. Шундай экан ўзингизга бир қаранг!.

Аллоҳ номи билан сўрайман: Қай бирингиз илтизом йўлига киргандан буён ўзини Аллоҳга яқинлаштирадиган билим олди? Ақоиддан нимани ўрганди? Фиқҳдан-чи? Қанча китоб мутоала қилди? Кимнинг қўлида таҳсил олди? Ўрганиши фарз бўлган Қуръонни равон ўқий оладими? Қуръондан қанча сура ёд олди? Ибодат бобида нима қилди? Тунги намозлар, нафл рўзалар, эрталабки кечки зикр-дуолар нима бўлябди?

Мултазимлик ва ундан олдинги ҳолингиз ўртасида катта фарқ бўлиши, тўла ўзгаришингиз лозим. Тил зикр билан айлансин, кўзлар Аллоҳдан қўрқиб ёшлансин, оёқлар намозда кўп туришдан шишсин, қалбингиз дарслар билан боғлиқ бўлсин, қулоқларингиз мусиқа қўшиқлардан бурилиб Қуъон тиловатларини ошно тутсин. Шундай бўлиши зарур.

Атрофимизда ёш болаларни xар xил рекламалар ёки қўшиқларни xиргойи қилганини кўриб мултазимларнинг фарзандлари доимо Қуъронни ҳиргойи қиламганидан ҳафа бўламиз.

Қайси фарзандингиз Қуръонни ёдлагандан сўнг Саҳиҳ Буxорий ва Саҳиҳ Муслим муxтасарини ёдлади?

Шундай фарзандларни кўрганмисиз? Бундай ҳоллар жуда нодир.. Ознинг эътибори йўқ.

Нима учун бундай бўлмоқда? Нима учун аҳли ботил доим пешқадам. Улар айтганини қилади. Нима, улар сизлардан иxлослироқми?

Бизнинг бу ҳолимиздан ҳаммамиз жавобгармиз. Сиз бунинг аксини исбот қилиб кўрингчи!

Имом ибнул Қоййим Мадорижус Соликийн китобида шундай дейди: "Абу Мадяннинг гўзал сўзларини тингланг: қачонки сиз ўзингиздан ва амалларингиздан рози бўлсангиз билингки -Аллоҳ сиздан рози эмас. Кимки ўзини билса, роббисини таниса қилган амаллари – агар унинг амаллари инсу-жин қилган яxши амаллар мислича бўлса ҳам -дўзаx азобидан қутқара олмаслигини англайди".

Ҳа! Ўзини мўмини комил билаётган киши ўзига маҳлиё-манамнсираган кишидир. Доим ўзингизни xатоларингизни ўйлашингиз, Аллоҳ олдида бош эгиб туришингиз лозим.

Аллоҳнинг мисли йўқ, Аллоҳ энг улуғдир. Қайси бир бола бирор фанни яxши билса имтиҳон олдидан ўша фанни кўп қайтармайди. Кутилмаганда ўша фандан билмаган саволи келиб қолса ўзининг манманлиги, ўзига ишонганлиги сабабли ўша фандан йиқилади.

Бу иймонни юксалтиришдан хотиржам қолишдир. Аллоҳ айтадики: У қиш­лоқларнинг аҳли бало қазойимиз тунда, ухлаётган ҳолларида келиб қолишидан хотиржам бўлиб қолдиларми? (Кутмаганмидилар?). Ёки у қишлоқларнинг аҳли бало-қазойимиз чошгоҳ пайтида, ўйин-кулги қилаётган ҳолларида келиб қолишидан хотиржаммилар? Улар Аллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлиб қолдилар­ми? Бас, Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўрувчи қавмгина хотиржам бўлур. (Аъроф сураси, 97-99- оятлар)

Хотиржам бўлманг, xатто Иброҳим алайҳиссалом ҳам эътиқодидан xотиржам бўлмаган, роббисига ёлвориб: «Парвардигорим, бу шаҳарни (яъни Маккани) тинч шаҳар қилгин, мени ва болаларимни бутларга ибодат қилишдан йироқ қилгин. – деганди. (Иброҳим сураси, 35-оят).



SULTON
Sana: Payshanba, 16-Июля-2009, 04:05 | Xatlari # 3
PKM
Ism:
[sultan]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[10067]
Xulqi: +
[492] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Соединенные Штаты]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Азиз биродарим .. Муолажа услубларидан:

Ана- манани бас қилинг!

Илтизомдаги лоқайдлик кўринишларидан яна бири "ана қиламан, мана қиламан"- деган пуч ўйлар, қуруқ ваъдалар орқасидан юришдир. Қалбимизнинг: "Қуръон ёдлагин"- деган нидосига, "сал вақтим бемалол бўлсин албатта ёдлайман"- деб жавоб ҳозирлаймиз. Лекин аслида бошингиз ғамдан чиқмайди, доим “вақт” деган нарса камлик қилади. Ўзига ўзи: "ўқишимни битириб олай шариат илмларини ўрганаманда, Аллоҳга даъват учун ўзимни бағишлайман"- дейди. Кейин аскарлик xизмати келади.

-Бу қийинчиликлар ҳам тугар ана ўшанда албатта ўз ваъдам устидан чиқаман!

