:::O'zbekona:::Portal:::

Bosh Saxifa | A'zo bo'ling | KIRISH
Dushanba, 20-Мая-2024, 21:18
Siz bizning qadrdon Mehmon | RSS
MENYU
Islom Olami
Islom Dunyosi [182]
Saodat asri qissalari [11]
Qur'oniy duolar [6]
Mini-Chat
Bosh Saxifa » Статьи » Islom Olami

Maqolalar soni: 199
Ko'rinib turgan fayllar soni: 1-50
Saxifalar: 1 2 3 4 »

Nikohdan asl maqsad farzandli bo‘lishdir. Yana nikohdan maqsad - naslning davomiyligini saqlamoq va dunyoning inson turidan holi qolmasligini mashru yo‘lda ta'min etmoqdir. Tuproq surib, haydalib, urug‘ qadalgandan so‘ng, o‘simlik yer yuziga unib chiqqanidek, xotin ham ekinzorga o‘xshatilgan... Mashru shaklda va mashru asosda urug‘ ekish Alloh taolo irodasi bilan naslning davom etishini saqlaydi. Qush bir donni cho‘qib olmoq istar ekan, banogoh o‘zi uchun avvaldan tayyorlab qo‘yilgan tuzoqqa tushib qolishi mumkin. Inson ham shunday. Inson atrofi shunday tahlikali tuzoqlar bilan qurshalgandir. Shahvati sabab falokatlarga tushishi mumkin.

Islom Dunyosi | O'qildi: 1738 | Joyladi: Uz_Master | Sana: 05-Июля-2010 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

 Hazrati imom A’zam Abu Hanifa shogirdlari Imom Abu Yusuf (a.r.) ilmu irfon, rushdu hidoyatda hamda husni siyratda kamolatni bilganlarida, bul zotga oq fotihalarini berib, mana bu nasihatni aytganlar.

Ey, Yaqub! O’g’lim! Bu so’zlarim hayoting dasturiga aylansin! Avvalo, podshoh va amirlarni ulug’ sana! Hurmat-izzatlarini chiroyli ado et! Ularni Allohning ulug’ bandapari deb bil! Huzurlarida barcha odob-axloq ko’rsatmalariga rioya qil! Ul zotlarning oldiga kirganingda zinhor yolg’on gapirma! Yolg’onchilik va shu kabi yomon xulklardan saqan! Sulton va boshqa amaldorlar chaqirmasalar, huzurlariga tez-tez kirib chiqishdan o’zingni tiy!
Islom Dunyosi | O'qildi: 1455 | Joyladi: Uz_Master | Sana: 05-Июля-2010 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (0)

Butun olamlarni yaratgan, Mehribon va Rahiym Allohga hamd-sanolar bo'lsin. Olamlarga rahmat payg'ambarimiz Muhammad SAVga durudu salomlar bo'lsin!
Mana, Allohning karami va inoyati ila, "Biz Islomni bilamizmi?" tanlovimizning 3-bosqichi ham o'z nihoyasiga yetdi.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1591 | Joyladi: Uz_Master | Sana: 05-Июля-2010 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

"Xohlasang muhojirlardan, xohlasang ansorlardan bo’l. O’zingga yoqqanini tanlab ol".
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Huzayfa ibn Yamonga Makkadagi birinchi uchrashuvlarida mana shunday deb xitob qilgandilar. Huzayfaga ikki eng mukarram firqadan birini tanlash ixtiyori bekorga berilmagan, buning o’ziga xos sababi bor edi.
Huzayfaning otasi Yamon asli makkalik, banu Abs qavmidan edi, lekin qabiladoshlaridan birini o’ldirib qo’yib, vatanini tashlab, Yasribga ko’chib ketishga majbur bo’lgandi. U yerda banu Audulashhal urug’i bilan ittifoq tuzdi.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1474 | Joyladi: Uz_Master | Sana: 05-Июля-2010 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

uzcinema
Islom Dunyosi | O'qildi: 1833 | Joyladi: WeBCoM | Sana: 07-Февраля-2010 | Reytingi: 5.0/4 | Izoxlar (0)





Магнит майдон Шимолий қутбга аниқ тарзда йўналмаганини биринчи бўлиб Колумб Европадан Америкага сайёҳат қилаётган пайтда кашф этган. Бу 1492 йилда бўлган эди. Ўзининг кемасида океан бўйлаб йўлга тушганда, орадан бир кун ўтиб денгизчилар компас шимолга эмас, бироз оғиб турганини пайқашган. Улар бу фактни йўналишни аниқ ўлчайдиган асбоб-секстант ёрдамида Қуёшни кузатиб ўрнатишган.

