:::O'zbekona:::Portal:::

Bosh Saxifa | A'zo bo'ling | KIRISH
Juma, 20-Июня-2025, 23:02
Siz bizning qadrdon Mehmon | RSS
MENYU
Islom Olami
Islom Dunyosi [182]
Saodat asri qissalari [11]
Qur'oniy duolar [6]
Mini-Chat
Bosh Saxifa » Статьи » Islom Olami » Islom Dunyosi

СУНЪИЙ БИЛИМЛИЛИК ОҚИБАТИДА ПАЙДО БЎЛГАН ШУБҲАЛАР ХУСУСИДА СЎЗ
Шу пайтга қадар тушунтиришга ҳаракат қилганим масалада, яъни аёлнинг кийим-кечаги, меҳнати ва таълими ҳақида Аллоҳ таолонинг ҳукмларида ҳеч бир ўзгаришга юз тутмайдиган очиқ далиллар бор.Унга инониб, ҳукмларини энг олийси, деб билиб бу хусусда ғайрат кўрсатишга мадад бордир. Ҳар кимнинг ушбу ҳукмларга муҳртоб (яъни хитоб қилинган киши) бўлган ёки бўлмаган барча халқнинг Қуръони карим Аллоҳнинг каломи эканлигига ишонишлари, Муҳаммад (с.а.в.) бутун оламга умид берувчи пайғамбар эканлигига, бу идрокка жо этишларига кифоят ва исбот бордир.
Имонида ёки Аллоҳнинг ҳукмларини энг олий, деб билган ва ёки Яратувчининг ризосига эришмоқ учун интилган ҳар бир шахс биз ёзган сатрларни ёзиши ва хулосаларни чиқариши табиийдир. Аммо ушбуларга шубҳа аралаштириб ёзувчилар ҳам бор. Бироқ улар Аллоҳ таоло китобидан ва суннатнинг маъносидан хулосаларимизнинг тескарисини исботлайдиган моҳиятда таъвиллар чиқариш маҳоратига эгадирлар.Ўз-ларининг ёлғончи эканликларини билган ҳолда шундай қиладилар.
Сўзни таъвил этмоқ ва калималарнинг маъносини бузиб кўрсатмоқ қийин иш эмас. Илгарги замонларда дунёвий шарафга эга бўлиш учун Бани Исроилликлар бу ишни маҳорат ва устамонлик билан бажарганлар. Айни шаклда дунёвий манфаатлар йўлида бугунги "оқловчиларнинг" кўпи ҳам шу ишни қилмоқда. Яъни, илоҳиёт илми билан шуғулланганларнинг кўпчиги ҳам бу ишни бажарадилар. Уларнинг мақсадлари зоҳирий маънода ўзларига фоний дунё неъматларидан, мансаб ва мавқеларидан фойдаланаётган инсонларга яхши кўнринмоқдир. Бошқарувчи, идорачиларга қуллиқда бўлишдир, ёрдам қилишдир.
Имоми Шотибий "Мувафақат" номли китобида Аҳком қоидаларида ҳийла қилмоқ истаганлар ва далиллар, қонунларнинг асллари билан ўйнашга Табиийки, ҳақни таниш йўлида мусулмонларнинг турли гуруҳлари гуруҳбозликни бир томонга ташлаб, ўзаро ёрдамда бўлишлари зарур. Яъни, Аллоҳнинг ғазабига йўлиқмаслик ва шайтоннинг ёлғонига мубтало бўлмаслик учун мусулмонлар бир-бирларига яқин, жипс бўлишлари шарт. Чунки фақат бирлик ҳолида ҳаракат этишнинг, ўзаро ёрдамнинг рўёбга чиқиши билан жамиятни издан чиқармоқчи бўлганлар маълум бўлади, уларнинг тузоқлари ва махфийликлари фош бўлади. Бундан кейин ҳеч ким уларнинг тузоғига тушмайди.
Илло, ҳақни ўртадан йўқотиб, ўрнига ботилни жойлаштирмоқ учун аёл келтирадиган таҳлика қадар ҳавф йўқдир. Маълумки, бутун дин ва диёнат билан узоқ ва яқиндан алоқаси бўлмаган газета, журналлар, турли матбаа минбарлари аёл билан алоқадор исломий ҳукмларни шубҳа остига олиш қуролига айланган. Ғарб бу қуролни жуда усталик билан айлантирмоқда. Унинг таъсирига тушганлар бундай шубҳаларни дин ва диёнат номидан ўз нашрларининг биринчи саҳифаларида чоп этмоқдалар. Агар улардан бирлари бу оммалаштирилганлар уйдирма ёки ёлғондан иборат эканлигини ўзларига эслатмоқчи бўлса, шу заҳоти ниқобларини чиқариб, дин иршод минбаридан узоқлашганлигини сўйлайдилар. Ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) шаънига қилган туҳмат ва бўҳтонларини бир зумда унитадилар. Ҳолбуки улар ўзларининг ҳар бир чиқишларида пайғамбаримиз (с.а.в.) шаънига ёлғон бўҳтонлар ёғдирадилар. Буни ўзлари ҳам эътироф этиб, тузоққа тушганликларини тан олсалар ҳам ҳақиқат қаршисида кўр ва карликларича қолаверадилар.
Хўш, бу шубҳалар нималардан иборат?
