:::O'zbekona:::Portal:::

Bosh Saxifa | A'zo bo'ling | KIRISH
Chorshanba, 17-Декабря-2025, 08:21
Siz bizning qadrdon Mehmon | RSS
MENYU
Islom Olami
Islom Dunyosi [182]
Saodat asri qissalari [11]
Qur'oniy duolar [6]
Mini-Chat
Bosh Saxifa » Статьи » Islom Olami » Islom Dunyosi

Илм нуқсонлиги

Шунинг учун ҳам Ислом инсон тарбиясида аввало жоҳилликни бартараф этишга алоҳида аҳамият беради. Ҳатто, ўқиш-ёзиш, мураббий ва талабага бўлган ҳурмат-эътибор, илму маърифатни қўллаб-қувватлаш Исломда фавқулодда даражададир. Ҳазрати Алининг: «Менга бир ҳарф ўргатган кишининг хизматкори бўлишга тайёрман», деган сўзлари буни тасдиқлаб турибди. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг замондошлари орасида нуфузи баланд зотлар бўлмиш саҳобаларнинг кўпчилиги ҳам саводсиз эдилар. Араб шоирларидан машҳур Адиий ибн Ҳотами Той пайғамбаримизнинг ҳузурига бориб, ул зотдан фахрий ёрлиқ олади ва уни Мадина бозорида бирортасига ўқитмоқчи бўлади-ю, ҳарф танийдиган бирор киши чиқмайди. Шоир бўлса-да, ўзи ҳам ўқиш-ёзишни билмайди. Шунга қарамай, ўша қисқа давр ичида Ислом олами тараққий этди, қиёматгача номлари ўчмайдиган олимлар, даҳолар етказиб берди.

Ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.) кўпгина ҳадисларида мўминларни ўқиш-ёзишга, илм ўрганишга ва ўргатишга чақирадилар. Масалан, «Илм ўрганмоқ Аллоҳ ҳузурида намоздан, рўзадан, садақадан, ҳаждан ва Азизу Жалил бўлган Аллоҳ йўлида жанг қилишдан ҳам афзалдир».

Исломда фақат билиш билан чекланиш маъқул иш эмас. «Фақатгина билганлар ҳалок бўлурлар, билганига амал қилганлар мустасно. Фақатгина билиб амал қилган кифоя эмас, амалларни Аллоҳ розилиги учун, яхшк ният ила қилганлар мустасно. Ихлос билан амал қилганлар мустасно... Улар ҳам хавфу таҳлика ичидадирлар».Исломда қуруқ илмга эга бўлиш етарли эмас. Чунки инсон кўп жиҳатлардан нуқсонли бўлиши мумкин. Аждодларимиздан мерос қолган манқибаларда: «Болам, мен сенга подшоҳ бўлолмайсан деганим йўқ, одам бўлолмайсан, дегандим», деган нақл машҳурдир.

Ислом шахсининг комил, етук, илмли, нафси тарбияланган бўлишини мақсад этади. Нафс нима? Инсоннинг ўз менлиги. Унинг моддий ҳаёти, бадани манфаатларини тамсил этувчи ва Аллоҳ тарафидан зиммасига вужудни бошқариш масъулияти юклатилган менлигидир. Фойдали, бўладиган, бўлмайдигандир. Фақат, тарбия этилмаса, у энг асосий душман вазиятидадир. Пайғамбаримиз (с-а.в.) урушдан қайтган бир гуруҳга: «Энди кичик жиҳоддан катта жиҳодга келдинглар. Кишининг ўз нафси билан кураши — катта жиҳод бўлиб, марҳамат, сизларни кутмоқда», дейдилар. Яъни, нафсни енгиш, орзу-истакларга ҳоким бўлиш учун кураш энг катта мужодала экан! Яна пайғамбаримиз айтадиларки: «Энг катта душманинг шу икки кўксинг орасидаги нафсингдир», «Жиҳоднннг энг фазилатлиси кишининг ўз нафси билан кураши, уни енгиши, ҳавойи нафсини назорат қилиб, унга ҳоким бўла олишидир».

Мaҳмуд Acъaд Жўшoн, “Тасаввуф ва нафс тарбияси”

http://www.uzislam.com/News/article/sid=483.html

Категория: Islom Dunyosi | Joyladi: SULTON (29-Ноября-2008)
Ko'rildi: 1973 | Izoxlar: 3 | Reytingi: 0.0/0 |
Barcha Izoxlar: 2

2. qudrat2000 (15:20 Dushanba)
cry cry cry cry cry cry wink wink wink wink wink wink wink

1. SULTON (15:17 Payshanba)
sad cry cry
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin.
[ A'zo bo'ling | KIRISH ]
Portalga Kirish
IZLASH
Foydali linklar

UzCinema © 2025 |