Ўзининг вахта журналида Колумб Ернинг магнит майдони ҳар доим ҳам шимолга қараб турмаслигини ва уни ўлчаш кераклигини ёзади. Ўшандан буён Ернинг мангит майдонини ўлчаб туриш бошланди. Колумб фанда ер магнетизми асосчиси ҳисобланади.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1962 | Joyladi: Uz_Master | Sana: 11-Ноября-2009 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

 


Ro'za tutish fazilati

Islom Dunyosi | O'qildi: 1993 | Joyladi: Uz_Master | Sana: 06-Ноября-2009 | Reytingi: 4.7/3 | Izoxlar (2)





Go‘zal xulq fazilati va yomon xulq mazammati
Islom Dunyosi | O'qildi: 1953 | Joyladi: Uz_Master | Sana: 06-Ноября-2009 | Reytingi: 5.0/2 | Izoxlar (0)




Jannat ahlining sifati va darajasi
Islom Dunyosi | O'qildi: 2099 | Joyladi: Uz_Master | Sana: 06-Ноября-2009 | Reytingi: 5.0/6 | Izoxlar (1)



...Тўйларимиз таърифга муҳтож эмас. Дастурхонга оқ-сариқ сақичларгача етиб келаяпти. Яқинда овқатни ҳазм қиладиган дорилар, бўкиб қолганни даволайдиган дўхтирларгача олиб келинса ажаб эмас. «Қўли гул ошпазни таклиф қилганмиз», «хушовоз хонандалар чақирилган», деган гаплар ёнига «кучли врач олиб келинган», деган гап ҳам пайдо бўлар...

Баъзи кишилар Абдуллоҳ ибн Муборакни суҳбатга тортиб:
– Биз билан ўтирсангиз,– деди- лар.
– Саҳобалар суҳбатига шошур- ман, – деб жавоб бердилар олим
Islom Dunyosi | O'qildi: 3469 | Joyladi: SULTON | Sana: 18-Октября-2009 | Reytingi: 4.8/5 | Izoxlar (2)




Имом, ҳофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шарофиддин ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий аш-Шофеъий Ислом оламининг мўътабар олимларидан саналади.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1716 | Joyladi: SULTON | Sana: 13-Октября-2009 | Reytingi: 4.0/1 | Izoxlar (0)




Рубаййиъ бинти Муъаввиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўйим бўлган куни келиб тўшагимга худди сен ўтирганга ўхшаб ўтирдилар. Шунда қизчалар чилдирма чалиб, Бадр куни қатл бўлган оталарим ҳақида хиргойи қилишди. Улардан бири:
«Ичимизда эртага нима бўлишини биладиган Пайғамбар бор», деб айтди.
Бас, у Зот:
Islom Dunyosi | O'qildi: 2187 | Joyladi: SULTON | Sana: 13-Октября-2009 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (1)



Абу Муҳаммад Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий. Отаснинг исми Юсуф ибн Абу Ақийл Сақафий. Онаси Ҳумом ибн Урва ибн Масъуд Сақафий. Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий 41 ҳижрий санада, Тоифда дунёга келди. Болаларга таълим бериш ила шуғулланди. Кейин халифа Абдулмалик ибн Марвоннинг вазири Руҳ ибн Зинбоъ Жизомий билан танишиб миршаблик ишига кирди. Бу ишда ўзини кўрсатгани учун обрўси ортди.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1823 | Joyladi: SULTON | Sana: 13-Октября-2009 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (0)

 

Рамазон эшик олдида…

бир йил ўтган умрига ачиниб,
бир гуноҳкор банданинг ўзига қилган хитоби.

