“Бунёдкор” – “Олмалиқ”. Preview 25 апрель куни “Жар” стадионида мамлакатимиз чемпиони ва кубоги соҳиби – “Бунёдкор” Игорь Шквирин бошчилигидаги “Олмалиқ” жамоасини қабул қилади.
Олий лига-2009нинг 7-тур доирасида кечадиган ушбу баҳс жамоаларнинг умумий ҳисобдаги бешинчи тўқнашуви бўлади. Бунгача “қалдирғочлар” ва олмалиқликлар чемпионат баҳсларида икки ва яна шунча марта Ўзбекистон кубоги учрашувларида рўбарў келишган. Ва ҳар сафарги баҳсларда тошкентликлар ғалабани илиб кетишган.
Эътиборлиси, чемпионат учрашувларида олмалиқликлар “Бунёдкор”га жиддий қаршилик кўрсатишиб, кичик ҳисобларда мағлуб бўлишган бўлса, кубок учрашувларида Игорь Шквирин шогирдлари бунёдкорчилар олдида ҳеч нима қила олмаганлар.
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
ОЛМАЛИҚ - БУНЁДКОР - 0:1 (0:0)
27.04.2008. 7-тур. Олмалиқ. "Металлург" стадион. 5328 томошабин
Ҳакам: Юлдашев Қаҳрамон - 7,9
Гол: Анвар Солиев, 70
БУНЁДКОР - ОЛМАЛИҚ - 1:0 (0:0)
18.10.2008. 24-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 5217 томошабин
Ҳакам: Саидов Рустам - 9,6
Гол: Анвар Солиев, 81
Ўзбекистон кубоги. 1/2 финал. Биринчи учрашув
ОЛМАЛИҚ – БУНЁДКОР 1:4 (0:3)
27.07.2008. Олмалиқ. “Металлург” стадиони. 5111 томошабин
Голлар: Шоймардонов 3 автогол (0:1), Вильянуэва 9 (0:2), Гочгулиев 35 (0:3), Востриков 82 пенальти (1:3), Вильянуэва 86 (1:4)
Амалга оширилмаган пенальти: Диндиков 52 (дарвоза тўсини)
Ҳакам: Ҳамидов Рустам - 8,5
Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. Жавоб учрашуви
БУНЁДКОР - ОЛМАЛИҚ 4:0 (1:0)
3.08.2008. Тошкент. МҲСК стадиони. 6768 томошабин
Голлар: Бақоев 22 (1:0), Кападзе 67 (2:0), Жепаров 76 (3:0), Вильянуэва 82 (4:0)
Ҳакам: Исмоилов Марат - 9,3
Эслатиб ўтамиз, 7-турнинг “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги баҳс 25 апрель куни “Жар” стадионида соат 17:00да бошланади. 24 апрель куни эса "Жар" стадионининг иккнчи майдонида иккала жамоанинг ўринбосарлар таркиблари ўзаро баҳс олиб боришади. Ўринбосарлар учрашуви соат 16:00да бошланади.