:::O'zbekona:::Portal:::

Bosh Saxifa | A'zo bo'ling | KIRISH
Yakshanba, 22-Июня-2025, 17:56
Siz bizning qadrdon Mehmon | RSS
MENYU
Islom Olami
Islom Dunyosi [182]
Saodat asri qissalari [11]
Qur'oniy duolar [6]
Mini-Chat
Bosh Saxifa » Статьи » Islom Olami » Islom Dunyosi

3. Исм ва сифатлардаги тавхид:
Бунинг маъноси: “Аллох таолонинг гўзал исмлари ва олий сифатлари бор, У барча камолот сифатлари билан сифатланган ва барча нуксонли сифатлардан пок хамда У мана шу сифатларида барча борликдан ажралиб туради”— деб катъий эътикод килиш, демакдир.
“Ахлуссунна вал-жамоа” — ўз роббиларини Куръон Карим ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларида келган сифатлар билан танийдилар. Улар роббиларини Унинг Ўзи ва элчиси сифатлаган нарсалар билан сифатлайдилар. Сўзларни ўз ўрнидан ўзгартмайдилар ва Аллохнинг исмлари ва оятларида илход килмайдилар[1]. Улар Аллох учун У ўзи учун исбот этган сифатларни тамсил, такйиф, таътил ва тахрифсиз исбот этадилар. Уларнинг бундаги коидалари Аллох таолонинг ушбу сўзларидир: «...Бирон нарса У Зотга ўхшаш эмасдир. У Эшитгувчи ва Кўрувчидир» (Шуро: 11).
“Аллохнинг гўзал исмлари бор. Уни ўша исмлар билан чорланглар (дуо килинглар). Унинг исмларида хакдан огган кимсаларни тарк килинглар. Улар якинда килиб ўтган амалларига яраша жазоланурлар ” (Аъроф: 180).
“Ахлуссунна вал-жамоа” — Аллох таоло сифатларининг кайфиятини белгиламайдилар. Чунки, Аллох таоло кайфият хакида хабар бермади. Зеро, Аллох таолога нима лойик ва нима нолойик эканини Аллох таолодан бошка хеч ким билмайди. Аллох таоло деди: “Сизлар яхширок биласизларми ёки Аллохми.” (Бакара: 140).
Яна бир оятда: “Аллох таоло учун ўхшашларни килманглар! Дархакикат, Аллох билади, сизлар билмайсизлар” (Нахл: 74).
Аллох таолодан сўнг элчиси Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламдан кўра Аллох таолони яхширок биладиган бирон кимса йўк. Холбуки, Аллох таоло у зот хакида шундай деди: “Ва у ўз хавойи-хохиши билан сўзламас. У сўзлаган сўзлар факат юборилган вахийдир” (Нажм: 3, 4).

“Ахлуссунна вал-жамоа” — “Аллох субхонаху ва таоло “Аввал” — ундан аввал бирон нарса бўлмаган, “Охир” — ундан сўнг бирон нарса бўлмайди, “Зохир” — унинг устида бирон нарса йўк ва “Ботин” — махфий нарсаларни хам билувчи”— деб иймон келтирадилар. Аллох таоло деди: “У — Аввалдир, у — Охирдир, у — Зохирдир, у — Ботиндир. У — барча нарсани билгувчидир” (Хадид: 3).
“Аллох таолонинг зоти бошка зотларга ўхшамас ва шунингдек сифатлари хам бошка сифатларга ўхшамас. Чунки, Унинг мисли, тенгдоши ва баравари йўкдир хамда у махлукларига киёс килинмайди”. “Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таоло учун Аллох таоло ўзи учун исбот этган барча сифатларни ўхшатишсиз исбот, таътилсиз танзих этадилар (“Таътил” — илохий сифатларни инкор этишдир. “Танзих” — Аллох таолони зоти ва сифатларида нолойик бўлган нарсалардан поклаш).
“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таоло учун У ўзи учун исбот этган сифатларни исбот этар эканлар, уни бирон нарсага ўхшатмайдилар. Аллох таолони поклаган вактларида эса У Ўзини сифатлаган сифатларни инкор килмайдилар[2].