Мусулмон биродарларим, сиз билан ана шу масалани ўртоқлашмоқчимиз. (албатта Аллоҳ таолонинг изни ва ёрдами билан). Чунки илоҳий ҳақиқатларнинг асл маъноларини ўртага чиқаришимизда уларга бўлган иймонимиз янада ортади ва чалғитувчи тузоқлар, ёлғонларга нисбатан эътиборлироқ бўламиз. Яъни, кўп ҳолларда диний кўринишлар касб этсада, исломий маросимлар орқали сизга етиб борган бўлсада, қайси ҳақ, қайси ботил эканлигини ажратиб олиш даражасича билимга эга бўлишимиз керак.
Биринчи шубҳа: Баъзи кишилар—бир аёлнинг бегона эркак билан истагани каби са ҳижобга риоя қилмасдан ўтириб туриш, бирга бўлиши мумкин эканлигини исботлаш учун шу ҳадисни келтирадилар: Имом Муслимнинг Анас (р.а.)дан ривоят қилишига кўра ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бир қўшниси бор эди. Жуда мазали таомлар пиширарди.У пайғамбаримиз учун таомлар тайёрлаб, ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)ни даъватэтмоққакелди. Унга ҳазрати Ойша ва ҳазрати пайғамбаримиз(с.а.в.) "йўқ" жавобини бердилар. У яна даъват этди. Ва ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) ва аёлларини учинчи марта биргаликда даъват қилгач "Хўп", дея унинг уйига бордилар.
Бу ҳадиси шарифда кўрилгани каби, бироз олдинроқ баҳс этганимиз нарсалардан фақат биттасига ишорат бордир. У ҳам бўлса ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳазрати Ойшани қўшнисининг уйига олиб бориши масаласидир. Бу ишоратни бошқа ҳадисларда ҳам кўрамиз. Зеро, бошқа саҳобалар ҳам хотинларини масжидларга бирга олиб борардилар. Бошқа бир қанча ҳадисларда эса, саҳобалар мўминларнинг оналарини ва билҳосса ҳазрати Ойшани заёрат этганлари, ҳадис аниқламоқ ёки фатволар сўрамоқ, ҳазрати пайғамбар(с.а.в.)нинг ҳолларини ўрганмоқ учун уйларига борганини кўрамиз. Жуда яхши, у ҳолда юқоридаги далил билан " уларга бирор нарса сўрасалар ҳижоб орқасидан жавоб қилинг" маъносидаги буйруқ ва эркаклар олдида "ўралиб ўтиришни" талаб этилган ҳукмлар орасида бир фарқ борми? Табиийки, йўқ!
Пайғамбар (с.а.в.) ҳазрати Ойшани ўзлари билан бирга қўшниникига олиб бориш даъватпни аввал қабул этмаганлари ҳам бирор шубҳага асос тугдирмайди.
Билшимизча "Ал-Арабий" журналида шайх Аҳмади Бақурийнинг халқни алдамоқ гояси ила аёлларни жамоа ичида эркаклар билан баробар яшашини хэлол этган фатвосига қарши халқ томонидан жавоб ўлароқ бир қанча раддия мактублари юборилди. Ва бу хатларнинг катта бир қисмида бу ёзувнинг қандай қарашлар туфайли майдонга келгани танқид қилинганди. Бироқ бу журналнинг соҳиби эркин танқидларнинг шарафини инкор этди ва улардаги овоздан қулоқларини бекитди, уларнинг соҳибларидан кўзларини олиб қочди. Табийки. буни Бақурийнинг ёзган алдовларини сир тутиш учун қилди. Акс. ҳолда очиқ-ойдин тарзда ҳақ ўртага чиқарди.
Бироқ бу журналнинг соҳиби шу икки нарсани унутдики инсонлар бу хусусда икки табақ эга бўлинганлар: бирлари шаҳват ва жинсий эркинлик мубталосидирлар, бироқ бу на Бақурийнинг фатвосини гха на "Ал-Арабий" журналининг ёйилишини ўзига қальа қилиб олмайди. Иккинчиси эса юзини Аллоҳга бурган, Аллоҳ рози бўлган йўл муваффақ бўлишига ишонган бўлиб у хам Аллохнинг ху/кмини на "ал-Арабий"дан ва на Бақурийдан ўрганишга киришмайди.
Журналнинг соҳиби инсонларнинг чалғитмоқ учун ҳозирлаган мантиқни севинч билан багрига босди ва мингларча одамга ўқитди. Халқнинг овозини бор кучи билан бостирмоқ, бўгмоқ учун қўлидан келганча тиришади. Бу аҳволда ўзаро нифоқлар, ҳужумларга йўл очилади. Мусулмон ўлкаларида юзларча инсон бу чалғитишга қарши илми мантиқ доирасида ҳаракатга кечдилар. Улар доим ҳақни юксалтмоқ ва олийлигини инкор этувчиларга қарши курашмоқ учун майдондадирлар. Бундай инсонлар умирларини охирига қадар ҳақ йўлдан қайтмайдилар. Бир нарса ўрганиш керак бўлса, хақ ана шундайлардан ўрганади. Зарар эса фақат чалғгитувчининг ўз зараридир. Улар хеч бўлмаса Аллоҳ субханаҳу ва таолони унитмасинлар, охират азобидан қўрқсинлар.
