Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Rapper_Asalya, MoniKa  
Уй ишларида...
MoNiKa
Sana: Juma, 22-Января-2010, 13:52 | Xatlari # 1
๑۩Miss Forum۩๑
Ism:
[UyGuRKa]
Maqomi:
[Miss Forum]
Guruxi:
[ENG ENG ENG]
Postlari:
[34081]
Xulqi: +
[2672] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Нидерланды]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

Бизнинг ота-боболаримиз шолғом, турп, бодринг, сабзи, қизил лавлаги каби полиз маҳсулотларидан ва саримсоқ, сирка, туз, мурч қўшиб хом ҳолича, баъзан эса ўз хоҳишлари бўйича совуқ, озгина қайнатиб ёки димлаган ҳолда бир оз юмшатиб, турли гўштли овқатлар еганлар. Албатта, улар бунинг фойдасини билганлар. Карам мияни тозаловчи, бош оғриғини қолдирувчи ва кўзнинг кўриш фаолиятини яхшиловчи доривор сифатида ишлатилган.

Шунингдек, овқат таъмини яхшилаш, хушбўй ҳидлар бериш, ҳазм қилишини яхшилашда туз, сирка, ишланган сабзавотлар, мевалар, қора ва қизил мурч, зира, долчин, қуритилган кашнич, кардамон (ҳил) бодиён, зарчава, чиннигул кишининг ўз табиати ва таъсирига қараб қўлланилган.

Ҳафта давомида ишдан чарчаб, ҳориб келиб, у ёқ бу ёқни бироз эпга келтириб кўйгандек бўласиз. Лекин дам олиш кунлари бор кучингизни уйни тозалашга сарфлайсиз. Мана шу масъулиятли ишингизда сизга асқотиши мумкин бўлган қуйидаги маслаҳатларни ишга солишингизга ишончимиз комил.
Уй тозалашни дастлаб гилам тўшанчиларни чиқариб қоқишдан бошлаймиз.
Гиламларни ички томонидан қоқиб, юза қисмини супурги билан супуриб ташлаш тавсия этилади. Чанглардан қоқилиб тозаланган гилам сиркали сувга ботириб олинган латта билан артилса ранглари «очилиб» асл ҳолига келади. Гиламларингизнинг янада «ялтиллаб» туришини истасангиз ош тузини сепиб, сўнгра уни супурги билан яхшилаб супуриб ташлаш керак. Туз гиламдаги қолган чангларни шимиб олади ва уни ялтиратади. Қишда қор устида тозаланган гиламлар кўзни қувнатади.
Гиламлардаги қаҳва, чой доғларини эса глицерин аралашмали сув ёрдамида кетказиш мумкин (1л совуқ сувга 1 ош қошиқ глицерин).
Шарбат ва шунга ўхшаш суюқлик доғларини кир ювиш кукуни солинган илиқ сувда тозалаш мумкин. Сўнгра ўша жойни илиқ сиркали сув билан ювиш даркор (0,5 литр сувга 1 чой қошиқ сирка).

Чангютгич билан гиламлар тозаланганда уларни устки томони билан эмас, балки тескари томонидан тозалашни тавсия этамиз.

Нон узок, вақт давомида яхши сақланиши учун хаво утказадиган матодан килинган сочиққа ураб, тахтадан ясалган нон идишда сақаш лозим.

Нон идиши ичига олмалар кесиб қўиилса ёки тозаланган 1 картошка туғраб куиилса, унинг ичидаги нон узок мудаат яхши сакланади.

Нон елим халтага уроғлик ҳолда минус 18 даража хароратда музлаткичда турганда, 3 ойгача яхши холатда булиши мумкин.

Қотган нон янги ёпилган нонга нисбатан фойдалирок, булса-да, янги ёпилган нон кўпроқ истеъмол қилинади. Қотган нонни юмшатиш учун нонни намлаб, сўнг қиздирилган духовкага 1-2 дақиқага солиб куйиш лозим.

Дафна (лавр) япроғи, хушбуйлантирувчи ёки янчилган кора мурчларни овқат пишиши ёки димлаш олдидан солган маъқул, чунки овқат узоқ қайнаганда уларнинг хушбуйлантирувчи хусусияти камайиб, тайёр булган таом мазасини тахир қилиб қуяди.

Куриб қолган хантал (горчица)ни аввалги ҳолатига келтириш учун унга бир чимдим шакар сепиб, озгина сирка куйинг ва яхшилаб аралаштиринг.

Сиркани зич беркитилган шиша идишга солиб, салқин ва қоронғу жойда сақланг.

Сапатларга, соусларга, маринадларга янада маза ва хушбуйлик киритиш учун фойдаланишга мўлжалланган сиркага аччиқ кизил қалампир (ёки аччиқ калампирнинг бошқа навлари), саримсоқ, укроп, экстрагон, лимон қобиги, корагат (смородина) барги, антонов олмасини солиб қўйилади. Ушбу тайёрланган сирка икки хафта сақлангач, сузиб олинади.

Калампирнинг барча турларини куритиш мумкин. Бунинг учун калампирнинг ўртасидан, чучук қалампирни эса бандидан ипга тизиб шода қилиш лозим. Қалампир тезроқ қуриши учун хар бирининг банди яқинидан тешиб, шамол яхши тегадиган жойга илиб қуйинг.

Майда туғралган гуштни қовурмоқчи бўлсангиз, товага керагидан ортиқча мой солманг.

Жигарни қовуриб бўлгандан кейин тузлаш керак, агар олдин тузланса! гўшти қотиб қолиши мумкин,

Балиқдан келаётган балчиқ ҳидини йўқотиш учун тузли сувда ювиш тавсия этилади.

Биллур идишларии дастлаб совуқ сувда ювиб, сўнгра синька солинган сувда чайиб олинса ялтирайди.

Пишлоқни қирғичдан ўтказишдан аввал унга ўсимлик ёғи суртиш керак, шундай қилинса пишлоқ ёпишмайди ва қирғични ювиш ҳам осонлашади,

Қишки кийимларни куя ҳужумидан халос этиш учун уларнинг орасига, чўнтакларига куритилган апельсин пўстлоғини, герань ва тамаки баргларини солиш кифоя.

Мебелдаги қирилган жойлар йод аралашмаси билан артилса, излар йўқолади,

Агар кир совун совуқ жойда сақланса яхши кўпиради.

Қорайган алюмин идишларни сирка солинган аралашма билан тозалаш мумкин.

Балиқ сақланган идишни дастлаб хантал билан ювиб, кейин совуқ сувда чайиб ташлаш зарур.

Сочиқ ва дастурхонлар тузли сувда ивитилса, тез ва осон ювилади



Agar mulking Misr, yo Rum yoki Chin,
Yo hukmingda butun yer yuzin tutgin,
Oxir bu boylikdan olar hissang, bil:
O'n gaz kafan bilan ikki gaz zamin.
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2025