Имом ал-Бухорий Имом ал-Бухорийнинг 4 жилддан иборат “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” номли ҳадислар тўплами мусулмонлар учун Қуръони Каримдан кейин 2-манбаъ сифатидан қўлла-нилади. Бу асарнинг тўлиқ номи “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ ал-Муснад мин ҳадиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-саллам ва суннатиҳи ва айямиҳи”, ёки тарихчи Бад-руддин ал-Айнийнинг ёзишича “Ал-Жомеъ ал-Муснад ас-Саҳиҳ ал-Мухтасар мин умури ҳадиси Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васаллам ва суннатиҳи ва айямиҳи”– бўлсада, китоб қисқача; “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” ёки “Са-ҳиҳул Бухорий” номи билан машҳурдир. Имом ал-Бухорийнинг таъкидлашича тўламга олти юз минг (600000) ҳадисдан фақат 4000 та такрорлан-майдигани ва такрорланадиганлари билан эса 7275 та саҳиҳлари киритилга ва ёзилганлиги маълум. Тарихчи ибн Касир ал-Асқалоний бундай хулосага келган: “Имом ал-Бухорий “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ”ни Бай-туллоҳда ёзишга киришиб, ўз она юртлари Бухорода ниҳоясига етказганлар ва оққа кўчирганлар. Албат-та аллома (муҳаддис), ўз асарларига киритган акса-рият ҳадисларни хорижда, сафарда юрганларида тўп-лаганлар. Сўнг уларни 3 марта таҳрир этиб китоб таснифини тугатганлар” – деб айтганлар. Имом ал-Бухорий ровийлар ҳусусида ҳам жуда кат-та масъулият ва эҳтиёткорлик билан иш тутиб, қайта – қайта текширувлардан сўнгина улардан ҳадислар ёзиб олганлар. Бу ҳусусида муҳаддиснинг ўзлари: – “Минг (1000) ёки ундан ортиқ ишончли уламо-лардан ҳадис ёзиб олдим, менинг асаримга исноди келтирилмаган биранта ҳам ҳадис келтирилмаган” – деб таъкидлайдилар. Имом ал-Бухорийнинг “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” асарла-рига жуда кўп шарҳлар ёзилган бўлиб, улар ҳажми ва аҳамияти жиҳатидан ҳилма – ҳилдир. Қатор манбааларда келтирилишича, уларнинг сони 100 га яқиндир. Имом Муслим Имом Муслим бу соҳада бўлган изланишлари ҳадис бўйича буюк зот даражасига олиб чиқди. Имом Муслимнинг асарлари кўп лекин уларнинг энг йирик мўътабари “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” ҳисобланади. Бу асар-ни ёзиш учун кў п манбаалар ва турли маълумотлардан фойдаланади. Ўзининг эътироф этишича: “Ас-Саҳиҳ” китобини ёзиш учун уч юз мингдан (300000) ортиқ ҳадисни тўплаб, уни таҳлил қилиб чиқ-қан. Унинг бу асарини “Саҳиҳ Муслим” деб атайдилар. Унга кўплаб шарҳлар ва иловалар битилган, ҳамда Ис-лом оламида жуда кўп шуҳрат топган. “Саҳиҳ Муслим” асарининг ёзилиш муддати ҳақида аниқ маълумотлар бўлсада, бундай йирик асарнинг узоқ йиллар давомида қилинган машаққатли меҳнат маҳсули эканлига ўз – ўзидан маълум. Ҳар бир ҳадисни эшитиб матну иснодини аниқлаш ғоятда мушкул иш бўлиб, бунинг учун қанчадан – қанча мамлакатларни кезиб, не-не машаққатларни бошдан кечириш лозим бўлган. Имом Муслим замондошлари қолдирган маълумотлари асосида бу асар таҳминан 15 йил давомида ёзиб туга-тилган. Таркибий жиҳатидан бу асар 8 қисмдан иборат бўлиб, улар ҳадисларнинг мазмун – моҳияти ва мав-зуларига кўра 54 бобга бўлинади. Чунончи имон, та-ҳорат, намоз, масжид, закот, рўза, ҳаж, никоҳ, фарз, васият, овчилик, кийим – кечак, зеб – зинат, одоб – ахлоқ, илм – фан, маърифат, фазилат, табобат боблари шулар жуласидандир. Китобга