Мутавотир ҳадислар. 1) Таърифи. а) Луғовий маъноси. “Мутавотир” – сўзи, “кетма – кет келиш” деган маъ-нони англатади. Масалан: “Таяторо ал-маторо” деган жумла “Ёмғир кетма – кет ёғди” – дегани каби. б) Келишиб олиб ёлғон сўзлашлари одатда ақлга тўғри келмайдиган даражадаги жуда кўп ровийларнинг ривояти (берган хабари) “мутавотир” – дейилади. Шарҳ: Бу шундай ҳадис бўлиб, санад занжирининг ҳар бир табақасида шунчалар кўп ровийлар уни ривоят қилганларки, бундай хабарни ичларидан тўқиб чиқа-ришлари ёки ёлғондан ривоят қилишларини, яъни ке-лишиб олишларини ақл инкор қилади. 2) Шартлари. Бу таърифнинг шарҳидан маълум бўладики, 4 та шарт мавжуд бўлишлиги билан ҳадис мутавотир бўла-ди. а) Кўп сонли кишилар ривоят қилишлиги. Бу кўп сонли кишилар қанча бўлиши ҳақида ула-молар ихтилоф қилган бўлиб, 10 киши бўлиши зарур-лигини ихтиёр қилганлар. б) Бу кўп сонлик санаднинг ҳар бир табақасида бў-лишлиги. в) Ёлғон гапларга келишиб олишлари одатда мум-кин бўлмаслиги. Яъни ровийлар турли ўлкалар, миллат, мазҳаблар намоёндалари бўлиши керак. Ровийларнинг ҳолатига қа-раб, ададлари нисбатан оз бўлса ҳам, ривоятга мутаво-тирлик ҳукми берилиши мумкин. г) Хабар ҳиссий аъзолар билан идрок қилинган бў-лишлиги. Масалан: Эшитиш ёки кўриш, ўйлаш, сезиш ва ҳо-казо. Аммо хабар фақат ақл билан идрок қилинган бўлса, бундай мутавотир бўлмайди. МУТАВОТИР 3) Ҳукми. Мутавотир ҳадис маълумотнинг аниқ эканини ифо-далайди. Яъни бирор нарсани ўз кўзи билан кўган киши уни инкор қилмаганидек, мутавотир ҳадисни ҳам қатъий тасдиқ қилишликка мажбурдир. Шунинг учун ҳам мутавотирнинг барча қисмлари мақбул бўлиб, ундаги ривоят қиган киши ҳолатларини текширишга эҳтиёж йўқ. 3) Қисмлари. Мутавотир ҳадис 2 га бўлинади; а) Лафзий. б) Маънавий. а) Лафзий мутавотир, Масалан: “ Ким билаб туриб ёлғон сўзни менинг номимдан айтса, дўзахдан ўз ўрнини эгаллаб олавер-син” – бу ҳадисни 70 дан ортиқ киши ривоят қилган. б) Маънавий мутавотир, бу лафзи эмас фақат маъ-носигина мутавотир бўлган ҳадис. Масалан: Дуо асносида икки қўлни кўтаришлик ҳа-қидаги ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 100 га яқин ҳадис ривоят қилинган бўлиб, уларнинг барчасида У зот қўлларини дуода кўтарганлари зикр қилинган бўлиб, бу ҳадисларнинг барчасида қўл кўта-ришлари турли ҳолатларда рўй берган. Агар бу ҳа-дисларни ҳар бирини алоҳида ўрганадиган бўсак, улар-нинг бирортаси мутавотир даражасига етмайди. Улар ўртасида муштарак маъно бу ҳадисларнинг барчасида дуо қилиш пайтида қўл кўтарилишидир. Бу ҳадисларни барчасини жамлаганда дуода қўл кўтаришлик маъноси мутавотирлик даражасига етади. 4) Учрайдиган ўринлари. Мутавотир ҳадисларнинг сони анчагина. Масалан: Ҳовуз, маҳсига масҳ тортишлари ҳақидаги ва бошқа шунга ўхшаш ҳадислар кўпдир. Лекин оҳод ҳадисга нисбатан мутавотир ҳадислар оздир. 