Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 2 из 8
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 7
  • 8
  • »
Модератор форума: ABDULLOX  
-:-O'zbekona Forum-:- » Islomiy Bo'lim » Islom - Info » "Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar (Islom olamidagi eng so'nggi yangiliklar...)
"Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar
ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 18:48 | Xatlari # 16
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Шайх ҳазратларининг муқаддас диёрларга сафарлари ҳақида

Аллоҳ таолонинг ҳифзу ҳимояси ва тавфиқи ила Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 9 август куни эрта тонгда ҳарамайни шарифайнига қилган сафарларидан қайтиб келдилар.
Шайх ҳазратлари ушбу сафарларининг аввалида умра ибодатини адо этиш бахтига муяссар бўлдилар. Сўнгра, 31 июлдан 2 августгача Ислом олами робитаси ташкилотининг эллик йиллигига бағишланган халқаро анжуманда иштирок этдилар.
Мазкур анжумандан сўнг Шайх ҳазратлари Ислом олами робитаси ташкилотининг таъсис мажлисининг йиллик йиғинида иштирок этдилар ва нутқ сўзладилар.
Шунингдек, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Дунё мусулмон уламолари ва зиёлилари ташкилотининг ижрочи ҳайъати аъзоси сифатида мазкур ҳайъатнинг йиллик мажлисида ҳам иштирок этдилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўз сафарлари давомида Мадийнаи Мунавварага бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларида бўлдилар. Тоиф шаҳри зиёратига ҳам муяссар бўлдилар.



ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 18:49 | Xatlari # 17
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Насоролар рамазон пайтида нималарни ўрганишлари мумкин?

Рамазон ойи барча буюк тавхидий (монотеистик) динлар ва бутун инсоният учун умумий ва ягона бўлган қадриятлар ҳақида тафаккур қилиш учун энг қулай фурсат хисобланади.
Рамазон пайтида насоролар нималарни ўрганишлари мумкин? Исломнинг бешта устунларидан бири бўлган ўттиз кунлик рўза мобайнида мусулмонлар етишган нарсага улар ҳам етиша оладиларми?

Насоролар томонидан рамазон ҳақида ёзилган мақолалар, очерк ва эсселарни ўрганиш давомида улар руҳоний-маънавий жиҳатдан Рамазондан қандай наф олишлари мумкинлиги ҳақидаги биронта арзирли фикрни топиш мушкул. Афтидан, АҚШдаги насоролар учун Рамазон амаллари ва у билан боғлиқ бўлган урф-одатлар хурофотнинг қайсидир шаклига жуда ҳам ўхшайди ва айнан шу холат уларнинг гўзаллигини тан олиш ва мусулмонларга тақлидан уларни такрорлаб кўришга тўсқинлик қилади.

Бутун дунёдаги деярли 2 миллиард мусулмонлар учун Рамазон 21 август куни кун ботиши билан бошланди. Бу вақт ичида «тавхид жамоаси» рўза тутади: тонгдан то шомга қадар ейиш, ичиш, жинсий яқинликка киришиш ман қилинади. Кун давомида мусулмон одам кундалик дунё ташвишларидан четда бўлишга, сўз ва амалларида пархезкор бўлишга ҳаракат қилгани маъқулдир.

Кунига беш маҳал мусулмонлар маcжидларда, уйларда ёки бошқа жойларда юзларини Макка тарафга бурган холларида ва бошларини Аллоҳ олдида итоаткорлик билан эгиб, ибодат қилишда давом этадилар. Бу даврда мусулмон давлатларида иш куни одатда қисқартирилган бўлади, кун давомида одамлар ўз оилаларига яқинроқ бўлишга ҳаракат қиладилар. Кечки маҳал рўза ифтор билан тугайди – бу пайтда барча одамлар илоҳий зотга мурожаатларини давом эттирадилар.
Ушбу лаҳзада мусулмон одам ғариб ва мазлумлар аҳволи ҳақида тафаккур қилади; Абрахам Маслоу тузган инсон эҳтиёжлари силсиласида (иерархия) биринчи даражадан ўрин олган емоқдан (овқатдан) тийилиш туфайли мўмин одам Аллоҳ берган неъматлар учун унга шукрона қилиш ва бизнинг нотинч дунёмиздаги барча инсонлар учун дуо қилиш заруратини ёдга олади. Рамазоннинг буюклиги ва фазли хақида Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига Қуръони Карим оятлари нозил бўлган пайтда гувоҳлик берганлар: «Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир.» (2:185).

Голландиянинг «Vastenaktie» насронийлик фонди директори Ван дер Куил 40-кунлик насоролар рўзасини ибодат билан бошлайди. Ушбу вақт оралиғини насоролар сахрода 40 кеча ва 40 кундуз рўза тутган Ийсо Масих хақидаги инжил хабари билан боғлайдилар.

Рамазон талаб қилганидек, доимий одат ва маишатларидан воз кечиш орқали насроний одам Худога яқинроқ бўла олиши, ўз вазифасини рўза, ибодат, медитация ва ўз яқинларига кўмак бериш орқали бажариши мумкин.

Рўзага нисбатан фақатгина кузатувчи эмас, балки бевосита рўзадор бўладиган бўлса, насроний одам ўзи учун фойдали руҳоний-маънавий сабоқлар олиши мумкин: балки баъзи холларда кун бўйи рўзадор бўлишга интилиш инсон табиатини англаб етиш учун фойдали бўлиши мумкин.

Рутгерс университети сиёсатшунослик ва Яқин Шарқ мамлакатлари профессори Абдулхамид Жобир БМТнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка муаммолари бўйича вакиллигида 25 йил мобайнида ишлаган. У Нью-Йорк, Нью-Джерси ва Коннектикут штатлари мусулмон жамоалари раҳбаридир. Унинг айтишича, Рамазон пайтида насроний ва яхудий жамоаларга бирдамлик ва инсонийликнинг муҳимлигини етказиш керак. «Рамазон – инсонийлик фурсатидир», дейди Жобир. «Бу – одамлар яхшироқ бўладиган, бирдамлик, фидойилик, бошқалар билан боғлиқлик хисси каби қадриятларга яқинлашадиган пайтдир».