киритилган ҳадисларнинг умумий сони 4000 та такрорларини эътиборга олинса 7000 дан зиёдроқдир. Имом ат-Термизий Ибнул-Асийр ўз “Тарих” ида бундай дейди: Термизий имом ва ҳофиз эди. Бебаҳо асарларни тор-тиқ қилди. “Ал-Жомеъул Кабир” асарларининг энг му-каммалидир. “Кашф-уз-Зукнун” китобида “Сунани Термизий” аса-ри борасида бундай дейди: “Бу ҳадис бобида тасниф этилган кутуби ситтанинг учинчисидир. Бу китоб “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” дейилади. Шунингдек “Сунан” деб ҳам аталади”. Имом Термизийнинг ўзлари китоблари тўғрисида шундай деганлар: “Ушбу китобни тасниф қилганимдан кейин, уни Ҳижоз, Ироқ ва Ҳуросон уламоларига тақдим этдим. Улар розилик билдириб қабул қилдилар. Кимнинг уйида бу китоб бўлса, ўша хонадонда ҳудди Пайғам-бармиз соллаллоҳу алайҳи васаллам гапираётгандай бў-лур”. Сунани Термизий китобида ҳадисларнинг даражаси-ни белгилашда 2 ибора қўлланган. Биринчиси: “Бу ҳадис ҳасан – саҳиҳ” – деган ибора. Иккинчиси: “Бу ҳадис ҳасан – саҳиҳ – ғариб”–деган ибора. Имом Термизий айрим ҳадисларини “ҳасан – саҳиҳ”, “ҳасан – ғариб”, “саҳиҳ – ғариб”, “ҳасан – саҳиҳ – ғариб”– деб атайдилар. Лекин бу сўзларни таърифламайдилар. Фақатгина “Ҳасан” нинг таърифини келтирадилар. Бунда “Ҳасан” нинг мартабаси маълум сабабга кўра “Саҳиҳ” нинг мартабасидан пастдир деган фикрни берганлар. Имом Насаий Имом Насаий ёшлигидан ҳадис илмини катта қизи-қиш билан ўрганган 15 ёшида машҳур муҳаддис Қутай-ба ибн Саъид ал-Балҳий ҳузурида, 14 ой давомида ҳа-дис илми бўйича таълим олади. Ривоят қилишларича Насаий “Сунан ал-Кубро” аса-рини тасниф қилаган чоғида ўша давр шаҳзодалари ун-дан китобда келтирилган ҳамма ҳадисларни тўғри – но-тўғрилигини сўрашганда, у киши ҳамма ҳадисларни ҳам тўғри деб айтиш мумкин бўлмаслигини айтган. Шун-дан сўнг у ўз китобидан заиф ҳадисларни олиб ташлаб, уни бирмунча қисқартирган. Шу тариқа “ал-Мужтаба” деб аталган иккинчи қисқартирилган тўплам “Сунан” юзага келди. Бу асар кичик ҳажмда эканлигидан му-ҳаддислар орасида катта шуҳрат топган. Имом Абу Довуд Абу Бакр ас-Саъоний ва Иброҳим ал-Ҳарбий “Те-мир Довуд алйҳиссалом учун қанчалик юмшатилган бўлса, ҳадис ҳам Абу Довуд учун ҳудди шундай қу-лайлаштирилган” – деб айтган. Баъзи ривоятга кўра, машҳур олим Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарий Абу До-вуднинг зиёратига борган ва у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда кўп ҳадисларини тўғри ри-воят қилгани учун, унинг тилидан ўпган эканлар. Абу Довуднинг сўзига қараганда, у 50000 минг ҳа-дис ёзган ва шу ҳадислардан 4800 тани тўплаб, ўзи-нинг машҳур “Сунан”и юзага келган. Бу асар шарҳ-чилар томонидан, бир таниқли олим Абу Сулаймон ал-Хаттобий ўз шарҳи муқаддимасида шундай деган: “Дин илмида Абу Довуднинг “Сунан” каби шараф-ли буюк саналган китоб ҳалигача тасниф этилган эмас. Бу асар халқ орасида жуда ҳам юксак обро қозонди. У ҳатто Ироқ, Миср, Мағриб ва бошқа юртларнинг бир қатор шаҳарларида ҳадис тасниф этувчилар учун бир манбаа бўлди. Шундайки, Ҳуросон аҳли орасида Бу-хорий ва Муслимнинг “Саҳиҳ” лари эътибор қозонган, саҳиҳ ҳадислар таснифи шартлари уларнинг кўз ўнгида туриб ундан ўрнак олсаларда, Абу Довуднинг “Сунан” ини яна ҳам кўп фиқҳ илмларини қамраб олгандир”. Абу Довуд ўз таснифи бўлмиш “Сунан” асарида 4800 