 
 
Islom Dunyosi | O'qildi: 1826 | Joyladi: SULTON | Sana: 22-Августа-2009 | Reytingi: 5.0/5 | Izoxlar (1)

 
....Лайлатул Қадр кечасида бандаларнинг бир йиллик қадарлари тақдирлари белгиланади ва сураи карима бошидан охиригача муборак Лайлатул Қадр кечасига бағишлангандир. Барча халқларда ўтган улуғ кишиларни, машҳур кунлар, дастурлар ёки бошқа муносабатларни байрам қилиш одат тусига кирган. Улар бу байрамларда еб-ичиш, ўйнаб-кулиш, арақхўрлик, турли фисқу фужурни хоҳлаганча қилишга қулай фурсат топадилар. Исломда эса, байрам ўзига хос бўлади. Илоҳий дастур байрами бўлмиш «Лайлатул Қадр» кечаси шулардан биттаси....
Islom Dunyosi | O'qildi: 2131 | Joyladi: SULTON | Sana: 22-Августа-2009 | Reytingi: 5.0/2 | Izoxlar (2)

 
Ҳар йили муборак Рамазон ойи яқинлашиб келар экан кишилар уни кутиб олиш учун тайёргарлик кўра бошлайдилар. Лекин афсуски, бу тайёргарликларнинг кўпи Рамазони шарифнинг асл моҳиятидан узоқ бўлган тайёргарликлар бўлади.
Аслида йилнинг ўн икки ойининг энг улуғи бўлган, алоҳида ажраб чиққан, Аллоҳ таоло ўзининг охирги китоби ва абадий мўъжизаси Қуръони Каримни нозил этган, рўзасини тутишга амр қилган бу мўътабар ойни бошқачароқ кутиб олиш лозим бўлади.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1783 | Joyladi: SULTON | Sana: 22-Августа-2009 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (0)

 

...Инсоннинг йўлдан урадиган нарсалар ичида қорин ва жинсий шаҳватлар энг кучлиларидан ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Рўзанинг фойдаларидан бири худди ўша икки шаҳватни жиловлашга хизмат қилишидир. Шунинг учун ҳам, рўза нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашда энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Жарайр ан-Наҳдийдан, у Бани Сулаймлик бир кишидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «…Рўза сабрнинг ярмидир…», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган.

Islom Dunyosi | O'qildi: 1887 | Joyladi: SULTON | Sana: 22-Августа-2009 | Reytingi: 5.0/2 | Izoxlar (0)

 
...Гарчи, воқеъликдаги ушбу мисолда иш бир оз енгилроқ бўлиб кўринса ҳам аслида иш ўта оғирдир. Рамазон рўзасининг бир кунини узрсиз ўтказиб юбориш улкан гуноҳдир. Унинг ўрнини тўлдириш жуда ҳам мушкулдир...
Islom Dunyosi | O'qildi: 2507 | Joyladi: SULTON | Sana: 22-Августа-2009 | Reytingi: 5.0/2 | Izoxlar (2)

 

Дорул ватан нашриёти тайёрлаган

Таржимон: Ислом Нури

 

Рамазон ойини ажру даромадлр мавсуми қилиб қўйган зот – Аллоҳга ҳамду санолар, нажоту ҳидоят пайғамбарига, у кишининг аҳллари, саҳобалари, шоду хуррамлик кунигача у кишига яхши эргашган барча мўминларга салоту саломлар бўлсин.

Аммо баъд...

Islom Dunyosi | O'qildi: 1840 | Joyladi: ali90 | Sana: 22-Августа-2009 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (0)

 
 
 
 
 Муаллиф: Абдуллоҳ Жоруллоҳ ал-Жоруллоҳ
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Islom Dunyosi | O'qildi: 1836 | Joyladi: ali90 | Sana: 22-Августа-2009 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (11)

 

Ислом Нури таржимаси

 

Оламлар парвардигори бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, У бандаларидан Ўзи истаган кишини Ўзининг тоатига муваффақ қилди, Ўзининг тавфиқи билан итоатгўй бандаларини Ўз ибодатига йўллаб қўйди, Ўз дўстларига иймонни суюмли қилиб қўйди, шу боис улар Унинг амрларига ижобат қилдилар ва қайтариқларидан тийилдилар.