Шундан сўнг профессор ҳар учала монотеистик (тавхидий) динларни бирлаштирувчи тамойиллар хақида гапиради: бошқалар сенга қандай муомала қилишини ҳоҳласанг, сен бошқаларга шундай муомала қил, ягона Аллохга ибодат қил, ўзларига ёрдам бера олмайдиганларга ёрдам бер. Бу сафарги Рамазонда профессор Жобир тантанали ифтор ташкиллаштирган бўлиб, унга юзлаб меҳмонлан таклиф этилган. Кеча аввалида йиғилганлар олдида Қатарнинг БМТдаги доимиий вакили Нассир Абдулазиз Ал-Носир нутқ сўзлайди. «Биз таклифимизга полиция комиссари, Нью-Йорк мэри вакили, таниқли дин, жамоат ва сиёсат арбоблари ижобий жавоб берадилар, деб умид қиламиз», дейди Жобир.

Насроний аёл сифатида мен шунга аминманки, Рамазон насоролар учун ўз дуоларида мусулмон биродарларини ва опа-сингилларини зикр этиш, ҳозирги иқтисодий инқироз даврида қийинчиликларга дуч келган инсонлар хақида эслаш учун жуда яхши сабабдир. Бу – 30 кун давомида биздан кўра омадсизроқ бўлган инсонларга 30 хил турдаги услублар билан кўмаклашиш имконидир. Кун давомида кўпроқ ибодат қилиш, ва хатто мусулмонлар билан бир вақтда Парвардигордан осойишталик юборишини сўраб ибодат қилишга уриниб кўриш имконидир. Мен охирги сафар АҚШда бўлганимда ўзимнинг мусулмон дўстларим билан бирга ибодат қилгандим, чунки тонг отмасдан мачитдан тараладиган азон билан менинг насронийлик иймоним ҳам мустаҳкамланаётганини хис қилиб турганман. Мен бир дақиқа ҳам Худонинг Алийм (ҳамма нарсани билиши) ва Ҳозир (ҳамма жойда мавжуд) эканини унутмаганман.

Америка-Ислом муносабатлари Кенгашининг жамоатчилик билан алоқалар департаменти (CAIR) директори Афшин Шамси айтишича: «Руҳият маъносида олганда, Рамазон – Аллохга яқинлашиш, дунёда ўзигини сақлаб қолиш учун кўпроқ ибодат қилиш имконидир». Амалий нуқтаи назардан олганда эса, унинг ташкилоти «Мусулмонлар очликка қарши» номли ассоциация билан ҳамкорликда 30 кун давомида 3 минг нафар одамни таомлантиради.

Ўзларини Худони яхши кўришларини даъво қилувчи Америкадаги насронийлар учун Рамазон – мусулмонларга қандай муносабатда эканлигимизни ўйлаб кўриш учун ажойиб фурсатдир. Таниқли тадқиқот марказлари бўлган Pew Research ва Zohby International маълумотларига кўра, охирги йилларда Америкада аксилмусулмон кайфиятлар кучайиб бормоқда. Ўзларини евангелист насронийлар деб атовчилар томонидан мусулмонларга бўлган терс муносабат барчага маълум. Бунинг асосида ОАВлар томонидан пайдо қилинган сохта тасаввурлар, терроризм қаршисидаги бўрттириб-кўпиртирилган қўрқув ва қолаверса, мусулмонлар аслида ким ва улар кимга сиғинишларини билиб олиш учун вақт сарфлаш истагининг йўқлиги ётади. Рамазон – бизнинг тасаввурларимизни қайта кўриб чиқиш ва ўзимизнинг яқинларимизни яхши кўришимиз ҳақидаги даъволаримиз уларга бўлган ҳаққоний муҳаббатимиздан қанчалик фарқ қилишини таққослаб кўриш учун қулай фурсатдир.

Рамазоннинг биринчи куни мен Сицилияда таътилда эдим ва мусулмон биродарларим ва опа-сингилларим билан рўза тутдим. Дўстларим ҳали яна 29 кун рўза тутишлари кераклигини мен яхши тушунардим. Бу мен учун қанчалик мураккаб бўлмасин, мен ўзимни, ушбу захматим овқат, бошпана ва бошқа нарсаларга мухтож бўлган бирон кимса учун фойдали бўлиши ва балки шу бугун Сицилияда очликдан қийналган одамлар сони биттага камайган бўлиши мумкин, деган фикр билан овутардим.

Бугун мен Палермодаги машҳур музқаймоқ магазини ёнидаги кўчадаги уйнинг ифлос девори олдида ўтирган кекса аёлни кўрдим. У ўткинчилардан овқат учун садақа сўрарди. Ҳамма эътиборсиз ўтиб кетарди, мен эса тўхтадим ва унга «Мархамат, хоним», дея бир неча евро бердим. Одамлар менга бироз хайрат билан боқишарди, бироқ, мен умуман нотаниш одамга ёрдам берганимдан хурсанд эдим. Мен бугун яна ўша кўчадан, ибодат қилиш, ҳамда, Покистонлик ва Ҳиндистонлик оилалар ўрта ер денгизидаги пляжда италян тилида бир нималарни шодон ва тез-тез гапирган ҳолда ифтор қилаётганликларидан завқланиш учун юриб ўтаман.

Мен насроний дўстларимга Рамазоннинг биринчи кунида мусулмонларга шерик бўлганим ҳақида айтиб берганимда, орага ноқулай жимлик чўкади. Менинг руҳониятим ва Аллоҳ (Худо) билан бўлган алоқам сохта тасаввурлардан (догмалардан) ташқаридир, мен Ислом ва яхудийликдан барча яхши нарсаларни қабул қиламан, ва шахс сифатида ўзимни тўлароқ намоён қилиш учун бу хусусиятларни амалда қўллайман. Муҳими, барча мусулмонлар билиб қўйишсин, сизларнинг насроний синглингиз сизларга нисбатан улкан эҳтиром хиссини изхор этади, ва сизлар билан бирга ўтказган Рамазон кунини ёдида сақлайди.

Ивонн Р.Дэвис – DAVISCommunications компаниясининг ижрочи директории, шахс тараққиёти бўйича таниқли маслахатчи, журналист
«Ислам для всех», «Middle East Online» материллари бўйича.



ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 18:51 | Xatlari # 18
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Рамазон ойида маҳсулотлар нархини пасайтиришга чақирди

Қозоғистоннинг бош муфтийси ишлаб чиқарувчиларни муқаддас Рамазон ойида маҳсулотлар нархини пасайтиришга чақирди
Қозоғистон бош муфтийси Абсаттар Дербисали ҳожи мамлакатдаги барча ишлаб чиқарувчиларга мурожаат этиб, муқаддас Рамазон ойида истеъмол маҳсулотлари, товарлар ҳамда ҳизматлар нархини пасайтиришларини сўради.
“Биродарларимизни ушбу эзгулик ойида меҳрибон Парвардигор ҳамда Унинг раҳмати ва розилиги ҳаққи озиқ-овқат маҳсулотларини, меҳмонхоналар, сартарошхона ҳамда бошқа аҳолига ҳизмат кўрсатиш жойларидаги ҳизматлар нархларини камида 10 % га арзонлаштиришга чақираман“,- дея мурожаат этди бош муфтий Жума куни Олматида бўлиб ўтган оммавий йиғилишда.
У шунингдек ҳаво ва темирйўл ҳизматларининг бошқармаларига юзланиб ташув ҳизматлари нархида маълум миқдордаги чегиримлар қилишликни сўради.
Бундан ташқари у супермаркет ҳамда савдо дўконлари эгаларига мурожаат этиб, бу улуғ ва барокатлик ойда спиртлик ичимликларни сотмасликни сўради. Оддий аҳолини эса бундай спиртлик ичимликларини истеъмол қилмасликка чақирди.
Дербисали ҳожи бутун дунёдаги миллиардлаб мусулмонлар Рамазон ойини 10-11-Августдан бошлаб кутиб олишларини ҳамда бу ой 9-Сентябрда Ҳайит байрами билан якун топишини эслатиб ўтди.



ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 18:53 | Xatlari # 19
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Татаристон Фанлар академияси ҳузурида Исломий тадқиқотлар маркази ташкил қилинди

Татаристон Республикаси бош вазири Элдор Ҳолиқов «Исломий тадқиқотлар маркази» давлат бюджет муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ушбу янги муассаса Татаристон Республикаси Фанлар академиясининг ташаббуси билан ташкил қилинмоқда. Марказ ходимларининг сони 20 киши деб белгиланган. Марказ фаолиятининг молиявий таъминоти Татаристон Республикаси Фанлар академиясининг даромад ва харажатлар сметаси доирасида амалга оширилади, деб хабар беради «Бизнес онлайн».



ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 18:54 | Xatlari # 20
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Обама дунё мусулмонларини Рамазон ойи билан қутлади

АҚШ президенти Барак Обаманинг дунё мусулмонларини Рамазон ойи муносабати билан йўллаган табригида "биз қурмоқчи бўлган дунё - эришмоқчи бўлган ўзгаришлар – дилларимиз ва жамоаларимизда бошланиши лозимлигини ёдда тутишими шартдир", дея таъкидлади.
Америка халқи номидан, рафиқам Мишел ва мен Америка ва бутун жаҳон мусулмонларига ўзимизнинг энг эзгу тилакларимизни изҳор қилмоқчимиз. Рамазон муборак бўлсин.
Рамазон ойи дунё мусулмонлари ўз иймонларига кўра инсонлар бир-бирлари ва Оллоҳ олдидаги масъулиятлари ҳақида оқиллик ва эътиқод билан эслайдиган даврдир. Бу оилалар бирга тўпланадиган, дўстлар ифтор берадиган ва таомлар улашиладиган даврдир. Рамазон шунингдек иймон ва этиқодни намойиш қиладиган – мусулмонлар рўза тутиб ибодат қиладиган; мусулмонлар бошқа инсонларга имкониятларни амалга ошириш ва равнақ топишда ёрдам кўрсатадиган давр ҳамдир. Чунки ҳаммамиз биз қурмоқчи бўлган дунё – эришмоқчи бўлган ўзгаришлар – дилларимиз ва жамоаларимизда бошланиши лозимлиги ёдда тутишимиз шартдир.
Бу удумлар бизга мушатарак принципларимиз борлиги, ҳамда Исломнинг адолат, тараққиёт, бағрикенглик ва инсонлар қадр-қимматини кафолатлашда тутган ўрнини эслатади. Рамазон буюк бағрикенглиги ва ирқлар тенг ҳуқуқлилиги билан танилган эътиқоднинг қутланишидир. Қўшма Штатларда эса, Рамазон Ислом дини ҳар доим Америка ҳаётининг бўлаги ва америкалик муслумонлар мамлакатимиз равнақига юксак ҳисса қўшиб келганини эслатиб туради. Мен бугун, дунёнинг 1,5 миллиард мусулмонларига – сизнинг оилаларингиз ва дўстларингизга – Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан энг эзгу тилакларимни изҳор этмоқчиман.
Келаси ҳафта Оқ уйда беришни ният қилганим ифтор кунини интиқлик билан кутиб қоламан ва сизга бу ойнинг қутлуғ бўлишини тилаб қоламан.

Ҳаммангизга Оллоҳнинг раҳмати бўлсин. (RFE/RL)



ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 18:55 | Xatlari # 21
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Маккаю Мукаррамада дунёдаги энг йирик соат ишга тушди

