— Ажабо, қўлингдаги минг сўм масжидга нақадар кўп-у, бозорга нақадар оз. — Ажабо, бир ярим соат зикр нақадар узоқ чўзилади-ю, тўқсон минут футбол нақадар тез тугайди. — Ажабо, дуода сўзлар нақадар топилмайди-ю, ғийбатда шу қадар қуйилиб келади. — Ажабо, агар футболда қўшимча вақтга ўтадиган бўлса, нақадар ҳаяжонланиб турамиз-у, Рамазондаги қўшимча намоздан узоқ деб нолиймиз. — Ажабо, Қуръондан бир саҳифа ўқиш нақадар қийин-у, "Даракчи"дан ўттиз бет нақадар осон. — Ажабо, бир неча дақиқа масжидда нақадар узоғ-у, навбатдаги сериал қаршисида нақадар оз. — Ажабо, хонанда қаршисида олдинги қаторларга нақадар ҳарисмиз-у, Худованда уйида сўнгги сафларга. — Ажабо, одамларга жумъа маърузасини эсда сақлаб, бошқаларга етказиш нақадар оғир-у, иғвою миш-мишларни ташиб юриш нақадар енгил. — Ажабо, телевизорнинг ҳар бир чўпчагига ишонамиз-у, Парвардигорнинг ҳақ сўзига шубҳа қиламиз. — Ажабо, севимли кўрсатув олдидан тайёрланиб, ҳар қанча кутамиз-у, намоз вақти деярли ўтиб кетса ҳам, унга ҳеч қанча тайёргарлик кўрмаймиз. — Ажабо, сериал қаҳрамонларини нақадар севиб, уларни куйиб-пишиб муҳокама қиламиз-у, масжидда ёнимизда турган намозхонни танимаймиз. — Ажабо, ҳар ким жаннатга киришни ҳар қанча тамаъ қилади-ю, бунинг учун бир нима қилиш, гапириш ёки ишониш кераклигини ҳеч қанча ўйламайди. —Ажабо!
|