Кейин биргаликда боришлари ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)нинг ўз оиласига нисбатан олий ахлоқ, чуқур марҳаматини ва ҳазрати Ойшага нисбатан ҳисларини кўрсатадиган зариф намунадир. Чунки ўшанда анча вақтдан буён ҳазрати пайғамбар(с.а.в.)нинг уйида қозон қайнамасди. Яъни, ҳазрати Ойшанинг ривоят қилишича ҳазрати пайғамбар ва оила аъзоларининг таоми фақат хурмо ва сувдан иборат эди. Агар шундай шароитда ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари билан бирга бу ҳолни кечиришга рози бўлган умр йўлдошларини ташлаб қўшниникида ҳозирланган таом учун бир ўзлари борармидилар? Ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) фазилатида бундай бир нарсани кўриш мумкинмиди? Шунингдек, Ҳандак қазилган кун очлик ўзларини ва саҳобаларини ҳолдан тойдирганда ҳазрати Жобир (р.а.) бир товоққа етар-етмас таомга даъват этди.Пайғамбаримиз ўзларидан олдин барча саҳобалар ўтиргандан кейингина даъватни қабул қилдилар ва ўз қўллари билан гўштларни майдалаб уларга тақсимладилар. Саҳобаларга хизмат кўрсатиш мақсадида энг четда ўтирдилар, саҳобаларнинг қорни тўйганига ишонч ҳосил қилмагунча дастурхонга қўл урмадилар.
Кўриниб турибдики, юқоридаги воқеада ҳазрати Ойшанинг ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.) билан бирга қўшникига ҳижобсиз кетиши ва юз-қўлини очиб ўтиришига алоқадор далил йўқдир. Шунингдек, бу воқеада бугун исломий ҳаётга риоя этмаган оилаларда бўлгани каби дунёвий яшашни хуш кўришни асослашга ҳеч қандай далил ҳам мавжуд эмас. Яъни, бу ҳодисага бундай маъно беришлик қуёшни ғарбдан чиқишга зўрламоқ кабидир.
Ҳазрати Ойша волидамизнинг ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) билан қай кўринишда кетганларини мана бу оятдан ҳам тушуниб олишимиз мумкин:
"Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирор ҳожат учун чиққанларингизда эса) илгарги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар" (Аҳзоб сураси 33)
Шунингдек, ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)нинг аёлларидан бир нарса сўралганда парда ортидан жавоб қилиниши, кўзларини тўсишлари зикр этилган Нур сурасининг 31-оятида улар кимларнинг ёнида юзларини очишлари буюрилган.
Имом Муслим ва бошқаларнинг Анас ибн Моликдан ривоят қилганлари мана бу ҳадис масаланинг ойдинлашишига васила бўлади. Ҳадисда айтилишича, Умму Сулай ҳолва пишириб ҳазрати пайғамбарга юборганди. Ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) Зайнаб бинти Жаҳш билан уйланиш муносабати ила саҳобаларини чақиргандилар. Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) ва саҳобалар бир жойда тўпланиб, суҳбат қуриб ўтирганлари учун ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)нинг аёли саҳобалар чиқиб кетгунга қадар юзини деворга ўгириб ўтирди.
Ҳазрати Ойша онамизнинг ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) билан бирга қўшниникига борганларидаги ҳолатдан асосиз далиллар қидириб, Аллоҳнинг динига ва ҳазрати пайғамбар(с.а.в.)нинг суннатига қарши қўлланмоқ, оғир гуноҳдан ҳам оғирдир. Бундай йўл тутганлар ё билиб ё билмаган ҳолда Ғарбнинг мусиқасига ўйнаган, йўлига юрган бўладилар. Шуни айтиш керакки, бугун баъзилар орзу қилаётган Ғарб ҳаёти ҳам тез жонга тегади ва ўшанда яна қайтадан шариатни тикламоққа ҳаракат бошланади. Шундай экан, бор нарсани асраш, авайлаш ўрнига йўқотиш яхшими ёки йўқотилганини тиклаш учун жон-фиғон бўлган яхшими? Бу масаланинг энг жўн томони. Асосий томони эса шундаки, биз йўлимизни шубҳалар билан ўзгартиришимиз керак эмас. Қуръон қонунлари ва ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) ҳадислари ёруғида ўз йўлимизда давом этишимиз зарур.
Биринчи шубҳанинг хулосаси шудир. Қолаверса, у жиддий бир шубҳа бўлмасдан, арзон-гаров чалғиш оқибатидир.
Иккиичи шубҳа: Саҳлдан ривоят қилинадики Абу Усайид Саидий тўй қилиб, ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) билан асҳобларини даъват этди. Келганларга
икромиятда бўлган Саидийнинг аёли Умму Усайд бевосита ўзи таомларни дастурхонларга қўйиб, хизматда бўлди. Тошдан ясалган бир идиш ичида хурмо қўйди ва бу хурмоларни қўллари билан эзди ва унинг сувини ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)га ичиш учун узатди (Бухорий)
Амалда бугун уйига меҳмон чақирганда хеш, ақробалари келганда, дўстлари ташриф буюрганда, давраларда бегоналар ўтирганда уй бекаси бевосита ўзи хизмат қилишни истаганлар аёл қўлидан шароб ичишни, таом ейишни хоҳлаганлар, унинг ўтириб туришига ошифта бўлишни орзу қилганлар, у билан суҳбатлашиб, ҳазил-ҳузул қилишни хуш кўрганлар ана шу ҳадисга шамаъ қиладилар.
Маълумки, исломий қоидаларда манъ этилган нарса мусофирларга қаҳва ёки таом тақдим этмоқ эмас.
Манъ этилган нареа аёлнинг очиқ-сочиқ, зеб-зийнатлар билан ўзини кўз-кўз қилиб юришидир. Масала қаҳва ёки таомда эмас, масала ана шу пайтда аёлнинг қай жозиба ичида эканлигида. Яъни, унинг нақадар жалб қилувчи ҳолда бўлишидадир.