“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Аллох таоло барча нарсани билувчи, уларни яратувчиси ва хар бир тирикка ризк берувчи зотдир”— деб иймон келтирадилар. Аллох таоло деди: “(Ахир) яратган Зот билмасми? У Мехрибон ва (хар бир нарсадан) Огохдир! ” (Мулк: 14).
Яна бир оятда деди: “Аллохнинг Ўзигина Раззок, куч-кувват сохиби ва Кудратлидир” (Зориёт: 58).
“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таолонинг етти кават осмоннинг устидаги Аршга кўтарилгани[3] ва махлукларидан ажрагани, бирок, барча нарсаларни билиб туришига иймон келтирадилар ва унинг кайфиятига аралашмайдилар. Аллох таоло Ўзи хакида куръони каримнинг етти оятида кайфиятини баён килмаган холда хабар берди:[4]
Аллох таоло деди: “Рахмон Аршга кўтарилди”[5] (Тоха: 5).
Бошка бир оятда деди: “...Сўнгра Ўз Аршига ўрнашган Зотдир” (Хадид: 4).
Яна бир оятда деди: “Ёки сизлар осмондаги Зот сизларни ернинг титраб турган холида, (Ерга) юттириб юборишидан хотиржам бўлдингизларми?! Ёки сизлар осмондаги Зот устингизга тош ёгдиришидан хотиржаммисизлар?! Сизлар якинда менинг огохлантиришим кандай эканлигини билиб оласизлар” (Мулк: 16, 17).
Аллох таоло деди: “Яхши сўзлар Унга кўтарилади ва У солих амалларни Ўз даргохига кўтаради” (Фотир: 10).
Яна бир оятда деди: “Улар Тепаларидаги роббиларидан кўркадилар” (Нахл: 50).
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Сизлар менга ишонмайсизларми?! Ахир мен осмондаги зотнинг омонатдориман-ку!”— дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
“Ахлуссунна вал-жамоа” — Курсий ва Арш хаклигига иймон келтирадилар. Аллох таоло деди: “...Унинг Курсийси осмонлар ва Ердан кенгдир. Ва Уни осмонлар ва Ерни хифзу химояда саклаб туриш кийнамайди. У энг Юксак ва Буюкдир” (Бакара: 255).
Аршнинг канчалиги ёлгиз Аллохнинг ўзигагина маълумдир. Курсий Арш олдида сахрога ташлаб кўйилган халка мисолидадир ва У (Курсий) Ер ва Осмонлардан кенгдир. Аллох таоло Арш ва Курсийдан бехожатдир. Аллох таоло Арш устига мухтож бўлгани учун эмас, балки, ўзи билган хикмат учунгина кўтарилди. Аллох таоло Арш ва ундан кичик нарсаларга мухтож бўлишдан покдир. Аллох таолонинг макоми булардан кўра буюкрокдир. Хатто Арш ва Курсий хам, Аллох таолонинг кудрати ва салтанати билангина кўтариб турилади.
Аллох таоло Одам алайхиссаломни ўзининг икки кўли билан яратди. Ўзи сифатлаганидек Унинг икки кўли ўнг-баракали ва очикдир, хохлаганича инфок килади.
Аллох таоло деди: “Яхудийлар: “Аллохнинг кўли боглик (бахил)”— дедилар. Ўзларининг кўллари богланиб колгай ва айтган гаплари билан лаънатга учрагайлар. — Йўк! У Зотнинг хар икки кўли очикдир ва Ўзи хохлаганидек инфок килади” (Моида: 64).
Бошка бир оятда шундай деди: “Эй Иблис, Мен ўз кўлларим билан яратган нарса — Одамга сажда килишингдан нима сени манъ килди?!” (Сод: 75).
“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох таоло учун эшитиш, кўриш, илм, кудрат, кувват, иззат, калом-гапириш, хаёт, оёк кафти-товон, болдир, кўл, махлуклари (уларни билиш, эшитиш ва кўриш) билан бирга экани ва бундан бошка Аллох таоло ўзининг Азиз Куръони ва пайгамбари саллаллоху алайхи ва салламнинг тилида баён килган сифатларни биз билмаган ва Аллохгина биладиган кайфиятда исбот этадилар. Чунки, Аллох таоло бизга бу сифатларнинг кайфиятидан хабар бермади. Аллох таоло деди: “Мен сизлар билан биргаман: эшитиб, кўриб турурман” (То-ха: 46).