та ҳадисни келтирганлар. Имом Можа Имом Можа ибтидоий таълим – тарбияни олиб, ҳа-дис илми талабида Ироқ, Миср ва Шомга сафар қила-дилар. Тез фурсат ичида ўз замонаси муҳаддислари ора-сида эътироф этилган даражага эришадилар. Имом Мо-жанинг асосий китоблари “Сунан” да 4000 минг ҳадис жамлаган. Имом Можанинг китобларида ҳадис ровийларининг занжирида гоҳо унчалик машҳур бўлмаган ровийлар уч-раб туради ва бу эса ҳадиснинг саҳиҳлигига анча пу-тур келтиради. Шунинг учун кейинги уламоларнинг баъ-зилари Имом Можанинг китобларини олти саҳиҳ китоб-дан деб ҳисобламайдилар. Леки аксарият уламолар Имом Можанинг “Сунан” китоблари ҳадис бобидаги олти са-ҳиҳ китоблар қаторига киради деб иттифоқ қилишган. Муаллиф китобларида зикр қилган, аммо ровийлари машҳур бўлмаган ҳадислар ўзининг мавзуи жиҳатидан нодирдур. Шунинг учун ҳам у ҳадислар мақбул ҳадис-лар ва марғуб бўлиб, “Сунан” нинг қийматини пасай-тирмайди. Имом Можа “Сунан” лари турли замон уламолари тарафидан бир неча марта шарҳ қилинган. عن ابي هريرة رضي الله عنه عن النبيّ صلي الله عليه وسلم قال: من دعا إلي هدي كان له من الأجر مثل أجور من تبعه لا ينقص ذلك من أجورهم شيئـا و من دعا إلي ضلالة كان عليه من الإثم مثل اثام من تبعه لا ينقص ذلك من اثامهم شيئا. رواه مسلم وأبو داود والترمذي. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир ҳидоятга чақирса, унга, ўзига эргаш-ганларнинг ажрларича ажр бўлади. Бу эса уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди. Ким бир залолатга чақирса, унга, ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади. Бу эса, уларнинг гуноҳ-ларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди” – дедилар. Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилишган. Илоҳий ҳадислар Қуръони Каримдан кейин 2-даражада Каломи Илоҳий яъни ҳадиси Роббоний туради. Улар Аллоҳ Таолодан хабар бериш эътибори билан ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилади. Қуръони Карим эса фақат Аллоҳ Таолога изофа қилинади. Қур-ъон нақл этилганда “Аллоҳ Таоло шундай деб буюр-ди” – дейилса, ҳадиси қудсийда “Расули Акрам Аллоҳ Таолодан ривоят қилган сўзда Аллоҳ Таоло шундай деб буюрди ” – дейилган. Қудсий ҳадисдан бошқа ҳадислар ваҳийи илоҳий билан келганми ёки йўқми деган масалада ихтилофлар бор. “Расулулоҳ ўз – ўзидан сўзламас, унинг сўзи унга ваҳий этилган бир ваҳийдир.” – деган ояти карима ва-ҳий ила содир бўганлигини таъкидлайди. Ҳудди шу са-бабдан ҳам Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳабарингиз бўлсинки, менга Китоб – Қуръон бе-рилди ва шунинг баробарида унинг бир тимсоли ҳам берилди” – деганлар. Қудсий ҳадислар ваҳий сифатларидан бири билан чекланиб қолмайди. Уларнинг туш (рўё), дил илҳоми ёки малак лисони каби ҳар ҳил сабаблар билан ваҳий бўлиши жоиздир. Қудсий ҳадисларни ривоят қиладиган киши 2 ҳил усулда ривоят қилади: 1) “Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Ал-лоҳ Таолодан ривоят қилган сўзда Аллоҳ Таоло шун-дай деб буюрди” – демакдир. Бу салафларнинг қўллаган усули (таъбири) дир. Му-ҳиддин Нававий ушбу усулил (таъбири) ни иҳтиёр эт-ганлар. 