Ҳар куни ўзингизга ушбу саволлар билан мурожаат этиб туринг: 1. Бугун эрталаб ўнг тарафдан туриб, калимаи тавҳид ҳамда калимаи тамжидни ўқидингми?
2. Бугун кун чиққунга қадар, Қуръон ўқиб, Аллоҳни зикр қилдингми?
3. Бугунги кунинг учун ҳалолдан ризқ топиб, ҳалолдан ризқ ейишни сўрадингми?
4. Бугун бомдод ва шом намозларидан сўнг, истиғфор айтдингми?
5. Бугун беш вақт намозни эркаклар масжидда ва аёллар болалар билан уйда ўқидиларми?
6. Бугун 360 аъзойингдан ҳар бирининг садақоти учун икки ракаат зуҳо намозини ўқидингми?
7. Бугун азон чақирилгандан сўнг, унинг дуосини ўқидингни?
8. Жума кунги намозгача вожиб бўлган амал – ғусл олдингми?
9. Бугун овқатланаётганингда, кийим кияётганингда махсус дуоларни ўқидингми?
10. Бугун Ислом динида бўлганинг учун Аллоҳга ҳамду-сано айтдингми?
11. Бугун кўзинг кўргани, қулоғинг эшитгани, қалбинг фаҳмлагани учун шукрлар айтдингми?
12. Бугун тирик юрганингни ғанимат билиб, ўлимингга тайёргарлик кўрдингми?
13. Бугун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайси суннатини тирилтирдинг?
14. Бугун ҳадислардан қанча ўргандинг ва бошқаларга қанча ўргатдинг?
15. Бугун кўзингни, қулоғингни, баданингни ҳаромдан тийдингми?
16. Бугун ўлимни кўриб, ибрат олдингми? «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» дедингми?
17. Бугун неча марта ўлимни эсладинг?
18. Бугун эркаклар таҳорат қилиб, жанозаларга бордиларми?
19. Бугун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга неча марта саловот айтдинг?
20. Бугун Аллоҳ учун касални зиёрат этдингми?
21. Бугун бировдан амри-маъруф ёки наҳйи мункар эшитдингми?
22. Бугун неча қатор оят ва нечта сура ўқидинг?
23. Бугун Аллоҳ розилиги учун қайси мусулмонга ёрдам бердинг?
24. Бугун бировга ваъда берган бўлсанг, устидан чиқдингми ёки устидан чиқа олмасанг, узр келтирдингми?
25. Бугун Аллоҳ розилиги учун ошкора ёки махий яхшилик қилдингми?
26. Бугун сендан биров юз ўгирган бўлса, бориб ярашдингми?
27. Бугун Аллоҳ розилиги учун ғазабингни ютдингми?
28. Бугун сенга бир мусулмон зулм қилиб қўйган бўлса, уни кечирдингми?
29. Бугун биров сени ҳамма нарсадан маҳрум бўлса, унга бирон нарса бердингми?
30. Бугун кимни Аллоҳ учун яхши кўрдинг, кимни Аллоҳ учун ёмон кўрдинг?
31. Бугун энг яхши кўрган нарсангни Аллоҳ розилиги учун бера олдингми?
32. Бугун исломдан бехабар юрган қайси бир гумроҳни Исломга чақирдинг?
33. Бугун неча марта ўзингни кулгудан тийиб турдинг?
34. Бугун Аллоҳдан қўрқиб, неча марта йиғладинг?
35. Бугун неча марта тавба қилиб, Аллоҳга қайтдинг?
36. Бугун Ер юзидаги мазлум мусулмонлар ҳақида дуо қилдингми?
37. Бугун қайси бир мусулмоннинг ҳожатига ярадинг?
38. Бугун қайси бир мусулмонга табассум қилдинг?
39. Бугун ғийбатдан, чақимчиликдан, ёлғондан ва бемаъно тортишувлардан тилингни тийдингми?
40. Бугун ширкдан сақландингми?
:'( :'(