:::O'zbekona:::Portal:::

Bosh Saxifa | A'zo bo'ling | KIRISH
Payshanba, 18-Декабря-2025, 04:16
Siz bizning qadrdon Mehmon | RSS
MENYU
Islom Olami
Islom Dunyosi [182]
Saodat asri qissalari [11]
Qur'oniy duolar [6]
Mini-Chat
Bosh Saxifa » Статьи » Islom Olami » Islom Dunyosi

Имом Ҳасан
У киши Али ибни Абу Толибнинг ўғилларидурлар. Волидаи муҳтарамалари Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг севикли қизлари Фотимаи Заҳродурлар. Ўзлари ҳижратнинг учинчи йили Мадинаи Мунавварада дунёга келганлар. Имом Ҳасан Расули акрам ҳазратларига кўринишда ўхшайдиган киши эдилар. Расулуллоҳ. алайҳиссалом у зотни ҳамда инилари Ҳусайнни бениҳоя севар эдилар.

Имом Ҳасан ҳақларида Расулуллоҳ «Эй Оллоҳ, мен Ҳасанни дўст тутаман, сен ҳам уни дўст тутгин ва уни дўст тутадиган кишини севикли қилгин», деб дуо қилган эдилар. Шу каби яна Бухорийнинг саҳифаларида ривоят қилинган ҳадисдан ҳам Расулуллоҳ Ҳасан ҳақларида шундай деган эдилар «Менинг бу набирам сайиддур. Шояд Оллоҳ, бунинг сабаби-ла икки буюк мўмин тоифанинг ўртасини ислоҳга келтирса». Ёш гўдак бўлганликлари сабабли Расулуллоҳ алайҳиссалом қилган ғазотларининг биронтасида ҳам қатнашмаган. Расулуллоҳ алайҳиссалом вафот этганларида эндигана етти ёшдан сал ўтгандилар. Умар ибни Ҳаттоб кишиларга мояна тайин этган вақтларида Ҳасанни Расулуллоҳнинг ҳурматларидан Басрада қатнашган кишилар қаторига киргазгандилар. Исён вақтида Усмон (р. а.) ни мудофаа қилган кишилар ичида эдилар. Усмоннинг мудофааларида исёнчиларга қарши жасурона курашганлар. Ҳатто Усмон (р. а.) нинг ўзларини «қўйинг, деб тўхтатиб қўйганлари Амирал мўъминин ҳазрати Алига байъат қилганлигидан бошлаб то умрларининг охиригача бутун жангу жадалларда Али билан бирга бўлганлар. Ҳазрати Али шаҳид этилгач, Алининг тарафдорлари бир оғиздан Имом Ҳасанга байъат қилишга иттифоқ этганлар. Имом Ҳасаннинг бир неча хотинларидан кўпгина болалари бўлган. Ўзларидан кейин фақат Ҳасанул Мусанно ва Зайт номли ўғиллари ҳаёт қолган, холос.