6) Бу мавзуда ёзилган машҳур китоблар. Уламолар мутавотир ҳадисларни жамлашга атроф-лича эътибор қаратиб, ўқувчига қулайлик яратиш ния-тида алоҳида китоблар ёздилар: 1. “Ал-азҳар ал-мутанассира фил акбар ал-мутаво-тир”. Муаллиф; Жалолиддин ас-Суютий. 2. “Қотфул-азҳар”. Муаллиф; Жалолиддин ас-Суютий. Бу китоб аввалгисини қисқартирмаси. 3. “Назмул мутанассир минал ҳадис ал-мутавотир”. Муаллиф; Муҳаммад ибн Жаъфар ал-китоний. Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳо-рат олишлари, намоз ўқишлари, рўза тутишлари, ҳаж қилишлари, жумъада ҳутба ўқишлари, азон иқомат каби амаллари жуда кўп марта кўпчилик томонидан ривоят қилинган, мана шу масалага тегишли ҳадислар мута-вотир ҳисобланади. Мутавотир ҳадис билан собит бўл-ган ҳукумни инкор ёки раъд қилган киши кофир бў-лади. Бундай ҳукумни эътироф этсаю, унга амал қил-маса гуноҳкор бўлади. Оҳод ҳадислар “Оҳод” – бу сўз луғатда, “озчилик кишилар” маъ-носини билдиради. Уламолар истилоҳида эса биринчи 3 асрда ровийларнинг сони мутавотир даражасига эт-маган ҳадисга айтилади. 1) Таърифи. а) Луғовий маъноси, “Оҳод” сўзи “Аҳад” сўзининг кўплигидир. Ягона ёки битта дега маънони билдиради. Оҳод ҳадис (ёки унинг хабари, хабарул аҳад деб юритилади) бу бир киши ривоят қилган ҳадисдир. б) Истилоҳий маъноси, мутавотирнинг шартлари то-пилмаган ҳадис. 2) Ҳукми. Назарий яъни фикр юритиш ва далил билан исбот-лаш лозим бўлган илмни ифодалайди. 3) Йўлларнинг сонига нисбатан қисмлари. Бизга етиб келиш йўлларининг сонига қараб оҳод ҳадис 3 га бўлинади: а) Машҳур б) Азиз в) Ғариб Оҳод ҳадисларнинг қуввати ва заифлига жиҳатидан тақсимланиши. Машҳур, азиз ва ғариблардан иборат бўлган оҳод ҳадислар қувватлиги ва зифлиги жиҳатидан 2 га бўли-нади: а) Мақбул ҳадис, бу хабар берувчининг ростгўйли-ги кўпроқ гумон қилинган ҳадис. Бунинг ҳукми; Ҳужжат деб қабул қилиш ва унга амал қилиш фарздир. б) Мардуд (рад этилган) ҳадис, бу хабар берувчи-нинг ростгўй эмаслиги кўпроқ гумон қилинган ҳадис. Бунинг ҳукми; Ҳужжат деб қабул қилинмайда. Ва унга амал қилиш фарз эмас. Машҳур ҳадис “Машҳур” – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам-дан мутавотир даражасига етмаган саҳобалар ривоят қи-либ, улардан ҳам кўпчилик ривоят этиб шурат топган ҳадисдир. Ва “мутавотир” дан фарқи ривоят қилувчилар-нинг сони озлигидадир. عن عمر رضي الله عنه عن النبيّ صلي الله عليه وسلم قال: إنما الأعمال بالنيات و إما لكل امرئ ما نوي فمن اكملا كانت هجرته الي الله ورسوله فهجرته الي الله ورسوله ومن كانت هجرته لدنيا يصيبها أو إمرأة ينكحها فهجرته الي ما هاجر إليه . رواه الخمسة . “Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта ҳар бир кишининг ният қилган нияти бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинги Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўшанга бўла-ди” . Бешовлари ривоят қилган. “Ислом 5 нарсага бино қилингандир”. 