Ғарбликлар соатларини Гринвичга қараб тўғрилашса, араб олами учун ушбу вазифани Макка бажаради.
Айни шу муносабат билан Ислом оламининг энг муқаддас қадамжосида муборак Рамазон ойининг илк кунида дунёдаги энг йирик соат ишга туширилди.
Саудия қироллигининг "Биг бен"и Британия қироллигидагисини ҳам ортда қолдириб кетди. Ўзиям соатмисан соат - ҳозирча дунёда ҳеч бир томонлама унга тенг келадигани йўқ.
Лондон "Биг Бен"идан ўзиям олти марта катта.
Узунлиги нақ 40 метр келувчи соат ердан 400 метр баландликда жойлашган. Соат механизми ўрнатилган минора эса, 601 метрни ташкил этади.
Дунёдаги бундан баланд минора фақат Дубайдаги "Бурж Халифа"дир. Унинг узунлиги 828 метрни ташкил этади.
Янги мажмуа меҳмонхона ва турар-жой биноларини ҳам ўз ичига олган жаъми етти минорадан ташкил топган. Бутун механизмнинг оғирлиги эса, 36 тоннани ташкил этади.
Мажмуадан дунёдаги энг катта лифт ҳам ўрин олган.
"Ал-Арабия" телевизион каналининг хабар беришича, Макканинг энг асосий соатига ниҳоятда аниқлик билан ишлашини таъминлайдиган механизм ўрнатилган.
Бу эса, қироллик аҳолиси ва ҳар йили Ҳажга келувчи зиёратчиларга соатга қараб, намоз вақтини аниқ белгилаб олишларига имкон беради.
Азон вақтида соатни Саудия Арабистони байроғини акс эттирувчи оқ ва яшил рангдаги 21 мингта чироқ ёритиб туради.
Чироқларнинг ёғдусида соатни 30 чақирим узоқликдан кўриш мумкин бўлади.
Ердан кўкка қараб 10 чақиримга йўлланган 16 та нур эса, соатни ҳатто самолётдан туриб ҳам кўришга имкон яратади. Ҳар бир нурнинг қуввати 10 кВтни ташкил этади.
Миноранинг ўзидан туриб эса, бутун Маккани томоша қилиш мумкин бўлади.
Замонавий технологиялар воситасида дунёдаги энг йирик соат шамол, чанг ва ёмғирдан муҳофаза қилинган.
Соатнинг асосий механизми ниҳоятда кучли қуёш батареяларидан баҳра олади. (BBC)



ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 18:59 | Xatlari # 22
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Рамазонда соғлиқни авайлаш бўйича маслаҳатлар
Ушбу мақоладан одатда муқаддас Рамазон ойида рўза тутувчиларда юзага келувчи саломатликка боғлиқ бўлган муаммоларни четлаб ўтишга ёрдам берувчи фойдали маслаҳатлар ўрин олган. Ушбу маслаҳатларга амал қилар экансиз, жисмоний ноқулайлик хиссини пасайтириб, батамом Рамазон ойининг маънавий моҳиятидан баҳра олишга эришишингиз мумкин.
Муқаддас Рамазон ойида сизнинг овқатингиз одатдагисидин кўп фарқ қилмаслиги керак ва иложи борича содда бўлиши керак. Пархез сизнинг одатдаги вазнингизни ўзгартирмайдиган бўлиши керак. Агар сиз семизликдан қийналган бўлсангиз, Рамазон вазнни нормага келтириш (озиш) учун энг қулай вақтдир. Рўза анча узоқ вақт давом этишини ҳисобга олиб, аста-секин (8 соатлар атрофида) хазм бўлувчи, дағал таомлар тавсия этилади. Бундай махсулотларга турли ёрмалар, бутун буғдой донлари, бошоқлилар, сабзавотлар, яшил дуккаклилар, нўхат, қалампир, маккажўхори, кабачки, исмалоқ ва бошқа кўкатлар (темирга бой лавлаги барглари), пўстлоқли мевалар, қуруқ мевалар, туршак, анжир, олхўри, бодом ва х.к. лар (яъни, мураккаб углеводларга эга бўлган барча махсулотлар) киради. Қанд, олий нав ун ва шу каби махсулотлар организмда тезда «ёниб» кетади. Овқат яхши меъёрлаштирилган бўлиши, унга хар бир гурухдаги махсулотлар, масалан, сабзавот, мева, гўшт, парранда, балиқ, нон, бошоқлилар ва сут махсулотлари кириши шарт. Қовурилган овқат саломатликка зарар келтириб, унинг истеъмоли чегараланиши керак. Бундай таом қийин хазм бўлади ва семизликка олиб келади.

Истеъмол қилиш мумкин эмас: ёғли ва ковурилган таомлар, ортиқча миқдорда қанд тутувчи махсулотлар. Қуйидагиларга йўл берманг: сахарлик пайтида ортиқча тўйиб овқатланиш, сахарлик пайтида ортиқча суюқлик ичиш (бу организм тонусини кун давомида ушлаб туришга ёрдам берувчи минерал тузларни организмдан чиқиб кетишига олиб келади). Сахарлик пайтида қуйидагиларни истеъмол қилинг: узоқ вакт хазм бўлувчи мураккаб углеводлар, бунда кун давомида очлик унча сезилмайди; хурмо – ажойиб махсулот бўлиб, қанд, клетчатка, углевод, калий ва магний манбаидир; бодом – оқсил ва кам микдорда ёғ тутувчи толали моддалар манбаи; банан – калий, магний ва углеводлар манбаидир. Ичимликлар: ифтор билан уйқуга кетиш орасида кўпроқ сув ва шарбатлар ичинг, бу организмда суюқликнинг нормал миқдорини сақлашга ёрдам беради.

Юзага келиш эҳтимоли бўлган саломатликка боғлиқ муаммолар

Қабзият (ич тутилиши).
Қабзият геморрой, орқа пешов ёриқлари (трещиналари) пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, оғриқ, овқат хазм бўлишини бузилиши, қорин дам бўлиши каби холатларга сабаб бўлиши мумкин.
Қабзият сабаблари: кўп миқдорда рафинадланган (тозаланган) махсулот истеъмол қилиш, суюқлик ва клетчаткани кам истеъмол қилиш.
Даволаш: рафинадланган махсулотларни озайтириб, суюқлик истеъмолини кўпайтиринг, нон махсулотлари тайёрлашда ёрмалардан, пироглар тайёрлашда эса дағал янчилган ундан фойдаланинг.

Хазм бўлмаслик ва ичак газлари:
Сабаблари: ортиқча кўп овқатланиш, қовурилган, ёғли, ўткир таъмли (аччиқ) таомларни, ҳамда метеоризмга (ичаклар дамланиши) олиб келувчи махсулотлар, масалан, тухум, карам, газли ичимликларни (Кола) кўп миқдорда истеъмол қилиш. Даволаш: ортикча кўп овқатланманг, мева шарбатлари, ёки, яна ҳам яхшиси, дистилланган ичимлик сувини ичинг. Қовурилган таом еманг, газ тўпланишига сабаб бўладиган овқатга ахмор (aimor) қўшиб енг.