Зотан, олимлар тушунтириб берганлари каби, мусулмонлар яхши биладиларки, маълум ўлчовлар доирасида Ислом ҳижобини қабул қилиш дегани эри ўтирган жойда, қариндошларининг даврасида, уйга бошқа меҳмонлар келганда уларга икромиятда бўлинмасин, дегани эмас. Абу Усайид тўйининг асносида аёли кўрсатган ҳурмат ҳам ана шу доирададир. Ибн Ҳожар бу ҳадиси шарифни тушунтирар экан, шундай дейди:"Бу фитна йўқлигига ишонч ҳосил қилинганда ва ҳижобни қўлламоқ шарти ила мумкин эканлиги ҳеч кимнинг хаёлидан чиқмаслиги керак" (Фатхул-Борий, IX, 2306.)
Ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) иштирок этган бундай йиғилиш давраларда келиннинг( ёки оила аъзоларидан бошқа бир аёлнинг) унга ҳурмат кўрсатиб дастурхон тузатиши, бевосита таом тақдим этиши фавқулодда ҳол эмас эди. Қолаверса, бундай ҳолни манъ этадиган , таъқиқлайдиган далил ҳам йўқдир. Шу билан бирга бундай воқеалар қандайдир қусурни эмас, ҳурмат-эҳтиромни билдиради.
Бироқ баъзи ғаразли кишилар бу ҳадисни аёлнинг очиқ-сочиқ, ҳижобсиз юриши, вужуд гўзалликларини кўрсатиши оддий ҳол эканлигини исботлашга уринсаларда, бўндай фикр чиқара олмайдилар. Чунки унда мазкур ҳолатни кўрсатадиган ҳеч бир далил мавжуд эмас.
Қолаверса, ярадорларнинг яраларини боғламоқ, чанқаганларга сув бермоқ ва шу каби хизматларни бажариш учун қанча-қанча саҳобаларнинг аёллари жанг майдонларида бўлганлар. Умму Сулайм (р.а.) ҳам улардан биридир. Жиҳод майдонларида улар бегона эркакларга вужудларини кўрсатиб, зебу-зийнатларини кўз-кўз қилганлар деб, ким ҳам айта олади? Табиийки, ҳеч ким бундай деб айта олмайди. Агар аёл шифокорлик дипломига эга бўлса, табиийки бу ишни бажараверади. Хўш, ким юқоридаги ҳадисни рўкач қилиб, у ҳам очиқ-сочиқ юриши, бутун вужудини кўрсатиши, ҳар кимнинг олдига ўзи истагани каби чиқиши хулосасини бера олади?
Келин бўлмиш аёл бевосита ўрнидан туриб, ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)га шарбат тақдим этди дейишдан, аёл эркаклар ёнида авратларини очиб, гўзалликларини кўз-кўз қила олади, деган хулоса чиқариш мумкинми?
Бундай дейдиганлар топилса, демак улар фитнакорлардир! Маълумки, Аллоҳ таоло ер юзида ризқ излашни ва тижорат қилишни ҳалол қилган. Шундай экан, деб бир тужжор фоиз олиши, бировни алдаши мумкинми? Биламизки, бундай иллатлар манъ этилади. Яъни, Исломни тан олган ҳар бир киши бундай йўлдан тойишларнинг оқибатларини жуда яхши билади.
Шундай экан, шубҳа ёйишга ҳаракат қилганларнинг мақсадлари нима? Аёлни ёмон йўлга бошлашни истайдиларми? Ёки Аллоҳнинг оятидаги "гўзалликларини кўрсатмасин" деган калималарининг буюклиги, олийлигини англаб етмайдиларми? Дарвоқе, нима сабабдан улар асосий тамал қолиб, шубҳалар туфайли ўзгариш ясамоқчи бўладилар? Ислом дини, қонунлари яхшиликка қаратилган ва буни исботлашга ҳожат йўқ. У ўз йўлига тўсиқ бўладиган фасод ва бўҳронлар билан бугунгача курашиб келди, бундан кейин ҳам курашади. Яъни, ўз қонунларини амалга оширишни кучайтиради ёки мазкур қонунларга тескари тушадиган сабабларни ўртадан олиб ташлайди.
Шундай экан, юқоридаги шубҳага аҳамият бериб, узундан - узоқ тўхталишга асос йўқ. Бу нарса фақатгина зехниятларни бузушлик учун қилинган ҳаракатлардан бири эканлигини билиб қўйишимиз керак.
Учинчи шубҳа: бу шубҳа тарофдорлари "умматнинг машҳур аёлларидан баъзилари турли ижтимоий тоифадаги кишилар билан,яъни эркаклар билан бирга ўтирганлари, кўришганлари ҳолда, юзларини беркитмаганлар', дейдилар.
Бундай ҳаракатларни фитна, дея атрофга тарқатишга уринганлар тарих ва унинг китоблари саҳифаларида шунга ўхшаш саҳналарни қидирганлар. Уларнинг ўз ривоятларига кўра, баъзи гуруҳлар эркаклар олдига ҳижобсиз чиқмоқдан чекинмаган бир аёл топсалар шу зоҳоти ҳужумга ўтганлар.(Улар учун шундай ривоятлар қўл келарди) Аслида бу ривоятларда номлари тилга олинган аёллар илмий ва адабий мажлисларда қатнашганликлари ҳақида сўз боради. Масалан, бундай аёллардан бири Ойша бинти Талҳа бўлган. У ҳеч кимсанинг ёнида юзини тўсмасди. Шунингдек, катта адабий мажлисларнинг ташаббусчиси ва уюштирувчиси Сакина бинтул Ҳусайнни ҳам мисол келтирилади. Бир қатор сабаблар билан эркаклар ёнига юзини беркитмасдан чиққан Ҳинд бинти Нўъмон бин Башир ва Амир Молик ибн Марвоннинг хотини, ҳаж мавсумида зиёрат этилган бир мажлис соҳиби Ҳарқоил Амирийга ва унинг қизи ҳақида кўп гапирилади. Зурримма исмли бир араб шоири бу қизни севиб қолиб, унга энг гўзал шеърларини бағишлагандир. Ниҳоят, машҳур бир адабий марказнинг соҳиби Ибни Зайиднинг (у ҳам шоирдир) севган аёли Валлада ҳам анашулар жумласидандир.*
*—Диққат этилса, бу аёлларнинг юзларини тўсмасликларидан гап боради. Вужудларининг бошқа қисмларини бекитмаганлари ҳақида эмас.