1) Таърифи. а) Луғовий маъноси: “Машҳур” – зоҳир бўлган деган маънони англтади. Барчага зоҳир бўлганиучун бу ҳадис машҳур деб атала-ди. б) Истилоҳий маъноси: Ровийларнинг ҳар бир табақасида 3 ва ундан ортиқ киши ривоят қилиб му-тавотир даражасига етмаган ҳадис машҳур ҳадис дейи-лади. Масалан: “Аллоҳ таоло илмни ёппасига кўтармайди. Лекин уни (яъни илмни) уламоларни вафот топтириш би-лан кўтаради. Қачонки савол сўралсалар илмсиз ра-вишда фатво берадиларда, ўзлари ҳам адашиб, ўзга-ларни ҳам адаштирадилар”. Бухорий, Муслим, Термизий, ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилишган. МАШҲУР 2) Истилоҳий бўлмаган машҳур ҳадис. Бунда юқоридаги шартларга эътиборан эмас, балки муайян тоифаларнинг тилларида машҳур бўлиб, кўп зи-кр қилинадиган ҳадис тушунилади. Унга қуйидагилар киради: а) Битта санадга эга бўлган машҳур ҳадис. б) Биттадан ортиқ санадга эга бўлган машҳур ҳадис. в) Умуман санадга эга бўлмаган ҳадис. 3) Истилоҳий бўлмаган машҳур ҳадиснинг тур-лари. Унинг турлари кўп бўлиб энг машҳулари қуидаги-лар: а) Фақат аҳли ҳадис орасида кўп зикр қилинади-ган ҳадис. “Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ой давомида рукуъдан кейин қунутда, Раъил ва Заквон қабилаларини дуо – ибодат қилдилар”. – дейилган ҳа-дис каби. б) Аҳли ҳадис уламолари ва оммий халқ орасида машҳур бўган ҳадис. “Мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўган киши ҳақийқий мусулмонди”. Муттафақун алайҳ. в) Фиқҳ олимлари орасида машҳур бўлган ҳадис. “Аллоҳга энг ёқимсиз бўлган ҳалол (нарса) бу – талоқдир”. Ҳаким ривояти. г) Усулул фиқҳ олимлари орасида машҳур бўлган ҳадис. “Умматимдан хато қилиб, эсдан чиқариб ва маж-бурланиб қилган гуноҳлари (нинг масуллияти) кўтарил-ган”. Ибн Ҳиббон ва Ҳаким ривоятлари. д) Наҳв олимлари орасида машҳур бўлган ҳадис. “Қандай яхши қул бу Суҳайб, Аллоҳдан қўрққани-дан гуноҳ қилмас эди”. Асли йўқ ҳадис. е) Омма халқ орасида машҳур бўлган ҳадис. “Хоялиқиш шайтондандир”. Термизий ривояти. 4) Машҳур ҳадиснинг ҳукми. Истилоҳий ва истилоҳий бўлмоган ҳадисни саҳиҳ ёки саҳиҳ эмас деб васфлаб яъни таърифлаб бўлмайди. Баки уларнинг орасида сиҳиҳ ҳам, ҳасан ҳам, заиф ҳам ва ҳаттоки мавзуъ ҳадислар ҳам бор. Лекин истилоҳий машҳур ҳадис саҳиҳ бўлса азиз ва ғариб ҳадислардан устун қиладиган афзаллиги бўлади. 5) Бу мазуда ёзилган китоблар. Машҳур ҳадислар мавзусида ёзилган китоблардан мурод истилоҳий машҳур эмас, балки тилларда машҳур бўлган ҳадислар тўпламидир. Қуйида ушбу мавзуда ёзилган китобларнинг баъзилари келтирилган. 1. Ал-мақосидул ҳасана фима уштаҳира алал алсина. Муааллиф; ас-Саҳовий. 2. Кашфул ҳафа ва музимул илбас фима уштаҳира минал ҳадис ала алси набиннас. Муааллиф; Ал-Ажулуний. 3. Тамйиз ал-тоййиб минал ҳабис фима ядуру ала алситиннас минал ҳадис. Муааллиф; Ибн ал-Дойбаъ аш-Шайбоний. Мутавотир ҳадис ҳам, машҳур ҳадис ҳам Қуръони Каримнинг умумий ҳукмини, мутлоқ ҳукм этиб, қайд қилади. Азиз ҳадис Азиз 1) Таърифи. а) Луғавий маъноси: Бу сўзнинг маъноси 2 та бўлиб, камёб, нодир, ноёб бўлмоқ ҳамда қувватли бўлмоқ деган маъноларни анг-латади. Азиз ҳадиснинг луғавий маъноси билан боғ-лиқлиги биринчи маънодагидек кам учрашлиги ва но-ёблиги сабабидандир. Ёки иккинчи маънодагидек бир неча йўллар билан келиши сабабли қувватли эканидир. 