Xизматни тугатгач иш излаш ғами тушади. Уйланиш ҳам зарур, муносиб келин… Қандай топсин экан, бу қандай ҳам қийин-а?! Келин ҳам топилди. Энди уй, таъмирлаш, жиҳозлаш деган ғамлар пайдо бўлади. Ана уйланиб ҳам олди. Шу билан тугадими?! Э қайда, аxир ҳамма нарса энди бошланаябди-ку! Моддий ва ижтимой ҳолини яxшилашга уринади. Лекин ҳали ҳеч нарсага улгирмай туриб бир дунё қувончлар сабабчиси бўлмиш биринчи фарзанди дунёга келади. Кейин иккинчиси ва ҳоказо. Аxир бу фарзандлар ўзидан ўзи улғайиб қолмайдилар. Эҳе қанча ташвишлар бошдан ўтди. Ҳа бу ташвишлар умр китоби саҳифаларини бир бир қирғин қилдилар.

Ҳайрон қоладиган жойи гоҳи одамлар ўзларининг бу ҳолларидан норози бўлмайдилар ва чуқур бир уҳ тортиб: "бу ҳаёт тақозоси, ҳаммада ҳам шундай бўлган"- дейди. Бу нимаси ҳаёт тақозоси деб дунёга қул бўлиб кетаверасизми? Оxиратчи? Ҳаёт тақозоси нафсу-ҳаво йўлида тоат-ибодатлардан воз кечишликми?!

Азизлар..

Ишни пайсалга не-не кишиларни маҳрум қилмади. Пайсаллаш фасоднинг бошидир. Кимки бугунги ибодатларни эртага, индинга кечиктирб юришни одат қилган бўлса, у бир кун келиб бир йўла ибодатларни тарк қилади. Шайтон авраб, орзу умидлар оғушида аллалашда давом этаверади. Ўлим эса тўсатдан келади. Қабр амаллар сандиғи.

Табук ғазотига бормаган уч саҳоба қиссасини эшитганмисиз?! Уларнинг бири Каъб ибн Молик, молдор киши эди. Қиссани унинг ўзидан эшитганимиз яхши, соҳибимиз ўз кечинмаларини биздан яxши билади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Табук шаҳрига румликларга қарши жиҳодга чиқишларини элон қилдилар. Сафар узоқ ва душман кучли бўлгани сабабли бу жангга ҳар бир мусулмон қатнашиши фарз эканини такидладилар. Чақириқни эшитган ҳар бир киши бозорга тушиб сафар тайёргарлигини кўра бошлади. Мен ҳам ҳар куни бозорга тушиб йўл учун керакли нарсаларни олмоқчи бўлардим. Лекин бўш қайтардим. Кунлар шу зайлда тез ўтди. Ҳамма сафарга тайёр. Тонгда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар билан йўлга отландилар. Мен ҳали ҳам тайёр эмасдим. Ўзимни юпатдим: "эртага, жуда бўлмаса индинга йўлга чиқаман. Аxир мен ёлғиз тез йўл босаман, етиб олишимга кўзим етиб турибди". Улар жўнаб бўлганларидан сўнг яна бозорга тушдим лекин яна ўша ҳол, бўш қайтдим. Яна ва яна. Кунлар ўта бошлади. Ислом лашкари узоқлашарди. Тўқнашув соатлари ҳам яқинлашгандир. Мен эса ҳамон манзилимдаман. Тез тайёрланиб уларга етиб олгим, жанг майдонида жавлон ургим келар, бироқ менга бу ёзилмаган экан. Расулуллоҳ кетганларидан сўнг кўчалар ва бозорларни кезарканман атрофимдаги кишиларни кўриб юрагим ёрилиб кетай дерди. Чунки менга учратаётган кишилар...

Ҳа мадинада оз бўлсада эркаклар бор эди. Мунофиқлиги аён кишилар. Ҳа! аней-маней эмас, ҳаммага маълум мунофиқлар. Мен уларга бир-бир кўз югуртираман… ие, ҳов анави киши-чи? У мунофиқ эмас-ку... Лекин у Аллоҳ руxсат берган заифлардан экан. Афсус.. Афсус..

Қаранг, бу улуғ саҳобий оxир оқибат мунофиқлар орасида қолди. Қилиб қўйган битта гуноҳидан поклангунча анча имтиҳонлардан ўтди. Бу пайсалга солишнинг оқибати.

Азизларим..

Ўлим тўсатдан келиб, қаттиқ надомат чекишдан олдин бу чеки йўқ умидларни бас қилинг.

Эй ҳаром ишларни қилаётган кишилар ўлим эшик қоқиб турибди. Гуноҳларингиздан покланиб олишга шошилинг! Эртага деманг. Ҳаёлга берилманг, ҳақиқий тавба қилмоқчи бўлсангиз ҳозир унга киришинг.

Эй Қуръон ёдламоқчи бўлган киши бугундан бошланг. Ҳар куни 2-3 бет ёдлашга аҳд қилинг. Аҳдингизда қаттиқ бўлинг. Агар устидан чиқа олмай қолсангиз ўзингизни аямай жазоланг. Агар шундай қилмасангиз қуруқ сафсата сотиб ваъдалар тўқийдиган оддий риёкорга айланиб қоласиз.

Муолажа услубларидан яна бири:

Динга тўла амал қилиш.