Башариятга устоз ва уни Парвардигор изни билан зулматлардан ёруғликка олиб чиқувчи машъала бўлган зотга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин. Аллоҳ у зот сабабли диллардаги ғиллу-ғашликларни кетказди, ақлларни ёритди, муҳрланган қалбларни, кар қулоқларни ва кўр кўзларни очди.

Islom Dunyosi | O'qildi: 1551 | Joyladi: ali90 | Sana: 22-Августа-2009 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (10)

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат қиламиз. Уларнинг бирорталарининг муҳаббатида ҳаддан ошмаймиз. Уларнинг бирортасидан тонмаймиз. Ким уларни ёмон кўрса, яхшиликдан бошқа нарса билан зикр қилса, ўшани ёмон кўрамиз. Уларни фақат яхшилик билан зикр қиламиз. Уларга муҳаббат қилиш дин, иймон ва эҳсондир. Уларни ёмон кўриш куфр, нифоқ ва туғёндир.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат қиламиз

Islom Dunyosi | O'qildi: 1867 | Joyladi: SULTON | Sana: 25-Июля-2009 | Reytingi: 5.0/3 | Izoxlar (20)

 
Бу ҳадиси шарифда келган:
«Етмиш нечта ёки олтмиш нечта»-даги шак ровийдандир. Ҳадисни эшитаётганда аниқ эшита олмай қолган. Нима етса, шуни ривоят қилиш зарур бўлганидан бошқалардан сўраб аниқлаб олган бўлса ҳам ўзи эшитгандаги ҳолатни аниқ ифода этишни омонат билганидан шу ҳолда ривоят қилган.
«Етмиш нечта» дегани, етмишдан ортиқ, саксондан кам дегани. Бу ҳадиси шарифда Иймоннинг шўъбалари борлиги таъкидланмоқда.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1808 | Joyladi: SULTON | Sana: 25-Июля-2009 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (0)

 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан бирортангиз то, мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча мўмин бўла олмайди»-дедилар». (Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган)
Islom Dunyosi | O'qildi: 1732 | Joyladi: SULTON | Sana: 25-Июля-2009 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

 
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ўтирган одамлар устига келиб: «Сизларга яхшиларингиз ва ёмонларингиз хабарини берайми?» дедилар. Улар сукут сақладилар. У зот ҳалиги гапни уч марта айтдилар. Кейин бир киши: «Ҳа! Эй Аллоҳнинг расули Бизга яхшиларимиз ва ёмонларимиз хабарини беринг», деди.
Islom Dunyosi | O'qildi: 2234 | Joyladi: SULTON | Sana: 25-Июля-2009 | Reytingi: 5.0/3 | Izoxlar (1)

 
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Али ибн Абу Толиб Ямандан Расулуллоҳ алайҳиссаломга тупроғидан тозаланмаган ёмби тиллони қарз ила ошланган терига солиб юборди. Бас, у зот уни тўрт киши; Уяйна ибн Бадр, ал-Ақраъ ибн Ҳобис, Зайд ал-Хойл ва Алқама ибн Улоса орасида тақсимладилар. Шунда у зотнинг саҳобаларидан бир киши «Улардан кўра бунга биз ҳақли эдик», деди.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1549 | Joyladi: SULTON | Sana: 25-Июля-2009 | Reytingi: 4.0/1 | Izoxlar (0)

 
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1409 ҳ.с. 13 - 20 Ражаб (1989 йил, 19 – 26 феврал) кунлари бўлиб ўтган ўн биринчи мажлисида эркакни аёлга айлантириш ва аксинча қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Islom Dunyosi | O'qildi: 2126 | Joyladi: SULTON | Sana: 25-Июля-2009 | Reytingi: 5.0/3 | Izoxlar (0)