“Ва у билувчи, хаким зотдир” (Тахрим: 2).
“Мусо билан Аллохнинг Ўзи (бевосита) гаплашди” (Нисо: 164).
“Роббингизнинг улуглик ва икром сохиби бўлган Юзигина бокий колади”[6] (Рахмон: 27).
“Улардан Аллох рози бўлди, улар хам Аллохдан рози бўлдилар” (Моида: 119).
“Аллох уларни яхши кўрур, улар Аллохни яхши кўрурлар” (Моида: 54).
“Энди качонки улар Бизни даргазаб килишгач, Биз улардан интиком олдик” (Зухруф: 55).
“Болдир очиладиган ва саждага чакириладиган кунда улар сажда килишга кодир бўлмайдилар” (Калам: 42).
“Аллох — ундан ўзга (хакикий илох) йўк, Тирик ва Кайюм-хар нарсани билиб, бошкариб турувчидир” (Оли Имрон: 2).
“...Аллохнинг газабига дучор бўлган...” (Мумтахана: 13).
Бундан бошка Аллох таолонинг сифатлари зикр килинган оятлар кўпдир.

“Ахлуссунна вал-жамоа” мўъминлар охиратда роббиларини кўзлари билан кўришлари, уни зиёрат килишлари, унинг мўъминларга гапириши, мўъминлар хам унга гапиришларига иймон келтирадилар. Аллох таоло деди: “У кунда юзлар порлаб, роббисига караб тургувчидир” (Киёмат: 22, 23).
Улар тез кунда ўз роббиларини ойдин кечада тўлин ойни кўрганларидек хеч кийналмасдан кўришларига иймон келтирадилар: расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Сизлар ўз роббингизни ойдин кечада тўлин ойни кўрганингиздек кўрасизлар, уни кўришда сикилишмайсизлар” (Сахих хадис эканига иттифок килинган).
“Ахлуссунна вал-жамоа” — Аллох таоло кечанинг учдан бири колган пайт энг куйи осмонга ўзининг азамати ва буюклигига лойик суратда, хакикатда тушишига иймон келтирадилар. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Роббимиз хар кеча, кечанинг учдан бири колганида куйи осмонга нозил бўлади ва: “Ким менга дуо килади ижобат киламан! Ким мендан сўрайди, сўраган нарсасини бераман! Ким менга истигфор айтади, гунохларини кечираман!”— дейди” (Муттафакун алайхи).
“Ахлуссунна вал-жамоа” — Аллох таоло киёмат кунида бандалари ўртасида хукм килиш учун ўз буюклигига лойик суратда (хакикатда) келишига иймон келтирадилар. Аллох таоло деди: “Йўк, качон Ер чил-парчин килинганда. Роббингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб келганда ...” (Фажр: 21, 22).
“(Исломга кирмаганлар) булутдан бўлган соябон остида Аллох ва фаришталар келиши ва ишнинг хал бўлишини кутиб турибдиларми?” (Бакара: 210).
“Ахлуссунна вал-жамоа”нинг бу тўгридаги йўли Аллох таоло ва Унинг расули саллаллоху алайхи ва саллам хабар берган нарсаларига тўла таслим бўлишдир. Имом Зухрий рахимахуллох айтганларидек: “Аллох таолодан юбориш, пайгамбардан етказиш ва биздан таслим бўлиш”. (Имом Багавий: “Шархуссунна”).
Имом Суфён ибн Уяйна рахимахуллох: “Аллох таоло ўзини Куръон Каримда сифатлаган хар бир сифатнинг ўкилиши унинг тафсиридир. Уларнинг кайфияти хам мисли хам зикр килинмайди”— деди (Имом Лолакоий: “Шарху усули эътикоди ахлиссуннати вал-жамоа”).
