Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Rapper_Asalya, MoniKa  
Ichish va chekishning zararlari
_Е-диНс-Т-вЕнНы-Й-_
Sana: Shanba, 03-Мая-2008, 02:05 | Xatlari # 1
Ism:
[_-ЕдиНсТвЕнНыЙ-_]
Maqomi:
[Forum Moderator]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[3293]
Xulqi: +
[68] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Российская Федерация]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

ИЧИБ, ЧЕКИБ, ЯШАСАНГИЗ

Инсон организми табиат билан бевосита боғлиқ бўлгани сабабли табиий таассуротлар иқлим, экологик муҳит, яшаш шароит, турмуш тарзи ҳам бошқа аъзолар каби жинсий аъзолар фаолиятида маълум бир ўринни эгаллайди.

Тамаки чекишнинг инсон организмига бўлган зарарли таъсири жуда кўп десак янглишмаган бўламиз.

Негаки тамаки таркибида, асосан никотин бўлади. Ушбуни чеккан кишининг дастлаб нерв ва бошқа тўқималарда кучли қўзғатиш пайдо бўлади. Бу бора-бора бошқа аъзоларга яъни нерв, юрак қон томирлари, нафас, эндокрин ва овқат ҳазм қилиш аъзоларига салбий таъсир этади.

Чекиш оқибатида никотин организмга аста-секин кириб турар экан, асаб тизимига тинчлантирувчи бўлиб таъсир этгандек туюлсада, аммо кейинчалик организмга таъсири кучайиб, зарарли оқибатларга олиб келади. Ҳаддан зиёд кўп чекиш барча ички аъзолар билан биргаликда марказий нерв тизимига ва у идора этувчи жинсий аъзоларга таъсир этиб, ўз навбатида жинсий фаолиятни кескин бузилишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари сезги пасаяр экан, жинсий хиссиёт ҳам тобора сусайиб боради.

Шуни алоҳида эслатиб ўтиш жоизки тамаки чекишдан ҳосил бўладиган концероген моддалари, айниқса, бензоприн она ва ҳомилага ёмон таъсир кўрсатади. Чекувчи аёллар орасида ҳомиладорликни рўй бериши қийин бўлади ёки бола тушиш хавфи кучаяди.

Алкогол - спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш организмдаги барча ҳаёт учун зарур аъзолар ва тўқималарга, жумладан сийдик йўллари ва жинсий безларга алоҳида таъсир қилиб турли хил касалликларни юзаланишига омил яратади.

Спиртли ичимликлар безларда ишлаб чиқариладиган гармонни пасайишига олиб келиб, жинсий аъзолар ва уларнинг безларига ишлаб чиқарувчи гармонни идора этиб турувчи гонадотропин гармонини ишлаб чиқарувчи бош мияда жойлашган гипоталампс-гипофиз бези орасидаги мувозанатни бузилишига имкон яратади. Бунинг натижасида эса, алькоголизмга хос бўлган жинсий камқувватлик келиб чиқади.

Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш нафақат нерв тизимини, балки жинсий аъзолар ва улар маркази, шунингдек, организмдаги ҳамма аъзо ва тўқималарга салбий таъсир кўрсатиб, ҳатто аста-секинлик билан ички аъзолар фаолиятини бузади. Алкоголни айниқса, жигар фаолиятига таъсири алоҳида ўрин эгаллайди. Жигардаги ўзгаришлар гонадотронин гармонини ишлаб чиқарилишини пасайтиради, шунингдек, уруғ йўллари ёғ тўқимасига, мояк перенхимаси бириктирувчи тўқималарига айланиб, мояк простата бези атрофиясига учрайди ва бу фарзандсизликка ҳам олиб келиши мумкин. Шунингдек, маст ҳолда муносабатга киришилганда, ҳомиладорлик вужудга келса, ҳомила тушиш хавфи ошади ёки туғилган бола асаб ва руҳий касалликлар асорати билан туғилиши мумкин. Энг таажжублиси буйрак фаолиятига ёмон таъсир қилади, сийдик чиқишини кучайтиради.

Кўп ичилса, буйрак жиддий шикастланиши ва оғир асоратларга олиб боради.

Нима бўлганда ҳам жинсий заифликка элтувчи чекиш, ичиш каби зарарли иллатлардан бутунлай воз кечиб, тан сиҳатлик учун курашиб яшаб, келажагимизга муносиб, тўрт мучаси чоғ фарзандларни дунёга келтиришимиз керак.



  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2025