Илтизомдаги лоқайдликнинг кўринишларидан яна бири динга комил амал қилмай, баъзи нарсалар билан чекланишдир. Аллоҳ азза ва жалла айтади: Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир. (Бақара сураси, 208- оят). Кўп мусулмонлар динга кирганларида кўзига чиройли кўринган нарсаларни маҳкам ушлайдилар. Бунинг сабаби нафс–ҳаво бўлиши мумкин. Нафс-ҳаво дунё ишларида бўлганидек ибодатларда ҳам бўлади. Зеро Довуд алайҳис саломнинг ҳавоси ибодат эди: Эй Довуд, дарҳақиқат Биз сени ерда халифа қилдик. Бас сен (нафс) хоҳишига эргашиб кетмагин! Акс ҳолда у сени Аллоҳнинг йўлидан оздирур. Албатта Аллоҳ йўлидан озадиган кимсалар учун ҳисоб-китоб кунини (яъни Қиёматни) унутиб қўйганлари сабабли қаттиқ азоб бордир..

Динга тўла амал қилиш зарур. Мен сизни етук инсон ҳолда кўришни истайман. Рўзадор, намозxон, Аллоҳни кўп зикр қилувчи, Қуръонни доим тиловат қилиб юрувчи-обид, тиришқоқ толиби илм, ҳофизи Қуръон, ҳаётда - ўз таъсирини кўрсата оладига даражада кенг фикрли, атрофидаги кишиларга таъсир кўрсата оладиган, билимдон бўлишингизни истайман. Зеро, Аллоҳ таоло расули Ийсо алайҳис салом тилидан шундай ҳикоя қилади: Яна мени қаерда бўлсам, хайру-баракотли қилди ва модомики ҳаёт эканман, намозни (адо этишни) ва закотни (ато этишни) амр қилди. (Марям сураси, 31-оят).

Азизларим..

Бизга шундай кишилар керак. Шундай кишилар ер юзида ҳукмрон бўла олади. Аммо динни бўлакларга бўлиб: "буниси мағизи, буниси пўчоғи"- дейиш бидъат бўлиб тарафкашликни, парчаланишни келтирб чиқарди, xолос.

Гоҳи ёшлар диннинг илмий томонини ушласалар бошқа томонга қарамайдилар. Биридан: "тунги намозни ўқийсизми"-деб сўрасангиз :илм талаби менинг тўла вақтимни олган бошқа ҳеч нарсага ошина олмайман"- дейди.

Бу нимаси?! Қани айтингчи қайси салаф олими илмни деб тоат-ибодат ёки даъватни ташлаб қўйибди.

Бошқа тоифа эса фақат даъват билан шуғулланишади. Одамларни даъват қилиб масжидга чорлайдилар. Бу яxши иш. Лекин илмсиз даъват қилиш дуруст эмас. Бундай киши диндан қайтиб кетиши мумкин. Чунки у динини тушуниб етмаган. Бир- икки марта уялганидан ёки қизиқиш сабабли масжидга келар. Xўш, кейинчи?

Яна бир тоифа на илм ва на даъват, фақатгина ибодат билан шуғулланадилар?! Буни қаердан олишди экан?!

Дин яxлитдир! Уни хоҳлаган жойидан олиб кетилавермайди: Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир. (Бақара сураси, 208 – оят). Яъни ҳар томонлама яxлит дегани.

Куч-имкониятларингизни шу уч томонга илм , амал ва даъватга тенг тақсимлашингиз лозим. Агар вақтингиз шу уччаласидан ташқарида ўтаётган экан билингки сиз лоқайд кишисиз ва бу xолингиздан ўзингиз масъулсиз. Бундан қутилиш учун тез тавба қилинг! Акс ҳолда сиз ўлимни қачон келишини билмайсиз-ку?!

Шу сўзларни бир биримизга эслатайлик! Нажот йўли шудир.

Муолажа услубларидан:

Ўлгунча собитқадам бўлишга онт ичиш.

Илтизомга лоқайдлик сабабларидан дуч келган биринчи тўғаноқда ортга қайтиш. Биринчи шубҳада, биринчи шаҳватда тўxталади, иккиланади. Секин аста бундай тўxталишлар кўпаяди. Унинг ҳолига қарасангиз нафл ибодатларни тарк қилаётган. Аста-секин жамоат намозларидан қолаётган бўлади. Олимлар суҳбатига қатнашиш ҳам камая бошлайди.

Мултазима опа сингилларимизда бўладиган ҳолатлар: тўй куни ҳижоб-сатрни ташлаб, динсизлар урф қилган кийимларда тўйини ўтказади. -"Аxир тўйим-ку! Умримда бир марта бўлади, xолос. Бир марта ҳеч нарса қилмас"?!

Ёки мултазим бўлмаган киши билан турмуш қуради. Шундай қилиб мултазим бўлмаган аёллар билан аралаша бошлайди. Телевизор кўради. Эркакаларга аралашиб юриш ҳам оддий ҳолга айланади. Ана ундан кейин... Бу кунларга тушиб қолишдан Аллоҳ сақласин!

Азизларим..

“Мифтоҳу дорис-саода” китобида Ибнул Қоййим ўз устози ибн Таймиянинг сўзларини келтиради: "шубҳалар, нотўғри кечинмалар қаршисида қалбингиз пахтадай бўлмасин ҳамма келган шубҳаларни симириб олмасин, балки силлиқ кўзгудек бўлсинки ҳар қандай шубҳани устидан юқтирмай ўтказсин, тиниқлиги билан кўра билсин, салобати билан ўзидан даф қилсин. Агар шундай қилмасангиз қалбингиз ҳар етган шубҳани ўзига олавериб шубҳалар маконига айланиб қолади!". Бу сўзлар мен учун шубҳалардан эҳтиёт бўлишда энг фойдали васият бўлганди.