 
Бу мавзу бўиича такдим қилинган илмий ишлар муноқаша қилиниб, у ҳақда бўлиб ўтган тортишувларни эшитиб, Ислом Конференсияси Ташкилоти қошидаги халқаро ислом фиқҳи академияси қуйидагича қарор қилади.
Биринчи: Косметик жарроҳликнинг таърифи:
Косметик жарроҳлик инсоннинг зоҳирий жисмидаги бўлакларидан бирини ўзгартириш орқали чирой киритиш ёки шикаст етганлиги сабабли вазифасини қайта изга тушириш учун хизмат қиладиган жарроҳликдир.
Иккинчи: Косметик жарроҳлик мобайнидаги умумий шартлар ва нормаларга амал килиш:
Islom Dunyosi | O'qildi: 1894 | Joyladi: SULTON | Sana: 25-Июля-2009 | Reytingi: 4.8/4 | Izoxlar (2)

 

Ихлос – динда жуда катта аҳамиятга эга бўлган хулқдир. Ҳақиқий мусулмон ҳамиша ихлосли бўлишга тиришади. Чунки ҳамма амалларнинг қабул бўлмоғи учун асосий шарт – Ихлос.
Инсон ўзининг барча ибодатлари ва амаллари орқали Аллоҳ таоло томон ҳаракат этмоғи, ҳамма сўз ва ишларида Аллоҳнинг розилигини истамоғи Ихлос деб аталади. Ихлос шариатда шундай муҳим амалдирки, Аллоҳ таоло пайғамбарларга ва барча мўминларга ҳар бир сўз ва амалларида ихлос қилмоққа буюргандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз -саллаллоҳу алайҳи васаллам - га хитоб қилиб шундай марҳамат қилади:

﴿قُلْ إِنِّي أُمِرْتُ أَنْ أَعْبُدَ اللَّهَ مُخْلِصاً لَّهُ الدِّينَ﴾ [الزمر: 11

Islom Dunyosi | O'qildi: 1530 | Joyladi: SULTON | Sana: 25-Июля-2009 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (2)

 

Аҳли қибланинг яхшисию фожири ортидан намоз ўқиш жоиз, деб биламиз. Улардан ўлганларига жаноза ўқиш жоиз, деб биламиз.

Шарҳ: Ушбу иборада икки масала бор:
Биринчиси: Намозда ҳар бир яхшига ва фожирга иқтидо қилиш жоизлиги.
Иккинчиси: Ҳар бир яхши ва фожирга жаноза ўқиш жоизлиги.
Биринчи масаланинг далили:

Islom Dunyosi | O'qildi: 1731 | Joyladi: SULTON | Sana: 10-Июля-2009 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (0)

 
Абу Дарда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аҳли дўзахга очлик ташланур. Бас, у улар чекиб турган азобга тенг бўлур. Бас, улар ёрдам сўрарлар ва уларга семиртирмайдиган ва очликдан беҳожат қилмайдиган зорийъ-тикони ила ёрдам берилур. Улар яна таом берилишини сўрарлар ва уларга томоққа тиқиладиган таом берилур. Шунда улар дунёда тамоққа тиқилган нарсани шароб билан ўтказишларини эслайдилар ва шароб ила ёрдам берилишини сўрайдилар. Бас, уларга шароб ила ёрдам берилур. Уларга калолийб-темир идишларда ўта қайноқ сув кўтарилади. У уларнинг юзларига яқинлашганда юзларини қовуради. Қоринларига кирганда қоринларидаги нарсаларни қиймалайди.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1845 | Joyladi: SULTON | Sana: 10-Июля-2009 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (2)

 
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мен жаннатга шафоат берувчи биринчи одамман. Мен набийлар ичида энг эргашувчиси кўпиман», дедилар».
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жаннатга шафоат беришлари жаннат эшигини очишга воситачилик қилишлари ёки баъзи осийларни жаннатга киритишга воситачилик қилишларидир. Ана ўша шафоатни бериш учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи бўлиб жаннатга кирадилар. Шу билан бирга у зотнинг умматлари бошқа пайғамбар алайҳиссаломларнинг умматларидан кўп бўлади.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1969 | Joyladi: SULTON | Sana: 10-Июля-2009 | Reytingi: 5.0/2 | Izoxlar (1)

 
Ва суннатга ва жамоатга эргашамиз нодир ва хилоф нарсалардан ва тафриқадан четда бўламиз.
Шарҳ: «Суннат»дан мурод Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва рошид халифаларининг йўллари.
«Жамоат»дан мурод мусулмонлар жамоаси. Улар саҳобалар ва қиёмат кунигача уларга эргашганлар. Уларга эргашиш ҳидоятдир. Уларга хилоф қилиш залолатдир.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1466 | Joyladi: SULTON | Sana: 10-Июля-2009 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

 

Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз. Модомики, ўшани ҳалол ҳисобламаса. Иймон бўлса, гуноҳ уни қилган одамга зарар қилмайди», демаймиз.

