| Sana: Dushanba, 17-Мая-2010, 21:11 | Xatlari # 1 |
Ism:
| [UyGuRKa]
| Maqomi:
| [Miss Forum]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [34081]
| Xulqi: +
| [2672] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Нидерланды]
| Jins:
| [Ayol]
| |
| Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинган ушбу ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар: «Жаҳаннамда шундай икки тоифа борки, мен уларни (дунёда ҳануз) кўрмадим: (Улардан бири) ёнларига осиб олган сигирнинг думига ўхшаш қамчилар билан халқни урадиган (одамларни ноҳақ калтаклайдиган) кишилар. (Иккинчиси эса), кийим кийган яланғоч ҳамда юрганда солланиб, муқом билан юрадиган, бошлари (сочларини) туянинг ўркачига ўхшатган аёллардир. Булар жаннатга киролмайди ва ҳатто жаннатнинг ҳидиниям ҳидлаёлмайдилар. Ҳолбуки, жаннатнинг ҳиди жуда узоқ масофадан сезилади». РОВИЙ АБУ ҲУРАЙРА (Р.А.) Ҳадиснинг ровийси Абу Ҳурайра куняси билан машҳур бўлган Абдурраҳмон ибн Саҳрдир. Яманда яшаган Азд қабиласидандир. Қўй боқиб юриб топиб олган мушук болаларини кийимининг этагига солиб олганликлари учун у киши Абу Ҳурайра деб аталганлари ривоят қилинади. Абу Ҳурайра (р.а.) ҳижратнинг еттинчи йилида (мил. 628) мусулмон бўлганлар . Абу Ҳурайра (р.а.) туннинг учдан бир қисмида ухлар, учдан бир қисмида ибодат қилар ва қолган бир қисмини эса ҳадис музокара қилиш билан ўтказар эдилар434 . У киши аҳли суффадан бири бўлиб, ҳамиша Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларида бўлганлар ва 5374 та ҳадис ривоят қилиб, муксирун (яъни, энг кўп ҳадис ривоят қилган етти саҳоба) ичида биринчи ўринда турганлар. Абу Ҳурайра (р.а.) кўп ҳадис ривоят қилганларнинг сабабини шунда изоҳлаганлар: «Аллоҳнинг китобида агар шу икки оят бўлмаса эди, биронта ҳам ҳадис ривоят қилмасдим: «Биз нозил қилган оятлар ва ҳидоятдан иборат нарсаларни (Муҳаммаднинг ҳақ Пайғамбари эканини) одамларга Китоб (Таврот)да аниқ қилиб берганимиздан кейин (уни) сир тутганларни, шубҳасиз, Аллоҳ лаънатлагай ва уларни лаънатловчилар (фаришталар ва мўминлар) ҳам лаънатлагайлар. Илло, қайсилари тавба қилиб, хатоларини тузатиб, (ҳақиқатни) баён қилсалар, уларнинг тавбаларини қабул этурман. Мен тавбаларни қабул этувчи, раҳмли Зотдирман». Абу Ҳурайра (р.а.) эшитганларини унутмасликлари Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) хос дуоларига мушарраф бўлганидандир. Зайд ибн Собит (р.а.) ривоят қиладилар: «Мен Абу Ҳурайра ҳамда яна бир биродарим Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳузурларида эдик. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қани дуо қилинг», дедилар. Шунда мен ва биродарим биргаликда дуо қилдик. Расули Акрам (с.а.в.) эса биз қилган дуога: «Омин», дедилар. Сўнгра Абу Ҳурайра: «Аллоҳим! Мен икки биродаримнинг орзу ва талабларини Сендан тилайман. Яна Сендан унутилмайдиган илм (соғлом хотира) истайман!» дея дуо қилди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу дуога ҳам: «Омин», дедилар. Шунда биз: «Биз ҳам буни истаймиз, ё Расулуллоҳ!» дедик. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Давслик йигит (Абу Ҳурайра) сиздан олдин ҳаракат қилди», деб жавоб қилдилар». Ҳижрий 58/678 йили етмиш саккиз ёшларида вафот этган Абу Ҳурайранинг (р.