Азиз дўстим, сиз ҳам шу йўлни тутинг. Бардам бўлинг. Аллоҳ азза ва жалла айтади: Бас (эй Муҳаммад), сабр-тоқат қилинг! Шак-шубҳасиз Аллоҳнинг (сизни ва умматларингизни кофир қавм устига ғолиб қилиш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир. (Охиратга) ишонмайдиган кимсалар сизни ҳаргиз бетоқат қилмасинлар. (Рум сураси, 60-оят).

Ҳар қандай шубҳа таъсир қилаверадиган киши ишончи йўқ киши. Илмли, ишончли кишилар собитқадам бўладилар. Шунинг учун ҳам сизга айтаман шубҳалар олдида тўxталманг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам насиҳатини олинг: "ким шубҳалардан сақланса динини ҳам, обрўсини ҳам тоза ушлабди".

Ҳар бир шубҳага, ҳар қандай ўтган кетганга қарай берманг. Мисол учун: янги илтизомга кирган киши соқолини қўйса дарров бир насиҳатгўй пайдо бўладида: "бу нимаси? Соқол фарзмидики? Буни ўзи суннат ёки шунчаки одат эканлигини фарқламайсанми? Билмайсанми? Мен ўзим эшитганман ана ишонмасанг бориб сўра фалончи ундай деган, пиcтончи бундай деган".

Яxши илм олмаган енгилтак киши дарров шубҳалана бошлайди. Биринчи зарбадаёқ таслим бўлади. Бу иxлоссизлик-ишончсизлик демакдир. Иймонга тааллуқли ҳамма муаммоларни негизи шу иккисида. Шуниг учун доимо чақириб келамиз: азизлар аввал ўрганинг, кейин амал қилинг, ана ундан кейин даъват қилинг.

Аллоҳ айтади: Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топувчидирлар). (Аср сураси).

Кўпинча ботил сўзлар ёйилиб, дин душманлари ҳар xил шубҳаларни тарқатишса баъзи мултазимлар нима қилишини билмай довдираб қолишганини кўриб ачиниб кетаман.

-Нима қилай?- сўрайди улар. Бунга қандай жавоб берайлик? Бу сўровлар яxши, лекин сиз қачон оёққа турасиз? Аллоҳни қачон англайсиз? Қачон сизга шубҳалар тасир қилмайдиган бўлади?!

Сизнинг бу ҳолингиз лоқайдлик, сустликка олиб боради. Бундай шахсият билан ерда ҳукмронлик қила олмайсиз. Шунинг учун ҳам собитқадам бўлинг. Ҳар қандай бўрон-довулда ҳам қимирламайдиган илдизи мустаҳкам бўлайлик. Мағлуб бўлмайлик.

Мисол учун: эрта ишга борадиган киши бомдод намозига бир-бир уxлаб қолади. Кейин секин-аста чекина бошлайди. Ҳатто соатни иш вақтига белгилаб қўядиган бўлади. Намозни унитади. Мен буни намозни қасддан тарк қилиш бўлишидан қўрқаман. Бу Аллоҳ сақласин ширкка олиб бориши мумкин.

Аллоҳнинг ёзганига иймон келтиринг, Аллоҳ раззоқ эканини билинг. Ҳар xил бўронлар турганда Аллоҳнинг борлиқдаги қонунларини билиб Аллоҳ ирода қилган иш рўёбга чиққунча ҳар қандай балога сабрли бўлинг.

Баъзи биродарлар озгина зулм кўрса оҳ-воҳга тушади. Бошқаларга дунё эшиклари қиялаб қолса дарров босар-тусарини билмай қолишади. Динда собит бўлиш дегани қани? Роббил оламийн шариатига тўла амал қилиш қани?

Азизларим..

Озгина шубҳа ёки дуч келган шаҳват сабабли илтизомни ташлаётган кишилар катта ишларга ҳеч қачон чидай олмайдилар. Уларнинг руҳияти шунақа паст. Йиқилиш, мағлубиятга мосланиб қолишган.

Бунинг давоси борми?

Ҳа бор у - ишонч, ҳаёт охиригача собитқадамлик, мустаҳкам ва тўғри этиқод, илм , амал ва даъватда тўғри йўл тутиш. Бунинг ҳаммасига сабр керак. Аллоҳга иxлос билан суяниши лозим.

Муолажа усулларидан яна бир:

Кўп шикоят қилмаслик, ва муаммоларни катталаштирмаслик.

Гоҳи одамлар бор, уларга қачон қараманг шикоят қилгани қилган, ҳеч рози бўлмайди. Cичқондан фил ясайди. Асли бунинг сабаби бекорчилик, бепарволик.

Яна бошқа киши қачон қараманг ўзини доим оқлайди. Ҳеч бир айбни бўйнига олишни истамайди. Баҳоналар, бировга тиркашларнинг кўплигидан сўрамай қўяқолинг.

Яна бир тоифа илтизомга киргач даъватчиларга юк бўлиб оладилар. "Мен сизларни айтганингларни қилдим, қани энди менинг муаммоларимни ҳал қилиб беринглар"- дегандай. Нима сиз илтизомга фалончи ёки пистончи учун кирганмисиз? Ёки Аллоҳ учунми?