2) Тарифнинг шарҳи. Санаднинг ҳар бир табақасида икки ровий бўлиши керак. Агар бирор табақада 3 та ёки ундан ортиқ ро-вий бўлса зарари йўқ. Лекин битта табақада бўлса ҳам, фақат 2 та ровий бўлиши керак, чунки санаддаги энг кам ровий бўлган табақа эътиборга олинади. Йўқса машҳур ҳадис билан азиз ҳадиснинг ўртасида фарқ қолмайди. Анас ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумадан риво-ят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг бирортангиз токи мени отангиздан, болангиздан ва барча инсонлардан ҳам яхшироқ кўрмас экансиз, мўмин бўла олмайсиз” – дедилар. Бухорий ва Муслимлар ривоят қилишган. “Бу ривоятни Анасдан Қатода ва Абдулазиз ибн Суҳайиб, Қатодан эса Шуъба, Абдулазиз ибн Суҳайиб-дан эса Исмоил ибн Умайя ва Абдулворис, Исмоил ибн Умайя ва Абдулворислардан эса бир қанча киши-лар ривоят қилганлар ”. 3) Бу мазуда ёзилган китоблар. Азиз ҳадис учун уламолар алоҳида китоб ёзишма-ган, сабаби бундай ҳадисларнинг озлигидандир. Ғариб ҳадис 1) Таърифи. а) Луғавий маъноси: “Ёлғиз” ёки “қариндош – уруғларидан йироқ” – дн-ган маъносини билдиради. б) Истилоҳий маъноси. Бир киши ривоят қилган ҳадис “ғариб” дейилади. 2) Таърифининг шарҳи. Бу санаднинг ҳар бир табақасида ёки баъзи табақа-ларида, ҳаттоки битта табақада бўлса ҳам, бир шахс-нинг ўзигина қилган ривоятдир. Санаднинг бошқа таба-қаларида бирдан ортиқ ровий бўлса зарари йўқ, чунки эътиборга энг кам сон олинади. 3) Қисмлари. Ғариб ҳадис 2 қисмдан иборат; а) Мутлоқ ғариб. б) Нисбий ғариб. 4) Ғариб ҳадиснинг бошқача тақсимланиши. Уламолар санади ёки матнининг ғариблиги жиҳати-дан ғариб ҳадисни 2 турга бўлганлар; а) Матни ва санади ғариб ҳадис. Бу матнни 1 киши ривоят қилган ҳадисдир. б) Матни эмас санади ғариб бўлган ҳадис. Бу матн-ни бир қанча саҳобий ривоят қилган ҳадис каби бў-либ, бир саҳобийдан бир киши ривоят қилади. 5) Учрайдиган ўринлар. а) Ал-Баззорийнинг “Муснад” китоби. б) Ат-Табаронийнинг “Ал-Муъжам ал-авсат” китоби. 6) Бу мавзуда ёзилган машҳур китоблар. 1. Ғаройиб малик. Муаллиф; Ад-Дорақутний. 2. Ал-афрод. Муаллиф; Ад-Дорақутний. 3. Ал-сунна аллати тафарроду бикулли суннатин минҳа аҳлу балдатин. Муаллиф; Абу Довуд ас-Сижистоний. Ҳадисни таҳлил қилиш Қуръони Каримдан кегинги энг саҳиҳ китоб ҳисоб-ланадиган бу муаллифи ҳадис илмида мўминларнинг амири Имом Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий ўзла-рининг машҳур “Ал-жомеъус Саҳиҳ” китобларида кел-тирилагн биринчи ҳадисни олайлик. У киши яъни Имом Бухорий қуйидагича баён қиладилар: “Бизга ал-Ҳумайдин Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр ушбу ҳадисни айтди. У Суфёндан эшитган экан. Суфён эса Яҳё ибн Саъд ал-Ансорийдан эшитган экан. У