а.) жанозасини Мадина волийси Валид ибн Утба ўқиди. Жаннатул Боқийга дафн қилиндилар. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин. ИЗОҲ Ҳадис матнида келган «Кийим кийган яланғоч» таъбири, чиройини кўз-кўз қилиш мақсадида вужудининг баъзи ерлари кўринадиган даражада юпқа, калта ёхуд тор кийим кийган ёхуд кийинган бўлишларига қарамай, хатти-ҳаракатлари, юриш-туришлари билан жинсий туйғуларни уйғотадиган аёллар маъносида қўлланган. Шунингдек, «солланиб, мақом билан юрадиган», ибораси эркакларнинг диққатини жалб қиладиган даражада нозу карашма билан, «босайми-босмайми», деб юрадиган аёлларга нисбатан қўлланган. Аёллар бошларига турли хил нарса боғлаганликларидан ёхуд сочларини баланд қилиб турмаклаганлардан бошлари туянинг ўркасига ўхшатилган. ҲАДИСИ ШАРИФДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ 1. Пайғамбаримизнинг (с.а.в.): «Мен уларни ҳануз кўрмадим», дея тасвирлаганлари – хунук манзара, кўп ўтмасдан Ислом дунёсида зуҳур қилган ва Имом Нававий ифодалаганларидек, бу хабар пайғамбаримизнинг башорат-мўъжизаларидан бири» ҳисобланган. 2. Кишиларни ноҳақ калтаклаш ва туҳмат билан уларга турли хил азоблар бериш зулмдир. Зулм жаҳаннамга киришга сабаб бўладиган буюк гуноҳлардан биридир. Зулм узоқ муддат давом этолмайди. Раббимиз золимга муҳлат беради, бироқ ҳеч қачон уни шу тахлит қўйиб қўймайди. Бу хусусда Расули Акрам (с.а.в.): «Дарҳақиқат, Аллоҳ золимга бир муҳлат беради (уни дарҳол жазоламайди). Бироқ уни бир ушлагач, қўйиб юбормайди», деб марҳамат қилганларидан сўнг: «Аҳолиси золим юртларни тутганда Раббингизнинг тутиши шундайдир. Албатта, Унинг тутиши аламли ва шиддатлидир», деган оятни ўқидилар. Шунингдек, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Зулмга учраган кишининг (мазлумнинг) баддуосидан сақланинг. Чунки унинг олдида (қабул бўлишдан тўсадиган) тўсиқ, парда йўқдир», деганлар . 3. Аёл киши кўчада оғир-вазмин юрмоғи лозим. Иффат ва ҳаёсини сақлаб, эркаклар эътиборини ўзига жалб қилмаслиги керак. Муслима аёл Қуръони каримнинг ушбу таълимотини асло унутмаслиги шарт: «Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар. Ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар!». 4. Ҳар қандай сабаб билан уйидан чиқишни, заруратсиз ҳам бозорда, кўча-куйда айланишни одат қилган аёлларда ўзини кўз-кўз қилиш туйғуси ғолиб бўлади. Бугунги кунда мода касалига чалинган, моданинг кетидан қувган аёлларни секин-секин қимматбаҳо ва энг сўнгги модадаги кийимларга бўлган қизиқиш эгаллаб олади. Жоҳилият жамиятига «Муаллим» ва «Мураббий» қилиб юборилган Раҳмат Пайғамбари Расули Акрам (с.а.в.): «Аёл авратдир. У (безаниб) уйидан ташқари чиққан вақтида шайтон уни йўлдан уради; (эркаклар назарида) уни жозибадор кўрсатади ва давомли тарзда таъқиб қилади»,ҳамда: «Қайси аёл хушбўй (мушк) сурса ва ҳидини таратиб номаҳрам эркакларнинг ёнидан ўтса, у зино қилган(дек) бўлади», деб мусулмон аёлларни огоҳлантирганлар.
|
Agar mulking Misr, yo Rum yoki Chin, Yo hukmingda butun yer yuzin tutgin, Oxir bu boylikdan olar hissang, bil: O'n gaz kafan bilan ikki gaz zamin. | |
|
|