2) “Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Ал-лоҳ Таолодан ривоят этишларига кўра, Аллоҳ Таоло шундай деб буюрган” – деган таъбирдир. Ҳар 2 таъбирнинг таърифи бордир. Абул Бақо “Кул-миётида” қудсий ҳадиснинг Қуръони Каримдан фарқини шундай изоҳлайди: “Ҳам лафзи, ҳам маъноси ила Ал-лоҳ Таолодан нозил бўлган жамиий ваҳийга Қуръон, Лафзи Пайғамбардан, маъноси эса Аллоҳдан бўлган ҳа-дисга Қудсий ҳадис дейилади”. Баъзиларнинг фикрига, Қуръон мўъжиза бўлиб, Жаб-роил алайҳиссалом воситаси орқали нозил бўлган лафз-дир. Қудсий ҳадислар эса, мўъжиза эмас балки, Илоҳий, Роббоний ҳадислар дейилади. Тиббийнинг таърифига кўра, Қуръон – Жаброил алайҳиссаломнинг ҳазрати Пай-ғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга келтирилган яъни олиб келинган. Қудсий ҳадислар эса Аллоҳнинг пай-ғамбарига рўё ёки илҳом ила хабар берган маънодир. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўз таъ-бири билан умматига таблиғ этган. Набавий ҳадислар эса тўғридан – тўғри Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг сўзларидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг ҳадислари машҳур нотиқ ва адибларнинг сўзларидан жуда юксаклик билан ажралиб туради. Шунингдек ҳадисларини оғиздан – оғизга ўзгартириб тарқатувчиларга ижозат берилмайди. Қудсий Ҳадислар عبدي المؤمن أحب إلي من بعض ملائكتي . رواه التراني في الوسط عن أبي هريرة. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мўмин қулим менга баъзи малакларимдан ор-тиқ севимлидир”. Табороний “Авсат” ида ривоят қилган. عن أنس رضي الله عنه أن رسول الله صلي الله عليه وسلم قال: إن الرب سبحانه و تعالي يقول: وعزتي و جلالي لا اخرج أحداً من الدنيا أريد ان اغفرله حتي استوفي كل خطيئته في عنقه بسقم في بدنه واقتار في رزقه. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шун-дай деганлари ривоят қилинади: Аллоҳ Таоло айтади: “Иззатим ва Жалолимга қасамки, мағфират этиш-ни истаган қулимнинг вужудида ҳасталик, маиша-тида машаққатга мубтало этиб, бўйнидан барча гу-ноҳларини олмагунча уни дунёдан жудо қилмай-ман”. عن أنس رضي الله عنه عن رسول الله صلي الله عليه وسلم قال الله تعلي : إذا تقرب إلي ذراعاً تقربت إليه باعا و إذا أتاني مشيا أتيته هرولة . رواه البخاري . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳ Таоло айтди: “Мўмин қулим менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир аршин яқинлашгайман. Менга бир аршин яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашгайман. Мен томон юриб келса, Мен унга югуриб пешвоз чиққайман”. عن أبي الدرداءِ رضي الله عنه عن رسول الله صلي الله عليه وسلم قال الله تعلي : يآ إبن آدم صل لي أربع ركعات من أول النهار اكفك آخره . Абуд-Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳ Таоло айтди: “Куннинг аввалида Менинг (Ризоим) учун тўрт ракаът намоз ўқигин, (оқшомни хайрли) Мен кафил-ман”. Хулоса الحمد الله الذي أنار بالعلم بمآئرنا، وطهر بالإسلام سرآئرنا والصلاة والسلام علي خير الأنام، ناشر العلم و السلام، مالي الأرض بالحكمة و البيلن و علي آله و أصحابه الذين اتبعوا سنته وسلكوا سبيله، فملكوا ناصية العالم بالعم و الفضيلة و بعد : Аллоҳга шундай ҳамдлар бўсинки, У илми нури билан кўзларимизни очди, Ислом билан сирларимиз-ни поклади. Бу инсониятнинг афзали бўлган, илм ва саломни ёйган, ер юзини ҳикмат ва баёнга тўл-ғазган зотга, укишининг аҳлларига ва у зотнинг сун-натларига эргашган, йўлларини маҳкам тутган, илм ва фазилат билан дунёнинг барча томонларига етиб борган саҳобаларга салом ва салавотлар бўлсин. Инсоният тарихидан маълумки умматлардан бирор-таси ҳам ўз ичидан чиққан пайғамбар ёки олим, ҳур-матли ва обрўли кишиларниниг сўзларига мусулмонлар ўз Пайғамбарлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васал-ламнинг ҳаётларига эътибор берганлари каби аҳамият бермаганлар. Зеро, Пайғамбар алайҳиссалам Қуръони Каримни баён қилиб берувчи эканлигини Аллоҳ Таоло қуйида-гича марҳамат қиади: وأنزلنآ إليك الذكر لتبين للناس ما نزّل إليهم ولعلهم يتفكّرون* “....