Бу аёлларнинг турмуш тарзларига қараб учинчи шубҳани ёймоққа уринганлар Ислом шариатининг аёл ва эркак орасида ҳеч қандай фарқ кўрмаслигини ва аёлни хижобли бўлишга зўрламаганини айтадилар.
Хўш, бу даъво шариатнинг қайси манбасига таянган? Қуръонга-ми, Суннатга-ми, ижмоъга-ми ёки қиёси-фиқҳгами? Бу тўрт манбадан бирортасида юқоридаги даъвони қувватлайдиган далил тополмайсиз.
Баъзи кишиларнинг ҳаётларини ва ҳаракатларини шаръий далил сифатида қабул этсак, нима сабабдан ичкиликнинг ҳам ҳалол эканлигини гапирмаймиз? Ахир, баъзи саҳобалар, ҳатто мусулмон халифалардан баъзилари ички ичкандирлар.
Ҳатто даъвогарлар мантиғидан келиб чиқадиган бўлсак фаҳш ҳалол эканлигини айтиш мумкин. Чунки буни бир қанча саҳоба авлодлари ва улардан кейингилар қилгандилар...
Хўп биз инсонларнинг хатоларини ҳужжат ва қонун сифатида ҳабул этар эканмиз, нега ҳазрати расулуллоҳ (с.а.в.)нинг "Барча инсон болалари хато қилишлари мумкин" деган сўзларини хотирламаймиз. Исломнинг тортишувга хос бўлмайдиган ҳақиқатларидан бири ҳам, ўзига ваҳий юборилган пайғамбарнинг ҳаракатларидан бошқа ҳеч кимсанинг ҳаракатлари шаърий далил ҳисобланмаслигидир. Фақат пайғамбарларнинг (с.а.в:) ҳаракатлари, сўзлари, сифатлари ва тақриротлари шариатнинг манбаи саналади. Шундай экан, юқоридаги шубҳачилар ўрганиб чиққан аёлларга Аллоҳдан ваҳий келгани ва улар пайғамбар эканлигига ишонадилар-ми? Уларнинг кўз олдида бу аёлларнинг қадри, ҳаракатлари қандай баҳоланса баҳоланар, лекин бегона эркаклар ёнида юзларини беркитган ва гўзалликларини яширган қанчадан-қанча солиҳа аёллар ўтганини таъкидлаб қўймоқчимиз. Хўш, кўпчиликни ташкил этган бу аёлларнинг ҳоли нега далил сифатида олинмайди-ю, турли табақалар ва даврлар орасида қидира-қидира топилган бир ховуч аёлнинг ҳоли далил сифатида қабул этилади-ми?
Ҳа, Ойша бинти Талҳа юзини беркитишни истамас эди. Шу сабабдан эри Мусъаб ибн Зубайр ора сира бу ҳаракатини қоралар эди. Мусъабнинг бу қоралаши ҳам фикримиз ҳақ эканлигига доир далилдир.
Шубҳачилар айтганлари каби, Фотима ал-Амирийа ҳам Зурримма унга мафтун бўлиб бир қанча шеърлар ёзганига қадар эркаклар ёнида юзини беркитмасди. Валлада эса адабий мажлисларда шоирларни қаршилар экан, юзини очарди.Бу ҳам Ибн Зайиднинг унга ошиқ бўлганига қадардир. Аммо шуни иқрор билан айта оламанки, ҳар икки ҳолда ҳам Аллоҳ белгилаган шаъриатга қарши бузғунчилик холатини асослашга ҳеч қандай далил йўқдир. Ораларида гарчи севги муҳаббат пайдо бўлган бўлсада.
Яна такрорлашни истаймизки, шаръий далил фақат Аллоҳнинг китобидан бир оят, пайғамбар (с.а.в.)нинг бирор ҳадиси, аҳли ҳол ва ақднинг бир ижмоъси ёки бу исботланган уч далилдан бирига аҳлиёти кишиларнинг қиёси бўлиши мумкин. Бу далиллар инсонлар ҳаракатини йўналтиради ва муоммоларини ечади. Бирор бир насҳ ёки чалғитИш ё тафсир ила инсонларнинг ҳарактлари бу далилларни йўналтира олмайди.
Бу сўзлар ғоятда тушунарли ва ойдиндир. Қалбида ғараз ва таассуф бўлмаган, манманлик ҳавосидан керилмаган ҳар қандай киши буни англайди. Лекин нияти бузуқ кимсалар ўзларига маъқул келмаган томонларни нафсларининг истакларига қараб уйғунлаштиришга уринадилар ва ўзлари ҳам англамаган нарсаларни даъво қиладилар.
