Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Qilich, ABDULLOX, Floricienta  
Fudbol olamidagi ko'z ilg'amas xaqiqatlar..
Bir_qizcha
Sana: Juma, 10-Декабря-2010, 09:58 | Xatlari # 1
Ism:
[O'zbek qiz.]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Kuzatuvchi]
Postlari:
[49]
Xulqi: +
[7] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

Bir forumda "Uzuklar Hukmdori"ga aldanmang degan maqola e'tiborimni tortdi.Maqola futbol haqida bolganligi va futbolga ozimning ham qiziqishim bor sababli o'qib chiqdim va hozirgi kunga kelib haqiqatdan juda kop insonlarning bu sport turiga shinavanda ekanligi va bu maqola "futbol muhlislari" uchun ayni foydadir degan o'y shu mavzuni ochishga turtki boldi.



DUNYONING SAFOSI-QAYG'U,SEVINCHI-ZARAR,
HUZURI-TAHLIKA,NURI-ZULMAT,YOSHLIGI-QARILIK,
ROHATI-XASTALIK,ZAVQI-NADOMAT
VA BORLIG'I-YO'QLIKDIR!

Bir_qizcha
Sana: Juma, 10-Декабря-2010, 10:04 | Xatlari # 2
Ism:
[O'zbek qiz.]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Kuzatuvchi]
Postlari:
[49]
Xulqi: +
[7] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

Футбол истаймизми, истамаймизми, бугунги кунда миллионлар ўйини бўлиши билан биргаликда, баъзилар учун ҳаёт мамот баҳсига айланиб бормоқда. Буни тил луғатида «футболизм» деб, жайдари тилда «дин» деб эътироф этилса ўринли бўларди. Унинг «изм» бўйича равнақ топаётганини кўриб турибмиз. Биз ҳозирги кунда футболга ошно бўлиб, эндигина ушбу мўъжаз спорт тури сир асрорларидан воқиф бўлаётган укаларимизга фойдадан ҳоли бўлмайдиган бир икки фактларни етказиб қўймоқчи эдик. Зеро, бу уларга ҳаётда жуда-жуда асқотади.

(Ushbu maqola futbol shunavandalariga va futbolchi istagidagi yosh ukahonlarimizga)

Ҳар бир инсон жамиятда ўз ўрни бор, шундай экан, ҳар нарсага ўз фикри билан ёндошиш имкониятига эга. Биз ушбу рисоламизда футбол мухлисларини ҳам бефарқ қолдирмайдиган бир жиҳатга эътибор қаратмоқчимизки, буни бугундан кейинга қолдириб бўлмайди. Қуйида айтилажак сўзлар ва билдириладиган фикрлардан сўнг бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз.

«Футбол бугунги кунда спорт турими, ёки санъат асарлари сирасидан жой оладими?» деган савол 21-асрга келиб тобора кескинроқ янграмоқда. Бундан бир неча йиллар муқаддам, аниқроғи 1986 йили Диего Армандо Марадона «рақслари» остида ўтган 13-жаҳон чемпионати шу саволни жаҳон ҳамжамиятига кўндаланг қўйди. Дунёда футбол билан шуғулланувчиларнинг сони кескин суратда ошиб кетди, ер шарининг тенг ярим аҳолиси унга мухлислик қила бошлади. Бунинг замирида албатта ҳам яхши, ҳам... салбий оқибатлар юзага келишини ўшанда ҳеч ким билмасди. Бугунги кунда футбол деса ўзини томдан ташлайдиган (бу сифат тўғри маънода айтилаётгани боис қўштирноқ ичига олмадик), ўлгандан кейин сўнгги манзилга жамоасининг байроғи ўралган тобутда йўл олишни орзу қиладиган инсонлар пайдо бўлди. «Реал» - «Барселона» ўйини ўтишидан илгари Каталония - Мадрид йўналиши бўйича юрадиган кўпгина транспорт воситалари ҳокимият томонидан тўхтатилишини, Италиянинг Милан шаҳрида қуда андачилик ишлари куёв -келинни қайси жамоага ён босишидан келиб чиқиб бошланишини билганлар бордир?! Агар шу куни Каталонияга мадридлик бирор бир (хатто футболни тушунмайдиган киши ҳам) бориб қолса, уни камида икки кўзи кўкариши, Миланда эса куёв «Милан»га ён босса-ю, келин «Интер»га мухлисалик қилса, тўйдан оғиз очилмаслигини қандай тушуниш мумкин...