Сизга эса одамларга нозил қилган нарсалар-ни (яъни шариат аҳкомларини) баён қилиб беришимиз учун ва шояд тафаккур қилсалар, деб бу эслатмани – Қуръонни нозил қилдик”. Бугунги кунда, ҳусусан, толиби илмларнинг, уму-ман олганда, халқимизнинг ҳадис илми ҳамда унга боғ-лиқ бўлган фанларнинг ўрганишга жуда катта эҳтиёж-лари бор. Шунинг учун, динимизнинг асосларидан бири бўлган ҳадисларга бўлган эътиборимиз ва эҳтимолимиз ўз мақомича бўлмоғи даркор. Пайғамбар алайҳиссалам-дан кейин мусулмонлар авлоди – саҳобалар, тобеъинлар, табаъ тобеъинлар ва улардан кейинги келган улуғ зот-лар бу борада барчамизга ўрнак ва намунадир. “Ҳадис илми” фанидан ёзилган бу илмий иш маз-кур эҳтиёжни тўлдириш мақсадида қилинган ишларнинг биридир. Бу илмий иш ҳадис илмининг келиб чиқиш, ри-вожланиш босқичи, ундаги атама ва истилоҳлар, хабар ва уларнинг қисмлари, амал қилинадиган ҳадислар, ёл-ғон тўқима ҳадисларнинг фарқи, уларнинг ҳукумлари, муҳаддис одоби, ривоят санади, олимлар табақаси каби билимлар билан топишишда ёрдам беради. Яна бу ил-мий ишда асосий ҳадис китоблардаги илк боби билан яқиндан танишиб, илм фазилати, уламоларни даража-ларини, илм олиш одоблари, Қуръони Каримдаги олим-лар ва илм олиш тўғрисидаги оятлар ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўласиз дега ниятдамиз иншааллоҳ. Зеро ислом илм дини эканлигини ахмоқларгина инкор қилиши мумкин. Тарихга назар соладиган бўлсак ис-ломга амал қилинган пайтда ҳар бир мусулмон юрти-дан кўплаб алломалар чиққанига гувоҳ бўламиз. Аввал-дан масжиду мадрасалар юрти бўган мамлакатимизда ҳам илмга эътибор ҳозирги кунда анча юқори Ал-ҳамдулиллаҳ. Бундай ислоҳатлар олдида бу илмий иш денгиздан бир томчи ҳалос. Алоҳ Таоло бу кичик бир ҳизматни Ўзининг ризолиги йўлида қилинган ишлардан бўлишини, бу илмий иш сабабли Пайғамбаримиз сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳараларини қайта иҳё қилишини сўраб қоламиз Омин! ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. “Қуръони Карим”. Шайх Муҳаммад Содиқ Му-ҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол 2. Алоуддин Мансур. Қуръони Карим изоҳли таржимаси. 3. Абдулазиз Мансур. Қуръони Карим изоҳли таржимаси. 4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳадис ва ҳаёт” 1-китоб. 2003 йил Тошкент. 5. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳадис ва ҳаёт” 3-китоб. 2003 йил Тошкент. 6. Ҳамроқулов Жалолиддин. “Мусталаҳул ҳадис” 2004 йил Тошкент. 7. Имом Ғаззолий. “Иҳёу-улумиддин” 1 китоб. 2003 йил Тошкент “Мова-роуннаҳр”. 8. Абдулазиз Мансур. “Дин илмларни жонлантириши”, “Минг бир ҳадис” 1998 йил Тошкент “Мовароуннаҳр”. 9. Мирзо Кенжабой. “Сунани Термизий” 1999 йил Тошкент “Адолат”. 10. Рустам Сафо. “Илоҳий ҳадислар” 1987 йил Туркия Диёнат ишлар Ва-зирлиги Анқара. 1994 йил Беҳзот фирмаси. 11. Мушкатул масобиҳ. 12. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Иймон” 2006 йил Тошкент “Шарқ”. 