Му-ҳаммад ибн Иброҳим ат-Таймийдан эшитган экан. У эса Алқама ибн Ваққос ал-Лайсийдан эшитган экан. Лайсий эса Умар ибн Хаттобдан эшитган экан. Ҳаз-рат Умар эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам-дан эшитдим.” – дедилар: عن عمر رضي الله عنه عن النبيّ صلي الله عليه وسلم قال: إنما الأعمال بالنيات و إما لكل امرئ ما نوي فمن اكملا كانت هجرته الي الله ورسوله فهجرته الي الله ورسوله ومن كانت هجرته لدنيا يصيبها أو إمرأة ينكحها فهجرته الي ما هاجر إليه . رواه الخمسة . “Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта ҳар бир кишининг ният қилган нияти бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлса, унинг ҳирати Аллоҳ ва Унинги Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўшанга бўла-ди”. Бешовлари ривоят қилган. Демак ушбу ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалладан содир бўлиб 6 кишидан ўтиб Имом Бухо-рийга етиб келди. Имом Бухорий бу ҳадисни ал-Ҳумай-дийдан эшитиб дарҳол уни ёзмаганлар. Балки, ҳадисни ҳар томонлама яхшилаб ўрганиб, текшириб кўганлар. Ва ҳадисни 2 га яъни “Санад” ва “Матн” га бўлганлар. Ал-Ҳумайдийдан бошлаб ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳугача бўлган ровийлар силсиласи “Санад” деб аталади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзлари “Матн” ҳисобланади. “Санад” сўзи араб тилида “Суянчиқ”маъносини бил-диради. Муҳаддислар истилоҳида эса ҳадис матнига олиб борувчи суянчиқ, йўлга санад дейилади. Хабарни яъни ҳадисни санадга, ишончли суянчиққа суяниб қабул қи-лиш мусулмон умматининг ўзига ҳос ҳусусиятдир. Энг аввал ал-Ҳумайдий Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг ҳаёт йўли, насл насаби, эътиқоди, Ислом динига нечоғ-лик амал қилиши ва бошқа кўплаб сифатлари ўргани-лади. Ровийда мавжуд бўлиши шарт қилинган нарсалар 2 тадир: 1) Ровийнинг ҳадиси қабул қилиниши учун у адо-латли бўлиши керак. Ровийда адолат бўлиши учун аввало қуйидаги 4 та шартга жавоб бера олиши талаб қилинади; а) Ислом динида бўлиши. б) Балоғатга етган бўлиши. в) Ақлли, яъни ақли расо бўлиши. г) Тақводорлиги, (Маълум гуноҳ қилган, муруват-сизлик ва бепарволик ҳисобланадиган ишларга йўл қўган кимсанинг ривояти қабул қилинмайди. Муруват-сизлик ва бепарволикка эса, кўча куйда таом емоқ, кўп ҳазил қилмоқ кабилар киради.) Ривоят қилишича Имом Бухорий ҳазратлари бир кишида ҳадис борлигини эшитиб, узоқ йўл босиб, уни топиб борсалар, у киши қочиб кетган ҳайвонни (кийк ёки отни) тутиб олиш учун кийимининг этагини кў-тариб, ҳайвонга эм бордай кўрсатиб, турган экан. Шунда Имом Бухорий: – “Ҳайвонни алдашга журат этган одамдан ҳа-дис қабул қилиб бўлмайди” – деб ортларига қайтган эканлар. 