Ovqatdan zaxarlanish
| | | Sana: Shanba, 03-Мая-2008, 02:08 | Xatlari # 1 |
Ism:
| [_-ЕдиНсТвЕнНыЙ-_]
| Maqomi:
| [Forum Moderator]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [3293]
| Xulqi: +
| [68] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Овқатдан заҳарланиш касаллиги ёт моддалар билан заҳарланган озиқ-овқат маҳсулотини истеъмол қилинганда келиб чиқади. Озиқ-овқат маҳсулот заҳарлантирувчи омилнинг турига кўра микробли, микробга алоқадор бўлмаган ва этиологияси номаълум турлари мавжуд. Микробли овқатдан заҳарланиш икки кўринишда намоён бўлади. Токсикоз ҳамда токсикоинфекция турлари мавжуд. Микробли токсикоз касаллигининг ботулизм кластириди, стафилакок ва замбуруғлар келтириб чиқади. Токсикоинфекция хасталигини келиб чиқишида озиқ-овқат маҳсулоти салмонелла, шартли патоген микроорганизмлар протеус, энтробактериялар, ичак таёқчаси каби билан ифлосланган бўлади. Микробли овқатдан заҳарланиш касаллиги турмушда барча хасталикни 80-85 фоизини ташкил этади ва бу касаллик кутилмаганда бирдан бошланиб, энг оғир кечса, ботулизм касаллиги ҳисобланади.
| |
|
| | Sana: Shanba, 03-Мая-2008, 02:09 | Xatlari # 2 |
Ism:
| [_-ЕдиНсТвЕнНыЙ-_]
| Maqomi:
| [Forum Moderator]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [3293]
| Xulqi: +
| [68] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Ботулизмни келтириб чиқарувчи микроблар табиатда кенг тарқалган. Касаллик икки хил кўринишга эга. Вегитатив шакли, микроб учун қулай шароит бўлганда актив фаолият кўрсатадиган шакли ҳисобланади. Қулай шароит бу ҳавосиз муҳит ва 32-36 градус ҳарорат, бундай шароитда микроб жуда тез кўпаяди. Ҳамда ўзидан кўп миқдорда заҳарли модда ажратиб чиқаради. Микроорганизм ноқулай муҳитга тушиб қолганда ўзидан суюқ моддалардан ҳоли бўлиб, капсула (спора) ҳосил қилади, бундай ҳолатда микроб кўп йиллар сақланиши мумкин. Ҳатто 180 градус ҳароратда ҳам ўлмайди. Агар ботулизм спораси билан ифлосланган маҳсулотлардан ёки ариқда оқаётган сувда маҳсулотларни ювиб консерва маҳсулоти тайёрланса, микроб спора шаклидан вегитатив ҳолатига қайтади. Кўпайиб, заҳарли модда ишлаб чиқиради. Айрим ҳолларда ботулизм микроби тушган банкаларда ҳаво ҳосил бўлиб, қопқоғи шишиб қолади. Бу ҳолатни бонбет дейилади.
| |
|
| | Sana: Shanba, 03-Мая-2008, 02:09 | Xatlari # 3 |
Ism:
| [_-ЕдиНсТвЕнНыЙ-_]
| Maqomi:
| [Forum Moderator]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [3293]
| Xulqi: +
| [68] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Ботулизм заҳари билан ифлосланган консерва банкаси (помидор, бодринг тузлари ҳар хил икралар) очиб кўрилганда ташқи кўринишдан унда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаслиги мумкин. Маҳсулотни ранги, таъми, ҳиди ва мазаси деярли ўзгармайди. Истеъмол қилингандан сўнгра токсин ошқозон шираси таъсирида активлигини оширади, тезда қонга сўрилади. Касалликни яширин даври 12 соатдан уч кунгача давом этади. Айрим ҳолларда заҳарланган маҳсулотни истеъмол қилиниб бўлганидан кейин касалликнинг белгиси 12 кун ўтганидан сўнг ҳам намоён бўлади.
| |
|
| | Sana: Shanba, 03-Мая-2008, 02:09 | Xatlari # 4 |
Ism:
| [_-ЕдиНсТвЕнНыЙ-_]
| Maqomi:
| [Forum Moderator]
| Guruxi:
| [ENG ENG ENG]
| Postlari:
| [3293]
| Xulqi: +
| [68] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Российская Федерация]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Ботулизм токсини қон орқали аста-секин тўқималарга тарқалиб нерв тизимига таъсир эта бошлайди, нафас олиш, ютиниш, овқат ҳазм қилиш жараёнида иштирок этадиган нервларни фалажланишига олиб келади, бемор ютина олмайди, кўзи хиралашади, жисмларни иккита кўра бошлайди. Кўз қорачиғи ёруғликка реакция қилмайди, бўйин мускуллари ишламайди, қорин катталашади, тез-тез оғрийди, тана ҳарорати кўтарилмайди, оғир ҳолларда бемор нерв тизимини фалажлайди. Вафот этиши ҳам мумкин. Овқатдан заҳарланишни олдини олиш мумкин. Бунда биринчи навбатда турли хил тузлама ва консерва (помидор, бодринг, карам тузламалари, бақлажон, қалампир, помидор бошқа турдаги консерваланадиган икралар)ни уй шароитида тайёрлашдан аввал оқиб турувчи водопровод сувида таги тешик, сеткали идишларда тозалаб ювиш керак, тоғорада ювиб, сузиб олиш, шунингдек ариқ сувида ювиш асло мумкин эмас. Агарда ичимлик суви бўлмаса, сувни яхшилаб қайнатиб олиш ва совутиб маҳсулотни ювиш лозим. Консерва банкаларини яхшилаб стерилизация қилиш керак. Маҳсулотга уксус кислота қўйиш, ош тузидан кўпроқ қўйиш, қопқоғини шишиб қолган маҳсулотни истеъмол қилмаслик, бозорлардан ишлаб чиқарилган корхонаси номаълум маҳсулотни уйда тайёрланган консерва маҳсулотини умуман харид қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Юқоридаги айтиб ўтилган белгилар кузатилса, вақтни беҳуда ўтказмай, шифокорга мурожаат этиш муҳим.
|
| |
|
|
|