Тўртинчи шубҳа: Бу хусусда носамимийлик билан ижтиҳодий бир далил излаганлар кўриниш ва усулда машҳур бўлган шу қоидага таянадилар:"Замонлар ўзгариш билан ҳукмлар ўзгаради". (Янги замонавий ҳаёт ошиқлари Ислом шариати ва усулларидан фақат шуни биладилар.) Уларнинг ҳаётга қарашлари ва масалаларни баҳолашлари ҳам ана шу асосдандир. Уларнинг фикрича: "Кечмишда ҳаётимиз саноат асосига ва технология устунлигига кўра қурилган эмас эди. Шунинг учун ишчи қўллар кўпайишига ва ўзаро ёрдамга ҳожат йўқ эди. Бир оилада ёлғиз отанинг ёки болалардан бирининг ишлаши етарди. Шариат ҳам хоҳ аёл масаласида хоҳ бошқа масалаларда ўша ҳаётнинг табиатига уйғун, маданиятнинг ўша даражасига яраша эди. Бу вазиятда зарурий ҳол бўлмаса, аёлнинг уйдан чиқишига эҳтиёж қолмас эди. Бироқ кейин ҳаётнинг даҳшатли бир тарзда ўзгариши ва технологиянинг миллатлар маданияти ривожини пайдо этиши, ортда қолиш сабабларини йўқотиш учун саноатлашиши зарур ҳолига келди. Машиналардан етарли даражада даромад олиш ва саноат юксалишини давом эттирмоқ учун барча ишчи кучи ва қўллари сонини оширмоқ керак эди. Амалда бунинг рўёбга чиқиши жамиятнинг ярмини ташкил этган аёлларнинг ҳаёт билан ҳамнафас бўлиш ва унинг неъматларидан истеъфода этиш учун ишлашлари заруратини туғдирди. Аввал шундай эдики, шариат қоидаларига риоя этган , ҳижобли аёлларнинг ҳаётнинг бир қанча соҳаларида эркаклар билан ёнма-ён ишлашлари мумкин эмас эди. Шундай қилиб, шаръий ҳукм қўйилган кечмиш замон ўзгарган эди. Замонлар ўзгариши билан ҳукмлар ўзгаради қоидасига уйғун бир шаклда аёлларга нисбатан қўлланилган бу ҳукмлар ўзгартирилиши керак"(!)
Булар бир қанча инсонларнинг оғзида сақич каби чайналмоқда бўлган шубҳалардир. Баъзилар бу фикр янглишлигини била туриб, у билан мусулмонларни алдамоқ учун уни ҳимоя қиладилар.Баъзилари эса, самимий бир тарзда уни ўзларига шаръий далил ҳисоблаб , халқ орасида фатво беришга уринадилар.
Ҳақиқатда бу қоиданинг на бу масала билан ва на саноат тараққиёти билан алоқаси бор. Бу борадаги даъволар мутлақо асоссиздир.
Йирик фабрикаларни ишлатиш жараёнида ишчи қўлларини кўпайтиришда эҳтиёж сезиш мумкин. Бу тур даъво қаҳвахоналарни ишсиз йигитлар макон қилиб олмаган ёки кўчаларда ишсиз кезиб юрмаган бир ўлкада ўтиши мумкин. Шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, бундай даъво ўзларини катта куч ҳисоблаган давлатларда ҳам ўтмайди.
Ўз ақлини қудратли, деб билган гумондорлар Оврупо ва Америкада аёл технологияни эркак билан баробар тортмоқда, деб ўйлайдилар. Ана шу ваҳимага таяниб ожизлик, заифликдан қутулиш учун аёлларни ишлатиш, уларни ҳижобга боғлаб қўймаслик ҳақида гапирадилар. Аслида эса буни нафсларига ёққан ва ўз жинсий туйғуларидаги етишмовчиликни йўқотмоқ учун қиладилар. Саноат ва маданият ривожидан асосан шаҳвоний нарсаларни кутадилар. Гўёки бунга эришсалар дунё муаммоларини ҳал этиб қўйган бўладилар.
Очиғи бу гумон ёмон бир ғараздан туғилган. Оврупо ва ғарб мамлакатларида аёлнинг ишга қўшилишида шу икки омил муҳим аҳамият касб этади:
Биринчи омил: Жинсий эркинлик ва шаҳватнинг ҳокимияти шу қадар ортдики, натижада эркак бутун давраларда, ҳатто иш ерларида ҳам аёлдан узоқ туролмайдиган ҳолга келди. Ишлаган корхонасида, вазифа бажарган жойида, борган дўконида, таом еган ошхонасида, юрган йўлида ёнида аёл бўлишни ва куннинг йигирма тўрт соати давомида шаҳватдан татиб туришни истайдиган бўлди. Асоси инсон фитратига қарши бўлган бу вазият ҳар икки жинснинг саодатидан кўпроқ бахтсизлигига ва ўз йўлларидан чалғиб кетишларига сабаб бўлмоқдадир.
Иккинчи омил: Ҳасислик ва моддапарастлик омилидир. Бугунги ғарблик инсоннинг энг қўрққан нарсаси ҳасислик хасталигидир.
Оила бошлиғи ҳисобланган ота қизининг бирор-бир корхонада ёки фабрика, ошхона, меҳмонхонада ишлашини билсада, унга ёрдам қўлини узатмайди. Уз қизига ёрдам қилмоқ учун бирор сабаб йўқдир. Эр ўз аёли қаердандир манфаат келтиришини билгани учун унга ёрдам қилишни рўёбга чиқарадиган сабаб тополмайди. Чунки ҳасислик ҳар қандай сабабни яшириб туради.
Ҳа, ғарбдаги бу ҳаёт бир томондан шиддатли исрофгарчилик, бошқа томондан шиддатли хасисликни келтириб чиқаради. Чунки исрофгарчилик учун бошқа жойда хасис бўлиш , кўпроқ бойлик жамғариш зарур.