2) Ровийнинг ҳадиси қабул бўлиши учун у забтли бўлиши лозим. “Забт” – сўзи луғатда бир нарсани маҳкам тутиши-ни ифода этади. Уламолар истилоҳида эса “Ровий ўзи ривоят қилган ҳадисни маҳкам ушлаши лозим” деган маънони билди-ради. Бу эса 2 йўл билан бўлади. Биринчиси: Ҳоҳлаган вақтда ҳадисни аниқ ва рав-шан, бир ҳилда айтиб бера олиши керак. Иккинчиси: Ҳадис турли камчиликлардан саломат бўлиши керак. Бир дарсни яъни нарсаларни ёдлаб, ўша ёд олган нарсасини маҳкам тутишда мусулмонларга тенг келади-ган умматни, дунё кўрмаган. Бу умматнинг Аллоҳнинг каломи Қуръони Каримни 14 ярим асрдан буён бир сў-зи, бир нуқтасини ҳам ўзгартирмай ёд сақлаб келмоқда. Шунингдек ҳадислар ҳам ўз ўрнида ёд олиниб келин-ган ва келинмоқда. Умуман олганда Ислом шариати-нинг ҳамма асл асарлари, кўпроқ ёдлаш орқали бизгача етиб келган. Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ал-Марвазийнинг шогиртлари-дан Абу Довуд ал-Хаффоф: “Исҳоқ бизларга ёддан 11000 (ўн бир минг) минг ҳадисни имло қилиб берди. Сўнгра ёзган китобидан ўқиб солиштириб чиқиб, бирор ҳарф ортиқ ёки кам эмаслигини кўрдик” – деб айтганлар экан. Имом Бухорийнинг мирзалар Муҳммад ибн Абдулҳа-ким ибн Исмоил ва унинг шеригидан (қуйидагиларни) эшитдим деб айтдт: “Бухорий болалик чоғида биз билан дарсга қатна-шар эди. Бир кеча кунлар ўтиб кетса ҳам ҳеч нар-са ёзмас эди. Биз унга бу ҳақида гапирганимизда. У: – “Икковингиз менга жуда кўп гапирдигиз, ёзган нарсаларингизни кўрсатингчи” – деди. Биз ёзган нарсаларимизни олиб келувдик, 15000 мингдан ортиқ ҳадислар эди. Ўша ҳадисларнинг ҳам-масини у бизга ёддан ўқиб берди. Ҳаттоки, баъзи хатоларимизни унинг ёддан айганига қараб хатола-римизни тўғрилаб олдик. Шунда у: – “Сизлар мени беҳудага келиб, кунларини зое қилмоқда, деб ўйловмидингиз?” – деди. Ана ўшанда биз унинг олдига биров туша олмас-лигини билган эдик”. Муҳаддис аввало матннинг лафзига ва маъносига қарайди: Дастлаб шу сўз ва маъно Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли ва у зотда содир бўлганми, деган саволга жавоб ахтарди. Бунинг эса ўзига яраша белги ва аломатлари бор. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гап – сўзларида ҳаловат, гўзаллик, пурмаънолик жиҳатидан Қуръондан кейин 2 – ўринда туради. Ўн минглаб ҳадисни ёд олган муҳаддис матнга назар солиши билан унинг кимга тегишли эканини билиб оладилар. Шу билан бирга Қуръони Карим би-лан солиштириб кўрадилар. Чунки асл ҳадис ҳеч қа-чон Қуръони Каримга зид келмайди. Ана шунга ўхшаш кўпгина белги аломатлардан сўнг матнида бирорта нуқ-сон топилса, у сохта ҳисобланади ва тарк қилинади, яъ-ни қабул қилинмайди. Ҳадисни ривоят қилишда сохталик аломати бўлма-ган ҳадисни ҳам қабул қилинмас экан. Сохталик алома-ти бўлмаган ҳадисни бошқа томонидан текшириб кўри-лади. Аниқроғи шундаки, саҳиҳ деб саналган ҳадисни, бошқа кишилар томонидан ривоят қилинганми – йўқми, деган савол билан изланади. Агар ривоят қилинган бўлса, ўша ҳадис бир – бирига мос тушадими ва агар мос келмаса ва бошқа ривоят қилган кишининг ри-вояти кучли бўлса, у ҳолда саҳиҳ саналган ҳадис қабул қилинмайди. Баъзан, бир ривоятда иккинчисида йўқ сўзлар, ортиқ-ча маънолар ҳам бўлиши