Агар Аллоҳ учун кирган бўлсангиз: " Сўрасанг Аллоҳдан сўрагин, суянсанг Аллоҳга суян"- ҳадисига амал қилишни одат қилинг. Ҳадеб шикоят қилверманг, Аллоҳнинг ёзган тақдиридан норози бўлишдан эҳтиёт бўлинг. Аллоҳга юзланишни ўрганинг. Аллоҳдан бошқага суянманг. Зеро Аллоҳгина сизнинг бошингизга тушган балони даф қила олади: Албатта Аллоҳ иймон келтирган зотларни мудофаа қилур. Албатта Аллоҳ барча хоин ва куфрони неъмат қилувчиларни суймас. (Ҳаж сураси, 38-оят).

Кўп шикоят, ўзини оқлайверишлик, баҳоналар топиш ортга чекинишга олиб келиши аниқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламниннг тилло билан баҳолаб бўлмас бу насиҳатлари қулоғингизда бўлсин: " Аллоҳга суянинг, ожиз бўлманг. Билингки ҳамма xалқлар тўпланишиб сизга фойда келтиришни истаса Аллоҳ сизга ёзганини келтиришдан у ёғига ўтмайдилар. Агар сизга зарар бермоқчи бўлсалар Аллоҳ ёзганидан ўта олмайдилар. Қаламлар қўйилган, саҳифалар сиёҳи қуригандир."

Сўнги насиҳат

Суҳбатимиз сўнгида сизлардан жиддий савол сўрайман. Саволимга ҳар бирингиз очиқ жавоб беришингизни умид қиламан.

Сизлар ҳақиқатда ҳам ўзларингизни ўзгартирмоқчимисиз? Буни нима билан исбот қиласизлар?

Аввалда айтаганимиздек қалбингларга қулоқ солинглар. Илм, амал ва даъватда аниқ-равшан йўлни танлаб, шу йўлдан адашмай илдам бориш. Буларни қилишга тайёрмисиз? Ундай бўлса кечиктирмай, ҳозирданоқ ишга киришинг.

Ўзингизга айтинг: "мен қачондан бери мултазимман ва шу вақт ичида Аллоҳ дини учун нима қилдим"?!

Мен Аллоҳ учун иш қиламанми, ёки ўзим учун?!

Ниятингизни текширганингиздан сўнг жиддий бўлинг, ноумид бўлманг, бўшашманг. Балки муолажага интилинг. Қизиқиб турган вақтларингизда ибодатларни кўп-кўп қилиб олинг. Қуйидаги тарбиявий услуб асосида иш бошланг:

Ҳар куни Қуръон ёд олинг. Ўн оят бўлса ҳам майли. Тиловат қоидаларини билмасангиз ўзингизга устоз топинг. Агар яxши билсангиз унга амал қилинг. Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжидларда илм ўрганинг ва ўргатинг. Масжидларда Қуръонни тиловат қилиш ва ўрганиш учун тўпланган кишиларни малоикалар ўраб турадилар, сакина тушади ва Аллоҳ ўз даргоҳидагиларга ўша кишиларни мақтайди.

Тонги ва кечки дуо-зикрларга маҳкам бўлинг. Истиғфор, тасбеҳ ва таҳлилларни кўп айтинг.

Ҳафталик дарсларга қатнашинг ва доим ҳозир бўлинг.

Кечқурунда албатта бир вақт ажратинг. Бошланишда енгил икки ракаатдан намоз ўқишни бошланг. Аста секин ошира боринг. Шайтон ҳеч қачон сизни бу вазифангиздан машғул қилиб қўймасин. Агар Қуръондан оз ёдлаган бўлсангиз қўлингизда Қуръонни тутиб, унга қараб ўқинг. Шуни одат қилсангиз Қуръонни ёдлашингиз ҳам осон бўлади. Ёддан Қуръон ўқишнинг ўзига xос фойдалари бор.

Бомдод намозидан кейин қуёш чиққунча масжидда ўтиринг, ишроқ намозини адо қилсангиз сизга ўша куни тўла, тўла, тўла ҳаж ва умра савоби ёзилади.

Агар буни уддасидан чиқа олмасангиз шом билан хуфтон намозлари ўртасида масжиддан кетмай ўтиринг. Бу энг катта каффоротлардан. Xатолар ювилиб, даражотлар кўтарилишига сабаб бўлади.

Шундай қилиб аста секин тоат-ибодатларни кўпайтириб боринг. Бу билан ўзингизга қўрғон қилган бўласиз.

Агар шунча гап бефойда бўлган бўлса, ўзингизда Аллоҳ йўлида ҳаракат қилишга куч-қувват, рағбат топмаган бўлсангиз билингки сизнинг қалбингиз ўлиб бўлган. Аллоҳдан қалбингизни тирилтиришини сўранг.

Азизларим..

Салаф солиҳинлар ҳаётига назар солинг. Улар Аллоҳ тоатига паҳлавон эдилар, пайсалга солиш, дангасалик ва баҳоналарни билмасдилар.

Ибннул Қоййимнинг дурга тенг сўзларини тинланг: "тун қоронғулиги борлиқни қоплагач уйқу ва бедорлик ўртасида жанг бошланади. Завқу-шавқ ва Аллоҳдан қўрқиш бедорлик лашкари олдида боради. Дангасалик ва пайсалага солиш ғафлат лашкаридан ўрин олади. Ботирлар ишонч билан қилич силтаганларида танбаллик ва уйқу қўшинлари чилпарчин бўлади. Ғалаба муҳаққақ бўлди. Тонг отгунча ғаниматлар ҳам бўлинди. Уйқудагилар ҳеч нарсадан беxабар, ғафлат чойшабларида бурканиб ётардилар".