13. Абу Закариё Яҳё ибн Шароф Нававий. “Риёуссолиҳийн” 2004 йил “Мовароуннаҳр”. МУНДАРИЖА Муқаддима.........................................................................................2 Кириш.................................................................................................3 Суннат нима?....................................................................................5 Суннат тарихи.................................................................................10 Кимё илми........................................................................................20 Фалаккиёт илми..............................................................................23 Ҳисоблаш илми...............................................................................24 Анатомия илми...............................................................................27 Психология илми............................................................................27 Тарихи илми...................................................................................28 Илм олиш фазилатлари................................................................29 Ҳадис ва унинг турлари...............................................................36 Ҳадисни турларга бўлиниши.......................................................37 Мутавотир ҳадислар.......................................................................39 Оҳод ҳадис........................................................................................43 Оҳод ҳадисларнинг қуввати ва заифлиги жиҳатидан тақсимланиши..................................................................................44 Машҳур ҳадис..................................................................................44 Азиз ҳадис.........................................................................................49 Ғариб ҳадис......................................................................................51 Ҳадисни таҳлил қилиш................................................................53 Саҳиҳ ҳадислар тўплами..............................................................59 Имом Бухорий.................................................................................61 Имом Муслим.................................................................................62 Имом Термизий..............................................................................63 Имом Насаий...................................................................................65 Имом Абу Довуд.............................................................................65 Имом Можа......................................................................................66 Илоҳий ҳадислар.............................................................................68 Қудсий ҳадислар..............................................................................70 Хулоса.................................................................................................72 Фойдаланилган адабиётлар......................................................... МАВЗУ: ИЛМ ВА СУННАТ БАЖАРУВЧИ: УМАРОВ АЗИЗБЕК ИЛМИЙ РАҲБАР: УБАЙДУЛЛАЕВ ИМОМ МУҲАМ-МАД ТАҚРИЗЧИ: ҒОФУРОВ АБДУРРОХМАН ТОШКЕНТ 2007 ЙИЛ БИТИРУВЧИСИ
|