:::O'zbekona:::Portal:::

Bosh Saxifa | A'zo bo'ling | KIRISH
Dushanba, 23-Июня-2025, 20:36
Siz bizning qadrdon Mehmon | RSS
MENYU
Islom Olami
Islom Dunyosi [182]
Saodat asri qissalari [11]
Qur'oniy duolar [6]
Mini-Chat
Bosh Saxifa » Статьи » Islom Olami » Islom Dunyosi

ТЎРТИНЧИ РУКН Пайгамбарларга иймон келтириш
“Ахлуссунна вал-жамоа” Аллох субхонаху ва таоло бандаларига жаннатдан башорат ва жаханнамдан огохлантирувчи, одамларга хак йўлни кўрсатиш ва уларни зулматлардан нурга чикариш учун хак динга даъват этувчи пайгамбарларни юборган эканига иймон келтириб, катъий эътикод киладилар.
Пайгамбарлар даъватидан максад, халкларни ширк ва бутпарастликдан куткариш хамда жамиятларни бузгунчилик ва фасоддан тозалашдир. Улар пайгамбарлик (рисолат) ни етказдилар, омонатни адо етдилар, умматга насихат ва Аллох йўлида хакикий жиход килдилар. Улар ўзларининг ростгўй эканликларига далолат киладиган очик-равшан мўъжизалар олиб келдилар.[1] Кимки пайгамбарларнинг бирига кофир бўлса, Аллох таоло ва барча пайгамбарларга кофир бўлади. Аллох таоло деди: “Албатта Аллох ва унинг пайгамбарларига ишонмайдиган, Аллох билан пайгамбарларининг ўртасини ажратишни истайдиган ва: “Биз уларнинг баъзиларига ишонамиз ва баъзиларига ишонмаймиз” дейдиган хамда (иймон билан куфр ўртасидаги) ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар — ана ўшалар хакикий кофирлардир. Биз кофирларга хўрловчи азобни тайёрлаб кўйганмиз. Аллох ва унинг пайгамбарларига иймон келтирган хамда улардан биронтасини ажратиб кўймаган зотларга эса якинда (Аллох муносиб) мукофотларини ато этажак. Аллох Магфиратли, Рахмли Зотдир” (Нисо: 150-153).
Аллох таоло пайгамбарларни юборишдаги хикматни куйидагича баён килди: “Токи бу пайгамбарлар (ўтганлари)дан кейин одамлар учун Аллохга карши хужжат бўлиб колмаслиги учун пайгамбарларни (мўминларга жаннат хакида) хушхабар берувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) кўркитувчи килиб юбордик. Аллох Кудратли ва Хикматли Зотдир” (Нисо: 165).
Аллох таоло кўп пайгамбарлар юборди ва уларнинг айримларини Куръон Каримда ёки расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг тилларида зикр килди. Айримларидан эса хеч кандай хабар бермади. Аллох таоло деди: “Биз хар бир умматга: “Аллохгагина ибодат килинглар ва тогут[2] дан узок бўлинглар”— деб даъват этадиган элчини юборганмиз” (Нахл: 36).
Куръон Каримда набий ва расулларнинг йигирма бештаси (25) зикр килинган. Улар: Одам, Идрис, Нух, Худ, Солих, Иброхим, Лут, Исмоил, Исхок, Яъкуб, Юсуф, Айюб, Шуайб, Мусо, Хорун, Зул-кифл, Юнус, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алясаъ, Закариё, Яхё, Ийсо ва Мухаммад, Бани Исроилга юборилган ва Куръон Каримда Асбот исми билан баён килинган пайгамбарлардир (уларнинг барчасига Аллохнинг салавот ва саломлари бўлсин!). Аллох таоло деди: “Аникки, Биз Сиздан илгари (кўп) пайгамбарлар юборгандирмиз. Улардан Биз Сизга хикоя килиб берганлари бор, яна улардан Биз Сизга хикоя килмаганлари хам бордир... ” (Гофир: 78).
Аллох таоло баъзи пайгамбарларга бошкаларга бермаган афзалликларни берди. Ислом уммати расуллар набийлардан афзал эканларига иттифок килди. Расуллар хам ўзаро бир-бирларидан фазилатда турличадирлар. Расул ва набийларнинг энг афзаллари бешта бўлиб, уларни “улул-азм” (матонатли элчилар) деб аталади. Улар: Мухаммад, Нух, Иброхим, Мусо ва Ийсо алайхимуссолату вассаломлардир.
Улул-азмларнинг энг афзали эса набий ва расулларнинг сўнггиси, Роббул-Оламийннинг элчиси Мухаммад ибн Абдуллох соллаллоху алайхи ва салламдирлар. Аллох табарока ва таоло деди: “... Балки, у — Аллохнинг элчиси ва пайгамбарларнинг сўнггисидир” (Ахзоб: 40).
Категория: Islom Dunyosi | Joyladi: __---------__ (23-Октября-2007)
Ko'rildi: 1217 | Reytingi: 0.0/0 |
Barcha Izoxlar: 0
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin.
[ A'zo bo'ling | KIRISH ]
Portalga Kirish
IZLASH
Foydali linklar
Saytga Kirganlar Soni

UzCinema © 2025 |