Италияда насронийлик (христианлик) учун ихтисослашган Ватикан деб ном олмиш кичик давлат бор. Унда асосан шу динга умрини бағишлаган кишилар истиқомат қилишади. Ва айни пайтда насронийликни дунёга ёйиш учун турли «миссионерлар» ёлланган бўлиб, улар турли жабҳаларда, хусусан спорт соҳасида ҳам ташвиқот ишларини олиб боришади. Уларга бирор бир жиддий вазифа юклатилмайди, фақатгина ўзларининг ҳулқ атворларини аъло даражада тутишлари билан бу ишга ҳисса қўшган ҳисобланишади. Футболчилар, албатта жуда машҳур футболчилар ҳам бу ишдан четда қолишмаган. Интернет тармоғида тарқатилган хабарларга кўра, дунёнинг энг кучли ўйинчиларидан тузилган «ўнлик» айни пайтда Рим Папаси учун «ишламоқда». Улар юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Ватиканга бориб бирор ишни «қотиришмайди», балки бор «санъатларини» майдонда кўрсатишади. Майдонда ўзларини намунали тутишлари, келишган ташқи кўринишлари ва чиройли ҳаракатлари билан алоҳида ажралиб туришади. Табиатан анча босиқ бўлган бу футболчилар номини санаб ўтишдан аввал, унда талаб қилинадиган энг нозик жиҳатларга тўхталиб ўтсак. Биринчи навбатда, у маҳорат бобида кўзга кўринган футболчи бўлмоги зарур, кейинги сифатлари - иложи борича сариқ ва қизил карточкадан нарида юрмоғи лозим (бунга албатта футболчи ўзининг нозик ҳаракатлари билан эришади) ва табиийки голдан кейин ўз дини урф одатларини билдирувчи расм-русумларни бажармоғи керак. Мана шу учинчи банди бугунги рисоламизнинг ёзилишига сабабчи бўлди.
Келинг, сабр косангизни яримлатган ҳолда, ўша футболчилар «ўнлиги»ни санаб ўтсак-да, кейин мавзуга чуқурроқ нигоҳ қадасак:

1. Франческо Тольдо (дарвозабон, «Интер» (Италия), Италия терма жамоаси)
2. Франческо Тотти (ярим ҳимоячи, «Рома» (Италия), Италия терма жамоаси)
3. Алессандро Дель Пьеро (ҳужумчи, «Ювентус» (Италия), Италия терма
жамоаси)
4. Ривалдо (ярим ҳимоячи - ҳужумчи, (Италия), Бразилия терма жамоаси)
5. Роналдо (ҳужумчи, «Реал» (Испания), Бразилия терма жамоаси)
6. Майкл Оуэн (ҳужумчи, «Ньюкасл» (Англия), Англия терма жамоаси)
7. Алан Ширер (ҳужумчи, «Ньюкасл» (Англия), Англия терма жамоаси, собиқ)
8. Икар Касильес (дарвозабон, «Реал» (Испания), Испания терма жамоаси)
9. Рауль Гонсалес (ҳужумчи, «Реал (Испания), Испания терма жамоаси)
10. Гаиска Мендиета (ярим ҳимоячи, Испания терма жамоаси)

Эътибор берган бўлсангиз, ҳаммаси донгдор ва келишган йигитлар. Уларнинг ўйин услуби умуман бир биридан фарқ қилса-да, нозик ҳаракатлари умумсифатларига киради. Санаб ўтилган ҳар бир ўйинчи ўз ишини керак пайтда аъло даражада бажаради ва «юклатилган» ишни ўз вақтида амалга ошириш учун кутилганидек ўйин намойиш этади. Дарвозабон ўзининг ажойиб «сейфлари»ни бажариши билан, ҳужумчилар санъаткорона гол йўллашлари ва ярим ҳимоячилар заргарона тўп узатишлари билан мухлисларини, табиийки телекамераларни ўзларига жалб этиб... асосий ишни бажаришга тушадилар. Яъни ўнг қўлнинг тўртинчи бармоғи ўпилади. Мавзуимизнинг асл босқичига мана энди етиб келдик. «Бармоқ ўпиш» насронийлик динининг муқаддас урф одатларидан бири ҳисобланиб, католик динига мансуб кишилар ҳар бир бахтли ва нохуш воқеа собир бўлганида, тўртинчи бармоқдаги узугини ўпишга одатланган. Узукда эса ўзлари ибодат қиладиган «маъбуд»лари тасвири туширилгандир. Буни Рауль, Тотти ва Ривалдо бир неча бора гол ургандан кейин амалга оширганига гувоҳ бўлганлар ушбу ҳолатни кўз олдиларидан ўтказаётган бўлсалар, ажаб эмас. Буни ўша пайтлари биз ҳам оддий ҳолдек қабул қилгандик. Аммо йиллар ўтиши билан бу «метод» анча самара бераётганига ҳам шоҳид бўляпмиз. Маҳалла болалари ўртасида ўтказиб келинаётган турнирлардан тортиб, ёшларимиз иштирокида ўтган ўйинларда ҳам ўзбек йигитлари (энг алам қилгани ҳам шу!) тўртинчи бармоқларини ўпаётганларини кўрдик. Кўрдик ва ўша машҳур «бармоқ ўпишлар»ни эсладик. Тўғри, ҳали бу укаларимизнинг қўлларида узук йўқ, буни улар ич ичларида умуман бошқа ниятда қилишаётгандир, аммо бориб бориб бу одатга айланиб кетса, бунинг даҳшатли оқибатларини кўз олдингизга келтирясизми?