Бўшашиш (кон босимини пасайиши):
Кўп терлаш, бўшашиш, тез чарчаш, қувватсизлик, бош айланиши (айниқса ўтирган жойдан турганда), рангпарлик – булар ҳаммаси паст қон босими билан боғлик симптомлардир. Одатда булар кун ўртасида юзага келади. Сабаблари: суюқлик ва тузларни етарли истеъмол қилмаслик.
Давоси: ортиқча иссиқдан эҳтиёт бўлинг, суюклик ва туз истеъмол қилишни кўпайтиринг.
Огоҳлантириш: қон босими пасайганини кўрсатувчи белгилар пайдо бўлганда манометр ёрдамида кон босимини ўлчаб кўринг. Юкори қон босимига эга бўлган одамлар Рамазон пайтида ўз даво муолажаларини бироз тўғрилаб олишлари керак. Улар врачга мурожаат қилишлари лозим.

Бош оғриғи:
Сабаблари: чекиш, кофеин истеъмол қилиш, ортикча чарчаш, кам уйқулик, кун давомида пайдо бўлувчи ва кучайиб борувчи очлик ҳисси. Бош оғриғи анча кучли бўлиши, ва агар паст қон босими билан боғланган бўлса, ифтор олдидан кўнгил айнишига олиб келиши мумкин. Даволаш: рамазонга 1-2 хафта қолганда тамаки ва кофеин истеъмолини аста-секин камайтириб боринг. Гиёҳлардан тайёрланган ёки кофеинсиз чой ичиш мумкин. Рамазон ойида кун тартибингизни шундай тузингки, уйқуга қониқадиган даражада ухлай олинг.

Қонда қанд миқдорининг камайиши:
Камқувватлик, бош айланиши, чарчоқ, ҳаракатларни сусайиши, кўп терлаш, тремор (қўл қалтираши), жисмоний иш билан шуғуллана олмаслик, бош оғриғи, юракнинг тез уриши – булар қонда қанд миқдори пасайгани белгиларидир. Қанд касали йўқ одамлардаги сабаблар: қандни (тозаланган углеводларни) ўта кўп истеъмол қилиш (айниқса сахарликда). Бунда организм кўп инсулин ишлаб чиқаради, бу эса конда глюкозани камайишига олиб келади.
Даволаш: саҳарликни канда қилманг ва қандга бой махсулот ва ичимликлар истеъмолини чекланг.
Огоҳлантириш: қандли диабети бор одамлар Рамазон пайтида даво муолажаларини коррекция қилишлар учун врачга мурожаат қилишлари лозим.

Мушак тортишишлари (судороги).
Сабаблари: калий, магний, кальций тутган махсулотларни кам истеъмол қилиш.
Даволаш: юкорида кўрсатилган минералларга бой махсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг, масалан, сабзавотлар, мевалар, сут махсулотлари, гўшт ва хурмо.
Огоҳлантириш: юкори кон босими ва буйрак тоши хасталиги бор одамлар врачга учрашишлари керак.

Ошкозон яраси, зарда бўлиш, гастрит, грижа:
Рамазон ойида бўш ошқозондаги кислоталиликнинг кўтарилиши юқоридаги ҳолатларни кучайишига олиб келади. Қовурға ости сохасида ошқозон ачишиши пайдо бўлади, зарда бўлиш ҳалқум сохасигача тарқалиши мумкин. Аччиқ таом, кофе ва газли ичимликлар организм холатини ёмонлаштиради. Ошкозон кислоталилигини назорат қилиш учун осон услублар мавжуддир. Ошкозон яраси ва грижаси бор одамлар Рамазондан олдин врачга учрашлари керак.

Буйрак тоши:
Буйрак тоши суюкликни жуда кам истеъмол қилиш натижасида пайдо бўлади. Демак, тош пайдо бўлишини олдини олиш учун кўпроқ суюклик ичиш керак.

Бўғинлардаги оғриқлар:
Сабаблари: Рамазон пайтида ибодатларни кўпайиши сабабли тизза бўғинларига бўлган босим ортиши мумкин. Кекса ва артрит билан оғриган одамларда бу нарса оғриқларга, ҳаракат чекланиши, таранглик, бўғим шиши ва умумий ноқулайликка олиб келиши мумкин.
Даволаш: тиззалар ортиқча босимга учрамаслиги учун озишга ҳаракат қилинг, қўшимча зўриқишга чидамли бўлиши учун Рамазондан олдин оёқларни чиниқтиринг. Яхши жисмоний холат ибодатларни енгиллик ва тиришқоклик билан бажаришга имкон беради.



ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 19:00 | Xatlari # 23
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

22 минг нафар Истамбулликлар Ғалата кўприги устида ифторлик қилишди

Куни кеча Рамазоннинг биринчи кунида мусулмонлар рўзанинг биринчи кунини тутишди. Бу кунда минглаб истамбулликлар Ғалата кўпригида жам бўлишиб, оғиз очиш вақтининг кирганлигини англатувчи рамзий ўқ товушини кутдилар.
Куннинг иссиқ жазирамасига қарамай ибодатга ҳозир бўлганлар кўприк устида тўпландилар. Бу ифторлик йиғини Истамбулнинг Эюп тумани ҳокимлиги томонидан ташкил этиб берилди. Сонлари 22 минг атрофида бўлган истамбуллик аҳоли биринчи куннинг рўзасини Ғалата кўприги устида очишди. Ифторлик қилиб бўлингандан сўнг эса машхур қўшиқчи Ахмет Озхан ижросидаги концерт ташкил қилинди.

Истамбулнинг шишли номидаги шаҳарчасида ҳам диний ташкилотлар раҳбарлари иштирокидаги ифторлик тадбири уюштирилди. “ТРТ” нинг хабарига кўра маросимда дин етакчилари тинчлик, бирдамлик ва биродарлик мавзуларида маъруза қилдилар.



ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 19:01 | Xatlari # 24
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Ифторлик вақтлари қозонликларга радио орқали маълум қилинади

Рамазон ойида қозонликлар азон, Қуръон сураларининг тиловатини, муножат, дуолар ҳамда ифторлик вақтларини радио орқали эшитиш имконига эга бўлишади.
Ифторлик кириши билан радиода шаҳар оммасига азон эшиттирилади. Саҳарлик вақтида эса икки соат давомида радиода Қуръон суралари ва ваъзу дуолар янграйди.

