Grippni davolash Беморнинг бурун, оғиз ва томоқ шиллиқ пардаларида бўладиган грипп вируси у акса урганда, йўталганда ва гаплашганда сўлак ёки бурун шилимшиғи зарралари, томчилар орқали ҳам юқади. Касаллик одатда тўсатдан бошланади. Беморнинг бирдан эти увушиб, қалтирайди, кейин тана харорати 38-39 , баъзан 40 даражагача кўтарилади. Бош қаттиқ оғриб, бутун аъзои бадан қақшайди, айниқса, бел ва болдирлар зирқираб туради. Дармон қуриб, иштаҳа йўқолади. Гриппда бемор ланж тортиб, уйқучан, баъзан аксинча тажанг бўлиб қолади. Юз-кўзлари қизаради. Бадани иссиқ бўлиб қўлга сал нам уннайди. Гавда температураси кўтарилиши билан ёки бироз кейинроқ беморнинг бурни битиб оғзи қақшайди. Тўш орқаси ачишиб туради, қуруқ йўтал келади. 3-5 кундан кейин ҳарорати пасайиб аста-секин соғайиб боради. Гриппдан кейин бирмунча вақт бемор дармонсиз ланж тортиб, боши айланиб туради. Шу сабабли соғайгандан сўнг ҳам киши врач рухсатисиз, айниқса ёши катта кишиларни ишга тушиши ярамайди. Грипп кўпинча зотилжам пешана бўшлиқлари ҳамда ўрта қулоқнинг яллиғланиши, плеврит ва шу каби касалликлар билан асорат беради, айрим ҳолларда, грипп асорати юрак, бўғинлар, буйрак, мия ва мия пардаларини ҳам шикастлайди. Грипп тарқалишига қарши курашнинг бирдан-бир усули беморни бошқалардан алоҳидалаб қўйишдир