мумки, бу ҳам текшириб кў-рилади. Ҳадисдаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васал-ламнинг сўзлари орасига ривоят қилувчининг тушунти-риш сўзлари кириб қолганми. Шунга ўхшаш кўгина са-волларга жавоб олингандан кейин ва матннинг саҳиҳ ва саломатлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, муҳад-дис ҳадисни қабул қилишга қарор қилади. Ривоят қилишларича: “Имом Бухорий ҳазлатлари кўпинча ғусл қилиб, 2 ракаът намоз ўқиб уйқуга кетар эканлар. Тушларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, “Ушбу ҳадис мендан” – десалар, ўринларидан туриб китоб-ларига ёзар эканлар”. Саҳиҳ ҳадислар тўплами Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисла-рини ёзиб боришимизни истамаганлар, чучнки Пайғам-бармиз даврларида фақатгина Қуръони Каримга қаттиқ эътибор берилган ва ҳадис билан Қуръоннинг аролашиб кетмаслиги учундир. Лекин ҳадиси шариф ҳам омонат эканлигига ишонган кишилар ҳадисларни йиғишга мо-нелик қилмадилар. Бу ҳолатга Имом Бухорий ва бошқа саҳиҳ китобларнинг муаллифлари томонидан ривоят қи-линган ҳадисда шундай дейилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Мендан бирор ҳадис эшитиб, уни кейин айнан эшитганни бошқа кишиларга етказган одамнинг юзи-ни Аллоҳ Таоло мунаввар қилсин. Баъзан шахсан эшитган кишиларга нисбатан етказилганлар онгли-роқ ва уни хотирида яхши сақловчироқ бўладилар”. Каби ҳадислар келтирилгандир. Яна бошқа бир ҳадисда: “Мендан бир сўз ёки калима эшитган бўлсангиз, уни албатта бошқаларга етказинглар” – деган. Уламоларимизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васал-лам ҳадисларини тўплаш, уларни китоб ҳолига келти-риш ва мажмуалар тузиш истагини ва хуқуқини берди. Ислом дининиг мазҳаб асосчилари шариат қонунлари-нинг ишлаб чиқишда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларига тез – тез мурожаат қилганлар ва улар асосан ҳадиси шарифга суянганлар. Уларнинг ки-тобларида ҳадис шунчалик кўп эдики, кейинчалик ула-молар уларнинг фиқҳга доир китобларини кўпроқ ҳа-дисга тааллуқли деб баҳолашган. Бунга Имом Молик-нинг “ал-Муватто” китоблари мисол бўлади. Моликий мазҳабининг асоси фиқҳ бўлишига қарамай, уни кейинги давр олимлари бу китобга ҳадис китоби деб қарайдилар. Бу китоб қирқ (40) йил мобайнида тўплан-ган ҳадисларни ўз ичига олган. Ислом оламининг олим-лари томонидан маъқулланган олти китоб энг саҳиҳ, яъни ишончли ҳадислар деб эътироф этилган. Бу ки-тоблар “ас-Саҳиҳ ас-Ситта” яъни Пайғамбармиз сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига доир олти саҳиҳ китоблар деб юритилади. Имом ал-Бухорий – 870 йил вафот этганлар. Имом Муслим – 875 йил вафот этганлар. Имом Можа – 887 йил вафот этганлар. Имом Абу Довуд – 888 йил вафот этганлар. Имом ат-Термизий – 892 йил вафот этганлар. Имом Насаий – 915 йил вафот этганлар. Бу зотлар олти саҳиҳ китобларнинг соҳибларидир. Мелодий йил ҳисоби бўйича. DAVOMI BOR.....
|