Шарҳ: Аҳли қибладан мурод, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган жами нарсаларга иймон келтириб, диннинг асосий нарсаларидан бирортасини инкор қилмаганлардир.

Islom Dunyosi | O'qildi: 1525 | Joyladi: SULTON | Sana: 10-Июля-2009 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

 
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон имом, омин, деса, сизлар ҳам, омин, денглар. Чунки кимнинг омини фаришталарнинг оминига мувофиқ келса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».
Бешовлари ривоят қилган.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1821 | Joyladi: SULTON | Sana: 25-Июня-2009 | Reytingi: 5.0/4 | Izoxlar (2)

 
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиздан бирортангиз, қачон аҳлига қайтса, у ерга учта катта, семиз бўғоз туяни топишни яхши кўрадими?» дедилар.
«Ҳа», дедик.
«Сиздан бирингиз ўз намозида ўқиган уч оят, унинг учун учта катта, семиз бўғоз туядан яхшироқдир», дедилар».
Islom Dunyosi | O'qildi: 1567 | Joyladi: SULTON | Sana: 25-Июня-2009 | Reytingi: 5.0/2 | Izoxlar (0)

 

«Хушуъ» аъзоларнинг сукунатда ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишидир. Намозни гўзал қилиб адо этиш эса, фарзу вожиб, суннату одобларини ўрнига қўймоқдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Islom Dunyosi | O'qildi: 1532 | Joyladi: SULTON | Sana: 25-Июня-2009 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (1)

 
Бизда «такбир айтиш» деб одатланиб қолган, намозхонларни сафга туришга чорлаш учун айтиладиган махсус нарса «иқома», дейилади.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1681 | Joyladi: SULTON | Sana: 25-Июня-2009 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (0)

 
turk tilida  maqola
Islom Dunyosi | O'qildi: 1724 | Joyladi: muhammad90 | Sana: 23-Июня-2009 | Reytingi: 5.0/2 | Izoxlar (0)

 
 
 
САВОЛ: Кўпинча эркаклар хотинлардан улар бажариши лозим бўлган вазифаларни талаб этишади, лекин ўзларининг ҳам зиммаларида бажаришлари лозим бўлган, шариатимизда талаб этиладиган баъзи қоидалар, мажбуриятлар борлигини билишмайди. Шунинг учун ҳам эркакларнинг мажбуриятлари ва аёлларнинг улардан фойдаланиш ҳуқулари ҳақида батафсил тўхталиб ўтсангиз.
Islom Dunyosi | O'qildi: 1754 | Joyladi: pandahon | Sana: 23-Мая-2009 | Reytingi: 5.0/2 | Izoxlar (0)

 
Амр ибн ал Ахвас ал Жумаший -розияллоху анху- хажжатул вадоъда Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан эшитганларини хикоя килиб дедилар: Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам Аллохга хамду сано айтдилар сўнгра ваъз килиб эслатмалар бердилар, шуларнинг орасида: «Эсингизда бўлсин! Аёлларга доимо яхши муомалада бўлинглар. Улар сизларнинг олдингизда асирадирлар, сизлар бундан ортик нарсага эга эмассизлар. Бирок, очик бузукчилик (яъни бузук сўз ва ишлар) ва хаёсизлик килсалар, уларнинг жойларини ажратинглар (ва жимо килманглар) ва жонидан ўтмайдиган килиб уринглар, агар сизларга итоат килсалар бошка йўл кидирманглар. Билингларки, сизлар учун хотинларингизнинг устида хакларингиз бор ва хотинларингиз учун хам сизларнинг устингизда хаклари бор. Сизнинг хаккингиз: Тўшагингизга сиз ёмон кўрадиган кишини ўткизмайдилар ва сиз ёмон кўрган одамни уйингизга киришга рухсат бермайдилар. Шуни хам билингларки! Хотинларингизни сизларнинг устингиздаги хаклари: Уларни чиройли едириб ичтиришинглар ва кийидиришинглар»-дедилар.
Аллох таъоло деди: «Унинг оятларидан бири - У Зот сизлар хамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва мехр-мухаббат пайдо клишидир». (Рум: 21).
Islom Dunyosi | O'qildi: 2889 | Joyladi: pandahon | Sana: 23-Мая-2009 | Reytingi: 5.0/2 | Izoxlar (0)