Роналдонинг «самолёт» услубида голни нишонланишини ҳам ўзига одат қилиб олган машҳур ўйинчиларимиздан, бу «учиш» воқеаси қачон ва нима сабабдан бошланганини сўрагимиз бор. Ахир наҳот, тинмасдан қўлларини «ҳоч»га ўхшатиб югурадиган бразилиялик ҳужумчининг «Рио де Жанейро қўриқчиси» деб ном олмиш рекламада ўзини «учлик худоси»га мансуб эканлигини тасвирлаганини билишмаса... Кўряпсизми, кечагина Роналдо томонидан амалга оширилган «иш» бугун ўз самарасини узоқ-узоқ ўлкаларда ҳам бермоқда. «Қўл ўпиш»нинг келажагига ҳам шундай фикр билдиришимиз мумкин. Туркманларда ажойиб бир мақол бор: «Шайтон ўз юмушини одатга айлантиргандан сўнг «ов»ини тарк этади». Дарҳақиқат, турли туман бизга ёт бўлган одатларни «миллийлаштириб» олганимиз сингари, миллионлар ўйини ҳам бизга ана шундай «хунарлар» олиб келмасайди...
Ўзим шахсан бир неча маҳаллаларда ёш укаларимизнинг Роналдонинг «самолёт»и-ю, Раулнинг «бармоқ ўпиш»ини кўриб ҳайратдан ёқа ушлаган пайтларим бўлган. Улар эрта индин нафақат юртимиз футболи келажаги, балки мамлакатимиз тараққиётида ҳам муҳим рол ўйнайдиган йигит бўлиб вояга етишади. Шуни унутмаган ҳолда, ушбу мавзуни биз кўпчилик бизга маслаҳат берганидек «майда мавзу» деб эмас, балки энг долзарб мавзу деб қабул қилдик. Зеро, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам «Кимки бошқа қавмга ўхшаса, у ўша қавмдандир» деганлар. Шундай экан, дунёга футбол орқали юртимиз довруғини ёйишга киришган укаларимиз ушбу чақириғимизни тўгри қабул қиладилар деган умиддамиз. Шунингдек яна умидимиз борки, голдан кейинги тантаналарда ўзимизга тегишли урф одатларни намойиш этишса, мақсадга мувофиқ бўларди. Шарқий мамлакатларида гол ургандан кейин қўлини осмонга кўтариш, ёки қўлини дуога очиб «Амийн» қилиш ва динимизга ҳос бўлган ҳолда шукрона билдиришлар нақадар гўзал манзара. Биз ҳам эрта индин жаҳон чемпионатларида Ўзбекистон терма жамоаси либосида ҳаракат қилаётган юртдошимизнинг мухлисларга олам олам қувонч уловчи тўп киритганидан кейин тўртинчи бармоғини ўпаётганини эмас, балки ўзбеклигини билдириб турувчи бирор бир хатти ҳаракат бажаришини ич ичимиздан истардик. Қачонгача биз уларнинг ажойиб ўйинлари ва ташвиқотларини томоша қиламиз, улар ҳам бизда бор ва мақтаса, кўрсатса арзийдиган жиҳатларимизни кўриб қўйишсин.




DUNYONING SAFOSI-QAYG'U,SEVINCHI-ZARAR,
HUZURI-TAHLIKA,NURI-ZULMAT,YOSHLIGI-QARILIK,
ROHATI-XASTALIK,ZAVQI-NADOMAT
VA BORLIG'I-YO'QLIKDIR!

Abdulhafiz
Sana: Chorshanba, 15-Декабря-2010, 21:33 | Xatlari # 3
Ism:
[Abdulhafz]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Faollashmoqda]
Postlari:
[104]
Xulqi: +
[40] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Российская Федерация]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Maqola muallifi Xayrulla Hamidov adashmasam 2003 yil "Interfutbol" gazetasida o'qigandim.
Juda ham dolzarb masala, hozirgi yosh avlodlarni bunday noxushliklardan ogoh etishimiz kerak.
PS:Quyidagi linkda musulmon futbolchilar haqida (oz bo'lsada)ma'lumot olishinglar mumkin.
Bosing



Sahifalar boru maza matra yo'q.
Hayo uyat degandan bir qatra yo'q.

www.oshxona.uz - O'zbek milliy taomlari

Izox O'zgartirildi Abdulhafiz - Chorshanba, 15-Декабря-2010, 21:37
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2024