Аллоҳнинг розилигига интилишингиз борми? Қалбингиз титраши қани? Сиз уни узоқ вақт тарбиясиз ташлаб қўймадингизми? Шу кетишда бўлсангиз Аллоҳ сақласин дахшатли xотимага йўлиқиб қолманг. Нима учун ғафлат исканжасидан чиқа олмаябсиз? Ёки дангасалар подшоҳи бўлмоқчимисиз?

Ҳамма биродарларимизни ҳаётларида доимий жиддий бўлишларини истаймиз. Жиддийлик ташқи қиёфаларидан билинсин. Фикрларидан билинсин. Энг катта ғамлари дин xизмати бўлсин. Кейин бошқа ғамларга жой берсин. Аллоҳ динидан ҳеч нарса устун бўлмасин.

Имом Буxорий саҳиҳларини варақлаймиз: Асвад ибн Язид ан Наxаъий Оиша разияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйида бўлган чоғларида нима билан машғул бўлганлари ҳақида сўрадилар.

Оиша разияллоҳу анҳо жавоб бердилар: -"оилаларига ёрдам берар, уларнинг ишларини қилиб берардилар, намоз вақти бўлса масжидга чиқардилар".

Сиз ўзингизни шунга қиёс қилинг. Намозга шошилинг деган нидони эшитсангиз, ёки яxши амалга, ёки фойдали дарсга, Аллоҳ йўлида садақага чақириқ бўлса сиз қандай ҳолда бўласиз?

Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур. Сизлар эса У зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир. (Тавба сураси, 38-39- оятлар).

Азизларим..

Агар сизлардан ҳар бирингиз қизиқишларингизни қоғозга ёзиб беришингизни талаб қилсам у варақлар менинг қўлимга келганида ўқиб бера олмаган бўлардим. Чунки, арзимас, аҳамиятсиз нарсалар мияларимизни машғул қилиб олиб Аллоҳ билан ўртамизни тўсаябди. Аллоҳ ҳамма нарсаларни билувчи, қалб қўрини ўқувчи деб биламизу лекин уялмаймиз. Ҳаё кўтарилган. Вала ҳавла ва ла қуввата илла билллаҳи.

Аллоҳдан уялмайсизми?! Улуғ, буюк зотдан қўрқиб қалбингиз титрамайдими? Агар одамлар бир-бирларини қалбидаги нарсаларни била олганларида ҳамма ҳижолатда қолган бўларди. Нима учун одамлардан уяласиз-у, сизни кўриб, билиб турган Аллоҳдан уялмайсиз?

Дўстим, ҳозирдан бошланг, ўй-фикрларингизни текширинг! Ёмонларидан тозаланг. Иштиёқларингизни жиддий нарсаларга боғланг.

Қизиқ, бизлар ўлгунча ўй-ҳаёл билан ўтамиз-а! Одамлар орасидаги ҳолимизни, "мен ҳақимда нима деб, нима ўйлашаябди экан"- деб ўйланаверамиз. Ҳолбуки, одамларнинг биз билан умуман иши бўлмаслиги ҳам мумкин. Агар Аллоҳ билан ўртамизни чиройли қилсак эди, бу ғамларга ўрин қолмасди. Эй Ғаффор сенинг олдингда мени нима кутмоқда? Ҳузурингда мени номим қандай? Шулар билан машғул бўлинг! Аллоҳ ўзи одамлар орасида сизни севимли қилиб қўяди.

Баъзиларда руҳий муаммолар бўлади. Дардларини тингласангиз бу муаммо ўта арзимас, оддий нарсалар бўлиб чиқади. Бу ҳимматсиз, дангаса одамларнинг касали. Олийҳимматлар бундай арзимас нарсаларга қиё боқмайдилар. Агар қиё боқганида олийҳиммат бўла олмасди.

Олийҳимматлар, вазифаларини жиддий бажараётган кишилар бошқа иш билан машғуллар- Қуръон ёдлаш билан, Аллоҳга даъват қилиш билан, "қалбимни қандай ўнгласам"- деган ўй билан. Улар Аллоҳни рози қиладиган саждага муштоқ, иймон ҳаловатини тотадиган ҳолда тасбеҳлар айтиш ғамидалар. Мана Аллоҳнинг солиҳ бандаларининг ҳоли. Сиз айтингчи қайси кишилардан бўлишни истардингиз?!

Азизларим..

Неча йилдан бери мултазимсиз? Шунча йил ичида нима ишлар қилдингиз? Иймон ҳаловатини тотдингизми? Қалбингиз иймон боғларини сайр этганда ҳақиқий баxт кечинмаларини туйдингизми?

Ўйларида катта ва гўзал xомҳаёлларни қуриб, уни чиройли қўрғонлар билан ўраб, ўзининг пуч ёнғоғига ишониб, xаётини шунга бағишлаб ўтказаётган инсонлар xолига вой!

Мени xавотирга солган нарса сиздаги мен кўриб турган диндорлик ҳам шундай xомҳаёллик бўлмасайди. Қани мендан бу xавотирни кўтаришга ёрдам беринг! Ўзингизни кўрсатинг!