 
 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Икки дўстнинг суҳбатига қулоқ тутинг:
- Ҳа, биродар, анави икки одамга тикилиб қолдинг?! Нима, улар ўртасидаги қалин муносабат - бири иккинчисига меҳр ила боқиб, ширинсуханлик билан сўзлаётгани, иккинчиси эса унга жонини фидо қилишга тайёр тургани сени ажаблантиряптими? Биласанми, улар ким? Ота ва ўғил. Меҳрибон ота ва қобил фарзанд. Хўш, уларнинг бир-бирига муносабатлари сенга маъқулми?

Islom Dunyosi | O'qildi: 1714 | Joyladi: SULTON | Sana: 01-Мая-2009 | Reytingi: 5.0/4 | Izoxlar (4)

Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир.

Шарҳ: Аҳли суннат ва жамоа ўлганлар тирикларнинг қилганидан икки йўл билан манфаат олишларига, иттифоқ қилганлар.
Биринчиси: Ўлган одам тириклигида қилган амалидан (Яъни, бандага у тириклик чоғида охирати учун қилган ишлари, ўлгандан кейин ўзига манфаат етишига сабаб бўлади).
Иккинчиси: Мусулмонларнинг унинг ҳақига қилган дуолари ва айтган истиғфорлари. Унинг номидан қилинган садақалари ва ҳажлари.

Islom Dunyosi | O'qildi: 1517 | Joyladi: SULTON | Sana: 01-Мая-2009 | Reytingi: 5.0/2 | Izoxlar (1)

 
1- "Мушаббиҳа" -Аллоҳ таолони сифатларида махлуққа ўхшатганлар. Улар насороларнинг аксидирлар. Насоролар махлуқни-Ийсо алайҳис саломни-Холиққа ўхшатишган Унга илоҳийлик сифатларини беришган. У зот, алайҳис саломни илоҳ қилиб олишган. Улар мушриклардир.
2- "Мўътазила"-Ҳасани Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг ўлимидан кейин, иккинчи юз йилликнинг бошларида Аҳли сунна ва жамоадан четга чиққанлардир. Уларнинг бошлиқлари Амр ибн Убайд (144 ҳижрий санада вафот этган) ва Восил ибн Ато (131 ҳижрий сана вафот этган)лардир. Улар Аҳли суннадан четга чиқиб ўтирар эдилар. Қатода раҳматуллоҳи алайҳи ва бошқалар уларни: «Анавилар, «мўътазилалар»-четга чиққанлар-деб номлашган. Жамоатдан четга чиққанлари учун шу номни олганлар. Ривоят қилинишига, уларнинг мазҳабининг асосчиси Восил ибн Атодир. Унга Ҳасани Басрийнинг (110 ҳижрий санада вафот этган) шогирди Амр ибн Убайд эргашган.
 
 
Islom Dunyosi | O'qildi: 1506 | Joyladi: SULTON | Sana: 01-Мая-2009 | Reytingi: 4.5/2 | Izoxlar (0)

 

Ва, албатта, Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Қуръон У зотдан кайфиятсиз сўз бўлиб зоҳир бўлди. У зот уни ўз Расулига ваҳий сифатида нозил қилди. Мўминлар уни ана ўша ҳолда ҳақ, деб тасдиқ қилдилар ва уни ҳақиқатда Аллоҳнинг каломи, деб қаттиқ ишондилар. У одамларнинг каломига ўхшаб, махлуқ эмасдир.
Бас, ким уни эшитсаю, башарнинг каломи, деб даъво қилса, батаҳқиқ кофир бўлар. Батаҳқиқ, ундоқ одамларни Аллоҳ мазаммат қилган, айблаган ва унга дўзах ила дўқ урган. Аллоҳ: «Албатта уни сақар (дўзах)га киритаман», (Муддассир сураси, 26) деган. Қачонки Аллоҳ «Бу башарнинг сўзидан бошқа эмас»,
(Муддассир сураси, 25) деган кимсага сақар (дўзах) билан дўқ урганидан кейин, билиб, қаттиқ ишондикки, албатта, у башар холиқининг сўзидир. Башарнинг сўзига ўхшамас.