Бундан ташқари 11 июлдан бошлаб “Ҳикматли дунё” рукни остидаги янги проект иш бошлади. Бу эшиттиш мақсадларидан бири, тингловчилар хат ёки телефон орқалик ўзларининг ҳаётларида рўй берган Аллоҳнинг мўжизалари, ибратлик воқеалар ҳақида сўзлайдилар. Бу ҳикоялар кишиларнинг мушкул вазиятларда ўзларининг Аллоҳга бўлган ибодатлари ҳамда ёлғиз Парвардигорнинг карами ва марҳамати қандай ёрдам бергани ҳақида сўзлайди. Ҳаётларида содир бўлган ибратли воқеалар ҳақида сўзлаб беришни истаганлар қуйидаги телефон рақамлари:

(843) 570-50-97 ёки дастурнинг электрон почта манзилидан фойдаланишлари мумкин. “Ҳикматли Дунё” эшиттиришини ҳар Жума соат 6:20 да ҳамда 13:20 да тинглашингиз мумкин.

Хусусан, тингловчиларга ҳар Жума куни 7:20 да ва 13:40 да "Ҳақ Дин“ исломий радио дастурини тақдим қилинади, деб маълум қилади „Инфо-ислом“.



ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 19:04 | Xatlari # 25
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Рамазонни тўғри кутиб олиш

Рамазон ойидаги барча солиҳ амалларга 70 ва ундан кўп баравар ажр-савоб берилади.
Рамазон – ҳақиқий тақво ва тоат мактабидир. Афсуски, ҳамма ҳам уни рисоладагидек қилиб тамомлай олмайди. Кўпчилик бу ердан «шу мактабда ўқиди», деган шаҳодатнома олади, холос. Бундайлар ҳақида одатда «мактабни эмас, коридорини тугатган», деган гап юради. Бироқ, Рамазон ўрта мактаб эмас!

Рамазон мактабида қандай ўқиб, уни қандай тугатиш керак? Нима қилсак, мактабни тугатганимизда қалбимизда унинг ҳаловатини ҳис қила оламиз? Бу мактабни тугатиб, кейинги олий босқичга – Жаннат олийгоҳига кириш учун, мактабда тўпланган ажр-савоб ва тақво кўникмаси каби балларимиздан қандай фойдаланиш керак?

Қуйида шу саволларга жавоб излаб кўрамиз.

Режа тузиб олинг

Кўпинча баъзи муҳим амалларни Рамазоннинг сўнгги кунларида эслаб қоламиз. Эҳ, ахир уларни айнан Рамазонда адо этаман, деб ният қилиб юрган эдик-ку!

Рамазонда адо этилган солиҳ амалларга 70 баравар ва ундан кўп ажр-савоблар берилишини билар эдик. Аммо буни қарангки, Рамазоннинг ниҳояси буюк байрам эканлиги, ўша кунда ота-онамизга, яқинларимизга ҳадя қилиш учун совға-саломлар тайёрлаб қўйишимиз кераклиги эсимиздан чиқаёзибди! Қанийди яна икки кунгина қўшиб берилса…

Таниш ҳолат, тўғрими? Бироқ менежмент мутахассислари бу муаммонинг ажойиб ечимини топиб қўйишган. Қизиғи шундаки, шунга ўхшаш ечим Қуръони каримда ҳам зикр қилинган бўлиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан самарали фойдаланганлар.

Ечим жуда оддий: Рамазон ойига режалаштирган ишларингизни бир варақа қоғозга ёзиб чиқинг.

Аввал уларни умумий рўйхат қилиб ёзиб чиқинг. Кейин эса гуруҳларга, ўн кунликларга, ҳафталарга ва кунларга ажратиб чиқинг. Ўн кунликлар эсингиздадир? Биринчи ўн кунлик – раҳмат, иккинчи ўн кунлик ¬– мағфират, учинчиси эса – жаҳаннамдан қутулиш эди…

Қуръон ўқиш ва ёдлаш жадвалинг тузинг

Рамазон – Қуръон ойи. Барча масжидларда хатми Қуръон бўлади, Аллоҳ таолонинг каломи бошидан охиригача намозда ўқиб чиқилади. Қуръон ўқишни билмайдиганлар унинг маънолар таржимасини ўқиб чиқиб, буни ҳам яхши ният хатм деб атайдилар.

Қуръонни ўқий олиш бахтига мушарраф бўлганлар эса ҳар намоздан кейин Мусҳафдан 4 бет ўқиб борадилар. Шунда кунига 20 саҳифа, яъни бир пора Қуръон ўқилади. Натижада Рамазон ойи охирига бориб охирги, 30 порага келганда хатм тезлашиб кетади, чунки кўпчилик негадир фақат шу охирги жузнигина ёдлаган бўлади, у ёғига Қуръон ёдлаш турли сабаблар (балки баҳоналардир?) туфайли тўхтаб қолган бўлади… Нима бўлганда ҳам, шу тартибда Қуръон ўқиб борган киши Рамазонда Каломуллоҳни хатм қилиб, тўлиқ ўқиб чиқади.

Энг иши кўп, бандлар, энг дангасалар ўзлари учун учун кунига ҳеч бўлмаса 5 дақиқа қироатни вазифа қилиб олсинлар! Уяли телефонингизда таймер бордир? Ўшани 5 дақиқага қўйинг-да, шарт ҳамма ишни йиғиштириб, Қуръон ўқишга (ёки тинглашга) ўзингизни мажбур қилинг. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал, оз бўлса ҳам, доимий адо этиб юрилган амалдир, деганлар.

Рамазонда камида тўртта янги сура ёдлаш мумкин, агар ҳар ҳафтада биттадан сура ёдлаб борилса. Энг кичик суралардан бошланг. Ахир, ҳар доим бир хил сураларни зам сура қилавериш ўзингизга ҳам эриш туюлаётгандир. Қачонлардир янги суралар ҳам ёдлаб қўйишим керак, деган фикр кўнглингиздан ўтган бўлса керак.

Ўз-ўзингизни назорат қилиб бориш учун Қуръон ўқиш ва ёдлаш жадвалингизни Рамазон режангизга киритиб қўйинг. Ҳар куни ўқиганларингизга белги қўйиб борсангиз, жадвалга ҳар қарагангизда белгилар кўпайиб бораётганлигини кўриб, ғайратингиз ортади.