Тўртинчи шубҳани ёймоқ истаганлар билишлари керакки, Ғарбнинг моддий асосга қурилган янглиш тушунчаси инсон зотининг барча афзалликлари, шавқлари ва ахлоқий туйғуларини чиркин бойлик ҳирси билан булғаб ташлади. Ҳатто у ерда оила мавҳум тушунча ҳолига келди, тўғрироғи ахлоқий, ақидавий асосдан моддий манфаатлар асосига кўчди. Ҳозир ғарбда оиланинг ўзаро ёрдам ва бирдамлик маъноси қолдими? Унинг мавжудлиги фақат ҳар бир парчаси муайян молиявий рақамни рўёбга чиқарган жонсиз бирикма ҳолини эслатади.
Бугунги Оврупода оила бирор-бир маъно ифода этмаган, севги ва боғликлиқни ёдга солмаган унвон ҳолига келди. Бу салбий ҳол барча жамиятларга кириб бориши Оврупонинг яқин келажакда қўрқинчли йиқилишига саҳна бўлишига ишоратдир.
Ё Раббим! Тарихни қандай ўз-ўзини янгидан гакрорлайдиган ҳолга қўйдинг!
Эски Рим императорлиги тарихини ўқиганлар унинг ҳалокати жинсий эркинлик ошиши ва ахлоқий бузуқликлардан эканлигини биладилар. Кейин бир томонда исрофгарчилик, бошқа томонда шиддатли хасислик уларни емирган эди. Файласуф Канон уларни огоҳлантирган эди. Бироқ унга қулоқ солмадилар. У шундай деган эди:
"Эй Румликлар! Эркаклар ва аёлларнинг, бошқарувчи ва бошқарилувчиларнинг ҳаддан зиёд исрофгарчиликлари ҳақида кўп фарёд солдим. Бундан яхши хабардорсиз. Сизларга яна шуни ҳам айтган эдим: Жумҳурият икки турдаги мусибатга, яъни хасислик ва исрофгарчиликка мубтало бўлди. Бу икки мусибатнинг энг катта ўзига хослиги мана ман деган мамлакатни ҳам ер остига тиқиб юборишидир"
Демак, аёлнинг эркак билан баробар ишлаши ва иш қидириб юришининг ҳақиқий сабаби нимада эканлигини ақли солим бўлган ҳар бир киши билади. Яъни, асос сабаб технологик ҳаёт билан ҳамнафас бўлиш, саноатни такомиллаштириш эмас.
Ҳақиқий сабаблар очиқ-ойдин экан, нега ғарбликларга тақлид учун далил қидириб юрибмиз. Ҳатто кўпларимиз бу билан кифояланиб қолмасдан, тақлид қилган соҳаларда улардан ўзиб кетдик, деб мағрурона бош кўтариб юрибмиз. Яъни, орамизда тараққиёт жиҳатдан фарқ қолмагандек. Ислом динида аёл одоби билан боғлиқ қонунлар асосидаги энг муҳим ҳикмат оила тузилиши ва муқаддаслигини ҳимоя қилишдир. Яъни, оила гўзилишини йиқитадиган, муқаддаслигини чўктирадиган, фазилатли ахлоқни йўқотадиган ғояга бормоқ учун қандай қилиб Аллоҳ динида сунъий ўзгаришлар қилиш ёки бу ҳақдаги фикрга бориш мумкин?
Бундай шубҳа такрор айтамизки, шаҳват асири бўлмиш инсонларнинг шубҳаларидир. Бундан ҳам даҳшатлироқ шубҳаларга соҳиб эканликларига гумоним йўқ.
Тадқиқотларнинг натижасида кўрдимки, бутун бу шубҳалар Исломнинг тўғри ва очиқ ҳукмларини соғлом, соф қарашлардан узоқлаштирмоқ учун қилинган ҳаракатлардан бошқа нарса эмас. Бу чалғитувчилар мусаффо фитрат дини билан инсонлар орасига тўсиқ ташлашга уринадилар. Сирлари очилиб қолмаслиги учун ҳар сўзни эҳтиётлик билан сўзлайдилар. Бу сунъий муаммо пайдо қилган инсонлар ҳолати Аллоҳ таоло Қуръонда хабар берган бир тоифа кишилар ҳолатига ўхшайди:
"Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжизаларни) инкор этадилар..." (Намл сураси 14)
Агар шубҳаларга таяниб уларнинг айтганларини соғлом далил сифатида қабул этсак ва улар билан иттифоқ ҳолига келсак (аслида бу ҳеч қачон мумкин эмас, буни уларнинг ўзлари ҳам яхши биладилар) уларнинг бу далиллари мусулмон аёл ва қизларни бошлайдиган қўрқинчли йўл ҳақиқатини ҳеч ҳам қўлламайди, балки бу икки ҳолат мутлақо бир-бирига зид бўлган ҳолдир. Бу мухтолиф шубҳалардан қайси бири (агар улардан биронтасини тўғри деганимизда ҳам) мусулмон қизларнинг кўксини, қўлларини ва болдирларини очиб кўчаларга чиқишига изн беради? Ёхуд улардан қайси бири мусулмон аёлларни ўз уйига келган меҳмонлари олдида жилва ва жозиба кўрсатиб, уларнинг бошини айлантиршига фатво беради?
Демак, бугун биз қарши чиққан масала юзаки қараганда ана шундай аниқ фатволардан узоқ бўлсада, лекин охир оқибатда шунга бошлаб боради. Шу сабабдан ҳам бундай шубҳалар дин ва дунёмиз учун ғоятда хатарлидир.