Islom Dunyosi | O'qildi: 1655 | Joyladi: SULTON | Sana: 01-Мая-2009 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

 

Ва гўзал амал қилувчи мўминларни Аллоҳ таоло афв этиб, Ўз раҳмати ила жаннатга киритишини умид қиламиз ва уларнинг ҳақида хотиржам бўла олмаймиз ва жаннатга киришларига гувоҳлик бера олмаймиз. Ўмонлари учун эса, истиғфор айтамиз, улар ҳақида қўрқамиз ва уларни ноумид қилмаймиз.

Шарҳ: Аллоҳ таоло яхши амал...

Islom Dunyosi | O'qildi: 1625 | Joyladi: SULTON | Sana: 01-Мая-2009 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (0)

 

Дунёда машҳур соатсозлик ширкати бошқа барча маҳсулотларидан фарқ қилувчи битта соат чиқариб, уни: „Бу қўл соатини таққанингизда, унинг ягона нусхада эканини ва фақат сизда борлигини ўйласангиз, қувончингизга қувонч қўшилади" тарзида ташвиқ (реклама) қилган эди. Нархи ҳам осмонда бўлиб, ҳар ҳолда бу соат бошқаларидан муҳим бир жиҳатда фарқ қилишидан далолат бериб турарди.

Сиз ҳам шу онда фақатгина ўзингизга тегишли бўлган, ягона нусхадаги бир мўъжизани кўришни хоҳлайсизми?
Марҳамат, қўлингизни кўтариб бармоқларингизга қаранг. Учларига нақшланган излар бошқа ҳеч бир бармокда учрамайди.

Islom Dunyosi | O'qildi: 1585 | Joyladi: SULTON | Sana: 01-Мая-2009 | Reytingi: 5.0/2 | Izoxlar (2)

Islom Dunyosi | O'qildi: 2142 | Joyladi: QuronKarim | Sana: 16-Апреля-2009 | Reytingi: 4.6/5 | Izoxlar (2)

 

«Ғазаб» луғатда розиликнинг тескарисидир. Аслида ғазаб шиддат ва қувват маъноларини англатади. Араблар қаттиқ харсангни «ғазба» дейишади. Ғазаб ҳам шундан олинган. Зотан у қаттиқ жаҳл чиқишини англатади.

Уламолар ғазаб хусусида бир-бирини тўлдирувчи бир неча таърифлар айтганлар.
Журжоний «Таърифот»да ғазабни: «У қалбнинг қони қайнаганда кўксида ҳосил бўладиган бахтсизликдан шифо топадиган ўзгаришдир», деб таърифлаган. (167-бет).

Islom Dunyosi | O'qildi: 1736 | Joyladi: SULTON | Sana: 05-Апреля-2009 | Reytingi: 4.5/2 | Izoxlar (0)

Ва баъсга (ўлгандан сўнг қайта тирилишга), қиёмат куни амалларнинг жазо ва мукофоти берилишига, арзга, ҳисобга, китобни ўқишга, савобга ва иқобга, сирот ва мезонга иймон келтирамиз.

Шарҳ: Ўлимдан кейин бўладиган қуйидаги саккиз ишнинг ҳақлигини тасдиқлаймиз:
1-Ўлимдан сўнг иккинчи бор ҳаётга келиш. Аллоҳ таоло: «Сўнгра У зот сизни тирилтирур. Кейин эса Унга қайтарилурсиз», (Бақара сураси, 28) деган.

Islom Dunyosi | O'qildi: 1692 | Joyladi: SULTON | Sana: 05-Апреля-2009 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (4)

Portalga Kirish
Login:
Parol:
 
Eslab qolsinmi
IZLASH
Foydali linklar
Saytga Kirganlar Soni

UzCinema © 2024 |