Имом Шофиий рахимахуллох деди: “Мен Аллох таолога ва Аллох таоло тарафидан келган хабарларга Аллох хохлаганидек иймон келтирдим ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга ва у олиб келган нарсаларга расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хохлаганидек иймон келтирдим” (Имом ибн Кудома рахимахуллох: “Ламаъатул-эътикод алходий ила сабилир-рошад”).
Валид ибн Муслим рахимахуллох деди: “Мен Авзоий, Суфён ибн Уяйна ва Молик ибн Анас рахимахумуллохлардан Аллох таолонинг сифатлари ва уни кўриш хакидаги хадислардан сўрадим: “Улар бу хадисларни кандай келган бўлса, шундай, кайфиятсиз ўтказинглар”— деб айтдилар” (Имом Багавий: “Шархуссунна”).
Дорул-Хижра-Мадинанинг имоми — имом Молик рахимахуллох шундай дейди: “Бидъатдан узок бўлинглар!”. Ундан: “Бидъат нима”— деб сўралганида: “Бидъатчилар Аллох таолонинг исмлари, сифатлари, каломи, ишлари ва кудрати хакида бўлмагур сўзларни сўзлаётган хамда сахобалар ва уларга яхшилик билан эргашганлар сукут килган нарсалардан сукут килмаётган кишилардир”— деб жавоб бердилар (Имом Багавий: “Шархуссунна”).
Бир киши Имом Молик рахимахуллохдан “Рахмон Аршга кўтарилди” ояти хакида: “кандай килиб кўтарилди?”— деб савол берди. Имом Молик рахимахуллох унга: “кўтарилиш маълум, кайфият номаълум, унга иймон келтириш фарз, у хакда сўраш бидъат. Сен адашган кўринасан”— деб жавоб бердилар ва савол берган одамни хузуридан чикариб юборишга буюрдилар (Имом Багавий: “Шархуссунна”).
Имом Абу Ханифа рахимахуллох дедилар: “Хеч бир кимса Аллох таолонинг зоти хакида бирон сўз айтмасин. Балки, Аллох таолони Аллохнинг ўзи сифатлаган сифатлар билан сифатласин. Аллох хакида раъйи билан бирон нарса демасин, Барча Оламлар роббиси бўлган Аллох буюкдир” (“Шархул-акидатит-Таховийя”).
Имом Абу Ханифа рахимахуллох Аллох таолонинг нозил бўлиши хакида сўралганларида: “У нозил бўлади, кайфияти эса номаълум”— деб жавоб бердилар (Шархул-акидатит-Таховийя”).
Хофиз, Имом Нуъайм ибн Хаммод ал-Хузоий рахимахуллох деди: “Ким Аллохни махлукларига ўхшатса кофир бўлади. Ким Аллох ўзини сифатлаган сифатларни инкор этса кофир бўлади. Аллохни Унинг Ўзи ва унинг расули соллаллоху алайхи ва саллам сифатлаган сифатларда бирон нарсага ўхшатишлик йўк” (Имом Багавий: “ал-Улув лил-Алиййил-Гаффор”).
Баъзи салаф олимлари: “Исломнинг оёги бўйсуниш кўприги узрагина тойилмасдан собит бўлади”— дедилар (Имом Багавий: “Шархуссунна”).
Шунинг учун хам, Аллох таолонинг зоти ва сифатлари хакида сўз юритишда салаф йўлидан юраман деган одам, у хох салаф даврида бўлсин, хох кейинги асрларда яшасин, исм ва сифатлардаги Куръон Каримнинг услубини олиши керак.
Салафнинг йўлига мухолиф бўлган хар бир одам, у хох салаф, хох сахобалар ва тобиинлар асрида яшасин, Куръон йўлидан юрмаган бўлади.
)
Категория: Islom Dunyosi | Joyladi: __---------__ (23-Октября-2007)
Ko'rildi: 1903 | Izoxlar: 1 | Reytingi: 0.0/0 |
Barcha Izoxlar: 1

1. Bushro (00:49 Payshanba)
raxmay Allox rozi bolsin
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin.
[ A'zo bo'ling | KIRISH ]
Portalga Kirish
IZLASH
Foydali linklar
Saytga Kirganlar Soni

UzCinema © 2025 |