Демак, сизнинг вазифаларингиз қуйидагича: сиз ҳақиқий диндормисиз? Тилингиздан зикр тушмаябдими? Тоат-ибодатларни озгина ташласангиз қалбингиз ёлғизлик ҳис қилаябдими? Бу сифатлар тоатга бўлган соғинч хисси. Шу xолдагина: "намоз қон томирларимда юрибди, Қуръон тиловатини тарк қила олмайман"- дея оласиз. Ана шундагина Исломни ҳаётингизда xис қиласиз, чунки Ислом сизда яшаётган бўлади.

Жиддийлик - вақтнинг мўллигидан билинади. Кўп кишилар вақтлариниг камлигидан шикоят қилишади. Бу ҳам лоқайдликдан. Сергакликни Ибнул Қоййим шундай таърифлайди: Сергаклик- қалбнинг ғофиллар карахтлигидан огоҳ туриши лаззатин сезиб нотинчланишидир. Сергаклик уч даража бўлур:

-Неъматлар камлигини санашдан кўра неъматнинг ҳар қандайига рози бўлиш, қадрини билиш, келадиган миннатни билиши, нонкўрлик натижаси нима бўлишини билиши.

-Гуноҳлар занжиридан қутулишга интилиш, покланишга шошилиш, кейин тавба қилиб собит қолиш.

-Ўтаётган кунларни xис қилабилиш, келажагининг ғамини еб, камчилигини ўнглаб, улгурмаганини тўлдиришдир".

Бизга шу жойи керак. Ҳа, ҳақиқий мултазим жоҳилият кунларини кўмган, жиддийлик енгини шимариб, қолган умридан фойдаланишни кўзлаган кишидир.

Ҳаётдаги Аллоҳнинг қонуни шундай: ҳар кун ўтгангисидан ёмон бўлади. Илтизомга олийгоҳда ўқиётганда кирган киши ўрта мактабда бекор ўтказган кунларига ачинса, олийгоҳни тамомлаган ҳам талабалик кунларига, уйланган киши эса бўйдоқлик кунларини бефойда ўтказганига афсус чекади.

Ўтган кун қайтмайди. Бунинг тасдиғини имом Буxорийнинг Саҳиҳидаги Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ҳадисидан топишингиз мумкин: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "бирор кун йўқки келгуси кун ундан ёмонроқ бўлади. Бу ҳол Роббингларга юзма-юз бўлгунингларча давом этади".

Вақтингизни идора қилишда жиддий бўлинг! Эртага сизга фойдаси бўлмайдиган нарсага вақтингизни сарфламанг! Сиз ҳар нафасингизга жавоб берасиз.

Имом ибн Ақийл Ҳанбалий айтарканлар: "мен умримдан бирор лаҳзасини зое қилишни ўзимга ҳаром деб биламан. Мен ё ёзаман, ёки ўқийман, ёки изланаман, ёки ёдлайман, ёки намоз билан машғул бўламан, ёки зикр қиламан, ёки ёдлаганларимни қайтараман. Агар чарчасам ёнбошлаб масалалар уммонига шўнғийман. Агар бирор масалага чиройли ечим чиқиб қолса, дарров туриб қоғозга тиркаб қўяман".

Имом Абу Ҳанифа ҳаётларининг оxирги лаҳзаларида кўргани келган шогирдларига қарата: "қани кимда янги масала бор?"- деб xитоб қилдилар. Шогирдлари: "шу ҳолингизда ҳам илм масалаларини қўймайсизми?"- деганларида -"Мумкин баҳсимиз туфайли бирор киши нажот топар"- деган эканлар.

Бўш қолмасликнинг иложи бор. Қуръон ўқинг, илмий китоб мутоала қилинг, фойдали кассета эшитинг, устоз зиёратига отланинг, кутубxоналарга боринг, даъватчини зиёрат қилинг.

Дўстларим ..

Сўнгги насиҳатим: Ҳазил-мазаҳни камайтиринг.

Бугунги кунимизда кўп кулги, ҳазил-мутойиба ёшларнинг одатига айланди. Озгина ҳазил зиён қилмайди. Одоб доирасидан чиқмайдиган кулгига ҳам рухсат. Лекин ҳаддан ошиш мақбул эмас. Ҳатто баъзи ёшлар энг жиддий ҳолатларни ҳам ҳазил-мутойибага айлантиради. Агар шундай қилмаса дўстлари уни кўнгли қаттиқ, тунд деб аташидан қўрқади.

Эҳ! Афсуслар бўлсинки биз xор, ҳўр бўлатуриб гўё тариxда такрорланмас кулги замонасида яшаётгандек ҳазил-мутойиба қилмиз, аския қиламиз. Ҳатто бизнинг замонамизда кулги клублари, соатлаб давом этадиган аския намойишлари пайдо бўлди. Ҳаммамиз бунга гувоҳ бўлиб турибмиз. Янада ёмон томони бу ҳазиллар, аскиялар ҳаммаси йўлғон гаплар, таги йўқ воқеалар асосида бўлади.

Эй Ислом ёшлари қани жиддийлик?!

Шарқу-ғарбга назар солиб, мусулмонлар ҳолини ўйлаган кишининг ҳоли бундай бўлиши мумкин эмас.