Халифалик даврида тутган ишлари

Имом Ҳасанга байъат қилинган пайтда оталари шомликлар билан жанг қилишлик учун каттагина қўшинни жиҳозлаб қўйган эдилар. Ҳасан ҳам оталари қасд қилган ишни охирига етказишлик ниятида мазкур тайёрланган қўшинни жанговар ҳолга келтиришга буюрдилар. Қайс ибни Саъдни эса лашкар билан олдинга жўнашга амр этдилар. Аммо Оллоҳ субхонаҳу ва таоло Расули Акрам салаллоҳу алайҳи вассалламнинг Ҳасан тўғриларида олдиндан берган хабарларини ҳақиқатга айлантиришни хоҳлади-да, у жанобга тўғри йўлни илҳом қилди. Зеро, имом Ҳасан кишиларнинг ўзларига берган байъатларини ўйлаб текшириб қарадилар. У байъат оталариники каби эмаслигига ақллари етди. Зеро, байъат умум иттифоқла амалга оширилган бўлмай фақатгана Алининг тарафдорлари бўлган ироқликлар томонидан берилганди, холос. Бошқа томондан ҳам ўйлаб қарасак ўзаро тортишув бўлган Ироқ аҳли ёрдамида ҳеч қандай кучли бир давлатни пайдо бўлиши ҳам мушкул эди. Бундан улар ичидаги ҳар хил келишмовчиликлар охири эҳтимолки, у жанобни эгаллаган мансабларидан бир куни маҳрум этишлиги мумкин. Мана шу сабабларни ҳисобга олган имом Ҳасан бир неча шартларни қўйиб, сулҳ тузишликни таклиф этган ҳолда Муовияга элчи орқали мактуб юбордилар. Муовия ҳам ўз ўрнида имом Ҳасанга ости имзоланиб, муҳр урилган оқ қоғозни юбориб, «мазкур қоғозга нимани шарт қилишни истасангиз ёзиб юборинг», дедилар. Имом Ҳасан мазкур қоғозга бир неча шартларни ёзиб юбордилар. Шартлардан энг муҳими ўзларини ҳамда лашкарини ва оталарининг тарафдорларини ҳаётларини сақлашликни таъминлаш эди. Муовия имом Ҳасан қўйган ҳамма нарса ва шартларни сўзсиз қабул қилдилар ва ўзлари Ироқга келдилар. Имом Ҳасан Муовияни очиқ юз билан истиқболига чиқдилар ва кутиб олдилар. Ўзлари ҳамда буткул лашкарлари Муовияга байъат бердилар. Мана шу қилган ишлари билан Расулуллоҳ ҳазратларининг «Бу ўғлим саййиддур, бунинг сабаби-ла икки буюк мўъмин тоифанинг ўртаси сулҳга келади» деб айтган муборак башоратларини амалда исбот этдилар. Имом Ҳасаннинг Муовияга давлатни топширишлари сабабли Хулафои рошидин давлатининг иккинчи даври бўлган фитналар авж олган даври тугади.

Бу даврнинг бошланиши исёнчиларнинг Усмонга қарши қўзғолонларидан бўлса, ниҳояси имом Ҳасаннинг давлатни ўз қўллари билан топширишлари туфайли бўлди. Мазкур фитна ўн йиллар давом этди. Агар мана шундай қаттиқ фитна ўзга бир давлат ичида рўй берганда эди, албатта ўша давлат тагтомиридан суғирилиб бутунлай инқирозга учраган бўлурди. Лекин Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло ўзининг қавми динига иноят кўзи билан қарагани сабабли унинг аҳллари калимасини яна бирлаштирди. Ўзи ваъда қилганидек уни йўқ бўлиб кетишлиқдан сақлаб қолди. Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло бандалари учун рози бўлиб танлаган бу дин то дунё ҳаёти тугагунга қадар давом этади. Гоҳида авжланган каби оламга нури ёрқинроқ кўринса, гоҳида Оллоҳнинг ҳикамати-ла авжи пастланган каби дунёда нури барқсиз кўрингандай бўлади. Бундан кофирлар энди дин тугайдиган бўлди, нури ўнгашга бошлади, деб ўйлаб, ичларида шодланишга тушдилар. Аслида улар ўйлагани каби нури сўнишга юз тутган бўлмайди. Зеро, бутун мавжудоднинг яратгувчиси ҳамда эгаси бўлган Оллоҳ буни ҳар қандай бурулишдан, йўқолишдан сақлашликни ўз зиммасига олгандур.

Кофирлар шодланиб динни эндиликда бутунлай ер юзидан супурилиб кетишлиги муқаррар бўлиб қолди, дея оламга жар солиб турган бир пайтларида, ногаҳон улар кутмаган томондан унинг нури ўз аксини янгидан кўрсатиб қолади. Бундан ташвишга тушиб қолган кофирлар унинг нурини яна қайтадан ўчиришга уринадилар. Бироқ буюк Оллоҳнинг балосига гирифтор бўлиб ўлиб кетадилар. Бутун меҳнатлари эвазига эга бўлган мукофотлари дунёда хорлик, охиратда эса дўзах деган азоб-уқубатлар макони бўлади.

“Xyлaфoи Poшидин”

http://www.uzislam.com/News/article/sid=484.html

Категория: Islom Dunyosi | Joyladi: SULTON (29-Ноября-2008)
Ko'rildi: 1660 | Izoxlar: 2 | Reytingi: 5.0/2 |
Barcha Izoxlar: 1

1. SULTON (16:53 Juma)
cry cry
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin.
[ A'zo bo'ling | KIRISH ]
Portalga Kirish
IZLASH
Foydali linklar

UzCinema © 2025 |