Рамазонни дўстларингиз билан бирга ўтказинг

Шу муқаддас ой давомида энг яқин, иймони кучли диндош дўстларингиз билан ҳар куни саҳарда мулоқотда бўлинг, бир-бирингизни саҳарликка уйғотинг. Қуръон ўқиш жадвалини бирга тузиб, ўзаро мусобақалар уюштиринг, бир-бирингизни назорат қилинг. Ишдан, ўқишдан бўш пайтларингизда улар билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг.

Навбат билан ифтор ва саҳарликларни биргаликда қилинг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторликка биродарларни таклиф қилишни тавсия қилганлар, «Рўзадорни тўйдирган ўша рўзадорчалик ажр олади» деганлар. Айтгандай, интернетдан савобли мақсадларда фойдаланадиган кун ҳам келди, деяверинг. Турли-туман чатлар, ICQ, Skype, агентлар, форумлар ва социал тармоқлардаги биродарларни аввало Рамазон билан табрикланг, сўнг уларни ҳам Қуръон мусобақасига чақиринг, Рамазон кундаликлари, режалари ва жадвалларини улар билан ҳам баҳам кўринг. Уяли телефонлар ҳам Рамазон ойида савобли ишларга хизмат қилиб қолсин. Шу айтилаётган ишларни СМС орқали ҳам қилса бўлади-ку! Арзон СМС-пакетлар деб ҳар куни реклама қилишяпти ахир! Кетган центларингиз бир неча юз доллар бўлиб номаи аъмолингизга ёзилиб қолсин!

Фитр садақасининг миқдорини аниқ билиб олинг

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғоятда саховатпеша инсон бўлганлар. Бироқ, шундай зотнинг саховатлари ҳам Рамазон ойида бўрондек шиддатли бўлиб кетар эди. Ўзлари сахий инсон бўлсалар, Рамазондаги сахийликлари қандай бўлган экан? Қанчалар бахтли инсонлар экан бу саҳобаи киромлар! Икки олам сарварининг муборак қўлларидан фитр садақаси олиш бахтини ҳис қилиб кўринг! Энди эса сизга пайғамбаримизга ўхшаб фитр садақасини бериш имконияти насиб бўлмоқда!
Ҳеч қандай нарса эвазига сотиб олиб бўлмайдиган Аллоҳнинг розилигига шу ойда икки кило буғдой қиймати билан мушарраф бўлишига иймон келтирса оласизми?

Сиз Аллоҳнинг розилиги учун қанча сарфласангиз, Роббимиз уни камида 70 баравар ажр қилиб ўзингизга қайтаради. Сиз қанча эҳсонга тайёр бўлсангиз, Парвардигоримиз унга камида 70 баравар савоб беришга тайёр. Ҳар куни минг сўм беришни ният қилсангиз, демак Рамазон учун 30 минг ажратиб қўйинг. Шунда фаришталар номаи аъмолингизга камида 2 миллиард 100 миллион сўм берди, деб ёзиб қўядилар. Ёмон эмас-а?

Шу 30 минг сўмингиз бир етимнинг мактабга бориши учун дафтар-қалам бозори қилишга етиши мумкин. У бечора бир йил давомида ҳар куни сизни дуо қилиб юради-ку! Шу ўқиган илми билан келажакда забардаст олим, фақих мужтаҳид бўлиб етишса-чи, ана унда кўринг савобнинг ёғилиб келишини. Унча савобни ҳисоблашга бу дунёнинг суперкомпьютерлари ҳам ожизлик қилиб қолади…

Аллоҳ таоло айтади:
«Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир…».

Тўғри ўтказилан Рамазон учун совға

Аллоҳ таоло ҳар бир солиҳ амалнинг ажрини беради. Бу дунёда солиҳ бандаларига мукофот берса, у дунёда бундан ҳам катта мақомларга эриштиради. Албатта, Роббимизнинг ажри энг улуғ мақсадимиздир. Бироқ, Рамазонни тўғри ўтказганингиз учун ўзингизни ўзингиз ҳам мукофотлашингиз мумкин. Масалан, янги уяли телефон, машинангизга янги магнитола, кийим ёки шунга ўхшаш ўзингизга ёққан нарсани сотиб олишингиз мумкин. Албатта, буни Аллоҳнинг ажри билан ҳатто қиёслаб ҳам бўлмайди, бироқ ҳар қандай мукофот инсонни янги ютуқларга ундайди. Ҳар қалай, Рамазонни ихлос билан ўтказсак бўлди. Солиҳ амаллар Аллоҳнинг розилиги учун адо этилиши керак, ҳақиқий мукофот эса Унинг Ўз даргоҳида бўлади, холос.

Рамазон жадвалини шу бугун тузинг

Рамазон бошланди, энди кеч деманг. Бу йилгиси тайёргарликнинг бошланиши бўла қолсин. Насиб қилса, кейинги Рамазон тараддудини яхшилаб қиласиз-да, бу муқаддас ойга тайёр бўлиб кириб келасиз.

Алмаз Абдрахманов,
МОО «Седьмое поколение» координатори, тарих фанлари магистри



ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 19:06 | Xatlari # 26
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Британия ҳижобни тақиқламайди

Британиялик сайловчиларнинг учдан икки қисми ҳижобни (паранжини) тақиқловчи қонун ҳужжатларни қўллаб-қувватламоқда.
Британия иммиграция ишлари министри Дамиан Гриннинг айтишича, Буюк Британия Францияга эргашмайди ва муслималарга ҳижобда (паранжида) юришни тақиқламайди. Бирлашган Қироллик ҳукумати аъзосининг таъкидлашича, Буюк Британияда кишиларга кўчада қандай кийинишни буюриш одати йўқ ва бу бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига мос келмайди.

Бироқ, яқинда ўтказилган сўров натижаларидан маълум бўлишича, британиялик сайловчиларнинг учдан икки қисми паранжини тақиқлашни қўллаб-қувватламоқда.

Эслатиб ўтамизки, Франция парламентининг қуйи палатаси аъзолари 13 июл куни аёлларга жамоат жойларида юзни тўлиқ ёпиб турувчи кийим кийишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилган эди.



ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 19:07 | Xatlari # 27
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Рамазондаги ҳаяжон ва ғазабланиш сабаблари

Рамазон ойида кўпчилик кишиларни ғазаблари тезлашиб, ҳаяжонга тушишларини ва сўз отишма қилишлари ёки қўлларини бир-бирларига ниқташларини гувоҳи бўлиб қоламиз. Хусусан ифторликдан олдин йўллар тиқилинч бўлиб, оила ҳузурига ёки меҳмондорчиликка тезроқ етиб олишни мақсад қилганларда бу нарса кўпроқ кузатилади. Улар мақсадларини амалга ошира олмагач, ҳаяжонланиб, ғазаб отига минишади.
Унда қандай қилиб рўза нафсни тарбиялаб, ҳис-туйғуларни жиловлайди, дейилган сўз билан кўчалар, ишхоналар ва ҳатто уйларимиздаги тўпалон ва ғазабланиш орасини мувофиқлаштирамиз. Шак-шубҳа йўқки, рамазонни биринчи куни кўпчилик одамлар учун бироз оғир кечади. Хусусан Ражаб, Шаъбон ва умуман бошқа ойлардаги нафл рўзалар тутишга одатланмаганларда янада кўпроқ кузатилади. Ана ўша кишилар бирданига рамазонни биринчи куни кўпгина одатланиб қолган нарсалари масалан чой, кофе, сигарет, овқат, ичимлик, жинсий яқинлик ва тартибларидаги уйқудан маҳрум бўлишади. Бунга яна йўлдаги ҳаракатни издиҳом бўлиши ва ёздаги иссиқни қўшимча қилсак улардаги ҳаяжон янада тезроқ кучаяди. Демак ушбу омиллар рамазондан бошқа ойларда рўза тутишга одатланмаганларда ғазабни келиб чиқишига туртки бўлади. Биз шу нарсани айтмоқчимизки, улардаги бу ҳолат кун ўтиши билан йўқолиб боради. Чунки рўзадор киши тутган рўзасидан, кечқурунги қиёмидан, Қуръон тиловатидан манфаат олиб, нафсини тарбиялай бошлайди. Оқибатда ундаги нафсни жиловлаш кучайиб, қалби юмшаб, ўзини енгил ҳис қила бошлайди. Рамазонни охирига келиб, яхшилиги янада зиёдалашган, асаблари сокинлашган ва кечиримли ҳолатида бўлади. Мана шу рўзанинг фойдаларидан бири десак муболаға қилмаган бўламиз.



ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 19:09 | Xatlari # 28
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Христианлар Рамазон ойида мусулмонларга чодирлар тақдим этишди

Италиянинг Галларате шаҳрининг христианлик черкови маҳаллий мусулмонлар жамоясига Рамазон ойидаги турли тадбирлар учун чодир ташкил этиб берди. Ушбу чодир черков ҳовлисида барпо қилинди.
7 минг нафар мусулмонлар жамоаси 2005 йилдан бери намоз ибодатлари учун жойларга эга бўлишдек ўз ҳуқуларини талаб қилиб, тегишли давлат идораларига қарши курашиб келаётган эдилар. Маҳаллий жамоат органлари санитар-гигиеник ҳамда бошқа сабабларни рўкач қилиб кўпгина мусулмонларнинг ибодат жойларни ёпиб қўйишган эди”, дея хабар беради “Андкронос”.
Мен черковнинг бу ёрдамидан жуда ҳурсандман, аммо йиллар давомида масжидлар учун жойлар ажратилишига қаршилик бўлаётгани ачинарлик ҳол”, -дейди маҳаллий мусулмонлар жамоаси раҳбари Ҳамид Ҳарватий.
Мана учинчи йилдирки черков мутасаддилари мусулмонлар учун Рамазон ойидаги тадбирлар учун чодир ташкил этмоқда. Бу эса динлар ўртасидаги ўзаро якдилликни намоён қилмоқда.
Черков рохиби Франко Карневалининг фикрича, кимки ибодат қилмоқчи бўлса, бунинг учун у жой топа олиши керак, бу айни адолатдир.
Галларатедаги мусулмонлар ўз конститутсиявий ҳуқуқларини талаб қилиб, ушбу шаҳар ҳукумат идораларига қарши ҳамон намойиш ва чиқишларини тохтатганлари йўқ.



ABDULLOX
Sana: Shanba, 14-Августа-2010, 19:10 | Xatlari # 29
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Германия телеканали Рамазонда саҳарлик ва ифторлик вақтини эълон қилмоқда

Германиянинг RTL II телеканали Рамазон ойи давомида ҳар куни саҳарлик ва ифторлик вақти бўлганлигини эълон қилиб туришга қарор қилди, деб хабар беради KAI агентлиги.
RTL II телеканалининг маркетинг бўлими мидири Карстен Молиснинг айтишича, телеканал шу йўл билан мусулмон томошабинларга саҳарлик вақти тугаганлигини ҳамда ифторлик вақтининг кирганлигини билишга ёрдам беришни мақсад қилган.
«Мусулмонларнинг немис жамиятига интеграцияси ҳақида узоқ гапириш мумкин. Лекин биз сўздан кўра амалий йўл билан боришга қарор қилди. Рўзанинг бошланиш ва тугаш вақтини эълон қилиб бориш бу йўлдаги муҳим қадам бўлди», – дейди жаноб Молис.
Саҳарлик ва ифторнинг аниқ вақтини телеканалга Германиянинг энг нуфузли исломий ташкилотларидан бири маълум қилиб турадиган бўлди.
RTL II телеканалининг ушбу қарори Германия мусулмонлари марказий кенгаши томонидан мамнуният билан қабул қилинди.
Маълумот учун: Бугунги кунда Германияда 4 миллиондан ортиқ мусулмон яшайди



ABDULLOX
Sana: Payshanba, 19-Августа-2010, 01:09 | Xatlari # 30
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Интернетда татар тилидаги исломий ресурс ишга тушди

Интернетда www.tayanallaga.ru манзилида татар тилидаги янги исломий ресурс ишга тушди.
Бундан ташқари, сайтда татар адибларининг асарлари, шунингдек, «Иймон» исломий маданият маркази томонидан чоп этиладиган газета ва журналларнинг электрон нусхалари бериб борилади.



-:-O'zbekona Forum-:- » Islomiy Bo'lim » Islom - Info » "Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar (Islom olamidagi eng so'nggi yangiliklar...)
  • Страница 2 из 8
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 7
  • 8
  • »
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2024