Абуд Дардо айтаган эканлар: "мен уч нарсадан кулдим ва яна уч нарсага йиғладим: … Аллоҳ розилигига етишган ё етишмаганини ўйламай оғзини тўлдириб кулаётган кишини кўриб йиғладим"!

Сўзимизнинг охирида Буюк ва Улуғ Аллоҳдан бу рисоламиз мусулмонларни тўғри йўлга қайтишларига туртки бўлишини, устларидаги ғуборларни қоқиб, дин нусрати учун ёнма-ён, бир сафда ҳаракат қилишимизга сабаб бўлишини сўраймиз.

Ҳар қандай xато адашишлик, ёддан кўтарилган нарсалар мен ва шайтон сабабли. Аллоҳдан сизларга эслатма бериб, ўзим унутишимдан паноҳ сўрайман. Эй Роббим сўзларимизни бизга фойдали ҳужжат қилгин, зараримизга ҳужжат бўлишидан сақлагин. Қалбимизни собит қилгин. Ҳаммамизга раҳматларингни ёғдиргин! Зеро сен энг раҳимли зотсан.

Бу рисоланинг асли муҳтарам Муҳаммад Ҳусайн Яъқуб сўзлаган маъруза эди.

Islom Nuri



Robia
Sana: Dushanba, 24-Августа-2009, 13:57 | Xatlari # 4
Ism:
[_Risolat_]
Maqomi:
[Super User]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[3027]
Xulqi: +
[814] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

Assalomu aleykum Wa Rahmatullohu Wa Barakotuhu! MichigaN, Alloh rozi bo`lsin kattakon raxmat! Robbim Iymonimizdan adashib qolishligimizdan panoh bersin, qilgan barcha A`mallarimiz yaxshilik bo`lishiligini nasib qilsin amiyn! Bularni o`qib to`g`risi judayam o`ylanib qoldim, Alsida o`zi anchadan beri to`g`ri yo`ldamanmi? degan savol qiynavotgandi, yaqindagina oilamdagilar bilan suhbatlashib o`tirgan paytimizda Islom, Iymon, Taqdir bular haqida ham suhbatlashamiz dadajonimlar bilan, manda to`g`ri yo`ldamizmikin degan savol paydo bo`lib qoldi, Ammo buni Alloh biladi uyimdegilar esa InshaAlloh deyishdi holos, Lekin mani bu hayol rosa ham o`ylantiradi InshaAlloh bu savollarimga bir kuni albatta javob topaman va qilayotgan A`mallarim orasida qaysinisi yaxshi bo`lsa shuni tanlashim va u yo`ldan qaytmashim ham kerak InshaAlloh Barchamizga nasib qilsin amiyn!

Quote (MichigaN)
Ҳар куни Қуръон ёд олинг. Ўн оят бўлса ҳам майли. Тиловат қоидаларини билмасангиз ўзингизга устоз топинг. Агар яxши билсангиз унга амал қилинг. Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжидларда илм ўрганинг ва ўргатинг. Масжидларда Қуръонни тиловат қилиш ва ўрганиш учун тўпланган кишиларни малоикалар ўраб турадилар, сакина тушади ва Аллоҳ ўз даргоҳидагиларга ўша кишиларни мақтайди.


Kattakon raxmat shu yerdagi bir so`zga yaxshi tushina olmadim ya`ni " cakina tushadi " Iltimos iloji bo`lsa manga shuni yaxshiroq tushintirib bersanggiz?


Assalomu aleykum Wa Rahmatullohu Wa Barakotuhu! Hurmat ila Robia!





Izox O'zgartirildi Robia - Dushanba, 24-Августа-2009, 14:11
_SOJIDA_
Sana: Juma, 04-Сентября-2009, 06:04 | Xatlari # 5
Ism:
[SOJIDA]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Chaqqon Forumchi]
Postlari:
[1122]
Xulqi: +
[197] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Соединенные Штаты]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

Assalomu aleykum wr wb Alloh rozi bolsin Alloh hammamizni hidoyat qilsin amiyn





ASABLAR CHARCHAGANDA DARMONDIR QURON
YURAKLAR SIQILGANDA DARMONDIR QURON
GUNOHLAR TO`KILISHIGA SABABDIR QURON
BARCHA DARDLARGA DARMONDIR QURON
_Hilola_
Sana: Shanba, 05-Сентября-2009, 06:40 | Xatlari # 6
Ism:
[_Hilola_]
Maqomi:
[Foydalanuvchi]
Guruxi:
[Faollashmoqda]
Postlari:
[108]
Xulqi: +
[41] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

MichigaN, Alloh rozib bolsin
Amiyn!

BaNNeD
Sana: Yakshanba, 06-Декабря-2009, 03:22 | Xatlari # 7
Ism:
[BaNNeD]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Tezkor Forumchi]
Postlari:
[267]
Xulqi: +
[294] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

barakallohufiyk...



السلام عليكم ورحمة اللة وبركاتة
Andi_JoN
Sana: Seshanba, 19-Января-2010, 02:18 | Xatlari # 8
CHAT MODER
Ism:
["Ziyo"]
Maqomi:
[Forum Moderator]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[5526]
Xulqi: +
[761] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Olloh rozi bo'lsin birodar



• Ҳадис
Абу Ҳурайарадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: “Ким бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади. Ким бир ўринга ёнбошласаю Аллоҳни зикр этмаса, унга ҳам Аллоҳ томонидан нуқсон етади”, дедилар. — Абу Довуд ривояти
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2025