Шунингдек, баъзилар бугун мусулмон аёли шариат ҳукмида маҳкам туриб, унинг талабларини жон дил билан бажараётганидан ваҳимага тушмоқдалар. Табиийки, бу ваҳиманинг илдизи жуда ҳам узоқларда.
Бугун яна бир савол ўртага чиқади: олдимизда қандай муаммо турибди? Ўзига шаҳват билан қараган кишиларнинг гуноҳлари ва ўзининг оғир гуноҳи остида эзилмаслик учун динига уйғунлашиб, Аллоҳнинг ризосини рўёбга чиқармоқ учун уринган, вужудини, юзини ва зинога йўл очадиган ҳар ерини бекитишга ҳаракат қилган аёл муаммоми? Ёки барча ҳукмга беписанд қараб, кўринишда Оврупонинг, аслида эса яҳудий ва сионизмнинг "моделларига" уйғунлашган, баъзи машҳур аёллар юзини бекитмаганини далил билиб, ҳижоб кейинчалик тадбиқ этилган нарса, дея эркаклар ёнида вужудини очиб, зийнатини кўз-кўз қилаётган, ўзини бир бозордан олиб, иккинчисига солаётган ва дунёни минг бир фитнага тўлдираётган аёл муаммосими?
"Эй тушунган синглим, қани айтчи, сенингча тузатишга ва ечимини топишга муҳтож, ижтимоий ва ахлоқий масала булардан қайси биридир?
Ёзувчиларимиздан бир гуруҳи (уларнинг тиллари мусулмон эканликларидан дарак беради) ва бир қанча журналларимиз (улар ҳам халқ кўзида Ислом ва иймон муҳрини ташийдилар ) Аллоҳнинг динини ва шариатини тўғрилик билан ўрганиб, унга керакли аҳамият беришни ҳайбатли масала ва буюк мусибат билишлари ғаройиб нарса эмасми? Бир томондан қаламларидан заҳар оқади, иккинчи томондан ҳаёсиз, масхаромуз расмларни босадилар. Бир томондан эса маънавиятни маҳв қилувчи турли руҳий силоҳлар қўллайдилар. Барча бу олчоқликларнинг сабаби бир гуруҳ мусулмон ёш қизларнинг (улар нима бўлганда ҳам озчиликдир) Аллоҳнинг динида диққатли бўлишларидан, Аллоҳнинг шариатига боғлиқ равишда юзларини ва вужудларини ҳижоб ила бекитишларидандир. Бу қизларнинг жамият саодати ва уммат баробарлиги учун қиладиган ишларига на ёрдам этилади, на да изн берилади. Бунга қарамай улар маданий, ижтимоий ва фикрий соҳаларда бошқалар уддалай олмаган ишларни амалга оширмоқдалар. Бу ҳолни дунёвий ёзувчилар, ишга ярамас журналлар, Оврупо ва Америка оламидаги аёлларга муносабатдан келиб чиқиб баҳолашга уринадилар. Бу қизларни шифога ва қутқарувга муҳтож гуруҳ, деб биладилар.
Ўзларининг мусулмон эканликларини такрорлашларига қарамай бундай ёзувчилар, тарихчилар Ислом тарихининг хусусий бўлган ва бирор маъно касб этмайдиган айрим воқеаларини топиб олиб, на самовий дин ва на соғлом фикрли инсон туйғулари қабул этмайдиган бу воқеаларни ҳайқира-ҳайқира ёймоққа киришадилар. Ваҳоланки, бундай воқелар Исломнинг маълум даврларида ўзига яраша баҳосини олган. Ҳатто Исломни ислоҳ қилиш учун уринганлар бўлган ва улар ихтилофга тушганлар. Шунингдек Аллоҳнинг китобидаги ва ҳазрати пайғамбар(с.а.в.)нинг ҳадисларидаги ҳамда барча ишларнинг ижмоъларидаги ҳукмга бўйинсунмаганлар йўқ эмас. Бу фасодни тўхтатмоқ ва ўртадан олиб ташламоқ йўлида ҳаракат қилмаганлар, бундайларга танбеҳ бермаганлар, чалғиш балосини оз бўлсада енгиллаштириш учун Аллоҳ ҳукмига итоат этмаганларнинг сони қанча?
Шу билан бирга улар мусулмон қизларнииг ўранишларига масхарамуз қараб ёмон ва чиркин мақолалар билан уларга ҳужум қилмоқдалар. Бу хусусда китоблар ҳам чоп этмоқдалар. Улар ҳижобнинг бутун инсониятга фойда келтиришни ва хайр-илҳом беришини кўрмасликка оладилар. Аксинча, бу хайрларга қарши ҳар уйда, жамоа орасида сўз юритиб, одамларни бу "оташ"нинг таҳликасидан огоҳлантиришга уринадилар. Ваҳоланки бу ҳужумлар умматнинг ёшлари учун ва умуман инсоният учун ҳалокатга чўкишга ва инқирозга сабаб бўлиши ва охир-оқибатда уларнинг айтганлари бўлса, ҳалокат ер юзини қоплаши аниқдир!
Категория: Islom Dunyosi | Joyladi: __---------__ (23-Октября-2007)
Ko'rildi: 1141 | Reytingi: 0.0/0 |
Barcha Izoxlar: 0
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin.
[ A'zo bo'ling | KIRISH ]
Portalga Kirish
IZLASH
Foydali linklar
Saytga Kirganlar Soni

UzCinema © 2025 |